Авторы

  • Шахзодбек Нарзиев
    ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” кафедраси ўқитувчиси,
  • Шоҳжаҳон Мавлонов
    ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти,

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.sies.50944

Ключевые слова:

Профилактика замонавий усуллар таълим ижтимоий иш психологик ёрдам инновацион ёндашув ўзаро ҳамкорлик жамият хавфсизлиги ҳуқуқбузарлик.

Аннотация

Мазкур мақолада “Хуқуқбузрликлар профилактикасининг замонавий усул ва шаклларини ишлаб чиқишнинг асослари ва уни такомиллаштириш” мавзусини ўз ичига олади. Хуқуқбузарликларнинг сабаблари ва оқибатларини чуқур ўрганиш орқали, самарали профилактик чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда янги инновацион усуллари тўғрисида фикрлар илгари сурилган.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

154

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ШАКЛ ВА УСУЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШНИНГ АСОСЛАРИ ВА

УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”

кафедраси ўқитувчиси,

Мавлонов Шоҳжаҳон Шуҳрат Ўғли

ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти,

https://doi.org/10.5281/zenodo.14227701

Аннотатсия

:

Мазкур

мақолада

“Хуқуқбузрликлар

профилактикасининг замонавий усул ва шаклларини ишлаб чиқишнинг
асослари ва уни такомиллаштириш” мавзусини ўз ичига олади.
Хуқуқбузарликларнинг сабаблари ва оқибатларини чуқур ўрганиш орқали,
самарали профилактик чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда янги
инновацион усуллари тўғрисида фикрлар илгари сурилган.

Калит сўзлар

: Профилактика, замонавий усуллар, таълим,

ижтимоий иш, психологик ёрдам, инновацион ёндашув, ўзаро ҳамкорлик,
жамият хавфсизлиги, ҳуқуқбузарлик.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бир-бири билан узвий боғлиқ

бўлган

вазифалардан

ташкил

топган.

Шулардан

биринчиси

ҳуқуқбузарликларнинг йўналишига, тузилишига, даражасига, сабаб ва
шароитларига тўлиқ таъсир қилишдан иборатдир. Ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш фаолияти субъектлари томонидан ижтимоий ҳаётнинг
турли соҳаларидаги ҳуқуқбузарликнинг сабаб-шароитлари, бошқа
детерминантларини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш, таъсирини
йўқотиш, кучсизлантириш бўйича усул ва шаклларни амалга оширишдир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг

асосий қонуни ҳисобланган Конституциянинг кўпгина моддалари ҳам
бевоситапрофилактик хусусиятга эга бўлиб, фуқароларнинг жамиятдаги
умуминсоний, маънавий-ахлоқий ва ҳуқуқий нормалар ҳамда қонунларни
ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга қаратилганлигида кўринади.

Ҳуқуқбузарликлар олдини олиш унга қарши курашишда биз авваоло

аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришимиз уларда
ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз кураш олиб бориш руҳини
шакиллантиришимиз керак. Олиб борилаётган амалий ишларнинг ягона
мақсади эса бу жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликлар


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

155

профилактикасини самарадорлигини ошириш, қонун устуворлигини
таъминлашдан

иборат.

Қонун

ҳужжатларида

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасининг

асосий

вазифалари

сифатида

қуйидагилар

белгиланган:

– шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари

ҳимоя қилинишини таъминлаш;

– жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш,

қонунийликни мустаҳкамлаш;

– ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга

имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш
чора тадбирларини кўриш;

– ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир

этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари
судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган
шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;

– жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига

айланиши хавфини камайтириш;

– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи

ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро
ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида”ги қонуни қабул қилинишига қадар юридика
дабиётлар ва манбаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари
ҳақида ҳам турлича қараш ва фикрлар илгари сурилиб, аниқ бир тўхтам
мавжуд эмас эди. Қонуннинг қабул қилиниши ушбу қарама-
қаршиликларга

барҳам

берди

ва

6-моддада

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасининг тўрт тури:

– ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси;
– ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси;
– ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси;
– ҳуқуқбузарликларнинг

виктимологик

профилактикаси.

Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи
органлар ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича фаолияти
ҳисобланади. Ички ишлар органларининг умумий профилактик


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

156

фаолиятини ташкилетиш чора-тадбирлари мазмуни бўйича иқтисодий,
сиёсий,

мафкуравий,

демографик,

ҳуқуқий,

ташкилий-бошқарув,

маънавий-маърифий вабошқалардан иборат. Шундай қилиб, умумий
тартибдаги

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

деганда,

ҳуқуқбузарликнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган
шароитларни аниқлаш, бундай сабаб ва шароитларни бартараф
этишга,шунингдек аҳоли орасида турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишга оид профилактик усулларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш
борасидаги фаолият тушунилади.

Профилактика хизматларининг умумий профилактик фаолияти

жамиятга зид ғайриижтимоий ҳодиса ва жараёнларнинг, турли воқеа,
ҳодиса ва ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, таъсир этиш,
кучсизлантириш ва олдини олишга қаратилган кенг қамровли ижтимоий-
ҳуқуқий воситалар орқали амалга ошириладиган фаолиятидир. Амалдаги
қонун

ҳужжатлари

таҳлили

ҳуқуқбузарликларнинг

умумий

профилактикаси чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат эканлигини
кўрсатмоқда:

– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурлари ва

бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

– аҳоли ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот;
– ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга

имконбераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ҳамда
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар
киритиш.

Ҳуқуқбузарликларнинг

умумий

профилактикаси

чора-

тадбирларидан янабир муҳими ҳисобланган аҳоли орасида ҳуқуқий
тарғибот ишларини олиб бориш ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда
муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси хизматлари қонунчилик тизимидаги жараёнлардан,
бутун мамлакатдаги, айрим минтақалардаги криминоген вазиятнинг
таҳлилидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий тарғибот мавзуларини
шакллантиради ва уларни амалга ошириш учун зарур услубий
материалларни тайёрлашни ташкил этади. Зарур ҳолларда ушбу жараёнга
бошқа соҳавий хизматлар ва манфаатдор орган ҳамда муассасаларнинг
мутахассисларини ҳам жалб этади. Шуни таъкидлаш жоизки,
профилактика хизматлари ҳуқуқий тарғибот ишларини режалаштириш ва


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

157

амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон,
қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва
фармойишлари

ҳамда

ИИВнинг

меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатларига

асосланади. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ушбу турдаги чора
тадбирлари асосан профилактика хизматлари тизимининг қуйи бўғини
томонидан олиб борилади. Туман (шаҳар) ИИБ ҲПХ ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг бевосита ташкилотчилари бўлиб, улар бу жараённи
ташкил этишда юқори бўғин томонидан тасдиқланган ҳуқуқий тарғибот
мавзулари режасига ва методик тавсияларига асосланади.

Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш ва бартараф

этиш

кейинги

содир

этилиши

мумкин

бўлган

оғирроқ

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Профилактика
хизматлари содир этилган ҳуқуқбузарликларга имкон берган шарт-
шароитларни бартараф этиш борасида ўз ваколатлари доирасида
ташкилот, корхона ва муассасаларга тақдимнома киритиб боради. Умумий
тартибда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш усулларининг кўплиги ва
турли-туманлиги уларни тўлиқ санаб ўтиш ва ҳар бирини алоҳида алоҳида
таҳлил қилиш имконини бермайди.

Бу ўринда гап ушбу усулларни таснифлаш ва ажратилган ҳар бир

туркумнинг ҳусусиятларини қисқача муҳокама қилиш ҳақидагина
бормоқда. Бундай таснифлашнинг бош асоси ушбу усулларнинг
субъектлари ва объектлари, аниқ вазифалари, ташкилий шакли, ҳуқуқ
билан тартибга солинганлик даражасидан иборат. Умумий тартибда
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг асосий ва замонавий усуллари
сифатида кенг жамоатчилик ўртасида (маҳаллаларда, ўқув юртларида,
корхона, муассаса, ташкилотларда) суҳбатлар ва мутахассислар
(шифокорлар, ҳуқуқшунослар ва ҳ.к.) иштирокида учрашувлар уюштириш,
турли мавзуларда маърузалар ўқиш, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот
ишларини ташкил этиш, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигини олдини
олиш мақсадида турли спорт мусобақаларини ташкил этиш, ёшлар
ташкилотлари билан биргаликда телевикториналар ўтказиш, оммавий
ахборот воситаларидан фойдаланиб аҳолига алоҳида тоифадаги
ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари борасида тушунтириш
ишларини

олиб

бориш,

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасининг

замонавий усуллари тўғрисида электрон адабиётларни тарқатиш,
шунингдек фуқароларни маънавий, ахлоқий ҳамда ҳуқуқий тарбиялашга


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

158

қаратилган бошқа турдаги тадбирларни амалга ошириш кабиларни
келтириб ўтишимиз мумкин.

Умумий тартибда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг

усуллари икки тоифага бўлинади. Биринчисини ҳуқуқбузарликларнинг
содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шароитларни аниқлашга
қаратилган усуллар ташкил этади. Ушбу усулларнинг хусусияти шундаки,
улар бевосита профилактик самара бермайди (ва бериши ҳам керак эмас).
Шунга қарамай,ушбу усулларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
фаолиятининг пировард мақсадларига эришишдаги ўрни ва аҳамиятини
қадрламаслик хато бўлади. Умумий тартибда ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш профилактик таъсир кўрсатиш объектларини чуқур ва ҳар
томонлама билишга асосланмаса, ўзининг реал мазмунини йўқотади,
мақсадга қаратилган бошқарувнинг кўринишигагина эга бўлади. Шу боис
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган
шароитларни аниқлаш, чуқур таҳлил қилиш умумий тартибда
ҳуқуқбузарликларнинг, шу жумладан жиноятларнинг олдини олишнинг
асосини ташкил қилади. Иккинчи тоифага ҳуқуқбузарликларнинг содир
этилиш сабаблари ва унга имкон берган шароитларни бартараф этишга
бевосита қаратилган усуллар киради.

Ушбу

усуллардан

қонун

билан

муҳофаза

этиладиган

ижтимоийқадриятлар хавфсизлигини мустаҳкамлаш кўринишидаги
бевосита самара кутилади. Шу билан бирга, айрим профилактик
усулларнинг мазмуни ва шакли қонунда батафсил тартибга солинган,
бошқа усулларники эса кўп жиҳатдан ижрочининг ихтиёрига боғлиқ. Шу
нуқтайи назардан, жиноят-процессуал фаолият ёки ички ишлар
органларининг

умумий

назорат

фаолияти

доирасида

амалга

ошириладиган профилактик усуллар ҳуқуқий, хўжалик ёки маданий
тарбиявий фаолият доирасидаги субъектлар эса ноҳуқуқий ҳисобланади.
Масалан, маълум бир корхонада талон-торожлик жиноятининг
аниқланиши терговчини ҳам, корхона директорини ҳам бундай
жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон берган шароитларни
бартараф этиш усулларини кўришга мажбур қилади. Терговчи мазкур
мажбуриятни ҳуқуқий усул – корхона директорига ёки хўжалик
бошқарувининг юқори органига тақдимнома киритиш орқали бажаради.

