Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Kesh and Shahrisabz archaeology: KATE research
Fayzulla OCHILDIEV
1
Zuhriddin HAYDAROV
2
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
30 January 2022
Accepted 20 February 2022
Available online
15 March 2022
In this article, research in the Kashkadarya oasis is
considered. There are many archaeological sites and in order to
study them, the Kesh archaeological and Topographic
Expedition (KATE) was created at the Department of
Archaeology of Tashkent State University.
As a result of the conducted research, new information was
obtained about the ancient culture, lifestyle, economy of the
Kesh oasis, as well as the historical topography of cities and
villages was studied. The Institute of History and Archeology of
the Academy of Sciences of Uzbekistan also conducted research
in the Kashkadarya oasis. In the course of these studies, it was
found that the cities of Karshi (Nasaf, Nakhshab) and
Shakhrisabz (Kesh) have a possible 2,700-year history.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Shakhrisabz,
Kesh,
KATE,
archaeological,
topographic,
research,
expedition,
Podayotoktepa,
Sangirtepa,
Uzunkyr,
loophole,
boschnya,
pilasters,
“
nameless mausoleums
”
.
Кеш ва Шаҳрисабз археологияси: КАТЭ тадқиқотлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Шаҳрисабз,
Кеш,
КАТЭ,
археологик,
топографик,
тадқиқот,
экспедиция,
Подаётоқтепа,
Сангиртепа,
Қашқадарё
воҳасида кўплаб археологик ёдгорликлар
мавжуд бўлиб, уларни тадқиқ этиш мақсадида ТошДУ
археология кафедраси қошида Кеш археологик
-
топографик
экспедицияси (КАТЭ) ташкил этилган. Олиб борилган
тадқиқотлар натижасида Кеш воҳасининг қадимги
маданияти, турмуш тарзи, хўжалигига доир янги
маълумотлар, шунингдек, воҳадаги шаҳар ва қишлоқлар
тарихий топографияси ўрганилган. Қашқадарё воҳасида
1
associate professor, candidate of historical sciences, National University of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan
2
assistant teacher, National University of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
80
Узунқир,
шинак,
бурж,
пилястра,
“номсиз мақбаралар”.
ЎзФА Тарих ва археология институтилари ҳам тадқиқотлар
олиб борди. Бу тадқиқотлар натижасида, Қарши (Насаф,
Нахшаб) ва Шаҳрисабз (Кеш) шаҳри 2700 йиллик тарихга
эга бўлганлиги аниқланган.
Тайник и Шахрисабзская археология: исследование КЕЙТ
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Шахрисабз,
Кеш,
КАТЭ,
археологические,
топографические,
исследования,
экспедиция,
Подайотоктепа,
Сангиртепа,
Узункыр,
бойница,
бощня,
пилястры,
«безымянные мавзолеи».
В данной статье, рассматривается исследования в
Кашкадарьинском оазисе. Имеется, много археологических
памятников и с целью исследования их, при кафедре
археологии Ташкентского государственного университета
была
создана
Кешская
археолого
-
топографическая
экспедиция (КАТЭ).
В результате, проведенных исследований, были
получены новые сведения о древней культуре, образе
жизни, хозяйстве Кешского оазиса, а также изучена
историческая топография городов и селений. Институт
истории и археологии Академии наук Узбекистана, также
проводил исследования в Кашкадарьинском оазисе. В
процессе этих исследований было установлено, что города
Карши (Насаф, Нахшаб) и Шахрисабз (Кеш) имеют
возможную, 2700
-
летнюю историю.
Долзарблиги.
