ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
148
ТАЬЛИМ ТИЗИМИДА ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Очилова Юлдузхон Нуриллоевна
Навоий вилояти юридик техникуми ўқитувчиси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.13764244
Аннотация.
Мазкур мақолада таьлим муассасаларида ўқитишнинг интерфаол
методларидан фойдаланишнинг афзалликлари таьлим тизимининг сифатини тубдан
юқори кўрсаткичларга олиб чиқиши ҳақида маьлумотлар берилган бўлиб, ўқитувчи янги
билимлар бериш билан бирга тингловчиларни мустақил изланишга, уларнинг
ташаббускорлиги, мустақил фикрлай олиши, ижодкорлиги, жамоа бўлиб ишлашнинг ўзига
хос томонларига эьтибор қаратилади.
Калит сўзлар:
метод, интерфаол,инновацион технология, интеллектуал салоҳият,
кўникма ва малака,технологик харита.
ADVANTAGES OF USING INTERACTIVE METHODS OF TEACHING IN THE
EDUCATIONAL SYSTEM
Abstract.
This article provides information about the advantages of using interactive
methods of teaching in educational institutions, which bring the quality of the educational system
to a fundamentally higher level, while the teacher gives new knowledge, attention is paid to the
students' independent research, their initiative, ability to think independently, creativity, unique
aspects of working as a team.
Key words:
method, interactive, innovative technology, intellectual potential, skills and
competence, technological map.
ПРЕИМУЩЕСТВА ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ИНТЕРАКТИВНЫХ МЕТОДОВ
ОБУЧЕНИЯ В СИСТЕМЕ ОБРАЗОВАНИЯ
Аннотация.
В данной статье представлена информация о преимуществах
использования интерактивных методов обучения в образовательных учреждениях,
которые выводят качество образовательной системы на принципиально более высокий
уровень, при этом преподаватель дает новые знания, уделяется внимание
самостоятельному исследованию обучающихся, их инициативе, способность мыслить
самостоятельно, креативность, уникальные аспекты работы в команде.
Ключевые
слова:
метод,
интерактив,
инновационная
технология,
интеллектуальный потенциал, навыки и компетенции, технологическая карта.
Таьлим тизимида ўқитишнинг интерфаол методларидан фойдаланишнинг
афзалликлари
Таьлим сифатини юқори кўрсаткичларга олиб чиқиш, энг аввало, шу юрт равнақи
келажаги учун муҳим пойдевор эканлиги барчага маьлум. Шундай экан, ёш авлодни
билимли, интеллектуал салоҳиятли қилиб тарбиялаш ҳар бир педагогнинг зиммасидаги
улкан вазифадир. Албатта, юксак натижаларни қўлга киритиш учун, энг аввало, дарс
машғулотларини сифатини тубдан яхшилаш муҳимдир.
Ўқитиш жараёнида, биринчи навбатда, тингловчилар ўзларини ўқув материали
билан бирдай
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
149
ҳис этишларига, ўрганилаётган вазиятга киришадиган, фаол ҳаракатларга
ундайдиган, муваффақиятларга интилишга чорлайдиган методларни қўллашга қаратмоқ
лозим. Ўқитишнинг интерфаол методлари аксарият ҳолларда бу талабларнинг барчасига
жавоб беради.
Интерфаол методларга таянган ўқув жараёни барча тингловчиларини билиш
жараёнига жалб қилишни инобатга олган ҳолда ташкил этилади. Биргаликдаги фаолият
деганда, ҳар бир киши ўзининг алоҳида ҳиссасини қўшиши тушунилади. Иш жараёнида
билим, фикр, фаолият усуллари билан ўзаро алмашув амалга оширилади. Индивидуал,
жуфтлик, гуруҳ билан ишлаш вақтида тингловчиларнинг фаоллиги, гуруҳ тажрибасига
таяниш, қайтма алоқа принципларига асосланадилар. Ўзининг очиқлиги, қатнашчиларнинг
ўзаро алоқадорлиги, улар келтирган далилларнинг муҳимлиги, билимларнинг биргалашиб
тўпланганлиги, ўзаро баҳолаш ва назорат қилиш имкониятлари билан тавсифланадиган
таьлим мулоқоти муҳити яратилади.
Ўқитувчи янги билимлар бериш билан бирга тингловчиларни мустақил
изланишларга чорлайди. Шу билан бирга тингловчиларнинг ташаббускорлиги учун шароит
яратиб беради.
Таьлим жараёнида тингловчилар билан ўқитувчининг ўзаро муносабатларини
умумий учта шакли мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:
1)
Суст методлар;
2)
Фаол методлар;
3)
Интерфаол методлар.
Интерфаол метод тингловчиларнинг ўзаро фаол фаолиятига йўналтирилган бўлиб,
бу жараёнда қуйидаги вазифалар қўйилади:
–тингловчиларда қизиқиш уйғотиш;
–ўқув материалини самарали ўзлаштириш;
–мустақил изланишлар;
–тингловчилар орасида ўзаро таьсирни ўрнатиш;
–ҳар қандай нуқтайи назарга сабрли бўлиш;
–бошқаларнинг фикрини ҳурмат қилиш;
–тингловчилар
дунёқарашини
кенгайтириш
ва
фикрлаш
қобилиятини
шакллантириш;
–ҳаётий ва касбий кўникмаларини шакллантириш.
Интерфаол шакллардан фойдаланишда ўқитувчининг роли кескин ўзгариб, у фақат
жараённи бошқаради, уни ташкиллаштириш билан шуғулланади, олдиндан керакли
топшириқларни тайёрлайди ва гуруҳда муҳокама қилиш учун савол ва мавзуларни
шакллантиради, маслаҳатлар беради, вақтни ва мўлжалланган режанинг бажарилиши
тартибини назорат қилади.
Интерфаол машғулотларида ишлаш принциплари:
–машғулот –маьруза эмас,балки умумий иш;
–барча иштирокчилар ёши,тажрибасидан қатьий назар тенг;
–ҳар бир иштирокчи ҳар қандай савол бўйича шахсий фикрга эга бўлиш ҳуқуқига
эга;
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
150
–шахсни танқид қилинишига йўл қўйилмайди;
–машғулотда айтилган фикрлар-фаолият учун эмас, балки фикрлаш учун маьлумот.
Бу метод бир вақтнинг ўзида бир қанча вазифаларни ҳал қилиш имконини бериб, энг
муҳими, тингловчиларнинг ўзаро фикр алмашинув қобилияти ва кўникмаларини
ривожлантиради. Мазкур метод тингловчилар орасида эмоционал алоқалар ўрнатишга
ёрдам бериб, тарбиявий вазифаларни ҳам таьминлайди, чунки жамоада ишлашга,
бошқаларнинг фикрини ҳурмат қилишга, фаол ҳаётий позициясини, ўзини намоён қилиш
эркинлигини таьминлайди. Амалиётнинг кўрсатишича, ҳатто тингловчиларнинг руҳий
зўриқишини йўқотади. Аниқ белгиланган интерфаол метод мавзуни чуқур ўзлаштириш
билан бирга ҳар бир тингловчини ҳар томонлама мукаммалликка чорлайди.
Ўқитувчи дарс мавзусини ёритишда, аввало, маьлум бир мақсад–самарали дарс
ўтиш ва тингловчиларга муҳим кўникма ва малакаларни шакллантиришга аҳамият беради.
Бироқ мавзуни янги инновацион технология ва интерфаол методлар асосида ёритса,
натижа анча юқори бўлади. Бундан ташқари ўқитувчи тингловчиларни вақт чегараси,
гуруҳда ишлаш қоидалари бўйича хабардор қилади ҳамда машғулотда тингловчилар
ҳаракатланиши мумкин бўлган доира бўйича аниқ кўрсатмалар бериши лозим.
Интерфаол методда айрим намунавий қоидалар мавжуд:
–фаол бўлиш;
–қатнашчиларнинг фикрини ҳурмат қилиш;
–хайрихоҳ бўлиш;
–пухта ва масьулиятли бўлиш;
–фикрни бўлмаслик;
–ҳамкорлик учун очиқ бўлиш;
–манфаатдор бўлиш;
–ҳақиқатни аниқлашга интилиш;
–белгилаб берилган вақт(регламент)га риоя қилиш;
–ижодкорлик қобилияти(креативлик).
Ўқитувчи ўтадиган машғулотини маьлум бир технологик харита асосида ўтказиши
мақсадга мувофиқ. Технологик харитани тузиш учун ўқитувчи педагогика, психология,
ахборот технологиялардан хабардор бўлиши ва жуда кўп метод, усулларни билиши зарур.
Интерфаол
методлардан
“ФСМУ”,
“Суқрот”,
”Дискуссия”,”Блиц-ўйин”,
”Бумеранг”, ”Дебат”, ”Ассесмент” ва “БББ”методлари таьлим муассасаларида кадрлар
тайёрлашни такомиллаштиришда муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда
ўқитувчи учун ўз мутахассислиги бўйича чуқур билимга эга бўлиш камлик қилади. Билимга
чанқоқ ёшларни ўқитишда янгича қараш, фаол ёндашувлардан фойдаланиш билим
беришнинг энг самарали йўлларидан бири ҳисобланади. Оддий сўз билан айтганда
талабалар ўқув жараёнига фаол иштирок этишлари орқали ўрганган материалларини осон
тушунади ва эслаб қолади. Шундан келиб чиқиб янги инновацион технологиялар асосида
интерфаол методларни қўллаш таьлим сифатини юксалтиришга янада кўпроқ таьсир
кўрсатади.
Хулоса
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
151
Ўқитишнинг интерфаол методларига таянган ҳолда олиб борилган таьлим
жараёнлари малакали мутахассисларни тайёрлашда муҳим омиллардан ҳисобланади.
Бунда хорижий тажрибаларни қўллаш, ўқув жараёнини ташкил этишда таьлим
муассасаларида янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур.Чунки ўқув жараёни педагогик
ижодийликнинг асосий майдони ҳисобланади. Уни ташкил янги инновацион
технологиялар асосида интерфаол методларнинг янги шаклларидан фойдаланиш
ўқувчиларни билим олишга мустақилликка, ижодийликка ҳамкорликда ишлашга касбий
компетенцияларни чуқурлаштириш орқали таьлим сифатига жиддий таьсир этади.
REFERENCES
1.
”Ўқитишнинг интерфаол методлари ”А.Расулов, М.Ҳайдаров.Т ошкент.2015й
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил ноябрдаги “Таьлим –тарбия
тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
РҚ-4884-сонли Қарори. 07.11.2020y.,07/20/4884/1484-son). .(Қонун ҳужжатлари
маьлумотлар миллий базаси
3.
Интерфаол методлар:моҳияти ва қўлланиши .Тошкент. 2015.
4.
Инновацион технологиялар ёрдамидп таьлим самарадорлигини ошириш
йўллари.Тошкент.ТДПУ Р.Ж.Ишмухамедов.
