Authors

  • Dilmurod Tashbayev

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.37808

Keywords:

IPO SPO joint stock company corporation equity financing share issue share capital stock market share quotation privatization private investors dividends.

Abstract

This research paper analyzes the current state of financing of joint-stock companies through IPO and sale of shares through SPO. In the economic history of Uzbekistan, a total of 7 public placements (IPO/ SPO) results, achievements and problems in this regard are presented. Appropriate conclusions were made on the topic, suggestions were made.

background image



30-Sentabr, 2024-Yil

4

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ ТАРИХИДАГИ 7 ТА IPO ҲАМДА SPO: ЮТУҚЛАР,

МУАММОЛАР ВА ХУЛОСАЛАР

Ташбаев Дилмурод Холмурадович

Банк-молия академияси тингловчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.13729910

Аннотация. Мазкур тадқиқот ишида акциядорлик жамиятларини IPO орқали

молиялаштириш ва акцияларни SPO орқали сотишнинг амалдаги ҳолати таҳлил этилган.

Ўзбекистоннинг иқтисодий тарихида «Кварц» АЖ, «Қўқон механика заводи» АЖ, «Жиззах

пластмасса» АЖ, «UzAuto Motors» АЖ, «Ўзбекинвест» АЖ, «Ўзбектелеком» АК

томонидан ҳозирги кунга қадар ўтказилган жами 7 та акцияларни оммавий

жойлаштириш (IPO/SPO) натижалари, бу борадаги ютуқлар ва муаммолар келтирилган.

Мавзу юзасидан тегишли хулосалар чиқарилган, таклифлар берилган.

Таянч сўзлар: IPO, SPO, акциядорлик жамияти, корпорация, акциядорлик

молиялаштириш, акциялар эмиссияси, акциядорлик капитали, фонд бозори, акциялар

котировкаси, хусусийлаштириш, хусусий инвесторлар, дивидендлар.

7 IPOs AND SPOs IN THE ECONOMIC HISTORY OF UZBEKISTAN:

ACHIEVEMENTS, PROBLEMS AND CONCLUSIONS

Abstract. This research paper analyzes the current state of financing of joint-stock

companies through IPO and sale of shares through SPO. In the economic history of Uzbekistan,

a total of 7 public placements (IPO/ SPO) results, achievements and problems in this regard are

presented. Appropriate conclusions were made on the topic, suggestions were made.

Keywords: IPO, SPO, joint stock company, corporation, equity financing, share issue,

share capital, stock market, share quotation, privatization, private investors, dividends.

7 IPO И SPO В ЭКОНОМИЧЕСКОЙ ИСТОРИИ УЗБЕКИСТАНА: ДОСТИЖЕНИЯ,

ПРОБЛЕМЫ И ВЫВОДЫ

Аннотация. В статье анализируется современное состояние финансирования

акционерных обществ посредством IPO и продажи акций посредством SPO. В

экономической истории Узбекистана представлены итоги 7 публичных размещений

(IPO/SPO), достижения и проблемы в этом отношении. По теме сделаны

соответствующие выводы, внесены предложения.

Ключевые слова: IPO, SPO, акционерное общество, корпорация, долевое

финансирование, эмиссия акций, акционерный капитал, фондовый рынок, котировка акций,

приватизация, частные инвесторы, дивиденды.


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

5

Кўпчилик

иқтисодчилар

томонидан

IPOга

акциядорлик

жамиятларини

молиялаштиришнинг замонавий механизми сифатида қаралади. Шунингдек, айрим

иқтисодчи олимлар томонидан IPOнинг салбий томонлари ҳам мавжудлиги алоҳида

таъкидланган.

Масалан, қимматли қоғозлар бозори ривожланиши борасида чуқур тадқиқотлар

олиб борган маҳаллий иқтисодчи олим И.Л.Бутиковга (2012) кўра: «Акцияларни чиқариш

ҳамда реклама кампаниясининг ўтказилиши корхонани нафақат профессионал инвесторлар

доирасида, балки аҳолининг катта қисми ўртасида ҳам танилишини оширади. Кўпчилик

компаниялар учун IPO лойиҳаларини амалга ошириш нафақат молиявий ресурсларни жалб

қилишни, балки, биринчи галда оммавийлашув мақсадини кўзлайди. Бу эса ўз навбатида

кейинчалик анча йирик молиявий маблағларни жалб қилишга ёрдам беради».

Корпоратив молия тараққиёти борасида тадқиқотлар олиб бораётган маҳаллий

иқтисодчи олим С.Э.Элмирзаевга (2019) кўра: «Акцияларни очиқ обуна тартибида

жойлаштириш нисбатан юқори миқдордаги харажатларни, кўп вақтни талаб қилсада катта

миқдордаги капитални ҳам жалб қилиш имконини беради».

Хорижий иқтисодчилар Н.Р.Дилеша ҳамда А.Л.Пиэрре (2019) томонидан

«Макроиқтисодий омилларнинг IPOга таъсири» борасида тадқиқотлар олиб борилган.

Ҳозирги шароитда Россияда акциядорлик капитали бозори ривожланиши борасида

тадқиқот олиб борган А.А.Абгарянга (2015) кўра «IPO орқали компаниянинг инвесторлар

учун шаффофлиги ҳамда инвестицион жозибадорлиги ошади. Бундан ташқари, узоқ

муддатли молиялаштириш манбасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, фонд

бозорида

жойлаштирадиган

қимматли

қоғозларининг

ликвидлиги

ошади,

молиялаштиришнинг муқобил манбаи шаклланади».

Россия компаниялари рақобатбардошлигига IPOнинг таъсири борасида тадқиқот

олиб борган хорижий иқтисодчи олим Л.А.Борлакованинг (2013) фикрига кўра: «Аммо,

ҳали IPOга тайёр бўлмасдан туриб уни амалга ошириш ёки менежментнинг нотўғри қарори

IPOни муваффақиятсиз бўлишига олиб келади. Ҳатто, IPOни амалга ошириш учун тайёр,

«етилган» компаниялар ҳам иқтисодиётнинг циклик ривожланишини ҳисобга олишлари

шарт. Рецессия ва депрессия пайтида IPOнинг амалга оширилиши муваффақиятсизликка

сабаб бўлади. Иқтисодий циклнинг юқори фазасида IPOлар самарали амалга оширилади.

Кичик ва ўрта корхоналарнинг IPOни амалга оширишлари тавсия этилмайди. Бу эса

биринчидан, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, иккинчидан эса транзакцион

харажатларнинг юқорилиги билан изоҳланади».


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

6

Бизнингча, IPO орқали инвесторларнинг кенг гуруҳи корпорация ҳақида тегишли

ахборотга эга бўладилар, натижада корпорацияни молиялаштиришнинг манбалари кўпаяди

ва қарз капиталига йўналтирилган харажатлар қисқаради. IPOнинг оммавий эмиссия ҳамда

маъмурий харажатларни қоплаши билан бирга, корпорацияга йирик миқдордаги

акциядорлик капитали жалб этилишини таъминлаши ҳам унинг афзалликларидан

ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги «Тадбиркорлик

мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва

унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-

4933-сонли фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат мулки объектларини тасарруф

этиш бўйича халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган шаклларни жорий этиш ва аҳолининг

кенг қатламини фонд бозорига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 10.05.2017 йилда 268-сонли «Фонд биржасида акцияларни оммавий

таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида» тегишли қарори қабул қилинди. Мазкур

қарорда акциялари бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифи асосида

сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати ҳам белгилаб берилди.

Таҳлиллардан хулоса қилиш мумкинки, «Кварц» АЖ республикамизда биринчи

бўлиб ўз акцияларини IPO тарзида жойлаштирди. Натижада жамият қўшимча 7523,81 млн.

сўмлик айланма маблағга ва давлат улушининг камайиши ҳисобига 3305 нафар янги

акциядорга эга бўлди. Шунингдек, «Кварц» АЖ акцияларининг IPO орқали

жойлаштирилиши иккиламчи фонд бозоридаги савдоларни фаоллаштиришда, битимлар

сонининг ошишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Бу жараён, ўз навбатида, фонд

бозорининг ликвидлилигини оширишга олиб келди.

Умуман олганда, «Кварц» АЖ акцияларининг IPO усулида жойлаштирилиши билан

ушбу бозорга илк қадам қўйилди, унинг ижобий натижаси эса бошқа акциядорлик

жамиятларини хусусийлаштиришда ҳам бу тажрибани қўллаш қарорининг қўллаб-

қувватланишига олиб келади.

Шунингдек, ушбу ҳолат мамлакатимиз фонд бозорининг хорижий сармоялар

бозорига интеграциялашувига ҳам зинапоя вазифасини бажаради деган умиддамиз.

Юқорида зикр этилган қарор билан акциялари SPO асосида сотилиши белгиланган

корхоналардан бири «Қўқон механика заводи» («ҚМЗ») АЖ ҳисобланади. Мамлакатимизда

илк бор ўтказилган «ҚМЗ» АЖ акцияларини SPO асосида сотилиши муваффақиятли

якунланди. SPO давомида ушбу корхонанинг «Ўзбекнефтгазмаш» АЖга тегишли бўлган


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

7

2,23 млн. дона акцияси савдога қўйилиб, акциялар 1000 сўмдан 4000 сўмгача нарх

оралиғида кенг оммага таклиф этилди. Акцияларни сотиш жараёнида иштирок

этувчилардан буюртмалар 2018 йилнинг 24 декабрига қадар қабул қилинди.

Маълумотлардан кўринадики, «ҚМЗ» АЖ акцияларининг SPOдан олдин 74,08%

акциялари «Ўзнефтгазмаш» АКга, 25,92% улуши эса жисмоний шахсларга тегишли бўлган.

Ўз навбатида «Ўзнефтгазмаш» АК «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига

тегишли. «ҚМЗ» АЖ акцияларини SPO орқали сотишдан асосий мақсад – давлат ёки

хўжалик бошқаруви органи улушини камайтириш, шунингдек, акциядорлар таркибида

хусусий инвесторлар улушини ошириш эди.

Кўзланган мақсадга эришилди, ҳамда «ҚМЗ» АЖ акциядорлари таркиби акциялари

SPOси амалга оширилгандан сўнг ўзгарди. Яъни, «ҚМЗ» АЖ акцияларини иккиламчи SPO

қилиш натижасида «Ўзнефтгазмаш» АКга тегишли улушнинг 10 фоизи сотилди. Натижада

«Ўзнефтгазмаш» АКнинг улуши камайиб, 64,08% ни, жисмоний шахсларнинг улуши эса

аксинча, ортиб, 35,92% ни ташкил этди.

«Тошкент» РФБ расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотларга кўра, «ҚМЗ»

АЖнинг жами 2 821 065 дона акцияларини SPO усулида сотиб олиш учун 2843 та буюртма

келиб тушган. Бу рақамлар, ўз навбатида, сотувга қўйилган акцияларга бўлган талаб 126

фоиздан ортиқ бўлганлигини ҳамда қимматли қоғозларнинг янгича усулдаги сотуви

муваффақиятли ўтганлигини кўрсатмоқда (Тожиева, 2018).

2019 йилнинг 3 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4265-сонли

«Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва

«Ўзкимёсаноат» АЖ улушларини, хусусан «Жиззах пластмасса» АЖ устав капиталидаги

25 фоизгача акциялар — дастлабки босқичда бирламчи оммавий таклифни (IPO) ўтказиш

асосида сотилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августда ПФ-5495-сонли

«Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари

тўғрисида» ги Фармони билан мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш

бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Дастурда бир қатор тадбирлар, хусусан биринчи навбатда қурилиш ва молия

соҳаларида, шу жумладан 2018-2019 йилларда 5 тадан кам бўлмаган объектларда

акцияларни аҳолига бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштиришни


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

8

ўтказиш орқали хусусийлаштириш жараёнларини ҳамда акциядорлик компанияларига

хусусий капитални жалб этишни жадаллаштириш кўзда тутилди.

Ушбу ПФ-5495-сонли Президент фармонининг ижросини таъминлаш мвақсадида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелда 358-сонли «Фонд

биржасида акцияларнинг бирламчи ва иккиламчи оммавий таклифларини ўтказишни

ташкил этиш тўғрисида» қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан акциялари бирламчи

(IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифи асосида сотиладиган акциядорлик

жамиятларининг рўйхати ҳам келтирилди.

Хусусан, акциялари бирламчи оммавий таклиф (IPO) асосида сотиладиган «Жиззах

пластмасса» АЖ (устав капиталига нисбатан 25%), ҳамда акциялари иккиламчи оммавий

таклиф (SPO) тарзида сотиладиган «Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси» АЖ

(устав капиталига нисбатан 12%) белгиланди. Мазкур IPOнинг ташаббускори «Жиззах

пластмасса» АЖ, SPOнинг ташаббускорлари эса «Ўзметкомбинат» АЖ ва «ОКМК»

АЖлари бўлдилар.

IPO ўтказилиш арафасида «Тошкент» РФБнинг берган маълумотларига кўра,

«Жиззах пластмасса» АЖ дивиденд сиёсатида соф фойданинг камида 30 фоизи дивидендга

йўналтирилиши белгиланган, шунингдек, сўнгги 4 йилда соф фойданинг 50 фоизи

дивиденд тўлашга йўналтирилган» («Тошкент» РФБ, 2020).

«Жиззах пластмасса» АЖнинг акциядорлари таркибига эътибор қаратсак, давлат

66,20% улушга, «Ўзкимёсаноат» АЖ 27,12% улушга ва компания устав капиталининг

6,68% улушига бошқа акциядорлар эгалик қиладилар.

«Ўзкимёсаноат» АЖ маълумотига кўра, «Жиззах пластмасса» АЖ устав

капиталининг 25% миқдордаги улуши IPO орқали амалга оширилади, бу эса 1 140 246 дона

акцияни ташкил этади. Акциялар жойлаштирилгандан сўнг акциялар умумий сони 5 701

231 донага етади. Бир киши 11 402 дона акцияларни сотиб олиши мумкин, бу таклифнинг

1 фоизини ташкил этади («Ўзкимёсаноат» АЖ, 2020).

2023 йил давомида «Тошкент» РФБ савдо майдончаларида 3 та эмитентнинг

қимматли қоғозларини бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) ўтказилди. Жумладан,

«UzAuto Motors» АЖ 30.11.2022-15.02.2023 йил даври оралиғида, «Ўзбектелеком» АК

12.12.2023-15.12.2023 йил даври оралиғида, «Ўзбекинвест» АЖ 28.11.2023-15.12.2023 йил

даври оралиғида IPOни амалга оширдилар.

Андеррайтерлар маълумотига кўра «UzAuto Motors» АЖнинг IPO орқали сотилган

акцияларининг 80,1 фоизи институционал инвесторларга, қолган 19,9 фоизи чакана


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

9

инвесторларга тақсимланган. Шунингдек, «Ўзбектелеком» АКнинг акцияларининг 60

фоизи институционал инвесторларга, қолган 40 фоизи чакана инвесторларга,

«Ўзбекинвест» АЖнинг акцияларининг 70,27 фоизи институционал инвесторларга, қолган

29,73 фоизи чакана инвесторларга тақсимланган. Бошқача айтганда, 2023 йилда IPO орқали

сотилган акцияларда жисмоний шахсларга нисбатан юридик шахсларнинг ҳиссаси юқори

бўлган.

Ўзбекистонинг иқтисодий тарихида «Кварц» АЖ (IPO/SPO), «Қўқон механика

заводи» АЖ (SPO), «Жиззах пластмасса» АЖ (IPO), «UzAuto Motors» АЖ (IPO),

«Ўзбекинвест» АЖ (IPO), «Ўзбектелеком» АК (IPO) томонидан ҳозирги кунга қадар жами

7 та акцияларни оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) ўтказилган. 2018-2020 йилларда 4 та

IPO/SPO амалга оширилган, 2021-2022 йилларда эса умуман ўтказилмаган, 2023 йилда 3 та

IPO/SPO ўтказилган. Акцияларни оммавий жойлаштиришдан 4 таси муваффақиятли ўтган

(акциялари тўлиқ жойлаштирилган), 3 таси эса муваффақиятсиз бўлган (акциялари тўлиқ

жойлаштирилмаган).

2020 йилнинг 19 сентябрида «UzAuto Motors» АЖнинг расмий сайтида

«UzAuto Motors» АЖ устав капиталининг 10 фоизигача бўлган миқдорда жамият

акцияларини бирламчи оммавий таклиф (IPO) йўли билан жойлаштиришни ташкил этиш

юзасидан шартнома тузиш бўйича танлов эълон қилинди.

2022 йил 1 августга қадар халқаро инвестиция банки ва консультантларни жалб этган

ҳолда, «UzAuto Motors» АЖ акциялар пакетининг 10 фоизгача қисми маҳаллий фонд

бозорида оммавий жойлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил

8 апрелида ПФ-101-сонли «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни

ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш

борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармонида белгиланди.

«Тошкент» РФБ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 30 ноябридан 2023 йилнинг 15

февралига қадар биржада «UzAuto Motors» АЖнинг / UZMT/ акцияларининг бирламчи

оммавий таклифи бўлиб ўтди. «UzAuto Motors» АЖ IPO доирасида 56,89 млрд сўмлик 1 383

та талабнома тўпланди, бу эса таклиф қилинган акциялар умумий ҳажмининг 29,1 фоизини

ташкил этди.

Афсусланарли томони, «UzAuto Motors» АЖ устав капиталининг 10 фоизигача

бўлган миқдорда жамият акцияларини бирламчи оммавий таклиф (IPO) йўли билан

жойлаштиришни кўзлаганди. Андеррайтер тавсиясига биноан мазкур миқдор 10% дан 5%

га туширилди. Аммо, амалда 5% ҳам эмас, «UzAuto Motors» АЖ устав капиталининг 1


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

10

фоизи миқдорида акциялар чиқарилди, шу 1% нинг 29,1 фоизи жойлаштирилди. Бошқача

айтганда, «UzAuto Motors» АЖ акцияларининг устав капиталига нисбатан 10 фоизи эмас, 5

фоизи ҳам эмас, ҳатто 1 фоизи ҳам эмас – бор-йўғи 0,29 фоизи жойлаштирилди. Албатта,

мазкур ҳолатни ижобий баҳолай олмаймиз. Ариза бериш объектлари эмитентнинг 784,70

минг дона оддий акциялари бўлди. Битта акциянинг нархи 72 500,00 сўм, номинал қиймати

5 000,00 сўмни ташкил этди.

Экспертларнинг фикрича, «UzAuto Motors автоконсернининг IPOсида компания

акцияларининг роудшоу (roadshow)да эълон қилинган 5 фоиз ўрнига атиги 0,29 фоизи

сотилган. Компания кутилган 90 миллион АҚШ доллари ўрнига 5 миллион АҚШ доллари

жалб қила олган бўлсада, бу жойлаштириш мамлакат тарихидаги энг йирик кўрсаткичга

айланди» (Ерзиков, 2024).

Фикримизча, «UzAuto Motors» АЖ акцияларининг бундай кам миқдорда

жойлаштирилишининг асосий сабаби, биринчидан, акциялар нархининг номиналга

нисбатан анча (14,5 марта) юқори белгиланганлиги бўлса, иккинчидан, мазкур

компаниянинг халқ орасида нисбатан манфий имижи билан боғлиқ.

«Тошкент» РФБ маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 12-15 декабрь кунлари фонд

биржасида «Ўзбектелеком» АК / UZTL/ акцияларини бирламчи жойлаштириш бўлиб ўтди.

Компаниянинг IPOсига 33,25 млрд. сўмлик 10 950 та талабнома келиб тушди, бу

таклиф қилинган акциялар умумий ҳажмининг 100 фоизини ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартда «Иқтисодиётда

давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-102-

сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан акция пакетлари «битта акция – битта лот»

тамойили асосида халқ IPOсини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиладиган

40 та корхоналар рўйхатига «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси ҳам

киритилди.

Президент қарорини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг энг йирик суғурта

компанияси — «Ўзбекинвест» мамлакатимиз суғурта бозорида биринчи бўлиб «Тошкент»

РФБда компания устав капиталининг 5 фоизи миқдорида имтиёзли акцияларнинг бирламчи

оммавий жойлаштириш (IPO)ни йўлга қўйди.

IPO учун нарх диапазони ҳар бир имтиёзли акция учун 1000-1500 сўм, акциялардан

кафолатланган йиллик дивиденд даромади «Марказий банкнинг асосий ставкаси + 10%»

даражасида белгиланди. «Ўзбекинвест» 14,1 миллион дона имтиёзли акцияларни чиқарди.


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

11

Шунингдек, «Тошкент» РФБ маълумотларига кўра, «Ўзбекинвест» АЖнинг /UZINP/

имтиёзли акциялари билан IPO доирасида 247 та аризалар йиғилиб, талабномалар бўйича

сўралган маблағлар миқдори 18,13 млрд сўмга етди. Шундан жами 14,11 млрд сўмлик 100

та ариза муваффақиятли бажарилди. «Ўзбекинвест» АЖ акцияларини оммавий

жойлаштиришувининг якуний санаси жорий йилнинг 2023 йилнинг 15 декабрига

белгиланган бўлсада, компаниянинг барча акциялари 7 декабрда сотилган.

2023 йилда Ўзбекистон маҳаллий бозорида учта IPO ўтказилди. Февраль ойида

UzAuto Motors автомобиль заводи 5 млн. АҚШ доллари йиғишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, IPO орқали «Ўзбекинвест» компанияси 1,14 млн. АҚШ доллари,

«Ўзбектелеком» компанияси эса 2,7 млн. АҚШ доллари маблағ олишга сазовор бўлишди

(Ерзиков, 2023).

IPO ҳамда SPO натижасида 1,35 млрд. сўм (ёки 0,13 млн. АҚШ доллари)дан 56,89

млрд. сўм (ёки 5,0 млн. АҚШ доллари)гача маблағ жалб қилинган. Устав капиталга

нисбатан 1% дан 25% гача бўлган миқдордаги акциялар оммавий сотувга чиқарилган.

Сотилган акцияларнинг таклиф қилинган акциялар ҳажмидаги улуши 29,1% дан

100% гача бўлган.

Шунингдек, IPO/SPO ўтказишда Freedom Finance, Portfolio Investmens, KAP DEPO

компаниялари ҳамда ТИФ Миллий банки ва «Ўзсаноатқури-лишбанк» АТБлар андеррайтер

сифатида иштирок этишган.

Тадқиқотлар натижасида биз томонимиздан қуйидаги хулоса ва таклифлар

шакллантирилди:

- акциядорлик молиялаштириш механизмларидан ҳисобланган IPO орқали

корпорацияларга йирик инвестицияларни жалб этиш билан бирга давлат улушини ҳам

камайтириш мумкин ҳисобланади;

- SPO IPOдан фарқли равишда акциядорлик жамиятларининг устав капитали

миқдорига таъсир кўрсатмасада, бундай сотувни амалга ошириш компания акцияларини

капитал бозорида эркин муомалада бўлишини, компаниянинг оммавийлашувини, давлат

улуши сотиладиган бўлса – мазкур улушнинг камайиши ҳисобига хусусий инвесторлар

ҳиссаси ошишини таъминлайди;

- акцияларни иккиламчи оммавий жойлаштириш (SPO) корхоналарни IPOга

тайёрлаш учун ҳам хизмат қилади;

- «Кварц» АЖ акцияларининг илк бор IPO усулида жойлаштирилиши ҳамда «ҚМЗ»

АЖ акцияларининг SPO асосида илк бор сотилиши билан ушбу бозорга дастлабки қадам


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

12

қўйилди, айрим камчиликларга йўл қўйилган бўлсада, умуман, жараён муваффақиятли

якунланди;

- дастлабки IPO муваффақиятли ўтди, ҳеч қандай муаммо бўлмади десак – хато

қилган бўламиз. Бу борадаги энг асосий муаммо – IPO учун чиқарилган акцияларнинг тўлиқ

жойлаштирилмаганлиги ҳисобланади. Яъни, акцияларнинг бор-йўғи 54 фоизи

жойлаштирилди;

- «Кварц» АЖнинг IPO тарзида жойлаштирилиши керак бўлган акцияларининг

тўлиқ жойлаштирилмаганлигининг бир сабаби, «Road Show»нинг талаб даражасида амалга

оширилмаганлигидир. Яъни, аҳолининг кенг оммаси ўз вақтида, етарли даражада ушбу

IPOдан хабардор қилинмади, акцияларни сотиб олишга қизиқтирувчи маркетинг

усулларидан фойдаланилмади;

-«Кварц» АЖнинг IPO тарзида жойлаштирилиши керак бўлган акцияларининг тўлиқ

жойлаштирилмаганлигининг бошқа сабаблари, аҳолида қимматли қоғозларга нисбатан

ишончнинг тўлиқ шаклланмаганлиги ҳамда битта акциядор учун акцияларни сотиб

олишнинг умумий миқдори эмиссия ҳажмининг 0,05 фоизидан ошиб кетмаслиги

борасидаги чекловдир.

- акциялари IPO орқали жойлаштирилган ҳамда акциялари SPO орқали сотилган

акциядорлик жамиятларининг раҳбарияти фонд биржасида мазкур акциядорлик

жамиятлари акцияларининг котировкаси тушиб кетмаслиги учун барча чораларни

кўришлари, хусусан, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини мунтазам

қўллашлари лозим;

- аҳолининг молиявий саводхонлигини, айниқса қимматли қоғозлар бозори

борасидаги саводхонлик даражасини кескин кўтариш, бунинг учун алоҳида дастурлар

қабул қилиш, телеведение орқали мунтазам, қизиқарли кўрсатувлар бериб бориш лозим;

- устав капиталида давлат ёки хўжалик бошқаруви органларининг улуши (акция

пакети) мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларини молиялаштиришнинг устувор

йўналиши сифатида давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг улушлари (акция

пакетлари)ни (IPO ўтказиш орқали жойлаштириш лозим. Бунинг натижасида акциядорлик

жамиятларини акциялар орқали молиялаштиришни самарали ташкил этиш, акциядорлик

жамиятларига қўшимча маблағ ҳамда хусусий инвесторларни жалб этиш имкониятлари

яратилади;

- устав капиталида давлат ёки хўжалик бошқарув органларининг улуши (акция

пакети) мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларида давлат акциялари пакетини иккиламчи


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

13

SPO ўтказиш орқали сотиш натижасида иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва

мамлакат молия бозорини ривожлантириш имкониятлари яратилади;

- 2023 йилда IPO орқали сотилган акцияларда жисмоний шахсларга нисбатан юридик

шахсларнинг ҳиссаси юқори бўлган;

- «UzAuto Motors» АЖ акцияларининг устав капиталига нисбатан 10 фоизи эмас, 5

фоизи ҳам эмас, ҳатто 1 фоизи ҳам эмас – бор-йўғи 0,29 фоизи жойлаштирилди. Албатта,

мазкур ҳолатни ижобий баҳолай олмаймиз;

- «UzAuto Motors» автоконсерни IPO орқали кутилган 90 миллион АҚШ доллари

ўрнига 5 миллион АҚШ доллари жалб қила олган бўлсада, ҳозирги кунда бу жойлаштириш

Ўзбекистон иқтисодий тарихидаги энг йирик кўрсаткич ҳисобланади;

- фикримизча, «UzAuto Motors» АЖ акцияларининг бундай кам миқдорда

жойлаштирилишининг асосий сабаби, биринчидан, акциялар нархининг номиналга

нисбатан анча (14,5 марта) юқори белгиланганлиги бўлса, иккинчидан, мазкур

компаниянинг халқ орасида нисбатан манфий имижи билан боғлиқ;

- Ўзбекистонинг иқтисодий тарихида «Кварц» АЖ (IPO/SPO), «Қўқон механика

заводи» АЖ (SPO), «Жиззах пластмасса» АЖ (IPO), «UzAuto Motors» АЖ (IPO),

«Ўзбекинвест» АЖ (IPO), «Ўзбектелеком» АК (IPO) томонидан ҳозирги кунга қадар жами

7 та акцияларни оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) ўтказилган. Акцияларни оммавий

жойлаштиришдан 4 таси муваффақиятли ўтган (акциялари тўлиқ жойлаштирилган), 3 таси

эса муваффақиятсиз бўлган (акциялари тўлиқ жойлаштирилмаган);

- IPO (SPO) орқали устав капиталга нисбатан 1% дан 25% гача бўлган миқдордаги

акциялар оммавий сотувга чиқарилган. Сотилган акцияларнинг таклиф қилинган акциялар

ҳажмидаги улуши 29,1% дан 100% гача бўлган. IPO (SPO) натижасида 1,35 млрд. сўм (ёки

0,13 млн. АҚШ доллари)дан 56,89 млрд. сўм (ёки 5,0 млн. АҚШ доллари)гача маблағ жалб

қилинган.

REFERENCES

1.

Dilesha N.R., Pierre A.L. (2019). Are IPOs underpriced or overpriced? Evidence from an

emerging market. // Research in International Business and Finance, 50, p.187.

www.elsevier.com/locate/ribaf

.

2.

Абгарян А.А. (2015). Развитие российского рынка акционерного капитала в

современных условиях. Дисс....к.э.н.—Москва, 2015.—С.8.


background image



30-Sentabr, 2024-Yil

14

3.