Бу терговчининг матбуотда чиқиш, корхона жамоасининг мажлисида

ахборот бериш каби ноҳуқуқий усулларни қўллаши мумкинлигини ҳам
истисно этмайди, албатта. Қонун ҳужжатларига асосан умумий тартибдаги


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

159

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш қуйидаги усулларда амалга
оширилади:

– аҳоли орасида, жамоаларда ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий мазмундаги

тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш (маҳалла фуқаролар йиғини,
яраштириш комиссиялари, диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия
масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда); – оммавий
ахборот воситаларидан фойдаланиб, яъни газета ва журналларда
мақолалар

эълон

қилиш,

радиоешиттиришлар

ташкил

этиш,

телевиденийеларда турли кўрсатувлар тайёрлаш;

– маърузалар ўқиш, суҳбатлар уюштириш ва учрашувлар ташкил

этиш. Умумий тартибда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг
шакллари эса қуйидаги тўрт турда амалга оширилиши кўзда тутилади:
ёзма, оғзаки, кўргазмали ва электрон. Албатта, умумий тартибда
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда шаклни танлаш ва ўз ўрнида
қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис вояга етмаганлар орасида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кўпинча оғзаки шакллар билан
бирга кўргазмали шакллардан фойдаланиш самаралироқ ҳисобланади.
Яъни, профилактикани амалга оширишда фақат бир шаклдан фойдаланиш
эмас, балки бошқа шаклларни биргаликда қўллаш ҳам мақсадга мувофиқ.

Хуқуқбузарликлар жамиятда муҳим муаммо бўлиб, унинг олдини

олиш ва камайтириш зарурати кундан-кунга ортиб бормоқда.
Хуқуқбузарликларнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: ижтимоий,
иқтисодий, маданий ва психологик омиллар бу жараёнда муҳим рол
ўйнайди.

Шу боис, хуқуқбузарликларни профилактика қилишда замонавий

усул ва шаклларни ишлаб чиқиш жуда муҳимдир. Ушбу мақола
хуқуқбузарликлар профилактикасининг замонавий методологияларини,
усулларини ва шаклларини таҳлил қилади ва уларни такомиллаштириш
бўйича таклифларни келтиради.

Хуқуқбузарликлар кўпинча ижтимоий муҳит, иқтисодий шароит ва

шахсий психологик омиллар билан боғлиқдир. Масалан, иқтисодий
ноқулайлик, ишсизлик ва таълимдаги муаммолар ёшлар орасида
хуқуқбузарликларни ошириши мумкин. Шу билан бирга, оила ва жамиятда
этика, тарбия ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг етишмаслиги ҳам
хуқуқбузарликлар хавфини оширади.

Замонавий хуқуқбузарлик профилактикаси усуллари кўплаб

йўналишларни ўз ичига олади,булар таълим тизимидаги ўзгартиришлар:


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

160

мактабда хуқуқбузарликлар ҳақида таълим бериш ва ёшлар учун махсус
дастурларни яратиш. Ижтимоий иш: Маҳаллий ҳамжамиятлар билан
ишлаш,

эҳтиёжманд

оилаларни

қўллаб-қувватлаш

ва

хуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича дастурларни амалга ошириш.
Психологик ёрдам: Хуқуқбузарликка мойил бўлган шахслар учун
психологик маслаҳат ва терапевтик ёрдам кўрсатиш. Инновацион
технологиялар: Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ёшларни
тарбиялаш

ва

хуқуқбузарликлар

ҳақида

маълумот

бериш.

Хуқуқбузарликларни профилактика қилишда замонавий усул ва
шаклларни таклиф этиш ва уларни амалга ошириш, жамиятнинг
хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Келтирилган методологияларни амалиётга жорий этиш орқали

хуқуқбузарликлар сонини камайтиришга эришиш мумкин.

Хуқуқбузарликлар жамиятда йирик муаммоларни келтириб

чиқариши ва ижтимоий барқарорликни таҳдид остига қўйиши мумкин.
Жамиятдаги хуқуқбузарликлар кўплаб ижтимоий муаммоларни юзага
келтиради: ишончнинг йўқолиши, иқтисодий ривожланишнинг пасайиши,
шунингдек, жамоаларда қўрқинч ва стрессни келтириб чиқаради. Шу боис,
хуқуқбузарликларни олдини олишда замонавий усулларни ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш долзарб аҳамиятга эга.

Ушбу мақолада замонавий профилактика усуллари, уларнинг

самарадорлиги ва такомиллаштириш йўллари таҳлил қилинади.
Хуқуқбузарликларни олдини олиш учун замонавий усуллар ва шакллар
кўплаб йўналишларни қамраб олади. Улар таълимдан тортиб, психологик
ёрдам ва ижтимоий ишга қадар бўлган комплекс ёндашувларни ўз ичига
олади. Қуйида ушбу усуллар ва шакллар ҳақида батафсил маълумот
келтирилади. Таълим тизими хуқуқбузарликларни профилактикаси учун
муҳим платформадир. Мактабларда ўқувчиларга хуқуқбузарликлар ва
уларнинг оқибатлари ҳақида маълумот бериш, ҳуқуқий саводхонликни
ошириш ва ижтимоий масъулиятни ривожлантириш учун дастурлар
ишлаб чиқиш зарур. Мактабда хуқуқбузарликларни олдини олишга
қаратилган дарслар, семинарлар ва тренинглар ўтказиш. Ушбу дастурлар
ўқувчиларга тўғри қарорлар қабул қилиш, муаммоларни ҳал қилиш ва
мулоқот қилиш кўникмаларини ўргатиши керак. Ота-оналарга ўз
фарзандларини тарбиялашда қандай ёндашиш кераклиги бўйича
тренинглар ўтказиш.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

161

Бу оила ичидаги муносабатларни яхшилаш ва хуқуқбузарликларнинг

олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Хуқуқбузарликларнинг сабаблари ва асосий сабаблари қуйидагилар:

Ижтимоий тенгсизлик: ижтимоий кўмакнинг етишмаслиги ва жамиятдаги
умумбашарий муаммолар хуқуқбузарликларнинг пайдо бўлишига олиб
келади. Мисол учун, паст даромадли оилаларда тарбияланган ёшлар
кўпроқ хавфли вазиятларга дуч келиши мумкин. Ижтимоий ишчилар
хуқуқбузарликларнинг олдини олишда фаол иштирок этиши керак.
Маҳаллий ҳамжамиятларда ижтимоий иш дастурлари орқали хавфли
вазиятларни бартараф этиш мумкин. Ижтимоий ишчилар, эҳтиёжманд ва
хавф остида қолган ёшлар билан ишлаш орқали уларнинг ижтимоий
ҳолатини яхшилашга ёрдам бериши керак. Бу орқали ёшлар ижтимоий
фаоллик кўрсатишлари, таълим олишлари ва яхши иш билан
таъминланишлари учун имкониятларга эга бўлишади.

Психологик омиллар: Шахснинг психологик ҳолати, оила ва

жамиятдаги тарбия хуқуқбузарликларга мойилликни оширади. Стресс,
депрессия ва паст ўз-ўзини баҳолаш каби ҳолатлар хуқуқбузарликларнинг
пайдо бўлишида муҳим рол ўйнайди. Психологик ҳолатлар ва шахснинг
ички муаммолари хуқуқбузарликларнинг пайдо бўлишида муҳим рол
ўйнайди. Бу омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади: Стресс ва депрессия:
Юқори стресс даражаси ва психологик тушкунлик шахснинг қарор қабул
қилиш қобилиятини пасайтириши мумкин. Бундай шахслар кўпинча
йўналишдан четланишади ва хуқуқбузарликларга мойил бўлишади. Ўзини
паст баҳолаш: Ўзини паст баҳолаш ва ўзига нисбатан ишончсизлик,
шахснинг ҳуқуқбузарликка мойиллигини оширади. Бу ҳолат кўпинча
жиноятчилик ва бошқа салбий хулқ-атвор билан боғлиқ. Гиёҳвандлик ва
алкоголизм: Гиёҳвандлик ва алкоголизм, шунингдек, психологик
муаммолар хуқуқбузарликларнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай ҳолатлар шахснинг тўғри фикрлаш қобилиятини пасайтиради ва
жиноятга йўл қўйишга олиб келади.
Ижтимоий омиллар: Ҳуқуқбузарликларнинг пайдо бўлишида муҳим рол
ўйнайди. Бу омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади: Иқтисодий
тенгсизлик: Ижтимоий-иқтисодий шароитлар, масалан, кам даромадли
оилалар, ишсизлик ва ижтимоий тенгсизлик хуқуқбузарликлар сонини
ошириши мумкин. Иқтисодий ресурсларнинг етишмаслиги ёшлар
ўртасида исёнкорлик ва қонунбузарликка олиб келиши мумкин.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

