Жамият
ва
инновациялар–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Improving the activities of the operational search service in
the internal affairs bodies.
Farkhod JURAEV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January2021
Received in revised form
15 January2021
Accepted 20February 2021
Available online
7March2021
The article deals with the issues of improving the efficiency
of the activities of the internal affairs bodies, ensuring the safety
and security of citizens ' lives, preventing the growth of crime in
the country and detecting crimes committed in hot pursuit,
radically improving the activities of the operational-search
service in the internal affairs bodies, in particular, creating a
stable legal basis for this activity, defining the concept of
operational-search activities, operational-search measures, the
main tasks of the operational-search units of the Ministry of
Internal Affairs, comments were made on the grounds for the
implementation of operational search measures.
2181-
1415/© 202
1 in ScienceLLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Operational-search activities
Public and secret methods
Types of operational-search
activities
Operational-search units
Grounds for conducting
operational-search activities
SUMMARY
As you know, one of the most important and basic internal
functions of each state is to maintain law and order, protect the
rights and freedoms of citizens. An important place in the
implementation of this function of the State is occupied by the
internal affairs bodies. Today, the internal affairs bodies are the
main guarantors of the protection of the rights, freedoms and
legitimate interests of citizens, the property of individuals and
legal entities, the protection of the constitutional order, the rule
of law, the security of the individual, society and the state.
During the years of independence, large-scale work was
carried out to improve the system of internal affairs bodies. In
particular, a lot of work has been done to develop and
strengthen the lower level of the internal affairs bodies created
to protect public order in the mahallas, ensure the safety of
citizens, prevent offenses and fight crime. This, in turn, made it
possible to increase the efficiency of the internal affairs bodies,
1
Independent researcher, course leader Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
Tashkent, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар–Общество
и
инновации–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
625
ensure a peaceful and peaceful life of citizens, prevent the
growth of crime in our country and solve the crimes committed
in hot pursuit.
At the same time, growing threats, primarily international
terrorism, religious extremism, illegal migration, human
trafficking, and the spread of ideas alien to our people among
young people, have made it necessary to radically improve the
activities of the operational search service in the internal affairs
bodies. In particular, one of the topical issues on the agenda was
the creation of a stable, solid legal basis for this activity.
Ички ишлар органларида тезкор
-
қидирув хизмати
фаолиятини такомиллаштириш
.
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Тезкор
-
қидирув фаолияти
Ошкора ва ноошкора
усуллар
Тезкор
-
қидирув
тадбирларининг турлари
Тезкор
-
қидирув
бўлинмалар
Тезкор
-
қидирув
тадбирларини ўтказиш
учун асослар
Мақолада ички ишлар органлари фаолиятининг
самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва
осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, юртимизда
жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик ва содир
этилган жиноятларни иссиқ изидан очиш, ички ишлар
органларида тезкор
-
қидирув хизмати фаолиятини тубдан
такомиллаштириш, айниқса, ушбу фаолиятнинг барқарор
мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш, тезкор
-
қидирув
фаолияти тушунчаси, Ички ишлар вазирлигининг тезкор
-
қидирув
бўлинмалари
томонидан
тезкор
-
қидирув
тадбирлари,
асосий
вазифалари,
тезкор
-
қидирув
тадбирларни амалга ошириш асослари ҳақида фикр
-
мулоҳазалар билдирилган
.
Совершенствование деятельности оперативно
-
розыскной
службы в органах внутренних дел
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Оперативно
-
розыскная
деятельность
Гласные и негласные
методы
Виды оперативно
-
розыскных мероприятий
Оперативно
-
розыскные
подразделения
Основания для
проведения оперативно
-
розыскных мероприятий
В
статье
рассматриваются
вопросы
повышения
эффективности деятельности органов внутренних дел,
обеспечения безопасности и спокойствие жизни граждан,
недопущения роста преступности в стране и выявления
совершенных преступлений по горячим следам, коренного
совершенствования деятельности оперативно
-
розыскной
службы в органах внутренних дел, в частности, создания
устойчивой
правовой
основы
этой
деятельности,
определения
понятия
оперативно
-
розыскной
деятельности,
оперативно
-
розыскных
мероприятий,
основных задач оперативно
-
розыскных подразделений
Министерства внутренних дел, высказаны замечания по
основаниям
осуществления
оперативно
-
розыскных
мероприятий.
Жамият
ва
инновациялар–Общество
и
инновации–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
626
Маълумки, ҳар бир давлатнинг муҳим ва асосий ички функцияларидан бири
ҳуқуқ
-
тартиботни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
ҳисобланади. Давлатнинг мазкур функциясининг бажарилишида ички ишлар
органлари муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда ички ишлар органлари фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик
шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини,
шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашнинг асосий кафили
ҳисобланади
.
Мустақиллик йилларида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш
борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар
органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича
салмоқли
ишлар қилинди. Бу эса ўз навбатида ички ишлар органлари фаолиятининг
самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини
таъминлаш, юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик ва содир этилган
жиноятларни иссиқ изидан очиш имконини берди.
Шу билан бирга юзага келаётган хавф
-
хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро
терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида
халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар
органларида тезкор
-
қидирув хизмати фаолиятини тубдан такомиллаштиришни
тақазо этди. Айниқса, ушбу фаолиятнинг барқарор мустаҳкам ҳуқуқий асосларини
яратиш кун тартибидаги долзарб масалалардан бири сифатида намоён бўлди.
Зеро, ўта муҳим вазифаларни бажарувчи ички ишлар органларида тезкор
-
қидирув хизмати фаолиятини турли қонун ости ҳужжатлари билан тарқоқ тартибга
солинар эди. Бу эса ички ишлар органларида тезкор қидирув хизмати фаолиятини
самарали ташкил этиш ҳамда уларнинг аниқ ҳуқуқий мақомини белгилашга салбий
таъсир қиларди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимларининг
касб байрамига йўллаган табригида
«Агар давлат таянадиган асосий устун қонун
бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу –
ички ишлар
соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади»
[1]
деб таъкидладилар.
Ҳуқуқий
давлатда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш,
шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бартараф этиш ва тезкор қидирув
фаолияти қонуний воситалар ёрдамида олиб борилиши лозим. Давлатнинг барча
ҳокимият
-
ижро этувчи тузилмалари ва айниқса, ички ишлар органлари (ўз
ваколатлари доирасида) фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини таъминлаб бериши, уларни ҳимоя қилиш функциясини амалга
ошириши даркор.
Хусусан, сўнги йилларда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари
билан тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши
курашнинг мутлақо янги –
«Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати»
[2]деган тизими йўлга қўйилди. Бу борада амалга оширилаётган ишлар доирасида
алоҳида эътибор ички ишлар органларини халқчил давлат органига айлантиришга
ҳамда ҳар бир ходимнинг хизмат фаолияти халқ манфаатлари йўлида сафарбар
этишга қаратилди.
Жамият
ва
инновациялар–Общество
и
инновации–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
627
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10
апрелдаги «Ички
ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида»ги
ПФ–
5005-
сон
Фармонида
белгиланган
устувор
вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича бугунги кунга келиб
90
дан зиёд
норматив
-
ҳуқуқий, 200 дан ортиқ
идоравий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг қабул
қилиниши натижасида ички ишлар органларининг ташкилий тузилмаси, тезкор
-
қидирув
хизмати фаолияти ва ходимлар олдига қўйилган талаблар мутлақо янгича
тус олиб, аҳолига яқиндан хизмат кўрсатиш
таъминланди.
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан
жиноятчиликка қарши курашиш ва
унинг олдини олишни
давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, мазкур
йўналишда зарур бўлган барча шарт
-
шароитларни босқичма
-
босқич таъминланиши
орқали эришилди.
Ислоҳотлар натижада, бевосита маҳаллаларда криминоген вазиятни ижобий
томонга ўзгартиришга таъсир кўрсата оладиган, ихчам ва мобиль
ички ишлар
органлари тизими шаклланди.
Аммо бугун мамлакатимиздаги криминоген вазият ва олиб борилаётган
доимий
таҳлиллар
натижасида
айтишимиз
мумкинки,
охирги
йилларда
жиноятчиликни қаръиб 50%га камайтиришга эришган бўлсакда, 2020 йил 6
ойи
давомида айрим турдаги жиноятлар, жумладан: ўғрилик, талончилик, босқинчилик,
вояга етмаганлар, аёллар ва ёшлар жиноятчилигининг мунтазам содир
этилаётганлиги ҳар биримизни чуқур ўйланишга мужбур қилади.
Биргина ёшлар жиноятчилиги гуруҳлар томонидан 8,9%га, маст холда 92,0%га,
рецидив жиноятлар 72,7%га ошганлиги бу борада “оғриқли нуқталаримиз”
ҳали
кўплигини кўрсатади [3].
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидек «Битта бўлса ҳам
жиноят бўлгани ҳаммамизни ташвишга солиши керак». Бу эса нафақат
ҳуқуқбузарликка қарши бевосита курашувчи органлар, балки бошқа давлат ва
нодавлат органлар билан кенг ҳамкорликни янада кучайтиришимиз кераклигини
билдиради.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда «Ички ишлар органлари
тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун қабул қилиниши муносабати
билан ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, мажбуриятлари ва
ҳуқуқлари, ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва шартларинг қонун
даражасидаги ҳуқуқий асоси вужудга келди ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг
ҳақ
-
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш
борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқишнинг мустаҳкам ҳуқуқий замини
вужудга келди. Амалиётнинг кўрсатишича, жиноятларнинг олдини олиш, уларни
аниқлаш ва фош этишда ички ишлар органлари тезкор
-
қидирув бўлинмаларининг
ўрни муҳим.
Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисида»[4] ги
қонунинг
3-
моддасида
тезкор
-
қидирув фаолияти тушунчасига таъриф берилган
бўлиб унга кўра «тезкор
-
қидирув фаолияти махсус ваколат берилган давлат
Жамият
ва
инновациялар–Общество
и
инновации–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
628
органларининг тезкор бўлинмалари томонидан тезкор
-
қидирув тадбирлари ўтказиш
орқали амалга ошириладиган фаолият туридир».
Ички ишлар вазирлигида тезкор
-
қидирув фаолияти тезкор
-
қидирув бош
бошқарма, бошқарма, бўлим ва бўлинмалари томонидан тезкор
-
қидирув тадбирлари
ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонун
билан махсус ваколат берилмаган давлат органлари, шунингдек юридик ва
жисмоний шахслар томонидан тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга ошириш
тақиқланади.
Ички ишлар органларида тезкор
-
қидирув хизмати фаолиятининг асосий
вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик ва
жисмоний шахсларнинг мол
-
мулки ҳимоя қилинишини, шахс, жамият ва давлат
хавфсизлигини таъминлаш;
-
жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва
уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор
шахсларни аниқлаш ҳамда топиш;
-
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий
жазодан бўйин товлаётган шахсларни, бедарак йўқолган шахслар ва қонун
ҳужжатларида
назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларни қидиришни
амалга
ошириш, шунингдек таниб олинмаган мурдаларнинг шахсини аниқлаш;
-
шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солаётган шахслар, ҳодисалар,
ҳаракатлар
(ҳаракатсизлик) ҳақида ахборот тўплаш [5].
Ички ишлар органларида тезкор
-
қидирув хизмати ушбу асосий вазифаларни
бажаришда ошкора ва ноошкора усуллардан фойдаланади, бундай усулларнинг
алоҳида хусусияти ушбу фаолиятнинг шарт
-
шароитлари билан белгиланади.
Ички ишлар органларида тезкор
-
қидирув хизмати ушбу асосий вазифаларни
бажаришда ошкора ва ноошкора
усуллардан фойдаланган ҳолда қуйидаги тезкор
-
қидирув тадбирларини амалга оширади: сўров; маълумотлар тўплаш; қиёсий
текширув учун намуналар йиғиш; текшириш учун харид қилиш; назорат остида
олиш; предметларни ва ҳужжатларни текшириш; тезкор кузатув; шахснинг
айнанлигини аниқлаш; турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни,
иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини
текшириш; почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларини назорат қилиш;
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган
сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш;
абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот
олиш; тезкор киритиш; назорат остида етказиб бериш; ниқобланган операция;
тезкор экспериментлар.
Ҳар
бир фаолиятнинг муайян бир тадбирларини амалга ошириш учун унинг
асоси бўлиши шарт. Шундай экан, ички ишлар органларида тезкор
-
қидирув хизмати
фаолиятида юқоридаги тадбирларни амалга оширишлари учун қуйидаги асослар
бўлиши талаб этилади:
-
жиноят ишининг мавжудлиги;
-
суриштирув, тергов органларининг ёзма топшириғи, прокурорнинг
кўрсатмаси ва топшириғи;
Жамият
ва
инновациялар–Общество
и
инновации–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
629
-
агар жиноят иши қўзғатиш учун етарли асослар бўлмаса, тезкор
-
қидирув
фаолиятини амалга оширувчи органларга жиноятларни тайёрлаш, содир этиш
аломатлари тўғрисида, шунингдек жиноятларни тайёрлашга ёки содир этишга
дахлдор шахслар ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар;
-
шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар, ҳодисалар,
ҳаракатлар
(ҳаракатсизлик) ҳақидаги ахборотнинг мавжудлиги;
-
тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга суриштирув,
тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган
шахслар, бедарак йўқолган шахслар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган
ҳолларда
бошқа
шахслар тўғрисида, шунингдек топилган таниб олинмаган мурдалар
ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар;
-
Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалари
асосида келиб
тушган сўровномалар;
-
тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органларнинг
сўровномалари [6]. Ички ишлар органларининг тезкор
-
қидирув хизматлари ушбу
асослар мавжудлигида юқоридаги тадбирларни самарали амалга оширишда шахсий
изқуварлик ҳислатлари
муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Ички
ишлар
органларида
тезкор
-
қидирув
хизмати
фаолиятини
такомиллаштириш учун қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари сурилмоқда:
1)
тезкор
-
қидирув хизмати ходимларининг шахсий изқуварлик хислатларини,
ҳуқуқий
онги ва ҳуқуқий маданиятини ҳада фуқаролар билан муомилла қилиш
маданиятини ошириш мақсадида ҳар чоракда камида 5
кунлик ўқув курслари ташкил
этиш; 2)
тезкор
-
қидирув хизмати ходимларини замонавий махсус техник воситалар
билан
тўлиқ
таъминлаш;
3)
ички
ишлар
органларида
тезкор
-
қидирув
бўлинмаларини янги замонавий ахборот комуникация технологиялар билан
жихозлаш ва АКТ соҳа мутахассис ходимлари билан жамлаш; 4)
тезкор
-
қидирув
хизмати
ходимларининг
имиджини
ошириш
мақсадида
тезкор
-
қидирув
тадбирларини оммовий охборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали доимий
равишда аҳолига тарғибот қилиш.
Ички
ишлар
органларида
тезкор
-
қидирув
хизмати
фаолиятини
такомиллаштириш жамиятимизда содир этилган жиноятларни иссиқ изидан очишга,
қидирувдаги
шахсларни
аниқлашга,
содир
этилиши
режалаштирилаётган
жиноятларнинг фош этилишига ва жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, агар барча давлат ҳокимияти ва
бошқарув органлари, кенг жамоатчилик бир сўз билан айтганда ҳамма бир ёқадан
бош чиқариб, биргаликда
«Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак»
,
деган туйғуни ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар онгида шакллантирсак, бефарқлик,
лоқайдликка барҳам берсак, пировардида, ҳар бир оила, таълим муассасаси, ҳар бир
маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришдек
муқаддас мақсадни амалга
оширган бўламиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
https://daryo.uz/k/2020/10/24/shavkat-mirziyoyev-ichki-ishlar-
xodimlarining-kasb-bayrami-munosabati-bilan-tabrik-yolladi/
Жамият
ва
инновациялар–Общество
и
инновации–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
630
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018
йил 27 июль куни жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва
жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган
видеоселектор йиғилишидаги нутқи.
3.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармаси.
Маълумотномаси. 2020.
4.
"Халқ сўзи", 2012 йил 26 декабрь, "Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52
-
сон, 585
-
модда, "Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 12
-
сон, 335
-
модда.
5.
Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисида»ги
қонун. 25.12.2012 й. ЎРҚ
-344.
6.
Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор
-
қидирув фаолияти тўғрисида»ги
қонун. 25.12.2012 й. ЎРҚ
-344.
