ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИДА ШАРТНОМА БЎЙИЧА(ИХТИЁРИЙ) ВАКИЛЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

CC BY f
49-56
131
17
Поделиться
Идибоев, А. (2022). ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИДА ШАРТНОМА БЎЙИЧА(ИХТИЁРИЙ) ВАКИЛЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ. Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества, 1(1), 49–56. https://doi.org/10.47689/inlibrary-SSPBSIDS-2022-pp49-56
А. Идибоев, Тошкент давлат юридик университети

Жиззах вилояти юридик техникуми директори

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Фуқаролик процессида шартнома бўйича вакиллик қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси, Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги ва “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунларда ва бошқа қонун ҳужжатларида шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллик қилишнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг ваколатлари белгилаб қўйилган.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

49

СЕКЦИЯ № 2. ЮРИДИЧЕСКИЕ НАУКИ/

LEGAL SCIENCES/

YURIDIK FANLAR

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИДА ШАРТНОМА БЎЙИЧА(ИХТИЁРИЙ)

ВАКИЛЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

А.Ж. Идибоев

Жиззах вилояти юридик техникуми директори,

ТДЮУ магистранти

Фуқаролик процессида шартнома бўйича вакиллик қилишнинг

ҳуқуқий асослари яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик

процессуал кодекси, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси, Меҳнат кодекси,

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги ва “Адвокатлик

фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси

тўғрисида”ги,

“Ўзбекистон

Республикаси

Савдо-саноат

палатаси

тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунларда ва бошқа

қонун ҳужжатларида шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллик қилишнинг

ҳуқуқий асослари, уларнинг ваколатлари белгилаб қўйилган.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

2016 йил 10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул

қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимида

сўзлаган маърузасида: “Қонунчилигимизда адвокатларнинг самарали

фаолият юритиши учун барча асослар яратилган. Лекин, афсуски,

адвокатура ҳанузгача фуқаролар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш

институтига айлангани йўқ. Шу боисдан ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида

адвокатуранинг ўрни ва ролини янада ошириш, унинг ваколатларини

кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишимиз

керак[1], – деб таъкидлаб ўтиши бежиз эмас.

Ушбу фикрлардан кўриниб турибдики, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ

ва манфаатларини ҳимоя қилишда шартнома бўйича вакиллик бир тури

сифатида адвокатура фаолиятини такомиллаштириш бугунги кунда

долзарб масалалардан биридир.

Шартнома

бўйича

(ихтиёрий)

вакиллик

суд

амалиётида

вакилликнинг бошқа турларига қараганда кўп учрайди. Шартнома бўйича

вакиллик тарафларнинг, яъни вакил ва ишонч билдирувчининг эрклари

бўйича

белгиланиб,

кўпинча,

топшириқ

шартномаси

билан

расмийлаштирилади [2].


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

50

Бу борада ҳуқуқшунос олим М. Мамасиддиқов фикрича, суд амалиёти

шуни кўрсатадики, судда шартнома бўйича вакил сифатида, кўпинча,

адвокатлар иштирок этмоқдалар. Чунки фуқаролар ва ташкилотларнинг

бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд

орқали ҳимоя қилишда, уларга малакали юридик ёрдам кўрсатишда

шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил сифатида адвокат иштироки муҳим

ўрин эгаллайди [3].

Ушбу фикрларга қўшилган ҳолда айтиш мумкинки, шартнома бўйича

(ихтиёрий) вакиллик фуқаролар ва ташкилотларнинг судда малакали

юридик ёрдам олишида бошқа вакиллик турига қараганда самаралироқ

дейиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг

67-моддаси шартнома бўйича (ихтиёрий) вакилликка бағишланган. Унга

кўра, ишонч билдирувчи ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича судда иш юритишни шартнома

бўйича (ихтиёрий) вакилликка биноан вакилга топширади.

