“Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги” халқаро ташкилотига аъзо бўлиш шартлари ва оқибатлари

Annotasiya

Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги” (OGP) халқаро ташкилотига аъзо бўлиши учун зарур бўлган шартлар ва талаблар атрофлича таҳлил қилиниб, мамлакатимизнинг ушбу нуфузли ташкилот аъзосига айланиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар ҳамда эҳтимолий хавф-хатарлар ва рисклар ҳар томонлама кўриб чиқилган. Бундан ташқари, айрим хорижий мамлакатларнинг OGP таркибига аъзо бўлиш жараёнида тўплаган бой тажрибалари ҳам мисол тариқасида келтирилиб, чуқур таҳлил қилинган. Муаллифлар томонидан Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш имкониятлари ва салоҳияти объектив баҳоланиб, бу борада қатор муҳим ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар илгари сурилган. Мазкур мақола давлат бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган долзарб масалаларни ўрганишга бағишланган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
  • Мустақил изланувчи, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Тошкент, Ўзбекистон
CC BY f
499-506

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Хўжаев, М. (2025). “Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги” халқаро ташкилотига аъзо бўлиш шартлари ва оқибатлари. Jamiyat Va Innovatsiyalar, 6(3), 499–506. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp499-506
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги” (OGP) халқаро ташкилотига аъзо бўлиши учун зарур бўлган шартлар ва талаблар атрофлича таҳлил қилиниб, мамлакатимизнинг ушбу нуфузли ташкилот аъзосига айланиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар ҳамда эҳтимолий хавф-хатарлар ва рисклар ҳар томонлама кўриб чиқилган. Бундан ташқари, айрим хорижий мамлакатларнинг OGP таркибига аъзо бўлиш жараёнида тўплаган бой тажрибалари ҳам мисол тариқасида келтирилиб, чуқур таҳлил қилинган. Муаллифлар томонидан Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш имкониятлари ва салоҳияти объектив баҳоланиб, бу борада қатор муҳим ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар илгари сурилган. Мазкур мақола давлат бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган долзарб масалаларни ўрганишга бағишланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Conditions and consequences of joining the international
organization "Open Government Partnership"

Mirshod KHUJAEV

1


Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2025

Received in revised form

15 May 2025
Accepted 15 June 2025

Available online

25 June 2025

This scientific article comprehensively analyzes the

conditions and requirements necessary for the Republic of

Uzbekistan to join the international organization "Open

Government Partnership" (OGP), and thoroughly examines the

potential positive changes as well as possible risks and
challenges that may arise as a result of our country becoming a

member of this prestigious organization. Additionally, the rich

experiences of some foreign countries in the process of joining

the OGP are cited as examples and deeply analyzed. The authors
objectively assess Uzbekistan's potential and opportunities for

joining this organization, and put forward a number of

important and practical proposals and recommendations in this

regard. This article is dedicated to studying topical issues aimed
at further deepening reforms in the field of public

administration and the development of civil society.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp499-506

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

corruption,

openness and transparency,
open data,

open government

partnership,

budget transparency,

public oversight,
accountability.

“Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги” халқаро ташкилотига
аъзо бўлиш шартлари ва оқибатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

коррупция,

очиқлик ва шаффофлик,

очиқ маълумотлар,

очиқ ҳукумат ҳамкорлиги,
бюджет очиқлиги,

жамоатчилик назорати,
ҳисобдорлик.

Ушбу

илмий

мақолада

Ўзбекистон

Республикасининг

“Очиқ

ҳукумат

ҳамкорлиги” (

OGP)

халқаро

ташкилотига

аъзо

бўлиши

учун

зарур

бўлган

шартлар

ва

талаблар

атрофлича

таҳлил

қилиниб

,

мамлакатимизнинг

ушбу

нуфузли

ташкилот

аъзосига

айланиши

натижасида

юзага

келиши

мумкин

бўлган

ижобий

ўзгаришлар

ҳамда

эҳтимолий

хавф

-

хатарлар

ва

рисклар

ҳар

томонлама

кўриб

чиқилган

.

