SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
«ҚИЙНОҚҚА СОЛИШ ҲОЛАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА
УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИ — ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ
ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИ СИФАТИДА.
Шоимов Норқобил Бобомуродович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти катта
ўқитувчиси, юридик фанлар номзоди, доцент
https://doi.org/10.5281/zenodo.11351664
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига кўра инсон, унинг
ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият
ҳисобланади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш ва ҳимоя
қилиш
давлатнинг
асосий
мажбуриятидир.
Мазкур
принцип
конституциявий қурилиш асослари тизимида марказий ўрин эгаллайди.
Юртимизда Президентимиз раҳнамолиги ва ташаббуси билан
фуқаролар, шу жумладан маҳкумлар ҳуқуқ ва эркинликлари
кафолатларини янада кучайтириш, жумладан қийноққа солиш ва бошқа
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда
жазо турларини қўллаш ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик мақсадида
кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегиясида шу вақтгача инсон ҳуқуқларини таъминлаш,
давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда
фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг
роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш
бўйича тизимли ишлар амалга оширилганлиги эътироф этилиб, унинг
еттита устувор йўналишларидан бири бўлган
“Мамлакатимизда адолат
ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур
шартига айлантириш”
деб аталган иккинчи устувор йўналишининг
“
Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда
инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш”
деб
номланган
14-мақсадида маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг
меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа
ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга
реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий
этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
6
фаолиятини йўлга қўйиш; фуқароларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш, шу
жумладан ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни
қўллашда
қонунийликни
сўзсиз
таъминлаш
ҳамда
рақамли
технологияларни жорий этиш орқали жамоатчилик назоратини
кучайтириш; фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини
янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, ушбу
йўналишда бошланган ислоҳотларни якунига етказиш; жиноят, жиноят-
процессуал ва жиноят ижроия қонунчилигини такомиллаштириш
сиёсатини изчил давом эттириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш
тизимига инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этиш; қийноқларнинг
олдини олиш бўйича превентив механизмларни такомиллаштириш ва
ушбу йўналишда махсус қонун қабул қилиш ҳамда ювенал адлия
тизимини шакллантириш ҳамда бола ҳуқуқлари қонунчилигини
кодификациялаш
1
белгилаб берилган.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролар,
шу жумладан маҳкумлар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада
кучайтириш, жумладан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо
турларини қўллаш ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик мақсадида кенг
кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, бу борадаги амалиётни ўрганиш натижалари
қийноққа солишнинг барвақт олдини олиш, у билан боғлиқ
мурожаатларни тезкор равишда холисона кўриб чиқиш, ҳаракатланиш
эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг
ташрифларини мунтазам амалга ошириш бўйича самарали ҳуқуқий
механизмларни яратиш ишларини давом эттириш лозимлигини талаб
этмоқда.
Шу боисдан ҳам, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил
26 июндаги
«Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг
олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»
ги
ПҚ-5163-сонли Қарори
1
айнан ана шу муаммо ва
камчиликларни бартараф этиб, жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминлаш,
уларни турли хилдаги тажовузлардан ҳимоя қилиш ишларини
такомиллаштиришни назарда тутади.
1
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/60/0082-сон.
1
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 07/21/5163/0600-сон.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
7
Қарорга кўра, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний
ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш
ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини
ошириш бўйича устувор вазифалар этиб қуйидагилар белгиланди.
