Авторы

  • Дилфуза Абдуллаева
    заведующая кафедрой Частно-правовых дисциплин Специализированного филиала Ташкентского государственного юридического университета, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2-pp171-179

Ключевые слова:

правонарушение профилактика правонарушений профилактическая беседа инспектор по профилактике специальная профилактика

Аннотация

В научной статье акцентируется научные взгляды на профилактику правонарушений и роль инспектора по профилактике в профилактике правонарушений. Также освещено взаимодействие инспектора профилактики с органами самоуправления граждан в профилактике правонарушений. Также остановимся на проводимой работе по повышению эффективности профилактики совершаемых правонарушений. Рассмотрены также должностные обязанности сотрудников, осуществляющих профилирование правонарушений, и их полномочия. В ходе исследования были проанализированы взгляды нескольких ученых на профилактику правонарушений. Кроме того, речь идет о том, как осуществляется профилактика правонарушений в развитых странах.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The role of the prevention inspector in the prevention of offenses

Dilfuza ABDULLAEVA

1

Specialized Branch of Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form

20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online

5 April 2021

The scientific article focuses on the scientific views on the

prevention of offenses and the role of the prevention inspector

in the prevention of offenses. The interaction of the prevention

inspector with the self-government bodies of citizens in the

prevention of offenses is also highlighted. We will also focus on
the ongoing work to improve the effectiveness of the prevention

of committed offenses. The article also considers the official

duties of employees who carry out profiling of offenses, and their

powers. The study analyzed the views of several scientists on the
prevention of offenses. In addition, we are talking about how

crime prevention is carried out in developed countries.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

offense, prevention of

offenses, preventive
conversation, prevention
inspector, special
prevention.

Ҳуқубузарликларнинг олдини олишда профилактика
инспекторининг роли

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ҳуқуқбузарлик,

ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси,
профилактик суҳбат,

профилактика
инспектори, махсус
профилактика.

Мақолада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида

илмий қарашлар ва профилактика инспекторининг

ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги ўрни ва роли
ҳусусида тўхталиб ўтилган. Шунингдек профилактика

инпекторининг ҳуқуқбузарликларни олдини олишда

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро

ҳамкорлиги ёритилган. Шунингдек, содир этилаётган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини
оширишда олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик профилатикасини амалга

оширувчи ходимларнинг хизмат вазифалари ва уларнинг

ваколатлари кўриб чиқилган. Тадқиқот жараёнида бир

1

Head of the Department of Private Law, Specialized Branch of Tashkent State University of Law, Tashkent,

Uzbekistan
E-mail: dilfuza.abdullayeva@yandex.ru


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

172

қанча олимларнинг ҳуқуқубузарликлар профилактикаси

бўйича қарашлари таҳлил қилинган. Ривожланган
мамлакатларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси қандай

амалга оширилиши хусусида тўхталиб ўтилган.

Роль инспектора профилактики в предупреждении
правонарушений

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

правонарушение,
профилактика
правонарушений,

профилактическая беседа,
инспектор по
профилактике,

специальная
профилактика.

В научной статье акцентируется научные взгляды на

профилактику правонарушений и роль инспектора

профилактики в профилактике правонарушений. Также

освещено взаимодействие инспектора профилактики

с органами самоуправления граждан в профилактике
правонарушений. Также остановимся на проводимой

работе по повышению эффективности профилактики

совершаемых

правонарушений.

Рассмотрены

также

должностные обязанности сотрудников, осуществляющих
профилактику правонарушений и их полномочия. В ходе

исследования

были

проанализированы

взгляды

нескольких ученых на профилактику правонарушений.

Кроме того, речь идет о том, как осуществляется
профилактика правонарушений в развитых странах.

Мамлакатимизда фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини

таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш ва
жиноятчиликка қарши курашиш борасида бир қанча салмоқли ишлар амалга
оширилмоқда.

Бугунги

кунда

профилактика

инспекторларининг

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари билан ҳамкорлиги натижасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ёшларнинг бўш
вақтларини унумли ташкил этиш, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган нотинч
оилалардаги маънавий-руҳий муҳитни соғломлаштириш борасида давлат ва нодавлат
ташкилотлари билан ҳамкорликда профилактик чоралар кўрилмоқда.

Профилактика хизматларининг хуқуқбузарликлар профилактикасини амалга

ошириш фаолиятини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда уларнинг
қошида ташкил этилган жамоат тузилмалари билан ҳамкорлигисиз тасаввур этиш
қийин.

Ўзбекистонда шаклланган ҳуқукбузарликлар профилактикаси миллий тизими,

яъни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси сиёсатига унинг мазмун-моҳиятини ўзида
акс эттирувчи норматив-ҳуқукий ҳужжатларга, шунингдек уларнинг ҳаётда амалга
оширилиши ва қўлланилишини таъминловчи орган ва муассасалар фаолиятига
бевосита ўзбек халқининг юксак маънавиятини ўзида акс эттирувчи инсоний
туйғулар, фазилатлар. буюк аждодлар мерослари, оила қадрияглари хақидаги ғоялар
сингдирилган. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ижтимоий соҳадаги
ваколатлари манзилли ижтимоий ҳимояни амалга ошириш, кўмакка муҳтож


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

173

оилаларга моддий ёрдам бериш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, фуқаролар
соғлиғини сақлаш ва бошқа муҳим йўналишларда амалга оширилмоқда [1].

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш
ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш,
диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши
курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши
курашишнинг

ташкилий-ҳуқуқий

механизмларини

такомиллаштириш

ва

самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу
борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот
воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ
вазифалар белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев жамиятда

адолатни қарор топтириш масаласини қуйидагича изоҳлайди: “Шу сабабли ана шу
Қонун талабларини бажармаётган раҳбар ва мансабдор шахсларни нафақат
маъмурий, балки жиноий жавобгарликка тортиш зарур, деб ҳисоблайман. Халқ давлат
идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу
ҳақиқатни, аввало, барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур” [2].
Давлатимиз раҳбари жамиятда адолатни қарор топтиришда ҳуқуқбузарлик
ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиб, унда ҳуқуқий маърифат,
маҳалла ва участка профилактика инспекторларининг фаолиятини самарали ташкил
этишни устувор вазифа сифатида белгилайди.

Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси асосий йўналишлари ва чора-

тадбирлари маъмурий ҳудуддаги криминоген вазиятдан келиб чиқиб белгиланади.

Ҳуқуқбузарликларнинг

махсус

профилактикаси

айрим

турдаги

ҳуқуқбузарликларнинг, шахслар тоифаларининг кўпайиши; жамоат хавфсизлиги ва
жамоат тартибига, шахс, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилувчи хатарлар
ва таҳдидларнинг юзага келиши оқибатида ташкил этилади.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

тўғрисида”ги 2014 йил 14 майдаги қонунига кўра ҳуқуқбузарликлар содир этишга
мойил шахслар, хусусан, илгари судланганлар (25-модда); алкоголни суиистеъмол
қилувчи ёки гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва ақл-ирода
фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилувчи шахслар (26-модда);
вояга етмаганларга (27-модда) нисбатан ўтказиладиган ҳуқуқбузарликларнинг
махсус профилактикасининг чора-тадбирлари белгилаб берилган.

Аммо, бошқа тоифадаги ҳуқуқбузарликка мойил шахслар ўртасида ташкил

этиладиган чора-тадбирлар ҳамда жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс,
жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилувчи хатарлар ва таҳдидларнинг юзага
келиши сабабли ташкил этиладиган махсус профилактик чора-тадбирлар, уларнинг
йўналишлари кўрсатиб берилмаган. Шундай бўлсада, ушбу профилактикани ташкил
этишда жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларнинг кўпайиши билан
ташкил этиладиган махсус профилактика муайян бир ҳудудни қамраб олиб, бошқа
тоифадаги ҳуқуқбузарлик содир этишга йўналтирилиши мумкин.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – бу ёшлар томонидан қонун билан

тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишини тақозо этувчи сабаб ва
шароитларни келтириб чиқарувчи, озиқлантирувчи, жамиятда ижтимоий ҳодиса


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

174

сифатида унинг бўлишини тақозо этувчи ҳодиса, воқеа, жараёнларни камайтириш,
зарарсизлантириш, чеклаш ва баратараф этиш бўйича давлат сиёсатини белгилаш ва
уни амалга ошириш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган комплекс ижтимоий
ҳуқуқий жараёндир [3].

Ўзбекистон

Республикасининг

“Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

тўғрисида”ги 2014 йил 14 майдаги қонунига кўра, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси - ҳуқуқ-тартиботни

сақлаш

ҳамда

мустаҳкамлаш,

ҳуқуқбузарликларни

аниқлаш,

уларга

барҳам

бериш,

шунингдек

ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-
шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар
умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий,
ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими эканлиги белгиланган [4].

Ҳуқуқшунос олим Қ.А.Саидкуловнинг фикрига кўра, жамиятда жамоат

тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши
курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ҳуқуқни муҳофаза
қилиш идоралари зиммасига юклатилган асосий ҳамда долзарб вазифалардан
биридир. Мазкур вазифаларни амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа
органлар билан бир қаторда ички ишлар органларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Бугунги

кунда

ички

ишлар

органларининг

профилактика

хизматлари

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга ваколатли субъектлардан
бири бўлиб, ўз фаолияти жараёнида ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш,
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар
содир этилишининг сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни
аниқлаш,

бартараф

этиш

мақсадида

қўлланиладиган

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси чора-тадбирларини амалга оширишда бевосита давлат ва нодавлат
ташкилотлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, аниқроқ айтганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан
ҳамкорлик қилади [5].

Шунингдек ҳуқуқшунос А.Муродовнинг фикрига кўра, ҳуқуқбузарликлар

барвақт профилактикаси – инсонларни бошқаларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний
манфаатларини ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ қоидаларига, Конституция ва қонунларга
риоя этиш руҳида тарбиялаш, жамият (оила, жамоа, ҳудуд, соҳа)даги ижтимоий-руҳий
муҳитни соғломлаштириш, одамларда ғайриижтимоий хулқ-атвор ва ҳуқуқбузарлик
содир этишга ёхуд унинг жабрланувчиси бўлишга мойиллик шаклланишининг
олдини олишга қаратилган тарбиявий, маънавий-маърифий, ҳуқуқий, психологик,
ижтимоийиқтисодий ва огоҳлантирувчи профилактик чора-тадбирларни амалга
ошириш жараёни деб хулоса берган [6].

Масалан ривожланган давлатларнинг оила муносабатлари билан боғлиқ

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси амалиётига назар соладиган бўлсак, бир қатор
мамлакатларда оила судлари мавжуд бўлиб, оила ва болалар билан боғлиқ барча
масалалар билан шуғулланади.

Хусусан, Полшада 1982 йилдан буён шундай судлар фаолият кўрсатиб, жиноят

содир этган вояга етмаганларга, жиноий муҳит таъсири остида бўлган ва жиноят
содир этишга қодир ўсмирларга нисбатан ишларни кўриб чиқади. Амалиёт шуни
кўрсатадики, кўпгина давлатларда оилавий судлар жуда самарали ҳисобланади. Улар
оила ва болалар билан боғлиқ масалалар барчасини кўриб чиқади. Оилавий


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

175

судларнинг афзаллиги шундаки, уларда нафақат чуқур касбий билимга, балки бу
соҳада тажрибага эга бўлган ҳуқуқшунослар, балки психологлар, ўқитувчилар,
социологлар ҳам ишлашади [7].

Россия Федерациясида 2016 йил 23 июндаги “Россия Федерациясининг

ҳуқуқбузарлик профилактикаси тизими асослари тўғрисида”ги федерал қонунига
кўра ҳуқуқбузарликларни олдини олишда профилактик ишларнинг асосий бўғини
сифатида полиция ходимлари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ушбу федерал қонунга кўра полиция комиссарлари ишини ташкил

этиш бўйича муҳим камчиликларни аниқлайдилар ҳамда полициянинг ижтимоий
функцияларини мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича профилактик
чораларни устуворлаштиришга қаратилган амалий чораларни кўрадилар. Полиция
ходимлари турли ҳудудларда якка тартибдаги профилактика ишларини ташкил этиш
ва ўтказиш бўйича услубий тавсиялар, қоида тариқасида, ноқонуний хатти-
ҳаракатларнинг олдини олиш учун олинган маълумотлардан фойдаланиш
қобилиятини кўрсатмайдиган рўйхатга олинган шахсларнинг шахсини аниқлаш
ишларини ҳам олиб борадилар.

Олим А.Г.Бачурин ва А.И.Щегловларнинг профилактика ишларини олиб бориш

амалиётини ўрганишда профилактика ишларни аниқ ҳуқуқий тартибга солиш
йўқлиги ва субъектив ёндашув асосида олиб борилиши тўғрисида фикр билдиришган
[8].

АҚШда

эса

аксарият

штатларда

оила

муносабатлар

соҳасидаги

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни олдини олишнинг жуда самарали
усули мавжуд бўлиб, маъмурий-ҳуқуқий воситаси сифатида "Маиший (оилавий)
муносабатларнинг ҳимоя ордери" деб аталади. Ушбу ордер суд томонидан уйдаги
зўравонлик ҳаракатини содир этган шахсга нисбатан чиқарилади. Ордернинг моҳияти
шундаки, суд қарори асосида бу шахс 100 метрдан яқинроқ оила аъзосига (кўпинча
турмуш ўртоғи ёки собиқ турмуш ўртоғига) яқинлашиши мумкин эмас. Шунингдек,
қўнғироқ қилиш ёки безовта қилиши мумкин эмас. Агарда бу шахс ордер талабларини
бузадиган бўлса жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Шунингдек болалари
билан ҳам мулоқот қилиши алоҳида суд назоратида бўлиши ҳам мумкин [9].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар

органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2896-сон қарори билан
тасдиқланган низом билан профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш,
профилактика инспекторларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
ҳамда профилактика инспекторларининг давлат ташкилотлари, бошқа ташкилотлар
ва аҳоли билан ҳамкорлиги ташкил этиш масалалари белгилаб қўйилган.

Шунингдек,

Ўзбекистон

Республикаси

ИИВнинг

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент
шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ИИБларининг
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ҳар чоракда профилактика
инспекторлари фаолияти натижаларини кўриб чиқадилар, умумлаштирадилар ва
баҳолайдилар, уларнинг натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар ҳамда
профилактика

инспекторлари

фаолиятининг

самарадорлигини

оширишга

қаратилган чораларни амалга оширадилар.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

176

Бундан ташқари, мазкур қонунга биноан профилактика инспекторлари

фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари

билан ҳамкорликда асалаларида

қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:

– йигит ва қизларни оила қуришга руҳий-маънавий жиҳатдан тайёрлашга

кўмаклашиш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини
ташкил этиш, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини
ёшлар онгига сингдиришга қаратилган ташвиқот ишларини амалга ошириш;

– эр-хотин, қайнона ва келин, яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар ўртасидаги

низоларни бартараф этиш, бузилган муносабатларни тиклашга доир амалий чоралар
кўриш;

– миллий қадриятларимизга зид ҳолда мунтазам равишда нотинч яшаётган,

қўни-қўшничилик муносабатлари ҳамда маҳалладаги осойишталикнинг бузилишига
сабабчи бўлаётган оилаларни, турли ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш
мақсадида оилаларнинг турмуш тарзи ва муҳитини ўрганиб, маънавий муҳитга
салбий таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам бериш чора-тадбирлари амалга
оширилишини ташкил этиш;

– алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик воситаларини истеъмол

қилишнинг зарари тўғрисидаги билимларни тарғиб қилишга доир профилактика
тадбирларини амалга ошириш;

– ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган, айниқса илгари

судланган, оилада ва турмушда мунтазам равишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўювчи,
турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган шахслар билан профилактика ишлари олиб
боришда иштирок этиш;

– намунали оилалар, уларда фарзанд тарбияси, оила аъзолари ўртасидаги

ибратли муносабатларни оммалаштириш;

- вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний

манфаатларини таъминлаш;

- вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳудудда маънавий-маърифий, тарбиявий,

ижтимоий, экологик ишларнинг амалга оширилишидаги ижтимоий фаоллигини
янада ошириш;

- вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик,

ҳуқуқбузарлик ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, оммавий маданият
салбий таъсирларининг олдини олиш ҳамда бунга имкон туғдирувчи сабаблар ва
шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

- вояга етмаганлар ва ёшларни миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий

меросимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялашга фаол кўмаклашиш ва бошқалар.

Бундан ташқари, профилактика инспектори ўзига бириктирилган маъмурий

ҳудудда илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус
профилактикасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида махсус ва тезкор
профилактик тадбирларни амалга оширади.

Шунингдек, профилактика инспектори маъмурий ҳудудда ҳудудий ички ишлар

органларининг Жиноят-қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш хизмати,
шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва
муассасаларнинг ваколатли ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини,
психотроп моддаларни ва ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни
сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

177

этилиши устидан назоратни таъминлаш бўйича махсус чора-тадбирларни амалга
оширишда иштирок этиши мумкин.

Хозирда кунда профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш

бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилиб, уларга ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун
шахсий жавобгарлик юкланган [10].

Жамиятдаги ижтимоий муносабатлар қанчалик соғлом бўлса, кичик муҳитда

шахснинг маънавий шаклланишига таъсир қилувчи салбий шароитлар шунчалик кам
бўлади. Шунинг билан бирга, кичик муҳит қанча ижобий омилларга бой бўлса, жамият
шунча соғлом бўлади ва тараққий этади. Шахс маънавий, шунингдек салбий маънавий
шаклланишида кичик муҳит, яъни оила, мактаб, меҳнат жамоаси, маҳалла энг муҳим
ўрин тутади, чунки улар жамиятда мавжуд салбий жараёнлар, воқеалар, омилларнинг
шахсга таъсир қилишнинг олдини олиш, уларни кучсизлантириш, ҳатто тозалаб
ўтказиш имкониятларига эга [11].

Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил бўлиб ўтган олтинчи ялпи мажлисида

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги берган ахборотига кўра, 2020 йил 6 ойи
мобайнида содир этилган умумий жиноятларнинг 95,2 фоизи (20 минг 497) фош
этилган. Шунингдек, тергов органлари қидирувида бўлган мингдан зиёд шахс
ушланган ва 261 нафар бедарак йўқолган шахс топилган. Ички ишлар органлари
ташаббуси билан 4 минг 158 жиноят аниқланган. Республикадаги жами 9 минг 145
маҳалланинг 66,3 фоизида жиноят содир этилишининг олди олинган.

Бироқ, ўрганишлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг

барвақт олдини олиш борасида, шу жумладан, жамоат ташкилотлари билан
ҳамкорлик ишлари самарали ташкил қилинмагани маълум бўлди. Оқибатда ички
ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва
тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлиги аён бўлди.

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойида республика миқёсида 21 минг 535 жиноят қайд

этилган. Бу ҳар 100 минг аҳолига нисбатан ўртача 63,3 жиноят тўғри келганини
кўрсатади.[12].

Оила ва никоҳ муносабатларини янада янада мустаҳкамлаш соҳасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда
ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-
қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб
чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ҳамда 2020 йил 18
февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг қабул қилинганлиги
ҳам мазкур соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарувчи муҳим қадам бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, фармонда шу ҳудудга бириктирилган

профилактика (катта) инспекторлари маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-
тартибот масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тенглаштирилди. Бу тартиб ўз
навбатида профилактика (катта) инспекторларининг фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари билан ҳамкорлигини янада мустахкамлашга хизмат қилади.

Масалан, оилавий муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олиш методикаси сифатида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган турли хилдаги тадбирлар
ўтказиш ҳам асосий омиллардан бири деб ҳисобласак бўлади. Такидлаш жоизки,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

178

фуқароларнинг яшаш жойида махсус тарбиявий ва ҳуқуқий онгни шакллантиришга
қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш орқали оила мунасабатлари
билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олинади.

Ҳуқуқбузарликлар

ўз-ўзидан

содир

этилмайди.

Асосий

масала

ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш,
содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишдан
иборатдир.

Профилактика

инспектори

ҳуқуқбузарликларнинг

якка

тартибдаги

профилактикасини юқорида таъкидланганидек, профилактика суҳбати, расмий
огоҳлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш, ижтимоий реабилитация
қилиш ва ижтимоий мослаштириш, профилактик ҳисобга олиш, мажбурий
даволанишга юбориш, маъмурий назорат ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
профилактик чора-тадбирлар орқали амалга оширади.

Профилактика инспектори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

билан ҳамкорликдаги ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда оилалар билан
ишлаш жараёнига алоҳида эътибор қаратишлари муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек,

профилактика

инспекторларининг

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси йўналишида ҳамкорликдаги фаолиятининг салмоғи шунчалик кенг
бўлиб ушбу соҳадаги ишларни мунтазам такомиллаштирилишини талаб этади.

Хулоса қиладиган бўлсак, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг чора-

тадбирларини ташкил этишда, энг биринчи навбатда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга
эътибор

қаратиш

керак,

худди

шундай

ҳуқуқбузарликларнинг

махсус

профилактикасини амалга ошириш жараёнида айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг,
уларни содир этувчи шахслар тоифаларининг кўпайиши, шунингдек жамоат
хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс, жамият ва давлат манфаатларига қарши
қаратилган ҳавф-хатарлар ва таҳдидларнинг юзага келишининг сабаблари ва шарт-
шароитларини таҳлил этиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.

Рузиев З.Р. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари

(конституциявий-ҳуқуқий таҳлил): Афтореф. юрид. фан. док. –Т., 2016. –Б. 17.

2.

Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти

ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикасининг сайланган
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси.
Халқ сўзи газетаси, 2016 йил 8 декабрь.

3.

Қодиров Э. “Ёшлар жиноятчилигининголдини олиш масалалари” Рисола.

Республика Маънавият тарғибот маркази, Тошкент давлат юридик университети. –
Т.: 2017. 4-бет.

4.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й.,

03/19/575/3972-сон.

5.

Саитқулов Қ.А. Ички ишлар органлари профилактика хизматларининг

фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш: Ўқув-амалий


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415

179

қўлланма / Юридик фанлар доктори, проф. И.Исмаиловнинг таҳририда. – Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 123 б.

6.

Муродов А.Ш. “Ички ишлар органларининг оиладаги зўравонлик билан

боғлиқ

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини

такомиллаштириш”

Автореферат.2017 йил. http://www.ziyonet.uz/uploads/books.pdf.

7.

Бакаев, A.A. Система профилактики правонарушений несовершеннолетних:

Ўқув қўлланма / A.A. Бакаев. - М.: Логос, 2004. - 218 с.- 175 б.

8.

Бачурин А. Г., Щеглов А. И. Порядок постановки и снятия с

профилактического учета ОВД отдельных категорий граждан, проведение
сотрудниками полиции профилактической работы с лицами, состоящими на
профилактическом учете, в целях предупреждения совершения ими преступлений
и административных правонарушений: Ўқув-услубий қўлланма. Барнаул юридик
институти Россия ИИВ, 2016. 48 б. – 32 б.

9.

Кардашевский В.В. Актуальные вопросы применения международного

опыта административно-правового регулирования профилактики и пресечения
правонарушений в сфере семейно-бытовых отношений. Вестник Московского
университета МВД России. № 7 / 2016. 149 бет.

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини

таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарори.

11.

И. Исмаилов, Д. М. Миразов, Ж. С. Мухторов. Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб

ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш: Ўқув қўлланма /.;
проф. Ў. Ҳ. Мухамедовнинг умумий таҳрири остида. − Т.: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2017. − 128 б.

Библиографические ссылки

Рузиев З.Р. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари (конституциявий-ҳуқуқий таҳлил): Афтореф. юрид. фан. док. –Т., 2016. –Б. 17.

Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. Халқ сўзи газетаси, 2016 йил

декабрь.

Қодиров Э. “Ёшлар жиноятчилигининголдини олиш масалалари” Рисола. Республика Маънавият тарғибот маркази, Тошкент давлат юридик университети. – Т.: 2017. 4-бет.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон.

Саитқулов Қ.А. Ички ишлар органлари профилактика хизматларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш: Ўқув-амалий қўлланма / Юридик фанлар доктори, проф. И.Исмаиловнинг таҳририда. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 123 б.

Муродов А.Ш. “Ички ишлар органларининг оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш” Автореферат.2017 йил. http://www.ziyonet.uz/uploads/books.pdf.

Бакаев, A.A. Система профилактики правонарушений несовершеннолетних: Ўқув қўлланма / A.A. Бакаев. - М.: Логос, 2004. - 218 с.- 175 б.

Бачурин А. Г., Щеглов А. И. Порядок постановки и снятия с профилактического учета ОВД отдельных категорий граждан, проведение сотрудниками полиции профилактической работы с лицами, состоящими на профилактическом учете, в целях предупреждения совершения ими преступлений и административных правонарушений: Ўқув-услубий қўлланма. Барнаул юридик институти Россия ИИВ, 2016. 48 б. – 32 б.

Кардашевский В.В. Актуальные вопросы применения международного опыта административно-правового регулирования профилактики и пресечения правонарушений в сфере семейно-бытовых отношений. Вестник Московского университета МВД России. № 7 / 2016. 149 бет.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил

декабрдаги ПҚ-4075-сон қарори.

И. Исмаилов, Д. М. Миразов, Ж. С. Мухторов. Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш: Ўқув қўлланма /.; проф. Ў. Ҳ. Мухамедовнинг умумий таҳрири остида.  Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017.  128 б.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

Дилфуза Абдуллаева, Режим и учет рабочего времени и порядок его установления , Общество и инновации: Том 2 № 6/S (2021)

Дилфуза Абдуллаева, Вопросы привлечения сотрудников к работе в выходные и праздничные дни , Общество и инновации: Том 3 № 2 (2022)

Дилфуза Абдуллаева, Институт медиации при прекращении трудового договора: нацоинальный и зарубежный опыт , Общество и инновации: Том 3 № 6/S (2022)

Дильфуза Абдуллаева , Оценка деятельности стратегического управления предприятий золотодобывающей отрасли и ее эффективность , Общество и инновации: Том 3 № 10/S (2022)

Дилфуза Абдуллаева, Правовое регулирование ночной и сверхурочной работы: сравнительный анализ , Общество и инновации: Том 1 № 1/s (2020): Спецвыпуск междисциплинарного электронного научного журнала «Общество и инновации»

Дилфуза Абдуллаева, Понятие трудового договора и его отличия от смежных гражданско-правовых договоров , Общество и инновации: Том 2 № 9/S (2021)