МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАЛАРИ УЧУН ГИМНАСТИКА МАШҚЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ШАКЛЛАРИ

Аннотация

Мазкур  мақола  мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт йўналиши  талабаларининг  мактабгача таълим  муассалари учун гимнастика машқларини ўтказиш шакллари  таҳлил  қилади.  Зеро гимнастика машқларини ўтказиш шакллари  жисмоний  тарбия  ва  спорт  машғулотларида  муҳим асосларидан бири ҳисобланади, чунончи уни тўғри шакиллантириш натижасида жисмоний маданият  дарсларида  мактабгача таълим  муассалари тарбияланувчиларни  соғломлаштириш  жараёни  самарали  тарзда  амалга оширилади.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
94-97
27

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рахматова , Н. (2024). МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАЛАРИ УЧУН ГИМНАСТИКА МАШҚЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ШАКЛЛАРИ. Наука и инновация, 2(32), 94–97. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/scin/article/view/46158
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур  мақола  мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт йўналиши  талабаларининг  мактабгача таълим  муассалари учун гимнастика машқларини ўтказиш шакллари  таҳлил  қилади.  Зеро гимнастика машқларини ўтказиш шакллари  жисмоний  тарбия  ва  спорт  машғулотларида  муҳим асосларидан бири ҳисобланади, чунончи уни тўғри шакиллантириш натижасида жисмоний маданият  дарсларида  мактабгача таълим  муассалари тарбияланувчиларни  соғломлаштириш  жараёни  самарали  тарзда  амалга оширилади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

94

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАЛАРИ УЧУН ГИМНАСТИКА

МАШҚЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ШАКЛЛАРИ

Рахматова Н.А.

Болалар споти кафедраси ўқитувчиси

Чирчиқ давлат педагогика университети
https://doi.org/10.5281/zenodo.14001562

Аннотация.

Мазкур мақола мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний

тарбия ва спорт йўналиши талабаларининг мактабгача таълим муассалари учун
гимнастика машқларини ўтказиш шакллари таҳлил қилади. Зеро гимнастика
машқларини ўтказиш шакллари жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида муҳим
асосларидан бири ҳисобланади, чунончи уни тўғри шакиллантириш натижасида
жисмоний маданият дарсларида мактабгача таълим муассалари тарбияланувчиларни
соғломлаштириш жараёни самарали тарзда амалга оширилади.

Калит сўзлар

: мактабгача таълим, машғулот тузилиши, гимнастика

машқларини, ёш гуруҳлари, тайёрлов қисми, асосий қисм, якуний қисм, ҳаракатли
ўйин.


Мактабгача таълим муассалари тарбияланувчиларнинг кун тартибида

гимнастика машғулот шаклларини ва асосий гимнастика воситаларини ўтказиш
жараёнидаги жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик даражаси ўзига хос
бўлиб, фарқли равишда индивидуал ўзгаришларга эга.

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбияси таълим-тарбия тизимининг

таркибий қисмини ташкил қилиб, уларни хар томонлама жисмоний ва рухий
фазилатларини тарбиялаш, уларни хаётга, мехнатга ва Ватан мудофасига тайёрлаш,
ўзида маънавий бойликни, ахлоқий покликни ва жисмоний камолотликни
мужассамлаштирган янги кишини шакллантириш каби олийжаноб мақсад учун хизмат
қилади.

Гимнастика кўп муаммоларни хал қилувчи, кўп қиррали воситадир. Ўнинг

машқлари орқали жисмоний фазилатларни ривожлантириш, тўғри қомат
шакллантириш, соғлиқни мустахкамлаш, иродавий фазилатларни тарбиялаш,
харакатларни мохирона енгил ижро этишга ўргатиш каби вазифалар муваффақиятли
хал

этилади.

Кўп

йиллик

тажриба

мактабгача

таълим

муассалари

тарбияланувчиларининг машғулотларининг ўтилишини кузатиш шуни кўрсатдики,
талабалар ва тажрибасиз мутахассислар дарс вазифаларини белгилаш, уни методик
томонларини ёритиш ва самарали восита ва улубиятларни танлашда қийналадилар.

Шу сабабли, жисмоний ривожланиши ҳар хил бўлган ўғил ва қизларда жисмоний

сифатларни тарбиялаш учун индивидуал дастурлар тузиш, машқлар мажмуасини
ишлаб чиқиш, дарс жараёнида ҳар бир гуруҳ учун самарали ёндашган ҳолда ўргатишни
ташкил қилиш жисмоний тарбия жараёнида долзарб масалалардан биридир.
Технологиялар тараққиёти даврида жисмоний тарбия ва спортга катта аҳамият
қаратилмоқда. Чунки, технологик тараққиёт даврида инсоният жисмоний меҳнатдан


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

95

озод бўлиб, энг ҳавфли «кам харакат қилиш» касаллигига учрамоқда, бу эса қон-томир
тизимининг касаллигига олиб келади.

