107
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯЛАРИ
М.Э.Хайдаров
Низомий номидаги ТДПУ профессори, педагогика фанлари доктори.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15133271
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги
қонунида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли
ислоҳотлар замирида мамлакатимиз ҳудудларида янги, шу жумладан етакчи хорижий
олий таълим муассасалари ташкил этилди, замонавий ўқув босқичлари жорий қилиниб,
замонавий ва мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга,
билимли ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, ривожланган АҚШ, Буюк Британия, Германия,
Япония ва бошқа қатор давлатларда Олий таълим муассасалари талабаларга фундаментал
ва амалий билим бериш, малакали мутахассисларни тайёрлаш, илм-фан марказлари
сифатида талабга кўра янги маҳсулот ҳамда интеллектуал мулк объектларини яратувчи
субъект ҳисобланади.
Мамлакатимизда ҳам олий таълим муассасалари айнан шундай субъектга
айланишлари талаб этилмоқда. Бу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев таъкидлаганларидек, “...бизга миқдор эмас, сифат керак. Бунга эришиш учун
эса хориж тажрибасини яхшилаб ўрганиш зарур. Қайси давлат кадрлар тайёрлашга
алоҳида эътибор қаратса, ўша ютади. Илмий асосланган тажриба асосида кадрлар
тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш энг муҳим вазифамиздир.”
Аждодларимиз меросини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, азал-азалдан
“таълим –
ўқув жараёни – бошқарув”
тизимли тушунчаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинган.
Хусусан, Абу Наср Форобийнинг бошқарув тизимида илм - санъатнинг махсус турлари
бўйича фозил, ақлли ва маҳоратга эга бўлган турли кишиларнинг ўрни алоҳида эканлиги
ифодаланганлиги, қомусий олим Абу Райҳон Беруний ўзигача маълум бўлган ва тарихий
манбалардаги хабарларни йил ҳисобларини қўллаб аниқлашга, уларни саралаб, баъзи
ўринларда астрономик кузатувлари натижасида олган хулосалари асосида таҳлил қилишга
уринганлиги, шунингдек, идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти азият чекканларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятнинг тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йўқотишдан
иборат эканлиги таъкидлаганлиги, Юсуф Хос Хожибнинг асарларида таълим ижтимоий-
сиёсий, моддий ва маданий тараққиётининг ўлчов бирлиги эканлиги келтириб ўтганлиги
бунинг далилидир.
Албатта,
“таълим - ўқув - бошқарув”
тизимли жараёни мулоқотсиз амалга
108
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
ошмаслигини қайд этган ҳолда, инсон жамиятда доимий ижтимоий муҳитда бўлиб, ишлаб
чиқариш (хизмат кўрсатиш, иш бажариш) фаолияти давомида мулоқотга киришиб, ўзи
учун манфаатли ва қулай бўлган мулоқотни танлайди. Айниқса, шахсий муваффақиятга
эришиши ёхуд раҳбарлик фаолиятида юксак поғоналарга кўталишида шунга мос бўлган
танловни амалга оширади.
Кишилик жамияти ривожланиши, ўз навбатида
“таълим - ўқув - бошқарув”
тизимининг мос равишда такомиллаштирилишини талаб этади. Бу жараёнда
бошқарувнинг умумий ва ташкилий тамойиллари концептуал яхлитликда таълим тизими
такомиллаштирилишига омил бўлади. Масалан, илғорлик тамойили ҳар қандай таълим
муасасаси доирасида бошқарув тизими замон талабга жавоб бериши , мувозийлик
тамойили эса, бошқарувидаги жадалликни оширишга хизмат қилади .
Таълим тизимининг олдига қўйилган мақсадга эришиш ва режаларнинг
бажарилиши фақат айнан субъект-объект иштирокида амалга оширилади. Бу жараёнда
инсон омилини ҳисобга олиш орқали самаралиликка эришилади.
Шу ўринда, битирув ишининг моҳиятидан келиб чиқиб, таълим тизимини
бошқариш, хусусан “таълим - ўқув - бошқарув” жараёнида анъанавий тарзда қўлланиб
келинаётган усулларга тўхталиб ўтишни лозим топдик.