Қуйидагилар шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўлиши мумкин:

1) адвокатлар;

2) насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ёки ён шажара бўйича

қариндошлар, шунингдек, эр (хотин) ёхуд унинг қариндошлари;

3) юридик шахсларнинг ходимлари – шу юридик шахсларнинг

ишлари бўйича;

4) нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари – шу

ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;

5) қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини

ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг ваколатли

вакиллари;

6) биргаликда иштирок этувчилардан бири бошқа биргаликдаги

иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;

7) ишни кўриб чиқаётган суд томонидан ишда жисмоний

шахсларнинг вакиллари сифатида иштирок этишига йўл қўйилган

шахслар.

Судда иш юритиш бўйича вакил сифатида профессионал фаолият

билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин [4].

Юқоридаги нормадан келиб чиқиб, вакилликни шартнома бўйича

вакиллик ва ихтиёрий вакилликка ажратиш мумкин.

Чунки ваколат берувчи ва вакил ўртасидаги шартнома битими

асосида юзага келадиган вакиллик, ваколат берувчига вакил томонидан

ишончнома берилиши асосида юзага келадиган вакиллик билан

биргаликда, ихтиёрий вакиллик деб аталиши қабул қилинган [5].

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига кўра, ихтиёрий

вакиллик ишончнома асосида амалга оширилади [6].


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

51

Ихтиёрий вакиллик ишончнома бериш билан бирга шартнома

асосида вужудга келади. Вакиллик муносабатлари топшириқ шартномаси,

транспорт экспедицияси шартномаси схемасига мувофиқ тузилган

топшириқ, агентлик битими шартномалари асосида вужудга келиши

мумкин [7].

Адвокат эса шартнома бўйича вакил ҳисобланади. Чунки Ўзбекистон

Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг “Юридик ёрдам

кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома)” деб номланган 9

1

-моддасига

мувофиқ, юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) ишонч
билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан адвокат ўртасида ишонч

билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) ўзига ёки у тайинлаган

шахсга юридик ёрдам кўрсатиш учун оддий ёзма шаклда тузиладиган

фуқаролик-ҳуқуқий шартномадан иборатдир [8].

Шартнома бўйича вакиллик сифатида адвокатларнинг судда вакил

сифатида иштирокига оид нормалар умумий Ўзбекистон Республикаси

Фуқаролик процессуал кодексининг 67-69 моддаларида берилган бўлса-да,

адвокатнинг

ваолатлари

қонунчиликда

белгиланган

тартибда

тасдиқланган деб кўрсатилган. Демак, бу, ўз навбатида, шартнома бўйича

вакил сифатида адвокатнинг судда иштирокига оид ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги ва “Адвокатлик

фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси

тўғрисида”ги Қонунларида мутаҳкамланганидан далолат беради.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Адвокатура

тўғрисида”ги

Қонунининг 5-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларга юридик

ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокатнинг ҳуқуқий масалалар бўйича

маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонунчилик юзасидан оғзаки ва ёзма

маълумотномалар бериши, ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва

бошқа ҳужжатларни тузиши, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлари

ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича судда, бошқа

давлат органларида, жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни

амалга ошириши кўрсатилган.

Бундан ташқари, ушбу қонунда адвокатнинг ҳуқуқлари, вазифалари,

адвокатлик сири ва бошқа ҳуқуқий кафолатлари белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг

67-моддасига кўра

,

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ёки

ён шажара бўйича қариндошлар, шунингдек, эр (хотин) ёхуд унинг

қариндошлари ҳам ихтиёрий вакил

сифатида судда иштирок этиши суд

амалиётида жуда кўп учрайдиган вакиллик туридир. Бу бўйича Ўзбекистон

Республикаси Олий Суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги “Вакилликка
доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар

томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги 05-сон Қарори 6-бандига кўра,


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

52

“Ишонч билдирувчига қариндош шахслар доирасини аниқлашда суд

ФПК 67-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ва Оила кодексининг 57,

58-моддаларига амал қилиши лозим бўлиб, уларга кўра қуйидагилар

қариндошлар ҳисобланади:

ота-она, болалар, неваралар, бобо, буви, эваралар, катта бобо, катта

буви;

ака-ука, опа-сингиллар, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука,

опа-сингиллари, уларнинг болалари, бобо, бувиларнинг ака-ука, опа-

сингиллари, уларнинг болалари ва ҳ.к.;

ўгай ака-ука, опа-сингиллар[9].

Демак, судда ушбу вакиллик қилиш турида Ўзбекистон Республикаси

Оила кодексининг нормалари муҳим ҳисобланади.

Юридик шахсларнинг вакиллиги.

Юридик шахсларнинг ходимлари

– шу юридик шахсларнинг ишлари бўйича ихтиёрий вакилликни амалга

оширади. Уларни судда вакиллик қилишининг ҳуқуқий асослари

фуқаролик процессуал ва фуқаролик қонунчилигида кўрсатилган.

Ш. Шорахметов фикрича, юридик шахсларнинг фуқаролик ишларини

судда уларнинг қонун, устав ёки Низом бўйича берилган ваколат доирасида

ҳаракат қилувчи органлари ёки уларнинг вакиллари юритади.

Аксарият корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ходимлари

таркибида юристконсультлар ҳам бўлади. Юридик шахсларнинг ишлари

бўйича судда вакиллик қилиш бурчи уларга юклатилади. Баъзи ҳолларда

юридик шахс вакили топшириқ шартномаси бўйича ҳам фуқаролик ишида

иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолларда вакилга тегишли ваколат

юридик шахс органи томонидан берилган бўлиши керак.

Процессда юридик шахс вакилининг иштирок этиши суд мажлисида

ташкилот раҳбарининг ҳам бевосита иштирок этишига тўсқинлик

қилмайди [10].

Юридик шахс ходими деганда, мазкур ташкилотда меҳнат

шартномаси (контракт)га асосан ишлаётган шахс тушунилади [11].

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 129–моддасига

кўра, ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат

органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил)

томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат

берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита

вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.

Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни,

шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни

вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.

Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан

ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар

тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан

мустасно [12].


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

53

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 138–моддасига

кўра, юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан

имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган

тақдирда) босилади.

Давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа

мулкий бойликларни олиш ёки топшириш учун бериладиган ишончнома

шу юридик шахснинг бош (катта) бухгалтери томонидан ҳам имзоланиши

керак. Банкда операцияларни амалга оширишга ишончнома бериш тартиби

ва унинг шакли қонунчилик билан белгилаб қўйилади [12].

Нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари

ҳам

шартнома бўйича (ихтиёрий вакиллик) бир тури сифатида ўзига хос

аҳамият касб этади. Уларни судда вакил сифатида иштирок этишининг

ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат

ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни[13] ва Ўзбекистон Республикасининг

2007 йил 3 январдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг

кафолатлари тўғрисида тўғрисида”ги Қонунида белгиланган. Нодавлат

нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини

бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар

мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан судга шикоят қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади [13].

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2010 йил

14 майдаги “Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги

нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги 05-сон

Қарори 8-бандига кўра, судда нотижорат ташкилотлар ваколатли

вакиллари сифатида мазкур нотижорат ташкилотларда меҳнат

шартномаси (контракт)га асосан ишлаётган ва унинг штатида турган

шахслар бўлиши мумкин [14].

.

Қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини

ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотларнинг

ваколатли вакилларини

судда иштирок этишининг ҳуқуқий асослари ҳам

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуни,

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунида мустаҳкамланган. Жумладан,

“Ўзбекистон Республикасининг савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги

Қонуннинг 21-моддасига кўра, Савдо саноат палатаси Палата аъзоларининг

манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим

этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат

ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг

ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат

ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг

ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда тадбиркорлик


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

54

субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш

(иккала тараф Палата аъзолари бўлган ҳоллар бундан мустасно),

шунингдек, даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация

шикоятлари, аризалар бериш ҳуқуқига эга [15].

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба

уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасига кўра, касаба

уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба

уюшмалари ташкилотлари ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя

қилиб судга даъво аризаси, шунингдек, суд буйруғини чиқариш

тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.

Шунингдек, мазкур Қонунинг 33-моддасига кўра, касаба уюшмалари,

уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари

ташкилотлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳам ходимнинг меҳнат

мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши ёки

соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилиши туфайли етказилган

зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда ходимларнинг соғлиғи ва меҳнатини

муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқлари камситилган бошқа ҳолларда

ходимнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг 45-моддасига кўра, касаба

уюшмаларининг инспекторлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида

“судларда ва меҳнат низоларини кўриб чиқадиган бошқа органларда

ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя

қилиш учун ўз ташаббусига кўра ёҳуд ходимларнинг илтимосига биноан

вакиллар сифатида иштирок этиш” белгиланган[16].

Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакилликнинг яна бир тури

биргаликда

иштирок

этувчилардан

бири

бошқа

иштирок

этувчиларнинг топшириғи бўйича вакил

ликни амалга ошириши

ҳисобланади. Вакилликнинг мазкур тури ўзига хос хусусиятга эга бўлиб,

унга кўра процессда биргаликда иштирок этувчи шахс манфаатларини

ҳимоя қилувчи шахс бир вақтнинг ўзида процессда тарафнинг ва

вакилнинг процессуал ҳуқуқий ҳолатини эгаллайди. Вакилликнинг мазкур

турига шерик иштирокчиларнинг манфаатлари ўзаро бир-бирлари билан

қарама-қарши бўлмаганида йўл қўйилади.

Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакилликнинг яна бир тури

“ишни

кўриб чиқаётган суд томонидан ишда жисмоний шахсларнинг

вакиллари сифатида иштирок этишига йўл қўйилган шахслар

”дир.

Ушбу ихтиёрий вакиллик тури ҳозирги кунда суд амалиётида энг катта

муаммолардан бири ҳисобланади.

Чунки ишни кўриб чиқаётган суд томонидан ишда жисмоний

шахсларнинг вакиллари сифатида иштирок этишига йўл қўйилган шахслар

деганда кимларни тушуниш керак, қонун чиқарувчи нимани назарда

тутганлиги, қолаверса, суд кимларга вакиллик қилишга рухсат бериши

аниқ кўрсатилмаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

55

Пленумининг 2010 йил 14 майдаги “Вакилликка доир фуқаролик

процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши

тўғрисида”ги 05-сон Қарорида айнан шу вакиллик тури бўйича

тушунтириш берилмаган.

Юқоридаги масалалар, ўз навбатида, суд олдида ҳам бир қатор

муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки рухсат берса, у шахс ҳақ эвазигами

ёки текинга вакиллик қиляптими ёхуд олий юридик маълумотга эга

бўлмаса ҳам судда вакиллик қилишни касб қилиб олганми ёки йўқми каби

масалалар қандай ҳал этилади?

Шунинг учун, бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикаси

Фуқаролик процессуал кодексининг 67-моддаси биринчи қисм 7-бандида

назарда тутилган “ишни кўриб чиқаётган суд томонидан ишда жисмоний

шахсларнинг вакиллари сифатида иштирок этишга йўл қўйилган шахслар”

деб номланган ҳолатга суд қандай ҳолатга йўл қўйиш-қўймаслигини

аниқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди

Пленумининг 2010 йил 14 майдаги “Вакилликка доир фуқаролик

процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши

тўғрисида”ги 05-сон Қарорида тушунтириш бериш мақсадга мувофиқ деб

ҳисоблаймиз.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ш.М. Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул

қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги

сўзлаган “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таьминлаш – юрт

тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маьрузаси // Постда

№ 50, 2016 йил 10 декабрь

2.

Шорахметов Ш.Ш.

Ўзбекистон

Республикасининг

фуқаролик

процессуал ҳуқуқи. Дарслик. – Тошкент: Адолат. 2001. – Б. 72.

3.

Мамасиддиқов М.М. Фуқаролик процесси: ўқув қўлланма. –Тошкент:

Baktria press, 2014. – Б. 74.

4.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси //

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, lex.uz.

5.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ. 1-жилд

(биринчи қисм) Адлия вазирлиги. – Т.: “Vektor-Press”, 2010. 347-б. –

(Профессионал (малакали) шарҳлар).

6.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 134, 139–

141-моддалари. // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, lex.uz.

7.

Козлова М.Ю. Положения о представительстве и доверенности в

современном российском гражданском законодательстве // СПС

Консультант Плюс. 2015

8.

“Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги 1996 йил

27 декабрдаги Қонуни. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис

Ахборотномаси 1997 й. 2-сон, 48-модда.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

56

9.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги

“Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар

томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги 05-сон қарори. lex.uz.

10.

Ш.Ш. Шорахметов. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик

процессуал кодексига шарҳлар. – Т., ТДЮИ. 2010. –Б.143.

11.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги

“Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар

томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги 05-сон қарори. lex.uz

12.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси // Қонунчилик

маълумотлари милллий базаси. https://lex.uz/docs/111189.

13.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги “Нодавлат

нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонуни// Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда; Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2007 й.,

52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда;

2014 й., 50-сон, 588-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )

14.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2010 йил

14 майдаги “Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги

нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги 05-сон

қарори. lex.uz

15.

2018 йил 9 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат

палатаси тўғрисида”ги Қонуни //Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси,

10.07.2018

й.,

03/18/483/1482-сон;

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; 25.12.2019

й., 03/19/597/4193-сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон; Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон

16.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба

уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари

миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/588/4115-сон; Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон).

Библиографические ссылки

Ш.М. Мирзиёев. Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганининг 24 йиллигига баFишланган тантанали маросимдаги сузлаган “Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таьминлаш - юрт тараккиёти ва халк фаровонлигининг гарови” номли маьрузаси // Постда № 50, 2016 йил 10 декабрь

Шорахметов Ш.Ш. Узбекистон Республикасининг фукаролик процессуал хукуки. Дарслик. - Тошкент: Адолат. 2001. - Б. 72.

Мамасиддиков М.М. Фукаролик процесси: укув кулланма. -Тошкент: Baktria press, 2014. - Б. 74.

Узбекистон Республикасининг Фукаролик процессуал кодекси // Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, lex.uz.

Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексига шарх. 1-жилд (биринчи кисм) Адлия вазирлиги. - Т.: “Vektor-Press”, 2010. 347-б. -

(Профессионал (малакали) шархлар).

Узбекистон Республикасининг Фукаролик кодексини 134, 139-

-моддалари. // Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, lex.uz.

Козлова М.Ю. Положения о представительстве и доверенности в современном российском гражданском законодательстве // СПС Консультант Плюс. 2015

“Узбекистон Республикасининг “Адвокатура туFрисида”ги 1996 йил 27 декабрдаги Конуни. // Узбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1997 й. 2-сон, 48-модда.

Узбекистан Республикаси Олий Суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги “Вакилликка доир фукаролик процессуал конунчилиги нормаларининг судлар томонидан кулланилиши тртрисида”ги 05-сон карори. lex.uz.

Ш.Ш. Шорахметов. Узбекистан Республикасининг Фукаролик процессуал кодексига шархлар. - Т., ТДЮИ. 2010. -Б.143.

Узбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги “Вакилликка доир фукаролик процессуал конунчилиги нормаларининг судлар томонидан кулланилиши ту,рисида”ги 05-сон карори. lex.uz

Узбекистан Республикасининг Фукаролик кодекси // Конунчилик маълумотлари милллий базаси. https://lex.uz/docs/111189.

Узбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари туFрисида”ги конуни// Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда; Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; Конунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )

Узбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги “Вакилликка доир фукаролик процессуал конунчилиги нормаларининг судлар томонидан кулланилиши туFрисида”ги 05-сон карори. lex.uz

2018 йил 9 июлдаги “Узбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси туFрисида”ги Конуни //Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2018 й., 03/18/483/1482-сон; Конун хужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон; Конунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон

Узбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Касаба уюшмалари туFрисида”ги Конуни // Конун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/588/4115-сон; Конунчилик DOI: https://doi.org/10.4236/jbm.2019.73002

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон). DOI: https://doi.org/10.1038/s41568-021-00409-2

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов