Authors

  • Норқуват Янбивоев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.58559

Keywords:

фуқаролик суд ишлари тафтиш инстанцияси суд жараёни суд тизими суд қарори қонунчилик одил судлов ариза кўриб чиқиш суд органлари ҳуқуқий тартиб фуқаролик процессуал қонунчилиги шикоят.

Abstract

Ушбу мақола фуқаролик суд ишларини юритишда тафтиш инстанциясининг ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Тафтиш инстанцияси — суд жараёнининг биринчи босқичида қонунчилик талабларига мувофиқликни текшириш ва суд ишининг одилона ва тўғри юритилишини таъминлашга қаратилган суд органи ҳисобланади. Мақолада тафтиш инстанциясининг фуқаролик суд ишларидаги вазифалари, унинг фаолиятининг асосий жиҳатлари, суд қарорларини назардан кечириш ва аризаларни кўриб чиқишдаги муаммолар ҳақида сўз борилади. Шунингдек, мақолада тафтиш инстанциясининг қарорларининг суд жараёнига таъсири, фуқаролик судлови тизимидаги ўрни ва суд органларининг бунга оид масъулияти ўрганилади. Тафтиш инстанциясининг фаолиятининг аҳамияти, адолатли судловнинг таъминланиши ва ишларнинг тез ва самарали ҳал қилинишидаги роли таҳлил қилинган.

background image

1146

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

ФУҚАРОЛИК СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШДА ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ

ЎРНИ

Янбивоев Норқуват Қулназарович

Термиз давлат университети «Жиноят ҳуқуқи ва фуқаролик процесси» кафедраси катта

ўқитувчиси, доцент.

Телефон +998-90-520-05-04

https://doi.org/10.5281/zenodo.14558727

Аннотация.

Ушбу мақола фуқаролик суд ишларини юритишда тафтиш

инстанциясининг ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Тафтиш инстанцияси — суд

жараёнининг биринчи босқичида қонунчилик талабларига мувофиқликни текшириш ва суд

ишининг одилона ва тўғри юритилишини таъминлашга қаратилган суд органи

ҳисобланади. Мақолада тафтиш инстанциясининг фуқаролик суд ишларидаги вазифалари,

унинг фаолиятининг асосий жиҳатлари, суд қарорларини назардан кечириш ва аризаларни

кўриб чиқишдаги муаммолар ҳақида сўз борилади. Шунингдек, мақолада тафтиш

инстанциясининг қарорларининг суд жараёнига таъсири, фуқаролик судлови тизимидаги

ўрни ва суд органларининг бунга оид масъулияти ўрганилади. Тафтиш инстанциясининг

фаолиятининг аҳамияти, адолатли судловнинг таъминланиши ва ишларнинг тез ва

самарали ҳал қилинишидаги роли таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

фуқаролик суд ишлари, тафтиш инстанцияси, суд жараёни, суд

тизими, суд қарори, қонунчилик, одил судлов, ариза кўриб чиқиш, суд органлари, ҳуқуқий

тартиб, одил судлов, фуқаролик процессуал қонунчилиги, шикоят.

THE ROLE OF THE PRELIMINARY REVIEW INSTANCE IN CIVIL COURT

PROCEEDINGS

Abstract.

This article is dedicated to the role and significance of the preliminary review

instance in civil court proceedings. The preliminary review instance is a judicial div responsible

for verifying compliance with legal requirements at the initial stage of the process and ensuring

the fair and proper conduct of the case. The article discusses the functions of the preliminary

review instance in civil cases, its main activities, issues related to reviewing court decisions and

examining claims. Additionally, the article explores the impact of the preliminary review instance's

decisions on the judicial process, its place in the civil judicial system, and the responsibilities of

judicial authorities in this regard. The importance of its activities, the provision of fair justice, and

its role in ensuring the prompt and effective resolution of cases are analyzed.

Keywords:

civil court cases, preliminary review instance, judicial process, judicial system,

court decision, legislation, fair justice, claim examination, judicial authorities, legal order, fair

trial, civil procedural law, complaint.


background image

1147

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

РОЛЬ ИНСТИТУТА АУДИТА В ВЕДЕНИИ ГРАЖДАНСКИХ

СУДЕБНЫХ ДЕЛ

Аннотация.

Статья посвящена роли и значению проверяющего органа в

производстве гражданского судопроизводства. Аудиторский орган – судебный орган,

целью которого является проверка соблюдения требований законодательства и

обеспечение справедливого и надлежащего проведения судебного разбирательства на

первой стадии судебного процесса. В статье говорится о задачах проверяющего органа по

гражданским судебным делам, основных аспектах его деятельности, проблемах

пересмотра судебных решений и рассмотрения заявлений. Также в статье

рассматривается влияние решений проверяющего органа на судебный процесс, его роль в

системе гражданского правосудия и обязанности судебных органов в этом отношении.

Анализируется значение деятельности проверяющего органа, обеспечивающего

справедливое судебное разбирательство, и его роль в быстром и эффективном разрешении

дел.

Ключевые слова:

гражданские дела, орган надзора, судебное разбирательство,

судебная система, решение суда, законодательство, правосудие, рассмотрение заявления,

органы судебной власти, судопроизводство, правосудие, гражданское процессуальное

право, апелляционная жалоба.

КИРИШ

Кейинги йилларда «Янги Ўзбекистон — янги суд» принципи доирасида аҳолининг

одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга, инсоннинг қадр-қиммати

устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Хусусан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар

ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш

чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб

борилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида

шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга

чиқди.

Шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг

таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш орқали амалдаги тартибни қайта кўриб

чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Фуқаролик судларида тафтиш инстанцияси суд тизимининг ажралмас қисми

ҳисобланиб, унинг асосий вазифаси қуйи судлар томонидан қабул қилинган қарорларни

қонунийлик, асослилик ва адолат нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишдир.


background image

1148

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

Бу инстанция жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, суд хатоларини бартараф

этиш ва тарафларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Суд тизимида қуйи судлар, одатда, фуқаролик ишларини дастлабки тарзда кўриб

чиқади ва қарорлар қабул қилади. Бироқ, инсон омили, қонунларнинг нотўғри

қўлланилиши ёки процессуал қоидаларга риоя қилинмаслиги натижасида айрим хатолар

содир бўлиши мумкин. Шунинг учун тафтиш инстанцияси фуқаролик ишларини қайта

кўриб чиқиш ва қонунийликни тиклашда муҳим механизм сифатида фаолият кўрсатади.

Тафтиш инстанцияси нафақат қонунбузарликларни тузатишни, балки суд

амалиётида ягоналикни таъминлаш ва жамиятда адолатнинг устуворлигини

мустаҳкамлашни ҳам ўз олдига мақсад қилади. Ушбу институт орқали суд тизимига бўлган

ишонч кучаяди ва ҳар бир шахс қонун олдида тенг ҳуқуқларга эга эканлиги кафолатланади.

Тафтиш инстанцияси суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва

адолатлилигини текшириш орқали фуқаролик ишларини қайта кўришни таъминлайдиган

ҳуқуқий институтдир. У суд тизимидаги ишончни мустаҳкамлаш ва низоларни ҳал этишда

қонунийликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур инстанциянинг асосий

вазифалари қуйидагилардан иборат:

Суд қарорларининг қонунийлигини таъминлаш.

Тафтиш инстанцияси аввалги судлар

томонидан қабул қилинган ҳужжатларни қонун нормаларига мувофиқлигини текширади.

Бу жараёнда моддий ҳуқуқ нормаларининг тўғри қўлланилишига ва процессуал

қонун талабларига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратилади.

Адолатни тиклаш.

Қуйи судлар томонидан содир этилган хатоларни аниқлаш ва

уларни бартараф этиш орқали адолатли судлов тамойиллари таъминланади. Бу жараёнда

тарафларнинг манфаатлари ва қонун олдида тенглиги ҳимоя қилинади.

Суд амалиётида бирхилликни таъминлаш.

Тафтиш инстанцияси судлари томонидан

қабул қилинган қарорлар бошқа қуйи судлар учун намуна бўлиб хизмат қилади. Бу ҳуқуқни

қўллашда ягона ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2023 йилдаги ЎРҚ-887-сонли «Суд

қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик

процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни тафтиш

инстанцияларини жорий этилишига ҳуқуқий асос ҳисобланади.

Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳал қилув

қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими

устидан қуйидагилар томонидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин:


background image

1149

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган,

аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг

ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бундан тадбиркорлик

фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно;

прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек ишда иштирок этувчи

шахсларнинг, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари

ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахсларнинг мурожаатлари мавжуд бўлган

тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, вилоят

прокурори, унга тенглаштирилган прокурорлар ва уларнинг ўринбосарлари.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида, Ўзбекистон Республикаси

Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлган шикоят (протест) мазкур судлар

номига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан

эътиборан беш кунлик муддатда шикоятни (протестни) ишни тафтиш тартибида кўрадиган

судга иш билан бирга юбориши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов

ҳайъатида тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлган шикоят (протест) бевосита

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига

берилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош

прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига тафтиш тартибидаги

протести бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув

қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига,

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш

муддати кассация инстанцияси суди томонидан ажрим чиқарилгунига қадар ўтган

тақдирда, шикоят (протест) кассация инстанцияси суди томонидан ажрим қабул қилинган

кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов

ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати Қорақалпоғистон

Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси

Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида ажрим чиқарилгунига қадар ўтган тақдирда,


background image

1150

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари

бўйича ажрим қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош

прокурорининг протести ушбу Кодекс 419

4

-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган

шахслар мурожаат қилган кундан эътиборан уч ой ичида, лекин Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш

тартибида кўриш натижалари бўйича ажрим қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан

ортиқ бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига киритилиши

мумкин.

Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати

шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд (судья) томонидан, агар

илтимоснома шикоятни (протестни) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида

берилган ва шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари

узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин, кўрсатилган муддат ўтгандан кейин

берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқилмайди.

Тафтиш инстанцияси фаолиятида қуйидаги амалий масалалар муҳим аҳамиятга эга:

Шикоят бериш жараёнида иштирокчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.

Ишда

иштирок этувчи шахсларнинг барча процессуал ҳуқуқлари, жумладан, шикоят бериш ва ўз

позицияларини ҳимоя қилиш имконияти кафолатланиши лозим.

Суд ҳужжатларининг ижросини тўхтатиб туриш.

Агар ижро жараёни

қайтарилмас оқибатларга олиб келиши мумкин бўлса, суд ҳужжатининг ижросини

тўхтатиш имконияти мавжуд. Бу жараёнда тарафларнинг манфаатлари ҳимоя қилинади.

Янги далилларни кўриб чиқиш имконияти.

Тафтиш инстанцияси янги далиллар ва

фактларни қабул қилиши мумкин. Бунда мазкур далиллар ишга бевосита таъсир этувчи

аҳамиятга эга бўлиши лозим.

Фуқаролик судларида тафтиш инстанцияси қонун устуворлигини таъминлаш,

адолатли қарорлар чиқарилишини назорат қилиш ва суд амалиётининг бирхиллигини

сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу институт судлов жараёнида қонун талабларига риоя

этилишини таъминлаб, суд тизимининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуас кодекси.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабр кунидаги «Суд қарорларининг

қонунийлиги,

асослилиги

ва

адолатлилигини

текшириш

тартиби

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик


background image

1151

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 10

процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-887-

сонли қонуни.

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

суди

Пленумининг

2024

йил

25 июндаги «Судлар томонидан фуқаролик ишларини тафтиш тартибида кўришнинг

айрим масалалари тўғрисида»ги 20-сон қарори.

References

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуас кодекси.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабр кунидаги «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-887-сонли қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил

июндаги «Судлар томонидан фуқаролик ишларини тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 20-сон қарори.