Авторы

  • Шахзодбек Нарзиев
    ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” кафедраси ўқитувчиси,
  • Абдулазиз Исомиддинов
    ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсанти,

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.sies.51000

Ключевые слова:

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлик ахборот алмашиш жиноятни олдини олиш соғлиқни сақлаш тизими таълим муассасалари фуқаролик жамияти жамият хавфсизлиги оммавий тарғибот ижтимоий интеграция жиноятчиликни таҳлил қилиш мониторинг тизимлари.

Аннотация

Мазкур мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Жамиятда ҳуқуқий тартибни сақлаш, жиноятчиликни камайтириш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида самарали ҳамкорлик тўғрисида сўз борган.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

79

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ БЕВОСИТА

АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАР ВА МУАССАСАЛАРНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Нарзиев Шахзодбек Зойирович

ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”

кафедраси ўқитувчиси,

Исомиддинов Абдулазиз Ўткир ўгли

ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсанти,

https://doi.org/10.5281/zenodo.14169959

Аннотатсия:

Мазкур мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини

амалга оширувчи органлар ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни
такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Жамиятда ҳуқуқий
тартибни сақлаш, жиноятчиликни камайтириш ва фуқароларнинг
хавфсизлигини таъминлаш учун давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим
ва соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар ўртасида самарали ҳамкорлик тўғрисида сўз борган.

Калит сўзлари:

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси, ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи органлар, ҳамкорлик, ахборот алмашиш, жиноятни олдини олиш,
соғлиқни сақлаш тизими, таълим муассасалари, фуқаролик жамияти,
жамият хавфсизлиги, оммавий тарғибот, ижтимоий интеграция,
жиноятчиликни таҳлил қилиш, мониторинг тизимлари.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш жамиятда

барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Ушбу
жараённи самарали ташкил этиш учун нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларининг ўзи, балки турли давлат ва нодавлат ташкилотлари,
ижтимоий муассасалар, таълим тизими, соғлиқни сақлаш сектори ва
жамоат ташкилотлари ўртасида яқин ҳамкорлик зарур.

Ҳуқуқбузарлик

профилактикасининг

муваффақиятли

амалга

оширилиши фақатгина жиноятчиликни қисқартиришга ёрдам бериб
қолмай, балки жамиятда қонунларга ҳурмат ва ижтимоий тартибни
сақлашга хизмат қилади. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики,
ҳуқуқбузарликни олдини олиш учун комплекс ва интеграциялашган
ёндашув зарур. Бундай ёндашувда ҳар бир орган ва муассаса ўзининг ўрни
ва вазифасига эга бўлиб, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги, ахборот алмашиш ва
ресурсларни бирлаштириш орқали жиноятчиликка қарши самарали кураш
олиб бориш мумкин.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

80

Шу боис, ҳуқуқбузарлик профилактикасини бевосита амалга

оширувчи

органлар

ва

муассасалар

ўртасидаги

ҳамкорликни

такомиллаштириш, айниқса, бугунги кунда долзарб масала бўлиб
қолмоқда. Мазкур ишда ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга
оширувчи органлар ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этишнинг
аҳамияти ва зарурлиги, шунингдек, бу жараённи такомиллаштиришга
қаратилган таклифлар ва ёндашувлар таҳлил қилинади. Давлат ва жамоат
ташкилотлари

ўртасидаги

ҳамкорликни

янада

кучайтириш,

ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда янги методлар ва технологияларни
жорий этиш, жамиятнинг барча қатламларини жалб этиш орқали нафақат
жиноятчиликни камайтириш, балки фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ҳам
ошириш мумкин. Бу борада амалга оширилган ва амалга оширилиши
керак бўлган чора-тадбирларни кенг кўламда кўриб чиқиш, самарали ва
узоқ муддатли профилактика тизимини яратишга имкон беради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорлиги бўйича

бугунги кунда мамлакатимиздаги илғор тажриба ва унинг амалий
механизмлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14
март кунидаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка
қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”
ПҚ-2833-сонли, 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-
иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар
тўғрисида” ПҚ-3182-сонли ҳамда 2017 йил 29 августдаги “Ахборот-
коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3245-сонли
қарорларида ўз аксини топган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мазкур мақолада,

профилактика инспекторларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари
билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш ҳамда бу борада илғор
хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида Туркия, Германия, Россия
Федерацияси, Сингапур, ва Малайзия давлатларининг жамоат тартибини
сақлаш ва жиноятларни олдини олиш бўйича қабул қилинган қонун
ҳужжатларини ўрганиб чиқдик. Унга кўра, мазкур мамлакатларда “Жамоат
тартибини сақлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қонун ва “Жамоат
тартибини сақлашда фуқароларнинг иштироки тўғрисида”ги қонун
алоҳида-алоҳида қабул қилинган. “Жамоат тартибини сақлашни ташкил
этиш тўғрисида”ги қонун кам сонли хорижий давлатларда қабул қилинган


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

81

бўлсада, лекин жамоат тартибини сақлашда фуқароларнинг иштирокини
белгиловчи қонунлар юқорида санаб ўтилган мамлакатларда қабул
қилиниб, унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг бир-бири билан,
шунингдек фуқаролар билан ҳамкорлиги ҳуқуқий кафолатланган.

Турли давлатларда маъмурий ҳудудларда жамоат тартиби ва

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти
турли йўллар, усуллар билан таъминланган. Ушбу соҳада ҳар бир давлат
ўзига хос илғор тажрибага эга бўлиб, уларни ўрганиш ҳамда
республикамиз

жамоат

тартибини

сақлаш,

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш
тизимига татбиқ этиш масалалари асосий вазифалардан бирига айланган.

Бу

борада

жиноятчиликка

қарши

курашиш

ҳамда

ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида Туркия тажрибаси
ўрганадиган бўлсак, жамоат хавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармаси

(Топиум Дестекли Полис)

марказий бошқарув аппарати ҳисобланади.

Бош бошқармага юклатилган вазифалар вилоят ва туманлар ҳамда

улардаги маҳаллаларда (мухтор) ташкил этилган жамоат билан ишловчи
профилактика хизмати ходимлари шуғулланади. Ушбу ходимларга
Туркиянинг “Политсия тўғрисида”ги қонунига кўра, жамоага ўрнак, касбга
ҳурмат, фидокор ва ишончли, сабрли бўлиш, сир сақлай олиш,
жабрланувчи шахснинг ўрнига ўзини қўя олиш, ўқимишли, давлат
органлари ва ходимларини вазифаларини билиши ва баҳолай олиши,
инсоннинг ёшидан келиб чиқиб у билан мулоқот қилиш, қурол билан
ишлай олиши, отган ўқи нишонга тегиши, маракаларда қатнашиш,
керакли пайтда тезкор қарор қабул қилиш ва уни руёбга чиқариш ва
кўнгилсиз ходисалар якунида вояга етмаганлар билан ўйнаш каби
мажбурият ва вазифалар юклатилган. Европа мамлакатлари орасида
маъмурий ҳудудларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш,
жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
соҳасида яна бир ўзига хос тизим

Германия

да қарор топган. Германия

давлат бошқаруви тизимида политсия асосий ўринлардан бирини
эгаллаб,ўз ичига Федерал ички ишлар вазирлиги ва ўлкалар ички ишлар
вазирлиги ларини қамраб олади. Ўлкалар ички ишлар вазирликлари
Федерал ички ишлар вазирлигининг кўрсатмаларини сўзсиз бажаради,
Федерал ички ишлар вазирлиги эса субъектлар ваколатига кирадиган
вазифаларга аралаша олмайди. Мамлакатда жамоат тартиби ва
хавфсизлигини

таъминлаш

фаолиятини

асосан

Ўлкаларнинг


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

82

политсиялари бошқа ўлкаларнинг политсиялари билан ҳамкорликда
амалга оширади.

Мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизими

марказлашмаган бўлиб, Ўлкалар ҳуқуқ-тартибот хизматлари махсус
тартиб бўйича давлат органларидан фарқланади. Ўлкалар политсиялари
тартибни сақлаш, криминал, сувда тартибни сақлаш, сафарбарлик,
Конституцияни қўриқлаш каби политсия идораларидан ташкил топган
бўлиб, улар ичида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш билан
шуғулланувчи хизмат Тартибни сақлаш политсиясидир. Мамлакатнинг
ҳар бир Ўлкаси ўз қонунчилиги ва идоравий ҳужжатларига амал қилса-да,
тартибни сақлаш политсиясининг фаолияти ҳамма Ўлкаларда бир хил:
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва криминал полиция етиб келгунига
қадар кечиктириб бўлмас тезкор-қидирув чора-тадбирларини амалга
ошириш; йиғилиш, митинг ва намойишлар вақтида жамоат тартиби ва
хавфсизлигини таъминлаш; жамоат жойларида тартибни сақлаш, алоҳида
аҳамиятга эга иншоотлар ва ҳукумат биноларини қўриқлаш; кўча
ҳаракатини тартибга солиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя
этилишини назорат қилиш; ушланганларни конвой қилиш ва суд
муҳокамалари

вақтида

қўриқлаб

туриш;

ёнғин

хавфсизлиги,

санитарияепидемиология ва бозорларда савдо қилиш қоидаларига риоя
этилишини назорат қилиш; паспорт тизимини назорат қилиш; умум қабул
қилинган ўлчов ва оғирлик бирликларига риоя этилишини назорат
қилиш; ўйин уйлари, лотерея ва тотализаторларда қоидаларга риоя
этилишини назорат қилиш; ўрмонни қўриқлаш; меҳмонхона, ресторан, бар
ва казиноларда қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш; маҳаллий
фуқаро мудофаасини амалга ошириш; қаровсиз қолган вояга етмаганлар
ва ўсмирларни назорат қилиш кабилардан иборат.

Жумладан, Россия Федератсиясининг 2014 йил 2 апрелдаги “Жамоат

тартибини сақлашда фуқароларнинг иштироки тўғрисида”ги қонунида
жамоат жойлари ва бошқа жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминлашда

фуқароларнинг

иштироки

қуйидаги

нормаларда

қуйидагича тавсифланган. Мазкур қонуннинг 6-моддасига асосан, жамоат
тартибини сақлашда фуқаролар иштирокини таъминлашдаги давлат
бошқаруви ва ҳокимияти органларининг фаолияти билан боғлиқ
ҳамкорликнинг меҳанизмлари ушбу қонун нормаларида ўз аксини топган.
Бу борадаги илғор тажрибалар Сингапур давлатининг миллий
қонунчилигида ҳам

шакилланган

бўлиб, жамоат

тартиби ва


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

83

хавфсизлигини таъминлашда махсус ваколатли давлат органларининг
барча соҳавий хизматлари ўзаро ҳамкорлик асосида тегишли чора
тадбирларни олиб бориши уларнинг мазкур соҳадаги муносабатларни
тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ҳуқуқий кафолатлаб қўйилган.
Сингапур давлатининг 2012 йил 31 майда қабул қилинган “Жамоат
тартиби тўғрисида”ги қонунини мазмун моҳияти ҳамда унинг тегишли
нормаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.

Сингапур давлатининг “Жамоат тартиби тўғрисида”ги қонунининг

2-моддасида жамоат тартибини сақлашда «ташкил этиш» ва жамоат
тартибини сақлашда «қатнашиш» тушунчаларининг маъноси очиб
берилган. Сабаби мазкур қонуннинг обеъктини жамоат тартиби
тўғрисидаги ижтимоий муносабатлар ташкил этишини инобатга олган
ҳолда жамоат тартибини сақлашда унинг ташкил этилиши ва
фуқароларнинг иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга. Бу эса жамоат
тартибини сақлашни бевосита амалга оширувчи давлат органларига
кўмаклашиш имкониятини беради.
Бундан ташқари, мамлакатимизда профилактика инспекторларининг
ҳуқуқни

муҳофаза

қилувчи

органлари

билан

ҳамкорлигини

такомиллаштириш мақсадида қуйидаги хорижий давлатларининг илғор
тажрибалари ҳам битирув иши доирасида ўрганилди ҳамда унинг
нормалари таҳлил қилинди.

Шу нуқтаъи назардан, Малайзия давлатининг 1958 йилда қабул

қилинган “Жамоат тартибин тўғрисида”ги қонунида43 ҳам давлат
органлари хусусан, ваколатли ички ишлар органлари хизматларининг
ўзаро ҳамкорликлари ҳуқуқий кафолатланган. Жумладан қонуннинг 15-
моддасида мулкни йўқ қилиш, 16-моддасида қўлга олиш ва қамоқда
сақлаш,
17-моддасида қўлга олишда қурол қўллаш, 18-моддасида қуролдан
фойдаланишни назорат қилиш ҳамда жамоат тартиби билан боғлиқ
муносабатлар ўз аксини топган.

Бундан ташқари, доимий равишда кунлик ҳамкорликда фаолият

олиб борувчи фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорлигига оид хориж тажрибалари
ўрганилди.
Жумладан, Германияда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари
аҳолидан солиқ (мулк, ер ва ҳ.к.) ва бошқа мажбурий тўловларини
йиғишда солиқ органларига кўмаклашади. Литва Республикасида


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

84

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлари билан ҳамкорликда ваколатларининг айримларини шартнома
асосида амалга оширади. Россия Федератсиясида фуқароларни ўзини ўзи
бошқариш органлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги
комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва улар ижросини ташкил этиш,
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тусидаги статистик кўрсаткичларини
рўйхатини юритиш ва уни қонун ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда тегишли давлат органларига тақдим этади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

2.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодекс
3.

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги

қонуни
4.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

тўғрисида”ги қонуни
5.

Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини

тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
6.

ПФ 27-сонли фармони

7.

Қурбонов, Х. (2019). Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини

олиш: Назарий ва амалий масалалар. Тошкент: Ўзбекистон Юридик
Академияси.
8.

Эргашев, М. (2021). Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг

ҳуқуқбузарликни олдини олишдаги ўрни. Тошкент: Академнашр.
9.

Жабборов, Б., & Каримов, Н. (2020). Ҳуқуқбузарлик профилактикаси:

Миллий ва халқаро тажрибалар. Тошкент: О'збекистон Республикаси Олий
Мажлиси Ноширлиги.
10.

Умаров, З. (2022). Жамиятда жиноятчиликни камайтириш ва

ҳуқуқий онгни ривожлантириш. Ташкент: Юнусобод нашриёти.
11.

Ллойд, М. (2018). Cриме Превентион анд Cонтрол ин Cонтемпорарй

Соcиетй. Охфорд Университй Пресс.
12.

Шерматов, И. (2020). Жиноятчиликка қарши курашда ҳуқуқни

муҳофаза қилиш тизимининг интегратсиялашуви. Тошкент: Юқори савия
нашриёти.
13.

Миллер, А., & Жоҳнстоне, П. (2017). Соcиал анд Легал Аспеcтс оф

Cриме Превентион: Интернатионал Перспеcтивес. Cамбридге Университй
Пресс.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

85

14.

Сйдоров, В. (2018). Эффеcтиве Cоллаборатион ин Cриме Превентион:

Легал анд Организатионал Аппроачес. Неw Ёрк: Роутледге.
15.

Тошпулатов,

Р.

(2021).

Жиноятчиликнинг

сабаблари

ва

профилактикаси. Ташкент: О'збекистон Давлат Университети.
16.

Максудов, А. (2022). Кадрлар малакаси ва жиноятчиликни олдини

олишдаги роли. Самарқанд: О'збекистон Миллий Университети
Ноширлиги.
17.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-мартдаги

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
18.

ПҚ-2833-сонли Қарори

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни

Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ 27-сонли фармони

Қурбонов, Х. (2019). Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш: Назарий ва амалий масалалар. Тошкент: Ўзбекистон Юридик Академияси.

Эргашев, М. (2021). Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳуқуқбузарликни олдини олишдаги ўрни. Тошкент: Академнашр.

Жабборов, Б., & Каримов, Н. (2020). Ҳуқуқбузарлик профилактикаси: Миллий ва халқаро тажрибалар. Тошкент: О'збекистон Республикаси Олий Мажлиси Ноширлиги.

Умаров, З. (2022). Жамиятда жиноятчиликни камайтириш ва ҳуқуқий онгни ривожлантириш. Ташкент: Юнусобод нашриёти.

Ллойд, М. (2018). Cриме Превентион анд Cонтрол ин Cонтемпорарй Соcиетй. Охфорд Университй Пресс.

Шерматов, И. (2020). Жиноятчиликка қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг интегратсиялашуви. Тошкент: Юқори савия нашриёти.

Миллер, А., & Жоҳнстоне, П. (2017). Соcиал анд Легал Аспеcтс оф Cриме Превентион: Интернатионал Перспеcтивес. Cамбридге Университй Пресс.

Сйдоров, В. (2018). Эффеcтиве Cоллаборатион ин Cриме Превентион: Легал анд Организатионал Аппроачес. Неw Ёрк: Роутледге.

Тошпулатов, Р. (2021). Жиноятчиликнинг сабаблари ва профилактикаси. Ташкент: О'збекистон Давлат Университети.

Максудов, А. (2022). Кадрлар малакаси ва жиноятчиликни олдини олишдаги роли. Самарқанд: О'збекистон Миллий Университети Ноширлиги.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-2833-сонли Қарори