ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ: ХАЛҚАРО ҲУЖЖАТЛАР ТАҲЛИЛИ

CC BY f
62-67
38
23
Поделиться
Мақсудов, Х. (2022). ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ: ХАЛҚАРО ҲУЖЖАТЛАР ТАҲЛИЛИ. Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества, 1(1), 62–67. https://doi.org/10.47689/inlibrary-SSPBSIDS-2022-pp62-67
Хушнур Мақсудов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Гиёҳвандликка қарши курашишга оид халқаро ҳуқуқий нормаларни ўзида мужассам этган халқаро ҳужжатлардан бири, 1961 йил 30 мартдаги “Гиёҳвандлик воситалар тўғрисида”ги Ягона конвенция гиёҳвандлик соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашда давлатларга тегишли равишда ҳуқуқий чоралар кўриш мажбуриятини юклайди. Ушбу конвенцияда гиёҳвандлик воситалар сифатида эътироф этиладиган воситалар рўйхати тузилган бўлиб, улар ўрнатилган назорат режими, зарари даражасига кўра гуруҳларга ажратилган.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

62

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ:

ХАЛҚАРО ҲУЖЖАТЛАР ТАҲЛИЛИ

Мақсудов Хушнур Хуршедович

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар органларида

қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори

Гиёҳвандликка қарши курашишга оид халқаро ҳуқуқий нормаларни

ўзида мужассам этган халқаро ҳужжатлардан бири, 1961 йил 30 мартдаги

“Гиёҳвандлик воситалар тўғрисида”ги Ягона конвенция гиёҳвандлик

соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашда давлатларга тегишли равишда

ҳуқуқий чоралар кўриш мажбуриятини юклайди. Ушбу конвенцияда

гиёҳвандлик воситалар сифатида эътироф этиладиган воситалар рўйхати

тузилган бўлиб, улар ўрнатилган назорат режими, зарари даражасига кўра

гуруҳларга

ажратилган.

Улар

ичида

тақиқланган

гиёҳвандлик

воситаларига қуйидагилар киради; опиум, героин, морфий, кокаин,

марихуана, наша ва бошқалар. Ушбу ҳужжат давлатлар ҳудудида

гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш, тарқатиш устидан назоратни амалга

оширишни назарда тутади, гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ва

тарқатиш, яъни, сотиш, сотиб олиш, ташиш билан боғлиқ жиноятлар

таркибини квалификация қилиб беради. Конвенциянинг аъзоғдавлатлари

қатор хаттиғҳаракатларни жиноий қилмиш деб эълон қилиш

мажбуриятини оладилар. Бундай хаттиғхаракатлар конвенциянинг 36

моддасида санаб ўтилган бўлиб, уларга гиёҳвандлик воситаларини

ўстириш, ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, таклиф этиш, тарқатиш, сотиб

олиш, сотиш. Хар қандай шароитларда етказиб бериш, ўртада туриш,

жўнатиш, транзит билан қайта жўнатиш, ташиш, олиб кириш, олиб чиқиш

кирадиУшбу Конвенция асосида 1968 йили Гиёҳвандлик воситаларини

назорат қилиш бўйича Халқаро кенгаш тузилган бўлиб, у гиёҳвандликка

қарши курашда давлатлар ҳамкорлигини шаклларини ташкил этади

ва унинг зиммасига Конвенцияга аъзо-давлатларнинг ҳукуматлари

томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш,

давлатлардан гиёҳвандлик воситаларининг йиллик ишлаб чиқарилиши,

истеъмол қилиниши, четга чиқариш ва четдан олиб кириш, шунингдек,

қанча захирага эга эканлиги тўғрисида маълумотларни сўраш, халқаро

савдо учун гиёҳвандлик воситаларини сотишни аниқлаш, гиёҳвандлик

воситалари савдоси устидан назоратни амалга ошириш, гиёҳвандлик

воситалари савдоси, айланиши, тарқалиши масалалари бўйича давлатлар

ахборотга бериш, уларни тинглаш, зарур ҳолларда БМТга Иқтисодий ва

Ижтимоий Кенгаш орқали гиёҳвандлик воситаларини экспорт ва импорт

қилишга эмбарго қўйиш масаласини киритиш вазифаси юклатилган.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

63

Гиёҳванд воситаларига нисбатан жаҳон сиёсати халқаро келишувлар

ва давлатлар ўртасида ўзаро келишувларда белгиланган. Конвенцияда

гиёҳвандлик юбилан боғлиқ вужудга келадиган муаммоларни хал

қилишнинг асосий тамойиллари шаклантирилган. Уни имзолаган

давлатлар учун ушбу ҳужжатлар қоидаларини бажариш мажбурий

характер касб этади ва давлатлар ўз миллий қонунчилигини ва сиёсатини

шакллантиришда унга амал қилади ва ундан келиб чиқади. Шундай қилиб,

ҳозирги кунда жаҳон хамжамиятида гиёҳванд воситаларини тарқатиш ва

наркомания

касаллиги

билан

касалланганларни

олдини

олиш

муаммоларига ёндашишнинг унификация жараёни кетмоқда.

Гиёҳванд моддаларни суистеъмол қилиш ва унинг ноқонуний

айланмасинининг доирасини кенгайиши XIX асрнинг ўрталаридан

бошланган. Қисқа вақт ичида хеч бир давлат уларни олдини олиш ва

муваффақиятли хал эта олмаслиги аён бўлди. 1912 йилдан 1972 йилгача

наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича 12 та кўп томонлама

шартномалар имзоланган.

1972 йилдаги Протокол билан ўзгартиришлар киритилган 1961 йилги

БМТ шафелиги остида қабул қилинган наркотик воситалар бўйича Ягона

конвенция бу соҳадаҳаракатда бўлган кўпгина ҳужжатларни бирлаштирди.

1971 йилги психотроп моддалар тўғрисидаги конвенция эса янги

категориядаги синитетик наркотик воситаларини назорат тизимини яратди.

1961 ва 1971 йиллардаги конвенциялрада ноқонуний айланмага

нисбатан билвосита кураш кўзда тутилган бўлиб, улар асосан наркотик ва

психотроп моддаларнинг қонуний айланмасини тартибга солишга ва

ноқонуний айланманинг каналларини кенгайишига йўл қўймайдиган

самарали назорат механизми тузишни кўзда тутган эди.

Гиёҳванд восиатлар тўғрисида ягона конвенция (1961) медицинада

фойдаланиладиган турли моддадаларни сотиш ва улардан фйодланишни

чеклайдиган ҳар хил шартномалрни бирлаштиради. 1972 йилда

гиёҳвандларни даволаш ва авф этиш бўйича хизматларнинг тақдим

этилиши зарурлигини таъкидлаган Протокол билан тўлдирилди.

Беҳуш қилувчи моддалар тўғрисидаги конвенция (1971) ақлий

фаолиятга таъсир этадиган фармацевтика дориғдармонлари ва бошқа

моддалар рўйхати бўйича халқаро назорат тизимини ўрнатади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд восиатлар ва

псхотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича

конвенцияси (1988) гиёҳванд моддалар билан ноқонуний савдо қилиш

масалаллари билан шуғулланади ва ўз ичига бундан даромад олиш ҳамда

ноқонуний гиёҳванд моддалар тайёрлаш учун фойдаланилган химиявий

моддаларни асраб қолиш масалалари билан шуғулланади.

Узоқ йиллар мобайнида халқаро хамжамият гиёҳвандлик муаммосига

“четда турган ташвиш” сифатида қараб келган. Тўғрироғи, гиёҳванд

моддалар ривожланаётган мамлаатларда тайёрланди ва ривожланган


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

64

мамлакатларда истъемол қилинади, деб хисобланар эди. Шу боис унга

бўлган талабни қисқартириш учун яхшироқ эътибор жалб қилинмади.

Бироқ вазият кескин ўзгариб кетди. Эндиликда энг кўп истъмол

қилувчилар ривожланаётган мамлакатлар бўлиб қолмоқда, наша ва

синтетик моддалар Шимолда, шунингдек, Жанубда тайёрланмоқда.

Натижада БМТ бу ортиқча ташвишни қисқартириш билан

биргаликда, айни пайтда унга бўлган талабни ҳам қисқартиришга бирдай

ёндашиш йўлларини ишлаб чиқди. 1998 йилда Бош Ассамблея ўзининг

гиёҳванд моддаларнинг бутунжаҳон муаммолари бўйича махсус сессиясида

қатор мақсад-вазифаларни кўзда тутган аниқ муддатлар билан чекланган

ва ушбу мувозанатнинг иккала томонини бирдек кўзда тутган Сиёсий

декларация қабул қилди.

Гиёҳванд воситаларига нисбатан жаҳон сиёсати халқаро келишувлар

ва давлатлар ўртасида ўзаро келишувларда белгиланган. Конвенцияда

гиёҳвандлик юбилан боғлиқ вужудга келадиган муаммоларни хал

қилишнинг асосий тамойиллари шаклантирилган. Уни имзолаган

давлатлар учун ушбу ҳужжатлар қоидаларини бажариш мажбурий

характер касб этади ва давлатлар ўз миллий қонунчилигини ва сиёсатини

шакллантиришда унга амал қилади ва ундан келиб чиқади. Шундай қилиб,

ҳозирги кунда жаҳон хамжамиятида гиёҳванд воситаларини тарқатиш ва

наркомания

касаллиги

билан

касалланганларни

олдини

олиш

муаммоларига ёндашишнинг унификация жараёни кетмоқда.

Гиёҳванд моддаларни суистеъмол қилиш ва унинг ноқонуний

айланмасинининг доирасини кенгайиши XIX асрнинг ўрталаридан

бошланган. Қисқа вақт ичида хеч бир давлат уларни олдини олиш ва

муваффақиятли хал эта олмаслиги аён бўлди. 1912 йилдан 1972 йилгача

наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича 12 та кўп томонлама

шартномалар имзоланган.

1972 йилдаги Протокол билан ўзгартиришлар киритилган 1961 йилги

БМТ шафелиги остида қабул қилинган наркотик воситалар бўйича Ягона

конвенция бу соҳадаҳаракатда бўлган кўпгина ҳужжатларни бирлаштирди.

1971 йилги психотроп моддалар тўғрисидаги конвенция эса янги

категориядаги синитетик наркотик воситаларини назорат тизимини яратди.

1961 ва 1971 йиллардаги конвенцияларда ноқонуний айланмага

нисбатан билвосита кураш кўзда тутилган бўлиб, улар асосан наркотик ва

психотроп моддаларнинг қонуний айланмасини тартибга солишга ва

ноқонуний айланманинг каналларини кенгайишига йўл қўймайдиган

самарали назорат механизми тузишни кўзда тутган эди.

XXI аср гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятчиликка қарши курашда

ҳамкорликни талаб этмоқда. Уларнинг асосий йўналишларидан бири –

жиноийғҳуқуқий чораларни такомиллаштириш ҳисобланади. Буни амалга

ошириш учун аввало ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадга мувофиқдир.

Эндиликда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ҳамда улар


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

65

билан боғлиқ жиноятларга қарши курашда умумий хусусиятлардан иборат

ва барча давлатларга тааллуқли бўлган бир хил қиррали қонунчилик

тизими яратилиши керак. Унда қуйидаги масалаларга ойдинлик киритиш

лозим: биринчидан, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан

боғлиқ жиноятларнинг барча турлари аниқланган бўлиши; иккинчидан,

наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик ва жазо

чоралари ҳам бир хил бўлиши; учинчидан, бундай жиноятларнинг нафақат

қасд шаклида, балки шу билан ибрга эҳтиётсизлик билан содир

этилганлиги ҳолатлари ҳам тан олиниши; тўртинчидан, кўп холатларда

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга ҳилоф

равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар ўта ижтимоий хавфли

қилмиўларга айланиши; бешинчидан, гиёҳвандлик воситалари ва

психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларга аллақачон халқапро

жиноятлар туркумига кириб, уларга хос хусусиятларга эга бўлган, чунки

уларнниг ижтимоий хавфлилик даражаси шундан далолат бериши;

олтинчидан, жаҳон миқёсида умумий ягона бўлган ва Бирлашган

Миллатлар Ташкилоти томонидан 1988 йилнинг 20 декабрида қабул

қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ёки псхотроп моддаларга қарши

кураш” тўғрисидаги халқаро конвенцияга таяниши. Юқоридагилар асосида

БМТ бошчилигади ҳозирги пайтда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш тўғрисида жаҳон

миқёсида ягона жиноят қонуни қабул қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Фикримизча, айнан шу йўл билан инсониятни гиё офатидан сақлаб қолиш

мумикн, акс холида унинг «вабо” сингари жамиятга бундан кейин ҳам

қирғин солиш хавфи муқаррардир. Бу биринчи масала.

Иккинчи масала гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар билан

боғлиқ муаммоларни таҳлил қилишдан иборат. Янги асрнинг дастлабки

йилларида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш

самарадорлишгини кўтариш гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддаларга тааллуқли мавжуд муаммоларни илимй ассода ечишни талаб

этади. Уларнинг асосий қиси ўтган асрнинг 60 йилларига келиб БМТ

бошчилигида 1961 йил 30 мартда Нью-Йорк шаўри да “Ягона гиёҳвандлик

воситалари” тўғрисида қаьул қилинган халқаро конвенцияда ўз ифодасини

топган эди. Жумладан, ер юзида мавжуд бўлган барча гиёҳвандлик

воситаларининг келиб чиқиши, хоссалари ва инсон саломатлиги учун

ижтимоий хавфлилилк даражаси инобатга олиниб тўртта гуруҳга бўлинади.

Улар айнан шу тартиб асосида махсус рўйхатларга ажратилган: 1 рўйхатга

(ацеторфин,

ацетиллитадол,

аллилкродина,

альфацетилғметадол,

бензетидин, бетамекродин, каннабис ва унинг қоришлмалари, кокаин ва ҳ.к.)

киритилга бўлса, 2 рўйхатгда (ацетилдигидрокодеин, кодеин, этилморфин,

прорирам ва ҳ.к.) акс эттирилган; 3-рўйҳатда (дигидрокедеин, этилморфин,

оркодеин, фолькодеин ва ҳ.к.) ва 4-рўйхатда эса (дезоморфин, эторморфин,

кетобемидон ва ҳ.к.) берилган эди. Бироқ БМТ 1988 йил 20 декабридаги


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

66

халқаро конвенциясида юқорида қайд этилган гиё воситалари ва психотроп

моддалар тўғрисидаги рўйҳатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар

киритилди. Орадан қарийб 15 йил ўтган, жамиятда рўй беоган ўзгаришлар

дунёнинг кўп худудларида гиё воситалари ва психотроп моддаларнинг янги

турлари келиб чиқишига сабаб бўлди, уларнниг анчаси баъзи давлатларга

маълум, аммо ҳалиггача халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда эътиров этилмаган,

шу сабабали бошқа айрм мамлакатлар бу тўғрида маълумотларга эга эмаслар.

Ушбу халқаро конвенцияларга биноан ер юзидаги давлатларнинг

қирқ фоизга яқини (жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Хиндистон

ва ҳ.к.) гиёҳванд воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ қонун

ҳужжатларини қабул қилганлар. Ўзбекистон ҳам анна шундай ижобий

ўзгаришлар натижасида 1999 йил 19 августда “гиёҳвандлик воситалари ва

психотроп моддалар тўғрисида”ги янги қонун қабул қилди. Мазкур қонун

гиёҳвандлик восиаталари иллатларига қарши курашда туб бурилиши

ясади. Биринчидан, унинг умумий қоидалар бобида гиёҳвандлик

воситаалари ва психотроп моддалар тўғрисидаги қонун ҳужжталари,

уларнинг асосий тушунчалари ва назоратга олиш тартибғқоидалари

ифодаланган. Иккинчидан, ушбу қонунда гиёҳвандлик воситалари ва

психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаларда бўлиши билан

боғлиқ фаолият, бундай фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш

шартлари, улардан фойдаланиш, улар иблан қонунга хилоф равишда

муомалада бўлишга монелик қилиш ҳамда гиёҳвандлик (наркомания) ва

заҳарвандлик (таксикомания) билан касалланган беморларга бериладиган

наркологик ёрдам масалалари алоҳидағалоҳида бобларга ажратилган.

