236
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1
КУРАШЧИЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲАРАКАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Alxamov Abizatdin Rustamovich
Berdaq atindag`i Qaraqalpaq ma`mleketlik universiteti
Dene ma`deniyati teoryasi ha`m metodikasi kafedrasi oqitiwshisi
https://doi.org/10.5281/zenodo.14630720
Аннотация.
Курашчининг техник маҳоратини ошириш учун ҳаракатларни
бажариш пайтида ҳаракатланишдаги хатоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни пайдо
бўлиш сабабларини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Бундай хатоларни ўз вақтида
бартараф этиш кўп жиҳатдан техник такомиллштириш жараёни самарадорлигига
сабаб бўлади. Ҳаракатларга ўргатишда юзага келадиган ҳамма ҳаракатланиш хатолари
бешта гуруҳга бўлинади: ҳаракатланиш етишмаслиги сабабли ҳатолар; ўқитишдаги
камчиликлар сабабли хатолар; шароитларнинг ғайритабиийлиги сабабли хатолар ҳамда
кутилмаган хатолар.
Калит сўзлар:
Кураш техникаси, Спортчи, усуллар, Техник, босқичда, Мустаҳкам,
тайёргарлик, курашчи.
IMPROVING THE TECHNICAL MOVEMENTS OF WRESTLERS
Abstract.
In order to improve the technical skills of a wrestler, it is important to identify
errors in movements in a timely manner and determine the causes of their occurrence. Timely
elimination of such errors largely contributes to the effectiveness of the process of technical
improvement. All movement errors that occur when teaching movements are divided into five
groups: errors due to lack of movement; errors due to shortcomings in training; errors due to
unnatural conditions and unexpected errors.
Keywords:
Wrestling technique, Athlete, methods, Technician, stage, Strong, preparation,
wrestler.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ТЕХНИЧЕСКИХ ДВИЖЕНИЙ БОРЦОВ
Аннотация.
Для совершенствования технического мастерства борца важно
своевременно выявлять ошибки в движении во время выполнения приемов и определять
причины их возникновения. Своевременное устранение таких ошибок во многом
способствует эффективности процесса технического совершенствования. Все ошибки
движения, возникающие при тренировке движений, можно разделить на пять групп:
ошибки, вызванные отсутствием движения; ошибки, вызванные недостатками в
преподавании; Ошибки и непредвиденные ошибки из-за неестественности условий.
Ключевые слова:
Техника борьбы, Спортсмен, методы, Техник, этап, Сильный,
подготовка, борец.
237
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1
Кўп йиллик тайёргарликда спортчи базавий, мутахассисликка чуқурлаштириш,
спортда такомиллаштириш, олий спорт маҳорати даврларини ўтади. Малакали курашчилар
тайёргарлиги эса кўпроқ мутахассисликка чуқурлаштириш ва спортда такомиллаштириш
даврига тўғри келади. Мавзуимиз бўйича, уларнинг техник ҳаракатларини мазкур даврга
ҳос равишда такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун қўйидаги
мутахассислар фикри билан танишиб чиқиш фойдадан ҳоли эмас.
Керимов Ф.А. фикрича, курашчининг техник ҳаракатлар заҳираси қанчалик бой
бўлса, уларни қанчалик катта махорат билан қўллай билса, унинг техник маҳорати
шунчалик юқори бўлади.
Кураш техникаси курашчи маҳоратининг асоси ҳисобланади ва кўп жиҳатдан унинг
имкониятларини белгилаб беради. Курашда ўнлаб усуллар ва уларнинг вариантлари
мавжуд. Бироқ бу курашчи уларнинг ҳаммасини мукаммал билиши лозим дегани эмас.
Спортчи янада янги ва янги усуллар, қарши усуллар ҳамда ҳимояланишларни
эгаллаб бориши билан унинг алоҳида хусусиятлари ва одатларига жавоб берадиган ҳамда
унинг томонидан муваффақиятли бажариладиган усулларнинг бир қисми кейинчалик
такомиллаштириш мақсадида режага киритилади.
Курашчининг хар томонлама техник тайёргарлиги - турли спорт турларини
ривожлантиришнинг замонавий даражасига қўйиладиган муҳим талаблардан биридир.
Мустаҳкам эгаллаш учун техник ҳаракатларни танлашда қуйидаги қоидаларга амал
қилиш лозим:
-амалдаги мусобақа қоидаларида қайси бири техник ҳаракат муваффақиятли
ҳисобланган ўша техник ҳаракатларни эгаллаш;
-техниканинг ҳамма турлари ичидан спортчининг алоҳида хусуситяларига энг яхши
жавоб берадиган усуллар, қарши усуллар ва ҳимояланишларнинг вариантларини эгаллаш;
-асосий рақобатчиларнинг маҳорати хусусиятларини ҳисобга олиш ва улар билан
курашишда яхши натижа берадиган техник ҳаракатларни танлаш;
-аввал ўрганилган усуллар ва қарши усулларни қўллаш имкониятини кенгайтириш
мумкин бўлган техник ҳаракатларга кўпроқ эътибор қаратиш;
-курашчи заҳирасида мавжуд бўлган усуллар билан комбинациялар ҳамда
боғланишларда қўллаш мумкин бўлган техник ҳаракатларни ўрганиш;
-ҳаракат вазифасини энг оқилона ҳал этиш хусусиятига эга бўлган ҳаракат
техникасига ўргатиш лозим; бу келгусида қайта ўрганишдан холос қилади;
-керак бўлмаган ҳаракатлар ва ортиқча мушак зўриқишини бартараф этиб, техника
асослари ҳамда умумий ҳаракат маромини эгаллаш;
238
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1
-усулларга ўргатиш вақт оралиғида жамланган бўлиши зарур, чунки тренировка
машғулотлари орасидаги узоқ танаффуслар унинг таъсирини пасайтиради. Бошқа
томондан, битта тренировка дарси давомида усулларни жуда тез-тез такрорлаш мақсадга
мувофиқ эмас, чукни янги координацияларни яратиш асаб тизимини тез толиқтирадиган
қийнчиликни енгиб ўтиш билан боғлиқ;
-жисмоний шарт-шароитлар етарлича бўлмаслиги оқибатида юзага келадиган
техник ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳаракатларнинг динамик тавсифларига мос
келадиган юқори даражадаги махсус жисмоний тайёргарликни ташкил этиш лозим.
Курашчининг техник маҳоратини ошириш учун ҳаракатларни бажариш пайтида
ҳаракатланишдаги хатоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни пайдо бўлиш сабабларини
белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Бундай хатоларни ўз вақтида бартараф этиш кўп жиҳатдан
техник такомиллштириш жараёни самарадорлигига сабаб бўлади. Ҳаракатларга ўргатишда
юзага келадиган ҳамма ҳаракатланиш хатолари бешта гуруҳга бўлинади: ҳаракатланиш
етишмаслиги сабабли ҳатолар; ўқитишдаги камчиликлар сабабли хатолар; шароитларнинг
ғайритабиийлиги сабабли хатолар ҳамда кутилмаган хатолар.
Шу билан бирга техник такомиллаштириш жараёнида юзага келган
ҳаракатланишдаги хатоларни бартараф этиш учун услубий қоидаларни ишлаб чиқиш
зарур(16,23,76).
Курашнинг техник тайёргарлиги спортчи томонидан юқори спорт натижаларига
эришишни таъминловчи ҳаракатлар тизимининг эгаллаганлик даражаси билан
тавсифланади. Курашчининг умумий ва махсус техник тайёргарлиги ажратилади. Умумий
техник тайёргарлик ёрдамчи спорт турларидаги ҳар хил ҳаракат малакалари ҳамда
кўникмаларини эгаллашга, махсус техник тайёргарлик спорт курашида техник маҳоратга
эришишга қаратилган.
Курашда техник тайёргарлик бир қатор мураккаб вазифаларни ҳал этишга
йўналтирилган:
- максимал кучланишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
- иш кучланишини тежаш;
- мусобақа фаолиятини ўзгарувчан ҳолат шароитларида ҳаракатланиш тезкорлиги
аниқлигини ошириш.
Спорт техникасини такомиллаштириш курашчиларнинг кўп йиллик тайёргарлиги
давомида амалга оширилади ва у танланган кураш турида техник маҳоратни оширишга
қаратилади.
Техник маҳорат деганда кескин спорт кураши шароитларида энг оқилона ҳаракат
техникасини мукаммал эгаллаш тушунилади.
239
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1
Техник маҳоратни такомиллаштиришнинг учта босқичи ажратилади;
1. Изланиш.
2. Барқарорлаштириш.
3. Мослашишни такомиллаштириш.
Биринчи босқичда техник тайёргарлик мусобақа ҳаракатларининг янги техникасини
шакллантиришга, уни амалиётда эгаллаш шарт-шароитларини яхшилашга, мусобақа
ҳаракатлари тизимига кирувчи айрим ҳаракатларни ўрганишга (ёки қайта ўрганишга)
қаратилган.
Иккинчи босқичда техник тайёргарлик мусобақа ҳаракатларининг бутун
малакаларини чуқур ўзлаштириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Учинчи босқичда техник тайёргарлик шаклланган малакалларни такомиллаштириш,
уларнинг асосий мусобақалар шароитларига мос ҳолда мақсадга мувофиқ вариантлилиги,
барқарорлиги, ишончлилиги чегараларини кенгайтиришга қаратилган.
Ҳар бир техник тайёргарлик босқичининг асосий вазифалари қуйидагилардан
иборат:
1. Кураш техникаси асосини ташкил этадиган ҳаракат малакаларининг юқори
барқарорлиги ҳамда оқилона вариантивлигига эришиш, мусобақа шароитларида уларнинг
самарадорлигини ошириш.
2. Ҳаракат малакаларини қисман қайта қуриш, мусобақа фаолияти талабларини
ҳисобга олган ҳолда усулларнинг айрим қисмларини такомиллаштириш.
Биринчи вазифани ҳал этиш учун ташқи вазиятни мураккаблаштириш услуби,
организмнинг турли ҳолатларида машқларни бажариш услуби қўлланилади. Иккинчи
вазифани ҳал этиш учун - техник ҳаракатларни бажариш шароитларини енгиллаштириш
услуби, бирга (сопряженный) таъсир кўрсатиш услуби қўлланилади.
Техник усулларни бажаришда ташқи вазиятни мураккаблаштириш услуби қуйидаги
бир қатор усулларда амалга оширилади:
1.
Шартли рақиб қаршилигининг услубий усули спортчига техник ҳаракатни
бажариш тузилмаси ва маромини такомиллаштиришга, барқарорлик ва натижалиликка
тезроқ эришишга ёрдам беради.
2.
қийин дастлабки ҳолатлар ва тайёргарлик ҳаракатларининг услубий усули.
Масалан, эгилаб ташлашни такомиллаштиршда ушлаб олиш жойи ва курашчилар
ўртасидаги масофани ўзгартириш лозим.
3.Усулларни бажариш учун жойни чеклаш услуби малакани такомиллаштиришда
мўлжалланган шартларини муракаблаштиришга ёрдам беради. Курашда, кичрайтирилган
ўлчамдаги гиламлар қўлланилади.
240
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1
Техник ҳаракатларнинг бажарилишини қийнлаштирувчи спортчи организмининг
турли ҳолатларида машкларни бажариш услуби ҳам турли хилдаги усулларда амалга
оширилади:
Ҳаракатни анча толиққан ҳолда бажаришнинг услубий усули: бу ҳолда катта ҳажм ва
шиддатдаги жисмоний нагрузкадан кейин спортчига техникани ривожлантиришга
қаратилган машқлар таклиф қилинади.
Назорат ўқув-тренировка беллашувлари ўтказилгандан сўнг катта эмоционал зўриқиш
ҳолатида ҳаракатрларни бажаришнинг услубий усули.
Вақти-вақти билан кўришни таъқиқлаш ёки чеклашишнинг услубий усули ҳаракатланиш
малакасининг рецепторли-анализаторли таркибига танлаб таъсир кўрсатишга ёрдам
беради.
Мусобақа вазиятида айрим усуллар ёки ҳаракатларни мажбуран бажариш усули малакани
такомиллаштириш жараёнида курашчи фаоллигини рағбатлантиради. Ўқув-тренировка
беллашувларида курашчи ҳимоянинг техник усуллари, ёки аксинча, ҳужум усулларига
кўпроқ диққатни тўплашга кўрсатма олади.
Техник ҳаракатларни бажариш шартларини енгиллаштириш услуби бир қатор
услубий усуллардан иборат:
1.Ҳаракат элементини ажратиш услубий усули. Масалан, эркин курашда - белдан
юқори қисмдан ушлаб олишни амалга ошириш.
2.Мушак зўриқишини пасайтириш услубий усули курашчига ҳаракатланиш
малакасидаги айрим ҳаракатларга янада аниқ тузатишларни киритишга ёрдам беради.
Техник ҳаракатларни такомиллаштириш учун курашчига анча енгил вазн
тоифасидаги рақиб танланади.
3.Тезкор ахборот услубий усули зарур ҳаракат кенглиги, мароми, сураътини тез
эгаллаб олишга ёрдам беради, бажариладиган ҳаракатни англаш жараёнини
фаоллаштиради.
Техник ҳаракат тўғрисидаги тезкор ахборот учун уяли телефонлар (видеокамерали),
рақамли видеокамера ва DVD плеерлардан фойдаланиш қулайдир.
Бирга таъсир кўрсатиш услуби спорт тренировкасида ўзаро биргаликда жисмоний
сифатларни ривожлантириш ва ҳаракат малакаларини такомиллаштиришга асосланган
услубий усуллар ёрдамида амалга оширилади. Бу ҳолда усулларни такомиллаштиришда
курашчига анча оғир вазн тоифасидаги рақиб танланади.
REFERENCES
1.
F.A.Kerimov-
“S
port kurashi nazariyasi va uslubiyati
”
Toshkent 2009 yil.
241
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1
2.
A.Kerimov-
“
Sport kurashi nazariyasi va uslubiyati
”
Toshkent 2018 yil.
3.
Tastanov N.A - “Kurash turlari nazariyasi va uslubiyati" Tashkent 2017.
4.
Ashuraliyev A.B, Arziqulov N.A. ADU o’qituvchialri. Kurashchilarni texnik maxorati va
jismoniy tayyorgarlik o’rtasida o’zaro bog’liqlik. // “Jismoniy barkomol avlod tarbiyasi”
mavzusidagi ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami, Andijon 2015 yil.
5.
Tursunov Sh.S. – “Yunon-rim kurashi nazariyasi va uslubiyati” O‘quv qo‘llanma. T., 2018.
6.
М.П.Матвеев, Теория и методика физической культуры. 1997 г.
7.
Керимов Н.А. Скоростно-силовая подготовка дзюдоистов и борцов вольного
стиля/Методические рекомендации. -Т, 1990.
8.
Ш.С.Турсунов., Д.Ю.Ташназаров., М.А.Урдабаев., Н.Ғ.Мустафаев “Теория и
методика видов борьбы” Учебное пособия для 3 курса., Чирчик 2020.
9.
Шашурин А.В. Физическая подготовка. Москва: Физкультура и спорт; 2015 г.
10.
Jumaniyazov D.(2024) GREK RIM GURESINDE SHIDAMLILIQ HAM ONI
RAWAJLANDIRIW METODLARI .Modern science and Research. 3(6
11.
Sultan Qanyazov QMU, [25.12.2024 12:10]
12.
Алхамов, А. Р., & Каниязов, С. Ж. (2023). МЕТОДИКА ОРГАНИЗАЦИИ И
ПОДГОТОВКИ БОРЬБЫ НА ПОЯСАХ. Экономика и социум, (5-2 (108)), 559-561.
13.
Sultan Qanyazov QMU, [25.12.2024 12:10]
14.
Халеков, Р. М., & Каниязов, С. Ж. (2023). ВЗАИМОСВЯЗЬ ТЕХНИКО-
ТАКТИЧЕСКОЙ И ПСИХОЛОГИЧЕСКОЙ ПОДГОТОВКИ БОРЦОВ. Экономика и
социум, (3-2 (106)), 735-738.
15.
Sultan Qanyazov QMU, [25.12.2024 12:10]
16.
Joldasbaevich, Q. S., & Rustamovich, A. A. (2023). DEVELOPMENT OF PHYSICAL
ACTIVITIES OF STUDENTS AND YOUTH THROUGH ACTIVE AND PASSIVE
TOURISM. JOURNAL OF EDUCATION, ETHICS AND VALUE, 2(10), 83-85.
17.
Sultan Qanyazov QMU, [25.12.2024 12:10]
18.
Joldasbaevich, Q. S. (2024). The History of the Development of Judo and Sambo Wrestling.
EUROPEAN JOURNAL OF INNOVATION IN NONFORMAL EDUCATION, 4(4), 336-
339.
