Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Trade in the Kabodiyon and Kulob principalities during
the second half of the 19th century and early 20th century
Fayzulla OCHILDIEV
1
National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2025
Received in revised form
15 April 2025
Accepted 25 April 2025
Available online
25 May 2025
This article explores trade activities in the Kabodiyon and
Kulob principalities, which were part of the Bukhara Emirate in
the late 19th and early 20th centuries. It analyzes the demand
for Russian-manufactured goods in the principalities’ markets,
along with the significance of Anglo-Indian and Persian
products in these markets. Furthermore, the study examines the
types of both local and foreign goods sold, price levels, and the
various factors that influenced them.
2181-1415/© 2025 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp571-579
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Bukhara,
Emirate,
Kabodiyon,
Kulob,
principality,
Russia,
East,
West,
trade,
market,
ruble,
tanga,
price,
goods.
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида
Қабодиён ва Кўлоб бекликларида савдо-сотиқ
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Бухоро,
амирлик,
Қабодиён,
Кўлоб,
беклик,
Россия,
шарқий,
Мақолада XIX асрнинг охири – XX аср бошларида
Бухоро амирлиги таркибида бўлган Қабодиён ва Кўлоб
бекликларидаги савдо-сотиқ ишлари, беклик бозорларида
Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган талаб,
бозорларда рус маҳсулотларидан ташқари ҳинд-инглиз ва
форс молларининг аҳамияти ҳам таҳлил қилинган.
1
Doctor of Historical Sciences, Professor, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek.
E-mail: fayzullaochildiev@gmail.com
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 04 (2025) / ISSN 2181-1415
572
ғарбий,
савдо-сотиқ,
бозор,
рубль,
танга,
нарх,
маҳсулотлар.
Шунингдек, беклик бозорларида сотиладиган маҳаллий ва
хориж маҳсулотларининг турлари, нарх-наволар, уларга
таъсир қилувчи омиллар каби масалалар ўрганилган.
Торговля в бекствах Кабодиён и Куляб во второй
половине XIX века – начале XX века
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Бухара,
эмират,
Кабодиён,
Куляб,
бекство,
Россия,
восток,
запад,
торговля,
рынок,
рубль,
таньга,
цена,
товары.
В статье рассматриваются торговые отношения
в бекствах Кабодиён и Куляб, входивших в состав
Бухарского эмирата в конце XIX – начале XX веков.
Анализируется спрос на товары российского производства
на рынках бекств, а также значение английско-индийских
и персидских товаров наряду с российскими. Кроме того,
исследуются виды местных и зарубежных товаров,
продававшихся на рынках, их цены и факторы, влияющие
на их формирование.
КИРИШ
XIX аср бошларида Бухоро амирлигида савдо-сотиқнинг ривожи суст бўлиб,
ўзаро ички курашлар ҳамда натурал хўжаликнинг ҳукмронлиги шаҳар ва
қишлоқларнинг иқтисодий юксалишига салбий таъсир кўрсатди. Бу даврда Бухоро
амирлигининг шарқий қисми унинг ғарбий қисмидан деярли бутунлай ажралиб
қолган эди. Ҳисор, Денов, Кўлоб, Қабодиён, Балжувон, Шеробод, Қўрғонтепа,
Қоратегин ва бошқа бекликларнинг Қўқон ва Хива хонликлари билан савдо-сотиқ
алоқалари заиф эди
1
. XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро
амирлигида деҳқончилик ва чорвачилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ мамлакат
иқтисодининг асосий тармоқлари ҳисобланган. Деҳқончиликда буғдой, арпа,
жўхори, полиз ва сабзавот экинлари кўпроқ етиштирилган. Бухоро амирлигида
ҳунармандчиликнинг ривожланиши натижасида ички ва ташқи савдо
алоқаларининг кенгайишига кенг йўл очилди.
АСОСИЙ ҚИСМ
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро амирлигининг Денов,
Бойсун, Шеробод, Ҳисор, Қўрғонтепа, Кўлоб, Қабодиён каби бекликлари шарқий
томондан тоғли йўллар орқали Қўқон хонлиги билан ҳам савдо-сотиқ ишларини
олиб борган. Бу ҳудудларга асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва
молларини олиб бориб сотилган. У ерлардан эса ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган
маҳсулотларни олиб қайтилган
2
. Ғарбий йўналишда эса Бухоро амирлиги Хива
хонлиги, Туркистон ва Россия, Амударё сув йўли орқали эса Афғонистон ва
Ҳиндистон билан савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйган эди
3
. Ташқи савдода ва
Амударё бўйлаб юк ташишда Паттакесар, Термиз, Ёргоҳ, Чўчқагузар, Қоракамар
кечувлари жуда муҳим бўлган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 04 (2025) / ISSN 2181-1415
573
Шарқий Бухоро ҳунармандлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар бир-биридан
фарқ қилган. Масалан, Дарвоз қишлоқ хўжалигига доир меҳнат қуроллари,
Қабодиён ипак калаваси, Кўлоб ва Балжувон чарм маҳсулотлари, Ҳисор эса ипак
матоси ва ҳарбий қуроллари билан ажралиб турган. Ҳисор беклигининг Қоратоғ
шаҳри ҳарбий қуролсозлиги билан танилган эди. Подполковник Матвеев
Қоратоғда ясалган пичоқ, ханжар, қилич ва рўзғор буюмлари юқори сифат ва дид
билан ясалганлигини, ҳар бир буюм киши эътиборини ўзига тортишини қайд
этади. Кўлоб беклиги Бухоро амирлигида чарм-тери маҳсулотлари ишлаб чиқариш
билан шуҳрат қозонган. Шунингдек, ганчкорлик, пахта толасидан мато тўқиш ва
қисман ипак матолар тайёрлаш етакчилик қилган. Манбаларда Кўлобда терига
ишлов бериш устахоналарнинг сони кўп бўлганлиги қайд этилади. Қоратегин
беклигида яшовчи ҳунармандлар пахтадан матолар, ҳар хил саватчалар, чакмон,
хўржин ва иссиқ пайпоқлар тўқиш билан ном қозонган. Капитан Васильев
Қоратегинда чакмон ва пайпоқлар кўп миқдорда тайёрланиб, уларнинг сифати
анча юқори эканини, бу буюмлар одамни совуқдан яхши сақлашини ёзади
4
.
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Бухоро амирлигининг йирик
шаҳарлари савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик марказлари бўлиб, у ерларда қишлоқ
хўжалиги, суғориш тизими ҳамда қурилиш соҳаси учун муҳим ва зарур меҳнат
қуроллари, асбоб-анжомлар ишлаб чиқаришда косиблар меҳнати етакчи мавқега
эга бўлган. Бухоро амирлигида ҳам асосий бойлик ер ҳисобланиб, аҳоли асосий
даромадни деҳқончилик ва чорва молларидан олишган. Деҳқончиликда буғдой,
арпа, жўхори, тариқ, нўхат, шоли, пахта, зиғир, кунжут, кунгабоқар, картошка, пиёз,
сабзи, турп, лавлаги, полиз экинларидан қовун, тарвуз, бодринг, помидор каби
экин турлари экилиб келинган.
Амирликда ички ва ташқи савдо алоқаларни олиб боришда савдо марказлар ва
карвонсаройларнинг ўрни муҳим саналган. XX асрнинг бошларига келиб,
Шаҳрисабзда 28 та, Китоб шаҳрида эса 6 та
5
карвонсарой бўлгани эътироф
қилинган. Шунингдек, Душанбе шаҳрида 4 та Мулло Яккуббой, Мансурбой, Хазорхона,
Ғулом бобо карвонсаройлари, Қоратоғда 1 та Иброхимбой карвонсаройи, Кўлобда
2 та Қобадиёнда 4 та
6
карвонсаройлар борлиги тўғрисида маълумотлар
келтирилган. Бухоро амирлиги шаҳарларидаги карвонсаройлар одатда уларни барпо
эттирган шахслар номи билан аталган ёки улардан доимий фойдаланувчи
савдогарларнинг қайси этник гуруҳга, шаҳар ёки мамлакатга тегишли эканлигига
қараб номланган. Карвонсаройлардаги ижара ҳаққига оид маълумотлар манбаларда
деярли қайд қилинмаган баъзи манбаларга кўра Бухородаги карвонсаройларда бир
хонанинг бир ойлик ижара ҳақи 16 рубльни ташкил қилган
7
.
Бухоро амирлиги Россия империяси таркибига киритилгандан сўнг
амирликнинг Афғонистон билан бўлган чегарасида жойлашган божхона тизими
Россия божхона таркибига киритилди. Бу жараён Шарқий Бухородаги бекликлар,
жумладан, Қабодиён ва Кўлоб бекликларида ҳам савдо-сотиқ ишлари тез
суръатларда ривожланишига сабаб бўлди. Эндиликда асосий савдо ишлари Россия
билан олиб борилди. Амирлик божхона тизими Россия империяси таркибига
киритилгандан сўнг Қабодиён ва Кўлоб бекликларига рус савдо молларининг
кириб келиши тезлашди. Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг нархи
инглиз-ҳинд молларига нисбатан анча арзон бўлгани билан муҳим аҳамият касб
этди. Аммо савдо йўлларнинг жуда ёмон аҳволда эканлиги ва бекликлар ҳудуди
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 04 (2025) / ISSN 2181-1415
574
темир йўллардан анча узоқда жойлашганлиги, савдонинг жадал ривожланишига
ўзининг салбий таъсирини ўтказган. Бундан ташқари, Россия ҳукумати Шарқий
Бухорода эски иқтисодий тартибларни сақлаб қолиб, ўз саноати учун хомашё
манбаи ва маҳсулот бозори сифатида фойдаланишни кўзлаган эди.
Қабодиён беклигида Қабодиён шаҳри ва Бешкент қишлоғида катта бозор
бўлиб, асосий савдо маркази ҳисобланган. Қабодиёнда душанба ва пайшанба
кунлари бозор бўлган, Бешкентда эса якшанба ва шанба кунлари бозор ишлаган.
Савдогарлар бир бозордан маҳсулот сотиб олиб, иккинчи бозорга сотишган,
баъзилари эса ўз маҳсулотларини бозордан узоқ бўлган қишлоқларга ҳам олиб
боришган. Савдогарлар қишлоқларда яшовчи маҳаллий аҳолининг эҳтиёжларини
ўрганиб, шу эҳтиёждан келиб чиқиб, зарур бўлган маҳсулотларни олиб боришга
эътибор қаратишган.
А.Н. Быков 1878 йилда Қабодиён бозорида тахминан 60 та дўкон борлигини,
улар ҳар доим ишлаб турганини, у ерда савдо қиладиган савдогарларнинг асосий
қисми бошқа шаҳарлардан келган тожик, ўзбек ва афғонлардан иборатлигини
ёзади. Қабодиён беклигида ҳар йили 4 мингдан ортиқ қўйлар сотилган.
XIX асрнинг ўрталарида 1 ботмон буғдой нархи 1 рубль 60 тийиндан 1 рубль
80 тийингача бўлган. 1878 йилда қишнинг қаттиқ совуқ келиши ва буғдойга
бўлган талабнинг ошиши сабабли унинг нархи 4 рублгача кўтарилган. 1 ботмон
арпа 2 рубль 60 тийиндан 3 рублгача турган. 1 қўй ёки сигир 6–8 рублга
баҳоланган. Битта буқа 10–12 рубль, юз боғ беда 2 рубль 40 тийиндан 3–4 рублгача
баҳоланган. 1 дона отнинг нархи 10 рублдан 60 рублгача бўлган.
Маълумотларга кўра, XIX аср охири – XX бошларида Қабодиён беклигида
йирик савдогарлардан ҳисобланган Комил Арабнинг бозорларда 60 та савдо
растаси бўлиб, 30 та туя ва 20 та отда турли хил савдо молларини Бухоро,
Самарқанд, Ғузор, Қарши Тошкент шаҳарларига олиб чиқган. Қўрғонтепалик
Абдуллабой эса Ғузор, Бухоро ва бошқа шаҳарларга буғдой ва чорва молларини
савдога чиқариб, Қўрғонтепага ипак, чой, чит, ширинликлар ва саноат молларини
олиб қайтган
8
.
Н.Н. Покотило маълумотларига кўра, 1886 йил ёзида Қабодиён беклигида
1 ботман буғдой 13 танга, 1 ботман арпа 9 танга, 1 ботман гуруч 15 танга, 1 бош туя
170 танга, 1 бош буқа ёки сигир 60 танга, 1 бош қўй 16 танга нархда сотилган
9
.
Қабодиён беклиги бозор расталарида Циндель ва Морозов фабрикаларида ишлаб
чиқарилган ипак матолар ва рус читлари, Кяхта фабрикаларида тайёрланган
чойлар, маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларидан эгар-жабдуқлар, чармлар,
қуритилган мевалар ҳам сотилган. Бекликдаги савдо ишлари тожик, ўзбек, афғон,
яҳудий ва ҳинд савдогарлари қўлида бўлган. Ҳиндлар бекликда зардўзлик ва
қадимий буюмлар савдоси билан ҳам шуғулланишган
10
.
1902 йилда Қабодиён беклиги бозорларида 1 ман
11
буғдой 80 танга, 1 ман
арпа 64 танга, 1 ман тозаланмаган гуруч 80 танга нархланган. 1906 йилда
Р.Ю. Рожевец Қабодиён беклигининг бозорлари ва савдо-сотиқ ишларини тадқиқ
этиб, беклик доимий бозорга эга эканлигини қайд қилган. Шунингдек, Қабодиёнда
бозор ҳафтасига икки кун бўлиб, маҳаллий аҳоли ҳунармандчилик ва деҳқончилик
маҳсулотлари билан савдо қилишларини таъкидлаган
12
. Қўшни бекликлардан
келган аҳоли ҳам ушбу бозорга келиб, ўзлари учун керакли бўлган маҳсулотларни
харид қилишган. Ҳусусан, Жиликул амлякдорлиги ва Қўрғонтепа беклигида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 04 (2025) / ISSN 2181-1415
575
яшовчи туркманлар Қабодиён бозорига келиб, ўзлари учун зарурий уй-рўзғор
буюмларини дон ва чорва молларига айирбошлашган ёки нақд пулга сотиб
олишган
13
. Жиликул амлокдорлигидан Қабодиён ва Бешкент бозорларига
писта, бузғунч, палос, хўржун ва чармдан ишланган маҳсулотлар олиб келинган.
Қабодиёндан эса Жиликулга асосан гуруч етказиб берилган. Сарай-Камар
қишлоғидан Қабодиён бозорига афғон гуручи, қуритилган тут меваси олиб
келинган, бу ердан эса Сарай-Камар савдо марказига қуритилган мевалар
жўнатилган. Машҳур савдогарлардан саналган Исмат Хўжа Қабодиён бозоридан
буғдой, арпа ва бошқа дон маҳсулотларини сотиб олиб, Бухоро ва Самарқанд
бозорларида сотиш билан шуғулланган. Шунингдек, Исмат Хўжа Қабодиён
бозорларини Бухоро ва Самарқанд бозорларидан олиб борган ипак, чой, шакар
каби маҳсулотлар билан таъминлаган.
1913 йил Қабодиён бозорида 1 ман буғдой 80 танга, 1 ман арпа 60 танга,
1 ман тозаланган гуруч 220 танга, 1 ман тозаланмаган гуруч 65 тангадан сотилган
14
. Бозордаги нархлар ўзгарувчан бўлиб, бу Ҳисор, Балжувон, Кўлоб ва
Қӯрғонтепадан келтирилган ғаллага ҳам боғлиқ бўлган. Агар қўшни ҳудудлардан
кўпроқ ғалла келса, нарх 10–3 тангага тушган, агар келмаса, 5–10 тангага ошиб
турган. Қабодиёндан Термизгача 1 пуд юкни ташиш учун 4 тангага йўл ҳақи
тўланган
15
. Архив ҳужжатларида Россия армиясининг нафақадаги полковниги
Александр Околов ва унинг ўғли Леонард Александрович Околов Кўлоб, Ҳисор,
Денов ва Қабодиён бекликлари бозорларида пахта, ғалла, тери савдоси ҳолатини
ўрганиб, ўз агентлари орқали бекликлардаги бозорларда талаб юқори бўлган
маҳсулотлар олиб келиб сотиб катта фойда кўрганликлари қайд қилинган
16
.
Бекликнинг Сарой қишлоғида гўшт дўконлари кўп бўлиб, у ерда яшовчи
аҳоли гўшт савдоси билан мунтазам шуғулланиб келган. Шунингдек,
Қабодиённинг Ябуз маҳалласида яшовчи Пешовари, Хўжа Султон ва Мулло Сафар
каби савдогарлар бекликда Бухоро ва Афғонистондан келтирилган чой ва бўёқ
савдоси билан шуғулланган. Қабодиён беклиги савдогарларининг 20 дан 60 тагача
туяси бўлиб, улар Бухоро, Самарқанд ва Тошкентга қатнаб савдо-сотиқ ишларини
олиб боришган
17
. Қабодиён беклиги муҳим савдо йўлида жойлашганлиги
сабабли Кўлоб ва Балжувон бекликларидан туяларда ғалла ва дон маҳсулотлари
олиб келинган. Қабодиён беклиги савдогарлари эса ғаллани қўшни ҳудудларга
олиб бориб сотишган. Қабодиённинг асосий бозори Ябуз маҳалласидан шимолда
жойлашган бўлиб, бозор ҳудудида 4 та карвонсарой бўлган
18
. Бозордаги савдо
расталари очиқ ҳолда бўлиб, унинг узунлиги 360 метрни ташкил қилган. Савдо
расталарида турли хил матолар, холва, ширинликлар, ҳамда мевалар савдоси
амалга оширилган.
Бозорда 100 метр узунликдаги ёпиқ савдо растаси ва 50 метрлик кичик усти
ёпиқ савдо растаси ҳам бўлиб, у ерда турли дўконлар фаолият юритган. Ушбу
дўконларда маҳаллий савдогарлардан ташқари, Афғон савдогарлари ҳам савдо
қилишган. Қабодиён беклиги бозорларини чой ва гуруч билан афғон савдогарлари
таъминлаб турган. Шунингдек, улар беклик дўконларини ижарага олиб, маҳаллий
маҳсулотларни арзон нархларда сотиб олиб ундан катта фойда кўрган. Ҳисор
беклигидан Қабодиёнга зиғир олиб келиниб, ундан ёғ тайёрланган. Қабодиён
беклигига пахтадан ишланган матолар Термиз ва Айваж орқали Россиядан олиб
келинган
19
. Қабодиён бозорида доимий савдогарлардан ташқари, бекликнинг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 04 (2025) / ISSN 2181-1415
576
турли жойларидан келган олибсотарлар ҳам фаолият юритган. Улар ўз
ҳудудларидан маҳаллий чакмон (чопон)ларни олиб келиб сотишган. Олибсотарлар
қайтишда қўй ва бошқа чорва молларини сотиб олиб, Қарши, Бухоро, Самарқанд,
Ургут каби савдо марказларига олиб бориб сотиб ундан катта фойда кўришган.
Архив ҳужжатларида Қабодиён беклиги бозорларига Патта-Ҳисордан машҳур
савдогар Абдукаримнинг савдо вакили келиб, чакмон сотиш билан
шуғулланганлиги
20
баён қилинган.
XX аср бошларида Қабодиён беклиги ҳудудида савдо-сотиқ нуқтаи
назаридан энг ривожланган аҳоли пункти Айваж ҳисобланган, бу ерда 3-турдаги
божхона жойлашган. Д.Н. Логофет Айваж божхонаси ташкил этилганидан кейин
Афғонистон билан савдо-сотиқ анча жонланганлигини таъкидлайди. Айваж
Қабодиён беклиги ва Қундуз шаҳри ўртасидаги муҳим савдо йўлида жойлашган
бўлиб, Айваж орқали рус маҳсулотлари Афғонистонга экспорт қилинган
21
.
Афғонистоннинг Имом-Саиб ва Қундуз шаҳарларидан эса Айваж орқали 41 минг
пуд зиғир, 3 минг пуд кунжут, 2 минг пуд қуритилган мевалар, 2 минг пуд хомашё,
минг пуд гуруч беклик ҳудудига олиб келинган
22
.
Бухоро амирлигининг ички ва ташқи савдо алоқаларини олиб боришда
Кўлоб беклигининг ўрни муҳим саналган. XIX асрнинг 80 йилларида Кўлоб
беклиги бозорларида нархлар ўзгариб турган. 1886 йилда Н.Н. Покотилонинг
маълумотларига кўра, Кўлоб беклигида 1 ботмон буғдой 12–15 танга, 1 ботмон
жавдар 1 танга, 1 ботмон гуруч 20 тангадан сотилган. Болжувон, Ҳисор ва Сарижўй
бекликларида 1 ботмон буғдой 17-20 танга, 1 ботмон жавдар 7–10 танга, 1 ботмон
гуруч 20–25 танга бўлган. Қабодиён ва Қўрғонтепа беклиги бозорларида 1 ботмон
буғдой 13 танга, 1 ботмон жавдар 9 танга, 1 ботмон гуруч 15 танга турган
23
.
Архив манбаларида Кўлоб беклигида кучли ёғингарчилик оқибатида табиий
офат кузатилгани тўғрисида маълумот келтирилган. Натижада ғалланинг бир
қисми далада қолиб, нобуд бўлган. Бунинг натижасида нархлар сезиларли
даражада ошган: 1 ман дон учун 24 танга, 1 ман жавдар учун 21 танга, 1 ман зиғир
учун 35 танга, 1 ман тозаланмаган шоли учун 39 танга, 1 ман пилла учун 64 танга,
1 ман кунжут учун 42 танга тўланган
24
. Д.Н. Логофет Кўлобда 1 ман буғдой
5 тангадан 6 тангагача; 1 ман жавдар 20 тангадан 25 тангагача; гуруч 150 танга
сотилганлигини ёзган. Шунингдек, бошқа дон маҳсулотларининг нархлари
пасайиб кетганини, ёши катта одамларнинг ҳеч бири ўтмишда бундай паст
нархларни эслай олмаслигини таъкидлаган
25
.
Кўлоб беклиги бозорларида ҳам Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга
талаб юқори бўлган. Беклик бозорларида рус, ҳинд ва форс молларини кўплаб
учратиш мумкин эди. Кўлоб бозорларида Морозов, Цоколов ва Богомазов
фабрикаларида ишлаб чиқарилган чит, тик, алвон (кумаъ), чит шалпар ёки гулли
чит каби матолар сотилган. Шунингдек, катта қизил рўмоллар, рус бўзи, темир,
пўлат, қозонлар (катта ва кичик), симоб, қўрғошин ҳам савдога чиқарилган
26
.
Кўлоб бекликлари ганчкорлик, пахта толасидан мато тўқиш ва қисман ипак
матолар тайёрлашда етакчилик қилган. Бу беклик Бухоро амирлигида чарм – тери
маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуҳрат қозонган. Манбаларда Кўлобда
терига ишлов бериш устахоналарининг сони кўп бўлганлиги қайд этилади
27
.
Кўлоб
бозорида
Россиядан
келтирилган
маҳсулотлардан
ташқари
Ҳиндистондан келтирилган инглиз докаси, Нил бўёғи, бўз, 16 хил навли чой сотилган.
Эрондан эса чит-эроний (Эрон чити) ва бошқа матолар ҳамда қуруқ мевалар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 04 (2025) / ISSN 2181-1415
577
келтирилган. Кўлоб бозорларида маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳам
доимий равишда савдога чиқарилган. Туркестанские ведомости газетасида берилган
маълумотларда бозорларда тулки, қўзичоқ ва сувсар терилари сотилиши ҳам қайд
этилган
28
. 1886 йил Кўлоб бозорида 1 ботмон (16 пуд) буғдой 90 тийин, 1 бош
катта қўй 18 рубль, 1 бош ҳўкиз 30 рубль, 1 дона сигир 18-19 рубль, 1 та
от 50–40 рубль, эшак 9–15 рубль, 1 та туя 50–75 рубль, 1 дона эгар-жабдуқ 1 рубль
50 тийин, намат (кигиз) 2 рубль 25 тийинга баҳоланган
29
.
Д.Н. Логофет Кўлоб беклиги унинг турли ҳудудларида буюк князликлар
даврига оид кўплаб Бухоро ва рус тангаларини, шунингдек, ундан ҳам қадимийроқ
даврларга тегишли бошқа тангаларни учратиш мумкин деб маълумот берган
30
.
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, Кўлоб беклигида кундалик ҳаётда кўп
миқдордаги турли хил тангалар муомалада бўлган. Н.А. Маевнинг маълумотларига
кўра, Кўлоб бозорларида ғаллага харидорлар камлиги туфайли нархлари жуда
паст бўлган. Болжувон ва Қабодиёнда ҳам бу турдаги хомашё арзон бўлган.
1 ботмон буғдойнинг нархи 5 танга, 1 ботмон ун 8 танга, 1 ботмон жавдар
3 тангадан сотилган. Абдуллахўжа Судурнинг (1308, 1313 ҳижрий йили, яъни
1888–1889, 1893–1894 милодий йиллар) Кўлоб бозорларидаги нархлар
тўғрисидаги маълумотига кўра, 1 ман буғдой 15 танга, 1 ман жавдар 9 танга,
1 манн зиғир 30 танга бўлган. Бундан маълум бўладики, 600 ман буғдой 9 минг
танга, 150 манн жавдар эса 1350 танга турган
31
.
Кўлоб беклигида аҳоли ғалла етиштириш, жун ва чорвачилик
маҳсулотларини сотиш, ипак қурти боқиш, тери ошлаш, туз қазиб олиш, ёғочдан
идиш-товоқлар ясаш, кулолчилик ва шу каби ишлар билан шуғулланган. Кўлоб
беклиги ўша даврда Бухоро амирлигининг энг бой бекликлари қаторига кирган.
Беклигида чорвачилик ривожланиши натижасида жун ишлаб чиқариш муҳим
аҳамият касб этган. Жундан, қоплар тикиш учун ип, юк ташиш воситалари
(хўржунлар), чопонлар, пайпоқлар, эркаклар тўнлари, кигиз ва палослар уй
шароитида қўлда тайёрланган. Бу маҳсулотлар маҳаллий талабни қондириш учун
ишлатилган. Эхтиёждан ортиб қолганларини қўшни бекликларга ва ғарбий
Бухорога ҳам олиб чиқилган. Бу беклик кунжут ва зиғир ёғини ишлаб чиқаришда
ҳам етакчи саналган Кўлобда ишлаб чиқарилган ёғнинг асосий қисми Бухоро
шаҳри ва қўшни бекликлардаги бозорларида сотилган.
ХУЛОСА
XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Қабодиён ва Кўлоб бекликлари
Бухоро амирлиги таркибида бўлиб савдо-сотиқ ишларини олиб боришда муҳим
ўринга эга бўлган бекликлардан ҳисобланган. Амирлик божхона тизими Россия
империяси таркибига киритилгандан сўнг Қабодиён ва Кўлоб бекликларига рус
савдо молларининг кириб келиши тезлашди. Бу жараён бозорлар ва савдо
марказларининг кенгайишига олиб келди. XX аср бошларида Қабодиён беклигида
Айваж савдо марказининг нуфузи ортиб борди. Айваж божхонаси ташкил
этилганидан кейин савдо-сотиқ тараққий этиб, рус маҳсулотлари Афғонистонга
экспорт қилинди.
Қабодиён ва Кўлоб бозорларида Россиядан келтирилган маҳсулотлар билан
бирга ҳинд-инглиз, Эрон ва бошқа хориж маҳсулотлари ҳам сотила бошланди.
Кўлоб беклиги Бухоро амирлигида энг бой бекликлари қаторига кирган. Беклик
ғалла етиштиришда, жун ва чорвачилик маҳсулотларини сотиш, ипак қурти
боқиш, тери ошлаш, туз қазиб олиш, ёғочдан идиш-товоқлар ясашда амирликда
етакчи саналган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 04 (2025) / ISSN 2181-1415
578
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Маджлисов А. Аграрные отношения в Восточной Бухаре в XIX-начале ХХ вв.
– Душанбе-Алма-ата: Ирфон, 1967. – С. 211.
2.
ЎзМА, 2-жамғарма, 1-рўйхат, 23-иш, 188-189-варақ.
3.
Ремез И.А. Внешняя торговля Бухары до мировой войны. -Т.: ЦСУ
Туркреспублики,1922. – С.16.
4.
Очилдиев, Ф. Б. (2024). XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ–ХХ АСР БОШЛАРИДА
ШАРҚИЙ БУХОРОДА ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Science and innovation, 3(Special Issue 3), 756-763. .Б – .760
5.
Мавлонов Ў.М. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва
ривожланиш босқичи. –Т. 2008. – Б 278.
6.
Юсупов Ш. Очерки истории Кабадианского бекства в конце XIX – начале XX
века. – Душанбе, 1986. – С.74-93.
7.
Мавлонов У.М. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва
ривожланиш босқичи. – Т. 2008. – Б. 279.
8.
Юсупов Ш. Очерки истории Кабадианского бекства в конце XIX – начале XX
века. – Душанбе, 1986. – С.91-.92.
9.
Покотило Н.Н. Отчет о поездке в пределы Центральной и Восточной
Бухары в 1886. – С.72-73.
10.
Семёнов А. По границам Бухары и Афганистана // Туркестанский
сборник. Т. 554. – С. 112-113.
11.
Ман 37 килограмга тенг.
12.
Рожевиц Р.Ю. Поездка в Южную и Среднюю Бухару в 1906. – С.30.
13.
Семёнов А. По границам Бухары и Афганистана // Туркестанский
сборник. Т. 554. – С.109.
14.
Юсупов Ш. Очерки истории Кабадианского бекства в конце XIX – начале
XX века. – Душанбе, 1986. – С.93.
15.
ЎзМА, 126-жамғарма, 2-рўйхат, 1579-иш, 6-варақ.
16.
ЎзМА, 126-жамғарма, 2-рўйхат, 917-иш, 2-варақ.
17.
Колпаков А.П. Из недавнего прошлаго Кабадиана. –МИА. № 37. М. 1953. –
С.303.
18.
Логофет Д.И. Хлебная торговля и запасы Восточной Бухары //
Туркестанский сборник. Т. 417. – С.106.
19.
Колпаков А.П. Из недавнего прошлого Кабадиана. –МИА. № 37. М. 1953. –
С.304.
20.
ЎзМА, 3-жамғарма, 1-рўйхат, 171-иш, 334-варақ.
21.
Логофет Д.И. Бухарское ханство под протекторатом России. Т. I. – СПб.,
1911. – С.102-103.
22.
Логофет Д.И. Бухарское ханство под протекторатом России. Т. I. – СПб.,
1911. – С.304.
23.
Покотило Н.Н. Отчет о поездке в пределы Центральной и Восточной
Бухары в 1886. – С. 72-73.
24.
ЦГА Узбекистан. Ф. И. 126, Оп. 1. Д. 1016. – Л. 25.
25.
Логофет Д.И. Страна бесправия. – СПб., 1909. – С. 87.
26.
Юсупов Ш. Очерки истории Кулябского бекства в конце XIX и начале XX
века// Тр. АН Таджикистана. Т. ХII. – Душанбе, 1964. – С. 65.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 04 (2025) / ISSN 2181-1415
579
27.
Туркестанские ведомости.1896. – №29.
28.
Извести и заметки. //Туркестанская ведомости. – №32. 1874. – С. 128.
29.
Юсупов Ш. Очерки истории Кулябского бекства в конце XIX и начале XX
века// Тр. АН Таджикистана. Т. ХII. – Душанбе, 1964 – С.277.
30.
Логофет Д.Н. На границах Средней Азии. Кн. ΙΙΙ. / Д.Н. Логофет. – С. 190.
31.
ЎзМА,. И. 126.-жамғарма, 1-рўйхат, 1016-иш, 119-варақ.
32.
Fayzulla, O. (2020). The craftsmanship of the emirate of bukhara at the second
half of the XIX century-the beginning of the xx century. The American Journal of
Interdisciplinary Innovations and Research, 2(11), 33-38.
33.
Очилдиев, Ф. (2023). XIX Асрнинг биринчи ярмида Бухоро-Россия савдо
алоқалари. История и культура центральной Азии, 1(1), 432-438.
34.
OCHILDIYEV, F. (2025). BUXORO AMIRLIGIDA TEMIR YO ‘LLAR QURILISHI
TARIXIDAN. ACTA NUUz, 1(1.2. 1), 37-40.