Мактабгача таълим муасасаларида жисмоний тарбияни ташкил қилиш ва

ўтказиш қўйидагилардан иборат:
1.

Машғулот шаклида.

2.

Жисмоний тарбия соғломлаштирувчи тадбирлар кун тартибида (эрталабки

гигиеник гимнастика, ҳаракатли ўйин), сайрда спорт машқлари, жисмоний тарбия
дақиқаси, сайр, спорт байрамлари, алоҳида ишлаш.
3.

Тарбияланувчиларнинг мустақил фаолияти.
Гимнастика машғулоти ва бошқа машқларни ўтказиш асосий кўриниши

ҳисобланади. Машғулотлар турли ёшдаги гуруҳлардан ҳар бирида аниқ вақт тартибида
ўтказилади.

Машғулот тузилишига кўра шартли бўлса ҳам 3 қисмга (П.П.Матвеев) бўлинади:

тайёрлов, асосий ва якунловчи.

Мақсад болаларни эътиборини харакатни бажаришга жалб қилиш, шу билан

бирга уларнинг организмини мураккаброқ машқларни бажариш учун тайёрлаш яъни
асосий қисмга тайёрлаш.

Тайёрлов қисмга юриш, югуриш, сакраш, қийин бўлмаган машқларни, диққатни

жамлайдиган ўйинлар, сафланиш, қайта сафланиш, бурилишлар ва бошқа енгил саф
машқлари; қоматга машқлар, оёқ кафтини мустаҳкамловчи машқлар; рақс қадамлари.

Тайёрлов қисм кичик гуруҳдларда 3-4 дақиқа, катта ва тайёрлов гуруҳларида эса

5-6 дақиқа давом этади.

Иккинчи қисмда (асосий) қуйидаги вазифалар бажарилади: болаларга янги

машқлар ўргатиш, олдин ўтилган машқларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш, харакатни
бажара

олиш

кўникмасини

такомиллаштириш,

жисмоний

сифатларини

шакиллантириб бориш.

Бу қисм – бола организмига муҳим физиологик таъсирни кўрсатади. Асосий қисм

кичик ва ўрта гуруҳларда 10 - 15 дақиқа, катта ва тайёрлов гуруҳларида 15-20 дақиқа
ўтказилади.

Машғулотнинг асосий қисмига турли умумривожлантирувчи машқлар, амалий

гимнастика, харакатли ўйинларни киритиш мумкин.

Учинчи қисм (якуний) да боланинг қизиган организмини секин-аста совутиш

машқларига ўтилади (бу хар бир машғулот учун шарт) ва машғулотнинг якуний
натижаси ўтказилади, кейинги хил машғулотга ўтишни уюштирилади.

Кичик ва ўрта гуруҳларда 2-3 дақиқа, ўрта ва тайёрлов гуруҳларида 3-4 дақиқа

давом этади.

Якунловчи қисм – бир-бирини кетидан тинч юриш, ёки тарқоқ ҳолда юриш,

нафасни ростлаш машқлари, қўшиқ куйлаш, харакатли ўйинларни ўз ичига олади.

Машғулот қисмларини турли ёш учун ўтказилиш вақти кичик ва ўрта гуруҳларда

3-4 дақиқа, катта ва тайёрлов гуруҳларида 5-6 дақиқа.

Эрталабки гигиеник гимнастика боланинг оила ва кундалик режимининг

мажбурий қисмидир. Унинг катталар раҳбарлигида ўтказиб турилиши болаларга аста-
секин ёқимли мушак сезгиси, ижобий эмоциялар хушчақчақлик кайфиятини


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

96

уйғотадиган жисмоний машқларга нисбатан кўникишни тарбиялайди. Эрталабки
гигиеник гимнастиканинг аҳамияти ранг-баранг: у организмнинг хаёт фаолиятини
яхшилайди, уйқудан сўнг нерв тизимини ҳаракатга келтиради, бедорликка ўтиш
вақтини қисқартиради, ижобий хислар уйғотади.

Боғча болаларни жисмоний тарбия дарсларига асосан гимнастика, ҳаракатли

ўйинлар бўлимлари киритилган. 5-6 яшар болалар учун ҳаракатли ўйинлар жисмоний
тарбия дарсининг асоси бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам боғча дастурида бошқа
материалларга нисбатан ўйинларга кўпроқ ўрин ажратилади. Бунинг сабаби шундаки,
дастурга киритилаган турли хил жисмоний машқларни болалар ҳилма-хил ўйинлар
воситасида осонгина идрок қиладилар ва ўзлаштирадилар.

