Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Work-time regime and regulations of calculating working hours
Dilfuza ABDULLAEVA
1
Specialized Branch of Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021
The article deals with the issues of legal regulation of working
hours and accounting of working hours, the diversity of working
hours, the interests of employees and employers, as well as many
other circumstances, analyzes various options for working hours
of enterprises based on the experience of foreign countries.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
labor law,
labor relations,
employees,
working hours,
flexible working hours,
shift,
reduced working hours,
working week.
Иш вақти режими ва ҳисоби ҳамда уни ташкил этиш тартиби
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
меҳнат қонунчилиги,
меҳнат муносабатлари,
ходимлар,
иш вақти режими,
мослашувчан иш вақти,
смена,
қисқартирилган иш вақти,
иш ҳафтаси.
Мақола иш вақти режими ва иш вақтини ҳисобга олишни
ҳуқуқий тартибга солиниши масалаларини тадқиқ қилишга
қаратилган бўлиб, мазкур мақолада иш вақти режимининг
хилма-хиллиги, ходимлар ва иш берувчиларнинг манфаат-
лари, шунингдек, бошқа кўплаб ҳолатларни ҳисобга олган
ҳолда, корхоналар иш вақти режимларининг турли хил
вариантларни бир-биридан фарқли жиҳатлари хорижий
мамлакатлар тажрибаси асосида таҳлил қилинган.
1
Head of the department of Private Law, Specialized Branch of Tashkent State University of Law, Tashkent,
Uzbekistan.
E-mail: dilfuza.abdullayeva@yandex.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
226
Режим и учет рабочего времени и порядок его установления
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
трудовое право,
трудовые отношения,
сотрудники,
режим рабочего времени,
гибкое рабочее время,
смена,
сокращенное рабочее
время,
рабочая неделя.
В
статье
рассматриваются
вопросы
правового
регулирования режима рабочего времени и учета рабочего
времени,
разнообразия
режима
рабочего
времени,
интересов работников и работодателей, а также многих
других обстоятельств, анализируются различные варианты
режимов рабочего времени предприятий на основе опыта
зарубежных стран.
Корхоналарда иш вақти режимининг тўғри танланиши ва қўлланилиши
катта амалий аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
120-моддасига мувофиқ иш вақти режими кундалик иш вақтининг (сменанинг)
муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка
давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат
билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби тушунилади.
Ушбу модданинг камчилиги шундан иборатки, унда иш ҳафтасининг турлари иш
вақти режими таркибига киритилмаган. Бошқа айрим хорижий давлатларда,
хусусан, Россия Федерацияси Меҳнат кодекси (100-модда) ва Қозоғистон
Республикаси Меҳнат кодекси (100-модда)да иш ҳафтасининг турлари иш вақти
режими тушунчаси мазмунини ташкил этади. Шунингдек, баъзи мамлакатлар
меҳнат қонунчилигида (Россия Федерацияси) иш вақти режимининг тушунчасига
айрим тоифадаги ходимлар учун нормаланмаган иш кунида ишлаш ҳам
киритилган. Шу сабабли ушбу таркибий қисмларни миллий меҳнат қонунчиликда
иш вақти режими тушунчаси мазмунига киритиш имкониятлари кўриб чиқиш
мақсадга мувофиқдир.
Хорижий мамлакатларда беш кун ишланадиган иш ҳафтаси асосий иш
ҳафтаси сифатида тобора кенг қўлланилмоқда. Хусусан, Қозоғистон Республикаси-
нинг янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодексида (2016 йил) умумий қоидага
кўра ходимлар учун беш кун ишланадиган иш ҳафтаси ўрнатилади, меҳнат
шартлари ва ишлаб чиқариш тусига кўра ушбу иш ҳафтасини ўрнатиш мумкин
бўлмаган тақдирдагина олти кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Мазкур қоида иш
вақти режимига оид илғор қоида ҳисобланиб, миллий қонунчиликда ҳам уни
мустаҳкамлаш зарур.
Иш вақти режимини белгилаш тартиби бўйича нормалар таҳлили шуни
кўрсатадики, улар бир-биридан катта фарқ қилмайди. Хусусан, иш вақти режими
ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа келишувлари ва жамоа шартномалари,
шунингдек меҳнат шартномалари орқали белгиланади (Ўзбекистон, Қозоғистон,
Тожикистон, Россия Федерацияси).
Хорижий давлатлар қонунчилигида сўнгги ўн йилликлар мобайнида турли
хил мобил иш вақти режимлари қонунийлаштирилди, бу нафақат давлатнинг
меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ғамхўрлиги, балки ишсизлик муаммо-
ларини, аёллар ва ёшлар орасида ҳал қилишнинг энг муҳим кафолати бўлди.
Хусусан, Франция, Германия, АҚШ каби давлатларда “қисмларга бўлинган иш куни”,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
227
“мослашувчан иш вақти режими”, “ихчамлаштирилган иш ҳафтаси”, “чақирув
бўйича ишлаш”, “вахта усулидаги иш вақти режими”, “уй хизматчилари иш вақти
режими” каби ностандарт иш вақти режимидан фойдаланиш кенг қўлланилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида
иш вақти режимига оид қоидалар яхши ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли Ўзбекистон
Республикасининг Меҳнат кодексига “сменали иш вақти режими”, “мослашувчан
иш вақти режими”, “иш куни (смена) қисмларга бўлинган иш вақти режими” каби
иш вақти режимнинг турларини киритиш лозим. Таъкидлаш лозимки, иш вақти
режимининг бундай турлари ҳуқуқ тизимимиз ўхшаш бўлган мамлакатлар
(Қозоғистон, Тожикистон) қонунчилигига яқин йиллар ичида кириб келди.
Шунингдек, иш вақти соҳасидаги глобал тенденциялардан бири иш вақти
режимини индивидуаллаштириш ва персоналлаштиришдан иборат бўлиб, ушбу
амалиётни кенг татбиқ этилиши ходимларга замонавий ишлаб чиқаришнинг
муҳим шарти ҳисобланади.
Меҳнат қонунчилигида иш вақти режими маълум бир календар даврида (кун,
ҳафта, ой ва бошқалар) ходимлар учун белгиланган иш вақтининг тақсимланишини
англатади.
Иш вақти режимининг тушунчаси қуйидаги таркибий элементларни ўз ичига
олади: кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш
вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари
ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг
сменадан сменага ўтиш тартиби ва бошқалар [1].
Ходимларнинг иш вақти режими корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари,
бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, ходим
билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади. Бу, бир томондан,
корхонага юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминласа, бошқа тарафдан
ходимлар томонидан иш вақтига риоя этилишини таъминлайди.
Иш вақти режимларининг хилма-хиллиги, улар бажарадиган вазифалар,
ходимлар ва иш берувчиларнинг манфаатлари, шунингдек, бошқа кўплаб
ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, корхоналар иш вақти режимларининг турли хил
вариантларни қўллашлари мумкин, уларнинг тўғри танланиши ва ишлатилиши
катта амалий аҳамиятга эга.
Ҳуқуқшунос олимлар М.Ю. Гасанов ва Г.К. Саримсаковаларнинг таъкид-
лашича, ходимлар учун иш вақти режимининг қайси вариантларини белгилаш
кераклигини аниқлашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
биринчидан, корхона томонидан устав ёки низом ҳужжатларида белгиланган
вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажарилиши;
иккинчидан, иш вақти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ва бошқа норматив
ҳужжатларда белгиланган иш вақти ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган
ходимларнинг ҳуқуқларига риоя қилиниши. Корхонада ҳафталик дам олиш
кунлари ўрнатилганда, беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтасида умумий дам олиш
куни якшанба эканлигини ҳисобга олиниши;
учинчидан, ходимларга ўз манфаатларини (ота-она вазифаларини бажариш,
ўқиш ва малакасини ошириш ва ҳоказо) меҳнат мажбуриятларини тўғри бажариш
билан бирлаштиришга имкон бериш [2].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
228
Бир сменада ишлайдиган корхоналарда, қоида тариқасида, ҳамма учун ягона
иш вақти режими ўрнатилади, бунда ходимлар беш кунлик ёки олти кунлик иш
ҳафталари билан бир хил иш соатлари билан ҳар бир иш куни давомида меҳнат
вазифаларини бажаришлари шарт.
Кундалик ишнинг бошланиши ва тугаш вақти, шунингдек ушбу иш вақти
режимидаги тушлик танаффуси ички меҳнат қоидалари билан белгиланади.
Иш вақти режими ходимлар учун иш ҳафтасининг турини белгилашни ўз
ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 120-моддасига биноан иш
ҳафталари икки турга бўлинади [3]:
икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси;
бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси иш ҳафтасининг асосий турини
белгиламайди ва корхоналарга нормал иш вақти қирқ соатдан ошмаслиги шарти
билан ходимлар учун қулай ва ишлаб чиқаришга яроқли ҳар қандай иш ҳафтасини
локал тартибда белгилаш ҳуқуқини беради.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 120-моддасига кўра иш
ҳафтасининг тури корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал
норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, – ходим билан иш
берувчининг келишувига биноан белгиланади [4].
Амалда, аксарият корхоналарда иш ҳафтасининг тури ички меҳнат қоидалари
ёки смена жадвали билан белгиланади. Кичик корхоналарда иш ҳафтасининг тури
кўпинча ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида белгиланади.
Иш вақти режимларини аниқлаштириш ва уларни жорий этиш тартиби,
қоида тариқасида, жамоавий-шартнома, локал тартибда, айрим ҳолларда эса –
индивидуал-шартномавий (мослашувчан иш вақти режими) билан белгиланади.
Гап бунда иш вақти режимларини ҳуқуқий тартибга солишнинг локал ва
шартномавий даражалари устунлиги ҳақида кетмоқда.
Ҳуқуқшунос олимлар А.М. Лушников ва М.В. Лушниковалар, таъкидлаган-
ларидек, бу глобал тенденцияларга мос келади ва иш вақти режимлари ўрнини
янада кенгайтириш ҳисобланади [5].
Қиёсий-ҳуқуқшунос И.Я. Киселев ёзганидек, муҳим жиҳатлардан бири бу иш
режимини индивидуализация қилиш ва персоналлаштириш тенденциясидир.
Бундай амалиёт кўплаб Ғарб муаллифлари томонидан замонавий ишлаб чиқариш-
нинг энг муҳим хусусияти ва XXI асрда ишчи кучидан фойдаланишга хос бўлган
модернизация қилинган меҳнат муносабатлари сифатида қаралади. Бунда ходим-
ларнинг ўзига хос хусусиятлари (ёши, оилавий шароити, руҳияти, шахсий мойил-
ликлари, маълум бир ходимнинг биологик ритми) инобатга олиниб, шу асосда ҳар
бир ходимнинг иш юкламаси аниқланади [6].
Хорижий давлатлар қонунчилигида сўнгги ўн йилликлар мобайнида турли
хил мобил (муқобил) иш вақти режимлари қонунийлаштирилди, бу нафақат
давлатнинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ғамхўрлиги, балки ишсизлик
муаммоларини аёллар ва ёшлар орасида ҳал қилишнинг энг муҳим кафолати бўлиб
хизмат қилмоқда.
Франция, Германия, Англия, Россия, АҚШ каби мамлакатларда иш вақти
режимини тартибга солиш хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш шуни
кўрсатадики, стандарт иш вақти режимлари билан бир қаторда ностандарт иш
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
229
вақти режимлари кенг қўлланилиб, буларга: иш кунининг қисмларга бўлиш,
мослашувчан иш вақти режими, ихчам иш ҳафталари, чақирув бўйича ишлаш, ишни
ташкил этишнинг ротацион усули билан ишлаш иш вақти режими, иш вақтини
индивидуализация ва персоналлаштириш билан боғлиқ бўлган уй ишчиларининг
иш вақти режимилари.
“regulation.gov.uz” веб-сайтига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида амалдаги Меҳнат кодекси билан
таққослаганда иш вақти режимларини тартибга солишни белгиловчи бир қатор
моддалар мавжуд.
Сўнгги ўн йилликларда хорижий мамлакатларда мослашувчан иш вақти
режимига ўтиш тенденцияси пайдо бўлди. Мослашувчан иш вақтини жорий этиш
бўйича тажрибалар биринчи маротаба Германияда йигирманчи асрнинг ўрта-
ларида татбиқ этилган бўлиб, бундай тажриба кейинчалик бошқа мамлакатларга
кенг ёйилган. Бугунги кунда дунё бўйлаб кўплаб компаниялар мослашувчан иш
вақти режимига ўтганлар [7].
Мослашувчан иш вақти режими, корхонада кунлик иш вақтидан фойдаланиш
усули бўлиб, унда айрим ходимлар ёки жамоалар томонидан ишлайдиган иш
соатлари ва дам олиш вақтларини ўзлари белгилаш имконини яратади. Яъни, бунда
ходим ўзи кунлик ишнинг бошланиш ва тугаш вақтини ёки маълум бир календарь
давр ичида иш кунларининг сони ва давомийлигини белгилайди, шу билан бирга
ходим белгиланган иш вақти нормасини ишлаб чиқади [8].
Хорижий мамлакатлар амалиёти шуни кўрсатадики, ишнинг мослашувчан
режими кўпинча савдо билан шуғулланадиган ходимларнинг айрим тоифалари
учун қўлланилади (промоутерлар, сотиб олиш агентлари, IT технологиялар
менежерлари, ижодий мутахассислар (дизайнерлар, рассомлар ва бошқалар). Бу
ерда шуни инобатга олиш лозимки, бундай иш вақти режимида ишлайдиган
ходимларнинг функционал мажбуриятлари корхонадаги бошқа бўлимлар ёки
бошқа ҳамкасбларига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаслиги лозим.
Мослашувчан иш вақтини жорий қилиш нафақат ходим меҳнат функция-
сининг хусусиятлари, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, балки турли хил
ҳаётий шароитлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, ходим учун ички
меҳнат тартиб қоидаларида кўзда тутилган иш тартиби ушбу ходимга боласини
мактабга, спорт секциясига ва бошқа жойларга ўз вақтида олиб боришга йўл
қўймаса, бундай ходимга мослушувчан иш вақти режимини белгилаш мақсадга
мувофиқдир. Аммо, шуни ҳам эътибордан чиқармаслик лозимки, ҳатто бундай
ҳолатларда ҳам, ходим учун иш вақтининг мослашувчан режимини ўрнатиш
корхонадаги жамоанинг ишида асоратларни келтириб чиқармаслиги, ишлаб
чиқариш ритмини бузмаслиги ёки корхона самарадорлигини пасайтирмаслиги
кераклигини ёдда тутиш зарур [9].
Мослашувчан иш вақти режимининг ўзига хос версияси, бошқа иш вақти
режимлари сингари, Меҳнат кодексининг 120-моддасига мувофиқ, ички меҳнат
қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар (масалан, тегишли меъёрий ҳужжат)
ёки ходим билан иш берувчи ўртасида тўғридан-тўғри меҳнат шартномасида
келишув асосида белгиланади.
Мослашувчан иш вақти режимининг таркибий элементлари қуйидагилардир:
белгиланган иш вақти – ходим ўз иш жойида бўлиши шарт бўлган вақт.
Унинг давомийлиги ишлаб чиқариш жараёнининг нормал жараёни ва хизмат
кўрсатиш алоқаларини амалга ошириш учун зарур бўлган вақт билан белгиланади;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
230
ўзгарувчан иш вақти – ходим ўз хоҳишига кўра ишни бошлаш ва тугатиш
ҳуқуқига эга бўлган вақт. Қабул қилинган ҳисоб-китоб даврида ходим учун
белгиланган иш вақти нормасининг бажарилишини таъминлаши;
ишдаги танаффуслар – ходим ўзи учун белгиланган танаффуслардан дам
олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш ва бошқа мақсадлар учун фойда-
ланишга ҳақли бўлган вақт даври;
ҳисоб-китоб даври давомийлиги – ходим иш вақтининг белгиланган
нормасини ишлаб чиқиши керак бўлган календарь даврни белгилайди.
Мисол тариқасида қуйидаги ходим билан тузилган меҳнат шартномасида
мослашувчан иш вақти режимини белгилаш тартибини кўриб чиқамиз: тахминий иш
кунининг бошланиш вақти 9:00 дан 11:00 гача; соат 11:00 дан 18:00 гача ходим иш
жойида бўлиши лозим бўлган вақти; соат 18:00 дан 20:00 гача тахминий иш кунининг
тугаш вақти; 14:00 дан 15:00 гача дам олиш ва овқатланиш учун танаффус; ҳисоб-китоб
даври давомийлиги бир иш куни; ҳафтада иш вақти давомийлиги – 40 соат; иш
ҳафтасининг тури – икки кунлик дам олиш билан беш кунлик иш ҳафтаси.
Мослашувчан иш вақти режими қўлланилганда иш берувчи томонидан ходим
томонидан бажарилган ишнинг аниқ қайд этилишини ҳисобини таъминлаши шарт.
Баъзи олимлар Германия, Франция ва Буюк Британиянинг тажрибаси
мослашувчан иш вақтидан фойдаланиш ходимларнинг чарчоқ даражасини
пасайтиради ва меҳнат самарадорлигини сезиларли даражада оширишини
такидлаганлар [10].
Ихчамлаштирилган иш вақти режими.
Франция меҳнат қонунчилигида ноанъанавий иш вақти режими яъни
қисқартирилган (ихчамлаштирилган) иш ҳафтаси мавжуд. Бунда ажралиб
турадиган нарса шундаки, кунлик иш соатлари 10 соатгача узайтирилиб,
компенсация тариқасида қўшимча дам олиш кунлари берилади, одатда бундай дам
олиш кунлари пайшанба ёки жума кунига тўғри келади. Иш кунини 10 соатгача
узайтириш ҳар икки ҳафтада бир маротаба бундай дам олиш кунини олишга имкон
беради. Шунингдек, 35 соатлик нормал иш вақти белгиланган бу давлатда кўплаб
менежерлар қўшимча дам олиш кунларини олиш учун хафтасига 40 соат
ишлайдилар [11].
Вахта усулидаги иш вақти режими.
Вахта усули – бу ишнинг ташкил этилиши бўлиб, унда вахта услули
қурилаётган объектлар корхонадан узоқ масофада жойлашган шароитда ишларни
меҳнат ресурсларидан фойдаланиш асосида ташкил қилишнинг шакли ҳисоб-
ланади. Вахта усули чекка ва узоқ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа
объектларини қуриш, муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда, шунингдек, ишлар
жадал суръатда олиб борилаётган, маҳаллий меҳнат ресурслари билан таъмин-
ламаган ҳудудларда қурилиш муддатларини қисқартириш мақсадида қўлланилади.
Ишни ташкил этишнинг вахта усули билан, қоида тариқасида, иш вақтининг
жамлаб хисобга олиш усули юритилиб бундай ишнинг давомийлиги бир ойдан
ошмаслиги лозим. Вахта усулида иш вақтини ҳисобга олиш қуйидагиларни қамраб
олиши керак:
иш вақтининг давомийлиги;
корхона жойлашган жойдан (йиғиш пунктидан) иш жойигача ва орқага
қайтиб келиш вақти;
берилган ҳисобот даврига тўғри келадиган дам олиш вақти.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
231
Меҳнатчи олим М.Ю. Гасанов таъкидлаганидек, ушбу ҳисобот давридаги
барча юқорида кўрсатилган вақтлар соат бўйича махсус иш жадвали билан тақсим-
ланади. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, у нафақат сменали иш даврида иш
вақти ва дам олиш вақтини, балки иш жойига ва орқага қайтиш вақтини, шунингдек
смена даврида дам олиш вақтини акс эттириши керак [12].
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси вахта усули асосида ишлаш “Узоқ
масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж
ишларини амалга оширишнинг вахта услуби тўғрисида”ги Низом билан тартибга
солинади [13].
Ушбу Низом ишларни вахта усули асосида ташкил этишни батафсил тартибга
солувчи Ўзбекистондаги ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. Гарчи ушбу Низом
узоқ ва айниқса муҳим объектларда қурилиш-монтаж ишларини ишлаб чиқаришда
вахта усулини қўллашга бағишланган бўлса-да, ишларни ташкил қилишнинг ушбу
усулидан фойдаланиш зарурати бўлган бошқа тармоқлардаги корхоналарда ҳам
вахта усул бўйича локал нормаларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин.
Масалан, нефт ва газ саноати корхоналарида, геологик қидирув ишларида, аҳоли
пунктларидан узоқда жойлашган обектларда, энергетика объектларига хизмат
кўрсатувчи корхоналарда ва бошқаларда қўлланилиши мумкин [14].
Уй ходимларининг иш вақти тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 15-моддасига биноан нафақат
корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, балки қонун ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда, ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар ҳам иш берувчи
сифатида қатнашишлари мумкин.
Ўн саккиз ёшга тўлган шахслар тадбиркорлик фаолияти ва фойда олиш билан
боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қондиришга ходимларни ишга ёллашлари
мумкин, масалан: энагалар, ошпазлар, боғбонлар, ҳайдовчилар шулар жумласи-
дандир. Халқаро стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг кўпчилигида бундай
ходимларга нисбатан “уй ишчилари” атамаси қўлланилади [15].
Афсуски, Ўзбекистонда уй ходимларининг меҳнатини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмаган. Бугунги кунда уларнинг меҳнат
фаолияти яширин. Шу билан бирга, бундай ходимлар сони йилдан-йилга кўпайиб
бормоқда. Бу эса, уй ходимларининг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг
самарали моделини ишлаб чиқиш зарурлигидан далолат беради. Бунда мазкур
тоифадаги ходимлар учун иш вақти ва дам олиш вақти масалалари айниқса муҳим
ҳисобланади. ХМТнинг 189-сонли “Уй ходимларининг муносиб меҳнати тўғри-
сида”ги конвенцияси ва 201-сонли Тавсияси, шунингдек, айрим хорижий давлатлар
тажрибаси ушбу соҳада ёрдам бериши мумкин.
Германияда қонун даражасида уй ходимларининг кунлик ва ҳафталик дам
олиш вақти, ишга чиқиш вақти, меҳнатга лаёқатсизлик таътиллари ва ишдан
бўшатишганлик учун тўловлар белгиланган.
Америка Қўшма Штатларида “Уй ходимларининг ҳуқуқлари тўғрисида”ги
қонун олти штатда қабул қилинган. Ушбу Қонунда уй ходимлари учун асосий
ҳуқуқлар ва уларни ҳимоя қилиш механизмлари, иш вақти режими, энг кам ойлик
иш ҳақи, дам олиш кунлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқалар белгиланганлар [16].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
232
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
янги таҳрири лойиҳасида ушбу тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга
солишни назарда тутадиган алоҳида боб берилган.
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
янги таҳрири лойиҳасида ушбу тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга
солишни назарда тутадиган алоҳида боб ажратилган.
Иш кунини қисмларга бўлинган иш вақти режими.
Хорижий мамлакатларда иш кунини қисмларга бўлиш иш вақти режимининг
вариантларидан бири сифатида қаралади. Таъкидланишича, меҳнатнинг ўзига хос
хусусияти туфайли зарур бўлган иш жойларида, шунингдек иш куни (сменада)
интенсивлиги бир хил бўлмаган ишларда иш вақтини қисмларга бўлиш режимидан
фойдаланишга йўл қўйилади ва бундай режим фойдали ҳисобланади.
Хорижий давлатлар амалиётида, иш вақтини қисмларга бўлиш кўпинча
интенсив ишларда, яъни ишдаги юклама айрим соатларда кўпайиб, айрим пайтда
камаядиган шароитда ишлайдиган ёки хизмат кўрсатадиган корхоналарда
қўлланилади. Масалан, шаҳар йўловчи ташиш транспорти куннинг авж соатларида
кўпроқ транспорт воситалари ишлашини талаб қилади. Иш кунини қисмларга
ажратиш савдо ташкилотлари, умумий овқатланиш, алоқа, уй-жой коммунал
хўжалиги, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва бошқаларда ҳам қўлланилиши
мумкин [17].
Иш кунининг қисмларга бўлиш шунингдек, корхонада ишлайдиган ходим-
ларининг ҳар кунлик ишлари бошқа ходимнинг меҳнат вазифаларини бажаришга
имкон бермайдиган ҳолларда ҳам қўлланиши мумкин. Масалан, ходимлар ўз
хоналарида вазифаларини бажараётган вақтда офис хоналарини тозалашнинг
имкони мавжуд эмас. Шу муносабат бундай ходимлар меҳнат вазифаларини тўлиқ
бажаришлари учун иш кунини қисмларга бўлиш мақсадга мувофиқ. Бунда иш
кунининг биринчи қисми корхонада иш бошланишидан олдин, иккинчиси эса иш
тугаганидан кейинги тақсимланиши мумкин [18]. Мисол тариқасида ходимга иш
кунини қисмларга бўлиш режими белгиланган: ишнинг бошлашни вақти 8:00;
танаффус вақти соат 12:00 дан 16:00 гача; ишнинг тугаши соат 20:00.
Ходимлар учун иш кунини қисмларга бўлиш режими белгиланганда қуйидаги
ҳолатлар эътиборга бериш лозим:
бундай иш режимини жорий этиш, агар у иш куни давомида турли хил
интенсивлик, ишнинг ўзига хос хусусиятлари ёки бошқа жиддий сабабларга боғлиқ
бўлса;
бундай иш режимини белгилайдиган корхонанинг локал ҳужжатида
қуйидагиларни таъминлаш керак;
иш кунини қисмларга бўлиш билан иш вақти режими белгиланадиган
корхона ходимларининг тоифаларини белгилаш;
ишдаги узилишлар сони ва муддати;
танаффусларнинг бошланиш ва тугаш вақти;
кунлик ишнинг умумий давомийлиги;
иш ҳафтасининг тури;
иш куни қисмларга бўлиб жорий қилинган сана;
бундай иш вақти режимининг амал қилиш муддати, агар бундай иш вақти
режим маълум бир муддатга белгиланган бўлса.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
233
Ҳуқуқшунос олим М.Ю. Гасанов таъкидлаганидек, иш кунини қисмларга
бўлиш, ходимни ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам белгиланиши
мумкин. Агар корхонада иш кунини қисмларга бўлишини назарда тутадиган локал
акт мавжуд бўлса, у ҳолда ходим бундай хужжат билан олдиндан танишиши ва
бундай иш вақти режимнинг барча элементлари батафсил баён этилган бўлиши
лозим [19].
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида ходим-
ларнинг айрим тоифалари (қутқарувчилар, ҳайдовчилар, ҳаво кемалари экипажи)
учун бажарадиган ишларнинг хусусияти билан боғлиқ бўлган иш режимлари
алоҳида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Шундай қилиб, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонун-
чилигини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири бу иш вақтининг
ҳуқуқий режимини модернизация қилишдир.
Шу муносабат билан, хулоса қилиш шуни айтиш лозимки бундай иш вақти
режими бир томондан иш берувчига иш ўринлари йўқотилишининг салбий
оқибатларидан қочишга имкон берса, бошқа томондан эса ишлаб чиқариш билан
боғлиқ харажатларнинг пасайишига олиб келади.
Бу ерда энг муҳим нуқта – бу иш режимини индивидуализация қилиш ва
персоналлаштиришга қаратилган глобал тенденция бўлиб ҳисобланади.
Ҳуқуқшунос И.Я. Киселев ҳақли равишда таъкидлаганидек, “кўплаб муаллифлар
томонидан замонавий ишлаб чиқаришнинг энг муҳим хусусияти, меҳнатнинг
модернизациялашган шакли бўлиб, шахснинг ўзига хос эхтиёжларини эътиборга
олинади” [20] бу эса бугунги кунда меҳнат қонунчилигининг глобал ҳақиқатидир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, иш вақти режимига оид нормаларни таҳлил
қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини 1201-модда билан
тўлдириш таклиф этилади:
“1201-модда. Иш вақти режими
Иш вақти режими – муайян календарь давр мобайнида (иш куни, ҳафтаси, иш
вақтини жамлаб ҳисобга олишда – ҳафталик ҳисобга олишдан ортадиган муддат
мобайнида) иш вақтининг тақсимланиши ҳисоланади.
Иш вақти режими иш ҳафтасининг тури (икки кун дам олинадиган беш
кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси,
мослашувчан жадвал бўйича дам олиш кунлари бериладиган иш ҳафтаси, тўлиқсиз
иш ҳафтаси), кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, шунингдек тўлиқсиз
иш куни (сменаси), ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти,
сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг
алмашинишини белгилайди.
Иш вақтининг режими меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа
шартномалари ва келишувлари, локал норматив ҳужжатлар, шунингдек умумий
қоидалардан фарқ қилувчи иш вақти режими меҳнат шартномаси билан
белгиланади”.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Гасанов М.Ю., Сарымсакова Г.К. Правовое регулирование рабочего времени и
времени отдыха: учебное пособие. – Т.: ИПТД ООО “Фуқаролик жамияти”, 2017. – С. 52.
2.
Гасанов М.Ю., Сарымсакова Г.К. Правовое регулирование рабочего времени и
времени отдыха: учебное пособие. – Т.: ИПТД ООО “Фуқаролик жамияти”, 2017. – С. 54.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
234
3.
https://lex.uz/docs/142859.
4.
Гасанов М.Ю., Сарымсакова Г.К. Правовое регулирование рабочего времени и
времени отдыха: учебное пособие. – Т.: ИПТД ООО “Фуқаролик жамияти”, 2017 – С. 55.
5.
Лушников А.М., Лушникова М.В. Курс трудового права: Учебник: В 2 т. Т. 2.
Коллективное трудовое право. Индивидуальное трудовое право. Процессуальное
трудовое право. – М.: Статут, 2009. – С. 466.
6.
Киселев И.Я. Сравнительное и международное трудовое право. Учебник для
вузов. – М.: Дело, 1999. – С. 198.
7.
Лушников А.М., Лушникова М.В. Курс трудового права: Учебник: В 2 т. Т. 2.
Коллективное трудовое право. Индивидуальное трудовое право. Процессуальное
трудовое право. – М.: Статут, 2009. – С. 468.
8.
Гасанов М.Ю., Сарымсакова Г.К. Правовое регулирование рабочего времени и
времени отдыха: Учебное пособие. – Т.: ИПТД ООО “Фуқаролик жамияти”, 2017. – С. 59.
9.
Киселев И.Я. Сравнительное и международное право. – М.: Изд-во «Дело»,
1999. – С. 200.
10.
Филипова И.А. Международное и национальное трудовое право. Учебное
пособие. – Нижний Новгород: Нижегородский госуниверситет, 2015. – С. 76.
11.
Лушников А.М., Лушникова М.В. Курс трудового права: Учебник: В 2 т. Т. 2.
Коллективное трудовое право. Индивидуальное трудовое право. Процессуальное
трудовое право. – М.: Статут, 2009. – С. 469.
12.
Гасанов М.Ю., Сарымсакова Г.К. Правовое регулирование рабочего времени и
времени отдыха: Учебное пособие. – Т.: ИПТД ООО “Фуқаролик жамияти”, 2017. – С. 68.
13.
Утверждено Государственным комитетом РУз по архитектуре
и
строительству 11 ноября 1998 г., зарегистрировано Министерством юстиции РУз
28 ноября 1998 г. No 551 с изменениями, внесенными Постановлением
Государственного комитета РУз по архитектуре и строительству от 29 июля 2013 г.
No 3, зарегистрированными Министерством юстиции РУз 23 августа 2013.
14.
Гасанов М.Ю., Сарымсакова Г.К. Правовое регулирование рабочего
времени и времени отдыха: учебное пособие. – Т.: ИПТД ООО “Фуқаролик жамияти”,
2017 – С. 68.
15.
Трудовой кодекс Российской Федерации от 30.12.2001 N 197-ФЗ (ред.
от 16.12.2019).
16.
Киселев И.Я. Сравнительное и международное трудовое право. Учебник
для вузов. – М.: Дело, 1999. – С. 205.
17.
Миронов В.И. Трудовое право: Учебник для вузов. СПб.: Питер, 2009. – С. 386.
18.
Гасанов М.Ю., Сарымсакова Г.К. Правовое регулирование рабочего
времени и времени отдыха: Учебное пособие. – Т.: ИПТД ООО “Фуқаролик жамияти”,
2017. – С. 79.
19.
Гасанов М.Ю., Сарымсакова Г.К. Правовое регулирование рабочего
времени и времени отдыха: Учебное пособие. – Т.: ИПТД ООО “Фуқаролик жамияти”,
2017. – С. 81.
20.
Киселев И.Я. Сравнительное и международное трудовое право. Учебник
для вузов. – М.: Дело, 1999. – С. 210.
