Авторы

  • Рустам Хурсанов
    Профессор, кандидат юридических наук, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp28-38

Ключевые слова:

договор телекоммуникации оператор провайдер заключение договора форма договора абонент гражданское право

Аннотация

При заключении договоров на оказание телекоммуникационных услуг необходимо соблюдать определенные требования и условия, четко указывать предмет договора, права и обязанности сторон. В то же время, вопросы составления договора на оказание услуг связи на основе стандартных и типовых условий, оценки его как публичного договора актуальны с научной и практической точки зрения.

Поскольку этот договор является еще новым договором с точки зрения науки гражданского права, а с точки зрения практики правоприменения, этот договор еще не проявился в полной мере. По этой причине при заключении договора на оказание телекоммуникационных услуг необходимо изучить вопросы требований к сторонам, обязанностей оператора и провайдера, прав абонента и предоставляемых ему привилегий.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Principles and procedure for concluding contracts for
telecommunication services

Rustam KHURSANOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2022

Received in revised form

20 July 2022
Accepted 25 August 2022

Available online

15 September 2022

In concluding contracts for provision of telecommunication

services, it is necessary to comply with certain requirements and
conditions, and state clearly the subject of contract, the rights
and obligations of the parties. At the same time, the issues of
drafting telecommunications services contract based on model
and standard conditions, evaluating it as a public and merger
contract and a subscriber contract according to the order of
construction are also relevant from a scientific and practical
point of view.

As this contract is still new contract from the point of view of

the science of civil law, and from the point of view of the practice
of applying the law, this contract has not yet been fully revealed.
At the same time, in concluding the contract for provision of
telecommunication services, it is necessary to study the
requirements issues for the parties, the obligations of operator
and provider, the rights of subscriber and privileges granted to
him.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp28-38

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

contract,
telecommunications,
operator, provider,
conclusion of the contract,
contract form, subscriber,
civil law

Телекоммуникация

хизматлари

кўрсатиш

шартномаларини тузиш асослари ва тартиби

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

шартнома,
телекоммуникация,
оператор, провайдер,
шартномани тузиш,
шартнома шакли, абонент,
фуқаролик ҳуқуқ.

Телекоммуникация

хизматлари

кўрсатиш

шартномалари тузишда муайян талаблар ва шартларга
риоя этиш ҳамда шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқи
ва мажбуриятларини аниқ ифодалаш лозим бўлади. Шу
билан бирга, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш
шартномасининг намунавий ва стандарт шартлар асосида

1

Professor, PhD in Law, Tashkent State University of Law


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

29

тузилиши, тузилиш тартибига кўра оммавий ва қўшилиш
шартномаси

ҳамда

абонент

шартномаси

сифатида

баҳоланиши масалалари ҳам илмий ва амалий нуқтаи
назардан долзарбдир. Чунки мазкур шартнома ҳали
фуқаролик ҳуқуқи фани нуқтаи назаридан янги шартнома
бўлиб, ҳуқуқни қўллаш амалиёти нуқтаи назаридан ҳам бу
шартнома ҳозирча тўлиқ намоён бўлган эмас.

Шу сабабли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш

шартномасини тузишда тарафларга қўйиладиган талаблар,
оператор ва провайдернинг мажбуриятлари, абонентнинг
ҳуқуқлари ва унга нисбатан бериладиган имтиёзлар
масалалари тадқиқ этилиши лозим.

.

Принципы

и

порядок

заключения

договоров

на

телекоммуникационные услуги

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

договор,
телекоммуникации,
оператор, провайдер,
заключение договора,
форма договора, абонент,
гражданское право.

При

заключении

договоров

на

оказание

телекоммуникационных услуг необходимо соблюдать
определенные требования и условия, четко указывать
предмет договора, права и обязанности сторон. В то же
время, вопросы составления договора на оказание услуг
связи на основе стандартных и типовых условий, оценки его
как публичного договора актуальны с научной и
практической точки зрения.

Поскольку этот договор является еще новым договором

с точки зрения науки гражданского права, а с точки зрения
практики правоприменения, этот договор еще не проявился
в полной мере. По этой причине при заключении договора
на оказание телекоммуникационных услуг необходимо
изучить вопросы требований к сторонам, обязанностей
оператора и провайдера, прав абонента и предоставляемых
ему привилегий

.

Ҳар

қандай шартномани тузиш муайян ҳаракатлар тизимидан иборат бўлади.

Фуқаролик ҳуқуқида шартнома тузиш –

оферта ва акцепт жараёнларидан иборат

тарзда қабул қилинган. Шартнома тузишнинг мазкур анъанавий ҳаракатлари ҳамда
уларни амалга ошириш жараёнлари қадимги Рим ҳуқуқига бориб тақалади. Ўтган
асрнинг охирларига қадар шартнома тузишнинг ушбу анъанавий тартиби назария
ва амалиётда ўзгармас аксоима тарзда тушунилиб, қўлланилиб келинди. Лекин
сўнгги

йилларда

Интернетнинг

шиддат

билан

ривожланиши,

ахборот

технологиялари ва воситаларининг ижтимоий муносабатларни юзага келтириш
жараёнларига сезиларли таъсири шартнома тузишга нисбатан анъанавий
ёндашувлари билан бирга, масофавий шартнома тузиш, виртуал майдонда
шартнома тузиш каби жараёнларни юзага келтирди. Телекоммуникация
технологиялари товарлар сотиш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишга оид
муносабатларни вужудга келтириш воситаси сифатида шартнома тарафлари


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

30

ўртасидаги ҳуқуқий алоқаларни ўрнатишни бир мунча осонлаштирди. Шартнома
тузиш борасида тарафларнинг музокаларни виртуал оламда (масалан, зоом
дастури) амалга оширилиши, турли ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилиш
имкониятининг

мавжудлиги

бир

-

биридан

узоқ

масофада

жойлашган

контрагентларнинг “яқинлашуви”га олиб келди.

Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномаларини тузиш

тартиби, босқичлари ва талаблари ФКда назарда тутилган қоидаларга
бўйсундирилган ҳамда телекоммуникация соҳасидаги қонунчиликда белгиланган.
Шу сабабли, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш учун
энг аввало шартноманинг асосий шартлари борасида тарафларнинг ўзаро
келишуви мавжуд бўлиши талаб этилади. ФКнинг 364

-

моддасида белгиланишича,

шартнома тузиш унга нисбатан назарда тутилган шаклда тарафларнинг муҳим
шартлар юзасидан келишувга эришишганликларини англатади. Яъни тарафлар
шартнома учун талаб этиладиган муҳим шартлар борасидаги келишувлари муайян
шаклда ифодаланиши лозим. Қоидага кўра шартномаларнинг оғзаки ва ёзма
(оддий, нотариал гувоҳлантириладиган ва давлат рўйхатидан ўтказиладиган)
шакллари мавжуд. Гарчи қонунда

ёзма шакл ва расмийлаштириш билан боғлиқ

талаблар белгиланмаган ҳамда шартнома тузилиши билан ижро этилса, бундай
шартномани

оғзаки

тузиш

мумкин

бўлади.

Бироқ

телекоммуникация

хизматларини кўрсатиш шартномалари борасида оғзаки шаклни қўллаб бўлмайди.
Чунки телекоммуникация хизматлари абонентни идентификация қилиш ва у билан
ёзма шартнома тузишни талаб қилади. ФКнинг 366

-

моддасида қонунчиликда

шартнома учун муайян шакл белгиланмаган бўлса, шартномалар битим
шаклларига оид қоидалар асосида тузилиши назарда тутилган. Бу ҳолатда
телекоммуникация шартномалари битимларнинг оддий ёзма шаклида тузилиши
мумкин.

Телекоммуникация

хизматини

кўрсатиш

шартномаларининг

муҳим

шартлари борасида қонунчиликда аниқ кўрсатмалар мавжуд эмас. Фақат ФКнинг

364-

моддаси иккинчи қисмида шартноманинг муҳим шартларини унинг предмети

ва муайян шартнома акс эттирилиши зарур бўлган шартлар ташкил этиши ҳақида
қоида белгиланган. Бундан ташқари, тарафлардан бирининг талаби билан
шартномага киритилиши лозим бўлган қоида ҳам шартноманинг муҳим шартини
ташкил этиши мазкур нормада ўз ифодасини топган.

Юридик адабиётларда шартномаларнинг муҳим шартлари борасида бир

қанча фикрлар билдирилган. Жумладан, Ҳ.Раҳмонқуловнинг фикрича “ҳар бир
шартнома ўзида бир қатор шартларни қамраб оладики, уларнинг баъзилари
муносабатларнинг муайян соҳасида тузилган барча шартномаларда учрайди ва
уларнинг мазмунини ташкил этади, бошқалари эса ўзига хос шартлар бўлиб, аниқ
бир турдаги шартномага ёки шартномаларнинг муайян турига хос бўлади” .

Н.Имомовнинг фикрича “Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шарт сифатида

инсон фаолиятининг турли йўналиши ёки контрагент фойдасига муайян хатти

-

ҳаракатни бажариш ҳам киритилиши мумкин” .

Фикримизча, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасининг

муҳим шарти ҳисобланган унинг предметини телекоммуникация оператори ёки
провайдерининг

фаолияти

ташкил

этади.

Ушбу

фаолият

мижозга

телекоммуникация тармоқлари орқали ахборотни қабул қилиш, узатиш, қайта


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

31

ишлаш ва сақлаш имкониятини яратишга қаратилган ҳисобланади. Шартномани
предмети ҳисобланган ушбу фаолият билан тегишли лицензияга эга бўлган
операторлар ва провайдерлар шуғулланади.

Ҳақ

эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг бир тури сифатида

телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномаларининг муҳим шартлари
сифатида нафақат шартнома предметини балки бошқа шартларни ҳам эътироф
этиш мумкин. Жумладан, Т.Муминов мазкур шартноманинг муҳим шартларини
қуйидаги кетма

-

кетликда санаб ўтади: шартнома тарафлари тўғрисидаги шарт,

шартноманинг баҳоси, тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартнома

шартларини бузганлик учун белгиланадиган фуқаролик

-

ҳуқуқий жавобгарлиги .

Фикримизча,

телекоммуникация

хизматларини

кўрсатиш

шартномаларининг муҳим шартлари ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномалари
учун умумий бўлган талаблар билан бирга қўшимчасига фақат

телекоммуникация

хизматининг алоҳида турига хос бўлган талабларни ҳам қамраб олади. Масалан,
Қоидаларнинг

3

-

параграфида

“мобил

алоқа

хизматларини

кўрсатиш

шартномасининг алоҳида шартлари” назарда тутилган. Бундай шартлар жумласига,
мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш учун фуқаролик
паспорти тақдим этилиши, шартнома фақат операторнинг офисида амалга
оширилиши, чет элликлар билан шартнома тузишга оид талаб каби техник
масалалар киритилган. Албатта, мазкур талаблар шартнома тузишга оид техник

масалаларни ифода этади. Бироқ телекоммуникация соҳаси техник масалалар
билан узвий боғлиқ саналади. Чунки абонентни оператор ва провайдернинг
серверига улаш орқали тармоқдан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш ҳамда
унинг учун тегишли мобил алоқа ўрнатиш мосламаси ёки SIM картани тармоққа
жойлаштириш ва шу каби операциялар оператор ёки провайдернинг офисида
амалга оширилиши мумкин бўлади.

Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасининг муҳим

шартларидан бири сифатида шартнома тарафлари ҳақидаги шартни эътироф этиш
мумкин. Юқорида таъкидланганидек, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш
шартномасининг мажбурий субъекти бўлиб, “телекоммуникация оператори” ва
“телекоммуникация хизматлари провайдери” ҳисобланади. “Телекоммуникациялар
тўғрисида”ги қонунда

мазкур иккала субъект юридик шахс ҳисобланиши ва

телекоммуникация хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга оширишлари
белгиланган. Оператор ва провайдернинг ўзаро фарқи шундаки, қонунчиликка кўра
оператор телекоммуникация тармоқларига эга бўлган шахс ҳисобланса, провайдер
шу тармоқлар орқали хизмат кўрсатувчи ташкилотдир. Қонуннинг 9

-

моддасига

кўра, телекоммуникация фаолиятининг айрим турлари лицензия асосида олиб
борилади. Бундан англашиладики, телекоммуникация фаолиятининг барча
йўналишлари ҳам лицензияланиши шарт эмас. Бунинг натижасида 2022 йилнинг
январь ойи ҳолатига келиб, телекоммуникация хизматлари ҳажми 1,1 трлн. сўмни
ташкил этган ва ўтган йилги шу даврга нисбатан 21,2 % га ўсган .

Бугунги кунда телекоммуникация соҳасидаги фаолият ўзига хос талаб ва

шартлар

асосида

амалга

оширилади.

Бироқ

амалдаги

қонунчиликда

телекоммуникация соҳасидаги фаолият айнан қайси асосий қоидалар, яъни
принциплар асосида амалга оширилиши назарда тутилмаган. Бир қатор хорижий
мамлакатлар қонунчилигида бундай принциплар белгиланган. Масалан, Украина


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

32

(“Телекоммуникациялар

тўғрисида”ги

Қонуннинг

6

-

моддаси,

Эстония

(“Телекоммуникациялар

тўғрисида”ги

Қонуннинг

3

-

моддаси,

Озарбайжон

(“Телекоммуникациялар

тўғрисида”ги

Қонуннинг

7§)

каби

давлатларда

телекоммуникация соҳасидани фаолиятнинг принциплари санаб ўтилган.

Фикримизча,

телекоммуникация

соҳасидаги

фаолият

принциплари

“Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунда ўз ифодасини топиши ва қуйидаги
таҳрирда белгиланиши ўринлидир:

31-

модда. Телекоммуникация соҳасидаги фаолият принциплари

Телекоммуникация соҳасидаги фаолиятининг асосий принциплари:

1) истеъмолчининг сиёсий, иқтисодий ва жамият ҳаётидаги иштироки

бўйича ўз эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган барчага очиқ бўлган
телекоммуникация хизматларининг очиқлиги;

2) барча тармоқ истеъмолчилар ўртасида алоқа қилиш имкониятини

таъминлаш учун телекоммуникация тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва
ўзаро алоқадорлик;

3) телекоммуникация тармоқларининг доимийлиги ва бошқарувини

уларнинг ягона стадартлар, нормалар ва қоидалар

асосидаги технологик

хусусиятларини ҳимояга олган ҳолда таъминлаш;

4) миллий телекоммуникация техник воситаларини ишлаб чиқаришни

давлат даражасида қўллаб

-

қувватлаш;

5) телекоммуникация хизматлари истеъмолчиларнинг манфаатлари учун

рақобатни рағбатлантириш;

6) телекоммуникация хизматларининг ҳажмини, уларнинг турларини

ошириш ва янги иш ўринларини яратиш;

7) телекоммуникация соҳасидаги дунёвий ютуқларни жорий этиш, миллий ва

хорижий моддий ва молиявий ресурслар, янги технологиялар, бошқарув
тажрибасини жалб этиш;

8) телекоммуникация соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва глобал

телекоммуникация тармоғини кенгайтиришга кўмаклашиши;

9) истеъмолчининг ахборотни олиш тартиби ва телекоммуникация

хизматларининг сифати тўғрисида очиқ маълумотга эга бўлишини таъминлаш;

10)

телекоммуникацияларни

тартибга

солиш

самарадорлиги

ва

шаффофлиги;

11) технологиялар ва телекоммуникация бозорининг хусусиятларини

ҳисобга олган ҳолда телекоммуникация соҳасидаги фаолият учун қулай шароит
яраташ”.

Телекоммуникация хизмати фойдаланувчилари шартномада абонент деб

номланади. Абонент фуқаро бўлган ҳолларда эса у истеъмолчи мақомига эга
бўлади. Истеъмолчи сифатида фуқаролар телекоммуникация хизматларидан
фойдаланиш, бу ҳақда маълумот олиш, хизмат сифати ва даражасини талаб қилиш
каби ҳуқуқларга эгадир. Бундан ташқари, қонунчиликка мувофиқ абонентга
шартномада белгиланган тартибда ўз вақтида хизмат кўрсатилиши лозим.
Телекоммуникация хизматларининг фойдаланувчиси бўлган фуқаро тегишли
паспорт маълумотларига эга бўлиши ва 18 ёшга тўлган бўлиши лозим. Муайян
турдаги телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномаларини тузиш учун
абонент хизматларни қабул қилиш ва улар орқали ахборот алмашинувини амалга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

33

ошириш учун қурилмага эга бўлиши лозим. Бошқача айтганда, айрим турдаги
телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш учун абонентда
муайян қурилма (масалан, мобил телефон аппарати, турли техник жиҳозлар Wi

-Fi

ускунаси ва шу кабилар) бўлиши талаб этилади ва бу шартнома тузиш шартларидан
бири саналади. Бу жиҳатдан телекоммуникация хизматларини кўрсатиш
шартномаларини ФКнинг 468

-

моддасида назарда тутилган энергия таъминоти

шартномаси билан ўхшаш жиҳатларини қайд этиш мумкин. Чунки энергия
таъминоти шартномаси ҳамда ФКнинг 469

-

моддаси белгиланганидек “энергия

қурилмаси, шунингдек энергия истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари ва
асбоблари мавжуд бўлган абонент” билан тузилади. Телекоммуникация
хизматларини кўрсатиш қоидаларида “телекоммуникациялар тармоқлари билан
ўзаро боғланадиган, телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган ёки
қабул қилинадиган сигналларни ҳосил қилиш, ўзгартириш, қайта ишлаш учун
мўлжалланган техник восита” абонент қурилмаси ҳисобланиши белгиланган.

О.В.Жевнякнинг таъкидлашича “операторнинг буюртмачида зарурий ускуна

мавжуд бўлмаганлиги сабабли хизмат кўрсатишни рад этиши асосли ҳисобланади.
Агар фойдаланувчида тегишли ускуна лозим сифатда бўлмаганлиги сабабли алоқа
хизмати кўрсатилмаган ёки лозим даражада кўрсатилмаган бўлса, оператор
жавобгарликдан озод этилади” . С.В.Тычинин, А.А.Васильченколар мобил телефон
хизмати шартномаси бўйича муносабатларни таҳлил қилишиб, қуйидаги
муҳоҳазани илгари суришади: “ушбу ҳуқуқий муносабатларда турли мустақил
ашёлардан иборат бўлган ва мобил алоқа хизматини кўрсатиш учун зарур бўлган
ускунлар:

мобил телефон, абонентни идентификациялаш картаси, мобил алоқа

тармоғи зарур ҳисобланади” . О.А.Кузнецованинг фикрича, “ахборотни олиш учун
сигналларни бевосита хабарларга, маълумотларга ўзгартириш лозим. Сигналларни
хабарга ўзгартириш телекоммуникация хизматлари фойдаланувчисида бўлган
махсус қабул қилувчи ускуналар (телефон, компьютер, планшет ва шу кабилар)
орқали амалга оширилади. Бунда абонент қурилмаси телекоммуникация
тармоқлари орқали жўнатилган хабарларни жисмий сигналлар шаклида қабул
қилади” .

Фикримизча, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасини

тузиш учун абонентда қурилма ва ускунларнинг мавжуд бўлиши мазкур хизмат
турининг ўзига хос хусусиятларидан бири саналади. Чунки хизмат турини қабул
қилиш анъанавий тарзда эмас, балки сигналларни муайян хабар кўринишга
келтирадиган, бошқача айтганда электромагнит сигналларини ўқий оладиган
қурилма асосида амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида, телекоммуникация
хизматлари фойдаланувчисининг сигналларни ўқий оладиган электрон қурилмага
эга бўлишини талаб қилади. Зеро, хизматнинг мазкур турида буюртмачининг
фойдасини кўзлаб ижрочи томонидан фаолиятни амалга оширишнинг ўзи етарли
бўлмайди, ушбу фаолият ёки ҳаракатни тушуниш, англаш ва қабул қилиш учун
буюртмачида муайян техник қурилма зарур бўлади. Қолаверса, телекоммуникация
хизматлари мураккаб алгоритм кўринишида намоён бўлади, бу алгоритмни оддий
истеъмочи англаб олиши учун унга ёрдам берадиган қурилма: компьютер, планшет,
мобил телефон, смартфон, ақлли соат ёки шунга ўхшаш бошқа ускунлар зарур
бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

34

Одатда ҳар қандай шартнома тузишдан олдин тарафларнинг музокалари

ўтказилади. Музокаралар натижаси ўлароқ, тарафлар муайян келишувга
эришадилар ва шу асосда шартнома имзолайдилар. Музокаралар шартнома
тузишдан олдинги босқич ҳисобланади. Музокараларни ўтказишда тарафлар
шартнома юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ҳар бир тараф амалга ошириши лозим
бўлган муайян хатти

-

ҳаракатларни ўзаро аниқлаштириб оладилар. Қолаверса, бир

тарафнинг таклифи ҳам музокаралар жараёнида муҳокама қилинади.

С.В.Данилованинг ёзишича, “музокаралар –

ишбилармонлик мулоқотининг

ўзига хос тури бўлиб, келишувга эришишда ранг

-

баранг йўллардан фойдаланиш

ҳамда муаммоларни биргаликда таҳлил қилишда ўзининг қоидалари ва
тартиботига эга ҳисобланади. Музокараларнинг мақсади –

тўқнашувлар намоён

бўлишининг кескин шаклларига бормаган ҳолда ўзаро мақбул қарорни топишдир”

.

В.М.Усмоновнинг ёзишича, “Шартнома олди музокаралари асосида шартнома

тарафлари ёки уларнинг вакиллари шартнома шартлари тўғрисида ягона умумий
келишувга эришадилар. Бу жараён тарафларда нафақат ўз манфаатларини, балки
контрагент манфаатларини ҳам англаб етиш, тушуниш, уларни ҳурмат қилиш ва
зарур ҳолларда эса ён бериш маҳорати орқали амалга оширилади” .

Музокаралар борасида фикр билдирар экан О.Оқюлов қуйидагиларни

билдиради: “шартнома олди музокаларини амалга ошириш усуллари турлича
бўлиши мумкин: а) тет

-

а

-

тет (юзма

-

юз, яккама

-

якка); б) турли ҳужжатлар,

келишмовчиликлар баённомасини айрибошлаш орқали; в) телефон, интернет
орқали мулоқот ва шу кабилар” . М.Н.Малеинанинг фикрича “музокара
муносабатлари субъектив таркиби (иккаласида айнан бир субъектлар иштирок
этади) ва мазмуни бўйича ўзаро боғлиқ ҳисобланади. Айни пайтда музокара
муносабатлари мустақил босқичдир, чунки ушбу босқич натижасида шартнома
тузилишидан қатъи назар, ҳуқуқий тартибга солиш қўлланилади” .

Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари турли юридик шахслар

билан телекоммуникация шартларини тузишда шартнома тузиш бўйича
музокаралар муҳим аҳамиятга эга. Чунки юридик шахсга тегишли серверлар,
телекоммуникация хизматларини қабул қилиш бўйича ускуналар ва жиҳозларнинг
техник ўлчамлари, уларнинг белгиланган трафик ёки юкламани қабул қила олиши,
телекоммуникация хизматларини қабул қилувчилар сони, ахборотни узатиш
тезлиги ва бошқа масалалар музокаралар жараёнида келишиб олинади. Музокара
жараёнларининг қандай қоидаларга асосан олиб борилиши, ушбу жараёнларда
иштирок этаётган тарафларнинг зиммасига қандай мажбурият юкланиши ҳуқуқий
асосга эга бўлиши лозим. Бироқ миллий қонунчиликда шартнома тузиш
тўғрисидаги музокараларга оид аниқ қоидалар белгиланмаган. Бу жараённи
шунчаки номигагина, эрмак учун ўтказмаслик, тарафларнинг музокаралар
жараёнига жиддий ёндашишларини таъминлаш мақсадида ФКга шартнома тузиш
тўғрисидаги музокараларга бағишланган алоҳида қоидаларни назарда тутиш
мақсадга мувофиқдир. Бундай нормалар Россия ФКнинг 434.1

-

моддасида ўз

ифодасини топган.

Фикримизча, ФКнинг 3651

-

моддаси сифатида “шартнома тузиш тўғрисидаги

музокаралар” номли моддани киритиш ва уни қуйидаги мазмунда ифодалаш лозим
бўлади:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

35

“366

1-

модда. Шартнома тузиш тўғрисидаги музокаралар

Агар қонун ёки шартномада бошқа ҳолат назарда тутилган бўлмаса,

фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузиш тўғрисида музокаралар ўтказишда
эркиндир, музокарларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни мустақил
тўлайдилар ва келишувга эришилмаганлик учун жавобгар бўлмайдилар.

Шартнома тузиш тўғрисидаги музокараларга киришишда, уларни ўтказиш

жараёнида ва ушбу музокараларни якунлашда тарафлар ҳалол ҳаракат қилишлари,
хусусан, бошқа тарафлар билан келишувга эришишни мақсад қилиб қўймаган ҳолда
шартнома тузиш тўғрисида музокараларга киришмасликлари ёки бу ҳақда таклиф
билдирмасликлари лозим. Музокараларни ўтказишдаги ноҳалол ҳаракатлар
қуйидагиларни назарда тутади:

1) бир тарафнинг нотўлиқ ва ишончсиз ахборотни тақдим этиши ёки

шартноманинг хусусиятга кўра бошқа тарафнинг эътиборига етказилиши лозим
бўлган ҳолат ҳақида маълумот бермаслик;

2) музокаранинг бошқа тарафи оқилоналик асосида назарда тутиши мумкин

бўлмаган ҳолатларда шартнома тузиш тўғрисидаги музокараларни тўсатдан ва
асоссиз бекор қилиш.

Шартнома тузиш тўғрисидаги музокарларни ноҳалол олиб бораётган ёки

тўхтатган тараф бунинг натижасида бошқа тарафга етказилган зарарни қоплаши
лозим. Ноҳалол тараф қоплаши лозим бўлган зарар сифатида бошқа тарафнинг
шартнома тузиш тўғрисидаги музокараларни олиб борганлиги, шунингдек, учинчи
шахс билан шартнома тузиш имкониятининг йўқотилганлиги билан боғлиқ
харажатлари тан олинади.

Агар шартнома тузиш тўғрисида музокаралар жараёнида тараф бошқа

тарафдан унга сир сақланиши шарти билан муайян ахборотни олса, у шартнома
тузилишидан қатъи назар, ушбу ахборотни ошкор қилмаслиги ва ўз мақсади учун
лозим бўлмаган тарзда фойдаланмаслиги шарт. Ушбу мажбурият бузилганда сир
сақланиши лозим бўлган ахборот олган тараф бошқа тарафга сир сақланиши лозим
бўлган ахборот ошкор бўлиши ёки ундан ўз мақсадлари учун фойдаланганлиги
натижасида етказилган зарарларни қоплайди.

Тарафлар музокараларни олиб бориш тартиби тўғрисида келишув тузишлари

мумкин. Бундай келишув музокараларни ҳалол олиб боришга оид талабларни
аниқлаштириш, музокараларни олиб бориш харажатларни тақсимлаш тартибини
ва бошқа шунга ўхшаш ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаши мумкин.
Музокараларни олиб бориш тартиби тўғрисидаги келишув унда назарда тутилган
қоидаларни бузганлик учун неустойкани белгилаши мумкин. Келишув
тарафларининг ноҳалол ҳаракатлари учун жавобгарликни чекловчи музокаралар
олиб бориш тартиби тўғрисидаги келишув шартлари ўз

-

ўзидан ҳақиқий эмасдир.

Ушбу моддани учинчи

-

тўртинчи қисмларида назарда тутилган бир

тарафнинг бошқа тарафга етказган зарарини қоплаш мажбурияти тўғрисидаги
қоидалар

истеъмолчиларнинг

ҳуқуқларини

ҳимоя

қилиш

тўғрисидаги

қонунчиликка мувофиқ истеъмолчига тенглаштирилган фуқароларга нисбатан
татбиқ этилмайди.

Ушбу модданинг қоидалари музокаралар натижаси бўйича тарафлар

шартнома тузганлигидан қатъи назар, қўлланилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

36

Ушбу модда қоидалар шартнома мажбуриятларини ўрнатишда юзага келган

муносабатларга нисбатан мазкур Кодекснинг 57

-

боби қоидаларини қўллашни

истисно этмайди”.

Таъкидлаш лозимки, телекоммуникация шартномалари агар фуқаролар

иштирокида тузилса, оммавий шартнома ва айни пайтда қўшилиш шартномаси
тарзида тузилади. Чунки шартнома тузиш юзасидан мурожаат қилган фуқаро
оператор ва провайдерда мавжуд бўлган стандарт шартлар ҳамда формулярлар
асосида

шартнома

тузади.

Фуқаро

абонент

бўлган

телекоммуникация

хизматларини кўрсатиш шартномаси айни пайтда истеъмолчилик шартномаси ҳам
ҳисобланади. Чунки бунда телекоммуникация операторига фуқаро мурожаат
қилганида унинг учун белгиланган шартноманинг стандарт шартлари асосида
шартнома тузилади. Одатда шартноманинг стандарт шартлари деганда, шартнома
тузишни таклиф этаётган ташкилот томонидан олдиндан шакллантирилган ҳамда
қонунчиликда шу турдаги шартнома учун назарда тутилган қоида ва шартлардан
фарқ

қиладиган ёки уларни тўлдирадиган қоидаларни ифодалайдиган келишув

тушунилади. Телекоммуникация операторлари томонидан шакллантириладиган
шартномаларга эътибор қаратилса, унда шартлар стандарт шартлар эканлигини
кўриш мумкин. Бироқ бундай шартларни киритиш ва умуман шартноманинг
стандарт шартларига оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
назарда тутилмаган. Бундан фарқли равишда шартноманинг стандарт шартларига
оид қоидалар Нидерландия ФК 6

-

китоби 5

-

бўлимида, Грузия ФК 342, 343, 345, 347,

348-

моддаларида келтирилган. Фикримизча, шартноманинг стандарт шартларига

оид қоидалар ФКнинг 359

-

моддасида белгиланган шартноманинг намунавий

шартларига оид қоидалар ўрнига киритилиши ва қуйидаги мазмунда белгиланиши
лозим:

“359

-

модда. Шартноманинг стандарт шартлари

“Шартноманинг стандарт шартлари бу олдиндан шакллантирилган, бир неча

марта фойдаланишга мўлжалланган шартлар бўлиб, бунда бир тараф (таклиф
қилувчи) ушбу шартларни бошқа тарафга таклиф қилади ва улар орқали қонун
билан белгиланган қоидалардан фарқ

қилувчи ёки уларни тўлдирувчи қоидалар

белгиланади”.

Ҳар

қандай шартномада бўлгани каби телекоммуникация хизматларини

кўрсатиш шартномасида муайян зарурий талабларга риоя этиш талаб қилинади.
Бундай талаблар, телекоммуникация хизматини кўрсатувчи оператор

ва

провайдернинг

шартномавий

муносабатларда

устунлик

мавқедан

ва

фойдаланувчининг

телекоммуникация

соҳасида

етарли

билимларга

эга

эмаслигидан келиб чиқади. Истеъмочи –

абонент билан тузиладиган

телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасида ҳам бундай зарурий
талаблар мавжуд бўлиши ва у қонунчилик даражасида ифодаланиши зарур. Бу
борада хорижий мамлакатлар тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, бундай
талаблар айрим давлатлар қонунчиликда белгиланганлиги кўришимиз мумкин.
Масалан, Озарбайжоннинг 2005

йил 14 июндаги № 927

-

IIQ “Телекоммуникациялар

тўғрисида”ги Қонунининг 40

-

моддаси “Абонент билан тузиладиган шартнома

бўйича зарурий талаблар” деб номланади. Ушбу модда телекоммуникация
хизматларини кўрсатиш шартномаларига нисбатан талаблар, абонент ҳуқуқларини
таъминлаш нуқтаи назаридан белгиланган. Фикримизча, бундай норма


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

37

“Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуннинг 251

-

моддаси сифатида “Абонент

билан тузиладиган шартнома бўйича зарурий талаблар” номли моддани киритиш
ва уни қуйидагича ифодалаш лозим:

“2

51-

модда. Абонент билан тузиладиган шартнома бўйича зарурий талаблар

Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қонунчиликда белгиланган

талаблар ва оператор, провайдер ва абонент ўртасида тузиладиган шартнома
асосида амалга оширилади.

Оператор, провайдер ўзига мурожаат қилган абонентга тегишли техник

имкониятларга мувофиқ бўлган телекоммуникация хизматларини кўрсатиш
бўйича шартнома тузишни рад этиши мумкин эмас, қонунчиликда назарда
тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Шартнома ва унинг таркибий қисми ҳисобланган

бошқа ҳужжатларда

қуйидаги қоидалар ифодаланади:

1) телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш учун абонентнинг

идентификация коди, зарур ҳолларда абонентнинг охирги ускунаси уланиш
манзили;

2) хизматлар ҳақини тўлаш тартиби;

3) телекоммуникация тармоғига уланиш ва якуний ускунадан фойдаланиш

муддати (вақти) ва шартлари;

4) шартномани тўхтатиш ва бекор қилиш шартлари;

5) тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги;

6) телекоммуникация хизматларининг сифатига нисбатан талаблар;

7) абонентга таклиф этилаётган техник хизматлар;

8) низоларни ҳал қилиш тартиби;

9)

абонентнинг

ўзи

ҳақидаги

маълумотларни

ахборот

-

маълумот

манбаларида кўрсатилишига розилиги (эътирози);

10) қонунчиликка зид бўлмаган бошқа шартлар.

Агар абонент томонидан телекоммуникация хизматларини кўрсатиш бўйича

тузилган шартнома шартлари бузилиши тўғрисида даъво қўзғатилган бўлса,
даъвони кўриб чиқиш муддати мобайнида у телекоммуникация хизматларидан
маҳрум этилиши мумкин эмас.

Агар қандайдир сабабларга кўра телекоммуникация хизматлари чекланган

ёки тўхтатилган бўлса, оператор, провайдер бундай ҳолатларнинг сабаблари ва
қанча муддат давом этиши ҳақида абонентни олдиндан хабардор қилиши лозим,
фавқулодда ҳолатлар ва табиий офатлар бундан мустасно.

Оператор, провайдер қайта ташкил этилган ҳолларда абонентнинг аввалги

оператор, провайдер билан тузилган шартнома бўйича белгиланган ҳуқуқи
қонунчиликда ўрнатилган талабларга риоя этилиш талабига кўра асоссиз
чекланиши мумкин эмас.

Ваколатли давлат органи ҳар бир оператор, провайдернинг абонентларга

телекоммуникация хизматларини кўрсатиш бўйича қабул қилинган шартнома
намунасининг назорати амалга оширилади”.





background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

38

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


1.

Раҳмонқулов Ҳ. Мажбурият ҳуқуқи (умумий қоидалар). /Ҳуқуқшунослик

ихтисоси бўйича олий ўқув юртлари "Хусусий ҳуқуқ" йўналиши магистратура талабалари
учун. –Т.: ТДЮИ, 2005 й. –

237 б.

2.

Шартнома тузиш (юридик коллежлар учун дарслик) / Муаллифлар жамоаси

О.Оқюлов, Н.Имомов, Қ.Меҳмонов ва бошқалар/ проф. О.Оқюловнинг умумий таҳрир
остида. –

Тошкент: ТДЮУ, 2019.

-

7 б.

3.

Мўминов Т.А. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатишнинг фуқаролик

-

ҳуқуқий

муаммолари: юрид. фан. номз. дис. ... –

Тошкент: 2006. –

30-

38 б.

4.

Телекоммуникация

хизматлари

ҳажми

21,2%

ошган

//

https://yuz.uz/news/telekommunikatsiya-xizmatlari-hajmi-212--ga-oshgan

5.

Жевняк О.В. Классификация услуг связи как объектов гражданских прав //

Бизнес в законе. 2008.

-

№ 2. –

С. –

240 // https://cyberleninka.ru/article/n/klassifikatsiya-uslug-

svyazi-kak-obektov-grazhdanskih-prav

6.

Тычинин С.В., Васильченко А.А. Договор оказания услуг сотовой связи //

https://cyberleninka.ru/article/n/dogovor-okazaniya-uslug-sotovoy-svyazi

7.

Кузнецова О.А. Гражданско

-

правовое регулирование договорных отношений

в сфере телекоммуникационных услуг: дис. ... канд. юрид.

наук. –

М.: 2017. –

50 с.

8.

Данилова С.В. Деловые переговоры как основная форма деловой

коммуникации. Текст: непосредственный // Филология и лингвистика в современном
обществе : материалы IV Междунар. науч. конф. (г. Москва, июнь 2016 г.).

-

Москва: Буки

-

Веди, 2016. —

С. 112

-115.

URL: https://moluch.ru/conf/phil/archive/178/9733/ (дата

обращения: 05.08.2022).

9.

Усмонов В.М. Хўжалик шартномаларини тузиш ва расмийлаштиришнинг

ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: юрид. фан. фалс. докт (PhD) дис. ... –

Тошкент:

2020.

35 б.

10.

Шартнома тузиш (юридик коллежлар учун дарслик) / Муаллифлар жамоаси

О.Оқюлов, Н.Имомов, Қ.Меҳмонов ва бошқалар/ проф. О.Оқюловнинг умумий таҳрир
остида. –

Тошкент: ТДЮУ, 2019.

-

35 б.

11.

Малеина М.Н. Переговоры о заключении договора (понятие, правовое

регулирование, правила)и // Журнал российского права 2016. –

№ 10. –

С. 37

12.

Бабаев Д.И. Истеъмолчига етказилган зарарни қоплашни фуқаролик

-

ҳуқуқий

тартибга солишни такомиллаштириш: юрид. фан. докт. дис. ... автореф. –

Тошкент: 2021

.

27 б.

Библиографические ссылки

Раҳмонқулов Ҳ. Мажбурият ҳуқуқи (умумий қоидалар). /Ҳуқуқшунослик ихтисоси бўйича олий ўқув юртлари "Хусусий ҳуқуқ" йўналиши магистратура талабалари учун. –Т.: ТДЮИ, 2005 й. – 237 б.

Шартнома тузиш (юридик коллежлар учун дарслик) / Муаллифлар жамоаси О.Оқюлов, Н.Имомов, Қ.Меҳмонов ва бошқалар/ проф. О.Оқюловнинг умумий таҳрир остида. – Тошкент: ТДЮУ, 2019. - 7 б.

Мўминов Т.А. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари: юрид. фан. номз. дис. ... – Тошкент: 2006. – 30-38 б.

Телекоммуникация хизматлари ҳажми 21,2% ошган // https://yuz.uz/news/telekommunikatsiya-xizmatlari-hajmi-212--ga-oshgan

Жевняк О.В. Классификация услуг связи как объектов гражданских прав // Бизнес в законе. 2008. - № 2. – С. – 240 // https://cyberleninka.ru/article/n/klassifikatsiya-uslug-svyazi-kak-obektov-grazhdanskih-prav

Тычинин С.В., Васильченко А.А. Договор оказания услуг сотовой связи // https://cyberleninka.ru/article/n/dogovor-okazaniya-uslug-sotovoy-svyazi

Кузнецова О.А. Гражданско-правовое регулирование договорных отношений в сфере телекоммуникационных услуг: дис. ... канд. юрид. наук. – М.: 2017. – 50 с.

Данилова С.В. Деловые переговоры как основная форма деловой коммуникации. Текст: непосредственный // Филология и лингвистика в современном обществе : материалы IV Междунар. науч. конф. (г. Москва, июнь 2016 г.). - Москва: Буки-Веди, 2016. — С. 112-115. — URL: https://moluch.ru/conf/phil/archive/178/9733/ (дата обращения: 05.08.2022).

Усмонов В.М. Хўжалик шартномаларини тузиш ва расмийлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: юрид. фан. фалс. докт (PhD) дис. ... – Тошкент: 2020. – 35 б.

Шартнома тузиш (юридик коллежлар учун дарслик) / Муаллифлар жамоаси О.Оқюлов, Н.Имомов, Қ.Меҳмонов ва бошқалар/ проф. О.Оқюловнинг умумий таҳрир остида. – Тошкент: ТДЮУ, 2019. - 35 б.

Малеина М.Н. Переговоры о заключении договора (понятие, правовое регулирование, правила)и // Журнал российского права 2016. – № 10. – С. 37

Бабаев Д.И. Истеъмолчига етказилган зарарни қоплашни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш: юрид. фан. докт. дис. ... автореф. – Тошкент: 2021. – 27 б.