Authors

  • Muxayo Xolboyeva

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.42577

Keywords:

Medicinal products aboveground part plantation Underground organs.

Abstract

The structure of the organs of medicinal plant products and their adaptability to external environmental conditions, measures for the preservation of plant products.

background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


320

ДОРИВОР ЎСИМЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ ҚОИДАСИ, УЛАРГА

ТАШҚИ МУҲИТНИНГ ТАЪСИРИ

Холбоева Мухаё

Термиз шаҳар 23-умумтаълим мактаби биология ўқитувчиси.

+998999690492.

Xolboyeva1994 @gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.13855974

Aннотация. Доривор ўсимлик маҳсулотлари органлари тузилиши хамда ташки

мухит шароитига мослашуичанлиги, ўсимлик маҳсулотларини сақлаш чоралари.

Калит сўз: Доривор маҳсулотлар, ер устки қисми, плантация, Ер остки

органлар,

THE RULES OF STORAGE OF MEDICINAL PLANT PRODUCTS, THE

INFLUENCE OF THE EXTERNAL ENVIRONMENT ON THEM.

Abstract. The structure of the organs of medicinal plant products and their

adaptability to external environmental conditions, measures for the preservation of plant

products.

Key word: Medicinal products, aboveground part, plantation, Underground organs.

ПРАВИЛА ХРАНЕНИЯ ЛЕКАРСТВЕННЫХ РАСТИТЕЛЬНЫХ ПРОДУКТОВ,

ВЛИЯНИЕ НА НИХ ВНЕШНЕЙ СРЕДЫ.

Аннотация.

Строение

органов

лекарственных

растений

и

их

приспособленность к внешним условиям среды, меры по сохранению растительной

продукции.

Ключевые слова: Лекарственные растения, надземная часть, насаждение,

Подземные органы, простая сушка.

Тиббиётда ва фармацияда таркибида киши организмига таъсир cтувчи кимёвий

моддаси бўлган доривор ўсимлик органлари — маҳсулотлари ишлатилади.

Доривор маҳсулотлар сифатида ўсимликларнинг илдизи, барги, пўстлоғи, гули,

меваси ва бошқа қисмларидан фойдаланилади. Уларни кимёвий бирикмалар энг кўп

йиғилган даврда йиғиштириб олиш керак. Кимёвий моддалар ўсимликларни иг ҳамма

органларида бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда тўпланмайди, шунинг учун ҳам уларни

турли вақтларда тайёрлашга тўғри келади. Ўсимлик органларини қуйидаги

муддатларда йиғиб олиш керак: Барглар, одатда, ўсимлик гуллаши олдидан ёки

гуллаганида йиғиб олинади. Барглар жуда оҳисталик билан, иложи борича ўсимликка


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


321

зарар етказмнсдан йиғиб олинади (белладонна, ангишвонагул ва бошқа ўсимлик

барглари).

Баъзан ўт ўсимликларнинг баргини тайёрлаш учун ер устки қисми ўриб

олинади, сўнгра барглари терилади ёки ер устки қисми қуритиб майдаланади. Барглари

ажратилиб, пояси билан шохлари ташлаб юборилади. Бунда шох ва гуллар аралашмаси

баргларга қўшилиб кетиши мумкин (ялпиз, газанда ва бошқа ўсимликлар).

Ўсимликнинг ер устки қисми

(ўт) ўсимлик гуллаганида йиғилади.

Ўсимликнинг ер устки қисми поясининг тагидаги барглар олдидан ўриб олиниб,

поянинг баргсиз қисмига тегилмайди. Бўйи баланд ўсимликларнинг эса поясининг

тепа қисми (10—20 см узунликда) ва шохчалари кесиб олинади (аччиқ шувоқ, далачой

ва бошқа ўсимликлар). Куртаклар эрта баҳорда (очилмасдан илгари) ўсимлик танасида

суюқлик юра бошлаган вақтда йиғилади. Куртаклар ўсимликлардан териб олинади ёки

куртакли шохчаларни қирқиб олиб сўнгра шохчалардан куртакларни аста-секин қоқиб

тўпланади.

Пўстлоқлар ҳам эрта баҳорда, яъни ўсимлик танасида суюқлик юришиб, ёғоч

қисмидан осон ажраладиган даврида поя ва йўғон шохларидан шилиб олинади.

Пўстлоқ олишни осонлаштириш учун поя ёки йўғон шохларни бир-биридан 30

см масофада икки еридан ўткир пичоқ билан кўндалангига, кейин узунасига кесилади

ва пўстлоқ ажратиб олинади. Гуллар ўсимлик қийғос гуллаганда йиғилади. Кўпинча

гуллар алоҳида-алоҳида кесиб олинади. Баъзан гул тўпламининг ҳаммаси (дастарбош,

маржондарахти ва бошқалар) ёки гулнинг айрим қисмлари (сигирқуйруқ ўсимлигида

фақат гул тожбарглари) йиғиб олинади. Плантацияларда ўстирилган ёки ёввойи ҳолда

кўп учрайдиган майда гулли ўсимликларнинг гули махсус асбоб билан йиғилади

(мойчечак ва бошқалар).

Мева ва уруғлар пишиб етилган даврда йиғилади. Мевалар, одатда, эрталаб ёки

кечқурун йиғиб олинади, кун исиганда йиғилса, қуруқ меваларнинг уруғи сочилиб

кcтиши мумкин. Мевалар турига қараб тайёрланади. Баъзилар қўл билан биттабитта

узиб олинади, бошқалари эса таёқ билан қоқилади. Уруғлар ҳам турли усуллар билан

тайёрланади. Баъзи уруғлар махсус асбоб билан мевадан ажратиб олинади (бодом

уруғи ва бошқалар). Майда мева ва уруғлар эса уруғлар етилганидан сўнг ёки етилиши

олдида ўсимликни ўриб қуритиб, сўнгра хирмонда янчиб тозаланади (фенхел,

арпабодиён ва кашнич мевалари, хантал уруғи ва бошқалар).

Ер остки орган

(илдиз, илдизпоя, туганак на пиёз)лар, одатда, ўсимлик уйқуга

кирган вақтида — эрта баҳорда ёки кеч кузда тайёрланади. Баъзи ер остки органларини


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


322

ўсимлик гуллаб бўлганидан сўнг йиғилади. Чунки уларнинг баъзиларини ўсаётган

ерида баланд бўйли бегона ўсимликлар орасидан топиш қийин (солаб турлари ва

бошқалар), баъзиларининг қуриб қолган пояларини эса шамол синдириб учириб кетади

(етмак ва бошқалар).

Ер остки органларини белкурак, кетмон ва бошқа асбоблар билан қазиб олинади.

Бир жойнинг ўзида ўсимлик кўп ҳамда ер остки органлари яхши тараққий этган

бўлса, у ҳолда трактор билан ковлаб олинади (қизилмива ва бошқалар). Йиғилган ер

остки орган-ларини лой, тупроқ, қум, барг ва поялардан тозалаб (баъзиларини сувда

ювиб), қуритиш учун майда бўлакларга қирқилади. Ўсимликнинг ер устки қисмларини,

масалан, барги, гули ва бошқа қисмларини шудринг кўтарилгандан сўнг ҳаво очиқ

пайтида йиғиб олинади. Ёмғир ёки эрталабки шудринг кўтарилмасдан олдин йиғилган

ўсимликларни қуритиш қийин, улар қуртилганида ҳам қорайиб кетади. Йиғилган

доривор маҳсулотларни саватларга босиб ёки бир ерга уюб қўйиб бўлмайди, чунки

намлик ва иссиқлик (қизиш ёки қуёш ҳарорати) та ъсирида ўсимлик тўқималарида

чуқур биокимёвий ўзгаришлар рўй беради, организмга та ъсир этувчи кимёвий

бирикмалар парчаланиб кетиб, доривор маҳсулот ўз қимматини йўқотади.

ДОРИВОР МАҲСУЛОТЛАРНИ ҚУРИТИШ

Тайёрланган доривор маҳсулотларни бошқа ўсимлик аралашмалари — лой,

тупроқ, қум ва бошқалардан тозалангандан сўнг тезда қуритишга киришилади.

Қуритишнинг энг оддий ва осон усули табиий шароитда, яъни очиқ ҳавода

қуритишдир. Лекин ўсимликларнинг ер устки қисмларини (пўстлоқ, мева ва

уруғларидан ташқари) очиқ ҳавода, қуёшда қуритиб бўлмайди. Акс ҳолда ўсимликнинг

ер устки органлари ҳужайраларидаги яшил ранг берувчи хлорофилл ҳамда гул

қисмларидаги ранг берувчи пигментлар парчаланиб кетиб, поя, барг ва қисман гуллар

сарғайиб (кўпинча гуллар рангсизланиб) қолади. Хлорофилл пигменти парчаланиши

билан бирга ўсимлик таркибидаги бошқа кимёвий бирикмалар ҳам гидролизланиши

мумкин. Шунинг учун ҳам, одатда, қуёш иссиғида фақат ер остки органлар, пўстлоқ,

мева ва уруғлар қуритилади.

Ўсимликнинг ер устки қисмлари

(поя, барг ва гуллар) махсус қурилган

бостирма, шийпон ёки чердакларда қуритилади. Бу жойлар тоза ва шамол ўтиб

турадиган бўлиши керак. Доривор маҳсулотлар махсус ишланган стелажларга юпқа

қилиб йcйилади.


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


323

Мева қуритиладиган қуриткичларни ҳам доривор маҳсулотларни қуритишга

мослаштириш мумкин. Бундан ташқари ҳўл меваларни, масалан, черника, малина,

клюквани рус печида (нон ёпиб бўлгандан сўнг) қуритса ҳам бўлади.

Заҳарли доривор маҳсулотлар устига умумий ёрлиқдан ташқари яна пушти

рангли ёрлиқ ҳам осиб қўйилади.

Хулоса.

Доривор маҳсулотларни сақлаш муддати ҳар хил бўлиб, бу муддат

доривор маҳсулотлар таркибидаги кимёвий бирикмалар тузилишига боғлиқ бўлади.

Офитсинал доривор маҳсулотларнинг (Давлат фармакопеясига киритилган)

сақлаш муддатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди. Давлат фармакопеясига

кирмаган доривор маҳсулотларни Давлат фармакопея қўмитаси кўрсатмасига биноан

ҳар йили бир марта кўрикдан ўтказилади.

Доривор маҳсулотларнинг сақлаш муддати тамом бўлганидан сўнг таркибидаги

та ъсирчан кимёвий бирикмалар миқдори ёки таъсир этиш кучи аниқланади. Таҳлил

натижаси стандарт талабига тўғри келмаса, маҳсулот ташлаб юборилади. Агар доривор

маҳсулотларни сақлаш даврида бирор нуқсон сезилса, доривор маҳсулотни сақлаш

муддатини кутиб ўтирмасдан тезда таҳлил қилинади.

REFERENCES

1.

ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

2.

Холматов Ҳ.Х., Ҳабибов З. Ҳ., Фармакогнозия [Дарслик], Т., 1967;

3.

Набиев М, Шифобахш гиёхлар, Т., 1980;

4.

Ҳожиматов Қ., Оллоёров М, Ўзбекистоннинг шифобахш усимликлари ва

уларни муҳофаза қилиш, Т., 1988;

5.

Холиқов К., Ўзбекистон жанубидаги доривор ўсимликлар, Т., 1992;

6.

Ҳожи матов Қ.Ҳ., Йўлдошев К.Й., Шогуломов У.Ш., Ҳожиматов О.Қ.,

Шифобахш гиёхлар дардларга малҳам (Фитотерапия), Т., 1995;

7.

М урдохаев Ю.М. Култура лекарственних растений в Ўзбекистане, Т., 1988.

Қаҳҳор Ҳожиматов.

References

ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Холматов Ҳ.Х., Ҳабибов З. Ҳ., Фармакогнозия [Дарслик], Т., 1967;

Набиев М, Шифобахш гиёхлар, Т., 1980;

Ҳожиматов Қ., Оллоёров М, Ўзбекистоннинг шифобахш усимликлари ва уларни муҳофаза қилиш, Т., 1988;

Холиқов К., Ўзбекистон жанубидаги доривор ўсимликлар, Т., 1992;

Ҳожи матов Қ.Ҳ., Йўлдошев К.Й., Шогуломов У.Ш., Ҳожиматов О.Қ., Шифобахш гиёхлар дардларга малҳам (Фитотерапия), Т., 1995;

М урдохаев Ю.М. Култура лекарственних растений в Ўзбекистане, Т., 1988. Қаҳҳор Ҳожиматов.