Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some issues for further improvement of the internal affairs
system
Farkhod DZHURAEV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
The article provides feedback on the system of law
enforcement agencies, their main tasks, ongoing reforms, an
effective rating system for the activities of law enforcement
agencies, problems and shortcomings in the system.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Organs of internal affairs
System
Reform
Prevention
Rating
Militia
Police.
Ички
ишлар
органлари
тизимини
янада
такомиллаштиришнинг айрим масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ички ишлар органлари
Тизим,
Ислоҳот
Профилактика
Рейтинг орқали баҳолаш
Милиция
Полиция
Мақолада ички ишлар органлари тизими, уларнинг
асосий вазифалари, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ички
ишлар
органлари
фаолиятини
рейтинг
орқали
баҳолашнинг таъсирчан тизими, тизимда мавжуд муаммо
ва камчиликлар бўйича мулоҳазалар билдирилган.
1
Independent applicant, Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan,
Tashkent, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
240
Некоторые вопросы дальнейшего совершенствования
системы органов внутренних дел
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Органы внутренних дел
Система
Реформа
Профилактика
Рейтинг
Милиция
Полиция
В статье даются отзывы о системе правоохранительных
органов, их основных задачах, проводимых реформах,
эффективной
системе
рейтинга
деятельности
правоохранительных органов, проблемах и недостатках в
системе.
Ўтган қисқа давр ичида ички ишлар тизими ва унинг фаолиятини тубдан
яхшилаш, янгилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Қабул
қилинган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлилига таяниб, шунингдек, ички
ишлар органлари фаолиятига янги тартиблар ва механизмларнинг жорий
этилганлигини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, тизимдаги ислоҳотларнинг
биринчи босқичи якунланди. Ушбу босқич якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, соҳада
дастлабки самаралар кузатилаётганлигини қайд этиш жоиз. Жиноятчиликка қарши
курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида салмоқли натижаларга
эришилди.
Шу билан бирга, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ аҳолини безовта
қилаётган кўпгина муаммо ва камчиликлар ҳам ўз ечимини кутиб турибди. Бу ўринда
қўлга киритилган дастлабки ютуқлар билан кифояланиб қолмасдан, ҳали тизимни
ислоҳ қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар ниҳоятда кўп эканлигини эътиборга
олган ҳолда олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришимиз, уларнинг самара
-
дорлигини янада оширишимиз зарур.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда ички ишлар органларининг
асосий вазифалари фуқароларнинг
ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний
манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни
ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини
таъминлашдан,
шунингдек
ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олиш
ва
профилактикасидан иборат
бўлгани ҳолда
мазкур
вазифаларни
бевосита
бажармайдиган штат бирликлари сони ортиб кетган.
Шу боис ички ишлар органлари тизими ва структурасини такомиллаштириш
билан боғлиқ асосий муаммолардан бири асосий вазифа ва функцияларни аниқ ва
оптимал тақсимлаш
ҳисобланади.
Фикримизча, бу борада қуйидаги масалаларни ҳал этиш лозим:
Биринчидан, тизимда ходимларнинг иш фаолиятини эски «қолип»лар асосида
ташкил этишга бутунлай барҳам бериб, уларнинг хизмат бурчини халқ манфаатларига
хизмат қилиш тамойили асосида бажаришини амалда тўлиқ таъминлаш зарур.
Маълумки,
тизимда
тартиб
-
интизом
ва
масъулиятнинг
бўшаштириб
юборилиши, фаолиятнинг замон талаблари асосида ташкил этилмаслиги, хизмат
вазифасига лоқайдлик ва бепарволик билан муносабатда бўлиш каби ҳолатлар жиноят
-
чиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятидаги умумий
натижадорликка салбий таъсир кўрсатади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
241
Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида
2017
йил 9
февраль куни ўтказилган ички ишлар органлари фаолияти,
тизимда мавжуд
муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор
йиғилишида ниҳоятда тўғри таъкидланган эди:
–
инсон манфаатлари билан боғлиқ масалаларни кечиктирмасдан ҳал қилиш
лозим бўлган ҳозирги кунда эскича фикрлаш, ишни эски «қолип»лар асосида ташкил
қилиш, ўз бурчини элга хизмат тамойилига асосланиб эмас, балки шахсий
манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бажариш каби амалиётлар давом этмоқда;
–
ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози
бўлсин. Лекин айрим жойларда уларнинг фаолияти одамлар эътирозига сабаб
бўлмоқда;
–
танқидий таҳлил, қатъий тартиб
-
интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир
раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши, муаммоларни кабинетда
ўтириб эмас, балки халқ орасида юриб аниқлашга ва уларнинг ечимини топишга
қаратиш, якуний натижа учун раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш,
фуқаролар мурожаатларини қисқа муддатларда ҳал қилиш, ишда аниқ тартиб ва
қатъий интизом ўрнатиш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, ишдаги ҳар
қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва бундай иллатлар илдизини қуритиш –
ички ишлар органларининг устувор вазифаси ҳисобланади;
–
мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш энг долзарб
вазифалардан биридир. Шу боис фуқаролар билан муносабатларни тубдан қайта кўриб
чиқиш, одамлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, халқ билан ҳамнафас бўлиб
яшаш ва инсон манфаатларидан келиб чиқиб ишлаш лозим
[1].
Шунинг учун маҳаллама
-
маҳалла, уйма
-
уй юриб, одамларнинг ҳаётий
муаммоларини бевосита ўрганиш ва уларни қонуний асосда ҳал қилинишига амалий
ёрдам кўрсатиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш –
халқпарвар ички ишлар
тизимини яратиш борасидаги асосий талаблардан ҳисобланади.
«Ишга янгича ёндашиш, оддий одамларнинг
дарди ва ташвиши билан яшаш,
фидойилик ва жонкуярлик кўрсатиш ижро ҳокимиятининг барча бўғиндаги раҳбар ва
мутасаддилари фаолиятининг асосий мезонига айланиши зарур». «...Ўз зиммасидаги
вазифаларни бажариш, зарур натижага эришишни таъминламагани учун турли
бўғиндаги раҳбарларни алмаштириш, замонавий билим ва малакага эга бўлган, Ватанга
садоқатли, фидойи ёшларга масъулиятли лавозимларни ишониб топширишни бугун
ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда»
[2]
. Демак, бу йўналишда ишлар давом этади.
Иккинчидан, ички ишлар органлари фаолиятини рейтинг орқали баҳолашнинг
таъсирчан тизимини жорий қилиш зарур.
Хўш, бундан кутилган мақсад нима?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев раислигида 2017
йил
9
февраль куни ўтказилган ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо
ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида
ички ишлар бўлимлари фаолиятини рейтинг орқали баҳолаш тизимини жорий этиш
бўйича ҳам тавсиялар берилган эди
[3].
Жиноятчиликка қарши курашиш, хусусан, жиноятларни аниқлаш ишлари
самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган ва ҳуқуқбузарларнинг жиноий
фаолиятини давом эттиришига шароит яратаётган асосий омиллардан бири –
жиноят
-
чиликка доир статистик кўрсаткичларнинг ўсишини сунъий равишда тўхтатиб туриш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
242
(содир этилган жиноятларни аниқламаслик, рўйхатга олмаслик) ҳисобланади. Бундай
салбий ҳолатларга барҳам бериш бўйича таъсирчан чораларни кўриш, хусусан,
жиноятчилик кўрсаткичларига доир статистик ҳисоботларни юритишда ички ишлар
органлари ташаббуси билан аниқланган
жиноятларни алоҳида кўрсатиш ҳамда бундай
жиноятлар
аниқланишининг
ортиб
боришига
ижобий
баҳо
бериш
ва
рағбатлантиришга қаратилган янгича иш услубини амалиётга татбиқ этиш мақсадга
мувофиқ.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «...рақамлар кетидан қувиш
амалиётидан
воз кечиш лозим. Қоғозда юзлаб масалаларни ҳал қилгандан кўра, амалда бир нечта
муаммони ҳал қилиб берсангиз, одамлар сизлардан рози бўлади.
Энг муҳими, ҳаётдаги ўзгаришларни халқимиз билиши, давлат ҳокимияти
тизимида ҳақиқатда ҳам ўз вакили борлигини сезиши керак. Бўлмаса, барча ишларимиз,
тадбирларимиз зое кетади»
[4]
. Айни пайтда рейтинг тизими кимнинг қандай
ишлаётганлигини, иқтидори нималарга қодирлигини, касбий маҳоратини кўрсатади.
Учинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш фаолиятини амалга оширишда аҳоли, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни
ривожлантириш керак.
«Маҳалла жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгусига айланиши керак.
Бу ер одамлар келиб фикрини, таклифини, дардини айтадиган, муаммосига ечим
топадиган жой бўлиши лозим. Маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳудуддаги
ҳар бир оиланинг аҳволидан хабардор бўлиши, ким нима билан машғул –
ҳаммасини
билиши даркор. Ушбу тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий
мақсад маҳаллани кечаю кундуз одамларнинг аҳволидан хабардор бўладиган масканга
айлантиришдир»
[5].
Тўртинчидан, ички ишлар органлари тизимидаги ўта марказлашган
бошқарувдан босқичма
-
босқич
воз кечиш лозим.
«Давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлашти
-
ришданвоз кечиш зарур.
Бунинг учун кўпгина ваколатларни марказий давлат органларидан ҳудудий органларга
ўтказиш керак»
[6].
«Давлат хизматларини бевосита қуйи бўғинларда кўрсатиш, маҳаллий
ҳокимият
идоралари учун молиявий ва бошқа имкониятларни кенгайтириш зарур. Бу борада
мавжуд тартиб
-
таомилларни оптималлаштириш ва соддалаштириш, бошқарувнинг
инновацион шаклларини жорий этиш лозим»
[7].
Президентимиз таъбири билан айтганда, «ҳозирги кунда энг катта масала, бу –
ички ишлар тизимининг қуйи бўғинини мустаҳкамлашдан иборат»
[8].
«Ҳозирги кунда ички ишлар органлари идораларининг ўта марказлашган ҳолда
жойлашуви уларнинг ўз вазифаларини самарали ҳал қилиш имконини бермаяпти.
Бу, бир томондан, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлиги пасайишига
олиб келаётган бўлса, бошқа томондан, аҳолига ўз муаммосини ҳал қилишда
ноқулайлик туғдирмоқда.
Биз ички ишлар органлари ходимларини халққа янада яқинроқ қилиш мақсадида
ходимларнинг асосий қисми бевосита жойларда,керак бўлса, ҳар бир сектор ҳудудида
хизмат олиб боришини таъминлашимиз керак»
[9].
Ҳозирги
кунда бундай тизимни синовдан ўтказиш ишлари бошланган. Жумладан,
Самарқанд шаҳри ва Ургут тумани ички ишлар органлари тузилмаси ҳамда куч ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
243
воситаларининг тақсимланиши тубдан қайта кўриб чиқилиб, мавжуд хизматларнинг
фаолиятини жойларда мақсадли ташкил этиш ҳамда уни самарали мувофиқлаштириш
ишлари тажриба тариқасида амалга оширилмоқда.
Бешинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
кураш борасида жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш
муҳим.
АҚШ, Исроил каби ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини чуқур
ўрганган ҳолда, қўни
-
қўшнилар мулкларининг дахлсизлигини таъминлаш, оилавий
-
маиший муаммоларига барҳам бериш ва ўзи яшаётган жойда хавфсиз ҳудуд барпо
этилишида ҳисса қўшиш бўйича ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш ва
зарур хабарларни бериш билан шуғулланувчи «Огоҳ қўшни» жамоатчилик тузилмасини
ташкил этиш, ҳар бир маҳаллада юзга яқин бундай жамоатчилик тузилмаси
фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилади.
Олтинчидан, жиноятчиликка, айниқса, диний экстремизм, терроризм
таҳдидларига қарши «жаҳолатга қарши –
маърифат» шиори остида самарали курашиш
зарур. Бунда ички ишлар органлари ходимларининг шахсий касбий маҳоратини янада
ривожлантириш муҳим аҳамиятг эга. Бинобарин, Ҳаракатлар стратегиясида ҳам суд,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида белгиланган вазифаларни амалга
оширишга қодир бўлган ходимларни танлаш ва тайёрлашга қаратилган устувор
вазифалар белгиланди
[10]
. Бунда айниқса, ички ишлар органлари холдимларининг
шахсий қидирув бўйича олиб борилаётган фаолиятини янада такомиллаштириш муҳим
аҳамиятга эга
[11].
«...ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама
-
қаршилик ва
зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда.
Диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция,
«оммавий маданият» каби хавф
-
хатарлар кучайиб, одамзод асрлар давомида амал
қилиб келган эътиқодлар, оилавий қадриятларга путур етказмоқда»
[12].
«Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани
уларга қарши, асосан, куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан
далолат беради. Бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий
сабаблар билан эмас,
балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина
чекланиб қолинмоқда»
[13]
. Халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа
омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этади.
Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини
маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш, бутун жаҳон жамоатчилигига ислом
динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб
-
авайлашга даъват этади. Ислом маърифати тўғрисидаги таълимотни кенг ёйиш
мақсадида Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий
-
тадқиқот
маркази ва Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилмоқда.
Еттинчидан, терроризм, диний экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва
наркотрафик таҳдидларига қарши самарали курашиш бўйича минтақавий
ҳамкорликни кучайтириш лозим.
Мамлакатимиз ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият
қаратилмоқда. Чунки Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу
минтақа
барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
244
бевосита манфаатдор. «Тинч
-
осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий
Осиё –
биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир»
[14].
Сўнгги бир йил давомида ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши
қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича оқилона муроса асосида амалга оширилган саъй
-
ҳаракатлар туфайли Марказий Осиё минтақасида сиёсий ишонч даражаси сезиларли
даражада ошди. Кўплаб масалалар бўйича принципиал жиҳатдан муҳим ечимлар
топишга эришилди.
«Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашнинг устувор
йўналиши –
экстремистик ғояларга қарши қатъий курашишдан иборатдир. Кўпинча
ҳаётга энди қадам қўяётган ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмоқда.
Марказий Осиё –
аҳолининг ёши бўйича энг «ёш» минтақалардан биридир: бу
ерда аҳолининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил этади ва бу дунё бўйича ўртача
кўрсаткичдан анча юқоридир»
[15].
Шу
боис
Президентимиз
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилоти
Бош
Ассамблеясининг 2017
йилда Нью
-
Йоркда бўлиб ўтган сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари
тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш ҳамда «Маърифат ва диний
бағрикенглик» деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиш ташаббуси билан
чиқди. Ушбу ташаббусларни Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари қўллаб
-
қувватлагани ёшлар ўртасида радикал қарашлар тарқалишининг олдини олиш, тўғри
йўлдан адашганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва уларни соғлом ҳаётга
қайтаришга тайёрлигимизнинг амалдаги яққол ифодасидир.
Айни пайтда минтақанинг барча мамлакатлари терроризм, диний экстремизм,
трансмиллий жиноятчилик ва наркотрафик таҳдидларига дуч келмоқда. «Ушбу
таҳдидларга қарши самарали курашишни фақат биргаликда, минтақа мамлакатлари
ўртасидаги амалий ҳамкорлик механизмлари доирасида таъминлаш мумкин. Хавфсиз
-
ликка таҳдидларни «ўзиники ва ўзгаларники», деб ажратишдан воз кечиш, «яхлит
хавфсизлик» тамойилига амалда риоя қилиш зарур, деган қатъий фикрдамиз»
[16].
Саккизинчидан, ички ишлар органларининг фаолиятини босқичма
-
босқич
полиция тизимига ўтказиш.
«Полиция» сўзи (лот. politia) «фуқаролик маъмурияти», (грек. polis) «шаҳар»
деган маъноларни англатади. Ҳозирги кунда АҚШ, Германия, Япония, Хитой, Россия,
Франция ва бошқа қатор давлатларда ички ишлар органлари полиция тизимида
фаолият юритиб келмоқда.
Полиция тизими қуйидаги жиҳатлари билан милиция тизимидан фарқ қилади:
–
полициянинг ваколат доираси анча кенг. Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва бошқа асосий вазифалар билан бир қаторда, коммуникация ва
сервис хизматларини кўрсатиш, фуқаролар ишончини қозониш ва улар билан яқин
ҳамкорлик қилиш, жамоат тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш кабилар ҳам
полициянинг муҳим вазифалари ҳисобланади. Жамоатчилик билан мустаҳкам алоқа
ўрнатилганлиги полициянинг жамоатчилик назоратида бўлишини таъминлайди;
–
полиция тизими милиция тизимига қараганда замонавий кўринишга эга бўлиб,
давлатларда унинг марказлашган (вертикал –
Италия, Испания, Озарбайжон,
Қозоғистон, Россия ва ҳ.к.), номарказлашган (новертикал –
АҚШ, Канада, Швейцария,
Австралия ва ҳ.к.) ва интеграциявий (аралаш –
Австрия, Буюк Британия, Япония)
тизими амалда фаолият кўрсатади;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
245
–
коррупция ҳолатларини келтириб чиқаришга имкон берадиган кўпгина
вазифалар (автотранспорт воситасига давлат рақамини бериш, ов қуролини сақлашга
рухсатнома бериш ва ҳ.к.) полиция тизимида ходимлар томонидан эмас, балки
замонавий компьютер технологиялари ва дастурий таъминотлари орқали амалга
оширилади;
–
полиция тизимида хизматга қабул қилинадиган ходимларга қўйиладиган
талаблар анча юқори. Номзодлар махсус текширувлардан ўтказилади ва уларнинг ички
ишлар органларида хизмат ўташи бўйича қобилиятлари ҳар хил вазиятларда текшириб
кўрилади. Айрим давлатларда номзодларнинг тасдиқланган сценарийлар асосида
500
тагача вазиятлар бўйича қарорлар қабул қилиш маҳоратлари (турли вазиятларда
ўзини тутиши, хизмат вазифалари бўйича қандай ҳаракатлар бажариш мумкин ёки
мумкин эмаслиги бўйича амалий кўникмалари) синовдан ўтказилади;
–
полиция тизимида ходимларнинг ваколат доираси анча кенг. Масалан, полиция
патруллик нарядлари транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан йўл ҳаракати
қоидаларини бузганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштириши, гумон
қилинувчи шахсларнинг ҳужжатларини текшириши, шубҳали буюмларни мусодара
қилиши ва бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин;
–
полиция тизимида департаментлар, махсус тайёргарликдан ўтган ҳолда
танланган, замонавий махсус техник воситалар ва ўқотар қуроллар билан жиҳозланган
патрулларнинг фаолияти самарали йўлга қўйилган.
Бир сўз билан айтганда, кўпчилик мутахассислар полиция тизими деганда
замонавий стандартлар жорий этилган ички ишлар органлари тизимини тушунишади.
Ҳозирги
кунда мамлакатимиз қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида
«милиция» тушунчаси муомаладан чиқарилган. Шу боис амалга оширилган ислоҳотлар
натижасида полиция тизимининг деярли барча хусусиятлари жорий этилганлигини,
«полиция» халқаро миқёсда умумэътироф этилган тушунча эканлигини инобатга олиб,
ички ишлар органларини «полиция» деб номлаш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Қайд
этиш жоизки, «милиция» тушунчаси фуқароларнинг тасаввурида кўпроқ
мажбурловчи механизм, эътирозларга сабаб бўлувчи тизим сифатида салбий фикр
пайдо қиларди. «Полиция» тушунчаси эса ўзининг замонавийлиги ва
ҳозирги кун
талабларига тўлиқ жавоб бериши билан аҳоли онгида ижобий таассурот уйғотади. Бу
эса, ўз навбатида, фуқароларнинг ишончи ва меҳрини қозонган, халқпарвар ички ишлар
тизими яратилишида салмоқли ҳисса қўшади.
«Олдимизга қўйган юксак мақсад ва режаларимизни реал натижага айлантириш
учун ҳаммамиз бор куч ва билимимизни аямасдан, фидокорона ва виждонан меҳнат
қилишимиз, ташаббус кўрсатиб ишлашимиз зарур.
Шунинг учун ҳам келгуси икки йил бизнинг фаолиятимизда фавқулодда
сафарбарликни талаб этадиган давр бўлади ва бу вазифани барчамиз сидқидилдан
бажаришни таъминлашимиз, албатта, лозим. Халқимиз биздан шуни кутяпти»
[17].
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Инсон манфаатларини таъминлаш учун, аввало, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари,
осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоғи керак // Халқ сўзи. –
2017.
–
10 фев.
2.
Шавкат Мирзиёев: биз ўз олдимизга қўйган, эл
-
юртимиз кутаётган
натижаларга ҳали тўла эриша олганимиз йўқ // Халқ сўзи. –
2017.
–
29 нояб.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
246
3.
Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало унинг ҳуқуқ ва эркинликлари,
осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоғи керак // Халқ сўзи. –
2017.
–
10 фев.
4.
ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентиШавкатМирзиёевнингОлийМажлисгаМу
рожаатномаси // Халқ сўзи. –
2017.
–
23 дек.
5.
Одамлар яхши яшаши учун зарур шароитлар яратиш –
барча раҳбарларнинг
асосий вазифасидир // Халқ сўзи. –
2017.
–
28 фев.
6.
ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентиШавкатМирзиёевнингОлийМажлисгаМу
рожаатномаси // Халқ сўзи. –
2017.
–
23 дек.
7.
Ўша манба.
8.
Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш
шароити яратиш –
энг муҳим вазифамиздир // Халқ сўзи. –
2017.
–
18 нояб.
9.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёевнинг
халқ
депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқи
// Халқ сўзи. –
2017.
–
10 нояб.
10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида” ПФ
-4947-
сонли Фармони // https://lex.uz/docs/3107036.
11.
Ф.Э. Джураев. Ички ишлар органлари ходимларининг тезкор
-
қидирув
фаолиятида шахсий қидирувнинг моҳияти, мақсади, вазифалари // ИИВ
Академиясининг ахборотномаси. 2020 й., 3 (46). –
Б. 129
-135.
12.
Жисмоний ва маънавий етук ёшлар –
эзгу мақсадларимизга етишда
таянчимиз ва суянчимиздир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Камолот» ёшлар
ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи // Халқ сўзи. –
2017.
–
1 июль.
13.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72
-
сессиясидаги нутқи // Халқ сўзи. –
2017.
–
20 сент.
14.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72
-
сессиясидаги нутқи // Халқ сўзи. –
2017.
–
20 сент.
15.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд
шаҳрида ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш
ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган
нутқи // Халқ сўзи. –
2017.
–
11 нояб.
16.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд
шаҳрида ўтган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш
ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган
нутқи // Халқ сўзи. –
2017.
–
11 нояб.
17.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси
мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги
нутқи // Халқ сўзи. –
2017.
–
1 сент.
