Замонавий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари

CC BY f
422-424
18
14
Поделиться
Хушвактов, Х. (2022). Замонавий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 422–424. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13673
Х Хушвактов, Ташкентский государственный аграрный университет

t.f.f.d (PhD), доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда Рсспубликамизда миллий ахборат комуникация сохасининг ривожланиши хисобига юртимизда юкори ва замонавий технологияларни жорий этишга эришилмокда, бу эса, уз навбатида барча сохаларни янада юксалтириш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш имконини бсрмокда. Шу билан бирга, таълим тизимини замонавийлаштириш ва янги-янги таълимнинг шаклларини хаётга жалб этиш борасида хам улкан ишлар амалга оширилмокда. Шу боне, “ракамли таълим”, “масофавий таълим” ва шу каби тушунчалар ва уларнинг таркибий кисмлари хаётимизга узил-кесил кириб келди. Уларнинг кундалик хаётда турмушимизни чечогли осонлаштириши, харажатларни камайтириши, муаммоларни хал килишини купчилигимиз уз тажрибамиздан билиб олишга улгурдик ва тараккиётдаги ахдмиятини хисобга олиб, мамлакатимизда халк хужалигининг барча сохаларини янги форматга утказиш барча сохалар учун устивор вазифа килиб белгиланди.

Похожие статьи


background image

422

7.

Уральский фольклор // Под ред. М.Г.Китайника. - Свердловск, 1949.

‒ С. 12-14.

8.

Шуров В.М. О региональных традициях в русском народном

музыкальном творчестве // Музыкальная фольклористика. - М., 1986. Вып.
3. ‒ С. 21-22.

9.

Muminov, A. G., et al. "Leading tendencies in the development of

cultural and spiritual identity of the peoples of Uzbekistan."

International

Journal of Psychosocial Rehabilitation

24.8 (2020): 5525-5538.

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Хушвақтов Ҳ.О.

т.ф.ф.д (PhD), доцент,

Тошкент давлат аграр университети

Бугунги кунда Республикамизда миллий ахборат-комуникация

соҳасининг ривожланиши ҳисобига юртимизда юқори ва замонавий
технологияларни жорий этишга эришилмоқда, бу эса, ўз навбатида барча
соҳаларни янада юксалтириш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш
имконини

бермоқда.

Шу

билан

бирга,

таълим

тизимини

замонавийлаштириш ва янги-янги таълимнинг шаклларини ҳаётга жалб
этиш борасида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис, “рақамли
таълим”, “масофавий таълим” ва шу каби тушунчалар ва уларнинг
таркибий қисмлари ҳаётимизга узил-кесил кириб келди. Уларнинг
кундалик ҳаётда турмушимизни чечоғли осонлаштириши, харажатларни
камайтириши,

муаммоларни

ҳал

қилишини

кўпчилигимиз

ўз

тажрибамиздан билиб олишга улгурдик ва тараққиётдаги аҳамиятини
ҳисобга олиб, мамлакатимизда халқ хўжалигининг барча соҳаларини янги
форматга ўтказиш барча соҳалар учун устивор вазифа қилиб белгиланди.

Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари, Интернет

тизимини кенг ривожлантирмасдан туриб, мамлакатимизни модернизация
қилиш ва янгилаш, барқарор тараққиётга эришиш ҳақида сўз юритиш
мумкин эмас. Ҳаётимизнинг энг муҳим жабҳалари учун юксак
технологиялар, илмий ишланмалар яратиш, малакали мутахассислар
тайёрлаш, жаҳон ахборот технологиялари бозорида муносиб ўрин эгаллаш
масаласига устувор аҳамиятга эга вазифа сифатида қарашимиз зарур [1].
Шу боис бугунги кунда барча соҳа сингари илм-фанни ривожлантириш,
ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш ва қайта
тайёрлаш борасида таълим муассасаларига катта вазифалар топширилган.

Ҳаммамизга маълумки, дунё тажрибасидан ўтган ва синовларнинг

оқибатлари гувоҳлик беришича, ҳар бир замонда таълим ва тарбияга
эътибор ва давлатнинг таълимга ажратган маблағлари, манашундай


background image

423

глобаллашув жараёни кетаётган даврда ўз кучини кўрсатади. Биз бу
жараёнларнинг мисолини бугунги кунда - Янги индустриял давлатлар деб
тан олинаётган давлатлар мисолида кўришимиз мумкин. Мустақил
бўлганига унча кўп бўлмаган, қолоқ бир давлатни қисқа муддат ичида
дунёнинг ривожланган давлатларидан бирига айлантира олган Ли Куан
Юнинг - Сингапур мўжизаси сирларини билиш ҳар бир киши учун
қизиқарли ва фойдали бўлиши шаксиз.

- Кўпчилик мендан Сингапурнинг бугунги тараққиёти ҳақида сўраб,

шундай савол беришади: Қандай қилиб улкан давлатдан ажралиб чиқиб,
миттигина ҳудуд билан ривожланган давлатга айлантирдинглар? Бу -
мўжизани қандай амалга оширдингиз?, уларга жавобан шундай дедим, -
Мен Сингапурда мўжиза яратмадим. Мен фақат Ватаним олдидаги бурчини
бажардим, холос. Давлат бюджетини таълимга йўналтирдим. Муаллимни
энг қуйи табақадан Сингапурдаги энг юқори мартабага кўтардим.
Давлатдаги мўжизаларни қилган инсонлар - муаллимлардир. Улар илм,
ахлоқ, меҳнат ва ҳақиқатни севадиган, камтар авлодни етиштириб
чиқарадилар. Бунинг учун улардан миннатдормиз! [2] – деб таъкидлаган
эди. Янги Ўзбекистонда бугунги кунда таълим ва тарбия масалалари
юқорида таъкидландан давлатлар тажрибаларига ўхшашини кўришимиз
мумкин. Шу сабабли, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлюксиз таълим
тизими принципига асосланиши, яни, таълим боғчадан бошланиши ва
бутун умр давом этиш зарур.