XIX
асрнинг охири ва
XX
асрнинг бошларида Кеш
-
Шаҳрисабз
-
нинг бой тарихи ва моддий маданиятини илмий ҳамда археологик жиҳатдан
ўрганишга катта эътибор берилади. Воҳада дастлаб археология билан шуғул
-
ланадиган ҳаваскор олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилди. Иккинчи
жаҳон урушидан сўнг, бир қатор илмий муассаса олимлари томонидан комплекс
археологик дала тадқиқот ишларини амалга оширди. Жумладан
,
ЎзФА Тарих ва
археология институти тадқиқотчилари ҳамда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) археология
кафедраси
олимларини киритиш мумкин. Бугунги кунда Кеш воҳасида олиб
борилган археологик тадқиқотларни умумлаштириб таҳлил қилиш долзарб
аҳамиятга эга.
Методлар ва ўрганилганлик даражаси.
Ушбу мақолада манбалар таҳлили,
илмий қарашлар ва ёндашувларнинг қиёсий таҳлили, археологик маълумотларни
умумлаштириш ва холислик тамойили усулларидан фойдаланилди. 1963 йилда
ТошДУ археология кафедраси қошида профессор М.Е.Массон раҳбарлигида Кеш
археологик
-
топографик экспедицияси (КАТЭ) ташкил этилади.
1963
–1965 йил
-
ларда З.
Усмонова томонидан Шаҳрисабзнинг ўрта асрлар даври қалъа деворлари,
шаҳарнинг Темурийлар давридаги тарихий топографиясига оид масалалари, 1976–
1984 йилларда ТошДУ Ўрта Осиё археологияси кафедрасининг аъзоси
А.С.
Сагдуллаев, тадқиқотчи Н.И.
Крашенинникова томонидан Қашқадарё
воҳасининг шарқий қисмида бир қатор илк темир даврига оид ёдгорликлар
ўрганилди. Қашқадарё ҳудудида М.Е.
Массон, А.С.
Сагдуллаев, З.
Усмонова,
Н.И.
Крашенинникова, Р.Х.
Сулаймонов, С.К.
Кабанов, С.Б.
Лунина, Н.П.
Столярова,
Р.Р.
Абдурасулов, Л.И.
Ремпель, В.Д.
Жуков, Ш.Б.
Шоназаров каби олимлар
археологик тадқиқот ишларини олиб борганлар. О.Н.
Лушпенко,
A
.В.
Омелченко,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
81
З.Б.Ҳайдаровлар Қашқадарё воҳасида ўтказилган таққиқотлар доирасида ўз
диссертацияларини ҳимоя қилганлар.
Тадқиқот натижалари:
Кеш воҳаси қадимдан аҳоли яшаш учун жуда қулай
табиий
-
географик шароитга эга бўлган ҳудудлардан бири саналади. Атрофи Ҳисор
ҳамда Зарафшон тоғ тизмалари билан ўралган мўътадил иқлимли бу ўлкада
Қашқадарёнинг кўп сонли ирмоқлари мавжуд бўлиб, сув ресурсларини етарли
даражада етказиб бериш имкониятига эга бўлган. Бу воҳа Жанубий Сўғд ҳудудини
ташкил этиб, аҳолиси ўзининг қадимий маданиятига эгалиги билан ажралиб
туради.
Шаҳрисабзнинг моддий маданиятини илмий жиҳатдан ўрганиш дастлаб
XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида археология билан шуғулланган
ҳавасманд олимлар томонидан бошланган. Воҳа археологиясини илмий жиҳатдан
ўрганиш ишлари иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда жадаллашди.
Урушдан кейин ЎзФА Тарих ва археология институти тадқиқотчилари ҳамда
ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) археология
кафедраси
олимлари томонидан
бир қатор
археологик
дала
тадкиқот ишлари амалга оширилди.
Кеш воҳасида алоҳида экспедиция ташкил қилиш масаласи 1960 йилнинг
бошларида ТошДУ археология кафедраси томонидан алоҳида вазифа қилиб
белгиланди.
Бу вазифа юзасидан кафедра доценти З.И.Усмонова шундай
фикрларни билдириб ўтган: “Кафедра ҳузурида мустақил археологик экспедиция
ташкил қилиш масаласи кўндаланг бўлиб турибди. Бунда археологик жиҳатдан
кам ўрганилган Қашқадарё вилояти танланди. Чунки бу вилоят қадимги Сўғднинг
жанубий қисми (Кеш –
Насаф) бўлиб, ёзма манбаларда алоҳида қайд этилган” [1].
Шу сабабдан бу ҳудудларда археологик қазиш ишларини олиб бориш зарур деб
таъкидлаган.
1963 йилга келиб, ТошДУ археология кафедраси қошида профессор
М.Е.
Массон раҳбарлигида Кеш археологик
-
топографик экспедицияси (КАТЭ)
ташкил этилади[2]. Қашқадарё воҳасини ўрганишда Кеш археологик
-
топографик
экспедицияси (КАТЭ) асосан икки йўналишда иш олиб борди.
1.
Шаҳар ва қишлоқлар тарихий топографиясини тузиш;
2.
Қашқадарё вилояти шарқий туманларининг археологик харитасини
яратиш.
1963
–1965 йилларда З.Усмонова томонидан Шаҳрисабзнинг ўрта асрлар
даври қалъа деворлари, шаҳарнинг Амир Темур ва Темурийлар давридаги тарихий
топографиясига доир масалалари ўрганилди. Шунингдек, Китоб ҳудудидаги антик
даври шаҳар қолдиқлари таҳлил қилинди.
1965
–1966 йилларда Қашқадарё воҳасида М.Е.
Массон бошчилигида Кеш
археологик
-
топографик экспедицияси (КАТЭ) кузатув ва қазиш ишларини олиб
борди [3].
Воҳада КАТЭдан ташқари бир қанча археолог ва санъатшунослар ҳам
тадқиқот ишларини олиб боришган. Жумладан, Н.И.
Крашенинникова [4],
С.Б.
Лунина [5], Н.П.
Столярова [6], Р.Р.
Абдурасулов, Л.И.
Ремпель [7] каби
тадқиқотчилар Кеш воҳасининг қадим маданияти тарихига доир янги
маълумотларини фанга жориш қилишда ўз ҳиссасини қўшдилар.
1966 йилдан бошлаб,
КАТЭ аъзолари томонидан Қамаши туманидаги ўрта
асрлар даврига оид йирик шаҳар маркази ҳисобланган Олтинтепа ёдгорлигини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
82
археологик жиҳатдан ўрганиш ишларини бошлайди
[8].
З.Усмонова 1967 йилда
Чимқўрғон сув омборининг жануби
-
шарқий қирғоғида (Қамаши тумани) мил. авв.
V
–III асрларга оид сопол буюмларни таҳлил қилди. 1972 йилда ўтказилган
қўшимча текшириш натижасида бу сопол бўлаклари емирилиб бораётган
Номсизтепа
-
9 қатламларидан ювиб туширилганига аниқлик киритилди
[9].
Ўтган асрнинг 70
-
йиллари бошида КАТЭ аъзолари томонидан қадимги
обидалар рўйхати ва археологик харитасини яратиш мақсадида Қашқадарё
вилоятининг бешта туманида кенг кўламда тадқиқот ишларини олиб борди.
1972 йилдан Қамаши туманидаги Саритепа 1
-
2 манзилгоҳлари ўрганилиб, бу
манзилгоҳ антик ва илк ўрта асрлар даврига оидлиги аниқланди.
1976
–1979 йилларда ТошДУ Ўрта Осиё археологияси кафедрасининг аъзоси
А.С.Сагдуллаев томонидан Қашқадарё воҳасининг шарқий қисмида бир қатор илк
темир даврига оид ёдгорликлар тадқиқ қилинди
[10].
Даратепа ёдгорлигида олиб
борилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида мил.авв. VII–IV асрларга оид турли
хил турар жойлар қазиб ўрганилиб, таҳлил қилинди
[11].
1981
–1984 йилларда Н.И.
Крашенинникова бошчилигида ҳам археологик
экспедиция
ташкил қилиниб, Шўроб дарёсининг ўрта оқимида мил.авв. I минг
йилликнинг биринчи ярмига оид Подаётоқтепа, Сангиртепа ва Узунқир
ёдгорликлари тадқиқ қилинди. Шунингдек, ушбу ёдгорликларда шурф қазиш
ишлари амалга оширилди ҳамда ёдгорликнинг мудофаа деворларини ўрганиш
борасида янги маълумотлар қўлга киритилди.
1982-
йилда ТошДУ “Ўрта Осиё археологияси” кафедраси аъзолари
Шаҳрисабзда археологик қазишмалар олиб борди. Ушбу тадқиқотларда
Шаҳрисабзнинг шимолий қисмида жойлашган мудофаа деворларини ўрганиш
ишлари
амалга оширилди.
Мудофаа деворининг баландлиги 7,5 м.ни, қалинлиги
эса маданий қатламлар билан бирга 12 м.ни ташкил этган. Деворнинг юқори
қисмида 2 м баландликда гувалакдан қилинган таъмир девор мавжудлиги ҳам
аниқланган.
Шунингдек, 1982 йилда кафедра фаоллари томонидан Баландтепа
(Зиндонтепа)да ҳам археологик тадқиқотлар олиб борилди
[12].
Бунда
Баландтепанинг марказий қисмида йирик иншоотнинг қолдиқлари топиб
текширилди. Аммо археологик қазишлар даврида топилган хоналарда ошхона
ўчоқлари ва кул қатламлари, меҳнат қуроллари, дон сақлаш учун ишлатилган
катта ҳажмли сопол идишлар (хумлар, хумчалар) ва рўзғор буюмлари учрамайди.
Тадқиқотлар натижасида, Баландтепа ўрнида деҳқончилик хўжалиги билан
боғлиқ оддий уй
-
қўрғоннинг ривожланганлиги ўз исботини топмаган. Мустаҳкам
пойдевор устига қурилган йирик иншоот, хоналарида уй рўзғор, ошхона ва
хўжаликлар (деҳқончилик, чорвачилик) билан боғланган ашёларнинг йўқлиги,
Баландтепа ўрнида илк ўрта асрларга оид ибодатхона бўлган бўлиши ҳам мумкин,
деган хулосага келинди.
1985
–1986 йилларда Яккабоғ туманида ўрта асрларга оид
Сариқтепа
манзилгоҳида қазиш ишлари олиб борилди. Шаҳар атрофида мил. VI–VII асрларга
оид хона қолдиқлари тадқиқ қилинди.
Бу даврда воҳада археологлар
томонидан кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилди. Масалан, С.К.
Кабанов ва
В.Д.
Жуковлар Чимқўргон сув омбори атрофида, С.Б.
Лунина ва Н.П.
Столяровалар
Қамаши туманида, Г.Я.
Дресвянская ва Д.В.
Чунихинлар Яккабоғ туманида,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
83
Н.И.
Крашенинникова томонидан Ҳисор сув омбори атрофида археологик қазув
ишларини амалга оширди. Ўтказилган бу тадқиқотлар ўрта асрларда Қашқадарё
воҳасидаги археологик ёдгорликлари ва моддий маданиятини тадқиқ этиш
имконини ҳамда археология фанига бир қанча янги маълумотлар киритди.
Шунингдек, илмий тадқиқот ишлари натижасида меъморий иншоотлар, терракота
ва бошқа моддий манбалар асосида Шарқий Қашқадарё аҳолисининг ўрта
асрлардаги диний қарашлари ҳам таҳлил қилинди
[13].
Узунқир –
Шўробсой қирғоғида, Сангиртепадан 650 метр шимолда
жойлашган ёдгорлик. Ҳозирда ёдгорликнинг катта қисми текисланиб кетган ва
фақатгина жанубий
-
ғарбий томонида
мудофаа деворларининг 450 метрга тенг
қисми сақланиб қолинган [14
].
1983 йилда Узунқир мудофаа деворининг сақланиб
қолган қисмида Н.И.
Крашенинникова томонидан тадқиқот ишлари ўтказилди.
Ўрганишлар давомида деворнинг ташқи томонида унга кириш жойи ва битта
шинакка эга бўлган бурж қолдиқлари очиб текширилди. Унинг деворлари ва сатҳи
сомон билан сувалган. Сатҳда сопол синиқлари ва бронзадан ишланган камон
ўқларининг учлари топилди. Ёдгорликдан топилган сопол буюмлар мажмуасини
таҳлил қилиш натижасида, улар аҳамонийлар ва илк антик даврига тегишли деган
хулосага келинди
[15].
Н.И.
Крашенинникова томонидан ўтказилган қазишмаларда деворнинг
ташқи томони яққол кўзга ташланади. Тадқиқот давомида мудофаа деворининг
жанубий қисмини тадқиқ этиш ишлари давом эттирилди. Қазишма ишлари олиб
борилмасидан олдинги деворнинг баландлиги 6 метр, қалинлиги асосида –
26 метр, нураб тушган қисми ташқи томонида 5 метр, ички томонида 4 метрга тенг
бўлган [16]. Ташқи девор қисмини тозалаш давомида тўғри бурчакли режа асосида
бунёд этилган бурж очиб ўрганилди. Тадқиқотчи буржнинг ичида хона
бўлганлигини аниқлаган. Ўшбу буржнинг барча деворларида ташқи томондан
пилястралар (тўртбурчак шаклдаги ярим устун)га эгалигини
кўриш мумкин.
Жанубий деворда улар иккитани ташкил этган бўлса, ғарбий ва шарқий деворда
биттадан бўлган. Бурчаклардаги ярим устунларда найза шаклдаги “алдамчи”
шинаклар жойлашган. Буржнинг жанубий қисмидаги пилястраларда алдамчи
шинаклар мавжуд бўлмасдан, уларнинг ўрнида асосий девордан бўртиб чиққан ва
майда тош ётқизилган пойдеворда ҳақиқий жанговар шинаклар бўлган [17].
Бурждан шарқий томонда умумий узунлиги 20 метр бўлган девор қисми ва
яна битта бурж очилган. Ушбу бурж хам худди биринчи бурж сингари
қурилишга
эга бўлган. Иккинчи бурж жуда ёмон ҳолатда сақланиб қолган. Унинг ёнида токча
ва пилястрага бурилиш жойига эга бўлган деворнинг бир бўлаги очилди.
Деворнинг биринчи ва иккинчи буржлари оралиғида тўртта ярим устунлар
мавжуд. Узунқирнинг шимоли
-
ғарбий қисмида амалга оширилган шурфда қўлда
ишланган ошхона идиш бўлаклари, ҳайвон суяклари, ўсимлик уруғларининг
қолдиқлари топилди. Тадқиқотлар натижаларидан олинган маълумотлар Узунқир
ўрнида илк темир даври шаҳар маркази мавжуд бўлганлигидан далолат беради.
Тадқиқотчилар томонидан Узунқир манзилгоҳининг мудофаа деворини ўрганиш
даврида қўлга киритилган топилмалар Жанубий Сўғднинг илк темир даври
мудофаа меъморчилигига оид янги билимларни берди
[18].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
84
Узунқирда илк темир даврига оид мудофаа девори ва манзилгоҳ ҳудудини
ўрганиш борасидаги ишлар 1986 йилда А.С.
Сагдуллаев бошчилигидаги археологик
экспедиция томонидан ҳам амалга оширилди.
А.С.
Сагдуллаев ва Н.И.
Крашенинниковалар олиб борган археологик ишлари
натижасида Узунқир Наутака шаҳрининг маркази бўлганлиги, кейинчалик эса
марказ ҳозирги Китоб шаҳри ўрнига кўчганлиги тўғрисида
фикр билдирган.
1990-
йилларда КАТЭнинг олиб борган тадқиқотлари ХVII–ХIХ асрларда
Қашқадарё воҳасининг савдо ва маданий алоқалари, Шахрисабз шаҳри ва
унинг ланшафтини ўрганишга бағишланди
[19]. 1990-
йилларда О.Н.
Лушпенко
томонидан
воҳанинг илк темир даврига оид ёдгорликлари археологик жиҳатдан
тадқиқ қилинди. Тадқиқот давомида Сангиртепа, Узунқир ва Даратепа
ёдгорликларида тураржой ва уларнинг жойлашиш ўрни, қурилиш техникасини,
меъморий ва таркибий хусусиятлари ўрганилди. Натижада, муаллиф Сангиртепа
ва Узунқир Жанубий Сўғднинг илк шаҳарсозлик маданияти эволюциясининг
намунаси эканлигини илгари суради. Шунингдек, бу тадқиқотлар асосида ўзининг
диссертациясини ҳимоя қилган
[20].
Ушбу йиллар давомида Ўзбекистон Миллий университети Археология
кафедраси аъзолари Шўробсой ва Оёқчидарё воҳаларида тадқиқот ишларини
амалга оширди. Масалан, кафедра аъзоси А.В.
Омелченко Қашқадарё воҳасининг
шарқий қисмида жойлашган қадимги ёдгорликлар бўйича ўзининг илмий ишини
ёқлади. Шўробсойнинг қуйи оқимида Подаётоқтепа, Сараитепа ва Номсизтепа
ёдгорликларини ўрганиб, яшаш ва коммунал хоналар, хумлар, ўчоқ ва эшик излари
аниқланди. A.В.
Омелченконинг хулосасига кўра, қазилма ва чуқурдан олинган
материаллар хронологик жиҳатдан милоддан аввалги II аср
-
милодий II аср
оралиғини қамраб олган
[21].
1992-
йилда Шаҳрисабз шаҳридан 20 км. шимоли
-
ғарбда XIV асрга оид
“номсиз мақбаралар” мажмуи очилди. Бу мажмуа Амир Темур келиб чиққан барлос
уруғи аслзодалари вакилларига тегишли бўлган мақбаралар ҳамда хонақоҳ
типидаги иншоотдан иборат эди
[22].
1996 йилда Амир Темур таваллудининг
660 йиллиги муносабати билан ЎзР ФА Археология
институти
ходимлари кафедра
аъзолари билан биргаликда Шаҳрисабз
шаҳрининг
марказий
майдонида
археологик
қазишма
ишларини
олиб
борди.
Қазишмалар натижасида, турли
ўлчамдаги пишиқ ғиштлардан бунёд этилган пойдевор қолдиқлари
топилди.
Ушбу
пойдеворларнинг
умумий
жойлашуви
бу
ердан
кўча ўтганлиги
тўғрисида
маълумот
беради
[23].
2000 йилдан буён ЎзМУ археология кафедраси, ЎзФА археология отряди ва
Беркли университети (АҚШ) Подаётоқтепада замонавий техника воситалари
ёрдамида қазиш ишларини олиб борди. 2001 йилда эса Колорадо Университети
билан бирга Шарқий Қашқадарё ҳудудида тош асри даври ёдгорликларини тадқиқ
қилиш борасида тадқиқот ишлари олиб борилди.
Қашқадарёнинг ўнг соҳили бўйлаб ўтказилган қазиш ишлари жараёнида
Китоб шаҳридан 23 км шимоли
-
ғарбда, Оёқчисой водийсидаги ғорлар ўрганилди
ва
ғорда тош асрида одамлар яшаганлиги аниқланди. Бу топилма Кеш ҳудуди
палеолит даврида ўзлаштирилганлигини кўрсатади. Оёқчисойдан бироз нарида,
қўшни Қуруқсой водийсида қояларга қизил бўёқ билан чизилган тасвирлар
топилди. Бу ерни ҳозирги кунда аҳоли Сийпантош деб атайди. Р.
Сулеймонов
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
85
фикрига кўра, Сийпантошда тош асрига оид нодир ибодатхона бўлганлиги
таъкидланди
[24].
Хулоса:
Археологлар томонидан воҳада олиб борилган археологик
тадқиқотлар натижасида, Қашқадарёнинг шарқий қисмидаги ёдгорликлар тадқиқ
қилиниб, воҳанинг номи турли даврларда мил. авв. IX–VIII асрларда Гава Сўғда,
мил.авв. VII–IV асрларда Наутака, VI–XV асрларда Кеш номлари билан юритилгани
маълум бўлди. Вилоятнинг маркази мил.авв. VIII асрда Узунқир ўрнида шакллана
бошлаб, III асргача ривожланганлигини,
шаҳарнинг кейинги даврлар тарихи
Китоб
-
Шаҳрисабз ҳудуди билан боғлиқ бўлганлигини англаш мумкин. Ушбу
ҳудудда олиб борилган кенг миқёсдаги тадқиқотлар натижасида, Шаҳрисабз
шаҳрининг ёши 2700 йил этиб белгиланди. Қашқадарё шарқий қисмининг
археологик харитасини тузиш кенг миқёсда олиб борилиб, антик ва ўрта асрлар
даври ёдгорликларини типларга ажратилди. Шунингдек, дастлабки деҳқончилик
маданиятининг ривожланиш масалалари кўриб чиқилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Усманова
З.И. Кафедре археологии ТашГУ –
50 лет. // Древная и
средневековая археология Средней Азии –
Т.: Фан, 1990
.
–
С
. 11.
2.
Khaydarov Z. (2021). Archaeology of Kesh and Shakhrisabz: on the basis of
KATE reports. current research journal of history (2767-472X), 2(11), 52
–
57.
3.
Массон
М.Е. Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с
древнейших времен. Т.: Фан, 1973.
4.
Крашенинникова
Н.И. Разрез крепостной стены древнего Кеша. // ОНУ –
Т.: 1968, –
№8.
5.
Лунина
С.Б. Работы на Алтын
-
депе. –
АО, 1968, М., 1969; Лунина
С.Б.,
Усманова
З.И. Работы Кешской археолого
-
топографической экспедиция. –
АО 1968,
М., 1969.
6.
Столярова
Н.П. К характеристике керамического материала XII –
XIII вв.
ряда памятников долины Кашкадарьи // Труды ТашГУ. Вып. У. 1960.
7.
Абдурасулев
Р.Р., Ремпель
Л.И. Неизвестные памятники архитектуры
бассейна Кашкадарьи // Искусство зодчих Узбекистана. Т 1, –
Т.: 1962.
8.
Лунина
С.Б.
Раскопочные работы на Алтынтепе // Тез. докл. сессии,
посвященной итогам полевых археологич. исслед. 1972 г. Т.: Фан, 1973. –
С.
182.
9.
Усманова
З.И.
К вопросу о ранней античной керамике древней области
Кеш //
ИМКУ. 1973
.
–
№10. –
С.
53
–
55.
10.
Сагдуллаев
А.С.
Древние
пути на юге Узбекистана // ОНУ. 1981. –
№7. –
С.
ЗЗ–
38.
11.
Сагдуллаев
А.С. Қадимги Кеш
-
Шахрисабз тарихидан лавҳалар
//
Т.:
«Шарқ», 1998. –
Б.
46.
12.
Лунина
С.Б. Древние города в долине Кашкадарьи. Т., «Узбекистан» 1988.;
Лунина
С.Б. Жилые дома сельского поселения // Архитектура и строительство
Узбекистана. 1984, №2.; Столярова
Н.П. Дом на поселении Ялпактепе // История и
культура южных районов Средней Азии в древности и средневековье. Т., 1989. –
С. 65–
73.
13.
Khaydarov Z. (2021). Archaeology of Kesh and Shakhrisabz: on the basis of
KATE reports. current research journal of history (2767-472X), 2(11), 52-57.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
86
14.
Сагдуллаев
А
.
С
.
Қадимги
Кеш
-
Шахрисабз
тарихидан
лавҳалар
//
Т
.:
«Шарқ», 1998. –
Б.
49.
15.
Сагдуллаев
А
.
С
.
Қадимги
Кеш
-
Шахрисабз
тарихидан
лавҳалар
//
Т
.:
«Шарқ», 1998. –
Б.
49.
16.
Sagdullaev A.S.,
Ochildiev F.B.,
Kholikulov A.B.,
Shaydullaev S.A.,
&
Erkinovich T.J. (2020). Problems of cartography of ancient ethno-cultural processes in
central asia. International Journal of Scientific and Technology Research, 9(4), 745
–
748.
17.
Сагдуллаев
А.С. Қадимги Кеш
-
Шахрисабз тарихидан лавҳалар
//
Т.:
«Шарқ», 1998. –
Б.
49
–
50.
18.
Sagdullaev A.S.,
Ochildiev F.B.,
Kholikulov A.B.,
Shaydullaev S.A.,
&
Erkinovich T.J. (2020). Problems of cartography of ancient ethno-cultural processes in
central asia. International Journal of Scientific and Technology Research, 9(4), 745
–
748.
19.
Аминов Б. Памятники эпиграфики юга Узбекистана как исторический
источник (XV
-
XX вв.): Автореф. дисс… канд. истор. наук. –
Т.: 1998.
20.
Лушпенко О.Н. Раннежелезный век Южного Согда (по материалам
памятников Китабского и Яккабагского районов).: Автореф. дисс... канд. истор.
наук. –
Самарканд, 1998.
21.
Омельченко
А.В. Культура восточных районов Южного Согда эпохи
античности (конец IV в. до н.э. –
IVв. н.э.).: Автореф. дисс... канд. истор. наук. –
Самарканд, 2003. –
С.
25.
22.
Грошев
А.Е.
К истории архитектурного зодчества эпохи Тимура // Тез.
докл. межд. конф. «Средняя Азия и мировая цивилизация». Т., 1992. –
С. 44–
45.
23.
Haydarov Zuhriddin. (2021). The Role Of The Department Of Archeology Of
The National University Of Uzbekistan In The Study Of The Ancient And Medieval History
Of The Tashkent Oasis. The American Journal of Social Science and Education
Innovations, 3(01), 609
–
613. https://doi.org/10.37547/tajssei/Volume03Issue01-106.
24.
Сулейманов
Р.Х.
Открытие древнейшего святилища в долине Кашкадарьи
// Ўрта Осиё археологияси, тарихи ва маданияти. Тез. докл. конф., посвященной 60
-
летию акад. Э.В.Ртвеладзе. Т., 2002. –
С.
110
–
111.
25.
Очилдиев
Ф.Б. (2008). Сурхон воҳаси бекликларидаги ижтимоий
-
сиёсий
ва иқтисодий ўзгаришлар.
Т.:
Abu matbuon-konsalt. 55
–
108.
26.
Ochildiev F. (2021). Cotton Production Development In Bukhara Emirate
During The Late XIX
–
Early XX Centuries. The American Journal of Social Science and
Education Innovations, 3(02), 119-125.
27.
Parmanov S. (2021). About kesh toponym and its location. Current research
journal of history (2767-472X), 2(07), 1-4.
28.
Мухамедов
Ё
. (2021).
Чоч
ҳукмдорлигининг
сиёсий
-
маъмурий
бошқаруви
тарихшунослиги
. In Uzbek Conference Publishing Hub (Vol. 1, No. 01.
–
PP. 508
–
512).
