ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИГА ОИД ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

CC BY f
164-171
43
27
Поделиться
Мақсудов, Х. (2022). ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИГА ОИД ХАЛҚАРО ТАЖРИБА. Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества, 1(1), 164–171. https://doi.org/10.47689/inlibrary-SSPBSIDS-2022-pp164-171
Хушнур Мақсудов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ миқдорлар (хажмлар) ҳақидаги маълумотларга асосланиб, қуйидаги фикрларни билдириш мантиқан тўғри бўлади: биринчи – ушбу масалалар бўйича ҳужжатларнинг Соғликни сақлаш вазирлиги қошидаги гиёҳвандлик восиаталарини назоарт қилиш бўйича домимий давлат қўмитаси томонидан бир йил ўтар- ўтмас қабул қилиниши.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

164

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИГА

ОИД ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

Мақсудов Хушнур Хуршедович

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар органларида

қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ миқдорлар (хажмлар)

ҳақидаги маълумотларга асосланиб, қуйидаги фикрларни билдириш

мантиқан тўғри бўлади: биринчи – ушбу масалалар бўйича ҳужжатларнинг

Соғликни сақлаш вазирлиги қошидаги гиёҳвандлик восиаталарини

назоарт қилиш бўйича домимий давлат қўмитаси томонидан бир йил ўтар-

ўтмас қабул қилиниши.

Юқоридагилардан ташқари:

1. Наркотик моддаларининг ноқонуний айланиши нафақат миллий

даражадаги, балки халқаро ҳамжамият учун таҳдид солаётган долзарб

муаммо, шу билан бир қаторда халқаро жиноятлар даражасидаги жиноят

турига айланиб улгурди;

2. Наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бир давлат

ҳудудидан ташқари чиқиб кетди ва у битта давлатнинг ўзи томонидан хал

этилиши мушкур бўлган муаммога айланди ва шунинг учун ҳам у халқаро

ташкилотлар фаолиятининг устувор йўналишига айланмоқда;

3. Наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши курашнинг

халқаро институционал механизми шаклланди ва унда БМТ универсал

ташкилот сифатида асосий мувофиқлаштирувчи ҳисобланади ҳамда унинг

ихтисослашган органи ҳисобланмиш Наркотикларга ва жиноятчиликка

қарши кураш дастури ҳисобланмиш ЮНДКП – халқаро институционал

тизимнинг марказий ўринини эгаллайди.

Наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши курашнинг халқаро

ҳуқуқий асосларини шаклланди ва у жиноятчиликка қарши кураш

соҳасидаги халқаро ҳужжатлар орасида алоҳида аҳамият касб этади.

Юқоридаги маълумотларда кўриниб турибдики, гиёҳвандлик

моддаларининг турларини кенгайиб бориши ва уларнинг ноқонуний

айланиши, нафақат айрим мамлакатларнинг ички муаммоси, балки, борган

сари давлатлараро ҳамкорликнинг долзарб муаммоларидан бирига

айланмоқда, яъни бу ҳолатга қарши кураш давлатлардан янгича шакл ва

усулларни талаб этмоқда. Бунга қарши кураш, ўтган асрнинг бошларидан

бошланган эди. Мазкур ҳамкорлик авваломбор, халқаро-ҳуқуқий

ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш орқали, шунингдек халқаро

институционал тизимнинг тузилиши орқали давлатлар фаолиятини

мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан олиб борилмоқда.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

165

Жумладан, бу соҳадаги илк ҳужжат – Қорадори бўйича конвенция

1912 йилдаёқ қабул қилинган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин наркотик

моддаларга қарши кураш БМТ доирасида амалга оширилмоқда. 1946 йили

ЭКОСОС шафеълигида Наркотик воситалар бўйича комиссия тузилди.

Кейинчалик яна қатор ҳужжатлар қабул қилинди. 1988 йилда

Наркотик воситалар ва психотроп моддалар билан ноқонуний муомала

қилишга қарши кураш тўғрисидаги БМТ конвенцияси кучга кирди. Унда

халқаро амалиётда илгари қўлланилмаган айрим янги чоралар кўзда

тутилган. Улар жумласига қуйидагилар киради:

– хорижий мол-мулкни хатлаш;

– наркотикларни ташишга қарши курашда юкларни назоратдан

ўтказиш усулидан фойдаланиш.

Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш

соҳасидаги ихтисослашган орган сифатида Гиёҳванд моддалар бўйича

комиссия – Иқтисодий ва Ижтимоий кенгашнинг муайян вазифа юкланган

комиссия бўлиб, гиёҳванд моддалар устидан халқаро назорат сиёсатини ишлаб

чиқиш бўйича ҳукуматлараро бош орган сифатида фаолият кўрсатади.

Таркибида 53 аъзо мамлакат бўлган ва ҳар йили йиғилишлар ўтказадиган

Комиссия дунё миқёсидаги гиёҳвандлик вазиятларини таҳлил қилади,

гиёҳванд моддалар устидан халқаро назоратни кучайтириш бўйича таклифлар

тайёрлайди, шунингдек, комиссия БМТнинг наркотиклар ва жиноятчиликка

қарши дастури – ЮНДКП фаолияти устидан раҳбарлик қилади.

Гиёҳванд моддалар устидан назорат бўйича халқаро кенгаш гиёҳванд

моддаларни тиббиётда, илмий мақсадларда қўлланилашини чеклашга уларни

яширин каналларга ўтиб кетишини бартараф этишига ҳаракат қилади.

Бу – гиёҳванд воситалар устидан назорат тўғрисидаги халқаро

шартномаларнинг бажарилиши бўйича ҳукуматлар саъй – ҳаракатлари

учун ёрдам ва мониторингни амалга оширувчи мустақил орган

ҳисобланади. Унинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш томонидан сайланган

13 аъзоси индивидуал тарзда, яъни ўз давлатларидан топшириқ олмай,

мустақил равишда фаолият кўрсатадилар. Кенгаш гиёҳванд моддалар

назорат доирасидан чиқиб кетган мамлакатларга текширишлар олиб

бориш мақсадида миссиялар жўнатади ва техник сафарлар уюштиради,

шунингдек мамлакатларга медицина ва лимий мақсадларда зарур

бўладиган гиёҳванд моддаларни чегаралайди. Шунингдек у гиёҳванд

моддалардан қонуний мақсадларда фойдаланишни кафолатлаш учун

гиёҳванд ашёларни етиштириш ва уларга бўлган эҳтиёж масалаларини

таҳлил этади.

1998 йилнинг июнида чақирилган Бош Ассамблеянинг гиёҳванд

моддаларни ноқонуний ишлаб чиқиш, сотиш, талаб, эҳтиёж ва ташиш ҳамда

тарқатишга қарши курашга бағишланган махсус сессиясида дунё

мамлакатлари ҳукуматлари гиёҳванд моддалар устидан назорат ўрнатишнинг

ҳақиқий глобал стратегиясини ишлаб чиқдилар. Ҳукуматлар ўз зиммаларига


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

166

ҳамкорликда амалда фойдаланилаётган стратегияни такомиллаштириш ва

ноқонуний ишлаб чиқарилаётган ҳамда истеъмол қилинаётган гиёҳванд

моддаларни қисқартириш юзасидан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун

амалий қадамларни белгилаб олиш мажбуриятини олдилар.Ушбу тадбирлар

орасида: гиёҳванд моддаларга эҳтиёжни камайтириш кампанияси,

гиёҳвандллик воситаларини ноқонуний ишлаб чиқаришда фойдаланилиши

мумкин бўлган ашёларни қўлга киритишни чеклаш бўйича дастур; гиёҳванд

моддаларни ташиш ва айбдорларни жазолаш юзасидан энг яхши назорат

ўонатиш учун суд органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат

қилиш; гиёҳванд моддалари бўлган экинларни йўқотиш тадбирларини

кучайтириш кабилар бор.