Мазкур қонунда фақат гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддаларининг умумий тушунчалари, шакллари, ижтимоий хавфлилик ва

улар учун жавобгарлик масалалалрига эътибор берилган. Аммо, унда

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг хажми, оғирлиги ёки

миқдорлари кўрсатиб ўтилмаган. Маълумки, улар бундай иллатларга

қарши кураш самарадорлигини кўтаришга хизмат қилади. Бинобарин,

ҳолатнинг жиноийлигини аниқлашда, жавобгарлик ва жазо чораларини

белгилашда бундай ўлчамларнинг катта хиссаси бор. Шу боис ушбу

масалани илмий асосда таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Унинг ижобий

хал қиилш учун Ўзбекистонда биринчи маротаба гиёҳвандлик учтидан

назорат қилиш Давлат комиссияси томонидан 1995 йил йил 1 апрелидаги

қарорга мурожаат қилинмоғи даркор. Унда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

томонидан ишлаб чиқилган ноқонуний муомалада бўлган гиёҳвандлик

воситаларининг тартиб (рўйхати) тасдиқланган. Ушбу қарорда 34та

гиёҳвандлик воситаларининг турларига нисбатан оз ҳажмдаги ва кўп

миқдордаги холатлари ишлаб чиқилган.

Аммо давлат комиссиясининг қарорида гиёҳвандлик воситаларининг

ўлчамлари ораисда жиддий фарқ бор. Биринчидан, давлат комиссиясининг

1995 йил 1 апрелдаги махсус қарорида гиёҳвандлик воситаларининг


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

67

34 шакли, уларнинг оз ва кўп миқдордаги ўлчамлари берилган бўлса, бунда

гиёҳвандлик воситаларининг 68 тури, улар оз миқдорда, ундан ортиқроқ ва

кўп ҳажмдаги ўлчамлари ҳамда психотроп моддаларнинг анна шу

тартибдаги миқдорлари ва уларнинг 22 хили – Давлат комиссиясининг

янги 1998 йил 22 майдаги қарорида аниқ ифодаланган эди. Яна унда

гиёҳвандлик воситаларининг ттурлари икки маротабага (100 фоизга)

ошганлиги ва уларнинг аксарияти кишиларнинг соғлиигга хавф туғдириб,

сон жиҳатдан янада кўпайганлигини алоҳида таъкидламоқ керак.

Иккинчидан, Ўзбекистонда ўтган асрнинг 90 йиллари ва унинг иккинчи

ярмигача гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар инсоният учун

унча хавфли эмсмиди? Улар иллат каби жамиятимиз учун ўтган аср охирида

ва янги даврга келиб пайдо бўлдими? Бундай ҳар хил мазмундаги

саволларни янада давом эттириш мумкин. Аммо фикримизча, гиёҳвандлик

воситалари ва психотроп моддаларнинг ўлчамларини (оғирлиги, хажми

ёки миқдорини) асосан ўзгартириш (ошириш ёки камайтириш) йўли

ббилан уларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ошириш ҳамма вақт

ҳам кўзланган мақсадни олиб келмайди. Масалан, оз миқдордаги

марихуанани (5 г.) кўп миқдорга айлантириш орқали (олдин эса бундай

оғирликдаги марихуана 500 г ва ундан кўп бўлиши шарт эди) унинг

ижтимоий хавфлилигини ошириш холатлари белгиланади. Унда

жавобгарлик ва жазо чораларини жиддий кучайтиришга олиб келади. Агар

бизнинг давлатимизда 1998 йилнинг май ойларигача 5 граммгача

марихуанани ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда

тайёрлаш ва бошқа ҳаракатлар (сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш)

учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлса, эндиликда оғирлиги 5 г

бўлган марихуана фақат жиноят таркибини ташкил этади, балки шу билакн

бирга айбни оғирлаштирувчи ҳамда ўта оғирлаштирувчи ҳолатлар

тариқасида ҳам амалдаги қонунларимизга биноан бўлиши мумкин (ЖК 273 м.).

Учинчидан, мазкур давлат комиссиясининг 1998 йилги қарорида

қизиқарли ҳолатлар кўрсатилган, янги гиёҳвандлик воситаси оз (кам)

миқдорда бўла олмаслиги кўрсатилган, асос қилиб эса уларнниг ижтимоий

хавфлилиги олинган. Буларга героин, фенцикликдин, броламфетамин,

диэтиламидлизергин кислотаси (ЛСД), этициклин ва теноциклидинга

ўхшаш гиёҳвандлик воситасининг турлари мисол бўлади. Жавобгарлик

масаласи уларга нисбатан кўп бўлмаган миқдор асосида ҳал қилииниши

даркор, демак улар барча вазиятларда жиноят таркибини ташкил қилади.

Бу

тергов

ва

суд

амалиётини

янгилик

тариқасида

янада

такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Библиографические ссылки

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов