Authors

  • Сарвар Холиқов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.65491

Keywords:

ҳарбий-маъмурий сектор давлат ҳарбий хавфсизлиги ҳаётий муҳим манфаатлар хавфсизликни таъминлаш мудофаа.

Abstract

Мақолада Ўзбекистон Республикасида ҳарбий-маъмурий секторни давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти, бу борадаги қонунчилик ҳужжатлари таҳлили ҳамда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар ёритилган.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

392

ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ СЕКТОРНИ ДАВЛАТ ҲАРБИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Холиқов Сарвар Мингишович

Мустақил тадқиқотчи

https://doi.org/10.5281/zenodo.14868855

Аннотация.

Мақолада Ўзбекистон Республикасида ҳарбий-маъмурий секторни

давлат ҳарбий хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти, бу борадаги қонунчилик

ҳужжатлари таҳлили ҳамда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар ёритилган.

Калит сўзлар:

ҳарбий-маъмурий сектор, давлат ҳарбий хавфсизлиги, ҳаётий муҳим

манфаатлар, хавфсизликни таъминлаш, мудофаа.

РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ ВОЕННО-АДМИНИСТРАТИВНОЙ СЕКТОР В

ОБЕСПЕЧЕНИИ ВОЕННОЙ БЕЗОПАСНОСТИ ГОСУДАРСТВА

Аннотация.

В статье рассматриваются роль и значение военно-

административной сферы в обеспечении военной безопасности государства в Республике

Узбекистан, анализ законодательных документов по данному вопросу, а также вопросы,

связанные с обеспечением безопасности.

Ключевые слова:

военно-административная сфера, военная безопасность

государства, жизненно важные интересы, обеспечение безопасности, оборона.

THE ROLE AND IMPORTANCE OF THE MILITARY-ADMINISTRATIVE SECTOR

IN ENSURING THE MILITARY SECURITY OF THE STATE

Abstract.

The article examines the role and importance of the military-administrative

sphere in ensuring the military security of the state in the Republic of Uzbekistan, the analysis of

legislative documents on this issue, as well as issues related to ensuring security.

Keywords:

military-administrative sphere, military security of the state, vital interests,

ensuring security, defense.

Ўзбекистон изчиллик билан рўёбга чиқараётган янгиланиш ва тараққиётнинг ўзига

хос йўли стратегияси барқарор ҳамда доимий ривожланиш учун шарт-шароит яратади ва

жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилади. Ўзбекистон ўз суверенитетини

таъминлашга ҳамда XXI асрда жаҳон ҳамжамияти, сиёсати, иқтисодиёти ва маданиятида

муносиб ўрин эгаллашга қодир давлат.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

393

Миллий хавфсизликни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг янада

ривожланиши, демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришнинг энг

муҳим шартидир[1].

Миллий

хавфсизлик

соҳасидаги

ягона

давлат

сиёсатида

Ўзбекистон

Республикасининг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва ролини белгилаш, миллий манфаатлар

ва устуворликларни тизимини белгилаш, миллий хавфсизликка ички ва ташқи таҳдидларни

аниқлаш, уларга баҳо бериш, уларни олдини олиш учун реал имкониятлар ва ресурсларни

аниқлаш, стратегик вазифаларни белгилаш ҳамда уларни рўёбга чиқариш механизмларини

ишлаб чиқиш, шунингдек тегишли қонунчилик базасини яратишни назарда тутади[2].

Ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли

ҳимояланганлик ҳолати Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигининг мазмунини

ташкил этиб, унинг барқарор ривожланиши шарти ҳисобланади. Ҳаётий муҳим миллий

манфаатлар миллатнинг маданийтарихий бирлик тариқасида ўзлигини сақлаб қолиш,

миллий қадриятларни, ижтимоий ва давлат институтларини ҳимоя қилиш, суверенитетни

ҳамда шахс, ҳажамият ва давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш борасида

англанилган эҳтиёжларни қамраб олади.

Ҳозирги дунёда ҳаётий фаолиятнинг барча соҳаларини қамраб олган интеграция

жараёнлари, хавфсизлик муаммоларининг глобаллашуви оқибатида мамлакатлараро

боғлиқлиқнинг кучайиши, дунёнинг кўп қутбга бўлиниш тенденциясининг чуқурлашуви,

ҳамда давлатлар ўртасида рақобат шиддат билан ўсаётган бир даврда ички ва халқаро

минтақавий ва глобал можаролар орасидаги чегаралар йўқолиб бориб мамлакатимизда бир

қатор таҳдидларнинг мавжудлиги сақланиб қолмоқда. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон

Республикаси миллий хавфсизлигига, ҳамда ҳаётий муҳим миллий манфаатларига путур

етказиши мумкин бўлган омиллар ва шарт-шароитлар билан тавсифланади.

Хусусан, Ўзбекистоннинг обрўсига зарар етказиш мақсадида нотўғри ахборот

тарқатиш ҳамда ўзбек халқининг тарихи, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб

кўрсатиш, ишсизликнинг айниқса ёшлар ўртасида ўсишини назоратсиз қолдириш хавфи,

миллатнинг маънавийахлоқий, этник-маданий ва тарихий илдизларидан ажралиб қолиш

хавфини сақланиб қолаётганлигини мисол қилиш мумкин.

Шу билан бир қаторда, ўсиб келаётган авлоднинг маънавий тарбиясига тузатиб

бўлмас даражада зарар келтираётган зўрлик, ахлоқсизлик, гиёҳвандликни тарғиб қилиш


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

394

натижасида Ўзбекистон халқининг маънавий-ахлоқий, маданий қадриятлари ҳамда турмуш

тарзи асосларига путур етказиш таҳдидининг мавжудлигидир.

Шунингдек, Ўзбекистон чегаралари яқинида қуролли кучлар гуруҳларининг

кўпайиши, ҳарбий можаролар зонасига, чегарадош мамлакатлар ва умуман минтақадаги

экстремист ва террорчи ташкилотларга ноқонуний равишда қурол-яроғ етказиб бериш,

ҳамда уни амалга оширишда уюшмаган ёшлардан фойдаланиш ҳолатини ортиб

бораётганлигида кўриш мумкин. Мамлакат миллий ва ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда

ҳамда миллий манфаатларнинг устуворлигидан, реал ва потенциал таҳдидлар моҳиятидан

келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда янги тизим ҳисобландан Секторлар томонидан

қуйидаги йўналишларда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.

Жумладан, меҳнат ресурсларини иш билан оқилона таъминлаш, янги иш жойларини

барпо этишни, айниқса қишлоқларда барпо этишни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш

ва рағбатлантириш, маънан-ахлоқан ва жисмонан соғлом авлодни шакллантириш учун

шароит яратиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу билан бир қаторда, маданий-тарихий тажриба, ватанпарварлик ва умуминсоний

қадриятлар асосида миллатнинг маънавий камолоти ҳамда таълими юзасидан умумдавлат

сиёсатини такомиллаштириб бориш зарур.

Шунингдек, бошқарув ва ҳар томонлама таъминотни, турли қўшин турларини

жойлаштиришни, ҳудудларни тез ускуналаш тизимини ўз ичига олган ҳарбий

инфраструктурани такомиллаштириш, фуқароларнинг, айниқса таълим тизимида

ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ролини кучайтириш, ҳамда ҳарбий

хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини самарали ижтимоий ҳимоя қилиш долзарблиги

сақланиб қолади.

Ҳозирги кунда жаҳонда мафкуравий курашлар кескин тус олаётган, ахборот

маконида турли хавф-хатар ва таҳдидлар тобора ортиб бораётган шароитда мамлакат

ҳарбий қудратидан оқилона фойдаланиш унга қарши туришда асосий пойдевор бўлиб

хизмат қилади.

Албатта, эл-юрт тинчлигини таъминлаш мақсадида мудофаа соҳасида амалга

оширилаётган ислоҳотларнинг қанчалик самара бериши армия ва халқнинг бирдамлигига

боғлиқ ҳисобланади. Лекин ўтган даврларда бу масалада ҳамкорлик ва бир қатор

муаммолар кузатилганлигига эътибор қаратиш лозим.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

395

Хусусан, ёшларни, умуман, мамлакатимиз аҳолисини ҳарбийватанпарварлик руҳида

тарбиялаш ишларига Мудофаа вазирлиги ва бошқа дахлдор идоралар томонидан етарли

аҳамият берилмаган.

Шу билан бир қаторда, ҳарбий округлар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари

ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражаси қўшинларда вужудга келган долзарб муаммоларни

ҳал қилиш бўйича ишларни самарали олиб бориш имкони бўлмаган. Ҳамкорлик масалалари

асосан муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар, ҳарбий хизматчиларни захирага

бўшатиш ва шунингдек, байрамлар пайтидаги биргаликдаги фаолият билан чекланган.

Бундан ташқари, ҳарбий округлар ва қисмларнинг мансабдор шахслари томонидан

аҳоли билан мулоқот, эл-юртимизни ҳарбий қурилиш ва мамлакатимиз мудофаа

қобилиятини мустаҳкамлаш соҳасидаги ўзгаришлардан хабардор қилиш, фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро

ҳамкорлик бўйича ишлар йўлга қўйилмаган эди.

Шунингдек, маҳаллий бюджетлар маблағларини ҳарбий қисмлардаги устувор

аҳамиятга молик лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб қилиш бўйича амалий механизм

йўқ эди. Бу эса ҳарбий-ватанпарварлик, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш,

ҳарбий инфратузилмаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни тез ва самарали ҳал

этиш имконини бермаган.

Энг

ёмони,

ёшларни

ҳарбий-ватанпарварлик

ва

маънавий-ахлоқий

қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва ўқитиш, навқирон авлодимизни бизнинг

халқимизга мутлақо бегона бўлган бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш масалаларига зарур

даражада эътибор қаратилмаган эди. Айниқса, диний экстремизм ғояларига берилиб,

йўлдан адашган ёшларни соғлом турмуш тарзига қайтаришда биз Қуролли Кучлар сафида

хизмат қилаётган аскар ва офицерларимизнинг салоҳиятидан фойдаланилмаган.

Ҳолбуки, Ватан ҳимоясида тобланган мард ўғлонларимиз ўзининг мардлик ва

жасурлик фазилатлари, юксак ватанпарварлик туйғуси билан обрў-эътибор қозонган

ҳарбий хизматчиларимиз ёшларга ҳар томонлама ибрат ва ўрнак намунаси бўлиши мумкин.

Бир фикрни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак: армияни моддий жиҳатдан барча

замонавий зарур техника ва жиҳозлар, қурол-яроғлар билан таъминлаш мумкин. Аммо

шахсий таркиб маънавий жиҳатдан заиф бўлса, яъни, аскар ва офицерларимизда жанговар

руҳ, Ватанга меҳр ва садоқат, унинг тақдири учун масъулият бўлмаса ёки уларнинг


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

396

ўртасида бепарволик ҳукм сурса, бундай ҳолат ниҳоятда нохуш оқибатларга олиб келиши

мумкин[3].

Мустақилликка эришилган кунлардан бошлаб Қуролли Кучларни ривожлантиришда

асосий эътибор қурол-аслаҳа ва ҳарбий теҳникалар билан бутлаш, ҳарбий хизматчилар ва

уларни оила аъзоларига имтиёзлар яратишга қаратилиб, қўшинларда мавжуд деярли барча

объект ва инфратузилмалар, шунингдек дала ўқув майдонлари капитал таъмирга муҳтож

ҳолатга келиб қолган эди.

Шу муносабати билан, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда

жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг фаоллигини ва ролини ошириш бўйича

ишлар сифат жиҳатдан бутунлай янги босқичга кўтарилди. “Миллий армиямиз - бизнинг

ифтихоримиз ва ғуруримиз” тамойили асосида ҳудудларда мудофаа соҳасида ягона давлат

сиёсатини юритиш, армия ва халқнинг якдиллигини таъминлаш мақсадида

Ҳарбиймаъмурий секторлар ташкил этилди.

Эътиборлиси шуки, юқорида санаб ўтилган муаммоли ҳолатлардан келиб чиқиб

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жахон тажрибасида мавжуд бўлмаган янги

механизм, яъни Сектор фаолиятини ташкил этилиши ўтган беш йиллик давр мобайнида

ижобий ўзгаришларга, ҳамда соҳада йиғилиб қолган кўплаб муаммоларни ечилишига замин

яратди.

Бу борада армия ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тузилма

— Ҳарбий-маъмурий секторлар барча ҳудудларда самарали фаолият юритаётгани ғоят

муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда[4].

Ана шундай ислоҳотлар туфайли “Армия ва халқ — бир тану бир жон!” деган

олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари,

маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари

фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам

барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан

яққол далолат беради[5].

Албатта, пухта тайёргарликка эга, жанговар салоҳияти юқори бўлган армия - халқ

осойишталигини ва Ватан тинчлигини ҳимоя қила олади. Ўтган беш йил ичида Қуролли

Кучларда амалга оширилган улкан ислоҳотлар натижасида ҳарбий қурилиш соҳасида

жаҳондаги энг замонавий тажрибаларни ўзида мужассам этган ва айни вақтда миллий

анъаналарини кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келаётган армиямиз она Ватан хавфсизлиги,


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

397

халқимизнинг тинч меҳнати ва осойишта ҳаётини, мамлакатимизнинг демократик ҳуқуқий

давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан изчил тараққий этишини таъминлашнинг

ишончли кафолатига айланди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунга келиб авлодлар давомчиси сифатида

Миллий мудофаани барпо этиш соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар сабабли

Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлик даражаси ва қудрати сезиларли равишда

ошиб бориш билан бир қаторда, жамиятимиз ва давлатимизда ҳарбий хизматнинг нуфузи

ортиб, халқ ва армия якдиллигига эришилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, хавфсизлик муаммоларининг глобаллашиб

бориши натижасида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигига, ҳамда ҳаётий муҳим

миллий манфаатларига путур етказиши мумкин бўлган юқорида санаб ўтилган таҳдидлар

сақланиб қолмоқда.

Шу муносабати билан Қуролли Кучлардаги ислоҳотларни изчил давом эттириш,

ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш,

шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари, ҳамда Қуролли Кучлар

пенсионерларини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш долзарб масалалардан бири

ҳисобланади. Шундай экан ушбу вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси

Президенти томонидан жорий этилган Секторлар фаолияти мамлакат ҳарбий

хавфсизлигини таъминлашда пойдевор вазифасини бажарувчи асосий элемент бўлиб

қолади.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Миллий хавфсизлик концепциясини ташдиқлаш

тўғрисида”ги Қонуни. 467-I-сон. 1997 йил 29 август.//

https://www.lex.uz/docs/118360

.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Миллий хавфсизлик концепциясини ташдиқлаш

тўғрисида”ги Қонуни. 467-I-сон. 1997 йил 29 август.//

https://www.lex.uz/docs/118360

.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 январь кунидаги Хавфсизлик

кенгашининг

кенгайтирилган

таркибдаги

мажлисидаги

нутқидан.

https://president.uz/uz/lists/view/1419, 11.01.2018 й.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил Қуролли Кучлар ташкил

этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам табригидаги нутқидан. //

“Ватанпарвар”, 2019 йил 18 январь. 1-бет.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

398

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил Қуролли Кучлар ташкил

этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам табригидаги нутқидан. //

“Ватанпарвар”, 2019 йил 18 январь. 3-бет.

References

Ўзбекистон Республикасининг “Миллий хавфсизлик концепциясини ташдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни. 467-I-сон. 1997 йил 29 август.// https://www.lex.uz/docs/118360.

Ўзбекистон Республикасининг “Миллий хавфсизлик концепциясини ташдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни. 467-I-сон. 1997 йил 29 август.// https://www.lex.uz/docs/118360.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 январь кунидаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқидан. https://president.uz/uz/lists/view/1419, 11.01.2018 й.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам табригидаги нутқидан. // “Ватанпарвар”, 2019 йил 18 январь. 1-бет.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам табригидаги нутқидан. // “Ватанпарвар”, 2019 йил 18 январь. 3-бет.