Авторы

  • Миршод Хужаев
    самостоятельный соискатель Академии Генеральной прокуратуры, Сотрудник Агентства по противодействию коррупции, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5/S-pp298-305

Ключевые слова:

коррупция капитальное строительство тендеры краудсорсинг общественный контроль кодексы поведения

Аннотация

В последние годы в Республике Узбекистан принимаются эффективные институциональные и организационно-правовые меры по борьбе со всеми формами и проявлениями коррупции. Тем не менее, индекс восприятия коррупции в нашей стране остается высоким.

В статье анализируется процедуры государственных закупок в одной из наиболее пострадавших от коррупции отраслей - капитальном строительстве, а также представляются предложения по ее устранению на примере передового зарубежного опыта.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Risks and issues of their elimination in public procurement
system in the field of construction

Mirshod KHUJAYEV

1


Academy of the Prosecutor General’s office

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021

In recent years, the Republic of Uzbekistan has taken effective

institutional and legal measures to combat all forms of
corruption. Nevertheless, the corruption perception index in our
country remains high.

The article analyzes public procurement procedures in the

field of construction, which is one of the most suffered industries
from corruption, and also presents proposals for its elimination
on the example of advanced foreign experience.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

corruption,
construction,
tenders,
crowdsourcing,
public control,
codes of conduct.

Капитал-қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга
оширишдаги коррупциявий хавф-хатарлар ва уларнинг
олдини олиш масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

коррупция,
капитал-қурилиш,
тендерлар,
краудсорсинг,
жамоатчилик назорати,
ахлоқ-одоб кодекслари.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида коррупция-

нинг барча турлари ва кўринишларига қарши курашиш
юзасидан самарали институционал ва ташкилий-ҳуқуқий
чора тадбирлар олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан,
юртимизда коррупцияни қабул қилиш индекси юқори-
лигича қолмоқда.

Мақолада коррупциядан энг кўп зарар кўриб келаётган

соҳалардан бири бўлган капитал-қурилиш соҳасида давлат
харидлари тартиб таомиллари таҳлил қилинган ҳамда уни
бартараф этиш юзасидан илғор хорижий тажрибалар
мисолида таклифлар берилган.

1

independent applicant, Academy of the Prosecutor General’s office. Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: mirshodxojayev40@gmail.com.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

299

Коррупционные

риски

и

вопросы

их

устранения

в осуществлении государственных закупок в сфере
капитального строительства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

коррупция,
капитальное
строительство,
тендеры,
краудсорсинг,
общественный контроль,
кодексы поведения.

В последние годы в Республике Узбекистан принимаются

эффективные институциональные и организационно-
правовые меры по борьбе со всеми формами и
проявлениями коррупции. Тем не менее, индекс восприятия
коррупции в нашей стране остается высоким.

В статье анализируются процедуры государственных

закупок в одной из наиболее пострадавших от коррупции
отраслей-в

капитальном

строительстве,

а

также

представляются предложения по ее устранению на примере
передового зарубежного опыта.


Жаҳонда коррупциядан энг кўп зарар кўрадиган соҳалардан бири капитал-

қурилиш соҳасидир. Капитал-қурилиш соҳасига ажратилаётган маблағлар дунёда
ҳам Ўзбекистон Республикасида ҳам кўпайиб бормоқда. Дунё бўйлаб соҳага
ажратиладиган маблағлар ҳажми 2025 йилга келиб 14 триллион АҚШ (бугунги
кундагидан 70 фоизга кўп) долларига етиши прогнозлаштирилган. Ўзбекистон
Республикасида ҳам ушбу соҳага ажратилган бюджет маблағлари 2019 йилда
69 триллион сўмни ташкил қилган.

Тизимни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупциявий

хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи нормалар мавжудлиги, уларнинг халқаро
стандартлар талабига жавоб бермаслиги ҳамда шаффофлик ва жамоатчилик
назорати етарли даражада таъминланмаганлиги соҳада коррупция хавф-
хатарининг юқори бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, 2018–2019 йилларда республика бўйлаб, қурилиш билан боғлик

ҳолатлар юзасидан 973 та жиноят иши қўзғатилиб, жами 1233 нафар шахслар
жавобгарликка тортилган. 2019 йилда 4 нафар ҳоким, 15 нафар ҳоким
ўринбосарлари, 30 нафар ҳокимликларнинг бошқа вакиллари, 3 нафар лойиҳа
институтлари, 20 нафар Қурилиш вазирлиги, 43 нафар “Ягона буюртмачи хизмати”
инжиниринг компанияси, 63 нафар “Қишлоқ қурилиш инвест” компанияси,
119 нафар “Давергеодезкадастр” қўмитаси тизимида фаолият кўрсатган масъул
ходимлар қурилишга оид қинғир ишлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Бундай жиноятлардан давлат иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва эгологик

жиҳатдан зарар кўриши мумкин.

Иқтисодий

жиҳатдан

зарарни

давлат

бюджетининг

талон-торож

қилинишида, сифат жиҳатдан паст даражада бўлган объектлар қурилишида ҳамда
потенциал энг самарали пудратчи томонидан қурилиши мумкин бўлган
объектнинг бой берилишида кузатишимиз мумкин;

Сиёсий жиҳатдан келтириладиган зарар мавҳум кўриниши мумкин. Ҳар

қандай коррупция аҳоли орасида давлатга бўлган ишончни пасайтиради ҳамда
хорижий давлатлар орасида давлатнинг нуфузи тушиб кетишига олиб келади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

300

Ижтимоий жиҳатдан, соҳада коррупциянинг юқори даражада эканлиги,

инфраструктурага ҳам таъсир кўрсатади. Қолаверса, сифатли архитектура
аҳолининг фаровонлиги, тинч-тотувлиги ва маданиятнинг ривожланишига хизмат
қилади. Ўтган асрнинг 80-90 йилларида Ню-Йорк шаҳри полицияси томонидан
юқори даражадаги жиноятчилик қайд этилган ҳудудларда жиноятчиликни
камайтириш учун, ўша ҳудудларнинг социал объектларини қайта реконстукция
қилиш, инфратузилмаларни қайта тиклаш, бинолардаги “граффити”ларни тозалаш
ва кўчаларни ёритиш тадбирлари қўлланилган ва ушбу стратегия 10 йил ичида
жиноятчиликни 56 фоизга камайтирган.

Табиий жиҳатдан, эса коррупциянинг қанчалик хавфли эканлигини билиш

учун жорий йилда мамлакатимизда рўй берган Бухородаги кучли шамол
натижалари ҳамда Сардоба сув омборининг ўпирилиши оқибатларини эслашнинг
ўзи кифоя.

Бу борада муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев ҳам ўз баҳоларини бериб

ўтганлар:

“...Бухоронинг Қоракўл туманида 2020 йилда қуриб битказилган

боғчаларнинг ярми қолган. Бу нима деган гап?! Мана, бизнинг қурилиш соҳасидаги
сифатимиз.

Ўзим бир эмас, бир неча марта юқоридан кўрдим. Қаерда сифат бўлган бўлса,

натижаси кўриниб турибди. Қаерда сифат бўлмаган бўлса, коррупция, ўғрилик,
тендерларни “ура-ура” қилган ташкилотлар... бош вазир ўринбосарлари,
“бажарамиз”, “есть” қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Бу ишнинг якуни
бошқача бўлади. Жуда катта таҳлил қиламан, мажбурман таҳлил қилишга. Кўп
одамлар билан хайрлашишга мажбур бўламан... ”

Амалиётда, тендер ғолиблари томонидан объект устида бирор бир иш

бажармасдан, барча ишларни ёрдамчи пудратчиларга шартнома орқали топшириб,
ўртада объект баҳосининг 5-7 фоизи миқдорида фойда олиш (“устуга ген.
подрятчика) ҳолатлари учрайди. Масалан, Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги
“Ягона бюртмачи хизмати” ИК томонидан 2019 йил давомида “1-сонли трест
Нурафшон қурилиш инвест” МЧЖга 7 та объектларда умумий қиймати 11,9 млрд.
сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш топширилган. Жамият
томонидан эса, ушбу объектлар бўйича бирор бир иш олиб борилмасдан, ёрдамчи
пудратчилар жалб этилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиғича улар орқали
бажарилган. Шу орқали бош пудратчи ўртача 5 фоиз ҳисобланганда 595 млн. сўм
миқдорда фойда кўрган.

Ушбу ҳолатда дастлабки ғолибни аниқлаш учун ўтказилган тендер ўз мазмун-

моҳиятини йўқотади. Чунки унда ютиб чиққан пудратчи ишни хоҳлаган суб-
пудратчига топшираверади. Мазкур амалиётга чек қўйиш мақсадида пудратчилар
танлов объектининг камида 25 фоизини ўз кучи билан бажаришини белгилаш
таклиф этилади.

Амалдаги қонунчиликка асосан, (ВМнинг 91-сонли қарори) қурилиш соҳасида

тендер савдоларини ютиб чиқиш учун талабгор охирги 3 йилда барқарор фаолият
юритган бўлиши лозим. Янги ташкил этилган қурилиш компаниялари эса,
тендерни ютиб чиқиш имкони йўқлиги сабабли, фақат суб-пудратчи сифатида
фаолият олиб бормоқда.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

301

Шу боис, тендерларда талабгорларни баҳолаш тизимини қайта кўриб чиқиб,

янги ташкил этилган компанияларга имконият берувчи нормалар киритиш
таклифэтилади.

Танлов савдолари мажлис шаклида ўтказилади. Мажлис протокол шаклида

расмийлаштирилади. Танлов савдолари ёпиқ мажлисда ўтказилади ва фақат
талабгорлар

пудратчиларнинг

(ёки

лойиҳа-қидирув

институтларининг)

раҳбарлари, бош бухгалтерлари ёки ишончнома асосида бошқа шахслар қатнашиши
мумкин.

Бу борада Корея Республикаси ўзининг илғор ва синалган тажрибасига эга.

2002 йилдан бошлаб, Корея Республикасида давлат харидларини онлайн тарзда
ўтказилмоқда. Давлат харидлари Корея Республикасининг Давлат харидлари
марказий агентлиги томонидан амалга оширилади. “KONEPS” (Korean online
electronic procurement system) тизими ўзида, давлат харидини амалга оширишнинг
барча босқичларини қамраб олган бўлиб, тендер ўтказиш, шартнома тузиш, солиқ
тўловларини амалга ошириш ҳамда ҳужжатлар айланмаси тўлиқ дастур доирасида
амалга оширилади.

Қурилиш соҳасида жиноят содир этган шахсларга инвестиция дастурлари яна

топширилиши уларнинг жазодан қўрқмаслик ҳолатини келтириб чиқариши
мумкин. Жорий йилнинг март ойи ҳолатида инвестиция дастурлари доирасида
143 млрд. сўмлик 83 та объектлар муқаддам қурилиш соҳасида талон-
тарожликлари учун жавобгарликка тортилган шахсларга топширилган.

Россия Федерацияси қонунчилигига асосан давлат хариди учун талабгор

жисмоний шахс ёки юридик шахснинг раҳбари, коллегиал ёки якка ижро органи
директори ёки бош бухгалтери муқаддам пора олиш, пора бериш, пора олиш-
беришда воситачилик қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш
жиноятларини содир этганлиги учун судланмаган бўлиши лозим.

Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг “Далат харидлари тўғрисида”ги

қонуннинг 17-моддаси, 1-қисмигахарид қилиш тартиб-таомилларида давлат
харидларини ижро этиш учун талабгор жисмоний шахс, юридик шахс раҳбари,
коллегиал бошқарув органи раҳбари ёки аъзоси, бош бухгалтери ва асосий
бенефициари муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167, 183,
211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун судланмаган
ёки танлов кунига қадар 2 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган маъмурий
ҳуқуқбузарликни содир этмаган бўлиши лозимлиги тўғрисида норма киритиш
таклиф этилади.

Ғарбий Европа, АҚШ ва бошқа ривожланган хорижий давлатларда капитал-

қурилиш соҳасининг асосий иштирокчилари нодавлат сектор вакиллари
ҳисобланади. Шу боис, коррупцияга қарши курашиш бўйича хорижий
экспертларнинг таклиф ва тавсиялари ҳам асосан хусусий сектордаги коррупцияни
олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Шунга қарамасдан,
капитал-қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга оширишда коррупциянинг
олдини олишга қаратилган бир қатор хорижий давлатлар ҳамда халқаро нодавлат
нотижорат ташкилотларининг тажриба ва тавсияларини кўриб ўтишимиз мумкин.

Капитал-қурилиш соҳасида коррупцияни олдини олиш, коррупциявий хавф-

хатарларни бартараф қилиш юзасидан муайян бир расмий халқаро ҳужжат мавжуд


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

302

эмас. Шунга қарамасдан, БМТ, Жаҳон банки, “Transparency international” ва бир
қатор бошқа халқаро нотижорат ташкилотлари томонидан соҳада коррупцияни
камайтиришга қаратилган таҳлилий ҳужжатлар тузиб чиқилган.

Жумладан, БМТнинг 2030 йилга қадар барқарор ривожлантириш дастури

(UNDP) ўзи ичига 17 та мақсадни киритган бўлиб, улардан 16-мақсад тинч, адолатли
ва таъминланган жамият қуришни ўз ичига олади. Бунда 2030 йилга қадар
барқарор ривожлантириш дастурини рўёбга чиқариш учун бугунги кунда ҳар йили
бир неча триллион долларлаб маблағларни “ўғирлаётган” жаҳон капитал-қурилиш
тизимидаги коррупция, бартараф этилиши лозим бўлган энг муҳим муаммолар
сирасига киритилган.

Жаҳон банки эса, капитал-қурилиш соҳасининг энг биринчи босқичи

ҳисобланган ер ажратиш ва ер майдонларидан фойдаланиш юзасидан тўғри давлат
бошқарувини баҳолаш тизимини (Land governance assesment framework 2013)
ишлаб чиққан. 2013 йилдан буён иш олиб бораётган мазкур платформа доирасида
давлатларнинг ер ажратиш, ерга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштириш, қишлоқ
хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва аҳоли пунктлари ерларидан унумли фойдаланиш
тизимини 9 та йўналишда баҳолайди. Бугунги кунга қадар ушбу дастур доирасида
жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакатларида ер ажратиш тизимининг ҳуқуқий ва
институционал асослари, ер ажратишда ражалаштириш, бошқарув ва солиқ тизими,
давлат эгалигидаги ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда ерга бўлган мулк
ҳуқуқини расмийлаштиришга доир фаолият баҳоланган.

Соҳада коррупцияни бартараф этиш ҳамда шаффофликни тарғиб қилишга

қаратилган тадбирларни муваффақиятли олиб бораётган халқаро ташкилотлардан
бири сифатида “CoST” халқаро шаффоф қурилиш дастурини олишимиз мумкин.
Мазкур дастур 2012 йилдан бери фаолият олиб келаётган бўлиб, бугунги кунда
15 та мамлакат билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиб келмоқда. Тадбирлар
давомида қуйидагилар соҳада коррупцияни бартараф этиш учун тавсия қилинган:

буюртмачи томонидан давлат харидларини амалга ошириш юзасидан олиб

борилган барча маълумотларни ошкор қилиш;

ҳар бир объект учун бўлиб ўтган тендер (танлов) жараёнида давлат органи

мутасадди ходимлари, хусусий сектор ва жамоатчилик вакиллари қатнашишлари
ҳамда тендер (танлов) жараёни ва натижалари барча учун очиқ бўлиши;

жамоатчилик мониторинг гуруҳларини ташкил этиш орқали жамоат-

чиликнинг ижтимоий фаоллигини олириш.

Мазкур ташкилот томонидан унга аъзо бўлмаган давлатлардаги фуқаролар

учун қурилиш тизимида коррупцияни олдини олишга қаратилган алоҳида
қўлланмалар ишлаб чиқилган. Ташкилотга аъзо давлатларга эса, ташкилот доим
йирик қурилиш объектларида ўзининг қўшимча анти-коррупцион экспертизасини
таклиф қилади. Бундай амалий тадбирлар айрим давлатлар учун бюджет
маблағларини сақлаб қолишга сабаб бўлган.

Жумладан, ташкилот экспертлари томонидан Гватемалада давлат органи

мансабдор шахслари томонидан аслида барқарор турган кўприкни таъмирталаб
ҳолатда деб кўрсатиб, унда 5 млн. АҚШдоллари миқдоридаги қурилиш-таъмирлаш
ишларини фавқулотда тез процедуралардан фойдаланиб, танловсиз таниш бўлган
пудратчига топширилгани аниқланган. Натижада шартнома бекор қилиниб,
бюджет маблағлари сақлаб қолинган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

303

Соҳада шаффофликни тарғиб қилувчи халқаро дастурлардан яна бири

сифатида 2012 йилда Жаҳон банкидан алоҳида дастур сифатида ажралиб чиққан
“Open contracting partnership” дастурини олишимиз мумкин. Мазкур ташкилот
давлат органлари, ташкилот, идора ва муассасалар ҳамда давлат эгалигидаги
корхоналар томонидан ўтказилган ҳар қандай давлат харидларини очиқ интернет
тармоғига очиқ равишда эълон қилиб боришни тарғиб қилади. Бугунги кунга қадар,
ушбу ташкилот дастурини 30 дан ортиқ давлатлар имплиментация қилган бўлиб,
мазкур давлатлар томонидан ушбу ташаббус юқори даражада баҳоланган.

“Open contracting partnership” дастурининг асосий қоидаларидан бири бўлиб,

капитал-қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга оширишда, ер танлаш,
лойиҳа ишларини олиб бориш, экспертизадан ўтказиш, тендер (танлов)
савдоларини ўтказиш, пудратчи билан шартнома тузиш, қурилиш ишларини олиб
бориш ҳамда объектни қабул қилиш жараёнида расмийлаштириладиган барча
ҳужжатларни онлайн платформада битта ҳужжатлар пакетига йиғиш ҳамда
жамоатчиликка эълон қилиш ғояси саналади.

Шунингдек, дастур томонидан эълон қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар

рўйхати, ушбу ҳужжатларнинг барча давлатлар учун ягона намуналари ҳамда
мазкур ҳужжатларда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ҳам ишлаб
чиқилган.

Хорижий экспертлар томонидан соҳада коррупцяини олдини олиш юзасидан

берилган тавсияларда одоб-ахлоқ қоидаларига тааллуқли тавсиларни кўп
учратишимиз мумкин.

Жумладан, дунёнинг куррупцияга қарши курашиш бўйича етакчи

ташкилотларидан бири бўлган “Transparency international” ташкилоти томонидан
қурилиш соҳасида давлат харидларини олиб борадиган ҳар қандай орган ёки
ташкилотлар қуйидагиларни ўзларида жорий этишлари лозимлигини кўрсатиб
ўтишган:

коррупцияга қарши курашиш бўйича қатъий қоидаларни ўз ичига олган

“одоб-ахлоқ қоидалари”ни тузиб чиқиш ва унинг ичига манфаатлар тўқнашуви,
коррупция тўғрисида хабардор қилиш ҳамда хабар берган шахсларнинг
(“whistleblowers”) ҳимоясини таъминлашнинг механизмларини яратиш;

буюртмачи ташкилотлар томонидан фақатгина юқорида кўрсатилган

“одоб-ахлоқ қоидалари”ни жорий этган ҳолдагина тендер (танлов) ўтказиш
ҳуқуқини бериш;

муқаддам коррупцион хатти-ҳаракатлари туфайли зарар етказган

компанияларнинг қора-рўйхатини шакллантириш. Уларни маълум бир вақт
давомида тедер (танлов) савдоларидан четлаштириш;

тендер (танлов) савдоларида ҳар бир талабгор ҳамда жамоатчилик

вакилларига тендер жараёнининг барча босқичлари, шу жумладан тузилган
шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиқишлари учун очиқ маълумот
сифатида жойлаштириш;

капитал-қурилишнинг талабларни баҳолаш, тендер савдолари ҳужжат-

ларини тайёрлаш, тендер (танлов) савдоларини ўтказиш, шартнома тузиш, ҳамда
қурилишни назорат қилиш каби асосий функцияларини турли субъектларга
ажратиш;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

304

ички ва ташқи назорат ҳамда аудит хизматини олиб борувчи

субъектларнинг буюртмачидан мустақил бўлиши ҳамда уларнинг ҳисоботлари
жамоатчилик учун очиқ эълон қилиниши;

тендер ҳамда объект қурилиши жараёнида мустақил нодавлат ташкилот-

лари ҳамда жамоатчилик вакилларининг қатнашишини ҳамда улар томонидан
мониторинг ўтказилишини рағбатлантириш.

Юқоридагилардан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, рақамли шаффоф

технологиялар ҳамда жамоатчилик назорати ниститутлари воситасида капитал-
қурилиш тизимида учраётган коррупциявий хавф-хатарларни камайтиришимиз
мумкин бўлади. Бу борада юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 20.09.2019 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4464-сонли қарорига асосан, “Шаффоф
қурилиш” миллий ахборот тизимининг ишга туширилди.

Мақола якунида, Президентимизнинг қуйидаги сўзларини эслаб ўтишни

жоиз деб билдик: “

Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар

сифатини оширади, ортиқча ҳаражатларни камайтиради. Шу билан бирга, мени
жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция
балосини йўқотишда ҳам улар самарали воситадир. Буни барчамиз теран англаб
олишимиз даркор.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни.

09.04.2018 йил. ЎРҚ–472-сон, ҚҲММБ, 10.04.2018 й., 03/18/472/1050-сон

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Махкамасининг

“Ўзбекистон

Республикасида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш,
реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов (тендер) ўтказишни
жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. 18.02.2020 йил. 91-сон.
Манба: ҚҲММБ, 19.02.2020 й., 09/20/91/0181-сон.

3.

Россия Федерациясининг 2013 йил 5 апрелдаги Давлат ва муниципал

эҳтиёжлар учун товар, иш ва хизматлар харид қилиш соҳасининг шартномавий
тизими тўғрисида”ги Қонуни.

4.

Э. Робертсон. Л. Этрон, Д. Мозес. “Biggest Risk of сorruption in the construction

industry – the Globe picture”. 2014.

5.

URL: https://www.klconstructionlawblog.com/2014/09/biggest-risk-of-

corruption-in-the-construction-industry-the-global-picture/.

6.

Д.Р.Френсис. “What Reduced Crime in New York City”. АҚШ иқтисодий

тадқиқот

миллий

бюроси

сайти.

2020.

URL:

https://www.nber.

org/digest/jan03/w9061.html.

7.

БМТ барқарор ривожлантириш дастурининг расмий сайти. “Fighting

corruption in infrastructure – a must for achieving the 2030 agenda”. 2015.

8.

URL: https://www.undp.org/content/undp/en/home/blog/2015/12/9/Fightin

g-corruption-in-infrastructure-a-must-for-achieving-the-2030-agenda.html.

9.

Жаҳон

банкининг

расмий

сайти.

“Land

governance

assessment

framework”.2020. URL: https://www.worldbank.org/en/programs/land-governance-
assessment-framework#2.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415

305

10.

CoST” қурилиш шаффофлиги дастурининг расмий сайти. “Our principles”.

2020. URL: http://infrastructuretransparency.org/about-us/our-mission-and-vision/our-
principles/.

11.

Open contracting partnership” дастурининг расмий сайти. “The Open

Contracting Data Standard model”. 2020. URL: https://www.open-contracting.org/data-
standard/.

12.

“Transparency international” расмий сайти. “A world built on bribes?

Corruption in construction bankrupts countries and costs lives, says TI report”. 2019.

13.

URL: https://www.transparency.org/news/pressrelease/a_world_built_on_bri

bes_corruption_in_construction_bankrupts_countries_and.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни. 09.04.2018 йил. ЎРҚ-472-сон, ҚҲММБ, 10.04.2018 й., 03/18/472/1050-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов (тендер) ўтказишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. 18.02.2020 йил. 91-сон. Манба: ҚҲММБ, 19.02.2020 й., 09/20/91/0181-сон

Россия Федерациясининг 2013 йил 5 апрелдаги Давлат ва муниципал эҳтиёжлар учун товар, иш ва хизматлар харид қилиш соҳасининг шартномавий тизими тўғрисида”ги Қонуни

Э.Робертсон. Л.Этрон, Д.Мозес. “Biggest Risk of сorruption in the construction industry - the Globe picture”. 2014 йил.

Д.Р.Френсис. “What Reduced Crime in New York City”. АҚШ иқтисодий тадқиқот миллий бюроси сайти. 2020. URL:https://www.nber.org/digest/jan03/w9061.html

БМТ барқарор ривожлантириш дастурининг расмий сайти. “Fighting corruption in infrastructure – a must for achieving the 2030 agenda”. 2015.

Жаҳон банкининг расмий сайти. “Land governance assessment framework”.2020. URL:https://www.worldbank.org/en/programs/land-governance-assessment-framework#2

CoST” қурилиш шаффофлиги дастурининг расмий сайти. “Our principles”. 2020. URL: http://infrastructuretransparency.org/about-us/our-mission-and-vision/our-principles/

Open contracting partnership” дастурининг расмий сайти. “The Open Contracting Data Standard model”. 2020. URL:https://www.open-contracting.org/data-standard/

“Transparency international” расмий сайти. “A world built on bribes? Corruption in construction bankrupts countries and costs lives, says TI report”. 2019.