Бундан

ташқари

,

айрим

хорижий

1

Independent Researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

500

мамлакатларнинг

OGP

таркибига

аъзо

бўлиш

жараёнида

тўплаган

бой

тажрибалари

ҳам

мисол

тариқасида

келтирилиб

,

чуқур

таҳлил

қилинган

.

Муаллифлар

томонидан

Ўзбекистоннинг

ушбу

ташкилотга

аъзо

бўлиш

имкониятлари

ва

салоҳияти

объектив

баҳоланиб

,

бу

борада

қатор

муҳим

ва

амалий

таклиф

ҳамда

тавсиялар

илгари

сурилган

.

Мазкур

мақола

давлат

бошқаруви

соҳасидаги

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштириш

ва

фуқаролик

жамиятини

ривожлантиришга

қаратилган

долзарб

масалаларни

ўрганишга

бағишланган

.

Условия и последствия вступления в международную
организацию «Партнерство открытого правительства»

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

коррупция,

открытость и
прозрачность,

открытые данные,
партнерство в сфере
открытого правительства,

прозрачность бюджета,
общественный контроль,
подотчетность.

В данной научной статье всесторонне проанализированы

условия и требования, необходимые для вступления

Республики Узбекистан в международную организацию

«Партнерство открытого правительства» (OGP). Подробно
рассмотрены возможные положительные изменения, а

также потенциальные риски и угрозы, которые могут

возникнуть в результате присоединения нашей страны к

этой престижной организации. Кроме того, в качестве
примера приведен и глубоко проанализирован богатый

опыт, накопленный некоторыми зарубежными странами в

процессе вступления в OGP. Авторы объективно оценили

возможности и потенциал Узбекистана для вступления в эту
организацию и выдвинули ряд важных и практических

предложений и рекомендаций. Данная статья посвящена

изучению

актуальных

вопросов,

направленных

на

дальнейшее углубление реформ в сфере государственного
управления и развитие гражданского общества.

Бугунги кунга келиб, коррупцияга қарши курашиш масаласи мамлакатимиз

ва халқаро ҳамжамият учун борган сари муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.

Коррупцияга қарши курашишда эътибор нафақат жавобгарликни

кучайтириш, тезкор қидирув фаолияти, тергов каби институтларга, балки
коррупциянинг олдини олишга мўлжалланган чора

-

тадбирларни амалга

оширишга, хусусан, очиқликни таъминлашга қаратилмоқда.

XXI асрнинг бошларидан жаҳон интернет тармоғининг оммалашиши,

замонавий ахборот технологияларнинг бугунги кунга келиб ривожланиши давлат
органлар ва ташкилотларининг ҳам фаолиятини рақамлаштириш, уларнинг
жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминлаш учун имкониятлар яратиб
бермоқда.

Коррупция

(corruption)

ва очиқлик

(transparency)

сўзларининг барча

манбаларда фойдаланилиш даражасини таҳлил қилсак, ушбу сўзлар 1990 йилдан
бошлаб кўпроқ ишлатилганини кўришимиз мумкин:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

501

Ушбу йўналишдаги янги ижтимоий муносабатларнинг келиб чиқиши

кейинчалик халқаро миқёсда ҳам мамлакатимизда ҳам очиқлик ва шаффофлик
тизимининг ҳуқуқий тартибга солинишига, давлат идоралари фаолиятида
очиқлик ва ошкоралик тамойилларининг жорий этилишига қаратилган халқаро
ташаббусларнинг пайдо бўлишига

олиб келди.

Масалан,

Очиқ маълумотлар хартияси

(Open Data Charter)

давлат

идораларига оид маълумотларни очиқ, шаффоф ва фойдаланиш учун қулай
форматда тақдим этишга қаратилган халқаро ташаббус бўлиб, у 6 та асосий
тамойиллардан таркиб топган.

Очиқ маълумотлар хартияси 150 дан ортиқ ҳукумат ва ташкилотнинг

умумий тамойиллар асосида маълумотларини халқаро миқёсда очиқлиги ва
шаффофлигини таъминлаш устида иш олиб боради.

Ёки,

Ахборотга бўлган ҳуқуқлар (RTI)

БМТ, ЮНЕСКО, Европа Иттифоқи,

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби ташкилотлар томонидан
тавсия этилган ҳуқуқлар жамланмаси ҳисобланади

*

.

Ёхуд,

Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги (OGP)

2011-

йилда БМТ Бош Ассамблеяси

йиғилишида жамоатчилик назорати ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида

8 та

мамлакат

(

АҚШ, Буюк Британия, Бразилия, Норвегия, Индонезия, Мексика,

Филиппин, ЖАР

)

келишуви асосида ташкил этилган бўлиб, асосий мақсади

давлат

идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш орқали фуқаролик жамиятини
мустаҳкамлаш ва жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлайдиган тизим яратиш
ҳисобланади

.

Мақолада мазкур ташкилотнинг мақсад ва вазифалари, ташкилотга аъзо

бўлишнинг потенциал самараларини кўриб чиқамиз.

Бугунги кунда ташкилотга

75 та

мамлакат ҳукуматлари

(шу жумладан,

Арманистон, Грузия, Қирғизистон ва Украина

)

ҳамда

150 дан

ортиқ

минтақавий

ташкилотлар аъзо ҳисобланади.

*

Мазкур ҳуқуқ давлат идораларининг жамоатчиликка ахборот тақдим этиш билан боғлиқ мажбуриятлар

юклайди ҳамда ахборот излаш, олиш ва ундан эркин фойдаланиш бўйича ҳуқуқларни белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33

-

моддаси билан мустаҳкамланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

502

OGP

га

аъзолик бир нечта тайёргарлик босқичларини ўз ичига олади.

Хусусан,

“Очиқ ҳукумат” декларациясини

қабул қилиш ва

OGP

нинг

4 та

мувофиқлик талаблари

(фискал шаффофлик, ахборот олиш имконияти,

мансабдор шахсларнинг активлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш,
фуқаролар иштироки)

ҳамда

OGP қадриятларига

жавоб бериш лозим

.

Мувофиқлик талабларининг ҳар бири учун

4 баллдан

(жами 16 балл)

берилади.

4 та

талабдан

камида 3 тасида

Ўзбекистон Республикаси баҳоланган

бўлиши, шунингдек, умумий баҳонинг

75 фоизи

тўпланиши

(16 баллдан

12

ёки

12 баллдан

9

)

ташкилотга аъзо бўлиш учун асос бўлади.

I.

Фискал шаффофлик (бюджет шаффофлиги) талаби

Мазкур талабда асосий бюджет ҳужжатларининг

очиқ эълон қилиниши ва

тўлиқлиги баҳоланади.

Баҳолашда

Халқаро бюджет ҳамкорлиги

ташкилоти

(IBP)

томонидан олиб

бориладиган Бюджетнинг очиқлиги тадқиқотининг иккита

кўрсаткичларидан

фойдаланилади

(ижро этувчи ҳокимиятнинг бюджети очиқлиги

ва

аудит

ҳисоботи,

ҳар

бирига

2 баллдан

жами

4 балл

)

.

IBP

мамлакатларни миллий бюджет жараёнларида очиқликни таъминлаш

бўйича амалга оширилган ишларни баҳолайди. Ушбу манба

OGP

ташкилотининг

асосий талабларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда

120

дан ортиқ

мамлакатлар

(хусусан, Грузия, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон,

Қирғиз Республикаси, Озарбайжон, Арманистон)

ташкилот

томонидан баҳоланган.

Бугунги кунда

IBP

томонидан Ўзбекистон Республикаси

баҳоланмаганлиги

боис

, бюджет шаффофлигини таъминлашга оид олиб борилган ислоҳотлар

OGPнинг фискал шаффофлик

талаби бўйича баҳолаш жараёнида инобатга

олинмайди.

Ижро этувчи ҳокимиятнинг бюджети очиқлиги

йўналиши

бўйича

асосий бюджет ҳужжатларининг

(

бюджет лойиҳаси, кучга кирган бюджет

ҳужжатлари, даврий ҳисоботлар ва аудиторлик ҳисоботлари

)

очиқлиги ва

уларнинг тўлиқлиги, шунингдек, бюджет жараёнларида жамоатчиликнинг
иштироки баҳоланади.

Аудит ҳисоботи йўналиши

бўйича қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг

бюджет лойиҳасини кўриб чиқиш ва муҳокама

қилиш учун етарли вақтга эгалиги,

аудиторлик институтларининг бюджет ижросини самарали баҳолаш учун
салоҳияти ва мустақиллиги баҳоланади.

Бугунги

кунда

фискал

шаффофлик

талаби

бўйича

Ўзбекистон

Республикасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистоннинг
салоҳияти мавжуд 4 баллдан энг камида

2 баллни

ташкил этади

(ўтказилган

аудит текширувлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши қисми
бажарилиши мавжуд салоҳиятни тўлиқ бажаришни таъминлайди)

.

Фикримизча, давлат бюджетини шакллантиришга масъул бўлган

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур халқаро ташкилот билан
музокаралар ўтказилиши ҳамда мамлакатимизнинг халқаро рейтингда
баҳоланиши жараёнини ташкил этиш этиш Ўзбекистонда бюджет очиқлигини
таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг халқаро майдонда эътироф этилишига
хизмат қилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

503

II.

Ахборот олиш имконияти талаби

Мазкур талабга кўра ахборот олиш ҳуқуқини кафолатлайдиган қонун қабул

қилиниши

ва амалда татбиқ этилиши белгиланган. Хусусан, аҳолининг давлат

идоралари тасарруфидаги

ахборотдан фойдаланиши ҳуқуқи

кафолатланиши

ҳамда давлат идоралари махсус сўровлар бўлмаса ҳам, маълумотларни фаол
равишда ошкор қилиши белгиланган.

Баҳолашда

халқаро

ахборот

олиш

ҳуқуқи

рейтинги

(RTI)

маълумотларидан фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33

-

моддасига биноан, ҳар ким

исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек,

мазкур ҳуқуқлар “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун

билан ҳам мустаҳкамланган

бўлиб,

RTI

томонидан талаб тўлиқ бажарилган сифатида тан олинган.

III.

Мансабдор шахсларнинг активлари тўғрисидаги маълумотларни

ошкор қилиш

талаби

Мазкур

талабда

мансабдор

шахслар

томонидан

даромад

ва

мол

-

мулклари

ҳақидаги

маълумотларни

ошкор

этиш

белгиланган.

Хусусан, давлат хизматчилари мол

-

мулки ва даромадларини декларациялаш

тизими жорий этилганлиги учун

2 балл,

декларациялар тўғрисидаги маълумотлар

очиқ эълон қилингани учун

2 балл

берилиши белгиланган.

Баҳолашда

Жаҳон банкининг

маълумотларидан фойдаланилади.

OGP

томонидан

Грузияда

активларни декларациялаш тизими жорий

этилганлиги максимал

4 балл

билан баҳоланган. Грузия “Давлат хизматидаги

манфаатлар тўқнашуви ва коррупция тўғрисида”ги Қонуни билан мансабдор
шахслар, жумладан, парламент аъзолари, судьялар ва юқори турувчи прокурорлар
мол

-

мулки тўғрисидаги батафсил декларацияларни махсус электрон тизим орқали

топшириши белгиланган.

Жорий йилнинг 5 март куни давлат раҳбари иштирокида ўтказилган

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида Коррупцияга қарши
курашиш агентлигига давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид
қонунни

жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, киритиш топширилган эди.

Мамлакатимизда давлат хизматчиларининг даромадлари ҳамда мол

-

мулкини декларациялашни назарда тутувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат қабул

қилиниши ҳамда декларациялаш тизими йўлга қўйилиши ортидан мазкур
талабнинг тўлиқ бажарилишига эришиш мумкин.

IV.

Фуқароларнинг иштироки талаби

Мазкур талабга кўра, мамлакатда муҳим қарорлар қабул қилиш

жараёнларида жамоатчилик иштирокини таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши
белгиланган.

Баҳолашда

“Economist intelligence unit”

халқаро ташкилотининг

Демократия индекси “фуқароларнинг эркинликлари”

субиндикатори манба

сифатида

фойдаланилади

.

Ушбу манбада мамлакатлар “0” баллдан “10” баллгача баҳоланади

(7.5 дан

юқори натижа учун –

4 балл

; 5

–7.5 балл учун –

3 балл

; 2.5

5 балл учун

2 балл

,

2,5 баллдан паст натижа учун –

“0”

)

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

504

Демократия индексининг

2023 йилги ҳисоботида Ўзбекистон

0,88 балл

баҳоланганлиги боис,

OGP

томонидан Ўзбекистонга

ушбу талаб бўйича

“0” балл

берилган.

V.

(қўшимча талаб) OGP қадриятлари

OGPга

қўшилаётган янги мамлакатларга юқорида белгиланган шартларга

қўшимча равишда қадриятлар текшируви бандини бажариши талаб этилади.

Мазкур талабга кўра,

V-Dem

(“демократия турлари”)

маълумотлар

тўпламида

“фуқаролик жамияти институтларининг очилиши ва тугатилиши”

ҳамда

“фуқаролик жамияти институтларига босим”

индикаторларидан

биттасида

“3”

ёки ундан юқори баҳо тўплаш талаб этилади

(баҳолаш

кўрсаткичлари

“0”

дан

“4”

гача).

Мазкур

ташкилотининг сўнгги ҳисоботига асосан Ўзбекистон иккала

индикаторда

“1” балл

билан баҳоланган.

OGPнинг

расмий сайтида бугунги кунда халқаро ташкилотга аъзо бўлмаган

ҳамда аъзо бўлиш шартларига тўғри келадиган мамлакатлар рўйхати эълон
қилинган бўлиб, Ўзбекистон мазкур рўйхатга киритилмаган.

Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг OGP талаблари

бажарилиши бўйича бугунги кундаги натижаларини қуйидагича тасвирлаш
мумкин:

Фискал очиқлик

Ахборот олиш

имконияти

Активлар

тўғрисидаги

маълумотларни

ошкор этиш

Фуқароларнинг

иштироки

Ижро этувчи

ҳокимиятнинг

бюджети очиқлиги

ва аудит ҳисоботи

(манба томонидан

баҳоланмаган)

Ахборотдан

фойдаланиши

ҳуқуқи

кафолатланган

-

лиги

Мансабдор

шахсларнинг

активлари

тўғрисидаги

маълумотларни

ошкор қилиш

(тегишли қонун

қабул

қилинмаган)

Демократия индекси

“фуқароларнинг

эркинликлари”
субиндикатори

(Ўзбекистон

қониқарсиз

баҳоланган)

4 баллдан

“0”

(потенциал

4 баллгача

кўтариш мумкин)

4

баллдан

“4”

4 баллдан

“0”

(потенциал

4 баллгача кўтариш

мумкин)

4 баллдан

“0”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги

ПФ–

200-

сон Фармони билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича

2023

–2024 йилларга мўлжалланган” давлат дастурига мувофиқ “Очиқ Ҳукумат

ҳамкорлиги”га аъзо бўлиш масаласи бўйича асослантирилган таклиф ишлаб
чиқиш белгиланганлиги мазкур ташкилотга аъзолик масаласининг қанчалик
муҳимлигини кўрсатиб беради.

OGP

га аъзо бўлиш талабларининг бажарилиши қуйидаги халқаро рейтинг ва

индексларда Ўзбекистон ўрнини яхшилашга хизмат қилади:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

505

Рейтинг ёки индекс

Йўналиши

1.

Коррупцияни қабул қилиш индекси

(Transparency International)

Коррупцияга қарши курашиш

2.

Бутунжаҳон бошқарув сифати индикаторлари

(Жаҳон банки)

Давлат бошқаруви

3.

Ҳуқуқ устуворлиги индекси

(World Justice Project)

Ҳуқуқ устуворлиги

4.

Матбуот эркинлиги индекси

(Reporters Without Borders)

ОАВ эркинлиги

5.

Демократия индекси

(Economic intelligence unit)

Инсон ҳуқуқлари

6.

Очиқ маълумотлар барометри

(World Wide Web Foundation)

Очиқлик ва шаффофлик

Грузия, Эстония, Филиппин, Албания, Руминия, Греция

каби мамлакатлар

OGP

га аъзо бўлгандан сўнг кейинги йилларда

“Transparency International”

коррупцияни қабул қилиш

индексидаги натижаларида сезиларли ўсишга

эришганлар:

Мамлакат

OGPга

қўшилган

йили

201

1 йилда

натижаси

2011

йилдаги

ўрни

2014

йилда

натижаси

2014

йилдаги

ўрни

Грузия

2011

41

64

52

(+11)

51

(

10)

Эстония

2011

64

29

69

(+5)

27

(

2)

Филиппин

2011

26

129

38

(+12)

85

(

44)

Руминия

2011

36

75

43

(+7)

69

(

6)

Греция

2011

34

80

43

(+9)

69

(

11)

Назаримизда, Ўзбекистон Республикасининг

OGP

га аъзо бўлиши

мамлакатимизнинг нуфузли халқаро рейтинг ва индексларда ўрнини
мустаҳкамлашга, хусусан, бошқарув сифати, ҳуқуқ устуворлиги, ОАВ эркинлиги,
инсон ҳуқуқлари, коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик

йўналишларидаги

ижтимоий

-

иқтисодий ва сиёсий

-

ҳуқуқий рейтинг ва индексларда ўрнини

яхшилашга хизмат қилади.

OGP

халқаро ташкилотига Ўзбекистоннинг аъзо бўлиб киришини

жадаллаштириш мақсадида

қуйидаги

чора

-

тадбирларни амалга ошириш

таклиф этилади:

1.

Ўзбекистонда

бюджет

очиқлигини

таъминлашга

қаратилган

ислоҳотларнинг халқаро майдонда эътироф этилиши мақсадида

“Халқаро очиқ

бюджет ҳамкорлиги”

(“International budget partnership”)

ташкилоти томонидан

юритиладиган халқаро рейтингда Ўзбекистоннинг баҳоланиши юзасидан халқаро
ташкилот билан музокаралар ўтказиш.

2.

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича кенгашда

OGP

ташкилотининг талабларида келтириб ўтилган барча манбаларда (халқаро

рейтинг ва индексларда) Ўзбекистон ўрнини таҳлил қилиш ва яхшилашга
қаратилган

таклифларни ишлаб чиқиш.

3.

Очиқликни таъминлаш орқали коррупциянинг олдини олиш бўйича

илмий тадқиқотлар ўтказиш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

506

4.

Туман ва шаҳар ҳокимликларининг очиқлик даражасини баҳолаш

амалиётини босқичма

-

босқич жорий этиш

.

5.

“Очиқлик индекси”ни баҳолаш мезонларини халқаро рейтинг ва индекс

талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш, хусусан баҳолаш
мезонларини очиқликни таъминлаш соҳасидаги халқаро рейтинг ва индекслар
талабларидан келиб чиқиб, янада такомиллаштириш.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Google book ngram

платформаси

таҳлили

https://books.google.com/

ngrams/graph?content=corruption%2C+transparency&year_start=1920&year_end=202
2&corpus=en&smoothing=3

2.

Мазкур

ҳуқуқ

давлат

идораларининг

жамоатчиликка

ахборот

тақдим

этиш

билан

боғлиқ

мажбуриятлар

юклайди

ҳамда

ахборот

излаш

,

олиш

ва

ундан

эркин

фойдаланиш

бўйича

ҳуқуқларни

белгилайди

.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясининг

33-

моддаси

билан

мустаҳкамланган

.

3.

“Очиқ

ҳукумат

ҳамкорлиги

расмий

сайти.

<

https://www.opengovpartnership.org/about/who-we-are/>

4.

Халқаро

бюджет

ҳамкорлиги

расмий

сайти

https://internationalbudget.org/open-budget-survey/?utm_source=publications

5.

Халқаро ахборот олиш ҳуқуқи рейтинги сайти < <

https://www.rti-

rating.org/country-detail/?country=Uzbekistan>

6.

Жаҳон банки давлат мансабдор шахслари молиявий маълумотларини

ошкор қилиш

бўйича маълумотлар базаси.

< https://www.worldbank.org/

en/topic/financialsector/brief/financial-disclosure>

7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котибининг расмий

телеграм канали

https://t.me/Press_Secretary_Uz/5458

8.

“Economist intelligence unit” халқаро ташкилотининг демократия индекси

2023-

йилги

натижалари

https://www.eiu.com/n/democracy-index-conflict-and-

polarisation-drive-a-new-low-for-global-democracy/

9.

“Демократия турлари” (“Varieties of democracy”) халқаро нашрининг

маълумотлар базаси.

https://www.v-dem.net/data/the-v-dem-dataset/

10.

OGP

расмий

сайти.

https://www.opengovpartnership.org/how-we-

work/joining-ogp/eligibility-criteria/

11.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) 2013 йил,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш
тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари
фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси

LexUz-online, https://lex.uz/docs/6676585#6678094

Bibliografik manbalar

Google book ngram платформаси таҳлили - https://books.google.com/ngrams/graph?content=corruption%2C+transparency&year_start=1920&year_end=2022&corpus=en&smoothing=3

Мазкур ҳуқуқ давлат идораларининг жамоатчиликка ахборот тақдим этиш билан боғлиқ мажбуриятлар юклайди ҳамда ахборот излаш, олиш ва ундан эркин фойдаланиш бўйича ҳуқуқларни белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддаси билан мустаҳкамланган.

“Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги расмий сайти. < https://www.opengovpartnership.org/about/who-we-are/>

Халқаро бюджет ҳамкорлиги расмий сайти https://internationalbudget.org/open-budget-survey/?utm_source=publications

Халқаро ахборот олиш ҳуқуқи рейтинги сайти < < https://www.rti-rating.org/country-detail/?country=Uzbekistan>

Жаҳон банки давлат мансабдор шахслари молиявий маълумотларини ошкор қилиш бўйича маълумотлар базаси. < https://www.worldbank.org/en/topic/financialsector/brief/financial-disclosure>

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котибининг расмий телеграм канали https://t.me/Press_Secretary_Uz/5458

“Economist intelligence unit” халқаро ташкилотининг демократия индекси 2023-йилги натижалари https://www.eiu.com/n/democracy-index-conflict-and-polarisation-drive-a-new-low-for-global-democracy/

“Демократия турлари” (“Varieties of democracy”) халқаро нашрининг маълумотлар базаси. https://www.v-dem.net/data/the-v-dem-dataset/

OGP расмий сайти. https://www.opengovpartnership.org/how-we-work/joining-ogp/eligibility-criteria/

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) 2013 йил, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси LexUz-online, https://lex.uz/docs/6676585#6678094