Жумладан:
- қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш
тизимини халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф
этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштириш;
- ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар томонидан инсон
ҳуқуқлари бўйича миллий институтларга юборилган мурожаатларнинг
муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилмаслигини ҳамда қабул
қилувчига зудлик билан юборилишини қатъий таъминлаш;
- қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларнинг тезкор
ва холисона кўриб чиқилиши ҳамда айбдор шахсларнинг муқаррар
жавобгарликка тортилиши механизмини такомиллаштириш;
- қийноққа солишдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий,
психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилишини ҳамда уларга етказилган
зарарнинг компенсация қилинишини таъминлаш;
- қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш
фаолиятига фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш ҳамда
уларнинг давлат органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
- қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш
бўйича фаолият натижалари тўғрисидаги маълумотларни кенг
жамоатчиликка етказиш;
- қийноққа солишнинг олдини олиш борасида халқаро ташкилотлар
ва хорижий давлатларнинг миллий институтлари билан яқин
ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Қарор билан, Олий Мажлис палаталари, Олий Мажлиснинг Инсон
ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий
марказнинг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқулланди:
а) Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)
ҳузуридаги эксперт гуруҳи негизида Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ
ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик
гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг асосий вазифалари этиб
қуйидагиларни белгилаш:
гауптвахта, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, тергов
ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасаси, интизомий қисм, мажбурий
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
8
даволаш муассасаларида (кейинги ўринларда — ҳаракатланиш эркинлиги
чекланган шахслар сақланадиган жойлар) қийноққа солишнинг олдини
олиш бўйича мониторинг ташрифларини мунтазам равишда амалга
ошириш;
ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган
жойларда сақлаш шарт-шароитларини ўрганиш ва улар юзасидан
ахборотларни жамоатчиликка эълон қилиб бориш;
қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни тезкор
бартараф этиш бўйича талабномаларни тегишли давлат органига тақдим
қилиш;
қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни кўриб
чиқишда иштирок этиш;
қийноққа солиш ҳолатларини экспертлик баҳолаш масалалари
бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;
қийноққа солишдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий,
психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилишида иштирок этиш;
қийноққа солиш хавфининг олдини олиш ҳамда бу соҳада илғор
хорижий тажрибани жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
б) Жамоатчилик гуруҳлари таркибига Инсон ҳуқуқлари бўйича
Миллий марказ экспертлари, тиббиёт ходимлари, нодавлат нотижорат
ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг
бошқа институтлари вакилларини жалб қилиш ва бунда уларнинг
мониторинг ташрифларини амалга ошириш учун касбий малакаси ва
амалий
билимларга
эга
бўлишини
ҳамда
гендер
тенглиги
таъминланишини ҳисобга олиш;
в) Омбудсман томонидан ҳар йили 15 мартга қадар Олий Мажлис
палаталарига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки
қадр-қимматни камситувчи муносабат ҳамда жазо турларини қўллаш
ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан
маърузани тақдим этиш ва уни оммавий ахборот воситаларида эълон
қилиш амалиётини йўлга қўйиш.
Шунингдек,
ҳаракатланиш
эркинлиги
чекланган
шахслар
сақланадиган жойларнинг маъмурияти Жамоатчилик гуруҳларига
ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар билан монеликсиз ва холи
учрашиши ҳамда суҳбатлашиши, шунингдек, тегишли ҳужжатлар билан
танишиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши;
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
9
давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари, ҳаракатланиш
эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларнинг маъмурияти
Жамоатчилик
гуруҳларининг
фаолиятини
амалга
оширишига
кўмаклашиши;
Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш
мониторинг ташрифлари ўтказиладиган муассаса маъмурияти зиммасига
юклатилиши;
Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари қонунчиликка зид ҳаракат
қилган тақдирда мониторинг ташрифлари ўтказилаётган муассаса
маъмурияти раҳбари бу ҳақида Омбудсманни ёзма равишда хабардор
қилиши белгилаб берилди.
Қарорнинг тўртинчи бандига биноан, қуйидагилар, яъни:
а) ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган
жойларга жойлаштирилган шахсларнинг ягона электрон реестрини
юритиш амалиётининг йўлга қўйилиши;
б) ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар томонидан
қийноқлар бўйича амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан
ҳолда адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали мурожаат қилиш
амалиётининг такомиллаштирилиши алоҳида қайд этиб ўтилди.
Бундан ташқари, Қарор билан бир қатор давлат органлари, хусусан,
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Молия вазирлиги, Ички ишлар
вазирлиги, Бош прокуратура, Омбудсман, Давлат хавфсизлик хизмати,
Олий Мажлис палаталари ва бошқаларга тегишли вазифалар юклатилди.
Мухтасар қилиб айтганда, Қарорнинг чиқарилиши фуқаролар, шу
жумладан маҳкумлар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада
кучайтириш, жумладан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо
турларини қўллаш ҳолатларига мутлақо йўл қўймасликнинг самарали
тизимини
яратиш
учун
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 26-моддасида
“...Ҳеч ким қийноққа солиниши,
зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа
тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас”
– деб эътироф этилган
норманинг амалдаги ижросини таъминлаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий
асос бўлди.