Болалар ҳаётида, айниқса, 5-6 ёшидаги болаларда ўйинлар алоҳида ўрин

эгаллайди. Очиқ ҳавода ҳаракатчан ўйинлар ўйнаш асносида улар ҳаракат
чаққонлигини қондириб, йиғилиб қолган энергияларини сарфлайдилар. Ўйинларда
югуриш, сакраш ва улоқтириш ёки ирғитиш машқларига алоҳида эътибор бериш
лозим. Бу ёшдаги болалар билан оддий ва ўртача мураккаб ўйинларни ўтказиш билан
бирга, агар болалар етарли даражада тайёрланган бўлса, анча мураккаброқ, яъни
жамоаларга бўлиниб ўйналадиган ўйинларни ҳам ўтказиш мумкин. Жамоа ўйинлари
етарли даражада чаққон, ҳозиржавоб, фаросатли ва бақувват бўлишни талаб этади.

Ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг асосий воситасидир. Ҳаракатли

ўйинлар болаларнинг ҳаракат фаолияти жисмоний ривожланишига, ҳаракат
кўникмалари ва жисмоний сифатларнинг шаклланишига, организмнинг функционал
фаолиятини оширган ва эмоционал қувноқлик туйғуларини кучайтирган ҳолда
саломатликни мустаҳкамлашга ижодий таъсир этади.

Ҳаракатли ўйинларни ўтказишда эришиладиган соғломлаштириш самараси

болаларнинг ўйин фаолияти жараёнида юзага келадиган ва бола руҳиятига яхши
таъсир этадиган ижобий эмоциялар билан узвий боғлиқдир. Эмоционал кўтаринкилик
болаларда барча учун умумий бўлган мақсадга эришишга интилиш уйғотади ва у
вазифаларни аниқ тушунишда, ҳаракатларнинг ўзаро мослигида, фазода ва ўйин
шароитларида аниқ мўлжал олишда, топшириқларни тезлаштирилган суръатда
бажарилишида ифодаланади.

Болаларнинг мақсадга эришишга нисбатан кучли иштиёқи ва завқли интилиши

асосида турли тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам берувчи ироданинг роли ошади.

Ҳаракатли ўйинлар болалар томонидан аввал эгалланган ҳаракат кўникмаларини

такомиллаштириш ва жисмоний сифатларни тарбиялаш методи бўлиб хизмат қилади.

Ўйин жараёнида бола ўз эътиборини ҳаракатни бажариш усулига эмас, балки

мақсадга эришишга қаратади. У ўйин шартларига мувофиқ ҳаракат қилади, бунда
чаққонлик кўрсатади ва шу аснода ҳаракатларни такомиллаштиради.

Ҳаракат фаолияти сифатида ҳаракатли ўйин муайян ўзига хос хусусиятларга эга: у

боладан сигнал ва ўйинда тўсатдан бўладиган ўзгаришларга тезда жавоб беришни
талаб қилади. Деярли ҳар бир ҳаракатли ўйинда ҳаракатлар ва болалар ҳаракатига оид
сигналлар мавжуд. Масалан: «чумчуқлар ва автомобиль», «самолётлар».

Ўйиндаги фаол ҳаракат фаолияти бола қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини

такомиллаштирган ҳолда нерв тизимини машқ қилдиради, кузатувчанлик, топқирлик,


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

97

атроф-мухитда мўлжал олиш қобилиятини, ботирлик, чаққонлик ташаббус кўрсатиш,
мақсадга эришишнинг мустақил усулини танлашни тарбиялайди.

References:

1.

Гимнастика. ЖТИ учун дарслик., ўзбек тилига таржима, T., «Ўқитувчи», 1982й.,230

б.
2.

Гимнастика и методика ее преподавания: Учеб. для фак-тов физ.культ. /Под ред.

Н.К. Меньшикова. – СПб.: Изд-во РГПУ им.А.И.Герцена, 1998. – 463 с.
3.

Эштаев А.К. Гимнастика дарси. Ўқув қўлланма. Т.: 2004. -104 бет.

4.

Raxmatova, N. A. (2022). Harakatli o'yinlarning maktabgacha yoshdagi bolalar jismoniy

rivojlanishiga tasiri.

Экономика и социум

, (12-1 (103)), 231-234.

Библиографические ссылки

Гимнастика. ЖТИ учун дарслик., ўзбек тилига таржима, T., «Ўқитувчи», 1982й.,230 б.

Гимнастика и методика ее преподавания: Учеб. для фак-тов физ.культ. /Под ред. Н.К. Меньшикова. – СПб.: Изд-во РГПУ им.А.И.Герцена, 1998. – 463 с.

Эштаев А.К. Гимнастика дарси. Ўқув қўлланма. Т.: 2004. -104 бет.

Raxmatova, N. A. (2022). Harakatli o'yinlarning maktabgacha yoshdagi bolalar jismoniy rivojlanishiga tasiri. Экономика и социум, (12-1 (103)), 231-234.