Авторы

  • Абдурахмон Абдухалимов
    Заведующий отделом по работе с молодежью, духовности и просвещения, доктор философии (PhD) по истории, Андижанский государственный медицинский институт

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp341-345

Ключевые слова:

Ферганская долина сельское население место работы предприниматель

Аннотация

В статье описывается создание производственных предприятий путем обеспечения занятости сельских жителей районов Ферганской долины, создание новых рабочих мест, и роль в этом предпринимателей.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Issues of providing employment to rural population of Fergana
valley

Abdurakhmon ABDUKHALIMOV

1


Andijan State Medical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2022

Received in revised form

20 July 2022
Accepted 25 August 2022

Available online

15 September 2022

The article describes the creation of manufacturing

enterprises by providing employment to rural residents of
Fergana Valley, the creation of new jobs and the role of
entrepreneurs in it.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss8/S-pp3

41-345

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Fergana Valley, rural
population, workplace,
entrepreneur.

Фарғона водийси вилоятлари қишлоқ аҳолисини иш билан
таъминлаш масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Фарғона водийси, қишлоқ
аҳолиси, фермер
хўжалиги, ишчи ўрни,
тадбиркор

.

Мақолада водий вилоятлари қишлоқ аҳолисини иш

билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш орқали
ишлаб

чиқариш

корхоналари

фаолиятининг

йўлга

қўйилиши ва унда тадбиркорларнинг роли ёритилган

.

Вопросы обеспечения занятости сельского населения
Ферганской долины

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Ферганская долина,
сельское население, место
работы, предприниматель

.

В статье описывается создание производственных

предприятий путем обеспечения занятости сельских
жителей районов Ферганской долины, создание новых
рабочих мест, и роль в этом предпринимателей

.

1

Head of the Department on the work with the youth, spirituality and enlightenment, Doctor of Philosophy (PhD) in

History, Andijan State Medical Institute, Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

342

Истиқлол арафасида Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисини ижтимоий муҳофазалаш

борасидаги ишлар етарли даражада бўлмаган. Туғилиш кўп бўлгани сабабли бу
даврда иш билан таъминлаш масаласи ҳам долзарб муаммолар қаторидан жой олган.

1991

–2001 йилларда қишлоқда бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда

янги хўжалик тизими шаклланди. Қишлоқларда кооператив, давлат, деҳқон

-

фермер

хўжаликлари ҳамда аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари каби мулкчилик
шакллари амал қила бошлади.

Ислоҳотлар ва институционал ўзгаришлар

натижасида Ўзбекистон замонавий фермер хўжалиги давлатига айланди. Бунинг
натижасида Фарғона водийси вилоятлари ҳам аграр ҳудуддан ишлаб чиқариш ва
саноати ривожланган ҳудудга ўта бошлади. Бу борада Андижон вилоятида

меҳнат

бозорига қўшимча 30 минг 200 киши кириб келганлиги янги иш ўринлари яратишни
тақозо этди. Шу даврда 198 минг 400 та ёки ҳар йили ўртача 20 мингтадан янги ишчи
ўринлари барпо этилди. Биргина 2001 йилнинг ўзида бу кўрсаткич 32 минг 480 тани
ташкил этди. Бу даврда фаолият кўрсатган 89 та қўшма корхоналар ҳисобига
қўшимча 9 мингга яқин янги ишчи ўринлари яратилди [3:21].

Водий минтақасида ўрганилган даврда демографик вазият мураккаблашди.

Фарғона водийси вилоятларида жами 40 та қишлоқ туманлари, 28 та шаҳар ва 391 та
шаҳарчалар ва 1 минг 867 та қишлоқлар мавжуд бўлиб [4:14], аҳоли сони 2000 йилга
келиб, водий аҳолисининг умумий сони 6 млн 774 минг 800 киши бўлса, шундан, 4
млн 618 минг 700 нафари қишлоқ жойларида истиқомат қилган. 2020 йилда мавжуд
9 млн

690 минг 500 нафар аҳолидан 4 млн 123 минг 800 нафари қишлоқлар улушига

тўғри келган. Юқоридаги рақамлардан шуни кўриш мумкинки, қишлоқ аҳолисининг
тадбиркор, ишбилармон ва зиёли вакиллари 2000 йилга нисбатан 2020 йилда кўпроқ
шаҳар ҳудудларига бориб жойлашган. Шунингдек, меҳнатга яроқли аҳоли вакиллари
шаҳар жойларига иш излаб борган ва доимий иш ўрни билан таъминланган.

Мамлакатда 1980

-

йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ишсизлик муаммоси

яна кўзга ташлана бошлаган. Бир томондан меҳнат ресурслари сонининг ўсиши
тезлашган бўлса, иккинчи томондан янги иш ўринларини ташкил қилиш деярли
тўхтаб қолган эди. 80

-

йилларнинг охирларига келиб демографик ҳолат янада

ёмонлашди. Республикада меҳнатга лаёқатли бўлган 1 млн 680 минг киши халқ
хўжалигига жалб қилинмай, 780 минг меҳнатга лаёқатли бўлган аҳоли ортиқча ишчи
кучи сифатида ишлаб чиқаришдан четда қолган эди [5:26].

Мустақиллик арафасида республикада, айниқса, Андижон, Наманган, Фарғона

вилоятларида меҳнат ресурсларнинг ўсиши ва ишсизликнинг йилдан

-

йилга ортиши

ҳолати юзага келди. 1991

-

1995 йилларда мамлакатда юз берган иқтисодий

тушкунлик оқибатида ишсизликнинг янада авж олиш хавфи пайдо бўлди. Шу
йиллардан бошлаб давлат ишсизликни расман тан олди. Ишсизлар рўйхатга олиниб,
уларга ишсизлик мақоми берила бошланди,

улар учун меҳнат бозорлари орқали иш

қидирилди, вақтинчалик нафақалар белгиланди.

Расмий маълумотларга кўра, рўйхатга олинган ишсизлик даражаси бу даврда

энг паст бўлган ва 1992 йилда 0,2 фоиз, 1993 йилда 0,3 фоизга тенг бўлди, 1994
йилдан бошлаб ҳозирги кунгача 0,4

-

0,5 фоиздан ортмади. Аммо бу рақамлар асосан

ишсиз қолиб, меҳнат биржаларига мурожаат қилганлар сонини акс эттирди. Халқаро
методология асосида ҳисобланадиган бўлса, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси
ўртача 10 фоизга тенг эканлиги эътироф этилган [6:55]. Аҳоли зич жойлашган ва
ўзига хос муаммоли хусусиятларга эга бўлган Фарғона водийсида бу кўрсаткич
юқори бўлиши табиийдир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

343

Шундай қилиб, Фарғона водийсида ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари

жиҳатидан ишсизларни қуйидаги туркумларга бўлиш мумкин: 1)

ишлаб

чиқаришнинг қисқариши, корхоналарнинг ёпилиши натижасида иш жойларини
йўқотган шахслар; 2) ўз ихтиёри билан иш жойидан бўшаб, муайян вақт давомида
янги иш жойини тополмаган шахслар; 3) ишчи кучи бозорига биринчи бор кириб
келаётган шахслар, ёшлар, ўқув

муассасаларини битирганлар, ишсиз аёллар; 4) узоқ

муддатли танаффусдан сўнг меҳнат бозорига қайтиб келган шахслар.

Албатта аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш аҳолини

ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шунинг
учун 1992 йил 13 январда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан
таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни [7:23] қабул қилинди ва амалиётга татбиқ этилди.
Ушбу ҳужжат мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида фуқароларнинг
иш ўринларига эга бўлишлари учун ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлашда катта
аҳамиятга эга бўлди. Шу ўринда республика Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31
декабрдаги “Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармасини
ташкил этиш тўғрисида”ги қарорини [8:88] ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Ўтиш даврида бир томондан меҳнат ёшидаги аҳолининг салмоғи ортиб борган

бўлса, иккинчи томондан, ишсизликнинг очиқ ва яширин кўрсаткичлари доимо
ўзгариб бориши табиий. Қолаверса, республика иқтисодиёти ҳозирги кунда ҳам
барча меҳнат ёшидаги ресурсларни ўзига жалб қила олмаслиги, айниқса, қишлоқ
хўжалигида ортиқча меҳнат ресурсларининг кўплиги уларнинг хорижий
мамлакатларга меҳнат мигрантлари сифатида кетишига сабаб бўлмоқда. Меҳнат
ресурсларининг қишлоқдан шаҳарга миграцияси, кадрларнинг республикадан
ташқарига кетиш сурати йилдан

-

йилга ортди. Шунингдек, мазкур меҳнат

мигрантларининг яшаш жойларидаги яқинларига юборган пул жўнатмалари эвазига
қишлоқ жойларининг иқтисодий ривожланишига ўз таъсирини ўтказди. Натижада
меҳнат мигранти сифатида хорижга чиққан фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари,
яшаш хонадонлари ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан таъминланиб, уларнинг моддий

эҳтиёжлари қондирилди.