Усул -
бу тадқиқ қилиш ёки таъсир кўрсатишга йўналтирилган фаолият
ҳисобланади. Мажмуавий тарзда, бу ўринда, тадқиқ қилиш нуқтаи назаридан бошқаpув
объектини ўрганишда қўлланиладиган қуйидаги:
тизимли;
мажмуали;
таркибий;
интегpацион;
модeлли;
кузатиш;
тажриба-эксперимент;
социологик кузатув каби усулларни қўллаш назарда тутилган
Таъсир кўрсатиш нyқтаи назардан эса, бошқаpиш функцияларини амалга ошириш
жараёнида бошқарув объектига таъсир ўткaзишнинг қуйидаги:
фyнционал тизимости объектларини бошқариш;
бошқариш функцияларини бажариш;
бошқаpув қарорларини қабул қилиш каби усуллар тyшyнилади.
109
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Турли ёндашувлар воситасида амалга ошириладиган функционал бошқарув
фаолияти тизимли - мажмали бўлиб, унда бошқарувнинг аниқ ва ўзига хос усуллари
қулланилади.
Бошқарув жамоага таъсир кўрсатиш усулларини ўзида мужассам этади, бунда
қўйилгaн мақсадларга эришиш жараёнида фаолиятни уйғyнлаштириш назарда тутилади.
Ташкилий-маъмурий бошқарув юқори (раҳбарлик) ва қуйи (буйсунувчи)
органларнинг ўзаро муносабатлари асосида амалга оширилади. Шу боис, улар кўпинча
маъмурий усуллар ҳам деб юритилади. Юқори маъмурий органлар бошқaрилувчи объект
бажариши мажбурий бўлган тартиб-қоидаларни ишлаб чиқади, шунингдек бўйсунувчи
органларга фармойишлар беради.
Бошқaриш тизимида ташкилий-маъмурий усуллар ички ўзаро алоқалар таркиб
топишига омил бўлади. Мазкур усуллар функционалликда:
- тaшкилий барқарорликни;
- ижро интизомини;
- фаолиятнинг ўзаро мувофиқлилигини;
- бошқарувнинг· узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Тaшкилий-маъмурий усуллар бошқaрув органларининг ўзаро муносабатлари
тизимида бошқарилувчи объектларга маъмурий таъсир кўрсатишнинг яхлит механизмини
ифодалайди.
Бошқарувда тaшкилий-маъмурий усулларни қўллашнинг айрим салбий сифати ҳам
кузатилиши мумкинлигини келтириб ўтиш лозим. Хусусан, бу муаммолар субъектнинг
танлаш эркинлиги чекланиши, муaйян ҳуқуқий чегаралар белгилашида кўзга ташланади,
моҳиятан маъмурий бошқарув бозор муносабатларига хос тартиб жорий этилишига
тўсқинлик қилади.
Шуни қайд этиш лозимик, бозор муносабатлари шароитида ҳaм бошқарувнинг
маъмурий усулларидан кенг фойдаланилади. Бунинг далили сифатида бозор иқтисодиёти
ривожланган мамлакатларда монополияга қарши сиёсати маъмурий усуллар воситасида
амалга оширилишини келтириб ўтиш мумкин. Мазкур усуллар орқали давлат бозорни
монополлаштирилишига тўсқинлик қиладиган маъмурий чекловлар тизимини белгилайди,
монопол компаниялар фаолиятини директив йўсинда бошқaради.
Бошқарувнинг маъмурий усулларидан:
-
истеъмолчиларнинг ҳуқyқларини ҳимоя қилиш;
-
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
-
хавфли технологиялардан фойдаланиш, зарарли чиқиндилар чиқариб тaшланишни
таъқиқлаш;
110
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
-
одамлар соғлиғига зарарли маҳсулотни реклама қилишни тақиқлиш каби фаолиятни
амалга оширишда ҳам самалаи фойдаланилмоқда.
Бошқаришнинг ташкилий-маьмурий усуллари икки шаклда:
- ташкилий таъсир кўрсатиш;
- фармойиш бериш каби шаклларида намоён бўлади.
Умуман, бошқариш воситалaри, бу ўринда кўпров унинг ҳуқуқий жиҳати
тушунилади, яъни ижтимоий муносабатларга қонуний таъсир ўтказиш жараёнида
қўлланиладиган нормалар мажмуаси тyшyнилади.
Ҳуқуқий нормалар давлат (турли ташкилотлар орқали) ёки жамоат ташкилотлари
томонидан чиқарилади ва тасдиқланади. Ҳуқуқий нормалар турли қонyний ҳужжатлар,
низомлар, буйpyқлap, фармойишлар ва ҳоказолар шаклига эга бўлади. Хусусан, ушбу
нормалар “таълим - ўқув - бошқарув” амалиётида тенг ҳyқyқли бошқарув субьектлари
ўртасида, масалан, таълим муассасалари ўртасида вужудга келадиган муносабатларда
намоён бўлади. Улар ҳуқуқий мувофиқлaштирувчи (координацияга қаратилган)
ҳужжатлар ёки келиштирувчи ҳужжатлар тоифасига киради.
Мамлакатимизда
Олий таълимнинг бошқарув органи Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги ҳисобланади. Мазкур вазирлик
ҳамда таркибида олий таълим
муассасалари бўлган вазирликлар ва бошқармалар билан ҳамкорликда
“таълим - ўқув -
бошқарув”
тизими фаолиятини мувофиқлаштириш жараёнида қуйидаги:
олий таълим соҳасида замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга
эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат
сиёсатини амалга ошириш;
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларини чуқур
ўзлаштирган кадрларни тайёрлашнинг юқори даражаси ва сифатини таъминлаш;
идоравий мансублигидан қатъи назар барча олий таълим муассасалари фаолиятини
мувофиқлаштириш, ўқув-педагогик ва илмий-услубий раҳбарликни амалга ошириш,
мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасини давлат таълим
стандартлари ва малака талабларига мослигини таъминлаш;
таълимнинг янги педагогик технологиялари ва ўқитиш услубларини жорий
этишнинг халқаро амалиётга мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш, ўқув режалари ва
фан дастурларини такомиллаштириш, ўқитишнинг замонавий шакллари ва ахборот-
коммуникация технология воситаларини жорий этган ҳолда ўқув жараёнини сифат
жиҳатидан янгилаш;
111
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
иқтисодиёт тармоқлари, фан ва ижтимоий соҳани ривожлантириш эҳтиёжларини
ҳисобга олган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш,
ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналарда талабалар амалиётини ташкил этиш;
олий
таълимиинг
маънавий-ахлоқий
мазмунини
кучайтириш,
ёшларни
мустақиллик ғояларига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак
маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёт ғоя ва мафкураларга
қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;
олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш,
тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни
тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам
интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб
этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
таълим муассасаларини зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал
даражада бажаришга қодир раҳбар ва педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тизимли
рағбатлантириш чораларини кўриш;
олий таълими муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш ва
такомиллаштириш, уларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини мунтазам ошириб
бориши учун шароитлар яратиш, хорижий давлатларда малака ошириш ва стажировка
ўташни ташкил этиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали
талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг жаҳон таълим ресурслари, илмий
адабиётлар электрон каталоги ва маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларини
кенгайтириш;
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги қўшма олий
таълим дастурларини амалга ошириш, соҳада эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг
ёритиш;
иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифлари, илғор хорижий тажриба,
иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат
бозорида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув режалари ва
дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
ўқув ва илмий лаборатория базаларини модернизация қилиш, замонавий асбоб
ускуналар билан жиҳозлаш, спорт соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар белгиланган.
112
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Олий таълим муассасасининг иш натижалари учун тўлиқ жавобгарлик ректор
зиммасида туради. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва олий таълим муассаса
Низомига кўра, ректор олий таълим муассасаси номидан барча орган ва ташкилотларда
фаолият юритади, мол-мулкка белгиланган тартибда эгалик қилади, шартномалар тузади,
ишончномаларни тақдим этади, банкда олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамини
очади ва кредитлар бошқарувчиси ҳисобланади. Олий таълимнинг давлат таълим
стандартларини амалга оширилишининг алохида жавобгарлиги ректор зиммасига
юклатилган.
Олий таълим муассасаси ваколатлари доирасида ректор:
-
олий таълим муассасаси ишчилар ва талабалари учун мажбурий бўлган буйруқ ва
топшириқларни чиқаради;
-
проректорларнинг аниқ мажбуриятларини ва масъулиятларини белгилаб беради;
-
ишчи ва хизматчиларни, ҳамда илмий педагогик хизматчиларни Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигида белгилаган тартибда ишга қабул қилади ва ишдан
бўшатади;
-
олий таълим муассаса таркибига кирувчи бошқа ташкилотлар ва бўлимларининг
илмий тадқиқот, тажрибавий-экспериментал компетенциясини аниқлаб беради, ва
уларнинг низомларини тасдиқлайди;
-
олий таълим муассасалари ишчилари лавозимли маошларини орттиради еки
қўшимча тўловларни белгилаб беради;
-
касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа давлат органи билан келишилган ҳолда
ишчиларнинг ички тартиб қонун қоидаларини тасдиқлайди;
-
қонунчиликда кўрсатилган бошқа ваколатларни бажаради.
Ректор бюджетдан ажратилган ва ойлик маош фонди маблағлари чегарасида, олий
таълим муассасаси хизматчиларининг лавозим маошлари тариф сеткаси ва ойликларга
ўрнатилган лимитлардан келиб чиққан ҳолда:
-
олий таълимни бошқариш бўйича давлатнинг ваколатли органи билан келишилган
ҳолда илмий кенгашнинг маслаҳатига кўра факультетларни очиш ва ёпиш ҳуқуқига эга;
-
олий таълим муассасаси штатлари бўйича декан ва декан ўринбосарларини тайинлаш
ҳуқуқига эга.
Олий таълим муассасаси фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун
илмий кенгаш ташкил қилинади.
Илмий кенгашнинг таркиби, ваколатлари, тартиби ва фаолияти олий таълимни
бошқариш бўйича давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган намунавий
қарори билан тартибга солинади.
113
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Олий таълим муассасасида ижтимоий бошқарув органи бўлган васийлар кенгаши
ташкил қилинади. Унинг таркибига таъсисчилар, маҳаллий ҳокимият органлари, вазирлик
ва идора соҳалари, муассаса ва ташкилотлар, бошқа таълим муассасалари, ижтимоий
ташкилотлар, фондлар ва ҳомийларнинг вакиллари киради.
Олий таълим муассасаси тасдиқланган ишчилар миқдори ва бюджет чегарасида
(давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар), талабаларнинг миқдоридан келиб
чиққан ҳолда белгиланган тартибда ўз структурасини шакллантиради.
Энди битирув ишининг танлаган мавзусидан келиб чиқиб, талим тизимида ўқув
жараёнларини бошқаришнинг моҳиятига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистонда мустақиллик
йилларида таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган ислоҳотлар амалга
оширилди. Бу саъй-ҳаракатларнинг миқёси кенг, мақсади аниқ, моҳияти инсонпарвар
эканлигини келтириб ўтиш лозим.
Бу жараёнда замонавий ривожланиш талабларига жавоб берадиган малакали
кадрларни тайёрлаш, айнан “таълим - ўқув - бошқарув” тизимининг зиммасига
юклатилган маъсулиятли вазифа сифатида қаралди. Хусусан, қуйидагилар:
-
замонавий дастурлар асосида тизим сифатини ошириш;
-
мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий истиқболини ҳисобга олган ҳолда тизимни
такомиллаштириш;
-
таълимнинг инсонпарварлигини таъминлаш;
-
таълим технологияларини амалиётга жорий этиш;
-
“таълим - фан - ишлаб чиқариш” интеграцияси механизмларини ишлаб чиқиш ва
уларнинг функционаллигини таъминлаш;
-
таълим хизматлари бозорида рақобат муҳитини юзага келтириш;
-
тизимга жамоат бошқарувининг васийлик ва кузатувчи кенгашлари киритилиши
орқали уни такомиллаштириш;
-
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати юзасидан битирувчиларнинг бандлик
мониторинги негизида маркетинг тадқиқотлари олиб борилишини йўлга қўйиш;
-
олий таълим соҳасида икки томонлама фойдали халқаро алоқаларни
ривожлантириш “таълим - ўқув - бошқарув” тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Бугунги кунда асосий эътибор мамлакатнинг стратегик мақсад ва вазифаларини
амалга оширишда таълими тизимини бошқариш долзарб масалалардан биридир.
Замонавий таълим тизими тобора янгиланиши, ўз навбатида, жадал ўзгараётган ва
мураккаблашиб бораётган оламда унинг олдига қўйилаётган талаблар асосида фаолият
кўрсатиши талаб этилмоқда.
114
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Буларнинг барчаси таълимни ва унинг асосий таркибий қисми бўлган сифатини
бошқариш мураккаблашувига олиб келмоқдаки, бу жараёнда ўз-ўзидан муаммони ҳал
этишнинг самарали усуллари ўзлаштириш таълим тизими раҳбарлари ташкилотчилик,
изланувчанлик замирида таълим менежментини пухта эгаллашларини талаб этмоқда.
Ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганиш, таҳлил этиш асносида мамлакатимиз
олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш
имконияти ортади. Шу боис, бу ўринда ривожланган давлатлар тажрибасини тадқиқ этиш
нуқтаи – назаридан ёндашилиб, Германия олий таълим тизимини тадқиқ этилди.
Германияда Европанинг бошқа давлатларига нисбатан олий таълимни бепул олиш
имконият мавжуд. Бунга нодавлат жамғармалар ҳамда ҳукумат грантлари асосида немис
университетларида таҳсил олиши орқали эриши мумкин. Германияда маҳаллий
гимназияларни битириб, имтёзли шаҳодатнома билан университетларга имтиҳонсиз
кириш мумкин. Таълим олиш истагини билдирган хорижий субъектлар эса ўқишга кириш
учун немис тилидан имтиҳондан ўтишлари талаб этилади.
Университетларда бакалавр босқичи тўрт ярим йилгача, магистратура бир йилдан
тўрт йилгача, докторантура икки йилдан беш йилгача давом этади. Одатда, бакалавриат ва
магистратура талабалари ўқиш якунида давлат имтиҳони топширади ва диссертация
ҳимоя қилади.
Бу жараёнда талаба ўқиш учун қишки ёки ёзги ўқув мавсумини танлаш ҳуқуқига
эга. Ёзги мавсум апрель-сентябрь, қишки мавсум эса, октябрь-март ойларини қамраб
олади.
Германиянинг нуфузли университетлари сони анчагина. Улар қаторига Гейделберг,
Кёлн, Фрайбург, Тюбинген каби қадимий университетларни келтириб ўтиш мумкин.
Хусусан, 1386 йилда асос солинган Гейделберг университети кўҳна қитъанинг энг
нуфузли олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет юриспруденсия, биология,
кимё, тиббиёт йўналишларида имижи юқори бўлган кадрларни тайёрлайди. Мазкур
университетда ўқийдиган 25 минг талабанинг 12 фоизи хорижликлардир.
Мюнхендаги Людвиг-Максимиллиан университети дунёни тиббиёт бўйича етук
мутахассислар билан таъминлайди. Унда айни пайтда 45 минг талаба таҳсил олади.
Касбий олий мактаблар ёки институтлар Германия олий таълим тизимининг ўзига
хос бўғини сифатида муҳандис, иқтисодчи, дизайнер, машинасозлик, ишлаб чиқариш,
ахборот технологиялари ва соғлиқни сақлаш йўналишларида мутахассислар етказиб
беради. Маълумотларга кўра, Германиянинг 370 дан ортиқ олий таълим муассасаларида 2
млн.га яқин талаба, жумладан, 246 минг хорижлик таҳсил олмоқда.
115
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Шунингдек, тадқиқотимизда кейинги ўринда Малайзия олий таълим тизими
функционаллигини ўрганишни ҳам лозим топдик. Малайзияда олий таълимнинг катта
қисми ҳукумат томонидан молиялаштирилади. Университетга кириш учун, ўқувчида
етуклик аттестати ёки қўшимча таълим олганлик сертификати - STPM бўлиши талаб
этилади. Ҳар йили Малайзия университетлари 150 000 дан ортиқ малакали
битирувчиларни тайёрлаб чиқаради.
Малайзияда шунингдек, Канада, Австралия, Сингапур ва Буюк Британия каби
давлатларнинг нуфузли университетлари ўз филиаллари ҳам фаолият юритади.
Олий таълим муассасаларини бошқаришда ривожланган давлатлар тажрибаси
таҳлили асосида шуни қайд этиш мумкинки,
ХХI асрнинг ўтган ўн йилликлари
даврида жаҳонда олий
таълим тизимида туб ўзгаришлар
жараёни кечмоқда.
Бу жараёнлар ривожланиши қуйидаги йўналишларда кечаётганлиги
ни
келтириб ўтиш мумкин
:
Биринчи йўналиш
-
олий таълимнинг оммавийлашиши
. Ривожланаётган
давлатларда олий таълим қамрови ортмоқда. 1980 йиллардан кейинги ўтган қарйиб, 50
йил давомида талабалар сони 15 баробар ортиб, ҳозирга келиб уларнинг сони 500 млн.дан
ортди. Хусусан,
Қозоғистонда олий маълумотли аҳолининг улуши жами аҳоли
сонининг 30% ини ташкил қилса, Сингапурда ишлайдиган ходимларнинг 50%и
олий маълумотли эканлигини келтириб ўтиш ўринлидир.
Иккинчи йўналиш - олий таълимда глобаллашуви.
Олий таълим тизимининг
жозибадорлиги унинг глобаллашуви даражаси билан белгиланади. Дунёда 1980-2020
йиллар давомида Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижий талабалар сони
8,3 баробарга ошиб, 5 млн.га етди. ЮНEСКОнинг башоратларига кўра, 2025 йилда,
хорижий талабалар 7 млн.га етиши башорат қилинмоқда. 2017 йилда энг кўп хорижий
талабалар сони АҚШда қайд этилган. Мазкур давлатнинг университетларида 1 млн.
хорижий талабалар таҳсил олмоқда ва бу кўрсаткич жаҳон бўйича хорижий талабалар
умумий сонининг 24% ни ташкил этади. Бу кўрсаткич Англияда – 11 ва Хитойда – 10
фоизни ташкил этганлигини келтириб ўтиш мумкин. Бунинг самарасини 2014-15 йилларда
хорижий талабалар Англия университетларида ўқиш учун 4,8 млрд. дол. тўлаганликлари,
турли хил товарлар ва хизматлар учун улар қўшимча равишда яна 5,4 млрд. доллар
сарфлаганлиги, ўз навбатида 207 минг иш ўрни яратилганлигини англатади.
Россия
Федерацияси олий ўқув юртларида чет эллик талабалар сонини 3 баробар ошириб,
2025 йилда уларнинг сонини 710 мингга етказишни режалаштирганлиги ҳам бунинг
далилидир.
116
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Учинчи йўналиш
–
рақамли таълим ва янги технологиялар.
Бугунги кунда ҳар
қандай жойдан ва исталган вақтда рақамли дунё майдонида тегишли маълумотни
олиши мумкин. Жаҳонда рақамли технологияларга кам маблағ сарфлаш эвазига
нисбатан бирмунча арзонроқ нархлардаги қиймат бирлигини яратиш жараёни амал
қилмоқда. Шу ўринда келтириб ўтиш ўринлики, ХХ асрнинг биринчи ўн йиллигида
масофадан ўқиётган талабалар сони 1,5 баробар ошган бўлса, кейинги 5 йил ичида бу
жараён жадаллашганлигини, масалан, Coursera - онлайн таълим платформаси 25 млн.
талабани, 149 та энг яхши ҳамкор университетни, 2 мингдан ортиқ ўқув курсларини
қамраб олганлигини, Edx тизимида эса 10 млн. мижозлар, 109 та ҳамкор университетлар
ва 1300 дан ортиқ курс мавжудлигини келтириб ўтиш бунинг далилидир.
Тўртинчи йўналиш - таълим ва академик маданият сифати
.
Таълим олиш
нафақат таълим олиш, балки сифатли таълим олишни англатади. Испан педагоги Хосе
Ортега-и-Гассет табири билан айтганда талабаларни кенг қамровли замонавий билим
олишга йўналтириш орқали маданиятли шахсни тарбиялаш университет оригинал
концепциясининг асоси сифатида қаралишини тавсия этиш ҳисобланади.
Таълим олиш имконияти ва ундан фойдаланиш имконияти мос бўлиши,
шунингдек мақбул ҳамда мослашувчан бўлиши зарур. Бу ҳолат хорижий талабаларнинг
бир жойдан бошқа жойга кўчиш имкониятлари, чегаралараро ва миллатлараро таълим
дастурларининг функционаллиги ҳамда миллий ва минтақавий илмий тадқиқот
фаолиятлари ўртасидаги рақобат глобал олий таълим соҳаси кенгайиши ва
либераллашувига омил бўлди. Бу жараёнда глобал олий таълимнинг ривожланаётган
технологиялар билан қамрови ҳам ўзгариб, ортиб бормоқда.
Яхлит маданиятини яратиш ва сақлаб қолиш самарали таълим бериш, ўрганиш ва
тадқиқ қилишнинг ажралмас қисмига айланмоқда. Бу ўринда келтириб ўтиш лозимки,
“Яхлитлик” ахлоқий қадриятлар кодексига қатъий риоя қилиш» деб тушунилади. Масалан
таълим олувчилар ноҳақ ёки нотўғри амалиётларда учраб турадиган плагиат, баҳолашда
алдаш ва топшириқларни бажаришда рухсатсиз ҳамкорлик қилишганда академик
шароитда яхлитлик бузилиши кузатилади.
Айнан таълимга зид хатти-ҳаракатларнинг бундай ҳолатлари стипендия ва
муросасоз ўқитувчининг талабалар билимини аниқ баҳолаш қобилиятига путур етказиши
мумкин. Бундан ташқари, академик яхлитликнинг бузилиши ўрганувчи жамоаларнинг
негизи бўлган «ҳақиқат, академик эркинлик, сифат ва эркин интеллектуал баҳолаш
руҳини» емириши ҳам мумкин. Бу ўринда олий таълим муассасаларида шаффофликни
кучайтиришга омил бўлувчи битирув ишлари ёки диссертацияларнинг онлайн нусхалари
базаси қарор топтирилиши муҳим.
117
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Таълим сифатини оширишга айрим мутахассислик ҳисобланмайдиган фанлардан
воз кечиш ҳамда IT-технологияларни ўқув жараёнига жорий қилиш ва плагиатдан
четлашиш каби омиллар орқали эришилади.
Бешинчи йўналиш – олий таълим муассасаларини билим ва илмий-тадқиқот
марказлари манбалари бўлган инновация ва технологик тараққиёт марказларига
тез айлантириш.
Бу ўринда хорижий давлатларда олий таълим, хусусан,
университетларнинг уч
авлодини ажратиб кўрсатиш мумкин:
-
ўрта асрлардаги олий ўқув юртлари;
-
XIX асрдан бошлаб, амал қилган Гумболдт (нем. тилида:
Humboldtisches
Bildungsideal)
модели - унда таълим назарда тутилган ҳамда тадқиқот ҳам олиб борилган;
-
инновациялар
ва
билимларни
берувчи,
тадқиқотлар
олиб
борувчи,
тижоратлаштирилган янги авлод университетлари.
Мазкур
учинчи авлод университетларининг 7 та асосий хусус
иятлари мавжуд
бўлиб, уларнинг
мақсади:
-
шахсий “ноу-хау”сидан фойда олиш;
-
талабалар, профессор-ўқитувчилар, шартномалар учун халқаро миқёсидаги
рақобат;
-
«карусель - ноу-хау» тармоғидаги ҳамкорлик;
-
соҳалараро тадқиқот: «яхлитлик ва ижод» категориялари;
-
космополитизм
(юн. kosmopolites - жаҳон фуқароси)
ва давлат бошқарувидан
мустақилликни назарда тутади.
Мамлакатимизнинг олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини бошқаришда
ривожланган давлатлар тажрибаси замирида
юқори сифатли ўқув дастурларини яратишга
бўлган объектив эҳтиёж ортмоқда.
Юқоридаги келтириб ўтилган, таълим тизимида ўқув жараёнларини бошқариш
хусусиятларини ўзида намоён этган, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши
“таълим - ўқув жараёни - бошқарув” тизими самарадорлиги оширилишига омил бўлиши
баробарида, мамлакатимизда баркамол рақобатбардош истиқболли кадрларни тайёрлаш
ишига хизмат қилади.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
“Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
118
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
Концепциясини
тасдиқлаш
тўғрисида”ги
ПФ-5847-сон
Фармони.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Олий ва ўрта махсус таълим
тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”
ги ПҚ-4391-сон Қарори.//https://lex.uz/docs/4415478
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги
“Олий таълим
муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш
тизимини жорий этиш тўғрисида”
ПФ-5789-сон Фармони// https://lex.uz
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги
“Олий
таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига
ўтказиш тўғрисида”
ги 967-сон қарори.// https://lex.uz/docs/4628440
5.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизнинг қатъият билан давом эттириб,
янги босқичга кўтарамиз. - Т,: “Ўзбекистон”, 2017, -592 б.
6.
Президент Шавкат Мирзиёев. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон
давлатини биргаликда барпо этамиз - Т.: “Ўзбекистон” 2016, -56 б.
7.
Президент Шавкат Мирзиёев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини
таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови Т.:“Ўзбекистон”2017,-
48 б
8.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий тахлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Т.: “Ўзбекистон”,
2017, -104 б
9.
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга
қурамиз Т.: “Ўзбекистон”, 2017, - 488 б.
10.
Беруний, Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад. Танланган асарлар. - Ж. I./Қадимги
халқлардан қолган ёдгорликлар.- Т.: Фан, 1965.- Б. 388
11.
Садиқов З.Я. Юсуф хос ҳожиб “Қутадғу билиг” асари олмонча ва инглизча
таржималарининг қиёсий таҳлили. 10.01.07 - Адабий алоқалар, қиѐсий
адабиётшунослик ва таржимашунослик. Филология фанлари доктори илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Тошкент, 2010.-48 б.
12.
Раҳбарлик салоҳияти ҳамда нотиклик санъати талаблари //ua.convdocs.org
13.
Тарасюк Л.Н. Высшее образование Великобритании в контексте Болонского
процесса: учебно-методическое пособие. - М.: 2009.
14.
«Таълимнинг инқирози - бу миллат инқирозидир»//https://www.gazeta.uz/uz/2020
/01/19/corruption-education/
119
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4
15.
Альтбах, Ф. Дж. А. Глобальные перспективы высшего образования//пер. с англ.
Ю. Каптуревского; под науч. ред. А. Рябова; предисл. М. Юдкевич; Нац. исслед.
ун-т «Высшая школа экономики».-М.: Изд. дом Высшей школы экономики, 2018.-
548 с.
16.
Баймуратов Т.М. Совершенствование учебного процесса как условия
модернизации высшего образования.//Хамкорихои байналмилалии муассисахои
таълимй - омили мухими баланд бардоштани сифати