БМТ раҳбарлигида тузилган бир қатор шартномалар, битимларда

ҳукуматларнинг гиёҳванд ва беҳуш қилувчи моддалар ишлаб чиқарилиши

ва уларнинг тарқатилишини назоратқилишни амалга оширишлари,

гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш олиб бориши

зарур бўлгган маъмурий аппарат ташкил этиш ва халқаро органларни бу

борадаги ишлари тўғрисида хабардор қилиб туришдан иборат талаб

мужассамдир. Бу йўналишда қуйидаги шартномалар мавжуд.

– гиёҳванд моддалар тўғрисида ягона конвенция (1961), 116 дан

ортиқ табииий ва синтетик гиёҳванд моддаларни, жумладан наша ва

кокаинни кодификация қилган.

– Беҳуш

қилувчи

моддалар

ҳақидаги

конвенция(1971)

галлюциногенлар, амфетаминлар,барбитуратлар, небарбитуратлар каби

оғриқни босувчи ва асабни тинчлантирадиган дори – дармонлар ишлаб

чиқарилишини тартибга солади.

– Ягона конвенцияга тузатишлар киритиш тўғрисидаги 1972 йилги

протокол нашавандларни даволаш ва уларни авф этишга эътиборни қаратди.

– 1988 йилда қабул қилинган БМТнинг гиёҳванд ва беҳуш қилувчи

моддаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича конвенциянинг

мақсади – гиёҳванд моддаларни ташувчиларни ноқонуний молиявий

манбалардан ва уларни эркин ҳаракатланишдан мағрум қилиш. Конвенция

гиёҳванд моддалар айланишига қарши халқаро ҳамкорликдаги маълум бир

доирадаги битим ҳисобланади. У ташилаётган гиёҳванд моддаларни

аниқлаш, тўхтатиш ва бундан олинган даромад ва шахсий мулкларни

мусодара қилишни кўзда тутади. Судлар бундай даромадалрни очиб ташлаш,

банк ҳисобларини, молиявий тижорат ҳужжатларини тўхтатиб, қўлга олиш

ҳуқуқларига эга бўладилар. Бундай вазиятларда сақланаётган манбаларни

сир тутиш ҳеч қандай маъно англатмайди. Конвенция гиёҳванд моддалар

ташувчиларга, жумладан текширишларга, суд иши қўзғатишга давлатлар

ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни кўзда тутадиган қандайдир паноҳ

беришни таъқиқлайди. Конвенция қатнашчилари гиёҳванд моддаларга

бўлган ноқонуний эҳтиёжни камайтириш ва умуман йўқотиш

мажбуриятларини ўз зиммаларига олдилар.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

167

Ушбу шартномаларнинг асосий мақсади – гиёҳванд воситаларига ва

беҳуш қилувчи моддаларга медицина ва илмий мақсадлардаги таклиф ва

эҳтиёжларни ҳам чеклашдир.

Наркотикларни ишлаб чиқиш, ҳаракати ва истеъмол қилиниши

устидан назорат бўйича халлқаро тузилмаларнинг шаклланган

тизимининг асоси БМТнинг ихтисослашган ташкилотлари ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда БМТ ҳузурида наркотик ва психотроп воситалар

устидан ва уларни ноқонуний айланишига қарши назорат соҳасида бутун

бошли органлар комплекси фаолият юритмоқда:

1. БМТнинг Наркотик воситалар бўйича комиссияси. Наркотиклар

устидан халқаро назоратни амалга ошириш соҳасида халқаро ҳамжамият

сиёсатини белгилаб беради. Мазкур орган БМТ раҳбарияга таклифлар

берибгина қолмасдан, балки ҳуқуқий масалаларни ҳам қўшган ҳолда,

антинаркотик фаолият масалалари бўйича алоиҳда мамлакатларга

тавсиялар ҳам бериюб боради. Унинг ваколатига тегишли халқаро

шартномаларни такомиллаштириш бўйича ташаббусларни илгари суриш

ҳам киради.

2. 13 аъзо-экспертдан иборат таркибдаги Наркотик воситалар

устидан назорат бўйича Халқаро қўмита, ЭКОСОС томонидан тайинланади.

Унинг вазифасига наркотик ва психотроп воситалар устидан назорат

тўғрисидаги халқаро шартномалар тизимининг ҳаракати устидан

кузатувни амалга оширади. Ҳар йили у наркотиклар устидан назорат

соҳасидаги аҳвол бўйича маъруза тақдим этади.

3. БМТнинг Наркотик воситалар устидан халқаро назорат бўйича

дастури (ЮНДКП). Унга кўра Бош Ассамблея наркотик воситалар ва

психотроп моддаларнинг ноқонуний ишлаб чиқилиши, унга таклиф ва

талаб, айланиши ва тарқатилишига қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатлар

бўйича бутунжаҳон дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги БМТ Бош

котибининг маърузани эшитади.

БМТ тизимида мазкур учта асосий орган наркотик воситалар ва

прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашнинг бутун

стратегияси ва тактикасини таъминлаб беришади.

Бош Ассамблея томонидан 1991 йилда қабул қилинган БМТнинг

Гиёҳванд воситалар устидан назорат бўйича халқаро дастури (ЮНДКП)

гиёҳванд моддалар устидан назорат бўйича БМТ барча фаолиятин

мувофиқлаштиради. У гиёҳванд воситаларнинг ноқонуний тарқатилиши

борасидаги халқаро назоратишларига раҳбарликни амалага оширади,

гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш, уларни истеъмол қилиниши ва ташилиши

тарзини кузатади ва шартномаларнинг амалда қўлланилишига ёрдамлашади.

ЮНДКП ҳукуматларга гиёҳванд моддалар устидан назорат ўрнатиш

бўйича миллий қонунлар ва қарорлар қабул қилиниши ҳамда уларни

бажарилишида кўмаклашади; суд – ижроия ходимлари, турли тармоқ

судялари ва прокурорларни ўқитишга ёрдам беради; гиёҳванд


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

168

моддаларнинг яширин бозорлар томон оқиши ни бартараф этишда

ҳукуматларга кўмаклашади; маслаҳат хизмати, техник ёрдам кўрсатади,

мамлакатга гиёҳванд моддаларнинг кириб келишига тўсқинлик қилиш

қобилиятларини ошриш учун полиция ва божхоначиларни ўқитади;

гиёҳванд моддалар олиб ўтиладиган минтақаларда бундай моддалар

устидан назоратолиб боришда қонунларни қўллаш ишини амалга

оширадиган идораларнинг чегарадаги ҳамкорлигига ҳомийлик қилади.

Гиёҳванд моддалар тарқатилишига қарши курашиш учун унга бўлган

эҳтиёжни камайтиришга ҳаракат қилиш лозим. Бироқ кўпгина ҳукуматлар

гиёҳвандликнинг олдини олиш, даволаш ва бундай дардга чалинганларни

авф этиш дастурини қабул қилиш воситаларига эга эмаслар. ЮНДКП

шунингдек, превентив тадбир сифатида – иш жойларида гиёҳвандликнинг

олдини олиш дастурлари йўли билан фуқаролик жамиятлари, айниқса

нодавлат ташкилотлари ва ишбилармонлар ҳамжамиятларини сафарбар

этишга асосланган ёрдамни амалга оширмоқда.

Гиёҳванд моддалар етиштирувчилар кўпгина минтақа ташкил этган

иқтисодий йўлни бузиш учун, ЮНДКП кўкнор ва кокаин буталарини еккан

фермерларга ошкора парвариш мумкин бўлган, бошқа экинлар экиш ё

бўлмаса бундан кам даромад олмайдиган бошқа фаолият билан

шуғулланишга кўмаклашмоқда. Ушбу йўналишда Жанубий Америка ва

Осиёда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Гиёҳванд моддалар билан ноқонуний савдо қилувчиларининг

кучлари ва таъсир доираларини қирқиш учун ЮНДКП ҳукуматларга

гиёҳванд моддалар айланишидан тушганмаблағларни мусодара қилиш,

изларни йўқотишга ёрдамлашади. Шунингдек у молия тизими

ночорлигини камайтириш учун молиявий қидирув бўлинмаларини тузиш

йўли билан суд – ҳуқуқий тизими имкониятларини кенгайтириш

мақсадида фаолият кўрсатадиган қиммати 4,3 миллион доллар турадиган

глобал дастурни қўллаб – қувватлайди.

Гиёҳвандлик масаласини ҳал этиш муаммолари билан БМТ ўзининг

ташкил этилган пайтлариданоқ шуғулланмоқда.

1946 йилда, унинг таркиби айланма асосда 53 мамлакат кирадиган

Гиёҳванд воситалар бўйича комиссия тузилган эди.

БМТнинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш билан шуғулланадиган

бўлинмаси 1990 йилда БМТнинг гиёҳванд воситалар устидан назорат

бўйича халқаро дастури (ЮНДКП) билан бирлашди.

БМТнинг гиёҳванд моддалар қарши кураш борасидаги барча

фаолиятларини мувофиқлаштириш учун жавоб берадиган ЮНДКП

қуйидаги уч мақсадни кўзда тутади: ноқонуний гиёҳванд моддаларга

бўлган эҳтиёжни қисқартириш, ноқонуний гиёҳванд моддаларни ишлаб

чиқаришни қисқартириш, ноқонуний савдо қилишни қисқартириш.

ЮНДКП мамлакатларга миллий дастурлар ва сиёсатни ишлаб чиқишда

ёрдам бериш учун гиёҳвандлик тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

169

тарқатади. У гиёҳванд ўсимликларнинг ноқонуний экинзорларини йўқ

қилиш ва фермерларнинг муқобил фаолият билан шуғулланишларига

ёрдам бериш бўйича лойиҳларни мувофиқлаштиради. Гиёҳванд моддалар

билан ноқонуний савдо қилишни қисқартириш учун ЮНДКП маълумотлар

тўплайди, қўллаш ҳуқуқлари бўйича эксперт маслаҳатлари билан

таъминлайди ва гиёҳванд моддалар устидан назоарт ўрнатиш бўйича

халқаро фаолиятни мувофиқлаштиради.

ЮНДКП муқобил тарққиётга кўмаклашиб, фермерларнинг ноқонуний

экинлар ўстиришдан иқтисодий қарамлигига барҳам беради ёки бу

жараённи қисқартиришга ёрдамлашади. ЮНДКП баъзи мамлакатларда,

масалан, Мексикада каучук ва бошқа қимматбаҳо дарахтларни экиб

парваришлаш ишончли ва узоқ муддатли даромад манбаи бўлиб қолишини

кўрсатиб берди..

Ноқонуний экинларни йўқ қилиш борасида муайян ютуқлар қўлга

киритилди.

ЮНДКПнинг гиёҳванд моддалардан даромад олишга қарши глобал

дастури бизнес, қонунларни қўллаш ва суд ишлари бўйича мутахассислар

тайёрлаш,

жумладан,

молиявий

тадқиқотлар

ўтказиш

бўйича

семинарларни молиялаштириб молиявий тадқиқотлар бўлимлари ташкил

этиш учун замин ҳозирлайди.

ЮНДКП ОИТСга қарши курашда БМТнинг бошва олтита агентлиги ва

дастури билан биргаликда Бразилияда гиёҳвандликка қарши курашда

комплекс дастурни амалга оширмоқда. Бу тадбир ўз ичига маҳаллий

ҳамжамиятлар билан ишлаш бўйича лойиҳаларни, презервативлар

тарқатиш, ОИТС инфекцияси бўйича тадқиқотлар ва махаллий

тарғиботчиларни ўқитиш каби тадбирларни олади. бу каби лойиҳалар укол

воситасидаги гиёҳвандлик ва ОИТС вирусига тааллуқли ҳадан ташқари

аянчли вазият пайдо бўлган Шарқий Европа, Россия ва марказий Осиёнинг

баъзи давлатларида амалга оширилмоқда.

Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, агар гиёҳванд моддалар билан

жиноят

содир

этиш

муаммолари

билан

фақат

маҳалллий

ҳамжамиятларнинг ўзлари шуғулланганларидагина унинг самараси кучли

эмас. Бунга қарши курашда жаҳондаги барча давлатларнинг саъй-

ҳаракатларини янада жипслаштириш ва бу курашда бошқа сиёсий

манфаатларни кўзламаслик керак.

Дастур 1999 йилда Халқаро жиноятчиликдан огоҳлантириш бўйича

Марказ билан бирлаштирилди ва Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва

жиноятчиликдан огоҳлантириш бошқармаси ташкил этилди. Бош қароргоҳ

Венада жойлашган БМТнинг Гиёҳванд моддалар устидан назорат ўрнатиш

ва жиноятчиликнинг олдини олиш бошқармаси ягона ижрочи директор

томонидан бошқарилади. Гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчилик бир – бири

билан кўпинча бирикиб кетгани учун БМТнинг унга қарши ишлари 1997

йилда мустаҳкамланди. Бошқарма гиёҳванд моддалар савдоси, уюшган


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

170

жиноятчилик, халқаро терроризм ва Бош котиб жамиятдаги “фуқароликка

қарши” унсурлар деб атаган бундай ҳолатлар билан глобал миқёсда кураш

олиб бориш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Бошқарма БМТнинг гиёҳванд воситалар устидан назорат бўйича

халқаро дастурини ва Бутун жаҳонда жиноятчиликни бартараф этиш

маркази ҳаракатларини ўз ичига олади.

Гиёҳвандлик жиддий муаммолар келтириб чиқриш ва бу масалага

жиддий эътибор зарурлигини англаб етиш оқибатида 1990 йилда

Шанхайда – илк бор пайдо бўлган Опиум комиссиясининг ишлари натижаси

ўлароқ биринчи халқаро чеклашлар ўрнатилди. Шундан буён медицина

мақсадларида ишлатиладиган турли моддаларни сотиш ва улардан

фойдаланишини чеклайдиган кўплаб халқаро битимлар имзоланди. Бироқ

жаҳон мамлакатлари ушбу муаммога фақат БМТ ёрдами билангина

мувофиқлаштирилган тъмир кўрсатиш чораларини ишлаб чиқа олдилар.

Гиёҳванд восиатлар тўғрисида ягона конвенция (1961) медицинада

фойдаланиладиган турли моддадаларни сотиш ва улардан фойдаланишни

чеклайдиган ҳар хил шартномаларни бирлаштиради. 1972 йилда

гиёҳвандларни даволаш ва авф этиш бўйича хизматларнинг тақдим

этилиши зарурлигини таъкидлаган Протокол билан тўлдирилди.

Беҳуш қилувчи моддалар тўғрисидаги конвенция (1971) ақлий

фаолиятга таъсир этадиган фармацевтика дори-дармонлари ва бошқа

моддалар рўйхати бўйича халқаро назорат тизимини ўрнатади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд воситалар ва

псхотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича

конвенцияси (1988) гиёҳванд моддалар билан ноқонуний савдо қилиш

масалаллари билан шуғулланади ва ўз ичига бундан даромад олиш ҳамда

ноқонуний гиёҳванд моддалар тайёрлаш учун фойдаланилган химиявий

моддаларни асраб қолиш масалалари билан шуғулланади.

Узоқ йиллар мобайнида халқаро хамжамият гиёҳвандлик муаммосига

«четда турган ташвиш» сифатида қараб келган. Тўғрироғи, гиёҳванд

моддалар ривожланаётган мамлаатларда тайёрланди ва ривожланган

мамлакатларда истъемол қилинади, деб хисобланар эди. Шу боис унга

бўлган талабни қисқартириш учун яхшироқ эътибор жалб қилинмади.

Бироқ вазият кескин ўзгариб кетди. Эндиликда энг кўп истъмол

қилувчилар ривожланаётган мамлакатлар бўлиб қолмоқда, наша ва

синтетик моддалар Шимолда, шунингдек, Жанубда тайёрланмоқда.

Натижада БМТ бу ортиқча ташвишни ыисқартириш билан

биргаликда, айни пайтда унга бўлган талабни ҳам қисқартиришга бирдай

ёндашиш йўлларини ишлаб чиқди. 1998 йилда Бош Ассамблея ўзининг

гиёҳванд моддаларнинг бутунжаўон муаммолари бўийча махсус сессиясида

қатор мақсад-вазифаларни кўзда тутган аниқ муддатлар билан чекланган

ва ушбу мувозанатнинг иккала томонини бирдек кўзда тутган Сиёсий

декларация қабул қилди.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

171

2003 йилга қадар талаб-эхтиёжни қисқартириш бўйича янги

стратегияни ишлаб чиқиш ёки мавжуд стратегияни мустаҳкамлаш ва

гиёҳванд моддаларга қарши кураш борасидаги миллий қонуцнчиликни ва

дастурларни яратиш ёки мавжудларини мустаҳккамлаш, шунингдек,

гиёҳванд моддалардан олинадиган даромадларга қарши миллий қонунлар

қабул қилиш;

2008 йилга бориб эҳтиёжни анчагина камайтириш ва бартараф қилиш

ёки гиёҳванд моддаларни (жумладан, синтетик моддаларни) ноқонуний

сотиш, ишлаб чиқиш ва ўстиришни бирмунча камайтириш.

Гиёҳвандликка қарши курашнинг универсал механизмлари билан

бирга минтақавий механизмларини ҳам ташкил этиш бу соҳадаги

давлатлар ҳамкорлигини самарадорлигини янада ошишига имкон беради.

Ана шундай минтақавий механизмлардан бири – бу “Шанхай ҳамкорлик

ташкилоти” (ШҲТ) ҳисобланиб, унинг фаолияти доирасида иқтисодий,

сиёсий соҳадаги ҳамкорлик билан бирга терроризмга, экстремизм,

сепаратизм ва гиёҳвандликка қарши курашдаги ҳамкорлик муҳим

ҳисобланади.

ШҲТнинг 2003 йил 29 майида Москвада ўтган Саммитида Ўзбекистон

Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов халқаро терроризм, радикал

тажовузкор экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш, гиёҳванд моддалар

савдоси ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш, хеч қандай муболағасиз,

ШҲТ фаолиятининг муҳим йўналишига айланганини таъкидлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, бугунги кунда

халқаро терроризм, наркобизнес каби халқаро жиноятлар халқаро

хамжамиятнинг тинч ва хавфсиз ривожаланиши ва яшаб қолиши учун учун

энг ашаддий хавфга айланмоқда. Унга қарши кураш бўйича давлатларнинг

халқаро хамкорлигини янги даражага кўтарилиши керак. Унга қарши

курашда хар бир давлат ўзининг ички ва ташқи сиёсатида хеч кандай икки

томондама андозалар қўлламай фаолият олиб бориши керак. Бу иллатларга

қарши курашнинг халқаро механизмини кучайтириш зарур ва бу ўринда

БМТнинг Хавфсизлик кенгаши каби халқаро органларнинг фаолияти

самарадорлигини ошириш зарур.

Ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш ва янгилаш билан бир қаторда

антинаркотик чора-тадбирларни амалий амалга оширишнинг механизми

ҳам шаклланмоқда ва доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда. XX

асрнинг оҳирларига келиб, наркотикларни истеъмол қилиш ва тарқатиш,

шунингдек, мазкур соҳаларда ноқонуний ҳаракатларни бартараф этиш

устидан назорат функциясини амалга оширувчи ташкилотларнинг аниқ

тизими шаклланди.

Библиографические ссылки

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов