Oktabr, 2024-Yil
512
САДРИДДИН АЙНИЙНИНГ “БУХОРО МАНҒИТ АМИРЛАРИ ТАРИХИ”
АСАРИДА АМИР ШОҲМУРОД ТАВСИФИ
Фаррух Темиров
т.ф.ф.д.(PhD) доцент
Бухоро давлат университети.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14019361
Садриддин Айний (1878-1954) ўзбек ҳамда тожик адабиёти ва тарихи ривожига
катта ҳисса қўшган зукко олим ва адибдир. Унинг илмий мероси илм ва маърифат
ихлосмандлари учун ўзига хос маҳорат ва ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.
Бўлажак олим илк бошланғич маълумотини она қишлоғида, эски усул мактабида
олди, лекин унинг илмга бўлган кучли иштиёқи ва меҳри, уни азалдан маданият –
маънавият ўчоғи бўлиб келган Бухоройи шарифга етаклади. Айний ўттиз йилга яқин
умрини (1889 – 1917) Бухоро шаҳрида ўтказди. Маърифатпарвар олим ўша даврдаги
Бухоронинг машҳур ва маълум бўлган Мири Араб (1890-1891), Олимжон (1892-1893),
Бадалбек (1894-1896), Ҳожи Зоҳид (1896-1899) ва Кўкалдош (1899-1900) мадрасаларида
ўқиди. Кўплаб тарихий воқеаларнинг жонли гувоҳи бўлди. Бу даврнинг машҳур олимлари,
шоирлари ва таниқли илм ихлосмандлари билан танишди, илмий-ижодий ва адабий
ҳамкорликни йўлга қўйди.
Айний Бухорода ўқиб юрган кезларида Бухоро амирлиги аҳолисининг ижтимоий,
иқтисодий аҳволи билан яқиндан танишди, кўнгина тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг жонли
гувоҳи бўлди. У Бухоро тарихининг тадқиқотчиси сифатида бир қанча тарихий асарларни
яратди. Унинг “Бухоро жаллодлари”
1
, “Қуллар”
2
, каби тарихий қисса ва романлари муайян
тарихий воқеалар асосида ёзилганлиги маълум. Бундан ташқари у шундай асарлар ҳам
ёзганки, (Айнийнинг ўзи уларни тарихий очерклар деб атаган – Т.Ф) уларни сўзсиз тарихий-
илмий тадқиқот ишлари сирасига қўшиш мумкин. Жумладан, “Тарихи амирони манғитияи
Бухоро”
3
(“Бухоро манғит амирларининг тарихи”), “Бухоро инқилоби тарихи учун
материаллар”
4
ва “Муқанна исёни” каби асарларидир.
1
Айний С. Бухоро жаллодлари. / Инқилоб. 1922 йил, № 3-4, 5-6, 7-8;
2
Айний С. Қуллар. Асарлар. 8 жилдлик. 3-жилд. Т: 1964.
3
Айний С. Тарихи амирони манғитияи Бухоро. Т: Туркистон давлат нашриёти, 1923.
4
Айний С. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. – Москва: СССР халқлари Марказий нашриёти, 1926
Oktabr, 2024-Yil
513
Айний яшаган давр Бухорода ҳукмронлик қилган сўнги манғитлар сулоласи (1756-
1920) даври билан чамбарчас боғлиқ. Умрининг катта қисми ана шу сулола ҳукмронлиги
замонида кечди. Мутафаккир дастлаб ёзган асарини ушбу сулола тарихига бағишлади.
Мазкур асар “Тарихи амирони манғитияи Бухоро” деб номланади. Унинг ёзишича,
асарнинг дастлабки варианти Самарқандда “Шуълаи инқилоб”
5
ҳафталик журналининг
1920 йил 50-90 (сентябрь-ноябрь) сонларида босилади. Бу ҳақда Айний “Қисқача таржимаи
ҳолим” асарида шундай ёзади: “Шуълаи инқилоб” журналида “Бухоро манғит амирлари
тарихи” сарлавҳали бир тарихий очерк бошладим. Бу мақолалар силсиласи Бухоро
инқилобигача давом этди. Очеркда сўнгги амир (Амир Олимхон 1910-1920) ва унинг
саройини аҳволигина эмас, балки Бухорода қарийб 150 йил ҳукмронлик қилган барча
манғит амирларининг даври тарихини, ҳатти-ҳаракатларини ҳикоя қилдим. Бу мақолалар
1923 йили алоҳида китоб шаклида Тошкентда чоп бўлди”
6
. Шуни ҳам айти ўтиш керакки,
Бухорода умр гузаронлик килган манғитлар сулоласи тарихи ҳақида кўплаб тарихий
асарлар яратилган ва бир қанчаси бизгача етиб ҳам келган.
С.Айний ушбу асарини ёзишда Аҳмад Дониш (1827-1897)нинг “Рисола ё мухтасаре
аз таърихи салтанати хонадони манғития”
7
(“Рисола ёки манғит хонадони салтанатининг
қисқача тарихи”), Мирзо Абдулазим Сомий Бўстоний (1839-1908)нинг “Таърихи салотини
манғития” (“Манғит салтанати тарихи”), Мулло Олим Маҳмуд Ҳожининг “Таърихи
Туркистон”
8
ва таниқли тарихчи олим Пўлат Солиев (1882-1938) нинг “Манғитлар
салтанати даврида Бухоро ўлкаси”
9
асарларидан фойдаланганлигининг гувоҳи бўламиз.
Мазкур муаллифлар ўзларининг тарихий тадқиқотларида манғитлар сулоласи
ҳукмдорларининг тарихини асосан салбий баҳолашган. Айнийнинг асари ҳам бундан
мустасно эмас, албатта. Тарихнавис адиб манғитлар хонадони тарихига мурожаат этар экан,
уларнинг ижобий томонларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.
Айниқса сулоланинг учинчи вакили бўлган амир Шоҳмурод (1785-1800)нинг ички
ва ташқи сиёсати, фаолиятининг ижобий ва салбий томонларини шарҳлар экан, унинг
мамлакатда олиб борган қурилиш ва давлатни мустаҳкамлаш борасидаги тадбирларини
5
Шуълаи инқилоб –
1919-1921 йилларда Самарқандда чиққан ҳафталик журнал. Ҳожи Муин
Шукруллоевнинг маълумотларига қараганда, унинг муҳаррилигига дастлаб Саидризо Ализода тайин этилган.
Бу мажмуа тақрибан минг дона босилиб Бухоро, Эрон ва Афғонистонгача тарқалган. Журналнинг доимий
ёзувчилари асосан Саидризо ва Айнийлар бўлган. Журналнинг 92 та сони чиққан.
6
Айний С. Қисқача таржимаи ҳолим. Асарлар. 1-жилд. Т:.1963. – Б. 95.
7
Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони манғития. – Душанбе: “Сарват”
1992.
8
Мирзо Олим Махдум ҳожи. Таърихи Туркистон. Т: “Янги аср авлоди” 2008.
9
Пўлат Солиев. Манғитлар салтанати даврида Бухоро ўлкаси. Т: “Ўзбекистон давлат нашриёти” 1925.
Oktabr, 2024-Yil
514
алоҳида санаб ўтади. Айний ўз асарида амир Шоҳмурод ҳукмронлик даври тарихига
алоҳида боб ажратган: “Амир Шоҳмурод (Маъсумбий)нинг ҳукмронлиги зикри”, “Амир
Шоҳмуроднинг баъзи бир аҳволи ва ишининг хотимаси”, “Ўратепанинг олиниши ва
Самарқанд таъмири” деб номланиб, асарнинг 14-24 саҳифаларидан жой олган
10
.
Айний амир Шоҳмуроднинг тарихини қуйидаги фикрлар билан бошлайди: “Амир
Шоҳмурод ибн Дониёл оталиқ ибн Худоёр оталиқ манғитларнинг учинчи амиридир. Амир
Дониёлдан: Маъсумбий (Шоҳмурод), Маҳмуд, Умар, Фазл, Султонмурод, Рустам,
Кенжаали, Яъқуб, Тўхтамиш, Дарвиш ва Ражабали номли ўн бир ўғил қолган бўлса ҳам,
амир Дониёл васияти ва хохиши билан машҳур Маъсумбий Шоҳмурод амир бўлди”
11
.
Амир Дониёлбий (ҳукмронлик даври: 1758-1785) ҳокимиятни ўз ўғлига топширгач,
Шоҳмуроднинг маъмурий соҳадаги ислоҳотлари, унинг йирик давлат арбоби Давлат
Қўшбеги билан Низомиддин Қозикалонни давлат ишларидан четлаштиришдан бошлайди.
Айний амир Шоҳмуродга нисбаттан хайрихоҳлик билдириб, унинг суғориш
тизимларини қайта тиклагани, йўллар ва кўприклар қургани, ҳунармандчиликнинг ўсиши
учун зарур шарт-шароитларни таъминлай олганлиги, давлат хазинасини тартибга солиб,
вақф мулкларини ўз жойига келтиргани ва қўшинларга маош тайинлагани хусусида
батафсил ёзади
12
.
Амир Шоҳмуродни тарихчи дарвишона мўмин инсон сифатида тасвирлайди. У
ёшлигиданоқ аҳолининг кенг табақалари мададига сазовор бўлиш учун ниҳоятда камтарона
турмуш кечирганлигини, оддийгина кийиниб, камгина емоқ билан кифояланганлигини,
яъни бу дунё лаззатларидан ўзини тия олганлигини таъкидлаб ўтади. Айний ушбу
фикрларини тасдиғи сифатида Мирзо Азим Сомий асаридан шундай парчани келтиради:
“Амир Шоҳмурод ҳукмронлиги айёмидаги жами либосларини 12 тангага баҳолардилар”
13
.
Шунингдек Айний амир Шоҳмуроднинг Ўратепа, Жиззах, Зомин, Хавос
тарафларига қилган юришларини ҳам тасвирлаб ўтади. Айниқса, унинг Марвга қилган
юриши, воҳанинг асосий сув манбаи бўлиб хизмат қилган, Мурғоб дарёси бўйидаги
Султонбандни вайрон қилганлиги, Марвнинг ҳокими Байрамалихон билан муносабатлари,
шу билан бирга унинг аҳолисини Мовароуннаҳрга, Бухоро ва Самарқанд атрофларига
кўчирганлигини айтиб ўтади.
10
Айний С. Таърихи амирони манғитияи Бухоро. – С . 14-24.
11
Кўрсатилган асар. – С. 14-15.
12
Айний С. Тарихи амирони манғитияи Бухоро. – С. 16-17.
13
Кўрсатилган асар. – С.17-18.
Oktabr, 2024-Yil
515
Маълумки, XVIII – асрнинг 20 – йилларида кўчманчи қабилалар Ўрта Осиёнинг обод
жойларига ҳужумлари кучайган. Самарқанд шаҳри ва унинг атрофлари ҳам сурункасига
қилинган талон-тарожлар натижасида бир неча йил давомида харобазорга айланиб қолган.
Айний ўз асарининг “Ўратепанинг олиниши ва Самарқанд таъмири” бобида
ёзишича
14
, амир Шоҳмурод тахтга ўтиргач, Самарқандни обод қилишга киришади, шаҳарда
ободончилик, қурилиш ишларини амалга оширади. Шаҳар марказида олти қиррали чорсу –
бозор қурдиради. Самарқанднинг ҳар бир мадрасасига имом, муаззин, мударрисларни ўзи
тайинлаб, талабалар ва мударрисларнинг маоши учун вақф ерлар ва мулклар ажратади.