Ривожланган мамлакатларда таълимнинг тўлиқ циклига инвестисия

киритишга, яни, бола 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган даврда унинг тарбиясига
сармоя сарфлашга катта эътибор берилади. Чунки, ана шу сармоя жамиятга
15-17 баробар миқдорда фойда келтиради. Бизда эса бу кўрсатгич атиги 4
баробарни ташкил этади [3]. Бундан кўриш мумкинки, таълимга сарфланган
маблағлар ҳеч қазон ўз ўрнини йўқотмайди, акс ҳолда бир неча ўн баробар
бўлиб қайтиб келади. Бугунги кунда давлатимизда илм-фанга айниқса
мактаб таълимига берилаётган эътибор, бошқа соҳалардан кам эмас.
Президентимиз томонидан, 2020 йилни - Илм, маърифат ва рақамли
технологияларни ривожлантириш йили деб номланишнидан давлатнинг
эрганги тараққиёт йўлини кўраётганини англаш қийин эмас. Бу улуғ ниятни
рўёбга чиқариш учун пухта ўйланган ва ҳисоб-китобларга асосланган
Давлат дастури қабул қилинди. Жумладан, унда умумий қиймати 18,2 т/р
сўм ва 10,3 млд АҚШ доллорларига тенг лойиҳаларни амалга оширилди.
Буни қарангки, бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам
коронавирус пандемияси билан боғлиқ нохуш вазият режаларимизга
ўзгартириш киритиб юборди. Мамлакатимизда ва дунёдаги коронавирус
билан боғлиқ мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ўқув
дастурларида белгиланган дарсларни ўз вақтида ўзлаштиришни ташкил
этиш мақсадида Давлат сиёсати даражасида ҳуқуқий асослар қабул қилинди
ва амалиётга тадбиқ этилди. Биз аста секинлик билан етмоқчи бўлган


background image

424

манзилга жадаллик билан боришга мажбур бўлдик. Чунки, шароит шуни
талаб қилди. Техник, педагогик, дастурий имкониятларимиз, бор
ресурсларимиз масофавий таълимни уюшқоқлик билан жорий этишнга
сафарбар қилинди. Барча таълим муассасалари сингари мактабларда ҳам
ўқиш-ўқитиш жараёнлари масофадан олиб борилди. Шунингдек,
ўқувчиларнинг онлайн дарсларни тўлиқ ўзлаштириши учун ота-оналар
томонидан уйда етарлича шарт-шароитлар, телевизор, интернет ва
уларнинг ишлаши бўйича вужудга келган муаммоларни имкони борича
амалга оширди. Интернет тезлиги паст бўлган худудларда давлат
мутасаддилари томонидан қулайликлар яратилди ва давом этмоқда. Шуни
таъкидлаш керакки, яқин-яқингача ҳам Ўзбекистонда масофавий таълим
шакли тан олинмас эди [4]. Пандемия шароити билан боғлиқ экстремал
вазият ҳақида гап кетганда, кутубхона ресурсларининг очиқлиги, ундан
масофадан туриб фойдаланишга зарурат ката бўлади. Хулоса қилиб шуни
таъкидлаш керакки, масовафий таълимни амалга оширишда, ахборот-
кутубхона муассасалари, кутубхоначилар таълим тизимини ўқув
манбалари, таълим ресурслари билан таъминлашга даъват этилган экан,
таълимнинг турли шаклларига, хусусан, масофавий таълимга яраша энг
замонавий коммуникасия воситалари билан хизмат кўрсатишга ва
ўқитувчиларимиз бугунги кунда замонавий ўқитувчига қўйилаётга
талабларга тўлиқ жавоб бериши, бугунги куннинг талабидир. Шундай экан,
давр ўзгаришлари туфайли мана шундай замонавий таълимнинг янги
шаклларига эҳтиёж ошиб бораверади.

Адабиётлар:

1.

Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан

давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. - Тошкент : «Ўзбекистон» ,
2017, 1-том, 86 – бет.

2.

Раҳматов М. Зарипов Б. Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг

бебаҳо бойлигидир. Ли Куан Ю ҳикматлари. - Zamin Nashr., Тошкент. 2019
й. 6-бет.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Олий Мажлисга Мурожаатиномаси. XXI asr, 2018 йил 29 декабр.

4.

Қаранг. Kun.uz 2019 йил 15 сентябрь.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш. Миллий тараккиёт йулимизни катъият билан давом эттириб, лиги боскичга кутарамиз. - Тошкент : «Узбекистан» , 2017, 1-том, 86-бет.

Рахматов М. Зарипов Б. Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бсбахо бойлигидир. Ли Куан Ю хикматлари. - Zamin Nashr., Тошкент. 2019 й. 6-бет.

Узбекистан Рсспубликаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатиномаси. XXI asr, 2018 йил 29 дскабр.

Каранг. Kun.uz 2019 йил 15 сентябрь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов