Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Cloud service contract problems and solutions
Rustam KHURSANOV
1
Tashkent state university of law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 15 March 2022
Available online
25 April 2022
Cloud technologies today are gradually entering the sectors
and branches of the economy, their ease of use and cost-
effectiveness lead to a further increase in the population's need
for their use. It should be noted that interest in cloud
technologies was officially shown by the Republic of Uzbekistan
in 2018 and was initially used by e-commerce participants.
However, in the further development of these technologies,
cyber attacks are a serious obstacle, in particular, today
contractual relations for the provision of cloud technology
services are not sufficiently regulated in our legislation,
information security in contractual relations is still considered
problematic in practice.
In particular, an agreement between an operator or provider
and a user (subscriber) who is a party to an agreement for the
provision of cloud technology services must comply with
Articles 703-708 of the Civil Code, otherwise the agreement
contradicts Article 116 of the Civil Code and, in accordance with
the requirements of Article 114 of the Civil Code, should be
declared invalid.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
cloud technologies,
contract for the provision of
communication and
information services,
operator,
provider,
subscriber.
Булутли
технологиялар
хизматини
кўрсатиш
шартномасига оид муаммолар ва уларнинг ечимлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
булутли технологиялар,
алоқа ва ахборот
хизматларини кўрсатиш
шартномаси,
оператор,
провайдер,
абонент.
Булутли технологиялар бугунги кунда иқтисодиёт
тармоқлари ва соҳаларига секин
-
асталик билан кириб
бормоқда, унинг фойдаланувчиларга қулайлиги ва иқти
-
содий жиҳатдан самарадорлиги ундан аҳолининг фойда
-
ланишга бўлган эҳтиёжи янада ошишига сабаб бўлмоқда.
Таъкидлаш керакки, булутли технологияларга бўлган
1
Lecturer at Tashkent state university of law, Candidate of Law Sciences, associate professor. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: hursanov.rustam75@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
55
қизиқиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан расман 2018
йилдан бошланган ва бу дастлаб электрон тижорат
иштирокчилари томонидан қўлланилган.
Бироқ ушбу технологияларнинг кейинги ривожида
киберхуружлар катта тўсиқ бўлиб турибди, хусусан, шу
кунга қадар булутли технологиялар хизматларини
кўрсатишга оид шартномавий муносабатларнинг лозим
даражада қонунчилигимизда тартибга солиб қўйилмаган
-
лиги, шартномавий муносабатларда ахборот хавфсизлиги
шартноманинг қайси тарафи томонидан қандай ҳолларда
таъминланишига оид муносабатлар ҳали хануз амалиётда
муаммоли ҳолат сифатида кўриб келинмоқда.
Хусусан, булутли технология хизматларини кўрсатиш
шартномасида тараф сифатида иштирок этган оператор
ёки провайдер ва фойдаланувчи (абонент) ўртасида
тузилган
шартнома
Фуқаролик
кодексининг
703
-
708-
моддаларига мувофиқ бўлиши керак, акс ҳолда
ушбу шартнома Фуқаролик кодексининг 116
-
моддасига
мувофиқ, қонунчилик ҳужжатига зид шартнома бўлган
-
лиги сабабли Фуқаролик кодексининг 114
-
моддаси талаб
-
ларига асосан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши лозим.
Проблемы с договором на обслуживание облачных
технологий и их решения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
облачные технологии,
договор на оказание услуг
связи и информации,
оператор,
провайдер,
абонент.
Облачные технологии сегодня постепенно входят в
секторы и отрасли экономики, их удобство использования
и экономичность приводят к дальнейшему увеличению
потребности населения в их использовании. Следует
отметить, что интерес к облачным технологиям был
официально проявлен Республикой Узбекистан в 2018 году
и изначально использовался участниками электронной
коммерции.
Однако в дальнейшем развитии этих технологий
кибератаки являются серьезным препятствием, в частности,
на сегодняшний день договорные отношения по оказанию
услуг облачных технологий недостаточно урегулированы в
нашем законодательстве, информационная безопасность в
договорных отношениях
рассматривается по
-
прежнему
проблематична на практике.
В частности, договор между оператором или провайдером
и пользователем (абонентом), являющимся стороной
договора оказания услуг облачных технологий, должен
соответствовать статьям 703
-
708 ГК, в противном случае
договор противоречит статье 116 ГК и согласно требованиям
статьи 114 ГК следует признать недействительной.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
56
КИРИШ
Булутли технологиялар бугунги кунда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳа
-
ларига секин
-
асталик билан кириб бормоқда, унинг фойдаланувчиларга қулай
-
лиги ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги ундан аҳолининг фойдаланишга
бўлган эҳтиёжи янада ошишига сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, булутли
технологияларга бўлган қизиқиш Ўзбекистон Республикаси томонидан расман
2018 йилдан бошланган ва бу дастлаб электрон тижорат иштирокчилари
томонидан қўлланилган.
Шундан кейин ўтган вақт давомида дастурий маҳсулотлар ва ахборот
маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда расмийлаш
-
тиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерия ҳисобини
юритишда булутли технологиялардан фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилди,
таълим жараёнларида булутли технологияларни қўллаш механизмлари ва
техникаси яратилди, 2021 йил 1 январдан бошлаб фуқаролар томонидан “булутли”
платформани бошқариш йўналишларида халқаро IТ
-
сертификатларни олиш
харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаш тизими жорий этилди ва
бугунги кунга қадар 23 та норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат асосида булутли технология
-
лар иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида кенг қўлланилиши бўйича зарур
ҳаракатлар
амалга ошириб келинмоқда, ҳатто қонунчилик ҳужжати билан
2023 йилга қадар интернет тармоғида булутли сервислар экспертизаси жорий
этилиши белгиланди ва Ички ишлар органларининг эксперт
-
криминалистика
фаолиятини булутли технологиялар билан таъминлаш таклиф қилинди.
МАТЕРИАЛ ВА МЕТОДЛАР
Бироқ ушбу технологияларнинг кейинги ривожида киберхуружлар катта
тўсиқ бўлиб турибди, хусусан, шу кунга қадар булутли технологиялар
хизматларини кўрсатишга оид шартномавий муносабатларнинг лозим даражада
қонунчилигимизда
тартибга солиб қўйилмаганлиги, шартномавий муносабат
-
ларда ахборот хавфсизлиги шартноманинг қайси тарафи томонидан қандай
ҳолларда
таъминланишига оид муносабатлар ҳали
-
хануз амалиётда муаммоли
ҳолат сифатида кўриб келинмоқда. Хусусан, булутли технология хизматларини
кўрсатиш шартномасида тараф сифатида иштирок этган оператор ёки провайдер
ва фойдаланувчи (абонент) ўртасида тузилган шартнома Фуқаролик кодексининг
703-708-
моддаларига мувофиқ бўлиши керак, акс ҳолда ушбу шартнома
Фуқаролик кодексининг 116
-
моддасига мувофиқ, қонунчилик ҳужжатига зид
шартнома бўлганлиги сабабли Фуқаролик кодексининг 114
-
моддаси талабларига
асосан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши лозим. Фуқаролик кодексининг
703-
моддасига асосан, абонент фақатгина кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган бўлса, шартноманинг қолган мажбуриятлари провайдернинг
зиммасидадир. Айнан мана шу қоида бугунги кунда амалиётда кўп муаммоларга
сабаб бўлмоқда, хусусан, киберҳужум провайдернинг абоненти фойдаланаётган
булутли технологияга ҳужум қилиниши оқибатида абонентга тегишли бўлган
шахсга доир маълумотлар ёки бошқа маълумотлар ўғирланмоқда ёки электрон
маблағлар ўзлаштириб олинмоқда, натижада, шартнома тарафи бўлган абонент
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига асосан, фуқаролик судларига
зарар ундириш бўйича даъво билан мурожаат этадиган бўлса, зарар кимдан ва
қандай
миқдорларда ундирилиши бўйича низоли ҳолатга дуч келинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
57
Хўш, мазкур ҳолатда суд қандай қарор чиқариши керак, қандай қарор
чиқарилса, Фуқаролик процессуал кодексининг 14
-
моддасида назарда тутилган
қонунийлик
тамойили амалда ўз исботини топиши мумкин?
Фикримизча, қуйидагиларни инобатга олиш ва қонунчилик ҳужжатларини
қайта
кўриб чиқиш вақти етиб келди, яъни абонент провайдер томонидан тақдим
этилган сервердан ёки провайдер томонидан кўрсатилаётган хизматлардан
фойдаланганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига асосан, хусусан, Фуқаролик
кодексининг 703 ва 705
-
моддаларида белгиланган тартибда ҳақ
тўлашдан
ташқари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникация
-
ларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208
-
мҳ
-
сон Буйруғи
(30.06.2020 й., рўй.: 3275) билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини
кўрсатиш қоидаларида белгиланган мажбуриятларни бажаришга мажбур, хусусан,
абонент телекоммуникация тармоғидан давлат сири бўлган маълумотларни ёки
қонунчилик
билан қўриқланадиган бошқа сирни узатиш учун фойдаланишга йўл
қўймаслик, телекоммуникация тармоғи ёрдамида фуқароларнинг шаъни ва қадр
-
қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига
аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатмаслик, қонунчилик ҳужжатларига
асосан, телекоммуникация тармоғи орқали тарқатилиши тақиқланган ахборот
-
лардан тижорат ёки нотижорат мақсадларда тарқатиш учун фойдаланмаслик,
телекоммуникация тармоқлари иш сифатининг пасайишига ёки телеком
-
муникация тармоқларининг шикастланишига олиб келадиган ҳаракатларни
бажармаслик, ўз хоналарида жойлашган абонент тармоғи ва абонент қурилмасини
техник
эксплуатация қилиш қоидаларига риоя қилиш, маълумотлар базаларидан
рухсатсиз фойдаланмаслик ва операторнинг (провайдернинг) дастурий восита
-
ларини ўзгартирмаслик, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун GSM,
IP ёки SMS
-
шлюзлар ёки шунга ўхшаш аппарат
-
дастурий воситалардан фойда
-
ланиш нияти бўлганда, бу ҳақда операторни (провайдерни) огоҳлантириш
мажбуриятини бажаради.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Провайдер ёки оператор эса, GSM, IP ёки SMS
-
шлюзлардан, жумладан,
тармоқда махсус аппарат
-
дастурий воситаларини ўрнатиш йўли билан ноқонуний
фойдаланишга қарши курашиш чораларини кўриш, ўзининг расмий веб
-
сайтида
расмий ахборотни, шу жумладан, тақдим этиладиган хизматлар рўйхатининг
ўзгариши тўғрисидаги ахборот, тарифлар, прайс
-
варақлар, хизматларни тақдим
этиш тартиби
ва шартлари ва ҳ.к.ни ўз вақтида эълон қилиш, GSM, IP ёки SMS
шлюзлардан яширин фойдаланишга қарши чораларни кўриш, шу жумладан,
тармоқда махсус аппарат
-
дастурий воситаларни ўрнатиш йўли билан,
абонентнинг ҳаракатларини таҳлил қилиш мажбуриятини бажаришга
мажбур.
Демак, абонент Фуқаролик кодексида назарда тутилган шартнома ҳақини
тўлашдан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208
-
МҲ
-
сон Буйруғи (30.06.2020 й., рўй.: 3275) билан тасдиқланган Телекоммуникация
хизматларини кўрсатиш қоидаларига асосан, ахборот хавфсизлиги талабларига
ўзи ҳам риоя қилиши лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
58
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Шундан кўриниб турибдики, агарда абонентдаги мавжуд логин ва парол
абонентнинг эҳтиётсизлиги, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этмаслиги
натижасида киберҳужумга учраб кибержиноятчининг қўлига тушадиган бўлса ва
шу орқали абонентнинг шахсига тегишли маълумотлар ёки бошқа ахборотларга
зарар етадиган бўлса ёки абонентнинг ўзига мулкий ёки номулкий зарар етадиган
бўлса, мазкур ҳолатда оператор ёки провайдернинг жавоб бериши нотўғри
ҳисобланади
ва бундан тарафлар ўртасида тузилган шартнома талаблари
мустасно. Агарда шартномага асосан, абонент оператор ёки провайдерга тегишли
сервердан фойдаланганлиги учун ҳақ тўлашдан ташқари сервердаги маълумот
-
ларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича оператор ёки провайдер
билан тегишли шартномавий муносабатга киришадиган бўлса, у ҳолда Фуқаролик
кодексининг 236
-238-
моддалари талабларига асосан, юқорида келтирилган
ҳолатда оператор ёки провайдер абонентга келтирилган зарарнинг ўрнини
қоплаши
шарт.
Маълумки, Фуқаролик кодексининг 703
-
моддасининг иккинчи қисмига
асосан, алоқа хизмати ва ахборот хизматлари кўрсатиш шартномаларига оид
муносабатлар ушбу Кодекснинг 703
-708-
моддаларида белгиланган тартибда ҳал
этилади. ФКнинг 703
-
моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбу
-
риятини олади.
Аслида эса, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуни
-
кацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208
-
МҲ
-
сон
буйруғи (30.06.2020
й., рўй.: 3275) билан тасдиқланган Телекоммуникация
хизматларини кўрсатиш қоидалари билан абонентнинг оператор ва провайдер
олдида тузилган шартнома бўйича шартнома ҳақини тўлашдан ташқари юқорида
саналган мажбуриятларни бажариш вазифаси ҳам мавжуд. Шунингдек, “Ахборот
-
лаштириш тўғрисида”ги Қонунга асосан, махсус ваколатли орган юридик ва
жисмоний шахсларнинг ўз ахборот ресурслари ҳамда ахборот тизимлари муҳофаза
этилишини таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, ахборот
ресурсларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш чораларини амалга оширади, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
1 майдаги 318
-
сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ахборот
технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғри
-
сида”ги Низомга асосан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборотлаштириш, электрон
ҳукумат, электрон тижорат, электрон рақамли имзодан фойдаланиш, телеком
-
муникациялар ва почта алоқаси
соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Шунга кўра, махсус ваколатли орган томонидан белгиланган қоидалардан
келиб чиқиб, Фуқаролик кодексининг 703
-
моддасининг иккинчи қисмини
қуйидаги
таҳрирда баён қилиш таклиф қилинади:
“Ушбу бобнинг қоидалари тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат,
таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига
татбиқ этилади. Ушбу Кодекснинг 37, 39, 40, 43, 44, 45, 46, 48, 49 ва 51
-
бобларида
назарда тутилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар бундан мустасно”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
59
Шу билан бирга, ҳозирги кунда иқтисодиёт тармоқларининг барча
соҳасига ахборот
-
коммуникация технологиялари кириб борганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–
5505-
сон Фармони
билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш
концепцияси талабларидан келиб чиқиб, мавжуд ижтимоий муносабатларни, шу
жумладан, алоқа ва ахборот хизматига оид фуқаролик муносабатларини тўғридан
-
тўғри Қонун билан тартибга солиш мақсадида Фуқаролик кодексининг қуйидаги
таҳрирдаги 511
-
боб билан тўлдириш ва ушбу бобда алоқа ва ахборот
хизматларини кўрсатишга оид қоидаларни аниқ белгилаш мақсадга мувофиқ:
“511
-
боб. Алоқа ва ахборот хизматларини кўрсатиш шартномаси”.
“Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга асосан, норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат ўзидан юқори бўлган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ
бўлиши керак деган қоидадан фойдаланиш орқали Фуқаролик кодексининг
703-
ва 705
-
моддалар талабларидан келиб чиқиб, абонентлар бугунги кунда
оператор ва провайдерларга ушбу қоидалар Қонун даражасида белгиланганлиги
ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208
-
мҳ
-
сон буйруғи
(30.06.2020
й., рўй.: 3275) билан тасдиқланган Телекоммуникация хизматларини
кўрсатиш қоидалари эса, идоравий норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат бўлганлиги учун
юридик кучи бўйича “Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга биноан
қуйи
ўринда туришидан фойдаланиши орқали мантиқан нотўғри, аммо қонунан
тўғри йўллар билан зарар келтириш эҳтимоли мавжуд.
Энг ачинарлиси, бундан кибержиноятни амалга оширган шахсларнинг
фойдаланиши натижасида бугунги кунда судларимизда қонунчилик ҳужжатларига
асосан аниқ ечимлар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган коллизион
ҳолатлар
бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.
Шу ўринда бу каби тафовутлар вужудга келмаслиги учун абонент ва
оператор/провайдерларга бир қатор тавсияларни берган бўлардик, жумладан,
оператор ва провайдерлар булутли технологиялар хизматини кўрсатиш тўғриси
-
даги шартномасини расмийлаштиришда абонентнинг эҳтиётсизлиги натижасида
абонентга берилган булутли технология ва ундаги ахборотларга келтирилган
зарар билан боғлиқ муносабатларни аниқ келишиб унда шартномада қайд этиб
ўтишлари даркор, шу билан бирга, оператор ва провайдернинг ахборот ресурслари
ва тизимларига бўлган киберҳужум натижасида абонентга келтирилган ёки
келтирилиши мумкин бўлган масалалар ҳам тузилижак шартномада аниқ
белгиланиши тавсия этилади.
Шунингдек, абонентлар ўзлари фойдаланаётган булутли технологияларга
нисбатан ахборот хавфсизлигини таъминлашда булутли технологияларга кириш
логин ва паролини имкон қадар мукаммал белгилар ёрдамида ифодалаши, имкони
бўлса, ягона қурилма ёрдамида булутли технологияга кириш имконияти яратиши
ва булутли технологияларга ўзга қурилмалар орқали ҳам киришнинг имко
-
ниятини чеклаши, яъни битта IP
-
манзил орқали тизимга кириш имкониятини
оператор ёки провайдер билан келишиб олиши мақсадга мувофиқ, чет давлатда
ёки оператор ва провайдернинг хизмат кўрсатадиган зонасидан ташқари зонада
абонент булутли технологиядан фойдаланган вақтида дастлаб хабар бериш ва
кейин тизимга кириш механизми йўлга қўйилиши зарур, сабаби ўзга зонадаги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
60
ахборот тизимларининг хавфсизлигига Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидаги
оператор ва провайдерларнинг жавоб бериш имконияти техник томондан доимо
етарли бўлавермайди, бармоқ излари ёки Faсe
-
контрол орқали тизимга кириш
имкониятини яратиш мақсадга мувофиқ. Булутли технологияларнинг энг катта
камчилиги бу уларнинг ўзга шахс, яъни оператор ва провайдернинг мулки
бўлганлиги ва ушбу мулкнинг хавфсизлигини нечоғлик таъминлаш абонент
зиммасида эмас, балки оператор ва провайдернинг зиммасида бўлганлиги ва
уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида қандай қудратга эга
эканлигини абонент билмаслигидадир ва ушбу билиш имкониятининг чеклан
-
ганлиги баъзи ҳолатларда абонертлар зарар кўришига олиб келиши мумкин, шу
сабабдан ҳам кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва бўлиши мумкин бўлган
зарарнинг оқибатларини олдиндан прогноз қилган ҳолда тегишли оператор ва
провайдерни танлаш маҳорати ҳам абонент учун жуда муҳимдир.
Булутли технологияларнинг абонентга жуда қулайлиги шундаки, сиз
ўзинингизга тегишли бўлган ахборотларни сақлаш учун алоҳида ахборот ресурси
ва тизимига эга бўлишингиз шарт эмас, фақатгина булутли технологиялар
хизматини кўрсатувчи тегишли опеартор ёки провайдер билан шартнома тузасиз
ва шартномага асосан, у ўзининг серверидан сизга компьютер ахборотингиз учун
жой ажратади ёки тезкорлик билан маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилишида
сизга ёрдам беради. Булутли технологиялар ичида, 1C
-
булутли технологияси
бошқа серверларга, шу жумладан, мавжуд компьютерларимиздаги серверларга
қараганда
анча хавфсизроқдир. Бизнес учун эса Gigacloud компанияси Google Оnе
(Диск) –
бу Googleда файлларни сақлаш, таҳрирлаш ва синхронлаштириш учун
булутли дастури, Microso
ft Office 365-
обуна асосида тарқатиладиган иш учун қулай
замонавий воситаларни бирлаштирган булутли хизмат, Битрикс24
–
бизнес
жараёнларини автоматлаштирадиган хизмат, Serpstat
-
бу позицияларни кузатиш,
қайта
боғланишларни таҳлил қилиш, сайтнинг SЕО аудитини ўтказиш, рақобат
-
чиларнинг семантикаси ва таҳлилини таҳлил қилиш имконини берадиган кўп
функционал SЕО платформаси, Deals
-
электрон рақамли имзо орқали онлайн
шаклда электрон ҳужжатларни имзолаш хизмати ҳар томонлама қулай булутли
технология деб ҳисоблайди.
ХУЛОСАЛАР
Умуман олганда, технологияларнинг ривожи бир вақтнинг ўзида шахс,
жамият ва давлат манфаатларига фойда келтирса, иккинчи томондан зарар
келтиради, шу сабабдан ҳам бугунги кунда қандай технологиялардан фойдаланиш
ҳар
бир шахснинг ва давлатларнинг танловига боғлиқ. Танловга қараб эса ахборот
ва киберхавфсизлик даражаси таъминланади. Ҳар бир технология жамият ва
давлат равнақига хизмат қилишини таъминлаш учун қонунчилик ҳужжатлари
-
мизни доимо амалиётдаги бўлиши мумкин бўлган муаммолардан олдиндроқ
тартибга солиб қўйишимиз бугунги кунда олдимизда турган энг муҳим долзарб
вазифадир. Инсон қадрини улуғлаш ва унинг қадр
-
қимматини фақатгина инсон
-
лар эмас, балки технологиялар ҳам ҳурмат қилиши учун технология эгасидан
тортиб фойдаланувчисига қадар бўлган шахслар тоифасини ва чегарасини аниқ
белгилаш ва улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб қўйиш учун
барчамиз бирдек ҳаракат қилмоғимиз даркор. Бунинг учун эса биздан бор
-
йўғи
озгина эътибор ва куч
-
ғайрат талаб қилинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
61
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Зверева
А.В. Формирование маркетинга услуг системной интеграции на
основе облачных технологий: дисс. ... канд. экон. наук: 08.00.05 / Зверева Анна
Владимировна. –
Москва, 2014г. –
С.
187.
2.
Макаров
М.А. Анализ характеристик протоколов доступа к среде облачных
вычислений на основе универсального теста: дис. ...канд.техн.наук: 05.12.13. /
Макаров Михаил Андреевич. –
Самара, 2015. –
С.
118.
3.
Малахов
С.В.
Гражданско
-
правовое
регулирование
отношений
в
глобальной компьютерной сети Интернет: дис. ... канд. юрид. наук. М., 2001.
4.
Кораблев
А
.
В. Идентификация информационных рисков использования
облачных технологий в
банковской деятельности: дис.
… канд.
экон.
наук.
–
Самара, 2017.
5.
Ситдикова
Л.Б. Правовое регулирование отношений в сфере оказания
информационных и консультационных услуг в Российской Федерации:
автореферат дисс. докт. юрид. наук: 12.00.03 / Ситдикова Любовь Борисовна.
-
Москва, 2009. –
С.
57.
6.
Газейкина
А.И., Кувина
А.С. Применение облачных технологий в процессе
обучения школьников // Педагогическое образование в России –
2012.
–
№
6/2012
г. Режим доступа: http://cyberleninka.ru/article/n/primenenie
-oblachnyh-
tehnologiy-v-protsesse-obucheniya-
shkolnikov (Дата обращения: 19.10.2015).
7.
Глонассова
А. История развития облачных технологий. От Amazon до
Wialon. [Электронный ресурс] // Режим доступа:
http://blog.gurtam.com/2011/10/
history-of-cloud-computing-from-amazon-to-
wialon/ (Дата обращения: 23.09.2014).
8.
Лейба
А. Интернет и «облачные» технологии в России: правовые
проблемы // Хозяйство и право. –
2015.
–
№ 2. –
С. 122–128. (Евд)
.
9.
Ромашевский
И. Облачные технологии: вопросы международного частного
права // Интеллектуальная Собственность. Промышленная Собственность
№ 10/20
12.
–
С. 38–
43.
10.
Савельев
А.И. Правовая природа «облачных» сервисов: свобода договора,
авторское право и высокие технологии. // Вестник Гражданского права № 5, –
2015 / [Электронный ресурс] Консультант Плюс: справ. правовая система.
-
Версия
Проф.
-
Электрон. Дан. –
М., 2015.
11.
Довгаль
В.А. Методы повышения безопасности в сфере «облачных»
технологий // Вестник Адыгейского государственного университета. Сер.
Естественно
-
математические и технические науки. 2014. Вып. 4 (147). –
С. 170–
174.
URL: http://vestnik.adygnet.ru.
12.
Грибова
В.В., Агентный подход к разработке интеллектуальных Интернет
-
сервисов / A.C.
Клещев, Д.А.
Крылов, Ф.М.
Москаленко, В.А.
Тимченко, Е.А.
Шалфеева
//
Труды конгресса по интеллектуальным системам и информационным технологиям
«IS&IT* 12». —
М.: Физматлит, 2012. Т
. 1.
–
С. 218
-223.
13.
Грибова
В.В.,
Федорищев
A.
Облачный
сервис
для
разработки
виртуальных интерактивных сред // Varna, Bulgaria, 2013
.
14.
Грибова
В.В., Федорищев
A. Обучающие виртуальные системы и средства
их создания // Вестник компьютерных и информационных технологий, 2012, –
№3, С
. 48
–
51.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
62
15.
Крылов
Д.А. Облачная платформа для создания и управления
интеллектуальными
интернет
-
сервисами
//
Инфокоммуникационные
и
вычислительные технологии и системы: материалы III Международной
конференции. –
Улан
-
Удэ: изд
-
во Бурятского госуниверситета, 2010. –
С. 180–
183.
16.
Сафонов
В.О. Платформа облачных вычислений Microsoft Windiws Azure:
Учебное пособие / В.О.
Сафонов.
М.: Национальный открытый университет
«ИНТУИТ»: БИНОМ. Лаборатория знаний, 2013. –
С.
234.
17.
Васин
В.Н., Казанцев
В.И. Гражданское право. Общая часть. Особенная
часть. С комментариями и примерами из практики. М.: Книжный мир, 2007. –
С.
469.
18.
Chang W., Abu-Amara H., Sanford J. Transforming enterprise cloud services.
—
London, New York: Springer, 2010.
–
P. 525.
19.
Bradshaw Ian. Evaluation Criteria for Cloud Services.
[Электронный ресурс] /
Режим доступа:
https://www.researchgate.net/publication/272648015_Evaluation_
Criteria_for_Cloud_S ervices (Дата обращения: 23.02.2016)
20.
Chandrasekaran
К
., Essentials of Cloud Computing. / CRC Press. Taylor &
Francis Group, LLC. 2015.