1997 йил ҳолатига кўра, Андижон вилояти қишлоқларида жами аҳолининг 70,8

фоизи истиқомат қилган. Бу даврда вилоят меҳнат органларига иш сўраб мурожаат
қилган фуқаролардан 769 нафари оммавий касбларни ва 1 минг 868 нафари миллий
ҳунармандчиликни ўрганишга, 1 минг 605 нафари эса жамоат ишларига юборилган.
Шунингдек, 246 нафари мажбуран муддатидан олдин нафақага чиқарилган.
Яратилган ишчи ўринларнинг 71 фоизи қишлоқ жойларига тўғри келган. Қишлоқда
иш билан банд бўлганлар асосан моддий неъматлар ишлаб чиқариш, қишлоқ
хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатганлар. 1999 йилда вилоят меҳнат
органларига иш сўраб, мурожаат этган 31 минг 825 нафар фуқародан 24 минг 455
нафари иш билан таъминланган. Ундан 22 минг 570 нафари мустақил равишда ишга
жойлашган. Вилоят бўйича йил давомида жами 47 минг 25 нафар фуқаро иш билан
таъминланган [9:11.22.29].

Фарғона водийси вилоятлари қишлоқ жойларида янги иш ўринларини яратиш

ва аҳолини иш билан таъминлаш масаласида хусусий тадбиркорларнинг ўрни
каттадир. Сўнгги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
берилиши натижасида деярли ҳар бир қишлоқда тадбиркорлик билан шуғулланиб
келаётган ишбилармонлар топилади. Ана шундай инсонлар қаторига Ортиқали
Хусанов, Отабек Комилов ва Рустам Қўчқоровларни киритишимиз мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

344

Сўнгги йилларда ҳам аҳолини иш билан таъминлаш борасида олиб борилган

ислоҳотларга қарамай, аҳоли сонининг ортиши билан ишсизлик даражаси ҳам
кескин ортиб борган. Мисол учун, 2000 йилда республика аҳолисининг 0,4 фоизи
ишсиз бўлган бўлса, 2020 йилга келиб,

бу рақам

10,5 фоизни ташкил этган. Андижон вилоятида 0,3 фоиздан 10,9 фоизга,

Наманган вилоятида 0,5 фоиздан 10,9 фоизга ва Фарғона вилоятида

0,2 фоиздан 10,9 фоизга ортганини қуйидаги жадвалдан кўришимиз мумкин

[10:35].

Қишлоқларда

фаолият кўрсатган хусусий ва кичик корхоналар асосан халқ

истеъмоли моллари, қурилиш материаллари, савдо

-

тайёрлов, тижорат хизматларига

ихтисослашган. Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусийлашган фермалар
чорвачилик, боғдорчилик, узумчилик ҳамда пилла етиштириш билан шуғулланган.
Қишлоқ хўжалигида 1990 йили хусусий секторлар ва деҳқон хўжаликларининг
улуши 28 фоизни ташкил қилган бўлса, 1997 йилда у 53 фоизга етган[11:8].

Ижтимоий сиёсат, уни амалга ошириш механизмлари қишлоқ аҳлининг

тадбиркорлиги ва меҳнатдаги фаоллигини ўстириш учун шарт

-

шароитлар яратишга

қаратилди. Андижон вилоятининг аҳоли зич жойлашган туманларида янги иш
ўринларини яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида трикотаж ва тикув
цехлари очилган. Олтинкўл, Шаҳрихон, Жалолқудуқ ва Қўрғонтепа туманларида
жойлашган қишлоқ ҳудудларида ҳар бирида 150

-

160 нафар ишчиси бўлган 4 та

тикув

-

трикотаж цехи, вилоятнинг бошқа туманларида эса ишлаб чиқариш билан

боғлиқ 100 га яқин цех, фабрика, завод ҳамда кичик корхоналар ташкил
этилган[7:42].

Айниқса, сўнгги йилларда давлат томонидан аҳолини иш билан таъминлашда

меҳнатга лаёқати чекланган фуқароларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017
йилнинг ўзида Президент ташаббуси билан 972 нафар ногирон, ижтимоий ҳимояга
муҳтож хотин

-

қизларга тикувчилик билан шуғулланишлари учун тикув машиналари

олиб берилиши натижасида уларга қўшимча даромад топиш имконияти яратилди

[1:29].

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу масалага алоҳида

тўхталар экан, “Мени энг кўп ўйлантирадиган масала

-

бу ёшлар ва хотин

-

қизлардир,

уларга эътибор, кўмак керак. Билими, қўлида касб

-

ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнини

топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқа бўлади. Ота

-

онаси, оиласи ҳам давлатдан рози

бўлади”, –

деб таъкидлаган эди [2:1]. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

билан ҳамкорликда “Бир жойда –

минг оила иссиқхонаси” лойиҳаси амалга

оширилмоқда. 2020 йилда лойиҳа асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз
камбағал оилалар аъзоларини қишлоқ хўжалиги касбларига ўқитиш учун
“Агробизнес” ўқув маркази ташкил этилди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, истиқлол арафасида Ўзбекистонда, қолаверса,

Фарғона водийси вилоятларида аҳолини иш билан таъминлаш масаласи эътибордан
четда қолган эди. Мустақиллик йилларида иш ўринлари яратишнинг янги
замонавий тизими шакллантирилди. Бу борада кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликка катта аҳамият қаратилди. Ушбу йўналиш давлат сиёсати
даражасига кўтарилди. Натижада янги иш ўринларини яратган тадбиркорларга
қатор имтиёзлар жорий қилинди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

08 (2022) / ISSN 2181-1415

345

1.

Ш.М.Мирзиёев “Халқимизнинг розилиги

-

бизнинг фаолиятимизга

берилган энг олий баҳодир”. 2

-

жилд. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2018.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон

вилоятига ташрифи // Халқ сўзи, 2020 йил 23 май.

3.

Андижон вилоятининг 1991–2001 йилларда ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиши ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ҳақида ахборот //
Андижоннома, 2002 йил 15 июнь.

4.

Атамирзаев

О.Б.,

Гентшке

В.,

Муртазаева

Р.Х.

Узбекистан

многонациональный: историко

-

демографический аспект.

-

Ташкент: Ибн Сино, 1998.

5.

Ш.М.Раҳматуллаев

Мустақиллик

шароитида

Фарғона

водийси

шаҳарларида ижтимоий

-

иқтисодий ўзгаришлар (1991–1996 йиллар): Тарих фан.

ном. диссертацияси автореферати. –

Тошкент, 2000.

6.

Доклад о человеческом развитии. –

Ташкент: Узбекистан, 2005.

7.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. –

Тошкент,

1992. -

№ 4.

8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари. –

Тошкент, 1992 йил 20 декабрь.

9.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви

Андижон вилоят бўлими, 4141

-

фонд, 11

-

рўйхат, 36

-

йиғмажилд.

10.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси.

www.stat.uz. 4-

илова.


Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2018.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи // Халқ сўзи, 2020 йил 23 май.

Андижон вилоятининг 1991–2001 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ҳақида ахборот // Андижоннома, 2002 йил 15 июнь.

Атамирзаев О.Б., Гентшке В., Муртазаева.Р.Х. Узбекистан многонациональный: историко-демографический аспект. -Ташкент: Ибн Сино, 1998.

Раҳматуллаев Ш.М. Мустақиллик шароитида Фарғона водийси шаҳарларида ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар (1991–1996 йиллар): Тарих фан. ном. диссертацияси автореферати. – Тошкент, 2000.

Доклад о человеческом развитии. – Ташкент: Узбекистан, 2005.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – Тошкент, 1992. - № 4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари. – Тошкент, 1992 йил 20 декабрь.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Андижон виляот бўлими, 4141-фонд, 11-рўйхат, 36-йиғмажилд.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси. www.stat.uz. 4-илова.

Kandiyoti D. Post-Soviet Institutional Desing, NGOs and Rural Livelihoods in Uzbekistan. – Geneva: UNRISD, 2004.