Authors

  • Maftuna Dusiyorova

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.76721

Keywords:

Ҳунармандчилик мусаввир касаначилик “Ҳунарманд” уюшмаси Уста-шогирд зардўзлик каштачилик патдўзлик қуроқчилик бмиллий қўғирчоқлар тоштарошлик тикиш тўқиш сўзана ўймакорлиги тадбиркорлик.

Abstract

Ушбу мақолада қадим хунармандчиликни мустақилликдан сўнг миллий ананавий хунармандчилигида қайта мавжланиши, соха тармоқларининг замонавий турлари билан интигиратсия жарайонлари хамда усталарнинг мамлакат, халқаро турнир ғолибларига айланиши ва устоз шогирт ананаси билан ёшларни бандлигини таминлаш шулар билан бир қаторда давлат амалга лширган ислохатлар хақида сўз юритилган.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

112

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИ ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ҲАРАКАТЛАР

Dusiyorova Maftuna Chori qizi

O‘zMU Tarix fakulteti 2-kurs magistranti.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15150496

Аннотация.

Ушбу мақолада қадим хунармандчиликни мустақилликдан сўнг миллий

ананавий хунармандчилигида қайта мавжланиши, соха тармоқларининг замонавий

турлари билан интигиратсия жарайонлари хамда усталарнинг мамлакат, халқаро

турнир ғолибларига айланиши ва устоз шогирт ананаси билан ёшларни бандлигини

таминлаш шулар билан бир қаторда давлат амалга лширган ислохатлар хақида сўз

юритилган.

Калит сўзлар:

Ҳунармандчилик

,

мусаввир, касаначилик, “Ҳунарманд” уюшмаси,

Уста-шогирд, зардўзлик, каштачилик, патдўзлик, қуроқчилик бмиллий қўғирчоқлар,

тоштарошлик, каштачилик, тикиш, тўқиш, сўзана ўймакорлиги, тадбиркорлик.

ДЕЙСТВИЯ ПО РАЗВИТИЮ МАСТЕРСТВА В ГОДЫ НЕЗАВИСИМОСТИ

Аннотация.

В данной статье говорится о возрождении древнего ремесла в

национальном традиционном ремесле после обретения независимости, процессах

интеграции отраслей с современными видами, а также превращении мастеров в

победителей национальных и международных турниров, трудоустройстве молодежи

учениками учителя ананаса, а также о реформах, проводимых государством.

Ключевые слова:

Мастерство, художник, домашнее хозяйство, товарищество

«Мастер», мастер-подмастерье, ювелир, вышивка, лоскутное шитье, галантерея,

национальные куклы, работа по камню, вышивка, шитье, ткачество, резьба по слову,

предпринимательство.

ACTIONS TO DEVELOP SKILLS IN THE YEARS OF INDEPENDENCE

Abstract.

This article talks about the revival of ancient craft in the national traditional

craft after independence, the processes of integration of industries with modern types, as well as

the transformation of masters into winners of national and international tournaments, the

employment of young people as students of the pineapple teacher, as well as the reforms carried

out by the state.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

113

Key words

crafts, artist, homemaking, "Hunarmand" association, master-apprentice,

goldsmithing, embroidery, quilting, pottery, national dolls, stonework, embroidery, sewing,

weaving, word carving, entrepreneurship.

КИРИШ

Мустақиллик йилларида анъанавий ҳунармандчиликка муносабат тубдан ўзгарди

ва натижада халқ амалий санъатининг ривожи янгича мазмун касб этди. Республикамизда

ҳунарманд усталарга эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Моддий меросимизни асраб-

авайлаш, ҳунармандларга ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўзбекистонда

ҳунармандчиликни

анъанавий

миллий

санъат

ўзанида

ривожлантириш учун ижтимоий-маънавий асос ва кўп асрлар давомида шаклланган

тажрибалар мавжуд эканлигини эътиборга олиб, республика ҳукумати ташаббуси билан

мустақиллик йилларида соҳани тадрижий ривож-лантириш борасида кўплаб фармон ва

қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил

23 январдаги “Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш ҳақида” ги [1], 1997 йил 31

мартдаги “Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада

ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

фармонлари чиқди.[2] Халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирларининг республика

“Ҳунарманд” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартида

“Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни қўллаб

қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 1741-сонли фармонига асосан ташкил этилди.[3]

Қолаверса, мазкур тарихий фармонга асосан мамлакатдаги барча ҳунармандлар солиқ ва

божхона тўловларидан озод этилди. Бунинг натижасида мамлакатимизда ҳунармандчилик

соҳалари жадал ривожланиб, айни пайтда “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларининг сафи ҳам

тобора кенгайиб борди. Самарқанд, Жиззах, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё

ва Тошкент вилоятларида “Ҳунармандлар марказлари” ишга туширилди, жойлардаги

қатор тарихий обидалар қайта таъмирланиб, фойдаланиш учун ҳунармандлар ихтиёрига

берилди. Уюшманинг саъй-ҳара-кати билан маҳаллий ҳокимликлар қарори билан

ҳунармандлар учун ер май-донлари ажратиб берилди. Шаҳар ва туманлардаги бозорларда

ҳунармандлар учун махсус раста ва дўконлар қуриб берилиши натижасида уларнинг

ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиши борасида имконият яратилди.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

114

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари турли йўналишларда фаолият кўрсатиб, мингдан

ортиқ турдаги ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқардилар.

AСОСИЙ ҚИСМ

2006 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент

шаҳрида барпо этилган маданият ва санъат кўргазмаси фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.[4] Мазкур кўргазмалар биносининг қуриб ишга

туширилиши ўзбек маданияти ва санъатининг ноёб дурдонаси ҳисобланмиш анъанавий

ҳунармандчилик соҳаларини асраб-авайлаш ва жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этиш

ҳамда давр билан уйғун ҳолда ривожлантириш борасида катта имкониятлар яратди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги “Оилавий

тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги 216-сонли қарори қабул қилиниши натижасида ҳунармандлар ва

уларнинг оила аъзоларининг ҳунармандчилик билан шуғулланиши борасида кенг

имкониятлар юзага келди. Ушбу қарорга биноан қисқа вақт ичида республика

“Ҳунарманд” уюшмаси ва унинг ҳудудий бошқарма ҳамда бўлимлари томонидан

касаначиликка асосланган 728 та ишчи ўринлари яратилди. Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 майдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби

тўғрисида”ги Низомга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги 152-сонли қарори

асосида 24 йўналишдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари экспертиза йиғимидан озод

этилди. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган 327-сонли

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасига асосан оилавий

корхоналар ўзи ишлаб чиқарган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати

буюмларини реализация қилишдан олинган тушум бўйича ягона солиқ тўловини

тўлашдан озод қилинди ҳамда иши ҳам соҳа ривожида янги имкониятларни яратилди.

Натижада, 40 мингдан ортиқ ҳунармандни ўзида бирлаштирган республика

“Ҳунарманд”

уюшмаси

тизимида

ҳунармандчилик

маҳсулотларини

сотишга

ихтисослашган кўплаб дўкон-салонлар ва бир нечта галерея фаолият юритди. Мамлакатда

маҳаллий ҳунармандларга солиқ имтиёзлари берилиши ва ҳукумат томонидан соҳани

қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши туфайли

ана шундай ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, “Ҳунарманд” уюшмасини Савдо-

саноат палатасига уюшган аъзо сифатида киритиш ва Уюшма раисининг мақомини Савдо-

саноат палатаси раиси ўринбосарига тенглаштиришга рухсат берилди.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

115

Ҳунармандчиликнинг талаб юқори бўлган, келажакда ривожланиш истиқболига эга

турларини тўлиқ қамраб олиш мақсадида Фармон билан ҳунармандчилик фаолияти

асосий йўналишларининг янгиланган рўйхати ҳам тасдиқланд.[5]

Рақамларга мурожаат қилинса, республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари якка

тартибда фаолият юритган ҳолда 2016 йилда 160 млрд. сўмлик, 2017 йилда эса 242 млрд.

сўмлик халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқардилар.

Ҳунармандлар 2017 йилда аввалги йилга нисбатан 82 млрд. сўмлик кўп маҳсулот

тайёрлаб, сотишга муваффақ бўлдилар.

“Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбир-лар

дастури”га мувофиқ, уюшма ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2017 йилда 1326

та “Уста-шогирд” мактаблари ташкил этилиб, уларда 3846 нафар ёшларга бир қатор

ҳунардан сабоқ берилди. Шу билан бирга, 2018–2019 йилларда ёшларни “Уста-шогирд”

усулида ўқув дастурлари бўйича тайёрлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат

жамғармаси ҳисобидан 1 млрд. сўм миқ-дорида маблағ ажратилиши белгиланди. Бир неча

йил давомида республи-кадаги 23 та шаҳар ва туманларда Ҳунармандчиликни

ривожлантириш мар-казлари ташкил қилинди. Ушбу марказларнинг биноларини тарихий-

анъана-вий меъморчилик услубида барпо этиб, уларнинг ҳудудида туристларни кенг жалб

қилиш мақсадида “тарихий шарқ бозори” услубидаги савдо расталари, халқ ижоди

усталари томоша кўрсатадиган махсус жойлар, карвонсаройлар ва бошқа обектларни

жойлаштириш вазифалари белгиланди. Бу марказларнинг биринчи қаватида

ҳунармандларнинг устахона ва савдо дўконлари жойлаш-тирилиб, иккинчи қаватда улар

учун замонавий турар жойлар ташкил этилди.

2017 йил 1 декабрдан ҳунармандчилик субектлари – “Ҳунарманд” уюшмасининг

аъзолари:

ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш

ва сотишда қатъий белгиланган солиқ тўловидан тўлиқ озод этилди;

ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига

суғурта бадали тўловидан озод этилди;

қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар ўз

фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига

белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлаши жорий қилинди.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

116

Бу даврда “Ҳунарманд” уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

мақсадида жами 842 млн. 506 минг 980 сўм маблағ ажратилиб, шунинг ҳисобидан хизмат

автомобиллари сотиб олиш учун – 545 млн. 745 минг 980 сўм, компютер ва принтер

воситаларини харид қилиш учун – 85 млн. 454 минг сўм, мебел жиҳозлари учун – 57 млн.

92 минг сўм, Уюшма маъмурий биносини таъмирлаш учун – 154 млн. 215 минг сўм

сарфланган.

Йил давомида республика миқёсида ўтказилган 200 дан ортиқ маданий-маърифий

тадбирлар ва учрашувларда икки мингдан ортиқ ҳунармандлар ўз ижодий ишлари билан

иштирок этдилар. Бундай тадбирлар орасида, айниқса, ҳар йили анъанавий тарзда ташкил

этиб келинаётган “Ипак ва зираворлар” “Атлас байрами” каби халқаро фестиваллар, энг

сара ҳунармандларни аниқлаб берувчи “Ташаббус” кўрик-танлови, “Ёшлар - келажак

бунёдкори” Республи-ка кўргазмаси юқори савияда ташкил этилганлигини алоҳида

таъкидлаш лозим.[6] Бугунги кунда миллий ҳунармандчилик ривожига муносиб ҳисса

қўшиб келаётган, иқтидорли шогирдлар тарбиялаб, ўз ижодий мактабини яратган

заҳматкаш усталарни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини эътироф этишга алоҳида

аҳамият қаратилди.

Шу мақсадда мустақиллик йилларида юзлаб уста ва ҳунармандлар давлатимизнинг

юксак мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирландилар.

Жумладан, бухоролик машҳур зардўз Муяссар Темирова, самарқандлик меъморий

ёдгорликларни таъмирловчи уста Мирумар Асадов, фарғоналик ёғоч ўймакори Абдуғани

Абдуллаев ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришдаги муносиб хизматлари учун

мамлакатимизнинг олий мукофоти - “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва Олтин Юлдуз

медали билан тақдирлангани соҳа ривожига қаратилаётган улкан эътибор натижаси бўлди.

[7]

Олот туманидаги “Халифа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган

Сабоҳат Расулова кўплаб шогирдлар тайёрлаш билан бир қаторда, халқ амалий

санъатининг бир неча турлари, яъни зардўзлик, каштачилик, патдўзлик, қуроқчилик ва

миллий қўғирчоқлар ясашни ҳам ўзлаштирган. У тумандаги 15-мусиқа мактабида

ҳунармандчилик тўгарагини ташкил қилиб, ёшларга юқоридаги касбларнинг сир-

асрорларидан ўргатди. 2011 йили Навоий вилоятида тоштарошликнинг бўртма усули,

Нурота каштачилигининг ироқи ва юрма тикиш усуллари, Бухоро вилоятида ипак гилам


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

117

тўқиш, Самарқанд вилоятида жундан ип йигириб, мато тўқиш ва ундан эркак ва аёллар

чакмони, ёшлар учун енгил камзуллар тикиш қайта йўлга қўйилгани бунинг далилидир.

Шунингдек, Навоий вилоятида цемент ва бўр хомашёсидан турли хил қурилиш

безаклари тайёрлаш, сават тўқиш ва совғабоп буюмлар тайёрлашда фойдаланилди.

Сунъий толалардан газламалар ишлаб чиқариш ва жундан кигиз тўқиш соҳаси ҳам

қайта жонланди.

2000-йилда якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган Нуроталик С.Файзиева бўлса

50 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади. С.Файзиеванинг ўзи “Касаначилик қилиб,

жуда кўп нарсага эришдим, дейди Саодат Файзиева, юртимизнинг барча вилоятларини

кўрдим. Катта-катта анжуманлар, кўрикларда иштирок этдим. Хорижий мамлакатлардан

Туркияда бўлдим. Туркларнинг ўзбек кашталари билан ўбек хонадонлари, стол-

стулларини безаб қўйганликларини кўриб ич-ичимдан қувондим. Нурота кашталарининг

дунё бўйлаб ёйилишига хисса қўшдим”, деган.

Ғиждувон туманида асосан бешикчилик, кулолчилик тандирсозлик, ёғочдан халқ

ҳунармандчилиги буюмлари ясаш, каштачилик соҳалари кенг ривожланган.[9] 2017

йилнинг иккинчи чорагида бу ерда 20 нафардан зиёд ҳунарманд давлат рўйхатидан

ўтказилиб, “Ҳунарманд” уюшмасининг туман бўлими аъзолигига қабул қилинган.

Кўпчилик ҳунармандлар солиқ тўлашни истамагани учун ҳам Уюшмага аъзо

бўлишдан бош тортади. Ҳолбуки, улар тўлаётган солиқ ва Пенсия жамғармасига

ўтказиладиган маблағлар эртага ўзига пенсия сифатида қайта ташланади. Маҳаллаларда

шу йўналишда тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга эътибор қаратилса,

мақсадга мувофиқ бўлур эди.

2017 йилда тижорат банклари томонидан Бухоро вилоятида оилавий тадбиркорлик

ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 3,5 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари

ажратилиши режалаштирилган бўлиб, йилнинг дастлабки 5 ойи давомида ушбу

йўналишга 1,8 млрд. сўмлик кредит маблағлари йўналтирилган

.

Бугунги кунда ҳунармандларга миллий валютада имтиёзли микрокредитлар ҳам

ажратилмоқда. Масалан, “Микрокредитбанк” АТБ Ургут филиали томонидан туманда

“Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга

оширувчиларга олти ойлик имтиёзли даврни ўз ичига олган икки йил муддатга энг кам

ойлик иш ҳақининг 300 баробаригача бўлган миқдорда имтиёзли кредитлар берилган.

Аҳоли бандлигини таъминлашда миллий ҳунармандчиликнинг тутган ўрни беқиёс.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

118

Соҳа ривожи ишсизликни бартараф этиш ҳамда йирик ва кичик ишлаб

чиқарувчилар ўртасидаги муносабатларни шакллантириш ва аҳолининг реал

даромадларини оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида тилга фармони ижросини

таъминлаш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБ Ургут филиали томонидан 31 та

ҳунармандга имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилиб, айни пайтда бу борада амалий

ишлар олиб борилди. Жумладан, бугунга қадар ўз фаолиятида ижобий натижаларга

эришган 5 нафар ҳунарманд ана шундай имтиёздан баҳраманд бўлишди. Мисол учун,

Абдукарим Чубалов, Адолат Ваҳобова, Дилбар Раупова, Фарҳод Мақсадмуродов сингари

ўз ҳаётини миллий ҳунармандчилик ривожига бағишлаб келаёган маҳаллий ҳунармандлар

имтиёзли микрокредит олишга муваффақ бўлишди. Натижада улар ўз фаолиятини янада

кенгайтириб, йиллар давомида тўплаган бой тажрибасини ёш авлод вакилларига ўргатган

ҳолда “Уста-шогирд” анъаналари бардавомлигига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келдилар.

Республикада тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожланти-риш ва

рағбатлантиришда ўз ўрнига эга бўлган “Ташаббус” кўрик танлови муҳим аҳамият касб

этди. Кўрик танлов халқ амалий санъати натижасида барпо этилган маҳсулотларнинг

эгаларини ҳам тадбиркорликни ривожлан-тиришга йўналтирди. Жумладан, Навоий

вилоятидан бу кўрик танловда бир қатор тадбиркорлар иштирок этдилар. 2010-йил 29–30-

март кунлари бўлиб ўтган “Ташаббус” кўрик танловининг республика босқичида Навоий

вилоя-тидан иштирок этган қўғирчоқ ясовчи ҳунарманд Л.Завъялова “Энг яхши тадбиркор

аёл” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. У 2014-йил 28–29-март кунлари

бўлиб ўтган “Ташаббус” кўрик танловининг республика босқичида иккинчи ўринни

эгаллади. 2015-йил 28–29-май кунлари бўлиб ўтган “Ташаббус” кўрик-танловининг

республика босқичида Навоий вилояти-нинг Нурота туманидан ёш каштадўз Гулмира

Исломова танловнинг “Энг ёш тадбиркор” номинацияси ғолиби бўлди.

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги “Нафосат” маданият саройида бўлиб

ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус - 2015” кўрик

танловининг туман босқичида 120 нафардан ортиқ фермер, тадбиркор ва ҳунармандлар

иштирок этдилар. Ҳакамлар ҳайъти хулосаларига кўра, “KUBARO DIYOR” фермер

хўжалиги “Йилнинг энг яхши фермери”, “РАХИМ” кичик корхонаси “Йилнинг энг яхши

тадбиркори”, якка тартибдаги тадбиркор М.Бўсинова эса “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”

йўналишларида фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

119

ҳуқуқини қўлга киритдилар. Шунингдек, машҳур каштачи, “Асадбек зиё нури” хусусий

корхонаси раҳбари Зебо Рустамова “Ёшларга энг кўп иш ўринлари яратган тадбиркор”, З.

Ғаффорова “Устоз-шогирд мактабини ташкил этган энг яхши ҳунарманд”, Ш.Ҳамроева

“Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли”, М. Тошпўлатова “Энг яхши ёш тадбиркор”

номинацияларида мувоффақият қозондилар. [9]

2017-йил 16–17-май кунлари бўлиб ўтган “Ташаббус” кўрик танловининг

республика босқичида Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган миниатюрачи рассом, ёш

ҳунарманд Элёр Раҳматов “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича

ғолибликни қўлга киритди.

Мухтасар қилиб айтганда, ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва

ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган бундай

янгича ёндашув, айниқса, қишлоқ ва чекка туманларда кўплаб оилаларнинг турмуш

даражаси ва сифатини янада юқори даражага кўтаришга хизмат қилиши, шубҳасиз.

