ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
337
ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ БОСҚИЧИДА ПРОКУРОР ИШТИРОКИНИНГ ЎЗИГА
ХОС ЖИҲАТЛАРИ
С.Н.Эсаналиев
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси
мустақил изланувчиси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.13835240
Аннотация. Мақолада жиноят ишлари дастлабки эшитув тарзида кўрилишида
прокурор иштирокининг ўзига хос жиҳатлари, ушбу босқичда прокурорнинг асосий
вазифалари, эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар, прокурор иштирокини
такомиллаштириш масалалари таҳлил этилган.
Калит сўзлар: дастлабки эшитув, прокурор, суд, суд ажрими, судья.
SPECIFIC ASPECTS OF THE PROSECUTOR'S PARTICIPATION IN THE
PRELIMINARY HEARING STAGE
Abstract. The article analyzes the features of the prosecutor's participation in the
preliminary hearing of criminal cases, the main tasks of the prosecutor at this stage, aspects that
should be paid attention to, as well as issues of improving the participation of the prosecutor.
Key words: preliminary hearing, prosecutor, court, court ruling, judge.
ОСОБЕННОСТИ УЧАСТИЯ ПРОКУРОРА НА СТАДИИ ПРЕДВАРИТЕЛЬНОГО
СЛУШАНИЯ
Aннотация. В статье анализируются особенности участия прокурора в
предварительном слушании уголовных дел, основные задачи прокурора на этой стадии,
аспекты, на которые следует обратить внимание, а также вопросы совершенствования
участия прокурора.
Ключевые слова: предварительное слушание, прокурор, суд, определение суда,
судья.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 143-моддасига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга
ошириши, Конституциянинг 145-моддасида прокуратура органлари ўз ваколатларини
бошқа давлат органларидан, ўзга ташкилотлардан, мансабдор шахслардан мустақил
равишда, фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига бўйсунган
ҳолда амалга ошириши қайд этилган.
“Прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 4-моддаси ҳамда 33-моддасида прокурор
судларда жиноят ишлари кўрилаётганда давлат айбловини қувватлаши, суд процессининг
бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланиб, судьяларнинг мустақиллиги
ҳамда процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя этиш принципига амал қилиши
шартлиги белгиланган.
Бундан ташқари, ишлар судларда кўрилаётганда иштирок этаётган прокурорнинг
ваколатлари процессуал қонунлар билан белгиланиб, бунинг бевосита ҳуқуқий асоси
сифатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексини келтириб ўтиш
мумкин.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
338
Амалдаги ЖПКнинг 409-моддасида прокурор биринчи инстанция судларида
жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлаши,
далилларни текширишда иштирок этиши, судланувчиларга, жабрланувчилар, гувоҳлар,
экспертлар ва судга таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар бериши, Жиноят
кодексининг нормаларини қўллаши, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаши, унга
жазо турини ва меъёрини тайинлаш тўғрисида ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа
масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилиши, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир
этилишига имкон берган шарт-шароитлар ҳақида ҳамда уларни бартараф этишга
қаратилган чоралар хусусида ўз фикрини билдириши кўрсатилган. Мазкур модданинг
иккинчи қисмида прокурор давлат айбловини қувватлар экан, ЖПКнинг, Ўзбекистон
Республикаси бошқа қонунларининг талабларига ва ишнинг барча ҳолатларини қараб
чиқишга асосланган ўз ишончига амал қилиши қайд этилган. Амалдаги ЖПКнинг 405
6
-
моддасининг учинчи қисмида дастлабки эшитув босқичида давлат айбловчиси иштирок
этиши шартлиги белгиланган. Дастлабки эшитув босқичида прокурорнинг иштироки
айбловни қўллаб-қувватлаш, жиноят ишида қонунийликни таъминлаш ҳамда суд
жараёнининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Одил
судловга
эришиш
имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра
1
Бош прокуратура ҳамда Олий
суднинг барча босқичлардаги суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги
тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга
қаратилган янги механизмни жорий этиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси
ташкил этилди. Мазкур корпуснинг асосий вазифалари этиб :
-
судларда ишларни кўришда прокурор ваколатини таъминлаш;
- суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланган
ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш;
- жиноят ишлари бўйича судларда давлат айбловини фақат қонунга асосланиб,
холисликни сақлаган ҳолда сифатли қўллаб-қувватлаш каби бир қатор вазифалар
белгиланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, даслабки эшитув босқичида иш юритиш тартиби
ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу прокурорнинг ваколатларида ҳам ўз ифодасини
топади. Мазкур босқичда прокурорнинг асосий вазифалари сифатида давлат айбловини
қувватлаш ва исботлаш, далилларни тақдим этиш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ва
жиноят қонунларининг адолатли қўлланилишини таъминлаш деб тушуниш мумкин.
Бугунги кунда давлат айбловчисининг дастлабки эшитув босқичидаги иштироки,
унинг процессуал мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, исботлаш субъекти сифатидаги
фаоллиги даражаси, далилларни келтириш ва текширишда дуч келадиган муаммоларни ўз
вақтида бартараф этиш, тараф сифатида илтимоснома тақдим қилиш тартиб-таомилларини
ислоҳ қилиш долзарб бўлиб қолмоқда.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва
судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.
16.01.2023 й, ПФ-11. [электрон ресурс], қаралган вақти 22.07.2024 й. http://lex.uz/acts/
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
339
Илмий манбаларда прокурорнинг дастлабки эшитув босқичидаги процессуал
мақоми хусусида турли қарашлар илгари сурилади.
Мисол учун, бир гуруҳ олимлар А.В.Смирнов
2
, Шарль Луи де Монтескье
3
,
Ф.Н.Багаутдинов
4
фикрича
“прокурор айблов тараф сифатида жиноий таъқиб қилиш
функциясини амалга оширадиган мансабдор шахс”
деб фикр билдирган бўлсалар, иккинчи
гуруҳ олимлар В.И.Басков
5
, И.Д.Перлов
6
, П.И.Кудряцев
7
, В.М.Савицкийлар
8
“прокурор
давлат айбловчиси вазифаларини бажариш билан бирга, қонунларга риоя этилишини
назорат қилади”,
яна бошқа олимлар А.Бойков, К.Скворцов, В.Рябцевлар
9
“прокурор
жиноий таъқиб қилувчи субъект бўлмаслиги керак, у фақат қонунларни назорат қилиши,
исботлаш босқичида ҳимоячи билан тенг ҳуқуқли субъект сифатида намоён бўлади”
деб
фикр билдирганлар. Юқоридагиларга кўра, А.В.Смирнов, Шарль Луи де Монтескье,
Ф.Н.Багаутдиновларнинг фикрларига қўшилиш баҳслидир. Олимлар В.И.Басков,
И.Д.Перлов, П.И.Кудряцев ҳамда В.М.Савицкийлар фикрларига қўшилиш мумкин. Сабаби,
жиноят ишлари дастлабки эшитув тарзида кўриб чиқилишда прокурор иш юзасидан ўз
фикрини судга тақдим этишида ҳамда қонунийликни назорат қилувчи субъект сифатида
намоён бўлади. Олимлар А.Бойков, К.Скворцов, В.Рябцевлар фикрларини тўлиқ қўллаб-
қувватлаймиз. Сабаби, давлат айбловчиси дастлабки эшитув босқичида жиноят ишини
объектив ва адолатли текшириши, фақат айблов эмас, балки айбсизлик эҳтимолини ҳам
инобатга олиши лозим деб биламиз. Айнан дастлабки эшитув босқичида давлат айбловчиси
бир томонлама айбловчи шахс сифатида эмас, балки суд жараёнида адолатни таъминловчи
шахс сифатида намоён бўлиши лозим деб биламиз. Шу жумладан, давлат айбловчиси ушбу
босқичда ҳимоячи билан тенг позицияда бўлиб, мақбул далилларга таянган ҳолда иштирок
этади. Бир сўз билан айтганда, давлат айбловчиси айбланувчига қарши фаолият юритувчи
эмас, балки далилларни холисона баҳолайдиган субъект бўлиши керак деб биламиз.
Л.В.Головконинг таъкидлашича, давлат айбловчиси дастлабки эшитув босқичида
иштирок этганда, ишни судга тайёрлаш сифати ошади
10
. Ушбу фикрга қўшилишимиз
мумкин. Чунки, дастлабки эшитув босқичида давлат айбловчисига судга тақдим этилган
жиноят ишидаги далилларни синчковлик билан текшириш имконини беради. Бу эса
уларнинг қонунийлиги ва асослилигини таҳлил қилишга, суд жараёнида ушбу далилларга
ўзининг муносабатини билдириш имконини беради. Бир сўз билан айтганда ишнинг
кейинги тақдирини қонуний ҳал этилишида ўз стратегияни ярaтишга ёрдaм берaди.
2
Алексеев С. Н. Функция прокурора по новому УПК РФ // Государство и право. 2002. №5. С.99.
3
Монтескье Ш. Л. “О духе законов”. СПб., 1900. С.86.
4
Багаутдинов Ф. Н. Обеспечение публичных и личных интересов при расследовании преступлений. М., 2004.
С. 479.
5
Басков В. И. Прокурор в суде первой инстанции. М., 1968. С. 79.
6
Савицкий В. М. Государственное обвинение в суде. М., 1971 .С.32.
7
Кудрявцев П. И. Прокурор в суде первой инстанции // Социалистическая законность 1970. №4. С.4—5.
8
Савицкий В. М. Выступление на совместном заседании Совета но рассмотрению вопросов теоретического
характера и координационных бюро ВНИИ Прокуратуры СССР “О проекте раздела 7 Конституции CCCP//
Научная информация по вопросам борьбы с преступностью. Выпуск 127. М., 1990. С. 49.
9
Бойков А.., Скворцов К., Рябцев В, Проблемы развития правового статуса Российской прокуратуры //
Уголовное право. 1999. №2. С. 12, 18,21.
10
Головко Л.В. “Современные проблемы уголовного процесса”. – Москва: Статут, 2015. – стр 162-164.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
340
Амалдаги ЖПКга асосан, дастлабки эшитув босқичида ҳимоя тарафи тақдим этган
важларни рад этиш прокурорнинг зиммасида бўлиши кўрсатилган. Бу борада бир гуруҳ
олимлар В.А. Белкин
11
, А.Е.Лунц
12
, Г.П. Чечель
13
“Прокурор ҳимоя тарафи томонидан
тақдим этилган важларни дастлабки эшитув босқичида рад этиш мажбуриятини
қонунийлик ва адолат принципларига асосланган ҳолда бажариши керак”
деб фикр
билдирса, бошқа гуруҳ олимлар М.С.Строгович
14
, Б.Т.Базилев
15
, В.М.Лебедев
16
“Ҳимоя
тарафи томонидан тақдим этилган далилларни рад этиш фақат прокурор зиммасига
юклатилиши ишдаги қонунийликка путур етказади”
деб таъкидлаган. Олимлар
В.А.Белкин, А.Е.Лунц, Г.П.Чечельнинг фикрларига қўшилиш мумкин. Сабаби, жиноят
процессида ҳар қандай ҳаракат амалдаги ЖПКнинг 11-моддасида кўрсатилган қонунийлик
принципи талабларига мувофиқ бўлиши, яъни судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи,
ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун
ҳужжатларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шартлиги қайд
этилган. Олимлар М.С.Строгович, Б.Т.Базилев, В.М.Лебедев фикрларини қўллаб-
қувватламаймиз. Сабаби, амалдаги ЖПКнинг 405
11
-моддасининг 4-қисмига кўра, ҳимоя
тарафи томонидан берилган илтимосномани кўриб чиқиш чоғида ҳимоя тарафи тақдим
этган важларни рад этиш прокурорнинг зиммасида бўлиши, қолган ҳолларда буни
исботлаш вазифаси илтимоснома берган тарафнинг зиммасида бўлиши, Кодекснинг 409-
моддасида прокурор биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни кўришда
иштирок этиб, давлат айбловини қувватлаши белгиланган.
Бизнингча, дастлабки эшитув босқичида прокурор жиноят ишида биринчи навбатда
далилларни ЖПК талабларига мувофиқ олинган, олинмаганлигини асослаши ҳамда
исботлаши, ҳимоячи томонидан киритилган илтимосномаларга қонун ҳужжатларига асосан
ҳуқуқий баҳо бериши асносида иш материалларидаги бўшлиқларни ўрнини тўлдириши
зарур.
Бу борада илмий манбааларда олимлар томонидан қуйидаги қарашлар илгари
сурилади.
Р.Д.Рахуновнинг фикрича,
“асоссиз айблов айблаш эмас, айблов далилларга
асосланган бўлиши керак, далилларни тақдим этиш ва уларни таҳлил қилиш эса прокурор
зиммасидадир
17
. К.А.Корсаков
“прокурор нафақат айбловнинг далилларини
тизимлаштиради, таҳлил қилади, балки, ҳимоя томонидан илгари сурилган қарши
далилларни ҳам рад этади”
18
. Билдирилган фикрларга қисман қўшиламиз. Сабаби, айблов
11
Белкин В.А. “Уголовный процесс”. – Москва: Юридическая литература, 2010. С 328.
12
Лунц А.Е. “Проблемы уголовного процесса”. – Москва: Статут, 2013. – с 214-216.
13
Чечель Г.П. “Уголовное судопроизводство”. – Санкт-Петербург: Юридический центр Пресс, 2012. Стр 147.
14
Строгович М.С. “Курс советского уголовного процесса”. – Москва: Наука, 1981. Стр 301-302.
15
Базилев Б.Т. “Уголовный процесс и право на защиту”. – Санкт-Петербург: Юридический центр Пресс, 2012.
С 178.
16
Лебедев В.М. “Уголовное судопроизводство и процессуальные гарантии”. – Москва: Статут, 2010. Стр 224.
17
Рахунов Р. Д. Участники уголовно-процессуальной деятельности по советскому праву. М., 1961. С.52.
18
Корсаков К. А. Криминалистические и процессуальные проблемы подготовки прокурора к судебному
разбирательству уголовного дела. Диссертация на соискание ученой степени кандидата юридических наук.
СПб.,2000. С. 19.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
341
далилларга асосланмаган бўлса, жиноят ишининг кейинги тақдирига салбий таъсир
кўрсатибгина қолмай, процесс иштирокчиларининг конституциявий ҳуқуқлари бузилишига
олиб келиши табиий.
А.Ф.Кони
19
ва Ю.В.Кореневский
20
ларнинг фикрича,
“прокурор ишни бирёқлама,
фақат судланувчини айбловчи далиллар аҳамияти нуқтаи назардан жиноятни бўрттириб
кўрсатмаслиги керак”
. Билдирилган фикрга қўшилиш мумкин. Сабаби, давлат айбловчиси
ҳимоячи томонидан илгари сурилган қарши далилларни (илтимосномаларни) ҳар доим ҳам
рад этиши мунозарали ҳисобланади. Чунки, дастлабки эшитув босқичида жиноят иши
бўйича ҳимоячи томонидан тақдим этилган далиллар ҳамда илтимосномалар қонуний ва
асослантирилган бўлса, уларни рад этиш асоссиздир.
О.М.Мадалиевнинг фикрича,
“ассоссиз илтимосномаларга нисбатан прокурор
ўзининг қатъий ва асослантирилган эътирозини билдириши, илтимосномани чуқур ўрганиб
чиқиши ва жиноят иши бўйича аҳамияти йўқлиги ҳақида аниқ ишонч хосил қилиши
шарт”
21
. Ушбу фикрга тўлиқ қўшиламиз. Сабаби, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳимоячилар
томонидан айбланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида айрим ҳолларда асоссиз
илтимосномалар киритиш ҳолатлари кузатилиши табиий. Шунга кўра, асоссиз
илтимосномаларга нисбатан прокурор ўзининг қатъий ва асослантирилган эътирозини
билдириши жиноят ишининг адолатли ҳал этилишига хизмат қилади.
М.З.Раджапованинг фикрича,
“жиноят процессида иштирок этувчи прокурор, иш
бўйича судланувчи бўлиб ўтаётган шахсга қўйилган айбловни қай даражада асосли
эканлиги, далиллар билан тасдиқланганлиги, қонуний квалификация қилинганлиги хусусида
ўзининг фикрини баён этиш орқали судланувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш билан бирга, айнан шу жиноят иши доирасида жабрланувчи тариқасида
ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иш бўйича сўроқ
қилинаётган гувоҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилмаслигини олдини олувчи
шахс ҳамдир
”
22
. Билдирилган ушбу фикрларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Сабаби,
дастлабки эшитув босқичида айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ ва экспертлар иштирок
этиши мумкин бўлиб, улар билан узвий боғлиқ бўлган далиллар қай даражада
асослантирилганлиги ва тасдиқланганлиги ҳамда иш бўйича сўроқ қилинаётган мазкур
процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилмаслигини олдини олиш
муҳим аҳамият касб этади.
Бизнингча, дастлабки эшитув босқичида прокурорнинг вазифаси, асосан, айблов
хулосасининг қонунийлигини баҳолашдан иборат бўлиб, мазкур босқичда айблов хулосаси
ва унга асосланган далилларнинг қонунчиликка мослигини таъминлайди. Шу каби,
дастлабки эшитув босқичида прокурор доим ҳам давлат айбловини тўлиқ қувватлаш билан
19
Кони.А.Ф. Собрание сочинений. Т.4. М., 1967. С. 62.
20
Кореневский Ю. В. Государственное обвинение: какая реформа нужна? // Законность. 2001. №4 С. 31
21
О.М.Мадалиев. Биринчи инстанция судларида жиноят ишлари кўрилишида прокурор иштироки. Юридик
фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент, 2004, 69 б.
22
М.З.Раджапова. “Жиноят ишларини юқори суд инстанцияларида кўрилишида прокурор функциялари ва
ваколатларини такомиллаштириш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини олиш учун тайёрланган ДИССЕРТАЦИЯ. Тошент, 2023 й. 24 б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
342
шуғулланмайди. Бу вазифа баъзан, дастлабки эшитув босқичида ёки кейинчалик умумий
суд муҳокамасида амалга оширилиши мумкин. Масалан, жиноят ишини тўхтатиш,
бирлаштириш (ажратиш), ишни прокурорга қайтариш борасида прокурор давлат айбловини
қувватламасдан, ўз ташаббусига кўра судга илтимоснома киритиши ҳам мумкин.
Фикримизча, прокурорнинг жиноят иши материаллари билан танишиши, далилларга
ўз вақтида қонун ҳужжатларига асосан ҳуқуқий баҳо бериши келгусида юзага келиши
мумкин бўлган хато ва камчиликлар салмоғини сезиларли даражада камайтиришга хизмат
қилади. Бу борада давлат айбловчилари жиноят иши материалларини қонун ҳужжатларига
асосланган ҳолда пухта ўрганиши, далилларни синчковлик билан текшириши ҳамда ишни
давом эттириш учун етарли қонуний асослар мавжудлигини аниқлаши лозим. Яъни, давлат
айбловчилари жиноят иши доирасида жиноят таркиби (
жиноятнинг субъекти, объекти,
объектив томони, субъектив томони
), жиноят сабаблари, ишга оид бошқа далиллар ҳақида
етарли даражада билим ва кўникмаларга эга бўлиши иш ҳолати юзасидан асослантирилган
фикр берилишига ёрдам беради. Бир сўз билан айтганда, прокурор айблов хулосаси асосида
тўпланган далилларнинг қонунийлиги ва асослилигини исботлашда унинг қанчалик
профессионал бўлишига боғлиқ.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётида жиноят иши доирасида етарли даражада маълумот
ҳамда билим ва кўникмаларга эга бўлмаган давлат айбловчилари дастлабки эшитув
босқичида ҳимоячи томонидан киритилган илтимосномалар юзасидан қийинчиликларга
дуч келиши мумкин. Чунки, юқорида таъкидлаганимиздек, ушбу босқичда ҳимоячи
томонидан киритилган илтимосномани рад қилиш ёки айбловни исботлаш вазифаси
прокурор зиммасида бўлади.
Амалдаги ЖПКга кўра, жиноят ишларини дастлабки эшитув босқичида кўриб чиқиш
бўйича қоидалар мустаҳкамланган бўлсада, бу борада ЖПКда айрим ҳуқуқий бўшлиқларни
учратишимиз мумкин. Масалан, амалдаги ЖПКнинг 405
3
-моддасининг 2-қисмида назарда
тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, суд тарафларнинг илтимосига кўра ёки ўз
ташаббуси билан жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиши кўрсатилган. Амалдаги
ЖПКнинг 25-моддаси, 4-қисмига кўра
23
, “
давлат ва жамоат айбловчилари, судланувчи,
вояга етмаган судланувчининг қонуний вакили, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, шунингдек
жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари суд
мажлисида тарафлар сифатида иштирок этишлари
ва далиллар тақдим этиш, уларни
текширишда қатнашиш, илтимос билан мурожаат қилишлари
белгиланган”.
Бироқ, амалдаги ЖПКда давлат айбловчисининг жиноят иши бўйича дастлабки
эшитув тарзидаги илтимосномаси (
жиноят ишини тўхтатиш, тугатиш, бирлаштириш,
ажратиш, ишни прокурорга юбориш, номақбул далилларни чиқариб ташлаш
) қачон,
қандай тартибда берилиши тартиб-таомиллари асослантирилмаган. Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 14.05.2022 йилдаги
“Жиноят ишларини биринчи
инстанцияда кўриб чиқишга тайёрлаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”
ги 6-сонли
Қарорининг 14-бандида “ЖПК 395 ва 405
-моддалари мазмунига кўра, жиноят иши бўйича
23
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. [Электрон ресурс], қаралган вақти 17.02.2024
йил. https://www.lex.uz
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
343
дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома
фақатгина
“
айбланувчи”
томонидан айблов далолатномаси ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси олинган
кундан эътиборан уч сутка ичида берилиши кўрсатилган”
24
.
Бизнингча, амалдаги ЖПКда прокурорнинг жиноят иши бўйича дастлабки эшитув
тарзидаги (
жиноят ишини тўхтатиш, тугатиш, бирлаштириш, ажратиш, ишни
прокурорга юбориш, номақбул далилларни чиқариб ташлаш
) илтимоснома бериш тартиб-
таомилларини белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.05.2022 йилдаги
“Жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўриб чиқишга тайёрлаш бўйича суд амалиёти
тўғрисида”
ги 6-сонли Қарорининг 14 бандидаги
“ЖПК 395 ва 405
11
-моддалари мазмунига
кўра, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома
айбланувчи томонидан айблов далолатномаси ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси
олинган кундан эътиборан уч сутка ичида берилиши мумкин”
деган қоидани “
ЖПК 395 ва
405
11
-моддалари мазмунига кўра, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш
тўғрисидаги илтимоснома тарафлар иш материаллари билан танишган вақтдан,
айбланувчи томонидан айблов далолатномаси ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси
олинган кундан эътиборан етти сутка берилиши мумкин”
деган қоидага ўзгартириш
мақсадга мувофиқ. Бу эса, келгусида ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли хил талқинларнинг
олдини олади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бугунги кунда давлат айбловчиларининг жиноят
судларидаги иштирокининг ташкилий ҳуқуқий асоси сифатида Бош прокурорнинг
27.11.2015 йилдаги “Жиноят ишлари бўйича судларда ишлар кўрилишида прокурор
иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 126-сонли буйруғи қабул
қилинган
25
. Бош прокурорнинг ушбу соҳавий буйруғи талабларига кўра прокурорлар суд
мажлиси бошлангунга қадар пухта тайёргарлик кўриши, терговга қадар текширув,
суриштирув ва дастлабки терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб
борилганлигини ўрганишлари, далилларни текшириш ҳамда уларга баҳо беришда фаол
қатнашишлиги, иш бўйича қонун ва иш ҳужжатларига асосланган фикр беришлари
борасида бир қатор эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар қайд қилинган
26
. Бироқ,
соҳавий буйруқ талабларига кўра, жиноят ишлари биринчи инстанция судларида дастлабки
эшитув тарзида кўриб чиқилишида давлат айбловчилари (прокурорлар)нинг иштироки
ҳақида тегишли қоидалар белгиланмаган.
Россия Федерацияси Бош прокурорининг соҳавий буйруғи
(03.07.2002 йилдаги
“Жиноят процессининг суд босқичида прокурорлар ишини ташкил этиш тўғрисида”ги 28-
24
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 14.05.2022 йилдаги “Жиноят ишларини биринчи инстанцияда
кўриб чиқишга тайёрлаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Пленум қарори. [электрон ресурс]
қаралган вақти 17.02.2024 йил.
25
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг буйруғи. “Жиноят ишлари бўйича судларда ишлар
кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”. 27.11.2015 йил, 126-сон.
26
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг буйруғи. “Жиноят ишлари бўйича судларда ишлар
кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”. 27.11.2015 йил, 126-сон.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
344
сонли)
га кўра, дастлабки суд мажлисида прокурорнинг иштироки мажбурийлиги
кўрсатилган
27
.
Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 27.11.2015 йилдаги
“Жиноят ишлари бўйича судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг
самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 126-сонли буйруғига дастлабки эшитув
босқичида прокурор иштироки билан боғлиқ асосий қоидаларни белгилаш мақсадга
мувофиқ.
Эндиликда, юқоридаги илмий-назарий фикрлардан келиб чиқиб, давлат
айбловчисининг дастлабки эшитув босқичида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга
эканлиги ҳақида тўхтатиб ўтсак. Бизнингча, амалдаги ЖПК ҳамда илмий-назарий
қоидаларга кўра давлат айбловчиси дастлабки эшитув босқичидаги ҳуқуқлари сифатида
далиллар тақдим этиши, ишдаги мавжуд далиллардан фойдаланиши, қўшимча далилларни
тақдим этиш ёҳуд янги далиллар келтириш мақсадида илтимосномалар киритиш ҳуқуқига
эга. Мисол учун, қўшимча ёки қайта экспертиза тайинлаш, гувоҳларни сўроқ қилиш каби.
Давлат айбловчисининг дастлабки эшитув босқичидаги мажбуриятлари сифатида
айбловни қонуний ва асосли тарзда қўллаб-қувватлаш ҳамда процессуал қонунийликни
таъминлашни келтириб ўтишимиз мумкин.
Бу борада айрим тадқиқотчи олимлар дастлабки эшитув босқичида давлат
айбловчисининг қўшимча далиллар тўплаш билан боғлиқ ҳаракатларни шубҳа остига олиб,
қуйидаги фикрларни илгари сурганлар.
Ф.М.Ягфаров
28
, В.Г.Ульянов
29
фикрича,
“давлат айбловчисининг далилларни
тўплаш билан боғлиқ илтимосномалари дастлабки тергов органлари ишидаги
камчиликларни суд фаолияти ҳисобидан тузатилмаслиги керак”
. Билдирилган фикрга
қўшилмаймиз. Сабаби, айбланувчининг ҳаракатларида жиноят таркибини тўлиқ исботлаш
талаб этилган ҳолларда қўшимча процессуал ҳаракатларни суд жараёнида амалга ошириш
натижалари юзасидан адолатли қарор қабул қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу
борада олим Н.В.Кулик
30
юқоридаги олимлар Ф.М.Ягфаров ҳамда В.Г.Ульяновларнинг
фикрларига қарши фикр билдириб
“прокурор айбловга асосланган далилларни фақат ишда
мавжуд бўлган далиллар билан эмас, балки дастлабки суд мажлисида бевосита олинган
далиллар билан солиштириш йўли билан ҳам текшириши мумкин”
деб таъкидлаган ва бу
фикрларга тўлиқ қўшиламиз.
И.Д.Перловнинг таъкидлашича,
“суд муҳокамасида қатнашувчи прокурор ҳар бир
ҳолатда дастлабки терговнинг камчиликларини яширмаслиги керак”
31
. Билдирилган
фикрга тўлиқ қўшиламиз. Чунки, амалдаги ЖПКга кўра, прокурор Ўзбекистон
27
Ковтун Н. Н., Роль прокурора в судебном процессе, 2019, стр. 112.
28
Ягофаров Ф. М. Механизм реализации функции обвинен Автореф. дис.... канд. юрид. наук. Оренбург.
2003ия при рассмотрении дела судом первой инстанции. Автореф. дис. ...канд. юрид. наук. Оренбург. 2003.
http// www. kalinovsky-k-narod.ru/b/yagof/Yagof-l .htm.
29
Ульянов В.Г. Государственное обвинение в российском уголовном судопроизводстве (процессуальные и
криминалистические аспекты). Автореф. дис. ...док. юрид. наук. Краснодар. 2002. С. 12.
30
Н.В.Кулик “Осуществление прокурором доказьюания на нредварительном слушании”. Диссертация на
соискание ученой степени кандидата юридических наук. 2006 й, 194 ст.
31
Перлов И. Д. Предание суду в советском уголовном процессе. М., 1948. С. 169
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
345
Республикаси Конституцияси, ЖПК ва бошқа қонун ҳужжатларига аниқ риоя этиши ва
уларнинг талабларини бажариши шартлиги, қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя
қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят
процессида қонунийликни бузиш деб ҳисобланиши ва белгиланган жавобгарликка сабаб
бўлиши қайд этилган.
Бундан ташқари, жиноят процессида номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш
тўғрисидаги ишлар дастлабки эшитув тарзида кўриб чиқилишида исботлаш
субъектларидан бири бўлган прокурор томонидан далилларга етарлича ҳуқуқий баҳо
берилмаслиги салбий оқибатларга, кўп ҳолларда эса, жиноят ишлари бўйича адолатсиз
қарор қабул қилинишига олиб келиши мумкин. Бу борада ҳуқуқшунос олимлар ўзларининг
қуйидаги фикрларни илгари сурганлар.
И.Д.Перловнинг фикрича
32
, “
дастлабки эшитув босқичида дастлабки терговнинг
камчиликларини фақатгина томонлар ўртасидаги тортишув пайтида аниқлаш мумкин
”.
Мазкур фикрни олим Т.К.Рябина ҳам қувватлаб, шунга ўхшаш фикр билдирган
33
.
О.Ю.Гурова
“тарафлар далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги масалага қайта-
қайта қайтиш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли, бундай илтимосномалар ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш босқичида кўриб чиқилиши мумкин эмас”
деб таъкидлаган бўлса
34
,
С.В.Марасанов юқоридаги фикрга қарши фикр билдириб,
“жиноят иши судга
юборилгандан сўнг далилларни номақбул деб топиш ҳақидаги илтимосномалар фақат
дастлабки суд мажлисида муҳокама қилиниши мумкин
”
лигини
таъкидлаган
35
.
П.А.Лупинская
36
ҳамда Е.А.Брагинлар
37
олим С.В.Марасанов фикрларига қарши
“
дастлабки суд муҳокамасида далилларни шошилинч равишда чиқариб ташлаш нотўғри,
чунки суд муҳокамаси пайтида улар моҳиятан синчковлик билан ўрганилиши ва шундан
кейингина улар тўғрисида қарор қабул қилиниши керак
” деб фикр билдирган. Билдирилган
фикрлардан П.А.Лупинская ҳамда Е.А.Брагинларнинг фикрларига тўлиқ қўшилиш мумкин
ва бу миллий қонунчилигимиз талабларига ҳам тўлиқ мос келади. Сабаби, амалдаги ЖПКга
кўра,
“агар суд далилни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур далил
юридик кучини йўқотиши ва у ҳукмга ёки бошқа суд қарорига асос бўлиши, шунингдек суд
муҳокамаси жараёнида бу далилни текшириш ва ундан фойдаланиш мумкин эмаслиги,
ишни мазмунан кўриш давомида илгари номақбул деб топилган ва чиқариб ташланган
далилни мақбул деб топиш масаласи тарафларнинг илтимосномасига асосан кўриб
чиқилиши мумкин”
лиги ҳақида
қоидалар белгиланган.
32
Перлов И.Д. Предание суду в советском уголовном процессе. М., 1948. С. 169-170.
33
Рябина Т.К. Стадия назначения судебного заседания в свете нового уголовно-процессуального закона:
проблемы теории и практики, пути их решения// Российский судья. 2004 №7. С 6.
34
О.Ю.Гурова. Теоретические и практические проблемы назначения судебного заседания по уголовным
делам. Автореф. Дис...канд. юрид. наук. Екатеринбург. 2005. С. 18
35
Марасанова С. В. Организационные и процессуальные проблемы деятельности суда присяжных // «Черные
дыры» в Российском Законодательстве. 2002. № 4. С.390.
36
Лупинская П.А. Доказательства и доказывание в новом уголовном процессе // Российская юстиция 2002.
№7.С.5
37
Брагин Е.А. Процессуальный порядок и правовые последствия признания доказательств недопустимыми в
российском уголовным процессе: Дисс..канд.юрид.наук. Челябинск, 2003. С. 38.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
346
Бизнингча, ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўп ҳолларда далилларнинг номақбуллиги
бўйича илтимосномалар тараф сифатида ҳимоячилар томонидан киритилади. Бундай
илтимосномалар давлат айбловчилари томонидан атрофлича ўрганилиши, текширилиши,
таҳлил қилиниши зарур ва шарт деб биламиз. Бундай илтимосномадаларда тараф чиқариб
ташланишини илтимос қилаётган далил ҳамда далилни номақбул деб топиш ва чиқариб
ташлаш учун ЖПКда назарда тутилган асослар кўрсатилиши лозим. Бу борада илмий
манбаларда хорижий ҳуқуқшунос олимлар қуйидаги қарашларни илгари сурганлар.
Н.В.Кулик “
амалиётда кўп ҳолларда ҳимоячи тегишли далиллар акс этган иш
материалларининг ҳажми ва варақларига мурожаат қилмасдан, далилларни номақбул деб
топиш тўғрисида илтимосномалар беради”
38
–
деб фикр билдирса,
Ф.М.Ягфаров
39
“
судланувчининг айбини суд олдида исботлаш учун давлат айбловчиси биринчи навбатда
судланувчини айбдорлигини кўрсатувчи ҳар бир далилнинг қонунийлигини исботлаши
керак”,
В.М.Савицкийнинг
40
“
прокурор иш материалларида мавжуд бўлган ҳужжатлар
ва баённомаларни дастлабки кўриб чиқиш вақтида текширишни сўрабгина қолмай, ҳимоя
томони тақдим қилган хулосаларнинг тўғрилигини исботлаш учун қўшимча ҳужжатларни
ҳам тақдим этиши мумкин
” – деб таъкидалаган. Бизнингча, юқоридаги ҳуқуқшунос
олимларнинг фикрларига қўшилиш мумкин. Сабаби, иш ҳолати бўйича далилларга
етарлича аҳамият қаратилмаган ҳолда, қонун талабларини ўзбошимчалик билан талқин
қилиш орқали далилларни номақбул деб топиш қонунга зид ҳисобланади ва бунинг
натижасида адолатсиз қарор қабул қилиниши мумкин. Шунга кўра, давлат айбловчилари
(прокурорлар) юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳимоячилар томонидан киритилган рад этиш
учун судда тортишув тамойилига риоя қилган ҳолда прокурор ваколатини таъминлаш
мақсадга мувофиқдир. Жиноят-процессуал кодексининг муҳим принципларидан бири
бўлган судда ишларни юритишда тортишув тамойили айни дастлабки эшитув босқичи
алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Чунки, жиноят ишлари дастлабки эшитув тарзида судда
кўрилаётганда давлат айбловчиси ҳамда ҳимоячилар ўз зиммаларига юклатилган
вазифаларни лозим даражада бажаришни тақозо этади. Айнан дастлабки эшитув босқичида
айбловнинг асослилигини ва далилларнинг мақбуллигини ҳимоя қилиш давлат
айбловчисининг бевосита масъулияти ҳам ҳисобланади.
Статистик маълумотларга кўра
41
, судларнинг ташаббуси билан ўтказилган
дастлабки эшитув тарзида кўрилган жиноят ишлари
2021 йилда 62 та, 2022 йилда 654 та,
2023 йилда 918 тани
ташкил этган бир вақтда, тарафларнинг ташаббуси билан
2021 йилда
30 та, 2022 йилда 137 та, 2023 йилда 135 та
жиноят ишлари бўйича дастлабки эшитув
ўтказилган. Ҳуқуқни қўллаш амалиётидан тарафларнинг ташаббусига кўра (яъни ҳимоячи
ҳамда давлат айбловчиси), дастлабки эшитув ўтказиш юзасидан илтимосномалар киритиш
ҳолати суст эканлиги кўринади.
38
Н.В.Кулик “Осуществление прокурором доказьюания на нредварительном слушании”. Диссертация на
соискание ученой степени кандидата юридических наук. 2006 й, 194 ст.
39
Ягофаров Ф. М. Механизм реализации функции обвинения при рассмотрении дела судом первой
инстанции. Дис. ...канд. юрид.наук. Оренбург. 2003. http//www.kalinovsky-k-narod.ru/b/yagof/Yagof-l.htm.
40
Савицкий В.М. Государственное обвинение в суде. М. 1971. С. 91.
41
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2021-202З йиллар давомида кўрилган дастлабки эшитувлар
туғрисидаги маълумот. Олий суди раиси ўринбосарининг 02.02.2024 йилдаги 07/13-1048-75-сонли алоқа хати.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
347
Эндиликда, амалдаги ЖПКга кўра, жиноят ишлари дастлабки эшитув тарзида
кўрилишида прокурорнинг айбловни ўзгартириш ёки айбловдан воз кечиш ҳуқуқи билан
боғлиқ қоидаларга тўхтатиб ўтишни жоиз деб биламиз.
Амалдаги ЖПКнинг 409-моддасига кўра, прокурор биринчи инстанция судларида
жиноятларга доир ишларни кўришда иштирок этиб, суд тергови маълумотлари асосида
судланувчига қўйилган айбловни ўзгартириш зарур деган хулосага келса, у бу ҳақда судга
асослантирилган баёнот бериши шартлиги, прокурорнинг айбловдан воз кечиши суд
томонидан жиноят ишини реабилитация асосларига кўра, тугатишга сабаб бўлиши қайд
этилган. Бироқ, амалдаги ЖПКга кўра, дастлабки эшитув босқичида прокурорнинг
айбловдан воз кечиши ёки айбловни ўзартириш тартиб-таомиллари асослантирилмаган.
Бу борада илмий манбаларда олимлар ўзларининг қуйидаги қарашларини илгари
сурганлар.
А.А.Тушевнинг фикрича,
“давлат айбловчиси жиноят иши доирасидаги далиллар
судланувчига қўйилган айбловни тасдиқламайди деган хулосага келса, буни рад этишга йўл
қўйилиши, жиноят ишини бирон-бир сабабга кўра тугатиш тўғрисидаги қарор фақат суд
тергови тугаганидан кейингина қабул қилиниши керак”
42
. Билдирилган фикрга қўшиламиз.
Сабаби, дастлабки эшитув босқичида суд тергови тўлиқ амалга оширилмаслиги
мумкин. Чунки, мазкур босқичда муддат қисқа эканлиги адолатли қарор қабул қилишга
салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
О.Ю.Гурованинг фикрича,
“прокурор томонидан айбловни ўзгартириш ёки рад
этиш дастлабки суд мажлисида бўлиши мумкин эмас, чунки жиноят ишида мавжуд бўлган
барча далиллар ўрганиб чиқилгандан кейингина йўл қўйилиши мумкин”
43
. Мазкур фикрга
қисман қўшилмаймиз. Сабаби, дастлабки эшитув босиқичида прокурорнинг айбловдан воз
кечиш билан боғлиқ ваколатлари фақатгина ЖПКнинг 84-моддасининг биринчи қисми
бўйича яъни,
шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса, эълон қилинган
амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор бўлса, айбланувчи, судланувчи
вафот этган бўлса, шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган
ҳукми бўлса, шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг
қонуний кучга кирган ажрими (қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши
қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори бўлса, иш
фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса
(ЖПКнинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шахс ижтимоий
хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга
тўлмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли
моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган
муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят
оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши
назарда тутилган ҳолатларгагина
тааллуқли бўлиши лозим.
42
Тушев А.А. Прокурор в уголовном процессе Российской Федерации: система функций и полномочий.
Дисс....док. юрид. наук. Краснодар. 2006. С. 126.
43
О.Ю.Гурова. Теоретические и практические проблемы назначения судебного заседания по уголовным
делам. Автореф. Дис...канд. юрид. наук. Екатеринбург. 2005. С. 18
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
348
М.З.Раджапованинг фикрича,
“прокурорнинг дастлабки эшитув босқичида давлат
айбловидан воз кечиш ваколати қонунчиликда белгиланиши лозим. Ушбу босқичда жиноят
ишини реабилитация асосларига кўра тугатиш ҳақида прокурорнинг фикр билдириши
унинг давлат айбловидан воз кечишини англатади”
44
. Мазкур фикрга қисман қўшилиш
мумкин. Сабаби, дастлабки эшитув босқичида жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддасига кўра
реабилитация асосларига кўра тугатиш ҳақида прокурорнинг фикр билдириши унинг
давлат айбловидан воз кечишини англатади ва бу баҳли масалалардан бири ҳисобланади.
Бизнингча, мазкур босқичда жиноят ишлари фақатгина амалдаги ЖПКнинг 84-
моддаси биринчи ва бешинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра тугатилиши
мақсадга мувофиқ.
Хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, жиноят ишлари дастлабки
эшитув тарзида кўриб чиқилишида прокурорнинг айбловни ўзгартириш ёки айбловдан воз
кечиш билан боғлиқ қоидалар ҳар бир давлатнинг жиноят процессуал тизимига қараб
турлича тартибга солинган.
АҚШ жиноят процессуал тизимида прокурор дастлабки эшитув босқичида айбловни
ўзгартиришга ваколатли ҳисобланади
45
. Агар дастлабки эшитув босқичида янги далиллар
пайдо бўлса ёки мавжуд далиллар бошқа айблов учун асос бўлган тақдирда прокурор
айбловни ўзгартириши мумкин. Бунда айбловни ўзгартириш судга ёки гранд-жюрига (катта
ҳайъат) тақдим этилади. Бу жараён “amendment of charges” яъни айбловни ўзгартириш
сифатида амалга оширилади. Суд прокурорнинг таклифини кўриб чиқиб, уни тасдиқлаши
ёки рад этиши мумкин. АҚШда прокурор “dismissal” усули орқали айбловдан воз кечиши
мумкин
46
. Бу прокурорнинг қарори бўлиб, далиллар етарли эмас ёки жиноят ишини суд
муҳокамасида кўриш учун етарли асослар мавжуд эмас деб топилганда амалга оширилади.
Бу ҳуқуқ суд томонидан тасдиқланиши лозим.
Буюк Британияда прокурор айбловни дастлабки эшитув босқичида ўзгартириш
ваколатига эга. Агар янги далиллар айбловни ўзгартиришга асос бўлса, прокурор айбловни
ўзгартириш учун судга илтимоснома беради. Суд бу ўзгаришни адолат нуқтаи назаридан
кўриб чиқиб, тасдиқлайди ёки рад этади
47
. Британияда прокурор айбловдан воз кечишни
“discontinuance of proceedings” усулида амалга оширади. Яъни, прокурор жиноят ишида
далилларнинг етарли эмаслигини ёки ишни суд муҳокамасида кўриш зарур эмаслигини
аниқласа, ишни тугатиш ҳақида қарор қабул қилиши ва бу қарор суд томонидан расман
тасдиқланиши лозим
48
.
Франция
49
ва Германияда
50
прокурор дастлабки эшитув босқичида айбловни
ўзгартириш ваколатига эга ва бу қатъий тартибга солинган. Яъни, жиноят иши бўйича янги
44
М.З.Раджапова. “Жиноят ишларини юқори суд инстанцияларида кўрилишида прокурор функциялари ва
ваколатларини такомиллаштириш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини олиш учун тайёрланган ДИССЕРТАЦИЯ. Тошент, 2023 й. 24 б.
45
Lippman, M. Criminal Procedure in the United States, 2018, p. 231.
46
Neuberger, D. The Role of Prosecutors in Criminal Cases, 2019, p. 144.
47
Ashworth, A. The Criminal Process: An Evaluative Study, 2020, p. 302.
48
Jackson, J. Prosecutorial Discretion in England and Wales, 2017, p. 95.
49
Pradel, J. French Criminal Law and Procedure, 2018, p. 134.
50
Weigend, T. Prosecution in Germany: The State’s Role in Criminal Justice, 2019, p. 127.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
349
далиллар пайдо бўлса, прокурор судга илтимоснома бериб, айбловни ўзгартиришини
сўрайди. Суд ўз навбатида бу илтимосни кўриб чиқиб, уни қонунчиликка мувофиқ равишда
тасдиқлайди ёки рад этади. Шу жумладан, Германияда прокурор “Absehen von der
Verfolgung” Францияда “classement sans suite”
51
(жиноий таъқибдан воз кечиш) тартибига
кўра айбловдан воз кечиши мумкин. Бу ҳолатларга жиноят иши бўйича далиллар етарли
бўлмаса ёки айбловни қўллаб-қувватлаш учун асос йўқ деб топилганда амалга оширилади.
Суд бу қарорни кўриб чиқиб, уни расман тасдиқлаши шарт
52
.
Бундан ташқари, МДҲ давлатлари яъни, Россия, Қозоғистон ҳамда Молдова
Жиноят-процессуал кодексларида прокурорнинг дастлабки эшитув босқичида давлат
айбловидан воз кечишига оид қоидалар белгилаган. Масалан, Қозоғистон Жиноят-
процессуал кодексининг 321-моддасига кўра прокурорнинг дастлабки эшитув босқичида
давлат айбловидан воз кечиш тартиби белгиланган
53
. Агар прокурор айбловни ўзгартириш
ёки айбловдан воз кечишга қарор қилса, у судга ёзма равишда янги айбловни тақдим этади.
Судья бу ўзгаришларни ўз қарорида акс эттиради.
Россия Федерацияси ЖПКнинг 246-моддаси, 7-қисмига мувофиқ, прокурор суд
муҳокамасининг ҳар қандай босқичида давлат айбловидан тўлиқ ёки қисман воз кечиш
ҳуқуқига эга
54
.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49
1
бобига ёки 409-
моддасида прокурорнинг айнан дастлабки эшитув босқичида айбловни ўзгартириш ҳамда
айбловдан воз кечиш билан боғлиқ ваколатларини аниқ белгилаш мақсадга мувофиқ деб
биламиз.
Эндиликда, дастлабки эшитув босқичи натижалари бўйича суд ажримига ҳуқуқий
баҳо бериш масалаларига қисқача тўхталадиган бўлсак, амалдаги
ЖПКнинг 405
15
-
моддасига кўра, судьянинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки
соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят, хусусий протест берилиши мумкинлиги
қайд этилган.
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига кўра, прокурор процессуал
қонунда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори,
ажрими ва қарорига протест келтиришга ҳақли эканлиги, Қонуннинг 36-моддасида,
суднинг ажримига нисбатан келтирилган апелляция тартибидаги хусусий протест ишни
судда кўриш бошлангунга қадар протест келтирган прокурор томонидан, шунингдек юқори
турувчи прокурор томонидан ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки чақириб олиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Ўтказилган дастлабки эшитув натижасида чиқарилган ажримларга нисбатан келиб
тушган шикоят ва протестларни юқори инстанцияда кўриб чиқилиши бўйича статистик
маълумотларга кўра, Республика миқёсида 2021 йилда 1 та шикоят (
1 та қаноат
), 2022
йилда жами 15 та шикоят (
13 та қаноат, 2 та рад
),
1 та протест
(
1 та рад
), 2023 йилда
51
Hodgson, J. The Role of the Prosecutor in France, 2019, p. 156.
52
Bohlander, M. Principles of German Criminal Law, 2018, p. 219.
53
“Актуальные вопросы теории и практики отказа прокурора от обвинения” — 2020 г, статья стр 20–24.
54
“Актуальные вопросы теории и практики отказа прокурора от обвинения в российском уголовном
судопроизводстве” — 2020 г., статья стр 28–31.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
350
16 та шикоят (
13 та қаноат, 3 та рад
),
1 та протест
(
1 та қаноат
),
2024 йилнинг 6 ойида 10 та шикоят ва
3 та протест
(
13 та қаноат
) кўриб чиқилган.
Юқоридагиларга кўра, миллий қонунчилигимизда биринчи инстанция судларида
жиноят ишлари дастлабки эшитув тарзида кўриб чиқилишида прокурор иштироки
самарадорлигини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада
кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги Фармони. 16.01.2023 й, ПФ-11. [электрон ресурс], қаралган вақти
22.07.2024 й. http://lex.uz/acts/
2.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 14.05.2022 йилдаги “Жиноят ишларини биринчи
инстанцияда кўриб чиқишга тайёрлаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Пленум
қарори. [электрон ресурс] қаралган вақти 17.02.2024 йил.
3.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг буйруғи. “Жиноят ишлари бўйича судларда
ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”.
27.11.2015 йил, 126-сон.
4.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг буйруғи. “Жиноят ишлари бўйича судларда
ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”.
27.11.2015 йил, 126-сон.
