ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
81
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ВА
УЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Назаров Рахим Тоштемирович
Термиз давлат университети «Жиноят ҳуқуқи ва фуқароли процесси»
кафердраси ўқитувчиси.
Телефон +998-(88)-844-02-69
https://doi.org/10.5281/zenodo.14052372
Аннотация
. Ушбу мақолада коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро
стандартлар ва уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалари кўриб
чиқилган. Хусусан, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси, Европа Иттифоқининг
коррупцияга қарши қонунлари ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг мазмуни, уларнинг
мақсад ва вазифалари таҳлил қилинган. Шунингдек, миллий қонунчиликка халқаро
стандартларни татбиқ этиш жараёнидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама
қилинган. Мақола коррупцияга қарши самарали курашиш учун халқаро ҳамкорликнинг
аҳамиятига урғу беради.
Калит сўзлар:
коррупцияга қарши кураш, халқаро стандартлар, қонунчилик,
имплементация, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси, халқаро ҳамкорлик, миллий
қонунчилик.
INTERNATIONAL ANTI-CORRUPTION STANDARDS AND ISSUES OF THEIR
IMPLEMENTATION
Abstract.
This article examines international standards for combating corruption and their
implementation into national legislation. In particular, the content of the UN Convention against
Corruption, the laws of the European Union against corruption and other international
documents, their goals and objectives have been analyzed. The issues of implementing
international standards in national legislation and their solutions were also discussed. The article
emphasizes the importance of international cooperation in the effective fight against corruption.
Keywords:
anti-corruption, international standards, legislation, implementation, UN
Convention against Corruption, international cooperation, national legislation.
БОРЬБА С КОРРУПЦИЕЙ ПОСРЕДСТВОМ ОБЩЕСТВЕННЫХ СТАНДАРТОВ И
ВОПРОСЫ ИХ ВНЕДРЕНИЯ
Аннотация.
В данной статье рассматриваются вопросы международных
стандартов по борьбе с коррупцией и их имплементации в национальное
законодательство. В частности, проанализировано содержание Конвенции ООН по
борьбе с коррупцией, антикоррупционного законодательства Европейского Союза и других
международных документов, их цели и задачи. Также были обсуждены проблемы в
процессе применения международных стандартов в национальное законодательство и
пути их решения. В статье подчеркивается важность международного сотрудничества
для эффективной борьбы с коррупцией.
Ключевые слова:
борьба с коррупцией, международные стандарты,
законодательство, реализация, Конвенция ООН против коррупции, международное
сотрудничество, национальное законодательство.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
82
КИРИШ
Коррупцияга қарши курашиш бугунги кунда халқаро ҳамжамият олдида турган энг
муҳим муаммолардан биридир. Коррупциянинг салбий таъсири нафақат миллий
иқтисодиёт ва давлат бошқарув тизимига, балки жамиятнинг ижтимоий ҳаётига ҳам зиён
етказади. Шу боис, бу иллатга қарши самарали кураш олиб бориш учун бир қатор халқаро
стандартлар ишлаб чиқилган ва улар давлатларнинг қонунчилик тизимларига
имплементация қилинишини талаб қилади. Ушбу мавзу коррупцияга қарши халқаро
стандартларнинг мазмуни, уларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш жараёни ва мазкур
жараёнда юзага келадиган муаммоларни таҳлил қилишга бағишланган.
Халқаро ҳужжатларда биринчи бор коррупция тушунчасига БМТ Бош
Ассамблеясининг Резолюцияси билан 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган “Ҳуқуқий
тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодекси”да тўхталган
бўлиб, унда коррупция деганда “... мансабдор шахснинг ҳар қандай шаклдаги мукофот
эвазига ўз мансаб ваколатлари доирасида мазкур мукофотни берувчи шахс манфаатларини
кўзлаб, лавозим йўриқномаси қоидаларини бузган ҳолда ёки бузмасдан муайян
ҳаракатларни бажариши ёки ҳаракатсизлиги” тушунилади дейилган.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1990 йил Гаванада коррупция муаммоларига бағишлаб
ўтказилган минтақалараро семинарида қабул қилинган Давлат хизматчилари учун халқаро
хулқ-атвор кодексида “коррупция бу мансабдор шахсларнинг шахсий ёки гуруҳ
манфаатини кўзлаб мансабини суиистеъмол қилиш, шунингдек давлат хизматчилари
томонидан ўзлари эгаллаб турган хизмат вазифаларидан ғайриқонуний фойдаланиш
кўринишларидир”, дейилади. Ушбу таърифда коррупциянинг ўзагини мансаб
ваколатларидан ғайриқонуний фойдаланиш ташкил этиши кўрсатилган.
Манфаатлар тўқнашуви деганда давлат хизматчисининг шахсий манфаатдорлиги
бўлиб, ушбу манфаатдорлик учинчи шахслар томонидан манфаатларига салбий таъсир
ўтказиши тушунилади.
Европа Кенгаши гуруҳининг коррупция муаммолари бўйича 1995 йил 22-24
февралда Страсбургда ўтказилган биринчи сессиясида “коррупция давлат ёки хусусий
тизим мансабдор шахсларини уларнинг мансаб ваколатлари доирасида ўзларининг
вазифаларини бузиб бажаришлари учун уларни пора эвазига оғдириб олинишидир”, деб
таъриф берилган. Аммо, коррупция тушунчаси пора эвазига оғдириш, порахўрлик
билангина чекланиб қолмайди, ундан бошқа мансабдорлик жиноятларини ҳам қамраб
олади.
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясида коррупцияга энг қисқа, лекин, кенг
қамровли таъриф қуйидагича берилган: “Коррупция – бу шахсий наф кўриш мақсадида
давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилишдир”.
Г.Блэкнинг юридик луғатида коррупция қуйидагича тавсифланади:
1) мансабдор шахснинг расмий вазифалари ва ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари билан
мувофиқ бўлмаган муайян имтиёз бериш ниятида содир этиладиган қилмиш;
2) мансабдор шахснинг ўз хизмат лавозими ёки мақомидан ўзга шахсларнинг
вазифалари ва ҳуқуқларига зид бўлган мақсадларда ўзи ёки ўзга шахс учун бирон-бир
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
83
устунликни қўлга киритиш учун қонунга хилоф равишда фойдаланишидан иборат бўлган
қилмиш.
Н.Ф.Кузнецова коррупция деганда, давлат аппарати ва нодавлат тузилмаларининг
ходимларини пора эвазига оғдиришдан иборат бўлган ижтимоий хавфли ҳодисани
тушунади. Аммо, ижтимоий ҳодиса сифатидаги коррупция тушунчасининг пора эвазига
оғдириш, порахўрлик билангина боғлиқ бўлмаган кенгроқ талқини ҳам мавжуд ва у,
бизнингча, тўғрироқ.
“Коррупция тушунчаси АҚШ олимлари томонидан айниқса чуқур ва ҳар томонлама
тадқиқ этилган”, деб ёзади Л.В.Михайлов. У “коррупция муаммоларининг америкалик
тадқиқотчилари бу ҳодисани сиёсий арбоблар, давлат аппарати ходимлари, бизнесменлар
ва бошқа шахслар бойиш ва ўз ижтимоий мақомини юксалтириш мақсадларида, шахсий,
оилавий ёки муайян гуруҳ манфаатларини кўзлаб, ўз расмий вазифалари ва давлат
функцияларини бажаришдан бўйин товлаши сифатида тавсифлайдилар”, дейди.
Г.А.Сатаров коррупцияни “мансаб мавқеини ғараз ниятда суиистеъмол қилиш”
сифатида тавсифлайди”. Қ.Тожибоев эса, “Коррупция жиноятчилиги натижасида давлат
бошқарувининг имкониятларидан фойдаланиш, уни ўз манфаатларига бўйсундирилган
ҳолда ташкил этилиши асосида вужудга келади”, дейди.
П.А.Кабанов коррупцияга давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор
шахси ўз хизмат мавқеидан шахсий бойиш учун фойдаланишидан иборат бўлган ижтимоий
ҳодиса сифатида ёндашади, лекин коррупция уюшган жиноятчиликнинг хавфли кўриниши
эканлиги ва унинг манфаатларини кўзлаб содир этилиши назардан четда қолган. Бу борада
мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг фикрлари эътиборга лойиқ бўлиб, ўзининг
“Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт
кафолатлари” асарида “Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор
бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан
фойдаланишдир” - деб таъриф берган.
Баъзи манбаларда эса, бу атама “иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар” ва
“мансабдорлик жиноятлари” каби сўзлар билан бир қаторда қўлланилади. Республикамизда
чоп этилган китоб ва мақолаларда ҳам коррупция дейилганда, юқори мансабдаги шахслар
томонидан содир этиладиган порахўрлик назарда тутилади.
Шу билан бирга бошқа олимлар Жиноят кодексига ягона коррупция тушунчасининг
киритилишига қарши эканликларини билдиришади. Жумладан, бу жиноят ҳуқуқи
нормаларининг энг оддий талабларига ҳам зид бўлиб, қонуннинг қўпол бузилишига олиб
келиши мумкин, шунинг учун ҳам халқаро миқёсда коррупцияга кўп таърифлар берилган,
аммо унинг тўла ва аниқ ҳуқуқий таърифи мавжуд эмас. Уларнинг фикрига кўра,
“коррупция” ҳуқуқий эмас, кўпроқ ижтимоий ва криминологик тушунчалардир, шунинг
учун унга муайян жиноятнинг таркиби сифатида эмас, балки ижтимоий ҳодиса деб қараш
керак.
Маълумки, коррупциянинг негизида ҳокимиятга интилиш ётади. Коррупция уюшган
жиноятчиликнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.
Мансабдор шахслар томонидан порахўрлик, ғараз мақсадларда хизмат мавқеини
суиистеъмол қилиш, ўзгалар мулкини талон-торож қилиниши ва ўзлаштирилиши
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
84
коррупциянинг кўринишларидан биридир. Бундан коррупция порахўрлик доирасидан
кенгроқ, у порахўрликдан ташқари ўзи ва бошқалар учун қонунга хилоф равишда
имтиёзларни қўлга киритиш мақсадида мансабидан фойдаланиб, содир этиладиган бошқа
турдаги жиноятларни ҳам ўз ичига олади, деган хулосага келиш мумкин.
Шу ўринда Қ.Р.Абдурасулованинг қуйидаги фикрлари ўринлидир: “Коррупция
давлат аҳамиятига молик вазифаларни бажараётган ва уларга тенглаштирилган шахслар
томонидан ўз хизмат ваколатлари ёки улар билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиб,
ғараз мақсадда ёки бошқа шахсий манфаатни кўзлаб содир этилган ижтимоий ҳавфли
қилмишлар (бу қилмишлар учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли
моддаларида назарда тутилган) йиғиндисидир”.
Бизнинг фикримизча, юқорида баён этилган таърифлар таҳлили қуйидаги
хулосаларга келиш имконини беради:
биринчидан, бу, энг аввало, аниқ юридик таърифи мавжуд бўлмаган ижтимоий
ҳодиса, пировард натижада коррупция ҳаракатлари жамият ҳаётининг кундалик меъёрига
айланиши оқибатида бутун фуқаролик жамияти ва давлатнинг инқирозига олиб келади;
иккинчидан, мазкур ҳуқуқбузарлик субъектларининг муайян доираси мавжуд (бу,
аввало, давлат хизматидаги мансабдор ва масъул мансабдор шахслар, ҳокимият вакиллари
ва давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган бошқа шахслар, шунингдек
хусусий секторда бошқарув функцияларини бажаришга ваколатли бўлган шахслар бўлади);
учинчидан, кўрсатилган субъектлар ўз мансаб мавқеидан, ҳокимият ёки мансаб
ваколатидан, хизмат лавозимидан, ҳуқуқий мақомидан ва эгаллаган лавозимининг
нуфузидан, обрўйидан ғайриқонуний равишда фойдаланадилар;
тўртинчидан, кўрсатилган субъектларнинг мазкур фаолияти шахсий бойиш
мақсадида ёки ўзга шахсларнинг манфаатларида ёхуд корпоратив манфаатларда амалга
оширилиши мумкин.
Б.В.Волженкин коррупциянинг қуйидаги уч кўринишини кўрсатиб ўтади:
1) мансаб мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-
торож қилиш;
2) ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;
3) порахўрлик.
Шу ўринда Р.А.Зуфаров “Коррупцияни оддий порахўрликдан ажратиб бўлмайди.
Коррупциячи мансабдор шахс бир марта бериладиган мукофотларни олмасдан у
бошпана бўлган жиноят тузилмаси хизматида туриб, шу туфайли у келтирилган
даромаднинг ўзига тегишли улушини олади” деб ҳисоблайди. Бироқ, “коррупция, айниқса,
бозор иқтисодиёти, эркин савдо ва демократия шароитида оддий порахўрликдан иборат
эмас. Лоббизм, фаворитизм, протекционизм, сиёсий мақсадларга бадаллар, сиёсий
арбоблар ва давлат амалдорларининг корпорациялар ва хусусий фирмаларнинг фахрий
президентлари лавозимига ўтиш анъаналари, тижорат ташкилотларини давлат бюджети
ҳисобидан молиялаштириш, давлат мулкини акциядорлик жамиятларига ўтказиш, жиноий
уюшмаларнинг алоқаларидан фойдаланиш ва ҳоказолар коррупциянинг ниқобланган
шакллари ҳисобланади”.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
85
С.В.Максимовнинг фикрича, қуйидагилар коррупция кўринишларининг шакллари
сифатида намоён бўлади:
-давлат
хизматчиси томонидан жамоатчиликнинг давлат идораларидаги
қонунчиликнинг аҳволи ҳақидаги фикрига кучли таъсир этиши мумкин бўлган хатти-
ҳаракатларнинг содир этилиши,
-давлат вазифаларини амалга оширишга вакил қилинган шахснинг ўз ваколати билан
қамраб олинган соҳада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши,
-хизмат вазифасини бажарганлиги, хизмат мавқеини суиистеъмол қилганлиги
муносабати билан совға олиши ёки ҳожатини чиқариши,
- пора олиши,
- хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириши.
Коррупциянинг пора олиш ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш каби одатдаги
шаклларидан ташқари, коррупция амалда намоён бўлишининг қуйидаги шаклларини
фарқлаш мумкин:
- мансабдор шахслар, давлат хизмати ходимлари, депутатлар тижорат фаолиятида
шахсий ёки корпоратив наф кўриш учун бевосита иштирок этиши;
- давлат пул маблағларини ўзлаштириш ниятида тижорат тузилмаларига ўтказиш
учун ўз хизмат мавқеидан фойдаланиш;
- ўз корпоратив (сиёсий, диний, миллий ва ш.к.) гуруҳига давлат ресурслари
ҳисобидан имтиёзлар бериш;
- шахсий ёки корпоратив наф кўриш мақсадида оммавий ахборот воситаларига
тазйиқ ўтказиш учун ўз хизмат мавқеидан фойдаланиш;
- мансабдор шахслар ва давлат хизмати ходимлари шахсий бойиш мақсадида
тижорат тузилмаларида сохта шахслардан ва қариндошларидан фойдаланиши;
- шахсий ёки корпоратив наф кўриш мақсадида ахборотни манипуляция қилиш
(бузиб кўрсатиш, бермаслик, бериш муддатларини чўзиш ва ш.к.) учун хизмат мавқеидан
фойдаланиш;
-муайян гуруҳ манфаатларида норматив ҳужжатлар қабул қилиш ҳақидаги
қарорларни илгари суриш;
-айрим номзодларнинг сайлов фондларига давлат молиявий ва моддий ресурсларини
тақдим этиш.
Шу ўринда, яна баъзи бир нарсаларни ҳам айтиб ўтиш керакки, яъни, Шахсга
нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир
этилганидан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри билан арз қилган шахс жиноий жавобгарликдан
озод этилганда пора тариқасида берилган бойликлар тақдири суднинг ҳукмига асосан
давлат фойдасига мусодара қилинади.
ХУЛОСА
Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларнинг миллий
қонунчиликка татбиқ этилиши глобал миқёсдаги самарали курашиш имкониятларини
оширади. Коррупцияга қарши кураш бўйича БМТ конвенцияси, Европа Иттифоқи
қонунлари ва бошқа халқаро ҳужжатлар мамлакатларнинг ҳуқуқий тизимларига йўналиш
бериш учун муҳим аҳамиятга эга.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
86
Лекин мазкур стандартларни амалга ошириш жараёнида ҳар бир давлатнинг ўзига
хос сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий шароитларини ҳисобга олиш зарур. Ушбу мавзуни
тадқиқ қилиш коррупцияга қарши халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини янада англатади, бу
эса коррупциянинг олдини олиш ва унинг барҳам топиши учун муҳимдир. Коррупцияга
қарши курашда халқаро стандартларни миллий қонунчиликка тўғри имплементация қилиш
орқали ижтимоий адолат ва қонунийликка эришиш мумкин.
REFERENCES
1.
Рустамбоев М.Х. Курс уголовного право Республики Узбекистан. В пяти томах – Т.:
ТГЮИ,2008
2.
Зуфаров Р.А. Порахўрлик учун жавобгарлик. – Т.: ТДЮИ, 2004. – Б. 203.; Ахроров Б.Ж.
Мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарлик. – Т.: ТДЮИ, 2007. – Б. 268.
3.
Абдурасулова Қ., Қурбонов О. Коррупция: Асосий тушунча ва шакллари (рисола). – Т.:
Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2009. – Б. 60.
4.
Scots Criminal law, 2009. Pamela R Ferguson and Claire McDiarmid, ISBN 9781845860394,
Dundee University Press.p.437
5.
Халқаро Транспаренси Интернешнл ташкилотининг 2015 йилги маълумотномаси. //
Интернет манзили http://www.transparency.org.ru