ХУЛОСA

Оилавий корхона - унинг иштирокчилари томонидан товар ишлаб чиқариш ва

реализатсия қилишни амалга ошириш мақсадида ихтиёрий асосда, оилавий корхона

иштирокчиларининг улушли ёки умумий мол-мулки, шунингдек, уларнинг ҳар бирининг

мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субектидир. Бундай

корхоналар мустақил равишда товарлар ишлаб чиқариб, уларнинг нархини ҳам ўзи

белгилайди. Улар мустақил равишда ўз молиявий маблағларини шакллантириш ва қарз

маблағларини жалб этиш, шу жумладан, дастлабки капитални шакллантириш мақсадида

кредитлар олиши, лизинг ва суғурта хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, вилоят адлия бошқармаси томонидан 2017 йилнинг биринчи ярим

йиллиги давомида тадбиркорлик субектларининг манфаатларини кўзлаб бир қатор ишлар

амалга оширилди. Хусусан, ўша йилнинг дастлабки 6 ойи давомида адлия бошқармасига

тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича келиб тушган 50 дан ортиқ мурожаат

(шикоят)ларнинг 85 фоизи ижоий ҳал қилинган. Шунингдек, 2017 йилнинг 2-чорагида

адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га келиб тушган 30 та мурожаат ҳам

тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ўрганиб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 апрелдаги “Халқ бадиий

ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3983-сонли Фармонига асосан уй шароитида ушбу


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

120

соҳа билан шуғулланаётган тадбиркорларга ҳар ойда тўланиши лозим бўлган қатъий

белгиланган солиқ тўловларини тўлаш бўйича берилган имтиёзнинг амал қилиш муддати

2018 йил 1 январга қадар узайтирилган эди. Айни пайтда “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо

бўлган жисмоний шахслар ҳар ойда буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам иш

ҳақининг бир баробари миқдорида тўловларни амалеа ошириб келишмоқда.

REFERENCES

1.

https://lex.uz/docs/283197

. Мурожат қилинган сана 2024 йил 24 декабрь.

2.

Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни

давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон

Республикаси Президенти фармони // Халқ сўзи. 1997 йил 2 апрел.

3.

https://lex.uz/ru/docs/168968?ONDATE=20.11.2017%2000

Мурожат қилинган сана

2024 йил 24 декабрь.

4.

https://www.lex.uz/docs/1161069?twolang=true. Мурожат қилинган сана 2024 йил 24

декабрь.

5.

Халқ сўзи, 2017 йил 21 ноябрь.

6.

Бобожонов Ш. Атласу адрасга бурканди борлиқ. // Muhofaza+. 06/2017. 28-бет.

7.

Мирзиёев Ш. Ҳалқ заковати ва қадриятларининг гултожи // Ўзбекистон

ҳунармандчилиги дурдоналари. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2019. – Б.5.

8.

Алиева С. Ўзбекистон бадиий кулолчилик санъатида нақш эволюцияси //

Ўзбекистон санъатшунослиги. Илмий мақолалар тўплами. –Тошкент: “BLIC”, 2003.

– Б. 113.

9.

Алиева С. Ўзбекистон бадиий кулолчилик санъатида нақш эволюцияси //

Ўзбекистон санъатшунослиги. Илмий мақолалар тўплами. –Тошкент: “BLIC”, 2003.

– Б. 113.

References

https://lex.uz/docs/283197. Мурожат қилинган сана 2024 йил 24 декабрь.

Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони // Халқ сўзи. 1997 йил 2 апрел.

https://lex.uz/ru/docs/168968?ONDATE=20.11.2017%2000 Мурожат қилинган сана 2024 йил 24 декабрь.

https://www.lex.uz/docs/1161069?twolang=true. Мурожат қилинган сана 2024 йил 24 декабрь.

Халқ сўзи, 2017 йил 21 ноябрь.

Бобожонов Ш. Атласу адрасга бурканди борлиқ. // Muhofaza+. 06/2017. 28-бет.

Мирзиёев Ш. Ҳалқ заковати ва қадриятларининг гултожи // Ўзбекистон ҳунармандчилиги дурдоналари. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2019. – Б.5.

Алиева С. Ўзбекистон бадиий кулолчилик санъатида нақш эволюцияси // Ўзбекистон санъатшунослиги. Илмий мақолалар тўплами. –Тошкент: “BLIC”, 2003. – Б. 113.

Алиева С. Ўзбекистон бадиий кулолчилик санъатида нақш эволюцияси // Ўзбекистон санъатшунослиги. Илмий мақолалар тўплами. –Тошкент: “BLIC”, 2003. – Б. 113.