Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Opportunities for direction of students in scientific
research activities in the credit-module system
Azamat DJUMANQULOV
1
, Solikha ALLAYAROVA
2
National University of Uzbekistan
Tashkent State Law University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
30 January 2022
Accepted 20 February 2022
Available online
15 March 2022
Modern tendencies in higher education recognize that there
is no more effective system in the preparation of highly
qualified specialists than a credit-module system. This system,
introduced in 1999 by European states in higher education
institutions, today remains the most effective form of
internationalization of education. In recent years, several higher
education institutions have switched to a credit-module
education system in the Republic of Uzbekistan, and this
process still continues. In this article, we tried to determine the
possibilities of predicting the effectiveness of the full
implementation of the credit-module system in practice,
particularly, in sending students to research activities. The
results of the study are reflected in the analysis of the survey
conducted on the topic.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
higher education,
scientific research,
credit-modular system,
quality of education.
Кредит
-
модул тизимида талабаларни илмий тадқиқот
фаолиятига йўналтириш имкониятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
олий таълим,
илмий тадқиқот,
кредит
-
модуль тизими,
таълим сифати.
Ҳозирги
замон олий таълим трендлари юқори малакали
мутахассисларни тайёрлашда кредит
-
модул тизимидан
самаралироқ тизим мавжуд эмаслигини эътироф этмоқда.
1999 йилдан Европа давлатлари томонидан олий мактаб
-
ларига татбиқ этилган ушбу тизим бугунги кунда
1
Doctoral student of the Department of Pedagogy and General Psychology, National University of Uzbekistan.
E-mail: azamat.jumanqulov@mail.ru.
2
Associate Professor, Candidate of Philosophical Sciences, Tashkent State Law University. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: s.allayarova@nuu.uz.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
311
таълимни интернационаллаштиришнинг энг самарали
шакли бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳам
сўнгги йилларда бир нечта олий таълим муассасалари
ўқитишнинг кредит
-
модуль тизимига ўтди ва бу жараён
давом этмоқда. Биз ушбу мақоламизда кредит
-
модуль
тизимини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш самарадорлигини
прогнозлаш, хусусан, талабаларни илмий тадқиқот
фаолиятига йўналатиришдаги имкониятларни аниқлашга
ҳаракат қилдик. Тадқиқот натижалари мавзу бўйича
ўтказилган сўровнома таҳлилларида ўз аксини топган.
Возможности направления студентов на научную
деятельность в кредитно
-
модульной системе
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
высшее образование,
научная исследования,
кредитно
-
модульная
система,
качество образования.
Современные
тенденции
высшего
образования
признают, что в подготовке высококвалифицированных
специалистов нет более эффективной системы, чем
кредитно
-
модульная. Эта система, внедренная с 1999 года
европейскими государствами в высшие учебные заведения,
сегодня
остается
наиболее
эффективной
формой
интернационализации
образования.
В
Республике
Узбекистан в последние годы несколько высших учебных
заведений перешли на кредитно
-
модульную систему
обучения, и этот процесс продолжается. В данной статье
мы
постарались
определить
возможности
прогнозирования эффективности полноценного внедрения
кредитно
-
модульной системы на практике, в частности, в
направлении студентов на научно
-
исследовательскую
деятельность. Результаты исследования отражены в
анализе анкетирования, проведенного по теме.
Кириш.
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикасида олий
таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш,
замонавий билим ва юксак маънавий
-
ахлоқий фазилатларга эга, мустақил
фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан
янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим
технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини
ривожлантириш мақсадида 2019 йил 8 октябрда “Ўзбекистон Республикаси олий
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган эди. Унга асосан, Ўзбекистон
Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий
таълим муассасаларининг флагманига айлантириш, республикадаги камида 10 та
олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli
Symonds World Univer
sity Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of
World Universities) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим
муассасалари рўйхатига, шу жумладан, Ўзбекистон Миллий университети ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
312
Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим
муассасалари рўйхатига киритиш ва бошқа қатор вазифалар белгиланган эди.
Сўнгги вақтда мамлакатимизда таълим тизимининг жадал ўсиши
кузатилмоқда. Таълим тизимининг ривожланишида ўқув жараёнига анъанавий
тизим ўрнига кредит тизимини жорий этиш масаласига алоҳида эътибор
қаратилмоқда. 2001 йилда 29 та Европа давлатлари таълим вазирликлари
томонидан Болонья декларациясининг имзоланиши Европа таълим ҳудудининг
яратилишида муҳим аҳамиятга ега бўлган эди. Хусусан, таълимнинг ривожланиш
истиқболлари
ана шу Болонья жараёнининг асосий талаблари нуқтаи назаридан
қандай шаклланишига боғлиқдир. Ундаги асосий талаблар қуйидагилар: олий
таълимнинг икки босқичли тизимига ўтиши; кредит тизимини жорий қилиш;
талабалар ва ўқитувчилар сафарбарлигини кенгайтириш;
таълим сифатини
таъминлаш, академик дипломлар ва академик даражаларининг эътироф этишга
бориб тақалади.
Методология.
Ушбу мақолада тадқиқотларимиз доирасида ўрганилган
олий
таълим ўқув жараёнида ўқув модулини шакллантиришда таълимни ташкил
этишнинг кредит
-
модуль тизими имкониятларини таҳлили, хусусан, талабаларни
илмий тадқиқотга йўналтиришдаги ўзига хосликлар ёритилган. Бунинг учун,
аввало , кредит
-
модуль тизими мазмунига тўхталиб ўтиш лозим.
Кредит таълим тизими жаҳонда етакчи ўқув амалиёти бўлиб, жамият
,
ижтимоий ишлаб чиқариш, бозор иқтисодиётининг билимли, юқори малакали
мутахассисларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиради. У нафақат
самарали ўқитиш усулларини ўз ичига қамраб олади, балки таълимга, ўқитувчи ва
ўқувчиларга катта талаблар қўяди
(Аллаярова С.Н., Абдурахманов У.З., 2018)
.
Тадқиқот мавзуси бўйича сўнгги йилларда кўплаб изланишлар олиб
борилмоқда, илмий ишлар ҳимоя қилинмоқда. Биз кредит
-
модул тизими мазмуни
ва аҳамиятини ўрганишда республикамиз олимларидан Х.
Худойқулов,
У.
Абдурахманов, А.
Авазбаев, Ю.
Джураев, З.
Турсунходжаева, Н.
Камилова,
О.Бекмуродова кабиларнинг илмий ишларидан ҳамда МДҲ давлатлари олимлари
Т.Ю.
Анопченко, В.А.
Максимов, И.В.
Мошкин, Д.В.
Афанасьев, В.С.
Грызлов,
В.М.
Каточков, М.А.
Сафронова, В.Н.
Малеткин, О.Н.
Друзь, Ю.Г.
Пронина кабилар
-
нинг мақолаларида илгари сурилган ғоя ва назарияларга таяндик.
Асосий қисм.
Кредит
-
модул тизими –
модулли таълим технологиялари ва
ЕСТS кредитлари бирлигига асосланган мазмунли модулларни ишлаб чиқиш учун
зарур бўлган талаба юкламасини ўлчаш бирлиги сифатида ўқув жараёнини
ташкил этиш модели.
Ўқув жараёнини ташкил этишнинг кредит
-
модул тизими қуйидагиларни
таъминлайди:
–
таълим дастурининг модулли тузилиши;
–
меҳнат зичлигини баҳолаш учун кредит бирликларидан (қарзлардан)
фойдаланиш;
–
билимларни баҳолашда балл
-
рейтинг тизимларидан фойдаланиш;
–
индивидуал ўқув дастурларини ишлаб чиқишда талабаларнинг иштироки;
–
ўқув жараёнида мустақил ишларнинг улушини ошириш; таълим дастур
-
ларининг мослашувчанлигини ошириш
(Худойкулов Х.Ж., Аллаярова С.Н., 2019)
.
Кредит
-
модул тизимини жорий этишдан мақсад –
“ҳозирги эҳтиёжларни
қондиришни
кафолатлайдиган ва янги қизиқиш векторини белгиловчи”
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
313
ўқитишнинг мазмуни ва ташкил етилиши бўйича мослашувчан таълим тузил
-
маларини яратишдир.
Кредит
-
модулли таълим тизимининг асосий вазифаси ўқитишнинг нафақат
зарур билимларни берадиган, балки талабанинг узлуксиз касбий таълим ва ўз
-
ўзини тарбиялаш тизимига киришига имкон берадиган янги шакл ва усулларини
танлашдан иборат.
Натижалар таҳлили.
Маълумки, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясига мувофиқ, олий ва олий таълимдан кейинги таълим
тизимида Ўзбекистоннинг Болонья кредит тизимига қўшилишига шарт
-
шароитлар яратиш ва ўқув жараёнига анъанавий тизим ўрнига кредит тизимини
киритиш кўзда тутилган эди. Аввало, Болонья кредит тизими ҳақида
мамлакатимиздаги педагог ва ўқитувчилар, ёш мутахассислар, умуман олганда
кенг жамоатчилик яхши хабардор бўлиши керак. ОТМда ўтказилган сўровномалар
орқали респондентларнинг Болонья кредит тизимидан хабардорлик даражаси
ўрганилганда, уларнинг қарийб ярми (46,8%) маълумотга эга эмаслигини
билдирган бўлса, 42,5%и қисман, 10,6%и
тўлиқ маълумотга эгалигини
таъкидлаган. Бугун халқаро ҳамжамиятнинг фаол аъзоси бўлишга ҳаракат
қилаётган
Ўзбекистон таълим жараёнида ҳам халқаро интеграциядан
манфаатдордир. Зеро, мамлакатимизнинг Болонья жараёни таълим тизимига
қўшилиши хорижий мамлакатлар билан олий таълим соҳасидаги алоқаларни
кенгайтиришни таъминлайди. Бу борада сўровнома иштирокчиларининг фикри
ўрганилганда, уларнинг 37,1% мамлакатимиз ОТМларида Болонья кредит
тизимини жорий қилиниши талабаларни чет эл ўқув юртларида ҳам ўқишни
давом эттиришига кенг йўл очиб беришини қайд этган. 52,5% респондентлар бу
борадаги саволга жавоб беришга қийналишини маълум қилган. Бу ҳолат ушбу
тизим ҳақида етарли маълумотга эга эмаслик билан боғлиқ деб айтиш мумкин.
Фақатгина10,3% қатнашчилар саволга инкор жавобини беришган. Маълумки,
“ERASMUS” дастури профессионал таълимни ривожлантириш, ёшларни илмий ва
ижодий камолотга етказиш ҳамда спорт соҳалари бўйича Европа Иттифоқининг
анча муваффақиятли дастурларидан ҳисобланади. Ушбу дастур Европа
Иттифоқига аъзо давлатлар турли соҳаларда, айниқса олий таълим соҳасида
истиқболли ҳамкорлигини кўзда тутади.
“ERASMUS” дастурининг ютуқларидан бири бу Европа университетларидаги
ўқитиш натижаларини ўзаро тан олиш тизими –
(бу) (Europeаn Credit Tran
sfer
System (ЕСТS) ни яратиш синаш ва амалиётга кенг қўллаш демакдир.
Респондентларда
дастурнинг
Ўзбекистон
олий
таълим
тизимини
ривожлантиришдаги аҳамияти хусусида сўралганда, уларнинг 53% аҳамиятга эга
эканлигини, 20,4% ўта муҳим аҳамият касб этишини, 14,4% бу тизим ҳақида
эшитмаганини, 7,2% унчалик аҳамиятга эга эмаслигини билдирган. Шунингдек,
4,8% жавоб беришга қийналишини маълум қилган. ЕСТS кредит технологияси
ўқув жараёнини ташкил этишдаги асосий устунликларини қуйидагилар билан
изоҳлаш мумкин: хорижда ўқишни давом эттириш учун олий юртини танлашда
шарт
-
шароит яратилиши,
талабалар қобилиятини тўлароқ очилишига ва
ўқитишнинг юқори натижаларига эришиш. Умуман олганда, кредит тизими
талабаларнинг мустақил ишлашини рағбатлантиради. Индивидуал таълим
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
314
йўналишининг танлов имкониятини, бакалавр, магистр ва докторантларнинг
академик эркинлигини таъминлашга ёрдам беради. Сўровнома иштирокчилари
ҳам
ўқув жараёни ва ўқитиш натижаларини баҳолашда ЕСТS кредит
технологиясининг аҳамиятига баҳо беришган. Жумладан, 46%
респондентлар
яхши, 13,7% юқори, 13,7% ўрта, 3,9% паст баҳолашини маълум қилган. Шунингдек,
11,7% жавоб беришга қийналишини ҳамда 10,7% бу ҳақда маълумотга эга
эмаслигини қайд этган. Бугунги кунда Европа ёки АҚШ университетларда олинган
таълим кўплаб мамлакатларда тан олинади. Бу бир қатор омиллар билан боғлиқ.
Хусусан, улардаги юқори таълим сифати, профессионал педагог ва
ўқитувчиларнинг мавжудлиги ҳамда касб сирларини мукаммал ўргатилиши ана
шундай муваффақиятни таъминлаб беради.
Ўзбекистон олий таълим тизимини ривожлантиришнинг муҳим йўналиш
-
ларидан бири бу –
Ўзбекистонда олинган таълим муддатини хорижий давлатларда
тан олинишига эришиш ҳисобланади. Респондентларнинг фикрича, бунинг учун
қуйидаги
масалаларга эътибор қаратиш лозим. Жумладан, 28,7%
иштирокчилар
олий таълим рейтингини кўтариш кераклигини, 22,2% хорий мамлакатларидаги
профессор
-
ўқитувчиларни жалб қилиш кераклигини, 16,6% давлатлар ўртасида
дипломларни тан олиш масаласида келишувга эришишни, 11,1% маҳаллий
ОТМлар рейтингини ошириш, 9,2% кредит баҳолаш тизимига ўтиш, 9,2% хусусий
ОТМларни очиқ ва рақобатни кучайтириш, 2,7% бир босқичли докторлик
тизимига ўтиш таклифларини билдиришган. Ўзбекистон олий таълим тизимини
ислоҳ қилишда жаҳоннинг илғор мамлакатлари тажрибасини ўрганиш, андоза
олиш ижобий натижани кафолатлаши мумкин. Республикамиз олий ўқув
юртларидаги асосий муаммолардан бири ўқув жараёни, қолаверса, ўқув
режаларининг замон талабларига мос эмаслиги, эскича ёндашувларнинг сақланиб
қолаётгани
билан боғлиқ. Бу борада респондентларнинг 52,1% Европа олий ўқув
юртлари ўқув режаларини ўрганиш орқали мамлакатимиздаги айрим олий таълим
муассасалари ўқув жараёнини такомиллаштириш мумкин деб
ҳисоблайди
.
Шунингдек, 39,3% бу ижобий натижа бериши мумкинлигини, 3,1% эса фойда
бермаслигини таъкидлаган. 5,3% иштирокчилар эса жавоб беришга қийналган.
Кредит
-
модуль тизимининг кўплаб ривожланган давлатлар тан олган Болонья
тизими декларациясига 48 давлат аъзо ҳисобланиб, GPA (диплом ёки аттестатнинг
ўртача кўрсаткичи) баҳолаш мезонининг қўлланилиши, академик мобиллик ҳамда
халқаро даражада интеграциялашувнинг юқори даражада таъминланиши
тизимнинг ўзига хос муҳим кўрсаткичларидир. Мазкур тизимни амалиётга жорий
қилган
давлатларда олий маълумот тўғрисидаги дипломлар халқаро миқёсда тан
олинади, талабалар ва профессор
-
ўқитувчилар учун академик мобиллик ва
халқаро алоқалар учун катта имкониятлар очилади, илғор тажрибалар асосида
тайёрланган рақобатбардош кадрларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлади.
Респондентларнинг 38%ининг фикрича, Болонья кредит тизимини жорий
қилиш асосида талабаларнинг қобилияти тўлароқ очиилишига ва ўқитишнинг
юқори натижаларига эришиш мумкинлигини айтиб ўтишган бўлса, 16,3% бунинг
аксини эътироф этган. 46,6%
иштирокчилар жавоб беришга қийналишган. Олий
таълим тизимини жаҳон андозаларига мос ҳолда ривожлантириш, илғор хорижий
тажрибани
мамлакатимизга тадбиқ этиш тизимдаги профессор
-
ўқитувчилар
олдига ҳам катта масъулият юклайди. Зеро, замонавий ўқитувчи ўз устида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
315
тинимсиз ишлаши, янгиликлардан хабардор бўлиши ва касбий малакасини
мунтазам ошириб бориши зарур. Бу борада респондентлар, қуйидагиларга
эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлашган. Жумладан, 42,1% иштирокчилар
замонавий билим ва малакалар, 19,2% педагогик маҳорат ва ўқитишнинг янги
усуллари, 12,5% АКТ ва замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш, 12,5%
хорижий тилни яхши билиш, 9,6% мутахассислик фанларидаги ўзгариш ва
янгиликлардан хабардорлик
муҳим аҳамият касб этади. Олий ўқув юртларидаги
ўқитувчиларда касбий
малака билан бир қаторда педагогик лаёқат –
компетентлик ҳам зарур сифатлардан ҳисобланади.
Педагогик компетентлик –
педагог томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим,
кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай
олиниши ҳисобланади. Бугунги кун талаби педагогдан касбий компетентлигини
мунтазам ошириб боришни тақозо этади. Сўровнома иштирокчиларининг
фикрича, бунинг учун қуйидагилар муҳим: ўз соҳаси бўйича турли рисола, ўқув
қўлланма, дарсликлар чоп эттириши (39,2%), 16,6% нуфузли хорижий
журналларда мунтазам мақолалар
чиқартириши, 15,6% ишга ўз вақтида келиб
кетиши, ситқидилдан ишлаши, 12,7% ОТМда ўтказилган сўровномалар юқори
рейтингларда қайд этилиши. 10,7% респондент жавоб беришга қийналишини
маълум қилган. Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар нафақат ўқув юртларининг
моддий
-
техник базасини такомиллаштириш, ўқув режа ва дастурларни сифат
жиҳатдан яхшилашни, балки педагог кадрларнинг илмий
-
педагогик салоҳиятини
оширишни ҳам қамраб олиши керак. 49,4% респондентлар ушбу йўналишдаги
ислоҳотлар орқали педагогларнинг илмий салоҳиятини оширши мумкин деб
ҳисоблайди. 10,8% эса бу борада инкор жавобини берган. Шунингдек,
39,7% иштирокчи жавоб беришга қийналган. Олий таълим тизими
битирувчиларни
муайян
ихтисослик
бўйича
касбий
компетенциясини
шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, тобора ривожланиб
бораётган меҳнат бозори талабларини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Меҳнат
бозорида рақобатнинг ўсиб бораётгани ва янги ишчи кучининг кириб келаётгани
олий таълим тизимида етишиб чиқаётган кадрлар олдига ҳам қатор вазифалар
қўймоқда. Бир сўз билан айтганда, олий таълим тизими меҳнат бозори
талабларига мослаша бориши зарур. Респондентларнинг бу борадаги фикри
ўрганилганда, уларнинг 42,6% ОТМлар битирувчида керакли компетенцияни
шакллантириш билан биргаликда бозор талабларига мос кадр етказиб бериши
кераклигини таъкидлаган, 32,9% бозор талабларидан келиб чиқишни,
24,3% касбий компетенция талаблари муҳимлигини таъкидлаган. 9,7% эса жавоб
беришга қийналишини маълум қилган.
Кўпгина Ғарб давлатларидаги олий ўқув юртларида талабаларнинг
мустақил ишлаши рағбатлантирилади. Бунинг асосий сабаби, мустақил изланиш
натижасида талабалар янги билимларни қўлга киритишади, турли ахборотларни
топиш, қайта ишлашни ўрганади. Натижада, уларнинг дунёқараши кенгайиб,
амалий ва назарий билимлари ҳам бойиб
боради. Ўзбекистон ОТМларидаги ўқув
жараёнида ҳам мустақил таълим назарда тутилган бўлса
-
да, амалда унинг сифати
талабга жавоб бермайди. Сўровнома давомида талабаларнинг ўз ўқув
фаолиятидаги мустақиллигини таъминлашнинг мезонларига эътибор қаратилди.
Респондентларнинг 80,5% ўрганилаётган мавзу бўйича ўқув дастурларида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
316
кўрсатилган ахборот манбаларини мустақил қидириш кўникмаларини
рағбатлантириш керак деган фикрни илгари сурган. Шунингдек, 6,4% ишлаб
чиқариш билан алоқаларни йўлга қўйиш, 5,1% стипендия миқдорига ва нуфузли
корхоналарга ходим сифатида таклиф қилиш, 2,6%д иқтисодий рағбат, 2,6%
АКТдан фойдаланиш, 1,3% рақобат муҳитини яратиш, 1,3% ўқув фаолиятидаги
фаоллиги ва амалий машғулотларда ўз ташаббуси билан чиқиш таклифлари
берилган. Олий ўқув юртларининг илмий
-
тадқиқот йўналишидаги фаолият
қанчалик самарали йўлга қўйилса, мамлакатнинг илмий салоҳияти шунча юқори
бўлади. Шу сабаболий таълим муассасаларида илмий, фундаментал тадқиқот
-
ларни ривожлантириш, олимларни муносиб рағбатлантириш қолаверса, талаба
-
ларнинг илмий изланишларини қўллаб
-
қувватлаш муҳим вазифалардан ҳисоб
-
ланади. Бунинг учун ОТМларда рақобат муҳитини яратиш (26,8%), математика ва
компьютер фанларини ўқитишни кўпайтириш керак.
Хулоса.
Тадқиқотга оид манбалар таҳлили шуни кўрсатдики, олий таълим
тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий
-
педагогик ёндашувлар
мавжуд бўлса
-
да, аммо олий таълим муассасаларида кредит
-
модул тизимида
ўқитиш методикасини такомиллаштириш мамлакатимизда комплекс тарзда кўриб
чиқилмаган ва илмий жиҳатдан етарлича тадқиқ этилмаган.
Бу борада
ҳали
илмий
ечимини кутаётган масалалар ҳам борлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Илмий
ечимлар асосида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар, хусусан, методикалар кредит
-
модул тизими бўйича ўтказилган сўровномада аниқланган камчиликларни
маълум маънода бартараф этишга хизмат қила олишини унутмаслигимиз керак.
Умуман олганда, кредит
-
модул тизимида талабаларни илмий тадқиқот
фаолиятига йўналтириш имкониятлари анбанавий таълим шаклига нисбатан кўп
эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Чунки ушбу тизимда ҳар бир талабанинг
индивидуал ўқув режасининг мавжуд бўлиши таълимнинг асосий тамойиллари бўлган
–
онглилик ва мақсадга эгаликнинг намоён бўлиши билан белгиланади. Бу ҳолат
талабанинг ўзи танлаган фан (модул)лари бўйича мустақил таълимни ташкил
эта
олиши билан ўқув жараёнида амалга ошади. Мустақил таълим мазмуни эса бевосита
тадқиқотчилик малакасининг эгалланганлик даражасига кўра фарқланади. Талабалар
бир соатлик мавзуни ўзлаштиришлари учун ўртача тўрт соат мустақил таълим, яъни
мавзуга оид манбаларни қидириб топиш, уларни таснифлаш ва тавсифлаш,
маълумотларни қиёслаш кабиларни амалга оширишлари лозим. Келтириб ўтилган
вазифалар илмий тадқиқот фаолияни ташкил этишнинг таркибий қисмларига киради.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кредит
-
модул тизими талабаларда илмий
тадқиқот фаолиятига оид кўникма ва малакаларни эгаллашда анъанавий таълимга
нисбатан анча юқори самара беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/docs/4545884
2.
Авазбаев, А., Джураев, Ю., & Турсунходжаева, З. (2021). Texnologik ta’lim
jarayonini kredit-modul tizimi asosida tashkil etish shart-sharoitlari.
Общество и
инновации,
2(4/S), 171-176.
3.
Аллаярова
С.Н., Абдурахманов
У.З. Сущность и значение модульно
-
кредитной системы в образовании. Вестник НУУз, 2018/10. –
C. 152
–
159.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
317
4.
Аллаярова
С.Н. (2019). Педагогик технологиялар ва актларни қўллаш олий
таълим сифатини ошириш омили сифатида
.
Журнал Социальных Исследований, (6).
5.
Анопченко
Т.Ю., Максимов
В.А., & Мошкин
И.В. (2011). Составление
индивидуального электронного портфолио в соответствии с кредитно
-
модульной
системой обучения.
6.
Афанасьев
Д.В., & Грызлов
В.С. (2013). Компетентностный подход и
кредитно
-
модульная система обучения.
Высшее образование в России, (6), 11–
18.
7.
Жабборова
О.М. (2021). Ўқитишнинг кредит
-
модуль тизимида ўқув
фанларини танлаш тамойиллари.
Аcademic
research in educational sciences, 2(6).
8.
Каточков
В.М., & Сафронова
М.А. (2009). Внедрение кредитно
-
модульной и
балльно
-
рейтинговой систем в образовательный процесс университета.
Вестник
Южно
-
Уральского
государственного
университета.
Серия:
Образование.
Педагогические науки, (24 (157)), 37–
42.
9.
Малеткин
В.Н., Друзь
О.Н., & Пронина
Ю.Г. Кредитно
-
модульная система
организации учебного процесса
.
Луганськ 2010.
10.
Нодира Камилова, & Орифат Бекмуродова (2021). Кредит
-
модуль тизими
асосида таълим бериш асосида мутахассислар тайёрлаш масалалари
. Scientific
progress, 1 (5), 553
–
557.
11.
Обзор
зарубежных
кредит
-
систем
(по
материалам
научных
исследований, выполненных МГУ им. М.В.
Ломоносова в рамках проекта ФПРО
2005 года и национального проекта 2006 года).
12.
Худойкулов
Х.Ж., Аллаярова
С.Н. Олий таълимда модулли ўқитиш ва
инновацион технологиялардан фойдаланиш. 2019/10. –
Mumtoz so
‘
z.
–
Б.
130.
