17-12-2024
416-420
59
18
РУС ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ДАРСЛАРИДАГИ МУАММО ВА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Ушбу мақолада рус тили ва адабиёти дарсларидаги замонавий муаммолар ва уларни янги технологиялар ёрдамида ҳал қилиш йўллари таҳлил қилинади.
Дарс жараёнларида ўқувчиларнинг тил ва адабиётга қизиқиши пасайиб бораётгани, анъанавий ўқитиш усулларининг самарадорлигининг камайиши каби муаммолар қайд этилади. Шунингдек, таълимда янги технологиялар — интерактив платформалар, электрон китоблар, мультимедиа воситалари, онлайн тестлар ва ижтимоий тармоқларнинг фойдали жиҳатлари ёритилади. Мақолада янги технологияларни дарс жараёнларига интеграция қилиш ўқувчиларнинг билим олиш жараёнини самарали ва қизиқарли қилиши таъкидланади.