Authors

  • Г.А. Джаналиева
  • С Абдурахманова
  • М Тожиддинова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.49302

Keywords:

креативлик ривожлантириш креативлик босқичлари интерфаол методлар мустақил лойиҳалар технология менторлик дастур.

Abstract

Мазкур мақолада таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ошириш. Креативликнинг жараён сифатида шаклланиш босқичлари, таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ошириш йўллари ҳамда таълим бериётган профессор- ўқитувчиларнинг ҳам ўзлари креатив фикрлаш кўникмаларга эга бўлишлари кераклиги тўғрисида маълумотлар батафсил ёритиб берилган.

background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


213

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КРЕАТИВЛИГИНИ

ОШИРИШ

Г.А.Джаналиева

ТМС катта ўқитувчи.

С.Абдурахманова

М.Тожиддинова

ТМС талабалари.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14330938

Аннотация.

Мазкур мақолада таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг

креативлигини ошириш. Креативликнинг жараён сифатида шаклланиш босқичлари,

таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ошириш йўллари ҳамда

таълим бериётган профессор- ўқитувчиларнинг ҳам ўзлари креатив фикрлаш

кўникмаларга эга бўлишлари кераклиги тўғрисида маълумотлар батафсил ёритиб

берилган.

Калт сўзлар:

креативлик, ривожлантириш, креативлик

босқичлари,

интерфаол

методлар, мустақил лойиҳалар, технология, менторлик дастур.

ПОВЫШЕНИЕ КРЕАТИВНОСТИ БУДУЩИХ УЧИТЕЛЕЙ В

ОБРАЗОВАТЕЛЬНОМ ПРОЦЕССЕ

Аннотация.

В данной статье основное внимание уделяется повышению

креативности будущих учителей в образовательном процессе. Подробно освещены

сведения об этапах формирования креативности как процесса, способах повышения

креативности будущих учителей в процессе обучения, а также о том, что сами

преподаватели должны обладать навыками творческого мышления.

Ключевые слова:

творчество, развитие, уровни креативности, интерактивные

методы, независимые проекты, технология, программа наставничества.

INCREASING THE CREATIVITY OF FUTURE TEACHERS IN THE EDUCATIONAL

PROCESS

Abstract.

This article focuses on increasing the creativity of future teachers in the

educational process. Information about the stages of the formation of creativity as a process, ways

to increase the creativity of future teachers in the learning process, as well as the fact that teachers

themselves must have creative thinking skills are covered in detail.

Key words:

creativity, development, levels of creativity, interactive methods, independent

projects, technology, mentoring program.


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


214

Долзарблиги:

Ҳозирги кунда таълим тизими, жамиятнинг тез ўзгариши ва

глобализация жараёнлари билан боғлиқ ҳолда янгиланмоқда. Ўқитувчилар креатив

фикрлашга эга бўлиши орқали ўз дарсларини замонавий талаблар асосида қуришлари,

ўқувчиларнинг қизиқишини оширишлари ва уларни ҳаётга тайёрлашлари муҳимдир.

Таълимда инновацион методлар ва технологияларни қўллаш зарурати ошиб

бормоқда. Креатив ўқитувчи янги усулларни ишлаб чиқиш, мавжуд материалларни янгича

кўринишда тақдим этиш имконига эга бўлади, бу эса ўқувчиларнинг фаол иштирокини

таъминлайди. Креативлик нафақат ўқитувчилар учун, балки талабаларнинг ривожланиши

учун ҳам муҳимдир. Креатив фикрлаш орқали ўқувчилар муаммоларни ҳал қилишда, янги

ғояларни ишлаб чиқишда ва жамоада ишлашда самарали бўлишади. Креативлик таълим

жараёнида ижобий атмосфера яратишга ёрдам беради. Ўқитувчи ва талабалар орасидаги

муносабатларни кучайтиради, бу эса таълим самарадорлигини оширади.

21-асрнинг кўп жиҳатлари - технологик тараққиёт, иқтисодий ўзгаришлар ва

ижтимоий масалалар - креатив фикрлашни талаб қилади. Ўқитувчилар креативлиги келажак

авлодни бу мураккаб шароитларга тайёрлашга хизмат қилади. Шу сабабли, "Таълим

жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ошириш" мавзуси долзарбдир ва

унинг амалга оширилиши замонавий таълим тизимининг асосий вазифаларидан бири

ҳисобланади.

Тадқиқот мақсади:

Таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини

ошириш йўлларини ўрганиб чиқиш ҳамда таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг

креативлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методи:

таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини

ошириш бўйича қилинган ишларни адабиётларини таҳлил қилиш шунингдек интернет

сахифаларини назарий таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш.

Тадқиқот натижаси ҳамда муҳокамаси:

Таълим жараёнида бўлажак

ўқитувчиларнинг креативлигини оширишда креативликнинг жараён сифатида шаклланиш

босқичлари ва таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ошириш

йўллари ишлаб чиқилди. Таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини

ошириш йўллари ишлаб чиқилган.

Сўнгги йилларда педагогика соҳасидаги илмий тадқиқотларда креатив фикрлашни

ривожлантириш, интегратив креативликни баҳолаш муаммосининг кенг ўрганилиши

замонавий таълим тизимида содир бўлган ўзгаришлар билан белгиланади ҳамда таълим

жараёни иштирокчиларида янгиликлар (инновациялар)га нисбатан очиқлик, ностандарт

вазиятларда ечим топа олиш ва воқеликка ижодий муносабат каби шахсий хусусиятларга


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


215

талаблар ортиб бориши билан изоҳланади. Илмий тадқиқотларда динамик равишда ўзгариб

турадиган ижтимоий-иқтисодий вазиятларга тез мослашиб, жамият ривожига ҳисса

қўшадиган креатив шахсни тарбиялаш амалий муаммо сифатида талқин этилиб, педагогик

фаолиятда креатив қобилиятларни, ўқитувчининг ва таълим олувчининг ижодий

компетенцияларини самарали шакллантириш тўғрисидаги саволни ўртага ташлмоқда ҳамда

таълим тизими олдига шахсни ҳар томонлама ривожлантириш, ижодий интилишларни

қўллаб-қувватлаш, таълим олувчиларни бир муҳитдан бошқа муҳитга мослашишига ёрдам

бериш вазифасини қуймоқда.

Ўқитувчининг креатив фаолиятида кўп субъектли ёндашувни амалга ошириш

педагогик амалиётда ижодий қобилиятларни фаол ривожлантириш тажрибасини; ўз

ваколатлари даражаси ва ташкилий бошқарув фаолияти кўникмалари ҳақида фикр

юритишни ҳамда бу жараёнларда бошқа субъектлар билан касбий ўзаро муносабатларнинг

янги тажрибасини ўзлаштиришни; кичик ва катта гуруҳларда мулоқот қилиш ва ўзаро

таъсир қилиш кўникмаларини ривожлантиради.

Креативликнинг жараён сифатида шаклланиш босқичлари

Босқичлар

Номланиши

Намоён бўлиши

Муҳим хусусияти

1.

Биринчи

босқич

Сенсор, ҳиссий

босқич

Ҳиссий- интеллектуал

тажрибани тўплаш

Ахборотга бой макон ва

мотивация импульси, ижодий
фаолиятни рағбатлантирувч и

манбалар

2.

Иккинчи

босқич

Тақлид қилиш

босқичи

Ижодий хулқ-атвор

стандартлари,

технологиялари,

воситалари, ижодий

фаолият усулларини

ўзлаштириш

Босқичнинг асосий хусусияти

технологик тажрибани ривожлан

тириш шаклида намоён бўлади

3.

Учинчи

босқич

Таъсирларни

узатиш босқичи

Ўзлаштирилган

усулларни янги шахсий

аҳамиятга эга шароитларда

қўллаш, тажриба, янги

алоқалар ва

муносабатларни излаш

Ўз имкониятлари нуқтаи

назаридан "Ўз-ўзини"

шакллантириш тушун

часи яратувчилик позициясини

ривожлан

тириш билан характерланади.

4.

Тўртинчи

босқич

Трансформа

ция босқичи

Тўпланган тажрибани

ўзгартириш

Шахсий хусусиятлар,

имкониятлар ва эҳтиёжларга

мувофиқ


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


216

5.

Бешинчи

босқич

Креативликн инг

gсихоло

гик тузили

шини уйғун

лаштириш

босқичи

Креативликнинг психологик

тузи

лишини уйғунлаш

тириш, индивидуал

ликни шакллантириш

Креатив фаолиятни

индивидуаллашт ириш, ижодий

Биринчи босқичда

– сенсор, ҳиссий, ҳиссий- интеллектуал тажрибани тўплаш

креативликнинг асоси сифатида қаралади. Бу даврнинг муҳим хусусиятлари - ахборотга

бой макон ва мотивация импульси, креатив фаолиятни рағбатлантирувчи манбаларни

топиш ва улардан самарали фойдаланиш кўникмаларини шаклланиши билан асосланади.

Иккинчи босқич

– тақлид қилиш босқичида ижодий хулқатвор стандартлари,

технологиялари, воситалари, ижодий фаолият усулларини ўзлаштириш шаклида намоён

бўлади. Ушбу босқичнинг асосий хусусияти технологик тажрибани ривожлантиришдир.

Учинчи босқич

– таъсирлар (боғланишлар), узатиш, ўзлаштирилган усулларни янги

шахсий аҳамиятга эга шароитларда қўллаш, тажриба, янги алоқалар ва муносабатларни

излаш, ўз имкониятлари нуқтаи назаридан "Мен" концепсиясини шакллантириш манбаи,

яратувчилик позициясини ривожланиши учун туртки вазифасини бажаради.

Тўртинчи босқич

– трансформация, шахсий хусусиятлар, имкониятлар ва

эҳтиёжларга мувофиқ тажрибани ўзгартириш ва маслаштириш босқичи ҳисобланади.

Бешинчи босқич

– креативликнинг психологик тузилишини уйғунлаштириш,

креатив фаолиятни индивидуаллаштириш, ижодий индивидуалликни шакллантиришни ўз

ичига олади ва субъектларда касбий фаолиятнинг янги йўналишлари ўзлаштирилиши

билан изоҳланади.

Олий таълим тизимида фаолият юритаётган педагогларнинг креатив сифатларга эга

бўлиши уларда ўқув-тарбия жараёнларини ташкил этишга анъанавий ёндашувдан фарқли

янги ғояларни яратиш, бир қолипда фикрлашдан қочиш, ўзига хослик, ташаббускорлик,

ностандарт фикрлаш, янгиликни ўз вақтида илғаш имкониятини беради ва педагог

кадрларнинг касбий ривожланишида мотивация, қадриятлар ҳамда шахсий хусусиятлар

асосий роль ўйнайди.

Таҳлил этилган илмий ёндашувлар моҳиятида асосий эътибор креативликнинг

умумий жиҳатларига қаратилган, аммо таълимнинг ҳар бир турида креативликни

ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, методикалари, воситалари ва шарт-

шароитлари алоҳида тадқиқ этилмаганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


217

Креативликни ривожлантириш учун биринчи навбатда, таълим жараёнида

инновацион усулларни жорий қилиш зарур. Масалан, интерактив дарслар, проект асосидаги

ўқитиш ва муаммоли вазиятларни ҳал қилиш усуллари орқали талабаларнинг фикрлаш

қобилиятини ошириш мумкин. Талабаларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантириш учун

ускуналар ва ресурсларни тўғри танлаш ҳам муҳимдир. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг

ўзлари ҳам креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантиришлари талаб этилади.

Иккинчидан, педагогик тайёргарлик жараёнида кўплаб методикалардан фойдаланиш

керак. Бўлажак ўқитувчилар учун семинарлар, тренинглар ва мастер-класстар ташкил этиш

уларнинг креативлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бундай тадбирларда

иштирок этиш орқали муаллимлар янги ғоялар билан танишадилар ва ўз билимлари билан

ёрдам бериш имкониятига эга бўладилар.

Таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ошириш ва ўқишга

қизиқишларини орттирувчи креатив саволлар тузиши, турли расм, тасвир, жадвал,

диаграмма, рамзий ифодалардан фойдаланиши, таълим олувчиларга баён этилаётган ўқув

ахборотлари билан мутлақо алоқаси бўлмаган ғоялар ўртасидаги ўзаро боғлиқлиликни

топиш каби вазифаларни бериш, кичик гуруҳларда ишлашни таъминлаш каби ҳаракатларда

акс этади.

Таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ошириш

қўйидаги йўллар билан амалга оширилади:

Интерактив методларни жорий қилиш.

Мавзу юзасидан талабаларни кичик

гуруҳларга бўлиш ва турли ҳил интерфаол методларларни қўллаш: кичик гуруҳдаги

муҳокамалар, ролли ўйинлар, дидактик ўйинлар ва талабаларни фаол фикрлашга ундовчи

методлар ҳамда семинарларни ташкил этиш орқали талабалар ўз фикрларини мстақил

равишда билдирди, биргаликда берилган топшириқ,а вазифаларни муҳокама қилишади ва

шу асосида уларнинг креативлик қобилиятлари ривожланади.

Мустақил лойиҳаларни бажариш.

Талабаларга мустақил лойиҳаларни амалга

ошириш имкониятини бериш, уларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиради.

Лойиҳа иши орқали талабалар ўз ғоялари, концепциялари ва ечимлари билан

чиқишади, бу эса уларнинг муваффақиятли бўлиши учун асос яратади. Талабалар билан

биргаликда лойиҳалар ишлаб чиқиш орқали уларнинг ижодкорлик қобилиятларини намоён

қилиш имконияти пайдо бўлади. Жамоада ишлаш воситасида ҳар бир талабанинг

индивидуал хусусиятлари аниқланади ва улар бири-биридан илхомланади. Уларда:

-ҳар бир талаба тафаккурини оригинал ечимлар топиш ва уларни тарғиб қилишга

чақириш, ғояларни ишлаб чиқишга мажбурлаш;


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


218

- кенг мушоҳада этиш, анъанавий бўлмаган усуллардан фойдаланиш, ўз тафаккур

тарзи, миллий менталитет ва стереотиплар қобиғидан чиқиб кетишга шароит яратиш;

-агар биринчи тажриба муваффақиятсиз бўлса ҳам, ўз тажрибаларидан воз

кечмасликка, ноанъанавий усулларда фикрлашни давом эттиришга, масала ечимини бошқа

вариантларини топиш, бошқа йўлларни қидиришда давом этиш психологиясини

шакллантириш;

- дискуссия ва баҳс мунозара учун доимо очиқ бўлиш, баҳсни тўғри ташкил қилиш,

ҳар бир иштирокчини баҳс жараёнида ўз фикрларини назорат қилиб боришига шароит

яратиш;

-талабаларда янги ғоялардан қўрқмаслик, уларни кенг қўллашга шароит яратиш ва

ғоялар таҳлилида муҳокама объекти бўлишга ҳаракат қилиш кўникма ва малакаларини

шакллантириш.

Технологияларни фаол қўллаш.

Замонавий технологияларни (онлайн

платформалар, мультимедиа ресурслари) таълим жараёнига интеграция қилиш

талабаларнинг қизиқишини оширади ва уларни янги ғояларни излашга илҳомлантиради.

Технологиялар ёрдамида интерактив контент яратиш талабаларни креативликка

рағбатлантиради.

Ташқи муҳит билан алоқа.

Талабаларни маҳаллий жамоатчилик, музейлар,

галереяларга ташриф буюриш ва турли тадбирларда иштирок этиш имкониятлари билан

таъминлаш креативликка ижобий таъсир кўрсатади. Бундай тажрибалар уларнинг

дунёқараши кенгайишига олиб келади.

Менторлик дастурлари.

Менторлик дастурлари бўлажак ўқитувчилар учун ўз

билим ва тажрибалари билан бўлишиш имкониятини беради. Катта ёшли мутахассислардан

фойдали маслаҳат олиш талабанинг ижодий фикрини ривожлантириши мумкин.

Очиқ фикрлаш муҳити яратиш.

Таълим жараёнида очиқ фикрлаш муҳитини

яратиш ҳар бир талабанинг ўзининг ижодкорлигини намоён этиши учун шароит яратмоғи

лозим. Шундан келиб чиқиб, талабаларга мос равишда таклиф ва танқидларга очиқ бўлиш

муҳимдир.

Бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ошириш

учун олий таълим

муассасаларида дарс берадиган профессор-ўқитувчиларнинг ўзлари креатив фикраш

кўникмаларга эга, топшириқларни ишлаб чиқиш малакасига эга бўлиши ва турли хил

муаммоли вазиятларни ярата олиши, ижодий тафаккури кенг ривожланган бўлмоғи даркор.


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


219

Ўқитувчининг ўз ривожланиш троекториясини шакллантириши, ўзини ижодий

ривожлантиришга қаратилган фаолиятни лойиҳалаштира олиш кўникмалари уни ижодкор

ва новатор бўлишида асосий ҳисобланади.

Хулоса

Ўқитувчининг ўз-ўзини ижодий ривожлантиришга эришишида малака ошириш

таълим муассасасида қулай педагогик-психологик муҳитнинг мавжудлиги асосий рол

ўйнайди. Қулай педагогик шарт-шароитлар сирасига ўқитувчиларда ўз-ўзини касбий

такомиллаштириш эҳтиёжининг вужудга келтирилиши, мустақил ижодий ривожланишни

таъминлаш, қулай педагогик-психологик муҳитнинг мавжудлиги, ижодий гуруҳларнинг

шаклланганлиги, педагогик ҳамкорликни ривожлантириш, ижодий инновацион муҳитнинг

вужудга келтирилганлиги, инновацион фаолият ички ва ташқи босимлардан ҳолилиги,

ўқув-билув жараёнларининг турли вазиятларда мақсадга мувофиқ ташкил этилганлиги

киради.

Бўлажак ўқитувчиларнинг креативлигини ривожлантириш – бу узоқ муддатли

жараёндир. Инновацион методларни қўллаш, жамоавий ишлар олиб бориш ва доимий

равишда ўз билимларни ошириш орқали муаллимлар ўз соҳасида аниқ натижаларга

эришадилар.

REFERENCES

1.

G. Ernazarova, M. Yakubova, Sh.Oblaqulov Kreativ pedagogika asoslari. O`quv qo`llanma.

Toshkent-2022 /164 b

2.

B.E. Karimova Kreativ pedagogika O`quv qo`llanma. Toshkent-2023.317 b

3.

I.Mardonov. Pedagogy of cooperation improving the quality of education: internation

experience

modern

approaches.

International

scientific-practical

conference,

November13,2023

4.

Davurova, G. (2020). Pedagogika oliy o'quv yurti talabalarining ijodiy faoliyatini

shakllantirishda psixologik xizmatni tashkil etish. Архив Научных Публикаций JSPI.

5.

Safaraliyevna, M. F. (2021). Pedagogical bases of formation of readiness of students to work.

ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(3), 528-531.

References

G. Ernazarova, M. Yakubova, Sh.Oblaqulov Kreativ pedagogika asoslari. O`quv qo`llanma. Toshkent-2022 /164 b

B.E. Karimova Kreativ pedagogika O`quv qo`llanma. Toshkent-2023.317 b

I.Mardonov. Pedagogy of cooperation improving the quality of education: internation experience modern approaches. International scientific-practical conference, November13,2023

Davurova, G. (2020). Pedagogika oliy o'quv yurti talabalarining ijodiy faoliyatini shakllantirishda psixologik xizmatni tashkil etish. Архив Научных Публикаций JSPI.

Safaraliyevna, M. F. (2021). Pedagogical bases of formation of readiness of students to work. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(3), 528-531.