May, 2025-Yil
743
ТУРЛИ ЁШ ГУРУҲЛАРИДА РЕЦИДИВЛАНГАН ҚОРИН ОЛД ДЕВОРИ
ЧУРРАЛАРИДАГИ БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА ЎЗГАРИШЛАРИ
Асатуллаев Гуломжон Шукуруллаевич
.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти. Ассистент.
Мўйдинов Жавлон Иброхимович.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти., PhD., доцент
https://doi.org/10.5281/zenodo.15511529
Кириш
Қорин олд девори чурралари хирургияда кенг тарқалган патологиялардан бири
бўлиб, уларнинг рецидивланиши клиник амалиётда жиддий муаммолардан саналади.
Бундай ҳолатларда чурра қайта пайдо бўлиб, беморнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир
кўрсатади ва жарроҳлик муолажалари самарадорлигини пасайтиради. Қайта рўй берувчи
чурраларни ўрганишда тўқималарда кечаётган морфофункционал ўзгаришларни, айниқса,
бириктирувчи тўқималарнинг ҳолатини ёш гуруҳлари кесимида таҳлил қилиш долзарб
аҳамиятга эга.
Муаммо долзарблиги
Сўнгги йилларда рецидивланган чурралар сонининг ўсиши, айниқса, катта ёшли
беморларда кўпроқ қайд этилаётгани, ушбу муаммони чуқур ўрганиш заруратини
туғдиради.
Бириктирувчи тўқималарнинг биологик хусусиятлари – уларнинг тикланиш
қобилияти, коллаген тузилиши, микроциркуляция ҳолати ва яллиғланишга жавоб реакцияси
– ёш билан боғлиқ равишда ўзгариб боради. Шунинг учун ҳар хил ёшдаги беморларда чурра
рецидивининг сабаблари турлича бўлиши мумкин.
Материал ва усуллар
Тадқиқот учун Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия бўлимида
рецидивланган (QОDC) бўйича қайта жарроҳлик қилинган 35 нафар беморнинг тўқима
материаллари олинди. Улар ёшига қараб 3 гуруҳга ажратилди: 25–40 ёшли (ёшлар), 41–60
ёшли (ўрта ёш), ва 61 ёшдан юқори (кекса гуруҳ). Ҳар бир гуруҳдаги тўқималардаги
морфологик ўзгаришлар гемотоксилин-эозин ва Массонинг трихроми билан бўялган
слайдларда ўрганилди. Асосий эътибор бириктирувчи тўқимадаги коллаген I ва III типлари
нисбатига, фибробластлар фаоллигига, яллиғланиш даражасига ва қон томирлар ҳолатига
қаратилди.
Натижалар
Ёш гуруҳидаги беморларда тўқималарда фибробластлар фаоллиги юқори бўлиб,
янги коллаген толаларнинг шаклланиши, микроангиогенез ва бириктирувчи тўқиманинг
структураси тўлиқ сақланган ҳолда кузатилди. Бу холат тикланиш жараёнининг фаоллигини
кўрсатади.
Ўрта ёш гуруҳида коллаген толалар тартиби бузилган, фиброзлашув аломатлари,
яллиғланиш инфильтрацияси ва микроциркуляция шикастланишлари қайд этилди.
May, 2025-Yil
744
Тўқималарда тикланиш жараёни секин кечаётгани кўзга ташланди.
Кекса гуруҳдаги беморларда эса коллаген толаларда фрагментация, фибриноид
деградация, қон қуйилиш ўчоқлари ва сидерофаглар аниқланди. Фибробластлар сони
камайган, яллиғланиш давомли ва репаратив жараёнлар деярли фаол эмас.
Хулоса
Тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, рецидивланган қорин олд девори
чурраларида бириктирувчи тўқималардаги ўзгаришлар бемор ёшига кучли боғлиқ. Ёш
беморларда тикланиш жараёнлари анча самарали кечади. Уларда операциядан кейинги
даволаш натижалари яхши бўлади. Катта ва кекса ёшдаги беморларда эса фиброзлашув,
микроциркуляция бузилишлари ва яллиғланиш давомийлиги сабабли рецидив ҳолатлар
кўпроқ учрайди. Шу боис, ҳар бир ёш гуруҳига индивидуал ёндашув талаб қилинади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Абуясинова, Г.К., & Жумабаев, С.Х. (2020). Патогенетические аспекты рецидивов
вентральных грыж у пожилых пациентов. Хирургия Восточной Европы, №2, 35–39.
2.
Шапкин, Ю.Г., & Малахов, С.Н. (2018). Реконструктивная герниопластика при
рецидивных вентральных грыжах: клинико-морфологический анализ. Вестник
хирургии имени Грекова, №177(5), 44–49.
3.
Тимофеев, Ю.С. (2019). Возрастные изменения соединительной ткани и их значение
в хирургии грыж. Медицинская патология, №4, 12–17.
4.
Junge, K., Klinge, U., & Klosterhalfen, B. (2006). Mesh biocompatibility and tissue
response in hernia repair. Hernia, 10(6), 472–477.
5.
Muysoms, F.E. et al. (2012). European Hernia Society guidelines on the closure of
abdominal wall incisions. Hernia, 16(3), 239–248.
6.
Шахназаров, Б.Г. (2021). Регенеративные процессы в тканях передней брюшной
стенки при грыжах у пациентов старшей возрастной группы. Проблемы клинической
хирургии, №2, 58–62.