162

Таълим даражаси: Ўқувчиларнинг таълим даражаси ва ҳуқуқий

саводхонлик хуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Паст

таълим

даражасига

эга

бўлган

шахслар

кўпроқ

хуқуқбузарликларга мойил бўлиши мумкин. Оила тарбияси ва оиладаги
муносабатлар шахснинг психологик ривожланишига таъсир қилади. Оила
ичидаги зўравонлик, алоқалар ва муаммолар ёшларнинг хуқуқбузарликка
мойиллигини ошириши мумкин.

Маданий омиллар: Маданият ва анъаналар, шунингдек, маҳаллий

анъаналар хуқуқбузарликлар хусусиятларига таъсир кўрсатиши мумкин.
Баъзи маданиятларда баъзи хуқуқбузарликлар, масалан, гиёҳвандлик ёки
уйда зўравонлик, нормал ҳолат сифатида қабул қилиниши мумкин.
Замонавий

усуллар

ва

шакллар,

замонавий

хуқуқбузарлик

профилактикаси усуллари кўплаб йўналишларни ўз ичига олади: Таълим
тизимидаги ўзгартиришлар: Мактаблар ва таълим муассасаларида
хуқуқбузарликлар ҳақида таълим бериш дастурларини жорий этиш.
Масалан, ўқувчиларга ҳуқуқий саводхонлик, инсон ҳуқуқлари ва этикага
оид дарслар ўтказиш.

Ижтимоий иш: Маҳаллий ҳамжамиятларда эҳтиёжманд оилалар

билан ишлаш, ижтимоий ёрдам дастурларини амалга ошириш ва
хуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган жамоавий тадбирлар
ташкил этиш.

Психологик ёрдам: Хуқуқбузарликка мойил бўлган шахслар учун

индивидуал ёки гуруҳ терапиялари, шунингдек, психологик маслаҳат
бериш хизматларини кўрсатиш. Бундай ёрдам шахснинг ички
муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.: Ёшлар ва оила аъзоларига
психологик маслаҳат бериш. Бу орқали уларни қийинчиликларни енгишга
ва ўз ҳис-туйғуларини бошқаришга ўргатиш мумкин.

Инновацион технологиялар: Интернет ва ижтимоий тармоқлар

орқали ёшлар ўртасида хуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган
дастурларни жорий этиш. Масалан, онлайн курслар, вебинарлар ва
маълумот бериш кампаниялари. Ўзаро ҳамкорлик,ҳуқуқбузарликларни
профилактика қилишда давлат, нодавлат ташкилотлари, оила ва
жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик зарур.

Хуқуқбузарликларни профилактика қилишда замонавий усул ва

шаклларни таклиф этиш, уларни амалга ошириш, жамият хавфсизлигини
таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Таклиф этилган методологияларни
амалиётга жорий этиш орқали хуқуқбузарликлар сонини камайтиришга


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

163

эришиш мумкин. Келажакда, хуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича
янада самарали тадқиқотлар ўтказиш зарур. Замонавий усуллар ва
шакллар хуқуқбузарликларни олдини олишда самарали ёндашувларни
тақдим этади.
Таълим, ижтимоий иш, психологик ёрдам ва инновацион технологияларни
бирлаштириш орқали жамиятда хавфсизликни таъминлаш мумкин.
Келажакда хуқуқбузарликларни олдини олишда янада самарали
стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур.