ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
163
ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР
ТАЖРИБАСИ
С.Н.Эсаналиев
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси
мустақил изланувчиси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.13823593
Аннотация. Мақолада дастлабки эшитув босқичи бўйича АҚШ, Канада, Буюк
Британия, Франция, Испания, Германия, МДХ мамлакатларида, хусусан, Россия,
Қозоғистон, Белорусия, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон тажрибаси ёритилган.
Шунингдек, дастлабки эшитув босқичи бўйича айрим ривожланган мамлакатлар
тажрибаларини миллий қонунчиликка жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтириб
ўтилган.
Калит сўзлар: АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Испания, Германия, МДХ
мамлакатлари (Россия, Қозоғистон, Белорусия, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон)
тажрибаси, жиноят ишини тўхтатиб туриш, тугатиш, прокурорга юбориш, номақбул
далилларни ишдан чиқариб ташлаш, суд ажрими, айбланувчи, ҳимоячи судья, прокурор.
EXPERIENCE OF FOREIGN COUNTRIES ON PRELIMINARY HEARING
Abstract. The article covers the experience of the USA, Canada, the United Kingdom,
France, Spain, Germany, and CIS countries, in particular Russia, Kazakhstan, Belarus, Moldova,
Azerbaijan, and Kyrgyzstan, regarding the preliminary hearing stage. Additionally, suggestions
and recommendations are provided for incorporating the practices of certain developed countries
in the preliminary hearing stage into national legislation.
Key words: The experience of the USA, Canada, the United Kingdom, France, Spain,
Germany, and CIS countries (Russia, Kazakhstan, Belarus, Moldova, Azerbaijan, Kyrgyzstan)
regarding the suspension and termination of criminal cases, referral to the prosecutor, exclusion
of inadmissible evidence, court rulings, the role of the defendant, defense attorney, judge and
prosecutor.
ОПЫТ ЗАРУБЕЖНЫХ СТРАН ПО ПРЕДВАРИТЕЛЬНОМУ СЛУШАНИЮ
Aннотация. В статье освещён опыт США, Канады, Великобритании, Франции,
Испании, Германии, стран СНГ, в частности России, Казахстана, Беларуси, Молдовы,
Азербайджана, Кыргызстана в вопросах стадии предварительного слушания. Также
приведены предложения и рекомендации по внедрению опыта некоторых развитых стран
по стадии предварительного слушания в национальное законодательство.
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
164
Ключевые слова: Опыт США, Канады, Великобритании, Франции, Испании,
Германии, стран СНГ (Россия, Казахстан, Беларусь, Молдова, Азербайджан, Кыргызстан)
в вопросах приостановления уголовного дела, прекращения дела, передачи прокурору,
исключения недопустимых доказательств, судебного постановления, роли обвиняемого,
защитника, судьи и прокурора.
Жиноят процессида дастлабки эшитув босқичи бутун дунё бўйлаб кўплаб ҳуқуқий
тизимларда айбланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда aдолатли суд жaраёнини
тaъминлашда асосий процессуaл босқич сифатида намоён бўлади. Мазкур ҳуқуқ
институтининг тартиб-таомиллари хорижий мамлакат юрисдикциялари доирасида турлича
номлансада, дастлабки эшитувнинг туб моҳияти бир-бирига ўхшашлигини кўрамиз.
Хорижий мамлакатлар тажрибасига тўхталиб ўтишдан аввал бу борада адолатли суд
муҳокамасини ўтказишда умумий тамойилларни белгилайдиган халқаро ҳуқуқий
манбаларга тўхталиб ўтишни жоиз деб биламиз.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1948 йил 10 декабрда
қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” инсон ҳуқуқларининг
асосий
тамойилларини
ифодаловчи
фундаментал
ҳуқуқий
ҳужжат
бўлиб,
Декларациясининг 10-моддасида
“ҳар бир инсон ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш ва унга
қўйилган жиноий айбнинг қанчалик даражада асосли эканлигини аниқлаши учун тўлиқ
тенглик асосида ошкора ва адолат талабларига риоя қилинган ҳолда мустақил ва холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган
1
. Мазкур ҳуқуқий
ҳужжатда дастлабки эшитув билан боғлиқ асосий қоидалар тўғридан-тўғри акс
эттирилмаган бўлса-да, адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқ (10-модда) ёки айбсизлик
презумпцияси (11-модда) каби муҳим тамойилларни ўзида акс эттиради. Бу каби муҳим
тамойиллар декларацияни ратификация қилган давлатлар миллий қонунчилигида
процессуал адолат ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосини ташкил этади.
Бош Ассамблеянинг 1966 йил 16 декабрдаги 2200 А (XXI)-сонли резолюцияси билан
қабул қилинган 1976 йил 23 мартда қонуний кучга кирган
“Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисида”ги
халқаро пактнинг 9-моддаси, 3-қисмига кўра, жиноий айблов бўйича ҳибсга
олинган ёки ушлаб турилган ҳар бир шахс зудлик билан судья ёки қонун бўйича суд
ҳокимиятини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган бошқа мансабдор шахс ҳузурига келтирилиши
1
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг
Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган. [электрон ресурс], қаралган вақти
23.12.2023 й. https://constitution.uz/uz/pages/humanrights
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
165
ва оқилона муддатда суд муҳокамаси ўтказилиши ёки озод қилиб юборилиши ҳуқуқига эга
эканлиги кўрсатилган
2
. Мазкур Пактга кўра, ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақлаб турилиши
туфайли озодликдан маҳрум этилган ҳар бир шахс ўз ишининг судда кўриб чиқилиши
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқий нормалар процессуал қонунчиликда
дастлабки эшитув босқичи каби механизмлар орқали таъминланади.
Бундан ташқари,
“Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш
тўғрисидаги Конвенция”
нинг 6-моддасига кўра, жиноят содир этган ҳар бир
айбланувчининг иши қонуний тартибда кўриб чиқилгунига қадар айбсиз ҳисобланиши
кўрсатилган
3
.
Ривожланган мамлакатларнинг юрисдикцияга қараб турли номлар билан аталадиган
дастлабки эшитув босқичи бутун дунё бўйлаб кўплаб ҳуқуқ тизимларида ҳал қилувчи
процессуал босқич ҳисобланиб, жиноий одил судлов тизимида муҳим рол ўйнайди.
Масалан, АҚШ ҳуқуқ тизимида дастлабки эшитув жиноят процессида ҳал қилувчи
босқич ҳисобланиб, суд муҳокамасини давом эттириш учун етарли далиллар мавжудлигини
аниқлашнинг муҳим механизмини таъминлайди. АҚШда дастлабки эшитув (preliminary
hearing) айбланувчига қўйилган айбловларнинг асослилигини аниқлаш учун ўтказилади ва
ушбу жараён тақдим этилган далилларни ҳуқуқий жиҳатдан баҳолашга қаратилган. Судья
бу босқичда жиноят ишидаги мавжуд далилларини кўриб чиқиб ишни судга юбориш
мумкин ёки мумкин эмаслигини ҳал қилади
4
. Дастлабки эшитув асосан қамоқ қўлланилиши
мумкин бўлган оғир жиноятлар (фелония) бўйича ўтказилади. Дастлабки эшитувни
ўтказиш тартиблари штатлар ва федерал юрисдикциялар орасида фарқ қилиши мумкин.
Масалан, далилларни тақдим этишда прокурор одатда биринчи навбатда
айбловларни тасдиқловчи фактлар ва далилларни келтириб, ўз ишини тақдим этиши,
ҳимоячи гувоҳларни ўзаро сўроқ қилиш ва далилларнинг етарлилигини шубҳа остига
қўйиш орқали айблов далилларига эътироз билдириши мумкин. Юқоридаги жумлаларни
ҳуқуқий жиҳатдан асослайдиган бўлсак, АҚШда дастлабки эшитув ўтказиш тартиби
Федерал жиноят-процессуал қоидалари
(Federal Rules of Criminal Procedure) билан тартибга
2
“Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пакт. Бош Ассамблеянинг 1966 йил
16 декабрдаги 2200 А (XXI)-сонли резолюцияси билан қабул қилинган, 1976 йил 23 мартда кучга
кирган.[электронманбаа]https://nrm.uz/contentf?doc=371791_fuqarolik_va_siesiy_huquqlar_to%E2%80%98g%E
2%80%98risidagi_halqaro_pakt_(bosh_assambleyaning_16_12_1966_y_2200_a_(xxi)son_rezolyuciyasi_bilan_qab
ul_qilingan_1976_yil_23_martda_kuchga_kirgan)&products=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana
3
“Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция”
Рим, 1950 йил
4 ноябрь
(21.09.1970 й., 20.12.1971 й., 01.01. ва 06.11.1990 й., 11.05.1994 й. даги ўзгартишлари билан)
4
LaFave, W. R., Israel, J. H., & King, N. J. (2004). Criminal Procedure (3rd ed.). St. Paul, MN: West Publishing Co.
pp 780-784.
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
166
солинади. Мазкур қоидаларнинг 5.1-бандига кўра, дастлабки эшитув босқичи айбланувчи
ҳибсга олинганидан сўнг қисқа муддат ичида ўтказилиши, бунда прокурор тегишли
далилларни тақдим этиши ва судья айбловлар етарли асосга эга деган хулосага келган
тақдирда ишни судга йўналтириши кўрсатилган. Айбланувчи дастлабки эшитувдан воз
кечиши ёки уни тезлаштириш ҳуқуқига эга. Бунда айбланувчи судга ёзма равишда ўз
розилигини тақдим этади. Бир сўз билан айтганда АШҚда дастлабки эшитув босқичи
асоссиз айбловларга қарши филтрь вазифасини ўтайди ҳамда бу шахсларнинг етарли
далилларсиз жавобгарликка тортилмаслигини таъминлайди
5
.
Канадада
дастлабки эшитув жиноят процессида суд жараёнига тайёргарлик
мақсадида ўтказилади ва судья айбловлар юзасидан етказилган далиллар етарли ёки
йўқлигини аниқлайди. Судья дастлабки эшитув босқичида далилларни кўриб чиқиши ва
зарур ҳолларда ушбу босқични кечиктириши, ишга алоқадор етарли далиллар талаб қилиш
ҳуқуқига эга
6
. Канадада дастлабки эшитувнинг асосий мақсади жиноят ишининг кейинги
ҳолатини баҳолаш ҳисобланади. Бу судьяга жиноят ишини кўришни давом эттириш учун
етарли далиллар мавжудлигини баҳолаш имкониятини беради. Дастлабки суд мажлиси
шахс ҳибсга олинганидан ва шахсга айблов қўйилганидан кейин ўтказилади. Судья ушбу
босқичда айбдорлик ёки айбсизликни аниқламайди, балки суд муҳокамасини давом
эттириш учун етарли далиллар мавжудлигини ҳуқуқий жиҳатдан баҳолайди.
Буюк
Британияда
дастлабки эшитув асосан жиноят ишларини судда кўриб
чиқишга тайёрлов босқичи сифатида намоён бўлади. Жиноят ишлари юзасидан дастлабки
эшитув вақтида магистрат(суд) томонидан далиллар кўриб чиқилади ва жиноят ишининг
судга юборилиши ҳақида қарор қабул қилинади
7
. Мазкур босқичда асосий эътибор жиноят
ишини судга юбориш учун етарли асослар бор-йўқлигини аниқлашдан иборатдир.
Дастлабки эшитув пайтида ҳар икки томон ҳам далилларни тақдим этиш ҳуқуқларига эга
8
.
Ушбу босқичда эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинган айбланувчилар эҳтиёт чорасини
ўзгартириш (гаров сўраб мурожаат қилиш)лари ҳам мумкин. Мазкур босқичда асосий
иштирокчилар сифатида судья суд мажлисига раислик қилади, процессуал қонунийликни
таъминлайди ва судга киритилган масалалар бўйича қарорлар чиқаради. Прокурор давлат
айбловини қувватлайди, шу жумладан ҳуқуқий далилларни тақдим этади. Ҳимоячи
айбланувчининг ишига эътироз билдириши, қонуний далиллар келтириши ва судланувчи
5
18 U.S.C. Federal Rules of Criminal Procedure, Rule 5.1
6
Criminal Code of Canada (R.S.C., 1985, c. C-46), Sections 536-537.
7
Criminal Procedure Rules, Part 9, Rule 9.2
8
Criminal Procedure and Investigations Act 1996, Section 5-6
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
167
номидан аризалар бериши мумкин. Айбланувчи судда қонуний вакили билан иштирок
этиши мумкин бўлган шахс сифатида намоён бўлади. Суд котиби судьяга ёрдам беради ва
суд жараёнининг аниқ қайд этилишини таъминлайди.
Францияда
ҳуқуқ тизимининг муҳим процессуал жиҳатларидан бири суд
жараёнида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган дастлабки эшитув босқичи (audience de mise en
examen) ҳисобланади. Ушбу босқич жиноий иш бўйича тергов босқичида судья олдида
ўтказилaдиган расмий мажлисдир. Францияда дастлабки эшитув (instruction préparatoire)
тартиби Франция Жиноят-процессуал кодекси (Code de procédure pénale) билан тартибга
солинган бўлиб, бу босқич жиноят ишининг судга юборилишидан олдин ўтказилади
9
.
Францияда жиноий тергов одатда тергов судяси (магистрат) (juge d'instruction)
томонидан олиб борилади. Тергов судьяси тергов етарли даражада ўтказилганлигини
аниқлагач, гумонланувчини дастлабки суд мажлисига чақириши мумкин. Дастлабки
эшитувдан сўнг, тергов судьяси далилларни баҳолайди ва гумон қилинувчига расман
айблов қўйиш тўғрисида қарор қабул қилади (mise en examen). Агар тергов судяси
гумонланувчини айблашга қарор қилса, ҳимоячи бу қарорга шикоят қилиши мумкин.
Апелляция шикоятлари юқори суд томонидан кўриб чиқилади, у дастлабки суд
мажлисининг далиллари ва процессуал асослантирилганлигини текширади. Бир сўз билан
айтганда Франция ҳуқуқ тизимида дастлабки эшитув нотўғри айбловларнинг олдини олиш
ва фақат етарли далилларга эга бўлган ишлар судга юборилишини таъминлаш вазифасини
бажаради.
Бошқа манбаларда Француз қонунчилиги бўйича шахсни судга тортиш тўғрисидаги
қарор тергов судьяси томонидан қабул қилинади
10
.
Испанияда
дастлабки эшитув (instrucción, vista preliminar or diligencias previas)
Испания Жиноят-процессуал кодекси (Ley de Enjuiciamiento Criminal) билан тартибга
солинади. Дастлабки эшитув босқичида судья (Juez de Instrucción) далилларни тўплайди,
текширади ва ишни судга тайёрлашга масъул бўлади. Ушбу босқич жиноятни тергов қилиш
мақсадида бошланади ва судья далилларни йиғиш, айбланувчини сўроқ қилиш ҳамда
жабрланувчилар ва гувоҳларни тинглаш ҳуқуқига эга. Агар ишда етарли далиллар топилса,
судья ишни суд жараёнига ўтказади. Далиллар етарли бўлмаган тақдирда, иш тўхтатилиши
мумкин
11
. Испанияда дастлабки суд мажлиси жиноий иш бўйича тергов босқичида ҳал
9
Code de procédure pénale, Articles 80-81, 85
10
С.М.Рахмонова, “Предварительное слушание дела как форма назначения дела к судебному
разбирательству”. Диссертация на соискание ученой степени доктора юридических наук. – T: 2018 ., -68 ст.
11
Ley de Enjuiciamiento Criminal, Artículos 299, 302, 306.
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
168
қилувчи босқич бўлиб хизмат қилади. У судья ёки магистрат олдида ўтказилади ва кейинги
суд жараёнлари учун асос яратишга қаратилган. Мазкур босқичда тергов судьяси етарли
далиллар тўпланган деган хулосага келганда, улар айбланувчини дастлабки суд мажлисига
чақириши мумкин.
Бошқа манбаларда Испанияда мураккаб бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноятлар
тўғрисидаги ишларни тергов қилишда тезлаштирилган тартиб (Juicio rapido) қўлланилиб,
72 соатдан кўп бўлмаган муддатда тергов судьяси томонидан олиб бориладиган текширув
асосида ҳал этилади. Суд тарафларнинг илтимосномаларини эшитиб, қуйидаги
қарорлардан бирини қабул қилади:
1) ишни суд муҳокамасига топшириш;
2) терговни давом эттириш учун ишни тергов судьясига юбориш.
Германия
жиноий адлия тизимида асосий ўринни дастлабки суд мажлиси
(Hauptverhandlung) ташкил этади. Бу муҳим процессуал босқич бўлиб, у айбланувчининг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди ва ишнинг умумий суд муҳокамасига
ўтказилишини аниқлашга ёрдам беради. Германияда дастлабки эшитув (Vorverfahren)
Германия Жиноят-процессуал кодекси (Strafprozessordnung, StPO) билан тартибга
солинади. Дастлабки эшитув жиноий тергов босқичини ўз ичига олиб, судья ёки прокурор
томонидан бошқарилади. Бу жараён айблов қўйиш ёки ишни тўхтатиш учун далиллар
йиғишга қаратилган
12
. Айбланувчи дастлабки суд мажлиси давомида ҳимоячига эга бўлиш
ҳуқуқига эга. Прокурор тергов давомида тўпланган далилларни судьяга ёки судьялар
ҳайъатига тақдим этади. Бунга гувоҳларнинг кўрсатмалари, эксперт хулосалари ва иш учун
аҳамиятли бўлган ҳар қандай ашёвий далиллар киради. Ҳимоячи айблов томонидан тақдим
этилган далилларга эътироз билдириш, гувоҳларни сўроқ қилиш, қарши далилларни тақдим
этиш, айбланувчи фойдасига тортишув тамойилларига риоя қилган ҳолда баҳслашиш
ҳуқуқига эга. Германия жиноят-процессуал қонунчилигига кўра, оралиқ иш юритиш
босқичида суд учта қарорлардан бирини қабул қилади
13
:
1) ишни кўриб чиқишга қабул қилиш ва суд мажлисини тайинлаш;
2) айбловни рад этиш;
3) айбловни тузатишлар билан қабул қилиш.
Бошқа манбаларда, айбланувчини судга олиб келишнинг немис модели бироз ўзига
12
Strafprozessordnung (StPO), §§ 160, 163, 170
13
Цит. по Е. Яненко. Указ. соч. - С. 66.
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
169
хос бўлиб, судьяга асосан назорат ва текшириш функциясини юклайди
14
. Суднинг немисча
шакли қуйидагиларга аниқлик киритишга қаратилган:
1) айбланувчини жиноий жавобгарликка тортишнинг мақбуллиги ва зарурлиги;
2) ишни судда асоссиз кўриб чиқишга йўл қўймаслик;
3) айбланувчига қўшимча далиллар олиш тўғрисида илтимоснома бериш
имкониятини бериш каби.
Жиноят
ишларини дастлабки эшитув тарзида кўриб чиқиш МДХ мамлакатларида
яъни, Россия, Қозоғистон, Белорусия, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистонда жорий этилган
бўлиб, бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. МДҲ давлатлари жиноят-процессуал
қонунчилигининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатадики, дастлабки эшитув институти ушбу
давлатларда турлича номлар билан аталсада, мазкур ҳуқуқ институтининг фундаментал
асослари бир бирига ўхшашлигини кўрамиз.
Қоғоғистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодексининг 321-моддасига кўра,
“ўта оғир жиноятлар бўйича дастлабки суд мажлисини ўтказиш мажбурий ҳисобланади
15
.
Жиноят ишини прокурорга юбориш, ишни тугатиш, тўхтатиб туриш, жиноят ишларини
бирлаштириш ва ажратиш зарурияти бўлган тақдирда жиноят иши бўйича дастлабки
эшитув ўтказилиши қайд этилган. Қозоғистон Республикаси
ЖПКга кўра, жиноят ишлари
дастлабки эшитув тарзида ўтказиш тўғрисида ажрим қабул қилинган кундан эътиборан ўн
кунлик муддат ичида судья томонидан ўтказилиши, суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида томонлар хабардор қилиниши, суд мажлисида судланувчи, унинг ҳимоячиси ва
давлат айбловчисининг иштироки мажбурийлиги белгиланган. ҚР
ЖПКга кўра,
фавқулодда вазиятда ва оммавий тартибсизликлар пайтида содир этилган қотилликлар,
тинчлик ва инсоният хавфсизлигига, конституциявий тузум асосларига ва давлат
хавфсизлигига қарши, террористик ва экстремистик, уруш даврида ёки жанговар
вазиятларда содир этилган ҳарбий жиноятлар, жиноий гуруҳ таркибида содир этилган
жиноятлар бўйича ишлар дастлабки эшитув тарзида кўриб чиқилишида тарафларнинг
илтимосномаси талаб қилинмайди
16
. Юқоридаги ҳолатларда судья ўз ташаббусига кўра
дастлабки эшитув ўтказишга ҳақли эканлиги кўринади.
Миллий қонунчилигимизда судья қайси тоифадаги ишлар бўйича ўз ташаббусига
кўра дастлабки эшитув ўтказиши мумкинлиги ёки қайси ҳолатларда дастлабки эшитув
14
С.М.Рахмонова, “Предварительное слушание дела как форма назначения дела к судебному
разбирательству”. Диссертация на соискание ученой степени доктора юридических наук. – T: 2018 ., -64 ст.
15
Уголовно-процессуальный кодекс Республики Казахстан.https://adilet.zan.kz/rus/docs/K1400000231.
16
Уголовно-процессуальный кодекс Республики Казахстан.https://adilet.zan.kz/rus/docs/K1400000231.
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
170
ўтказишда тарафларнинг илтимосномаси талаб этилмаслиги белгиланмаган.
Фикримизча, мазкур норманинг миллий қонунчилигимизда жорий қилиниши
шахсларнинг мазкур тоифадаги жиноятлар бўйича етарли далилларсиз жавобгарликка
тортилишининг олдини олиш билан бирга, дастлабки терговнинг хато ва камчиликларини
ўз вақтида бартаф этиш имконини беради.
Қозоғистон тажрибаси шуни кўрсатадики, жиноят ишини прокурорга юбориш, иш
юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун асослар бўлмаса, суд ҚР ЖПКнинг 322-
моддаси талабларига риоя қилган ҳолда суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажрим
қабул қилади. Агар дастлабки суд мажлисида прокурор айбловни ўзгартирса, у судга
айблов нутқининг янги таҳририни ёзма равишда тақдим этади ва судья буни тегишли
ажримда акс эттиради. Прокурорнинг айбловни ўзгартириши суд томонидан айблов
хулосасини қайта тузиш учун ишни прокурорга қайтаришга асос бўлади. Бу борада АҚШ
17
,
Канада
18
, Буюк Британия
19
, Франция
20
Германия
21
қонунчилигида прокурорнинг дастлабки
эшитув босқичида айбловни ўзгартириш ёки айбловдан воз кечиш ҳуқуқи белгиланган.
Миллий қонунчилигимизда жиноят ишлари дастлабки эшитув тарзида кўрилишида
прокурорнинг айбловни ўзгартириши ёки айбловдан воз кечиш ҳуқуқи асослантирилмаган.
Бизнингча, миллий қонунчилигимизда биринчи инстанция судларида жиноят
ишлари дастлабки эшитув тарзида кўрилишида прокурорнинг айбловни ўзгартириши ёки
айбловдан воз кечиш ҳуқуқи қандай амалга оширилиши ва унинг ҳуқуқий оқибатлари
асослантирилиши мақсадга мувофиқ деб биламиз.
Қозоғистон Республикаси ЖПКда биринчи инстанция судларида чиқарилган ҳукм
бекор қилиниб, янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судларига юборилган бўлса,
суд ишни қайта кўриб чиқишда дастлабки суд муҳокамасини ўтказиши белгиланган.
Миллий қонунчилигимизда бу каби қоидалар асослантирилмаган. Амалдаги
ЖПКнинг 527
1
-моддасига кўра, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритиш қайтадан
бошланганлиги муносабати билан суд қарорлари бекор қилинганидан кейин жиноят иши
бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаси умумий тартибда амалга оширилиши
кўрсатилган.
Фикримизча, ҳукм бекор қилиниб, янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция
судларига юборилган жиноят ишлари бўйича ҳамда янгидан суд муҳокамасига жўнатилган
17
Dressler, Joshua & Michaels, Alan C. “Understanding Criminal Procedure”. 2018., p 335–340.
18
“Criminal Code of Canada”. Article 565/
Friedland, Martin L. “Criminal Justice in Canada”. 2017., p 225–230.
19
Ashworth, Andrew & Redmayne, Mike. “The Criminal Process”. 2010., p 295–300.
20
Pradel, Jean. “Droit pénal et procédure pénale”. 2016., p 455–460.
21
Jescheck, Hans-Heinrich & Weigend, Thomas. “Lehrbuch des Strafrechts: Allgemeiner Teil”. 2012., p 478–485.
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
171
жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш масалалари амалдаги ЖПКда
мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ.
Россия Федерацияси Жиноят-процессуал кодексининг 229-моддасига кўра, суд
тарафларнинг илтимосига биноан ёки ўз ташаббуси билан дастлабки эшитув ўтказишга
ҳақли
22
. Дастлабки эшитувни ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома тараф томонидан жиноят
иши материаллари билан танишгандан сўнг ёки жиноят иши бўйича айблов хулосаси ёки
айблов далолатнома нусхаси айбланувчи томонидан олинган кундан бошлаб уч кун
ичида
берилиши мумкин. РФ ЖПКнинг 234-моддасига кўра, дастлабки эшитув судья томонидан
ёпиқ суд мажлисида тарафлар иштирокида РФ ЖПК талабларига риоя қилган ҳолда
ўтказилиши, тарафларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги хабарнома дастлабки суд
мажлиси ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин юборилиши, агар тараф далилларни
рад этиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган тақдирда, судья бошқа тарафдан
унинг ушбу илтимосномага эътирози бор-йўқлигини сўраши, агар эътирозлар бўлмаса,
судья илтимосномани қаноатлантириши ёки дастлабки суд мажлисини ўтказиш учун бошқа
асослар бўлмаса, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқариши кўрсатилган. РФ
ЖПКда дастлабки эшитув босқичида тарафларнинг илтимосига биноан жиноят иши бўйича
бирор ҳолатдан хабардор ҳар қандай шахс гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, жиноят ишлари
дастлабки эшитув тарзида кўрилишида баённома юритилиши, ҳимоячи томонидан тақдим
этилган далилларни рад этиш мажбурияти прокурор зиммасида бўлиши, бошқа ҳолларда
исботлаш мажбурияти ариза берган томон зиммасида бўлиши кўрсатилган.
РФ ЖПКга кўра, агар суд далилларни номақбул деб топиш тўғрисида ажрим
чиқарса, у ҳолда бу далил юридик кучини йўқотиши, суд муҳокамаси давомида
текширилиши ва фойдаланилиши мумкин эмаслиги, суд жиноят ишини мазмунан кўриб
чиқишда тарафнинг илтимосига биноан чиқариб ташланган далилларни мақбул деб топиш
тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. РФ ЖПКга кўра,
агар дастлабки суд муҳокамаси чоғида прокурор айбловни ўзгартирса, судья буни ҳам
ажримда акс эттиради ва жиноят ишини прокурорга қайтариш чорасини кўради.
Беларусь Республикаси
Жиноят-процессуал кодексининг276-моддасига кўра,
судга юборилган жиноят иши бўйича судья ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш,
иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш, дастлабки суд мажлисини тайинлаш, суд
муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажримлардан бирини чиқариши кўрсатилган. Хусусан,
22
Уголовно-процессуальный
кодекс
Российской
Федерации
https://base.garant.ru/12125178/,
https://rulaws.ru/upk-rf/
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
172
БР ЖПКнинг 277
1
-моддасига кўра,
судья тарафларнинг илтимосига биноан ёки ўз
ташаббуси билан, жиноят ишини прокурорга қайтариш, жиноят ишини тугатиш бўйича
асослар мавжуд бўлса, дастлабки суд мажлисини ўтказиши қайд қилинган. БР ЖПКнинг
280
2
-моддасига кўра, дастлабки суд мажлиси судья томонидан прокурор, айбланувчи,
шунингдек унинг қонуний вакили, ҳимоячи, агар улар жиноят ишида иштирок этаётган
бўлса таржимон иштирокида ўтказилиши, жиноят ишини тугатиш бўйича етарли асослар
бўлса, жабрланувчи ва (ёки) унинг вакили судга чақирилиши кўрсатилган.
БР ЖПКнинг 280
4
-моддасига кўра, дастлабки эшитув натижалари бўйича судья
жиноят ишини прокурорга қайтариш, жиноят ишини тугатиш ёки суд муҳокамасини
тайинлаш тўғрисида ажримлардан бирини қабул қилади
23
.
Қирғизистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодексининг 277-моддасига кўра,
келиб тушган жиноят ишлари бўйича суд ишни прокурорга қайтариш, ишни тегишлилигига
кўра ўтказиш, ишни бошқа иш билан бирлаштириш учун тегишли судга ёки прокурорга
юбориш, дастлабки суд мажлисини тайинлаш ёки суд мажлисини тайинлаш тўғрисида
ажримлардан бирини қабул қилиши кўрсатилган. Жумладан, ҚР ЖПКнинг 279-моддасига
кўра, дастлабки суд мажлиси номақбул далилларни чиқариб ташлаш, жиноят ишини
тўхтатиб туриш ёки тугатиш, эҳтиёт чорасини ўзгартириш масалаларида ўтказилиши қайд
этилган. Дастлабки суд мажлисини ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома иш судга келиб
тушган кундан бошлаб уч кун ичида тараф томонидан берилиши, тарафларни суд
мажлисига чақириш тўғрисидаги хабарнома дастлабки эшитув ўтказиладиган кундан
камида уч кун олдин юборилиши, жиноят иши судга келиб тушган кундан бошлаб ўн
кундан кечиктирмай судья томонидан ёпиқ суд мажлисида тарафлар иштирокида
ўтказилиши, айбланувчининг айбини исботлаш масаласи дастлабки суд мажлисида
муҳокама қилинмаслиги ҳамда тегишли баённома юритилиши белгиланган. Жумладан,
тарафлар ҳар қандай далилни суд муҳокамасига тақдим этилган далиллар рўйхатидан
чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли эканлиги, агар суд далилларни
истисно қилиш тўғрисида ажрим чиқарган бўлса, у ҳолда бу далил юридик кучини
йўқотиши ва ҳукм ёки суднинг бошқа қарори учун асос бўла олмаслиги ёки кейинчалик
текширилиши ва ушбу далилдан фойдаланиши мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Молдова Республикаси
ЖПКнинг 345-моддасига кўра, дастлабки эшитув ўтказиш
асослари белгиланган. МР ЖПКга кўра, жиноят
иши суд муҳокамасига тайинлангандан
23
Уголовно-процессуальный
кодекс
Республики
Беларусь.
https://kodeksy-bel.com/ugolovno-
protsessualnyj_kodeks_rb.htm
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
173
сўнг уч кундан кечиктирмай ўтказилиши, судья иш материалларини ўрганиб чиқиб,
дастлабки суд мажлиси ўтказиш санасини белгилаши, очиқ суд мажлисида кўриладиган
жиноятлар бўйича дастлабки эшитув йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши, вояга
етмаган айбланувчиларга ёки эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсларга нисбатан
дастлабки суд мажлиси қамоққа олиш муддати тугагунга қадар ўтказилиши кўрсатилган
24
.
Молдова Республикаси ЖПКга кўра, дастлабки суд мажлисида иш юритишни тўлиқ
ёки қисман тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш, ҳимоя чоралари кўриб чиқилиши қайд
этилган
25
.
Озарбайжон Республикаси
Жиноят-процессуал кодекининг 299-моддасига кўра,
дастлабки эшитув
суд мажлисига тайёрлов босқичи сифатида айбловларнинг моҳияти
бўйича суд мажлисини тайинлаш имкониятини текшириш, жиноят ишини судгача
соддалаштирилган тартибда тарафлар иштирокида кўриб чиқишда намоён бўлади
26
.
Озарбайжон Республикаси ЖПКга кўра, дастлабки эшитувни ўтказиш тартиби суд
томонидан белгиланади ва мазкур босқичда тарафларнинг илтимосномалари ҳисобга
олинади. (ЖПК 299
2
). Шу жумладан, ушбу босқичда дастлабки тергов жараёнида ЖПК
талаблари бузилганлиги, шикоят (илтимоснома) мазмуни ЖПК қоидаларига мос келиши,
жиноят иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун асослар мавжудлиги, жиноят
иши бўйича эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
мавжудлиги, оғир ёки ўта оғир жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлисини
ҳакамлар ҳайъати иштирокида ўтказиш учун асослар мавжудлиги, берилган
илтимосномаларни қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида, тарафлар томонидан тақдим
этилган далиллар далил сифатида қабул қилиниши мумкин бўлмаган материалларни суд
муҳокамасидан олиб ташлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади (ОР ЖПК 299
3
-
модда).
Эстония Республикасида
жиноят иши бўйича дастлабки эшитув туман судьяси
томонидан кўриб чиқилади. Эътиборли жиҳати шундаки, Эстонияда юқори инстанция
судларида ҳам дастлабки эшитув ўтказиш амалиёти мавжуд. Дастлабки суд мажлиси
жиноят-процессуал қонун нормалари жиддий бузилган тақдирда, судья зарур деб топган
ҳолларда ўтказилади. ЭР ЖПКнинг 259-моддасига кўра, дастлабки суд мажлиси якка судья
24
Уголовно-процессуальный
кодекс
Республики
Молдова.
https://continent-
online.com/Document/?doc_id=30397729
25
Уголовно-процессуальный
кодекс
Республики
Молдова.
https://continent-
online.com/Document/?doc_id=30397729
26
Уголовно-процессуальный
кодекс
Азербайджанской
Республики.
https://continent-
online.com/Document/?doc_id=30420280
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
174
томонидан кўриб чиқилиши, унда прокурор ва ҳимоячининг иштироки мажбурийлиги,
зарурат бўлган тақдирда, бошқа иштирокчилар ҳам чақирилиши мумкин бўлиб, бу
босқичда суд мажлиси баённомаси юритилади
27
. ЭР ЖПКнинг 260-моддасига кўра,
прокурор дастлабки суд мажлисига келмаса, суд мажлиси қолдирилиши ва келмаслик
сабаблари ҳақида юқори турувчи прокурорга хабар берилиши, агар ҳимоячи дастлабки суд
мажлисига келмаса, дастлабки суд мажлиси қолдирилиб, адвокатура раҳбариятига хабар
қилиниши, процесснинг бошқа иштирокчиларининг келмаслиги дастлабки суд жараёнига
тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Эстония Республикаси ЖПКнинг 261-
моддасига кўра, судья томонидан жиноят иши номини эълон қилиши, дастлабки эшитувда
ҳал қилинадиган масала, шунингдек, дастлабки суд мажлисида кимлар иштирок
этаётганлиги, уларнинг шахси аниқланиши, рад этиш тўғрисидаги илтимосномалар кўриб
чиқилиши, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши, томонларнинг
фикрлари эшитилиши кўрсатилган. Эстония Республикаси ЖПКнинг 262-моддасига кўра,
дастлабки эшитув бўйича судья қуйидаги қарорлардан бирини яъни айбланувчини судга
келтириш тўғрисида, айблов хулосаси ЖПКнинг 154-моддаси талабларига жавоб бермаса,
уни прокурорга қайтариш, беш иш куни ичида ҳимоя актига қўшимчалар киритиш ёки янги
химоя акти тузиш (ҳимоя акти белгиланган талабларга жавоб бермаса), жиноят ишини
тугатиш, эҳтиёт чорасини қўллаш ёки ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Юқорида келтириб ўтилган хорижий мамлакатларда дастлабки эшитув босқичи билан
боғлиқ қоидаларнинг қиёсий таҳлили миллий қонунчилигимиздаги айрим ҳуқуқий
бўшлиқларни ислоҳ қилишга ундайди. Ҳар бир мамлакат қонунчилиги шуни кўрсатадики,
дастлабки эшитув жиноий процессида айбловнинг тўғрилиги ва жиноят ишининг умумий
суд муҳокамасига ўтиши учун етарли асосларни аниқлашга хизмат қилади.
REFERENCES
1.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош
Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон
қилинган.
[электрон
ресурс],
қаралган
вақти
23.12.2023
й.
https://constitution.uz/uz/pages/humanrights
2.
“Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пакт. Бош Ассамблеянинг
1966 йил 16 декабрдаги 2200 А (XXI)-сонли резолюцияси билан қабул қилинган,
1976 йил 23 мартда кучга кирган.
27
https://www.juristaitab.ee/sites/default/files/seaduste
ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7
ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2
175
[электронманбаа]
https://nrm.uz/contentf?doc=371791_fuqarolik_va_siesiy_huquqlar_to
%E2%80%98g%E2%80%98risidagi_halqaro_pakt_(bosh_assambleyaning_16_12_1966
_y_2200_a_(xxi)son_rezolyuciyasi_bilan_qabul_qilingan_1976_yil_23_martda_kuchga_
kirgan)&products=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana
3.
“Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция”
Рим, 1950 йил 4 ноябрь
(21.09.1970 й., 20.12.1971 й., 01.01. ва 06.11.1990 й.,
11.05.1994 й. даги ўзгартишлари билан)
4.
LaFave, W. R., Israel, J. H., & King, N. J. (2004). Criminal Procedure (3rd ed.). St. Paul,
MN: West Publishing Co.pp 780-784.