Борлакова Л.А. (2013). Влияние IPO на конкурентоспособность российских

компаний. Автореферат … к.э.н. – Москва, 2013.—С.27.

4.

Бутиков И.Л. (2012). Акциядорлик жамиятларини қимматли қоғозларни чиқариш

ҳисобига молиялаштириш афзалликлари ва камчиликлари.. // Корхонани бошқариш,

2012.—№10.—Б.6.

5.

Ерзиков Вадим (2024). Ўзбекистонда уч йил ичида биринчи IPO қандай ўтказилди?

// https://uz.kursiv.media/uz/2023-02-24/

6.

Ерзиков Вадим (2023). «Ўзбектелеком» ва «Ўзбекинвест» IPOда 3,8 млн. АҚШ

доллари жалб этди. // https://uz.kursiv.media/uz/2023-12-21/ozbektelekom-va-

ozbekinvest-ipoda-38-mln-dollar-jalb-etdi/

7.

Тожиева З. (2018). Хусусийлаштириш SPO усулида муваффақиятли ўтди. //.»Биржа»

иқтисодий газетаси. – Тошкент, 2018.—№154 (2474).

8.

«Тошкент» РФБ расмий маълумоти, 2020. https://uzse.uz/board/994?locale=ru

9.

Чинқулов, Қ. (2019). Республикамизда илк IPО ҳамда SPО: ютуқлар ва муаммолар.

Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали, 5.

10.

Элмирзаев С.Э. (2019). Акциядорлик жамиятларининг акцияларни оммавий

жойлаштириш амалиёти ва таҳлили. // “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон

журнали. – Тошкент, 2019. – №1. – Б.6.

11.

«Ўзкимёсаноат»

АЖ

расмий

маълумоти,

2020.

https://uzkimyosanoat.uz/oz/press/news/jp-ipo

12.

Қарор (2017). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининнг 10.05.2017

йилдаги 268-сонли «Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни

ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига 1-илова.

13.

Қарор (2019). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26

апрелдаги 358-сонли “Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи ва иккиламчи

оммавий таклифларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида” қарорига 1-илова.

References

Dilesha N.R., Pierre A.L. (2019). Are IPOs underpriced or overpriced? Evidence from an emerging market. // Research in International Business and Finance, 50, p.187. www.elsevier.com/locate/ribaf.

Абгарян А.А. (2015). Развитие российского рынка акционерного капитала в современных условиях. Дисс....к.э.н.—Москва, 2015.—С.8.

Борлакова Л.А. (2013). Влияние IPO на конкурентоспособность российских компаний. Автореферат … к.э.н. – Москва, 2013.—С.27.

Бутиков И.Л. (2012). Акциядорлик жамиятларини қимматли қоғозларни чиқариш ҳисобига молиялаштириш афзалликлари ва камчиликлари.. // Корхонани бошқариш, 2012.—№10.—Б.6.

Ерзиков Вадим (2024). Ўзбекистонда уч йил ичида биринчи IPO қандай ўтказилди? // https://uz.kursiv.media/uz/2023-02-24/

Ерзиков Вадим (2023). «Ўзбектелеком» ва «Ўзбекинвест» IPOда 3,8 млн. АҚШ доллари жалб этди. // https://uz.kursiv.media/uz/2023-12-21/ozbektelekom-va-ozbekinvest-ipoda-38-mln-dollar-jalb-etdi/

Тожиева З. (2018). Хусусийлаштириш SPO усулида муваффақиятли ўтди. //.»Биржа» иқтисодий газетаси. – Тошкент, 2018.—№154 (2474).

«Тошкент» РФБ расмий маълумоти, 2020. https://uzse.uz/board/994?locale=ru

Чинқулов, Қ. (2019). Республикамизда илк IPО ҳамда SPО: ютуқлар ва муаммолар. Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали, 5.

Элмирзаев С.Э. (2019). Акциядорлик жамиятларининг акцияларни оммавий жойлаштириш амалиёти ва таҳлили. // “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. – Тошкент, 2019. – №1. – Б.6.

«Ўзкимёсаноат» АЖ расмий маълумоти, 2020. https://uzkimyosanoat.uz/oz/press/news/jp-ipo

Қарор (2017). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининнг 10.05.2017 йилдаги 268-сонли «Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига 1-илова.

Қарор (2019). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 358-сонли “Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи ва иккиламчи оммавий таклифларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида” қарорига 1-илова.