Authors

  • Сарвар Холиқов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.65479

Keywords:

ҳарбий-маъмурий сектор мудофаа Қуролли Кучлар ҳарбий соҳа хавфсизликни таъминлаш.

Abstract

Мақолада Ўзбекистон Республикасида ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш, бу борада хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари, хусусан, Германя, Франция, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг ижобий ишлари кўрсатиб ўтилган.

background image

514

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ СЕКТОРНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Холиқов Сарвар Мингишович

Мустақил тадқиқотчи.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14864114

Аннотация.

Мақолада Ўзбекистон Республикасида ҳарбий-маъмурий секторни

ривожлантириш, бу борада хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари, хусусан,

Германя, Франция, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг ижобий ишлари кўрсатиб

ўтилган.

Калит сўзлар:

ҳарбий-маъмурий сектор, мудофаа, Қуролли Кучлар, ҳарбий соҳа,

хавфсизликни таъминлаш.

ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ ВОЕННО-

АДМИНИСТРАТИВНОЙ СФЕРЫ

Аннотация.

В статье рассматривается развитие военно-административного

сектора в Республике Узбекистан, а также передовой опыт зарубежных стран в этом

направлении, в частности, позитивная работа Германии, Франции, России, Казахстана и

других стран.

Ключевые слова:

военно-административный сектор, оборона, Вооруженные Силы,

военная сфера, безопасность.

FOREIGN EXPERIENCE IN IMPROVING THE MILITARY-ADMINISTRATIVE

SPHERE

Abstract.

The article examines the development of the military-administrative sector in the

Republic of Uzbekistan, as well as the best practices of foreign countries in this area, in particular,

the positive work of Germany, France, Russia, Kazakhstan and other countries.

Keywords:

military-administrative sector, defense, Armed Forces, military sphere,

security.

Бугунги кундаги глобаллашув жараёнларида ёшларни ҳарбийватанпарварлик

тарбияси, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари, ҳамда армия сафларидаги

фаолиятини якунлаганларни ижтимоий ҳимоялаш, армия ва халқ бирлигини таъминлаш

орқали Қуролли Кучлар обрўсини ошириш давлат даражасидаги муҳим сиёсий масала

бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан мазкур соҳани такомиллаштириш мақсадида бир

қатор хорижий давлатлар амалиётида мавжуд ижобий тажрибаларни ўрганиб, Ўзбекистон

Республикаси Қуролли Кучларида жорий этиш бўйича тадқиқот ишлари амалга оширилиш

янада долзарблашмоқда.


background image

515

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизим сифатида жамиятдан ташқарида

мавжуд эмас ва мавжуд бўлиши мумкин ҳам эмас. У умумий таълимнинг ажралмас бир

бўлаги бўлиб, ўзига хос тузилишга эгадир. Бу моҳиятан бир тизим, унинг учун жамият

ҳаётида содир бўлган ҳар бир муаммо, сўзсиз, таълим макони ва ҳолатига таъсир кўрсатади.

Давлат жамиятдаги таълим тизими, шу жумладан, ҳарбий таълим ривожланишининг

кафолатидир. У таълим маконидаги тааллуқли сиёсатни амалга оширади, унинг мақсад ва

вазифаларини белгилайди, устувор йўналишларини аниқлайди. “Таълим-жамият” тизими,

ўз навбатида, инсоният яратган маънавий-илмий бойликларга, инсоннинг ўзига ва

атрофдагиларга янгича муносабат, ёндашувни юзага келтирди. Кадрларни тайёрлашда

шахсга кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти сифатида қаралади. Мазкур

масалани янада чуқур ўрганиш учун хорижий мамлакатлар тажрибасини қиёсий таҳлилини

амалга ошириш лозим. Ёшларни ҳарбийватанпарварлик тарбияси ўз мақсади, вазифаси,

тузилиши, категориялари ва ҳамкорлик каби элементларга эга бўлиб, бу масала ҳар бир

давлат учун ижтимоий-ҳарбий масала сифатида ўрганилиб, олинган хулосалар асосида бир

қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Жумладан, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси йўналишида Россия

Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь каби мамлакатларда назарий жиҳатдан

бир қатор илмий ишлар олиб борилган[1]. Ушбу тадқиқот ишларида тарихий хотира,

музейлар, санъат ва адабиёт, экскурсия, ҳарбий қисмлар билан ҳамкорлик қилиш,

давлатлараро ҳамкорлик килиш, алоҳида илмий тадқиқот марказларини ташкил этиш, ўқув

фильмларини яратиш каби методлар ёритилган.

Шу билан бир қаторда, Қозоғистон ва Озарбайжонда масалага тарихий ёндашув

асосида миллий хотира, миллий қаҳрамонларнинг жасоратидан фойдаланиш ва таълим

муассасалари учун ҳарбийватанпарварлик тарбияси бўйича дастурлар тайёрланган[2].

Айниқса,

Россия

Федерацияси

ва

Беларусь

каби

мамлакатларда

ҳарбийватанпарварлик тарбиясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб,

ҳамкорлик омилини турли даражада кўришимиз мумкин. Бунда клуб ва ҳарбий музейлар,

санъат ва адабиёт, экскурсия, ҳарбий қисмлар билан ҳамкорлик қилиш, ўқув фильмларини

яратиш соҳасида катта ютуқларга эришилганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин[3].

Масалан, Россия Федерациясида 2000 йиллардан буён ўрта таълим мактабларида

ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси йўналишидаги дарсликларни киритиш бўйича ишлар

амалга ошириб келиниб, ҳозирги кунда 3,5 мингдан ортиқ кадет йўналишидаги билим

юртлари, 150 та махсус номланган ва умумий ўрта таълим мактабларининг 51 мингдан

ортиқ ҳарбийлаштирилган синфлар, 50 дан ортиқ ҳарбийлаштирилган оромгоҳлар ёшларни

ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси билан шуғулланади.


background image

516

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

Шу билан бирга, таътил вақтида ёшлар бандлигини таъминлаш, касбга йўналтириш

ва назоратсиз қолишини олдини олиш мақсадида ҳар бир ҳудудда ҳудудий ташкилотлар,

ҳарбий бўлинмалар ва таълим муассасалари ҳамкорлигида меҳнат отрядлари тузилиб,

меҳнатга ҳақ тўлаш принципи асосида ободонлаштириш, шаҳарсозлик, сервис хизматлар

кўрсатиш каби ёшларга ва ўсмирларга мос бўлган бир қатор ишлар ташкил қилинади. Бу

эса, ўз навбатида, ёшларни ҳар хил ёт ғоялар тасирига тушишини олдини олиши билан бир

қаторда мустақил ҳаётга қадам қўйиш учун хизмат қилади[4].

Таъкидлаш жоизки, Россия Федерациясида ёшларни ҳарбийватанпарварлик руҳида

тарбиялашга йўналтирилган асосий ташкилот “ЮнАрмия” умумроссия ҳаракати

ҳисобланиб, ҳозирги кунда 85 та ҳудудий бўлимлари2 ҳамда 10 га яқин ҳарбий-

ватанпарварлик оромгохлари3 мавжуд. “ЮнАрмия”нинг низомига кўра барча ўрта таълим

мактаблари ҳамда жамоатчилик ташкилотларидаги 11 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар аъзо

бўлиши мумкин ва ҳозирда унинг аъзолари сони 1 млндан ортиқ ёшларни ташкил

қилади[5].

Унинг асосий мақсади давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда қатнашиш,

ўсмирлар ва болаларни интелектуал, аҳлоқий ва жисмоний ҳолатини ҳар томонлама

ривожлантириш, жамиятда ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, ватанпарварлик

анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантириш, ёшларда Ватан тақдири, уни ҳимоя қилиш

юзасидан фуқаролик ва конституциявий бурчига содиқ бўлишини шакллантириш

ҳисобланади[6].

Фаолияти давомида ёшларга қуролдан ўқ отиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, харитада

ориентирлаш, жисмоний тайёргарлик каби йўналишларга эътибор қаратилади. Бўш

вақтларида эса, “Мангу олов” хотира майдонида мемориал ёдгорликларни сақлаб туриш,

ветеранларга ёрдам бериш бўйича волонтёрлик ишларига жалб қилинади. ЮнАрмия

отрядлари ташкил этилган ҳар бир таълим муассасаси ва жамоатчилик ташкилотларида

ўқиш ва ижодий машғулотлар билан шуғулланиш мақсадида “ЮнАрмиячи хонаси” ташкил

этилган. Уларнинг ўқитиш фаолияти ва тарбиясига ҳарбий хизматчилар ва захирадаги

офицерлар жалб қилинади.

Бундан ташқари, Буюк Британияда Мудофаа вазирлиги томонидан ёшларни ҳарбий-

ватанпарварлик йўналишида тарбиялаш мақсадида бир қатор ўқув дастурлари жорий

қилинган бўлиб, уларнинг энг асосийси “Бирлашган Қироллик кадетлар кучи” ташкилоти

ҳисобланади ва мамлакатда унинг жами 260 та мактаби мавжуд бўлиб унда 12 ёшдан 22

ёшгача бўлган 125.000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинган.

Мактабнинг асосий мақсади ўқувчиларда лидерлик сифатларини ривожлантириш,

ўзига бўлган ишончни ошириш, турли вазиятлардан чиқиб кетиш, чидамлилик ва


background image

517

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

тиришқоқлик қобилиятини шакллантириш ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, ёшларда

Қуролли Кучлар офицери бўлиш ва давлат хизматига тайёр туришга тайёрлаш каби

мақсадлар ҳам мавжуд. Унинг таркибида 20 га яқин кадет бўлинмалари ёшларни

ҳарбийватанпарварлик тарбияси ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирларни амалга

оширишда иштирок этади[7].

Мамлакатимизда Сектор фаолиятининг йўналишларидан бири ҳисобланган ҳарбий

хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий таъминоти масалалари ҳуқуқий

жиҳатдан тўғри йўлга қўйилган. Ушбу йўналишда хорижий давлатларда мавжуд тизим

деярли мамлакатимизда йўлга қўйилган фаолият билан ўхшаш. Шу муносабати билан

магистрлик диссертацияси доирасида Қуролли Кучлар сафидан захирага бўшатилганлар

бандлиги масаласини ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Захирага бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва адаптацияси

мазкур тоифадаги шахсларнинг улар учун янги муҳит шароитларига мослашиши давомида

юзага келадиган ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида динамик ривожланувчи

чора-тадбирлар комплексидан иборат. Ҳар қандай давлат ва жамиятда давлат маълум

шахслар тоифасига кафолатлайдиган муайян ижтимоий неъматлар тўплами мавжуд, бироқ

уларнинг рўйхати у ёки бу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига боғлиқ ҳолда

бир-биридан фарқ қилиши мумкин.

Айнан

шу

сабабли

Ўзбекистон

Республикасини

ижтимоийиқтисодий

ривожланишнинг янги моделига ўтиш шароитларида мазкур тоифага мансуб

фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишдаги айрим хорижий мамлакатлар тажрибасига

эътибор қаратиш керак.

Хорижда мазкур муаммога бағишланган материалларнинг таҳлили ҳарбий

хизматчиларни ҳарбий хизматдан бўшатишда, шахсни адаптацион механизмларидан

фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини таъминлайдиган ҳуқуқ ва имтиёзлар ҳамда уларнинг

бажарилиш кафолатларини белгилаш бўйича қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб

чиқиш давлат ҳокимияти органларининг фаолиятида муҳим йўналиш ҳисобланади деб

таъкидлашга асос бўлмоқда.

Жумладан, АҚШда касбий реабилитация, таълим олиш ва ишга жойлашишга

кўмаклашиш ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимояси ва ижтимоий мослашувининг энг

асосий йўналишлари ҳисобланади. АҚШ конгресси 1985 йилдаёқ “Ҳарбий

хизматчиларнинг таълим олишига кўмаклашишни ташкил этиш тўғрисида”ги қонунни

қабул қилган бўлиб, унга кўра университет, коллеж ёки мактаб курсларида ёхуд касбий-

техник 64 тайёргарлик йўналишлари бўйича кундузги ёки унга тенглаштирилган сиртқи

таълимга ҳақ тўлаш учун зарур пул маблағини тўлашни кўзда тутади. Мазкур дастурни


background image

518

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

молиялаштириш ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти ҳисобидан ихтиёрий асосда улар

ҳарбий хизматни ўтаётган бир йил давомида 100 доллар миқдорида амалга оширилади.

Эътиборлиси шундаки, захирага бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг таълим олиш

учун ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқи армиядан бўшатилган вақтдан бошлаб 10 йил давомида

амалга оширилиши мумкин. Ушбу қоида захирага бўшатилган ҳарбий хизматчиларни

ижтимоий ҳимояси ва ижтимоий мослашувининг америкача механизмини ўзига хос

хусусиятларидан бири бўлиб, у махсус ишлаб чиқилган дастурлар воситасида мазкур

тоифага мансуб шахслар ва улдарнинг оила аъзоларининг ижтимоий кафолатлари, ҳуқуқ ва

эркинликлари таъминланишини кўзда тутади.

1990-йилларнинг охирида Пентагон ҳамда армиянинг кўп сонли ҳарбий ташкилот ва

ассоциациялари қуролли кучлар сафларини тарк этган шахсларни иш билан таъминлаш

масалалари бўйича “АҚШ фахрийлар ишлари бўйича вазирлиги” тузилган бўлиб, ушбу

хизмат бугунги кунда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларга иш излаш ва ишга

жойлашишда сезиларли ёрдам бериб келмоқда.

АҚШ фахрийлар ишлари бўйича вазирлиги (United States Department of Veterans

Affairs, VA)(8) АҚШ ҳукуматининг ижро департаменти ҳисобланиб, катталиги бўйича

АҚШ мудофаа вазирлигидан кейинги иккинчи федерал вазирлик бўлиб, унда 280 мингдан

ортиқ ходимлар ишлайди. Вазирлик ҚК фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари учун

ипотека кредитларини расмийлаштириш, ҳаётни суғурталаш, пенсия, нафақа ва

имтиёзларни (меҳнат қобилиятини, боқувчисини йўқотгандаги пул тўловлари, тиббий

имтиёзлар ва дафн қилиш маросими учун тўловларни қўшиб ҳисоблаганда) тайинлаш

вазирликнинг ваколати доирасига киради.

Шу билан бир қаторда, Буюк Британияда Қуролли кучлардан бўшатилган ҳарбий

хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини фуқаролик ҳаётига мослашиш жараёни осон

кечиши мақсадида фуқаро ўқув муассасаларининг кечки ёки сиртқи факультетларида,

армиянинг қайта тайёрлаш марказларида ташкил этилган турли курсларда, шунингдек,

Британия Қироллик Легионининг ўқув марказларида қайта тайёргарликдан ўтишлари

мумкин.

Легион 1921 йилда армия сафларидан бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг

фуқаролик ҳаётига мослашишида ёрдам кўрсатиш учун тузилган бўлиб, амалдаги ва собиқ

ҳарбий хизматчиларининг манфаатларини ҳимоя қилади ва ҳар йили уруш фахрийлари

учун ногиронлик бўйича тайинланадиган тахминан 36 мингта пенсия ўрнини сақлаб туради

ҳамда ҳар йили ижтимоий таъминот ва дўстлик манфаатларида 300 мингга яқин

ташрифларни амалга оширади.


background image

519

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

Легион хусусий шахслар, компания ва хайрия жамғармаларидан келиб тушаётган

молиявий маблағларга эгалик қилади ва истеъфодаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила

аъзолари ҳамда уларни қарамоғидагиларга жойдан жойга кўчиш, таълим олиш ва ишга

жойлашиш масалалари бўйича ахборот, маслаҳат ва тавсиялар олишга ёрдам берадиган

CivvyStreet.org веб-сайтини молиялаштиради. Ушбу хизматлар веб-сайт орқали ҳамкорлик

ташкилотлари томонидан амалга оширилади ва Буюк Британия ижтимоий соҳадаги

сиёсатига асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шу билан бир қаторда мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларни бўшатилишидан 3

йил олдин ва бўшатилгандан сўнг 1 йил давомида фуқаролик ҳаётининг янги шароитларига

мослашишда ижтимоий ҳимоя ва ёрдам кўрсатади. Бунда захирага бўшатилган ҳарбий

хизматчиларнинг мажбурий тартибда қайта тайёрлаш, иш билан таъминлаш ва ижтимоий

таъминот масалалари бўйича махсус экспертлар гуруҳи томонидан консультация

тадбирлари ўтказилади. Бевосита бўшатиш процедурасидан аввал ҳарбий хизматчилар

марказда бир ойлик тайёргарликдан ўтиб, у ерда ўзлари танлаган соҳа бўйича

мутахассисликка эга бўладилар, бўшатилгандан сўнг эса кўпгина ҳарбий қисмларда

очилган иш билан таъминлаш бюросининг филиаллари томонидан иш излашда ёрдам

кўрсатади. Шунингдек, суҳбат доирасида истеъфога чиқувчининг доимий яшаш жойини

ўзгартириш эҳтимоли билан боғлиқ масалалар ҳал этилади. Бундан ташқари қуролли

кучлардан бўшатилаётганларнинг ижтимоий муҳофазаси йўналишида Германияда Маҳсус

федерал хизмат (9), Францияда Касбий мобиллик миссияси (10) , Қозоғистонда Қуролли

кучлар фахрийлари республика кўнгилли жамоат бирлашмаси (11), Украинада фахрийлар

ишлари бўйича вазирликни (12) давлатларида ҳам бир қатор ижобий тажрибалар йўлга

қўйилган.

Шунингдек, Германия Қуролли кучларидан бўшатилаётганларнинг айрим

тоифаларига махфий ҳужжатлар билан ишлаш рухсатномаларига асосан махсус давлат

хизматидаги ишга йўлланма бериш ҳамда ҳарбий қисм ташқарисида тил, компьютер ва ўзи

танлаган фуқаролик мутахассислиги бўйича таҳсил олиши учун киши бошига 664 евро

ҳисобидан пул тўлаш йўлга қўйилган.

Бугунги кунда замон талаблари ривожланишини инобатга олиб Қуролли Кучларни

ислоҳ қилиш ва ҳарбий хавфсизликни таъминлашда ҳарбий инфратузилмалар ҳолатига

алоҳида эътибор қаратиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолаётганлиги сабабли АҚШ,

РФ ҳамда НАТОга аъзо давлатларнинг ҳарбий қурилишни молиялаштириш борасидаги

тажрибалари ўрганиб чиқилди.

Унга кўра АҚШ қуролли кучлари инфратузилмаларини ривожлантириш

концепциясига асосан АҚШ ҳудудидаги ва бошқа хорижий давлатларидаги барча ҳарбий


background image

520

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

инфратузилмалари тўғридан-тўғри давлат бюджет маблағлари томонидан амалга

оширилиши йўлга қўйилган(13).

Шу

билан

бир

қаторда,

Россия

Федерациясида

қуролли

кучлари

инфратузилмаларида қурилиш ишларини амалга ошириш РФ Президентининг фармонига

(14) асосан Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги "Ҳарбий қурилиш комплекси" томонидан

тўғридан-тўғри давлат бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгиланган(15).

Бундан ташқари, НАТОга аъзо давлатларнинг ички ҳарбий инфратузилмаларни

ҳолатини ривожлантириб боришда давлат бюджет маблағлари ва алянсга тегишли янги

объектларини қуришда НАТО жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириш

белгиланган(16).

Хулоса қиладиган бўлсак, мамлакатимизда йўлга қўйилган Сектор фаолияти янги

модел ҳисобланиб, унинг фаолият йўналишлари барча хориж давлатларида алоҳида-

алоҳида йўлга қўйилган ва уларни бир тизимга солувчи ягона орган мавжуд эмас. Тадқиқот

давомида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳолатини инобатга олиб мамлакатимиз

Қуролли Кучларида жорий этиш имкони мавжуд бўлган бир қатор хорижий давлатлар

ижобий тажрибалари ўрганиб чиқилди.

Сектор фаолияти доирасида бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг

оилааъзоларини

ижтимоий

таъминоти

ва

муҳофазаси,

шунингдек,

ҳарбий

инфратузилмаларни ривожлантириш йўналишларидаги вазифалар юзасидан ҳуқуқий

меҳанизмлар пухта ва тўғри ўйлаб чиқилганлиги сабабли асосий эътибор ёшларни ҳарбий-

ватанпарварлик тарбияси ва Қуролли Кучлар захирасига бўшатилган ҳарбий

хизматчиларнинг ижтимоий муҳофазасига қаратилди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий касбга

қизиқтириш, ҳарбий таълим-тарбия, уларда лидерлик сифатларини шакллантириш ва

мустақил ҳаётга тайёрлашда чиниқтириш йўналишидаги чора-тадбирлар қаторига Россия

Федерацияси ва Буюк Британиянинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги оромгоҳлар ва

синфлар, ҳамда шу йўналишдаги таълим муассасаларини жорий қилиш бўйича

тажрибасини мамлакатимизда тадбиқ этиш ўринли ҳисобланади.

Шу билан бирга, мамлакатимизда Қуролли Кучлар захирасига бўшатилган ҳарбий

хизматчиларни ижтимоий муҳофазаси ва таъминоти йўналишидаги ишларни янада

ривожлантиришда АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция давлатларининг мослашув

марказлари бўйича тажрибаларини жорий этилиши келгусида кўплаб пенсионерларни ва

муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларни бандлиги таъминлаш билан бир қаторда,

уларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилашга замин яратади. Бу, эса ўз навбатида,

жамоатчилик олдида Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш нуфузини оширишга, айниқса


background image

521

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

умрининг деярли ярмини Ватан ҳимоясига жалб қилган пенсионерларимизда касбига

бўлган ишончи ва меҳрини ошишига, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини келгуси

фаолияти тўғри йўлга қўйилишига хизмат қилади.

Шу муносабати билан Сектор фаолиятидаги айрим ташкилийфункционал

муаммолар ва ижобий хорижий тажрибаларни таҳлил қилган ҳолда келгусида тизим

самарадорлигини ошириш бўйича устувор йўналишларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ

ҳисобланади

REFERENCES

1.

Агаев M.M. Воспитание старшеклассников на революционных и боевых традициях

азербайджанского народа. - Баку, 1972., Эфензиев С.И. Формирование и развитие

советского патриотизма и социалистического интернационализма народов Северного

Кавказа.: Автореф. дис. .д-ра. филос. наук. - Баку, 1981. - 48 с., Фаталиев Х.Г. Теория

и практика военно-патриотического воспитания в средней общеобразовательной

школе: Автореф. дисс. . д-ра пед. наук. - Баку, 1986. - 24с.;

2.

Алтынбаев A.A. Научно- педагогические основы управления системой военно-

патриотического воспитания школьников: Дис. . д-ра пед. наук. – Алма-ата: АГПУ.

2000.

3.

Лутовинов В. И. Военно-патриотическое воспитание в России: проблема, ее

понимание и подход к решению: концептуально-аналитическая записка // Молодежь

и общество: Журнал. - 2012. №3. - С.104– 113.,Баранов А. В. Особенности системы

клубного

военно-патриотического

воспитания

молодёжи

//

Среднее

профессиональное образование: Журнал. - 2011. - №1. - С.21., Устав фонда

“Межрегионального общественного фонда содействия военно-патриотическому

воспитанию” Утвержден на Учредительной Конференции «25» апреля 2008г. Москва.

60

4.

https://www.virtualacademy.ru/news/trudovoi-lager-dlya-shkolnikov-s-zarplatoi-2019/

5.

http/yunarmy.ru/headquarters/branches/

6.

http/yunarmy.ru/yunarmeyskielagerya/

7.

https://edutravel.ru/combined-cadet-force-ccf-obedinennyj-kadetskij-korpus.

8.

https://www.va.gov 2 ўша манба

9.

https://www.britishlegion.org.uk/get-support/financial-and-employment-

support/employment/employment-support

10.

https://www.gesetze-im-internet.de/svg/


background image

522

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

11.

https://lannuaire.service-public.fr/gouvernement/administration-centrale-ou-

ministere_185155; https://www. anocr.org/nos-objectifs/

12.

https://mva.gov.ua/ua/pro-ministerstvo/polozhennay-pro-ministerstvo-u-spravah-veteraniv-

ukrain

13.

Ю.Жеглов Концепция развития инфраструктуры вооружённых сил США //

http://pentagonus.ru/publ/8-1- 0-992; Т.В. Спиридонов "Развитие и строительство

объектов военной инфраструктуры США"//: https://naukarus.com/ razvitie-i-stroitelstvo-

obektov-voennoy-infrastruktury-ssha

14.

Указ Президента Российской Федерации от 18 октября 2019 г. N 504 "О создании

публично-правовой

компании

"Военно-строительная

компания"https://docs.cntd.ru/document/564102928

15.

Сафронов И. "Путин передал все военное строительство новой компании"

https://www.vedomosti.ru/

politics/articles/2019/10/18/814102-putin

https://tass.ru/mezhdunarodnaya-panorama/6282519

;

16.

https://russian.rt.com/world/article/560822-ssha-voennyeobekty-evropa;

https://armenpress.am/rus/news/969709

References

Агаев M.M. Воспитание старшеклассников на революционных и боевых традициях азербайджанского народа. - Баку, 1972., Эфензиев С.И. Формирование и развитие советского патриотизма и социалистического интернационализма народов Северного Кавказа.: Автореф. дис. .д-ра. филос. наук. - Баку, 1981. - 48 с., Фаталиев Х.Г. Теория и практика военно-патриотического воспитания в средней общеобразовательной школе: Автореф. дисс. . д-ра пед. наук. - Баку, 1986. - 24с.;

Алтынбаев A.A. Научно- педагогические основы управления системой военно-патриотического воспитания школьников: Дис. . д-ра пед. наук. – Алма-ата: АГПУ. 2000.

Лутовинов В. И. Военно-патриотическое воспитание в России: проблема, ее понимание и подход к решению: концептуально-аналитическая записка // Молодежь и общество: Журнал. - 2012. №3. - С.104– 113.,Баранов А. В. Особенности системы клубного военно-патриотического воспитания молодёжи // Среднее профессиональное образование: Журнал. - 2011. - №1. - С.21., Устав фонда “Межрегионального общественного фонда содействия военно-патриотическому воспитанию” Утвержден на Учредительной Конференции «25» апреля 2008г. Москва. 60

http/yunarmy.ru/headquarters/branches/

http/yunarmy.ru/yunarmeyskielagerya/

https://www.va.gov 2 ўша манба

Ю.Жеглов Концепция развития инфраструктуры вооружённых сил США // http://pentagonus.ru/publ/8-1- 0-992; Т.В. Спиридонов "Развитие и строительство объектов военной инфраструктуры США"//: https://naukarus.com/ razvitie-i-stroitelstvo-obektov-voennoy-infrastruktury-ssha

Указ Президента Российской Федерации от 18 октября 2019 г. N 504 "О создании публично-правовой компании "Военно-строительная компания"https://docs.cntd.ru/document/564102928

Сафронов И. "Путин передал все военное строительство новой компании" https://www.vedomosti.ru/ politics/articles/2019/10/18/814102-putin https://tass.ru/mezhdunarodnaya-panorama/6282519;