“Амир Шоҳмурод Самарқандда 24 та гузар (маҳалла) ва масжид қуриб, камбағал-
ночор одамларни ўша ерга жойлаштирди. Самарқанд чорсуси, Пойқабоқ, Шоҳизинда
дарвозалари ва Қаландархонани бино қилди. Сузангарон дарвозаси эски ва хароб бўлиб
қолган эди, уни қайтиб тиклади” – деб, ёзади
15
. Шунингдек амир Шоҳмурод даврида юқори
лавозимларда ишлаган мансабдорлар ҳам ўз маблағлари ҳисобидан талайгина иморатлар,
мадраса ва масжидлар қурганлари тўғрисида маълумотлари келтириб ўтади. Жумладан,
Шоҳмурод даврида Қўшбеги – Бош вазир лавозимида бўлган Ўткир қўшбеги томонидан
Бухорода қурилган мадраса, Каллободий гузарида Қози Мирзо Фузайл номидаги мадраса,
Муҳаммад Амин тўпчибоши томонидан Бозорхожа гузарида бино қилинган мадрасалар
ҳақида ёзади. Амир Шоҳмуроднинг ўзи тарафидан ҳам Бухорода Каллободий гузарида
“Жаннатмаконий” номли мадраса қурдиргани ҳақида қимматли маълумотларни келтириб
ўтади
16
.
Айний амир Шоҳмуроддан уч ўғил қолгани ҳақида ёзиб, булар; амир Ҳайдар –
Қарши ҳокими, амир Динносирбий – Марв ҳокими, амир Ҳусайнбий - Самарқанд ҳокими
бўлганлигини қайд қилиб ўтади
17
. Тарихчи олим амир Шоҳмурод тўғрисида “Эсдаликлар”
асарида шундай ёзади: “Амир Шоҳмурод ғоят қаттиқ қўллик билан “тепа беклар”га хотима
бериб, бош тортган қабила бошлиқларини жазолаб, манғитлар ҳукуматини
марказлаштирди, диний таассуб воситаси билан мадрасаларни бир нав обод қилди, савдо-
сотиқни йўлга қўйди. Ботил бўлган вақф мулкларини қайта жорий қилди, йўқолган
вақфномалар ўрнига расмий нома ёздириб, ҳукумат муҳри билан тасдиқлатди”
18
.
14
Айний С. Таърихи амирони манғитияи Бухоро. – С. 23.
15
Кўрсатилагн асар. – С. 24.
16
Ўша жойда.
17
Кўрсатилган асар. – С. 24.
18
Айний С. Эсдаликлар. / Асарлар 8 жилдлик. 6-жилд. Т: 1965. – Б. 161.
Oktabr, 2024-Yil
516
Айний амир Шоҳмуроднинг вафот этган санасини Мирзо Сомий Бўстоний, Мулло
Олим Маҳмуд Ҳожи ва Мулло Ҳомулий каби тарихчиларнинг асарларига таяниб
қуйидагича баён этади: “Амир Шоҳмурод 1216 йил ҳижрийда (милодий 1801) (Мирзо Азим
ривояти) вафот этди. Аммо Мулло Маҳмуд Ҳожи “Таърихи Туркистон” асарида ривоят
қилишича, унинг вафот йили 1215 йил ҳижрийда (милодий 1800) олтмиш уч ёшида, жума
кунида, ражаб ойининг ўн учинчисидадир. Мулло Ҳомулийнинг далолат беришича,
Шоҳмурод 1216 йил ҳижрийда (милодий 1801) вафот этган”
19
. Машҳур тарихчи олим ва
ҳаттот Аҳмад Дониш ўзининг “Рисола ёки манғит хонадони салтанатининг қисқача тарихи”
асарида шундай маълумотларни келтиради: “Амири Маъсум (Шоҳмурод) ўн етти йил
ҳукуматни бошқариб, жума кунида, ражаб ойининг ўн иккинчисида, 1215 йил ҳижрийда
(милодий 1800) бу фоний дунёдан кўз юмди. Унинг умри шарифи (яшаган йили) эллик икки
йил бўлиб, таваллуд санаси 1163 йил ҳижрийда (милодий 1748 –Т.Ф) воқеъ бўлган”
20
. Ўрта
Осиё жадидчилик ҳаракатининг йирик сиймоларидан бўлган Абдурауф Фитрат (1886-1938)
“Давраи ҳукмронии Амир Олимхон” (“Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври”) асарида :
“Амир Шоҳмурод 1210 йил ҳижрийда (милодий 1795 – Т.Ф) ўлди ва ҳукуматни ўғли амир
Ҳайдарга топширди”
21
деб, айтади.
Айний амир Шоҳмурод ҳақидаги фикрларининг якунида ёзади: “Амир Шоҳмурод
Бухоро манғитларининг одилроқ ва яхшироқ подшоҳларидан эди. Паришон бўлган
мамлакатни интизомга келтириб, барқарор этди, “ўз даврининг доҳийси” эди, десак тўғри
бўлади”.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Садриддин Айнийнинг асарларида амир
Шоҳмуроднинг ҳукмронлик қилган даври тарихи ва унинг кейинги фаолияти тўғрисида
муҳим маълумотлар келтирилади. Бироқ битта мақолада Айний асарларида тадқиқ этилган
бу масалаларнинг бутун кўламини ёритишнинг иложи йўқ. Унинг тарихий, бадиий ва
илмий мақолаларида тасвирланган ушбу маълумотлар келгуси тадқиқотларимизда
ёритилади, деган умиддамиз.
REFERENCES
1.
Айний С. Бухоро жаллодлари. / Инқилоб. 1922 йил, № 3-4, 5-6, 7-8;
19
Айний С. Тарихи амирони манғитияи Бухоро. – С. 24.
20
Аҳмад Маҳдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони манғития. – Душанбе: “Сарват”
1992. - саҳ. 13
21
Абдурауф Фитрат. Давраи ҳукмронии Амир Олимхон. – Душанбе: 1991. – С 12.
Oktabr, 2024-Yil
517
2.
Айний С. Қуллар. Асарлар. 8 жилдлик. 3-жилд. Т: 1964.
3.
Айний С. Тарихи амирони манғитияи Бухоро. Т: Туркистон давлат нашриёти, 1923.
4.
Айний С. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. – Москва: СССР халқлари
Марказий нашриёти, 1926
5.
Шуълаи инқилоб –
1919-1921 йилларда Самарқандда чиққан ҳафталик журнал.
Ҳожи Муин Шукруллоевнинг маълумотларига қараганда, унинг муҳаррилигига
дастлаб Саидризо Ализода тайин этилган. Бу мажмуа тақрибан минг дона босилиб
Бухоро, Эрон ва Афғонистонгача тарқалган. Журналнинг доимий ёзувчилари асосан
Саидризо ва Айнийлар бўлган. Журналнинг 92 та сони чиққан.
6.
Айний С. Қисқача таржимаи ҳолим. Асарлар. 1-жилд. Т:.1963. – Б. 95.
7.
Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони манғития.
– Душанбе: “Сарват” 1992.
8.
Мирзо Олим Махдум ҳожи. Таърихи Туркистон. Т: “Янги аср авлоди” 2008.
9.
Пўлат Солиев. Манғитлар салтанати даврида Бухоро ўлкаси. Т: “Ўзбекистон давлат
нашриёти” 1925.
10.
Аҳмад Маҳдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони манғития.
– Душанбе: “Сарват” 1992. - саҳ. 13
11.
Абдурауф Фитрат. Давраи ҳукмронии Амир Олимхон. – Душанбе: 1991. – С 12.
12.
Темиров, Ф., & Халикова, Н. (2021). Бухоро амирлигида ташқи сиёсат ва
дипломатиянинг ривожланиши тарихидан.
Scientific progress
,
2
(1), 1276-1282
13.
Темиров, Ф., & Умаров, Б. (2021). Бухоро амирликда оила, никоҳ ва мерос ҳуқуқининг
амалда қўлланиши.
Scientific progress
,
2
(1), 1201-1207.
14.
Temirov, F. (2023). SADRIDDIN AYNIY IJODIDA TURKISTON TARIXI
MASALALARI.
Farg'ona davlat universiteti
, (1), 70-70.
15.
Temirov, F. Of the journalistie work of Sadriddin Ayni Concerning Issues of Bukhara
history.
Irish Interdisciplinary of Science & Research (IIJSR) Vol
,
6
, 12-17.
16.
Темиров, Ф. У. (2023). Жизнь И Научно-Творческая Деятельность Садриддина Айни
В Трудах Его Современников.
Central Asian Journal of Social Sciences and History
,
4
(2),
128-134.
17.
Темиров, Ф. У. (2022). Мустақил ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қадрини улуғлаш–
энг олий немат.
Academic research in educational sciences
, (1), 184-188.
18.
Umarov B.B. & Temirov, F. (2023). Sources of information on the socio-economic life of
the Somanian dynasty.
International Journal of Intellectual Cultural Heritage
,
3
(3), 35-41.
Oktabr, 2024-Yil
518
19.
Темиров, Ф., & Исломов, Д. (2021). САДРИДДИН АЙНИЙ–ЗАМОНДОШИ ФИТРАТ
ҲАҚИДА.
Scientific progress
,
2
(1), 1349-1354.
20.
Айний С. Қисқача таржимаи ҳолим. Асарлар. 1-жилд. Т:.1963. – Б. 95.
21.
Аҳмад Махдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони манғития.
– Душанбе: “Сарват” 1992.
22.
Мирзо Олим Махдум ҳожи. Таърихи Туркистон. Т: “Янги аср авлоди” 2008.
23.
Пўлат Солиев. Манғитлар салтанати даврида Бухоро ўлкаси. Т: “Ўзбекистон давлат
нашриёти” 1925.
24.
Аҳмад Маҳдуми Дониш. Рисола ё мухтасаре аз таърихи салтанати хонадони манғития.
– Душанбе: “Сарват” 1992. - саҳ. 13
25.
Абдурауф Фитрат. Давраи ҳукмронии Амир Олимхон. – Душанбе: 1991. – С 12
26.
Темиров, Ф., & Халикова, Н. (2021). Бухоро амирлигида ташқи сиёсат ва
дипломатиянинг ривожланиши тарихидан.
Scientific progress
,
2
(1), 1276-1282
27.
Темиров, Ф., & Умаров, Б. (2021). Бухоро амирликда оила, никоҳ ва мерос ҳуқуқининг
амалда қўлланиши.
Scientific progress
,
2
(1), 1201-1207.
28.
Temirov, F. (2023). SADRIDDIN AYNIY IJODIDA TURKISTON TARIXI
MASALALARI.
Farg'ona davlat universiteti
, (1), 70-70.
29.
Temirov, F. Of the journalistie work of Sadriddin Ayni Concerning Issues of Bukhara
history.
Irish Interdisciplinary of Science & Research (IIJSR) Vol
,
6
, 12-17.
30.
Темиров, Ф. У. (2023). Жизнь И Научно-Творческая Деятельность Садриддина Айни
В Трудах Его Современников.
Central Asian Journal of Social Sciences and History
,
4
(2),
128-134.
31.
Темиров, Ф. У. (2022). Мустақил ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва қадрини улуғлаш–
энг олий немат.
Academic research in educational sciences
, (1), 184-188.
32.
Umarov B.B. & Temirov, F. (2023). Sources of information on the socio-economic life of
the Somanian dynasty.
International Journal of Intellectual Cultural Heritage
,
3
(3), 35-41.
33.
Темиров, Ф., & Исломов, Д. (2021). САДРИДДИН АЙНИЙ–ЗАМОНДОШИ ФИТРАТ
ҲАҚИДА.
Scientific progress
,
2
(1), 1349-1354.
