XIX аср ўрталарида Қўқон ва Хива хонликларининг усмонийлар давлати билан дипломатик муносабатлар тарихидан

CC BY f
355-358
38
7
Поделиться
Рахманкулова, З. (2022). XIX аср ўрталарида Қўқон ва Хива хонликларининг усмонийлар давлати билан дипломатик муносабатлар тарихидан. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 355–358. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13599
З Рахманкулова, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., проф., заведующая кафедрой архивоведения и источниковедения

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё хонликлари мураккаб, нотинч даврни бошдан кечирар эдилар. Бу даврга келиб, Қўқон хонлиги қудрати кучайиб бораётган эди. Бухоро амири эса ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида қўшнилари билан урушлар олиб борар, Англия билан Россия ўлкага таъсирини мустаҳкамлаш истагида ўзаро рақобатни давом эттирмоқда эди. Юзага келган вазият Хива, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирликлари Истанбул билан элчилик алоқаларини давом эттиришига ижобий таъсир қилган. Ўрта Осиё ҳукмдорлари эса мактубларида ўзаро низолар тўғрисида умуман баҳс этмаган: фақат Россия босқини хавфи тўғрисидаги хавотирларини билдириб, уни бартараф этишда Усмонийлар султонидан ёрдам сўраганлар. Усмонийлар давлати мамлакат ичкарисидаги сиёсий инқирозни бартараф этиш учун курашаётган бир даврда Ўрта Осиё масаласига эътибор бермади

Похожие статьи


background image

355

18.

Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. Предисл.

Н.А. Халфина. – М.: Главная редакция восточной литературы издательства
Наука, 1975. – С. 83.

19.

Будрин. Русские в Бухаре в 1820 г. (Записки очевидца) //

Справочная книжка Оренбургского края на 1871 год. – Оренбург: Изд.
Оренбургского Губернского Статистического комитета, 1871. –С. 16.

20.

Будрин. Русские в Бухаре в 1820 г. ... – С. 16.

21.

Холикулов,

Ахмаджон.

"Некоторые

комментарии

к

двусторонним

отношениям

Бухарского

ханства

и

Российского

царства."

Общество и инновации

2.10/S (2021): 561-571.

22.

Rakhmankulova, Z., et al. "The Historiography Of The Relations

Between Central Asian Khanates And Ottoman Empire In The 19 th And At The
Beginning Of The 20 th Centuries."

International Journal of Scientific and

Technology Research

9.2 (2020): 311-318.

23.

Togaev, Jasur Erkinovich. "AGRICULTURAL OASES OF THE

NORTHERN BACTRIA (BRONZE AGE)."

ЛУЧШАЯ НАУЧНАЯ СТАТЬЯ

2018

. 2018.

XIX АСР ЎРТАЛАРИДА ҚЎҚОН ВА ХИВА ХОНЛИКЛАРИНИНГ

УСМОНИЙЛАР ДАВЛАТИ БИЛАН ДИПЛОМАТИК

МУНОСАБАТЛАР ТАРИХИДАН

Рахмонқулова З.Б.

т.ф.н., проф.,

Архившунослик ва манбашунослик кафедраси мудири,

Ўзбекистон Миллий университети

XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё хонликлари мураккаб, нотинч
даврни бошдан кечирар эдилар. Бу даврга келиб, Қўқон хонлиги қудрати
кучайиб бораётган эди. Бухоро амири эса ўз мавқеини мустаҳкамлаш
мақсадида қўшнилари билан урушлар олиб борар, Англия билан Россия
ўлкага таъсирини мустаҳкамлаш истагида ўзаро рақобатни давом
эттирмоқда эди. Юзага келган вазият Хива, Қўқон хонлиги ва Бухоро
амирликлари Истанбул билан элчилик алоқаларини давом эттиришига
ижобий таъсир қилган. Ўрта Осиё ҳукмдорлари эса мактубларида ўзаро
низолар тўғрисида умуман баҳс этмаган: фақат Россия босқини хавфи
тўғрисидаги хавотирларини билдириб, уни бартараф этишда Усмонийлар
султонидан

ёрдам

сўраганлар.

Усмонийлар

давлати

мамлакат

ичкарисидаги сиёсий инқирозни бартараф этиш учун курашаётган бир
даврда Ўрта Осиё масаласига эътибор бермади.

Қўқон хони Муҳаммадалихон (1822-1842) 1837 йилнинг баҳорида

Истанбулга элчиси Зоҳид Хўжани юбориб, Усмонийлардан қўшинни


background image

356

тактик жиҳатдан тайёрлаш учун ҳарбий мутахассис ва ҳарбий-ўқув асбоб
ускуналар сўрайди[1].

Қўқон хони элчисини Усмонийлар султони маслаҳатчиларидан бири

диққат билан тинглайди. Улар элчига Ўрта Осиёдаги сиёсий аҳволга доир
турли саволларни берадилар.

Элчи Зоҳид Хўжа Россиянинг Қўқон хонлиги чегара ҳудудидан

қалъа қураётганлигини маълум қилади. Шунингдек, элчи хонлик
қўшинида пиёдалар камчиликни ташкил қилиши тўғрисида ҳам маълумот
беради[10]. Элчи хонлик қўшинларини янада такомиллаштириш учун
Муҳаммадалихоннинг қуйидаги илтимосларини баён қилади: “Хонимиз
султонга қуйидаги илтимосларини билдиришимни буюрди: Икки пиёда,
икки отлиқ ва икки тўпчи қўшинга таълим берувчи мутахассис, агар
бунинг имкони бўлмаса, пиёда, тўпчи отлиқ аскарларга таълим беришга
доир китобларни беришларингизни илтимос қилди” [2].

Усмонийлар султони Қўқон хонига қилич, элчиларга йўл

ҳаражатлари учун 50000 куруш, ҳамроҳларига эса 10000 куруш пул
беришга фармон беради[3]. Шунингдек, Усмонийлар султони Маҳмуд II
Қўқон хони Муҳаммадалихонга қўшни хонликлар билан ўртадаги
низоларни бартараф қилиш зарурлигини маслаҳат сифатида таъкидлаб
ўтади.

Муҳаммадалихоннинг

ҳарбий

мутахассислар

тўғрисидаги

илтимосига қандай жавоб берилгани тўғрисида бирон маълумот
учратмадик.

Муҳаммадалихон даврида яшаган давлат арбоби, тарихчи олим ва

саёҳатчи Муҳаммад Ҳакимхон Қора денгиз орқали Истанбулга боради. У
Синоп, Қайсари, Ангор(Анқара), Лакатия каби шаҳарларда ҳам бўлади[4].
Муҳаммад Ҳакимхон «Мунтахаб ат-таворих» («Тарихдан сайланма
китоб») асарида Усмонийлар давлати тарихи, сиёсий ва маданий ҳаёти
ҳақида муҳим маълумотларни келтириб, илғор фикр ва маданиятнинг
ташвиқотчиси бўлиб танилади[5]. «Мунтахаб ат-таворих» асари Бухоро ва
Қўқон хонликлари тарихига оид муҳим манба ҳисобланади [11].

Қўқон хони Худоёрхон 1846 йилнинг ноябрь ойида Ҳожи Рўзибек

бошчилигидаги элчиларини Истанбулга юборади. Элчилар хоннинг
қуйидаги мактубини топширишади: «Ҳудудимизда олтин, кумуш, фируза,
мис ва бошқа турли табиий бойликлар мавжуддир. Бу ишларнинг устаси
бўлмагани учун сизларни безовта қилишга мажбур бўлдик. Биродарим
марҳум Муҳаммад Алихонга қилган ёрдамларингиз бизга маълумдир. Ер
ости бойликларини қазиб олишимизга ёрдам берадиган уста
юборишингизни илтимос қиламиз» [6].

Шунингдек, бу мактубда Қўқоннинг мавқеи, географик ўрни,

иқтисодиётига тўхталиб, Ўрта Осиёдаги сиёсий вазият тўғрисида ҳам
тўхталиб ўтилади.

XIX аср ўрталарида нафақат хонликлар ўртасида, балки, мамлакат

ичкарисида амалдорлар ўртасида ҳам турли низолар авж олган эди. Қўқон


background image

357

хонлигидаги ички низолардан фойдаланган Россия 1853 йилда
В.Перовский бошчилигида Оқмачит қалъасига бостириб киради[7].

Мақолада Қўқон хонлиги ва Усмонийлар давлати ўртасидаги

дипломатик муносабатлар масаласи кўриб ўтилган. Шунингдек Қўқон
хонларининг элчиларининг фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилади.

Қатъий қоидалардан яна бири шу бўлганки, агар элчи юборилган

манзилга етиб боргунча, уни йўллаган ҳукмдор вафот этса, бу элчининг
ваколати расмий кучини йўқотган ҳисобланган ва уни борган жойидаги
ҳукмдор қабул қилмаган. Бундай ҳолларда элчилар вазифаларини адо эта
олмасдан, орқага қайтишга ёки чопар орқали мактуб йўллаб, янги
ҳукмдордан ўз ваколатини тасдиқловчи ҳужжат келгунга қадар ўша
мамлакатда истиқомат қилиб туришга мажбур бўлганлар. Бунга мисол
тариқасида, Муҳаммад Аминхон томонидан Истанбулга 1855 йилда элчи
сифатида юборилган Шукрулло Оқо[8] билан юз берган воқеаларни
келтириш мумкин. Шукрулло Оқо Усмонийлар султони ҳузурига равона
бўлиши билан бир вақтда Хива хони Серахс томонга юриш уюштиради ва
жангда ҳалок бўлади. Элчи бу хабарни йўлда эшитса ҳам, ўз сафарини
давом эттиради. Аммо Истанбулда уни Хива элчиси сифатида тан
олмайдилар ва у султон ҳузурига киритилмайди. Шундан сўнг у Хоразмга
мактуб йўллаб, ўзининг элчилик ваколатини янгидан тасдиқланишини
сўрайди. Хива тахтига ўтирган Сайид Муҳаммад Баҳодирхон (1855-1865)
Усмонийлар султони Абдулмажидга (1839-1861) махсус мактуб йўллаб
Шукрулло Оқонинг ваколатини тўла тасдиқ этганлигини таъкидлайди.
Огаҳий «Гулшани-давлат»да ана шу воқеалар тафсилотини баён этади.
Сайид Муҳаммад Баҳодирхон мактубида, жумладан қуйидагилар битилган
эди: «...Шукрулло Оқониким, Муҳаммад Амин хони марҳумийнинг амри
била Рум вилоятиға марсул бўлмиш эрди, ҳало Исломбул шаҳрида олий
жаноблари хизматида таваққуф кўргизмишдур, ўз тарафимиздин вакил ва
элчи қилдуқ. Онинг вакиллик ва элчилигини қабул этсунлар ва Муҳаммад
Аминхон рамҳумий оқомизнинг юборгон номасида ҳарна сўз бўлса,
бизнинг ҳам сўзимиз шулдур, эшитсунлар» [9]. Бу мактубдан сўнг
Усмонийлар султони Абдулмажид Шукрулло Оқони юксак ҳурмат ва
эҳтиром ила қабул қилади. Хива хони мактубида Усмонийлар ҳукуматидан
руслар ҳужумини бартараф этишга ёрдам беришларини сўраган эди.
Абдулмажид жавоб мактубида Хива хонига Россия билан дўстона
муносабатлар ўрнатиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтади.

XIX асрнинг ўрталарига келиб, Англиянинг Усмонийлар билан

ҳамкорликда Ўрта Осиё хонликларининг ҳарбий иттифоқини вужудга
келтириш борасидаги ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермади. XVIII аср
охири-XIX аср ўрталарида Ўрта Осиё хонликлари ва Усмонийлар давлати
ўртасидаги сиёсий муносабатлар ҳар доим ҳам бир-бирининг манфаати
билан мос тушавермади. Шундай бўлса-да, томонлар ўртасидаги элчилик
алоқалари бутунлай тўхтаб қолмади.


background image

358

Адабиётлар:

1. Mert O. Buhara emirinin elcisi Muhammed Parsa efendinin

Istanbuldaki faaliyeti (1867-1869). -Ankara.:Turk kulturi arastirmalari. XV.
1976. -70 s.

2. Saray M. Rus işgali devrinde Osmanli Devleti ile Turkistan hanliklari

arasindaki siyasi munasebetler. -Ankara., 1994. -37 s.

3. Saray M. Ўша асар. -38 s.
4. Ҳакимхон. Хотиралар. -Т.: Фан. 1966. -13 б.
5. Хуршут Э. Ҳакимхоннинг ҳаёти ва саёҳатлари. -Т.: Фан. 1987. -4 б.
6. Saray M. Rus işgali devrinde Osmanli Devleti ile Turkistan hanliklari

arasindaki siyasi munasebetler.-Ankara., 1994. -38s.

7. Ўзбекистоннинг янги тарихи. I китоб. -Т.: Шарқ. 2000. -56 б.
8. Маннонов Б. Хоразм тарихнавислигида Хива хонлиги ташқи

сиёсати // Шарқшунослик. 1997. №8. Б.154.

9. Маннонов Б. Хоразм тарихнавислигида Хива хонлиги ташқи

сиёсати // Шарқшунослик. 1997. №8. Б. 149-151.

10.

Холикулов,

Ахмаджон.

"Некоторые

комментарии

к

двусторонним

отношениям

Бухарского

ханства

и

Российского

царства."

Общество и инновации

2.10/S (2021): 561-571.

11. Rakhmankulova, Z., et al. "The Historiography Of The Relations

Between Central Asian Khanates And Ottoman Empire In The 19 th And At The
Beginning Of The 20 th Centuries."

International Journal of Scientific and

Technology Research

9.2 (2020): 311-318.

НАЦИОНАЛЬНО-ТЕРРИТОРИАЛЬНОЕ РАЗМЕЖЕВАНИЕ В

СРЕДНЕЙ АЗИИ И ЕГО ОСНОВНЫЕ ПРИЧИНЫ

Нарбеков А.В.

к.и.н., доц.,

Национальный университет Узбекистана

Одним из основных направлений политики Советского государства

была национальный вопрос. Поэтому одним из первых нормативных актов
которая была принята Советским государством является «Декларация прав
народов России» (2(15) ноября 1917 г). По своему значению этот документ
был уникальным. Потому что впервые в истории впервые признавалась
право на равенство, сувереннность и самоопределение народов в
многонациональной стране. Исследователи этот документ приравнивают с
Вестфальской системой международных отношений [1]. На наш взгляд
Вестфальская система в межгосударственных отношениях внедрила

Библиографические ссылки

Mert О. Buhara cmirinin elcisi Muhammed Parsa efendinin Istanbuldaki faaliyeti (1867-1869). -Ankara.:Turk kulturi arastirmalari. XV. 1976.-70s.

Saray M. Rus i§gali devrindc Osmanli Dcvlcti ile Turkistan hanliklari arasindaki siyasi munascbctler. -Ankara., 1994. -37 s.

Saray M. Уша acap. -38 s.

Хакимхон. Хотиралар. -T.: Фан. 1966. -13 6.

Хуршут Э. Хакимхоннинг хаёти ва саёх,атлари. -Т.: Фан. 1987. -4 б.

Saray М. Rus i§gali devrinde Osmanli Dcvleti ile Turkistan hanliklari arasindaki siyasi munascbctler.-Ankara., 1994. -38s.

Узбекистоннинг янги тарихи. I китоб. -T.: Шарк- 2000. -56 б.

Маннонов Б. Хоразм тарихнавислигида Хива хонлиги ташки сиёсати // Шаркшунослик. 1997. №8. Б. 154.

Маннонов Б. Хоразм тарихнавислигида Хива хонлиги ташки сиёсати//Шаркшунослик. 1997. №8. Б. 149-151.

Холикулов, Ахмаджон. "Некоторые комментарии к двусторонним отношениям Бухарского ханства и Российского царства." Общество и инновации 2.10/S (2021): 561-571.

Rakhmankulova, Z., et al. "The Historiography Of The Relations Between Central Asian Khanates And Ottoman Empire In The 19 th And At The Beginning Of The 20 th Centuries." International Journal of Scientific and Technology Research 9.2 (2020): 311-318.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов