Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Improvement of educational literature of a new generation in
distance learning as a second foreign language
Utkir SATTAROV
1
Samarkand State Institute of Foreign Languages
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 15 July 2021
Available online
15 August 2021
In recent years, in our country, much attention has been paid
to improving the quality of education, improving the material
and technical base of educational institutions, creating textbooks
and teaching aids of a new generation, incorporating the latest
achievements of modern science and technology and advanced
world experience. This article is devoted to the improvement of
a new generation of textbooks on distance learning of German as
a second foreign language, methods of learning German and
related literature, and their meaning.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
German,
second foreign language,
material and technical base,
textbooks and teaching aids,
modern system of
pedagogical education,
didactic meaning,
Slatina,
information society,
integrated textbooks.
Немис тилини иккинчи чет тили сифaтидa мaсофaвий
ўқитишдa янги aвлод ўқув aдaбиётлaрини тaкомиллaштириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Немис тили,
иккинчи чет тили,
моддий-техник баъза,
дарслик ва ўқув
қўлланмалар,
замонавий педагогик
таълим тизими,
дидактик маъно,
Слатина,
ахборот жамияти,
интеграциялашган
дарсликлар.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим сифатини
ошириш, таълим муассасаларини моддий-техник базасини
такомиллаштириш, таълим жараёнида бугунги фан ва
технологияларнинг сўнги ютуқларини ва бу борадаги
жаҳоннинг илғор тажрибаларини ўзида мужассам этган
дарслик ва ўқув қўлланмаларни янги авлодини яратишга
катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу мақолада немис тилини
иккинчи чет тили сифaтидa мaсофaвий ўқитишдa янги
aвлод ўқув aдaбиётлaрини тaкомиллaштириш, немис
тилини ўрганиш методлари ва унга мос адабиётлар, улар-
нинг аҳамияти борасида тўхталиб ўтилган.
1
Samarkand State Institute of Foreign Languages, Samarkand, Uzbekistan.
E-mail: uusattarovrgtf@gmail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
69
Улучшение образовательной литературы нового поколения
в дистанционном обучении как второй иностранный язык
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
немецкий язык,
второй иностранный
язык,
материально-техническая
база,
учебники и учебные
пособия,
современная система
педагогического
образования,
дидактический смысл,
Слатина,
информационное
общество,
интегрированные
учебники.
В последние годы в нашей стране большое внимание
уделяется
повышению
качества
образования,
совершенствованию
материально-технической
базы
учебных заведений, созданию учебников и учебных пособий
нового поколения, вобравших в себя последние достижения
современной науки и техники и передовой мировой опыт.
Данная статья посвящена совершенствованию нового
поколения учебников по дистанционному изучению
немецкого языка как второго иностранного, методам
изучения немецкого языка и соответствующей литературы,
их значению.
КИРИШ
Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим сифатини ошириш, таълим
муассасаларини моддий-техник баъзасини такомиллаштириш, таълим жараёнида
бугунги фан ва технологияларнинг сўнги ютуқларини ва бу борадаги жаҳоннинг
илғор тажрибаларини ўзида мужассам этган дарслик ва ўқув қўлланмаларни янги
авлодини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Жамиятимиздаги бу каби
ислоҳатларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассаса-
ларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган
кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 5 июндаги ПҚ–3775-сон қарорида белгиланган
вазифаларни бажариш, олий таълим муассасаларини илғор жаҳон тажрибалари
асосида яратиладиган янги авлод дарслик, ўқув қўлланмалари ҳамда даврий
нашрлар билан тизимли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрьдаги “Олий таълим муассасаларини ўқув
адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида”ги 816-сонли қарорининг қабул
қилиниши ва унда белгиланган вазифаларда ҳам кўришимиз мумкин.
АДАБИЁТЛАР ТАҲРИРИ
Замонавий педагогик таълим тизимини ташкил этишга доир энг муҳим
масалалардан бири бу – юқори сифатли дарсликларни яратиш ва улардан фойда-
ланишдир. Замонавий, тез ўзгарувчан дунёда, керакли билимларни тақдим этиш ва
тарқатиш шароитида дарсликларнинг ўрни ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб
бормоқда. Дарслик – бу “ўқув жараёнида турли хил илмий ва касбий мазмундаги
маълумотларни махсус форматланган дидактик восита ёрдамида фойдаланувчига
етказадиган, ўқув жараёнининг мақсадларига, талабаларнинг психофизик
етуклигини оширадиган, таълим ёки унинг босқичлари, яъни ўқув дастурлари,
ишчи дастурлари талабларига мос келадиган муяйан бир китоб”.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
70
Оммавий таълим талабларига жавоб бўлиши билан дарсликлар асосий ўқув
қўлланмасига айланди. Таълим соҳасидаги барча ўзгаришлардан ва ислоҳотлардан
қатъи назар, дарсликлар ҳали ҳам ўқитиш жараёнида мажбурий билим манбаи
бўлиб қолмоқда. Дарсликларнинг алмаштириб бўлмайдиганлиги, юқори сифатли
дарсларни ташкил этиш мумкин эмас деган хулосага келинади.
XXI аср таълимини белгилайдиган катта қарама-қаршилиирга тааллуқли
бўлган замонавий ижтимоий таълим мунозаралари сўнгги дарсликларнинг
аҳамияти ва функцияларига янги муъёрларини кўрсатиб беради. Бу борадаги
мунозараларнинг бири шундаки, бир томондан оммавий равишда “талабалар
билимларини ошириш” бўлса, иккинчи томондан, билимларни сингдириш ва қайта
ишлаш учун инсон қобилятига эътибор қаратилмқода. Бунга қўшимча равишда,
замонавий дарсликлар ишлаб чиқаришнинг асосий парадигмаларидан бири бу
ўқитувчиларнинг
курс
директорлари,
ташкилотчилар,
координаторлар,
профессионал инструкторлар, репетиторлар каби янги функцияларини ҳисобга
олиш ҳам талаб қилинади. Бундан ташқари бугунги кунда дунёнинг кўплаб
мамлакатларида, хусусан Ўзбекистон таълим тизимида ҳам масофавий таълим
ривожланиб, уни таълим жараёнида қўллаш жадал равишда такомиллашиб
бормоқда. Бу жараёнда анъанавий ўқув адабиётларга қўйиладиган талаблар
электрон дарсликларнинг хусусиятлари жиҳатидан фарқ қилади. Шу жиҳатлар ҳам
методист олимлар томонидан янги авлод дарсликларини яратиш борасида қарама-
қарши фикрлилик ҳолатлари учраб турибди.
Умуман олганда, дарсликлар “мажбурий матнли ўқитиш воситалари”
сифатида, уларни ишлаб чиқариш ва замонавий курсни моделлаштириш учун
фойдаланиш тамойиллари ва усуллари доимий равишда қайта баҳоланиб
турилиши шарти бўлган ўқув жараёнидаги асосий билим манбаларидан бири бўлиб
қолмоқда.
Aгар дарсликлар билан бошқа барча ўқув адабиётларни ажратиб
кўрсатиладиган бўлса, шартли равишда, дарсларни педагогик-таълим жараёни-
нинг бошқа компонентларидан ажратишнинг асосий таркибий қисмларига
мурожаат қилиш керак. Булар қуйидагилар:
–
ўқув дастурлари асосида тузилганлигига;
–
аниқ мақсадга йўналтирилганлигига ва муддатининг чекланганлигига;
–
ўқитувчи томонидан бошқарилишига ва назорат қилинишига.
ТАДҚИҚОТЛАР МЕТОДИКАСИ
Одатда дарслик тузиш учун асосий педагогик талаблар бир вақтнинг ўзида
белгиланади ва қуйида улар батафсил тушунтирилади:
1.
Педагогик ва дидактик дискурс нуқтаи назаридан, дарслик дизайни
масаласи курс дастурлари масаласи билан боғлиқ тузилади, чунки дарсликлар,
қоида тариқасида, ўқитишнинг алоҳида соҳалари учун ўқув дастурига мувофиқ
тузилади ва моделлаштирилади. Шунинг учун айтиш мумкинки, дарсликларнинг
дизайни ва ишлаб чиқарилиши ҳар доим ўқув дастурларига асосланган. Дидактик
маънода дарсликлар муайян курслар ва таълимининг маълум даражалари учун
ўқув дастурларининг барча хусусиятларини экс эттириши керак. Ушбу хусусия-
тларга қуйидагилар киради:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
71
–
ўқув дастурида назарда тутилган курс мазмунини тақсимлаш тури
(чизиқли, консентрик, спирал ва курс таркибини комбинациялашган ҳолда);
–
ўқув жараёнининг босқичлари бўйича дарс мазмунини тақсимлаш (ўқитиш
соҳаси, ўқитиш мавзуси, ўқув бўлими);
–
дарс мазмуни ҳажми ва интенсивлиги (ўқув қўлланманинг ўқувчиларининг
психофизик имкониятлари учун мўлжалланганлиги);
–
бошқа курслар ва ўқитиш соҳалари мазмуни билан боғлиқлиги (таълим
соҳалари, айрим турлари ва даражаларидаги барча дарсликлар ўртасидаги
вертикал ва горизонтал боғлиқлик).
1. Дарсликлар ўқитиш жараёнида доимий билим манбаларидан бири экан-
лигини ҳисобга олиб, улар телеологик ўлчовни ҳам ўз ичига олиши керак, яъни улар
тегишли курсда ўқитишнинг предмети, мақсад ва вазифаларига жавоб берадиган
тарзда яратилиши керак. Мақсадлар шартли равишда учта гуруҳга бўлиниши
мумкин: педагогик, ўқув ва функционал. Ўқитишнинг маълум бир соҳаси ёки
курсида талабаларга тегишли бўлган педагогик-ўқув-функционал шароит-ларда
эришилиши керак бўлган барча нарсалар дарсликларда акс эттирилиши керак.
Слатинанинг фикрига кўра, “Дарсликнинг илмий, мантиқий-методик, концептуал-
семантик, дидактик-методик ва бошқа қийматларни ўз ичига олиши курснинг
кўзланган мақсадлари билан боғлиқликда яратилиши лозим. Бироқ, белгиланган
қийматларнинг ўзи ҳеч қачон ўқув жараёнининг аниқ мақсадлари ва вазифаларини
амалга оширилишнинг кафолати бўлмайди”. Тегишли дарсликни ишлаб чиқариш
жараёни қуйидаги талабларга жавоб берадиган бўлса, мақсад ва натижаларга
эришилади:
А) дарсликнинг тегишли дидактик форматланиши. Бу дарслик ишлаб
чиқариш жараёнининг асосий талабидир, чунки дарсликнинг дидактик аппарати
айнан мазкур дарсликни “талабанинг кундалик қизиқиши объекти”га айлантиради.
Дарсликнинг дидактик дизайни қуйидагиларга асосланади:
–
ўқитиш жараёнининг асосий тамойиллари (ўз-ўзини фаоллаштириш ва
спонтанлик принципи, ўзаро таъсир ва алоқа принципи, долзарблик ва тўлиқлик
принципи);
–
дидактик қадриятлар ва принциплар (ёшга мослик принципи, тизимлаш-
тириш ва босқичма-босқичлик принципи, далиллар принципи, рационалллик
принципи, индивидуализм принципи);
–
ривожланишнинг турли босқичларидаги ўқув жараёнлари (таҳлил ва
синтез, абстракция ва умумлаштириш, индуксия ва дедуксия, тизимлаштириш ва
таснифлаш);
–
курсларда ўқитиш ва ўрганишнинг қадриятлари ва тамойиллари (ўрганиш
ва ўқитишнинг мажбурий ўзаро боғлиқлиги, кузатиш, излаш ва кашф қилиш орқали
ўрганиш, фаол ўрганиш тамойили);
–
дарснинг босқичлари (кириш, амалга ошириш, билимларни тасдиқлаш,
машқ қилиш, такрорлаш ва баҳолаш).
Бундан ташқари, дарслик яратувчи бугунги замонавий ўқув жараёнидаги
дарсликларга фақатгина ўқув таъминоти сифатида қарамаслиги ва шу билан бирга
дарсликнинг дидактик форматлаши унинг бошқа барча ўқув воситалар билан
дидактик-услубий жиҳатдан тўлдириш принципига амал қилишини ёдда тутиши
керак. Слатинанинг фикрича, “фақатгина билимнинг турли хил манбалари ўртаси-
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
72
даги бир-бирини тўлдирувчи боғлиқликда дарслик ўзининг ҳақиқий педагогик-
таълим функцияларини бажариши мумкин. Шунинг учун дарсликнинг қиймати
фақат унинг дарслик эканлигида эмас”. Замонавий ахборот жамиятида талабани
бошқа билим манбаларига йўналтириш ва уни ўқишга фаол ёндошишга ундайдиган
дарсликларнинг айнан шу хусусияти, шу билан мавжуд барча билим манбаларини
бирлаштириш, ҳар қандай дарсликда бўлиши керак бўлган асосий хусусиятдир. Шу
нуқтаи назардан, ўқувчиларни таълим муассасаларида электрон таълимга,
шунингдек масофавий ўқитишга тайёрлашга қаратилган дарслик-ларнинг алоҳида
аҳамиятини ҳам таъкидлаш керак.
Б) дарсликнинг тегишли график дизайни ва техник формати. Дарсликнинг
график дизайни ва техник форматлаши шуни англатадики, дарсликнинг ташқи
қиёфаси шу дарсга жалб қилинган талабаларда қизиқиш, изланувчанлик ва ғайрат
уйғотиши, шунингдек, унинг фойдали бўлиши ва талабалар ёшига мос бўлиши
керак. Тўғри иллюстрация ўқувчиларнинг дарсликни қабул қилиши ёки рад
этишининг асосий омилларидан биридир. Иллюстрациялар дарсликнинг матн
қисмларини қўшимча равишда бойитиши керак. Бу ҳолат фақатгина бирон бир
нарсани таъкидлаш учун ва қўшимча иллюстрация талаб этилган жойларда
қўйилиши мумкин бўлади.
Сифатсиз ижодий-техник дизайн ва ёшга мос бўлмаган графикалар дарсликнинг
тегишли эстетик талабларга жавоб бермаслигига олиб келиши мумкин. Шу билан бир
қаторда, дарслик бошидан охиригача матнли бўлмаслиги керак, чунки талабалар ва
айниқса, кичик ўқувчилар уни жозибали деб билишади. Дарсликда матннинг маъносига
боғлиқ бўлган расмлар, чизмалар, графиклар, жадваллар бўлиши керак. Иллюстрация-
лар қора ва оқ ёки рангли бўлиши мумкин. Сарлавҳалар ва кичик сарлавҳалар бир текис
тақсимланиши ва чиройли форматланиши керак. Қоғоз сифати дарслик талабларига
жавоб бериши керак, муқовалари ўқувчиларни жалб қилиш учун дид билан ишланган
бўлиши талаб этилади. Ва ниҳоят, дарслик катта бўлмаслиги керак, чунки бу
ўқувчиларни зериктириб қўйиши мумкин. Дарсликнинг техник формати дарслик,
трейнинг дарслик, тўплам деб номланишига боғлиқ. Интеграциялашган дарсликлар
тегишли ўқув дастурида назарда тутилган барча таркибни ўз ичига олади, трейнинг
дарсликлар турли хил машқлар китобларига тааллуқлидир, тўпламда бир нечта
китоблар (ўқувчи, трейнинг китоблар, амалий ва ҳ.к) ўқув дастурини ўз ичига олади.
ТАДҚИҚОТ ВА НАТИЖАЛАР
Ва ниҳоят, шуни таъкидлаш керакки, замонавий дарсликда унинг мазмунини
бойитадиган дидактик-услубий, шунингдек, график-ижодий жиҳатидан турли хил
қўшимча воситалар ҳам бўлиши керак. Бу, биринчи навбатда, асосий дарсликни
миқдорий ва сифат жиҳатидан тўлдириш учун махсус ишлаб чиқилган CD ва DVD
каби ёрдамчиларга тегишли (дарслик дизайни учун мултимедиа ёндашуви) бўлади.
Дарсликдан фойдаланиш шу каби барча қўшимча воситалардан фаол (ижодий)
фойдаланишни ҳам талаб қилади.
В) дарсликнинг тегишли лингвистик форматланиши. Дарсликлар билим-
ларни тарқатиш учун муҳим воситалардан биридир. Шу сабабли, ўқув қўлланма-
ларининг лингвистик формати энг нозик масалалардан бири бўлиб, муайян
талабалик ёшига лингвистик жиҳатдан мослиги ва матнли ва расмли қисмларнинг
таркиби энг муҳим ва энг мураккаб жиҳатлари ҳисобланади. “Дарсликда
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
73
ишлатиладиган тилни танлаш аста-секин унинг информацион аҳамиятлилигининг
энг муҳим мезонига айланиб бормоқда, чунки тил маълумот узатишда хизмат
қилади, тил фойдаланувчига мулоқот воситаси ҳисобланади ва агар бу “мулоқот
жамияти” ва унинг фойдаланувчиси мулоқотда хатоликка дуч келган бўлса,
мулоқот самарали бўлмайди ва дарсликнинг билим манбаи сифатида мақсади
баҳсли бўлиб қолади!”. Демак, дарслик тузиш жараёнида тилшунос мутахассис-
ларнинг ижодий иштироки нафақат дарслик матнни тузатиш нуқтаи назаридан,
балки дарслик матнини танлашда (ўқувчиларнинг ёшига қараб, ўқув дастуридан
келиб чиққан ҳолда) муаллифлар билан биргаликда ҳаракат қилиш керак. Бу жуда
муҳимдир, чунки талабалар ўзларининг дарсликларида ишлатилган маълумотлар
асосида ихтисослаштирилган илмий ва бадиий регистрларнинг сўзларини
ўрганади. Шунинг учун дарсликларнинг тўғри лингвистик форматлаши илмий
принциплар ва ўқув жараёнида ўқувчилар ёшига мослиги ўртасида махсус
боғлиқликни таъминлайди.
Г) дарсликнинг тегишли гигиеник форматлаш.
Дарсликлар ўқувчиларнинг кундалик ва доимий алоқада бўлишлари учун
ўқув воситаси ҳисобланади, шунинг учун дарслик тайёрлаш жараёнида
ўқувчиларнинг соғлиғига эътибор қаратиш керак. Вилотижевич, бу, айниқса,
ўқувчиларнинг кўриш қобилиятига тааллуқли деган фикрни илгари суради ва
қуйидагиларни таъкидлайди: Матн ёзувлари ўқувчилар томонидан 20 см
оралиғида аниқ кўриши учун етарлича катта бўлиши керак. Чизиқлар орасидаги
масофа тенг ва асосли бўлиши керак. Сарлавҳалар ва кичик сарлавҳалар визуал
равишда маълум бир мавзу ва унинг қисмларини акс эттириши керак”. Бундан
ташқари, дарсликдан фойдаланадиган ўқувчилар соғлиғига зарар етказмаслик
учун дарслик материаллари ва босиб чиқариш учун ишлатиладиган бўёқ турларини
ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳатто жуда ёш талабалар ҳам ҳар куни кўпайиб бораётган
дарсликлар ва қўлланмалардан фойдаланишга ва олиб юришига мажбур
бўлишларини ҳисобга олсак, дарсликнинг ҳажми ва вазнига ҳам эътибор қаратиш
лозим.
3. Замонавий дарслик яратиш жараёнида юқоридаги мезонларга жавоб
бериш ўз-ўзидан дарсликнинг барча функцияларини бажаришига олиб келмайди.
Синфлар учун дарсликлардан фойдаланиш “ўқитувчининг ижодий саъй-ҳаракат-
лари билан чамбарчас боғлиқ”. Ўқитувчиларнинг ижодий саъй-ҳаракатлари
ўқувчиларга замонавий мултимедиа муҳитида уларни бошқа манбалар билан
интеграллашган ҳолда ўрганиш учун ўқув қўлланмаларидан қандай қилиб яхшироқ
фойдаланишни кўрсатиб бериши керак.
Ўқитувчилар дарсларнинг яратувчиси ва етакчиси сифатида бирон бир
асосий функцияларни дарсликларда катта эътибор қаратмаслиги лозим, яъни
ўқитувчилар таълим жараёнининг барча босқичларини ҳисобга олишлари керак.
Дарслик ўқув жараёнида белгиланган натижалар ва мақсадларни ҳисобга олган
ҳолда барча босқичлардан узвий равишда ишлатилиши керак.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415
74
ХУЛОСА
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, дарсликлар ҳар доим ҳам асосий
ўқув воситаларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолаверади, шу сабабли
уларни лойиҳалаш жараёнига алоҳида эътибор бериб келинган. Бугунги кунда бу
жараён ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Замонавий дарсликларни ишлаб чиқариш ва
улардан фойдаланиш учун асосий педагогик мезон ва белгиловчи омиллар доимий
равишда қайта баҳолашни ва такомиллашувни талаб қилади. Дарсликларни ишлаб
чиқариш ва улардан фойдаланишнинг педагогик детерминантлари синфларнинг
моҳиятига ва уларнинг педагогик-таълим жараёнининг барча жиҳатларини қамраб
олинишига асосланади. Демак, дарсликларни ишлаб чиқариш ҳар доим таълим
муассасаларининг муайян турлари ва даражалари учун ўқув дастурлари, дарслар-
нинг мақсади ва натижалари билан бевосита боғлиқ бўлиб, дарслик яратиш
жараёнида тегишли дидактик, график дизайн, лингвистик, гигиеник форматлаш;
шунингдек, дарсликларни ўқитиш методларини танлашда ва дарсларни ташкил
этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Дарсликларни яратиш ва дарсликка
қўйиладиган мезонларни аниқлаш ҳар доим ва ҳар бир таълим тизими учун муҳим
аҳамиятга эга бўлади. Таълим ва таълимни такомиллаштириш бўйича ҳар қандай
ҳаракат ўқув жараёнининг барча босқичларида дарсликларни такомиллаш-
тиришни ўз ичига олиши керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Potkonjak, N., Šimleša, P. (ur.), (1989), Pedagoška enciklopedija 2, Beograd,
Zagreb, Sarajevo, Titograd, Novi Sad: Zavod za udžbenike i nastavna sredstva.
2.
Stevanović, M. (1998), Didaktika, Tuzla: R&S.
3.
Slatina, M. (2005), Odindividue do ličnosti-uvođenje u teoriju konfluentnogo
obrazovanja, Zenica: Dom štampe. – P.137.
4.
Slatina, M. (1998), Nastavnimetod, Sarajevo: Filozofskifakultet.
5.
Vilotijević, M. (2001) Didaktika3, Sarajevo: BH most.
6.
Potkonjak, N., Šimleša, P. (ur.), (1989), Pedagoška enciklopedija 2, Beograd,
Zagreb, Sarajevo, Titograd, Novi Sad: Zavod za udžbenike i nastavna sredstva. – P.473.
7.
Беспалько В.П. Теория учебника: Дидактический аспект. – М.: Педагогика,
1988. – С. 160.
8.
Беспалько В.П. Теория учебника. – М.: Педагогика, 1988, – С. 160.
9.
Агеев В.Н. Электронные издания учебного назначения: концепции,
создание, использование / В.Н. Агеев, Ю.Г. Древе. – М.: 2003, – С. 236.
10.
Зайнутдинова Л.Х. Создание и применение электронных учебников (на
примере общетехнических дисциплин). – Астрахань: Изд-во ЦНЭП. 1999, – С. 364.
11.
Wulf W.A. 2003. “Higher Education Alert: The Information Railroad is Coming”.
Educause, Jan./Feb.
12.
Вымятнин В.М., Демкин В.П., Можаева Г.В., Руденко Т.В. Мультимедиа-
курсы: методология и технология разработки, Томск 2003// http://ido.tsu.ru
/ss/?unit=223.
13.
Casey J. (1994) Integrating Computers in the Primary Classroom. The
Computing Teacher, 21. – PP. 33–36.
