Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of protecting mothers and children and providing
medical services to them in Fergana province
Abdurakhmon ABDUKHALIMOV
1
Andijan State Medical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 15 July 2023
Available online
25 August 2023
The article analyzes the protection of motherhood and
childhood, providing them with medical services, childbirth,
and death rates in the Fergana region.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Fergana region,
mother and child,
medical service,
rehabilitation.
Фарғона вилоятида оналик ва болаликни муҳофаза
қилиш
ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Фарғона вилояти,
она ва бола,
тиббий хизмат,
соғломлаштириш.
Мақолада Фарғона вилоятида оналик ва болаликнинг
муҳофаза қилиниши, уларга тиббий хизмат кўрсатилиши,
чақалоқлар туғилиши ҳамда ўлим кўрсаткичлари таҳлил
қилинган
.
Вопросы защиты матери и ребенка и оказания им
медицинских услуг в Ферганской области
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Ферганская область,
мать и дитя,
медицинское
обслуживание,
реабилитация.
В статье анализируются охрана материнства и детства,
обеспечение их медицинскими услугами, показатели
рождаемости и смертности в Ферганской области.
1
Head of the Youth, Spirituality and Education Department, PhD, Associate Professor, Andijan State Medical Institute.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
9
Мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлатнинг оналар ва болаларга
бўлган эътибори ва ғамхўрлиги муайян тизим кўринишини олди. Оила, жамият ва
давлат келажаги ва тараққиёти аёлнинг ва ёш авлоднинг соғлиги билан бевосита
боғлиқлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда аёлларни
тақдирлаш учун 1993 йили биринчи ва иккинчи даражали “Соғлом авлод учун”
ордени таъсис этилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65
-
моддаси
[3:22] оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши, унинг аёллар
ҳуқуқини
таъминлашнинг асосий кафолатловчи институти эканлигини англатади.
Ўзбекистон Республикасининг “Оила” кодекси [4:42] ҳам аёл
ҳуқуқларини ҳар
жиҳатдан мустаҳкамлади.
Жамиятда аёлларга билим олиш, касб эгаллаш, меҳнат қилиш, меҳнат учун
ҳақ
олиш, сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишлари учун эркаклар билан тенг
имкониятлар яратилган бўлса, иккинчи томондан, аёлларнинг оиладаги ўрни,
жисмоний имкониятларини ҳисобга олиб, уларга меҳнат қилиш, соғлиғини сақлаш
учун қулай шароитлар ва имтиёзлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилди.
Истиқлол арафасида мамлакатда оналар ва болалар ўлимини камайтириш ва
тиббий хизматни такомиллаштириш узоқ
йиллардан бери ўз ечимини кутиб ётган
муаммога айланганди. Чунки, экология ночор ҳолатга келиб қолган, ўлкада
соғлиқни сақлаш соҳасидаги маълумотлар сохталаштирилган, хавфли ва юқумли
касалликларнинг ташхислари касаллик варақаларига рўйи
-
рост ёзилмасдан,
бузиб
кўрсатиларди.
Мустақилликнинг илк палласида фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш,
санитария
-
профилактика хизматини кучайтириш, сифат ва самарадорликни
ошириш, айниқса, туғиш ёшидаги, ҳомиладор аёллар ва болалар ҳаётини
муҳофазалаш масалалари устувор вазифалардан эди.
Ёш авлоднинг саломатлиги, энг аввало, оналар қўлида бўлиб, бу борада
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳомиладор аёллар ҳамда икки ёшгача
бўлган болаларни ижтимоий ҳимояга олиш бўйича чиқарган Фармони ўз вақтида
қабул
қилинган ҳужжат
бўлди. Фармонни бажариш юзасидан вилоятда истиқомат
қилувчи ҳомиладор аёлларни соғломлаштириш ва 2 ёшгача бўлган болаларни
бепул овқатлантириш чора
-
тадбирлари амалга оширилди [5:22].
Олиб борилган саъй
-
ҳаракатлар натижасида Фарғона вилоятида оналар
ўлими 41 фоизга (1991 йилда 49 та бўлган бўлса, 1992 йили
–
29 та, 1993 йилнинг
4 ойида
–
3 та), бир ёшгача бўлган болалар ўлими 1992 йилнинг 4 ойига нисбатан
1993 йилнинг 4 ойида 31 фоизга камайган. Бироқ бир ёшгача бўлган болалар
ўлими вилоятда юқори бўлган. Айниқса, Қува (44,0), Бешариқ (43,1)
туманларидаги кўрсаткич бунга яққол мисол бўла олади.
Бу даврда вилоятдаги 387 минг 199 нафар фарзанд кўриш ёшидаги аёллар
тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 188 минг 401 нафарида турли хасталиклар
аниқланган. Диспансер назоратига олинган 113 минг 272 нафар касалликка мойил
болаларнинг 85 минг 425 нафари даволаш муассасаларида, 64 минг 520 нафари
болалар ёзги оромгоҳ ва сиҳатгоҳларида соғломлаштирилган. Олиб борилган тўла
соғломлаштириш тадбирлари натижасида вилоятда болалар ўлими кўрсаткичлари
1992 йилдаги 41,7 фоиздан 28,7 фоизга, оналар ўлими эса 38,1 фоиздан 18 фоизга
камайган. Касалликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларнинг
ўз вақтида ўтказилганлиги сабабли юқумли касалликлар билан касалланиш
йилдан
-
йилга камайиб борган. Сўнгги 3 йилда ичтерлама, вирусли гепатит,
қизамиқ, ўткир ошқозон ичак касалликлари 20 фоизга камайган [5:28].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
10
Туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиши натижасида 140 минг
807 нафар аёлда (32,8 фоиз) экстрагенитал касалликлар аниқланиб, уларнинг
108 минг 402 нафари (76,9 фоиз) поликлиника ҳамда шифохоналарда
соғломлаштирилди.
Вилоятнинг 28 та қишлоқ участка шифохонаси, 98 та қишлоқ врачлик
амбулаторияларида 1 минг 217 та кундузги ўрин
-
жойларда 1995 йилнинг ўзида
34 мингдан ортиқ аҳоли ўз саломатлигини тиклаган. 385 мингдан зиёд туғиш
ёшидаги аёлларнинг соғлиғини сақлаш мақсадида улар мунтазам равишда тиббий
кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштириб борилган. Амалга оширилган ишлар
натижасида 1 ёшгача бўлган чақалоқларнинг ўлими 1992 йилдаги 45,6 фоиздан
25,3 фоизга, оналар ўлими эса 20 мартага камайган [5:6].
Ўрганилаётган даврда Фарғона вилоятида оналар ва болалар ўлими
камайганлигига қарамай, тизимдаги асосий муаммо сифатида кун тартибида
қолган. Бунинг сабаби қишлоқ аҳолисига тиббий ёрдам даражаси шаҳар
фуқароларига кўрсатилаётган тиббий ёрдам даражасида бўлмаганлигидир.
Қишлоқ
аҳолисининг 60 фоиздан ортиғига бирламчи тиббий ёрдамни ФАПларда,
асосан ўрта тиббиёт ходими кўрсатган. Иккинчидан, қишлоқдаги бирламчи
тиббий муассасаларнинг 56 фоизидан ортиғи мослаштирилган биноларда
жойлашган эди. Уларнинг 37 фоизида музлатгич мавжуд бўлмаган, 55 фоизи эса
водопровод суви билан таъминланмаган. Натижада вилоятда 1994 йили 16 нафар
аёл туғиш жараёнида вафот этган. Бундай нохуш ҳолат 1993 йилда 20 та ташкил
этган эди [6:61]. Олиб борилган соғломлаштириш тадбирлари натижасида
1993 йилда болалар ўлими 33,7 та бўлган бўлса, 1994 йилда 28,7 тага, оналар
ўлими эса 19,4 тадан 16,9 тага камайган.
2003 йилда “Оналик ва болаликни муҳофаза” қилиш бўйича фертил ёшидаги
аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш йўли билан репродуктив саломатлиги
яхшиланган. Йил давомида жами 690 минг 186 нафар туғиш ёшидаги аёлларнинг
674 минг 953 нафари, ёки, 97,8 фоизи тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг
491 минг 334 нафари, ёки 72,8 фоизида турли хил экстрогенитал касалликлар
аниқланган. Беморларнинг 8,2 фоизи, яъни 40 минг 466 нафарида ҳомиладорликка
мутлоқ монелик билан, 70,4 фоизи ёки 346 минг 130 нафарида ҳомиладорликка
нисбий монелик борлиги аниқланиб, диспансер ҳисобига олинган.
Шу давр мобайнида 429 минг 554 нафар, 87,4 фоиз аёл соғломлаштирилган.
Шундан, 371 минг 905 нафари амбулатория ва поликлиника муассасаларида,
57 минг 649 нафари эса шифохона шароитида шифо топган. Лекин туғиш ёшидаги
аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларни соғломлаштириш ишлари сифати
талаб даражасида бўлмаган. Масалан, ҳомиладорликка мутлоқ монелик билан
вилоят бўйича 8,2 фоиз аёллар диспансер ҳисобига олинган бўлса, бу кўрсаткич
Бешариқ, Бувайда, Ўзбекистон, Сўх, Риштон, туманларида ўртача 5,8 фоизни
ташкил этган холос.
Шунингдек, ҳомиладор бўлгунига қадар аёлларнинг 4,9 фоизида буйрак
касалликлари аниқланган бўлса, вилоят бўйича ҳомиладорлик даврида 3,5 фоиз
аёлларда буйрак касалликлари келиб чиққан. Бу кўрсаткич Фарғона, Қўқон ва
Қувасой
шаҳарларида, Қува, Риштон ва Фурқат
туманларида ўртача 6,3 фоизни
ташкил қилиши ушбу шаҳар ва туманларда аёлларнинг тиббий кўригига тўлиқ
эътибор берилмаганлигини кўрсатади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
11
Натижада вилоят бўйича асоратли туғруқларнинг салмоғи 19,0 фоизни
ташкил этган. Туғруқлар динамикасида вилоят бўйича тирик туғилганлар салмоғи
3,4 фоиз, яъни 1 минг 831 нафарга камайган бўлса, бу кўрсаткич Қўқон шаҳри, Сўх,
Ўзбекистон, Боғдод, Бувайда, Данғара, Фурқат, Охунбобоев, Олтиариқ туманларида
туғилиш кўрсаткичи юқорилигича қолган. Туғилиш кўрсаткичи вилоятда
18,7 фоизни ташкил этган ҳолда, Бешариқ, Бувайда, Боғдод, Сўх, Охунбобоев ва
Учкўприк туманларида ўртача 21,7 фоизга тўғри келиб, вилоят кўрсаткичидан
анча юқори бўлган. Бу албатта ушбу шаҳар ва туманларда 2004 йилда исталмаган
ҳомиладорликнинг
олдини олиш бўйича шошилинч чора
-
тадбирлар тузилиб,
муаян ижобий ишларни амалга ошириш лозим эканлигини тақозо этган.
Вилоят туғруқ уйи ва Қўқон шаҳар туғруқ комплекслари қошида
“Репродуктив саломатлик ва соғлом оилани шакллантириш” вилоят ўқув услубий
марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Қўқон шаҳар репродуктив саломатлик
марказида беморларни қабул қилиш учун мутахассислар ажаратилган ва
УЗИ аппарати билан таъминланган.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2002 йил 26 августдаги
154-
сонли буйруғига асосан барча шаҳар ва туманларда “Репродуктив саломатлик”
хоналари ташкил этилиши лозим эди, лекин, ушбу ишлар номаълум сабабларга
кўра айрим шаҳар ва туманларда тўлиқ бажарилмаган. Масалан, Ўзбекистон, Қува,
Сўх туманлари ва Қувасой шаҳрида “Репродуктив саломатлик” хонаси ташкил
қилинмаган. Қува, Фурқат ва Олтиариқ туманларда хоналар ташкил қилинган
бўлса
-
да, лекин, талаб даражасида бўлмаган.
Скрининг маркази томонидан оналардаги туғма нуқсон ҳолатларини эрта
аниқлаб, ҳомиладорликни тўхтатиш, ҳамда чақалоқлардаги наслий касалликларни
эрта аниқлаш мақсадида неонатал скрининг текширув учун қон олиниб, таҳлил
қилиш
йўлга қўйилган. 2003 йил давомида 43 минг 882 нафар ҳомиладор аёллар
УТТдан ўтказилиб, 238 нафар аёлда ҳомиланинг нуқсонли ривожланиши аниқланиб,
уларнинг 177 нафарида ҳомиладорлик ҳолати тиббий кўрсатма билан тўхтатилган.
Ҳомиладор аёлларни УТТ текширувдан ўтказиш сифати Данғара, Учкўприк, Тошлоқ,
Сўх туманларида ҳамда Марғилон, Қувасой ва Фарғона шаҳарларида талаб
даражасида бўлмаган. Топилган туғма нуқсонлик ҳомиладорликни
тўхтатиш бўйича
ҳам етарли даражада ишлар амалга оширилмаган.
Масалан, нуқсонли ҳомиладорликдан Охунбобоев туманида топилган
9 тадан 3 тасини, Боғдод туманида топилган 22 тадан 5 тасини, Бувайда туманида
топилган 12 тадан 4 тасини, Фурқат туманида топилган 25 тадан 13 тасини
ўз вақтида тўхтатиш чора
-
тадбирлари белгиланмаган. Вилоят бўйича 2003 йил
давомида 292 нафар туғма нуқсон билан чақалоқлар туғилган бўлса, бу жами
туғилган болаларга нисбатан 0,5 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич Қўқон
шаҳри,
Бешариқ, Бувайда, Боғдод, Охунбобоев ва Риштон туманларида ўртача 1,1 фоизни
ташкил этиб вилоят кўрсаткичидан анча юқори бўлган. Бундан ташқари, ушбу
туманларда ҳомиладорлик даврида туғма нуқсонларни аниқлаш ишлари етарли
даражада ташкил этилмаган.
Бу даврда вилоятда ҳар 1 минг аҳолига болалар ўлими кўрсаткичи 19,2ни,
оналар ўлими кўрсаткичи 28,5 нафарни ташкил қилган. Болалар ўлими
кўпайишининг асосий сабаби чақалоқларни перинатал давр касалликлардан
ўлимини ортиши ҳисобига юз берган. Болалар ўлими
асосан Фарғона, Марғилон,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
12
Қўқон
шаҳарлари ва Қува, Риштон, Фурқат ҳамда Ёзёвон туманлари ҳисобига
кўпайган. Оналар ўлими ҳар 1 минг аҳолига 28,5 нафарни ташкил этган бўлса,
бу кўрсаткич Данғара, Учкўприк, Қува, Қувасой ва Олтиариқ туманларида ўртача
97,3
ни ташкил қилиши, ушбу туманларда оналар касалликлари ва ўлимини
олдини олиш ишлари етарли олиб борилмаганлигидан далолат беради.
Оналар ўлими сабаблари ўрганилганда биринчи ўринда акушерлик қон кетиши
46,1 фоизни, иккинчи ўринда экстрогенитал касалликлар 15,3 фоизни, учинчи
ўринда гестозлардан 15,3 фоизни ташкил этган. Бундан кўриниб турибдики
акушерлик қон кетиш пайтида жойларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш
ишлари етарли даражада бўлмаган.
2003 йил давомида жами 52 минг 495 нафар туғилган чақалоқ рўйхатга
олинган. Ҳар 100 аҳолига туғилиш кўрсатгичи 18,7 нафарни ташкил қилган. Бази
туманларда ушбу кўрсатгич вилоят кўрсатгичидан юқори. Масалан, Бувайда,
Боғдод, Сўх, Охунбобоев ва Учкўприк туманларида ўртача 21,9 нафарга тўғри
келган. Ушбу кўрсаткич Фарғона, Марғилон, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида ўртача
15,9 нафарга тўғри келиб, вилоят кўрсаткичидан паст эди.
Болалар ўртасида сил касаллигини аниқлашда туберкулин синамаси қўйиш
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, вилоятда 2008 йилда 180 нафар бемор аниқланган
бўлса,
2009 йилда 57 та бемор аниқланди холос. Сотиб олинган туберкулин ҳам
режада белгиланган болаларни қамраб олиш учун етарли эмас эди. Бешариқ,
Сўх, туманларида туберкулин синамаси умуман қўйилмаган. Режада белгиланган
болаларни туберкулин синамаси билан қамраб олиш вилоятда 53,7 фоиз бўлгани
ҳолда, бу кўрсаткич Фурқат, Тошлоқ, Қува туманлари ва Қўқон шаҳрида ўртача
18,7 фоизни ташкил этган.
Ҳомиладорларни
биринчи 3 ойликкача ҳисобга олиш салмоғи 2009 йилда эса
89,1 фоизни ташкил қилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 425
-
сонли
буйруғини амалиётга татбиқ этилиши натижасида ҳомиладорликни эрта ҳисобга
олиш фоизи ортиб борган. Бу мақсадда 2009 йилда Республика мутахассислари
ёрдамида ҳар бир шаҳар ва тумандан 41 нафар тренерлар тайёрланиб, жойларда
1 минг 500 нафар бирламчи тиббиёт муассасаларидаги ходимлар ўқитилган [7].
Биринчи ва иккинчи туғруқлар салмоғи бу даврда ўтган йилга нисбатан
76,2 фоизга кўтарилган. Бу никоҳларни қайд қилишнинг кейинги йилларда ортиб
бориши, туғиш ёшидаги аёллар ўртасида тиббиёт ходимлари томонидан
туғруқларни оптимал 20
-
30 ёшда содир бўлишининг моҳиятини тушунтириб
борилишининг асосий натижаси эди. Тўртинчи ва ундан юқори туғруқлар сони
3 минг 279 тани ташкил қилган. Бундай туғруқлар аксарият оилаларда
фарзандлар жинси билан боғлиқ ҳолатда содир бўлган. Мутахассислар томонидан
аҳоли ўртасида 30 ва ундан юқори ёшда фарзанд кўришнинг салбий оқибатлари
тўғрисида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида бу кўрсаткич
камайишига эришилган.
Вилоятда 35 ёшдан кейин фарзанд кўрган аёллар салмоғи 140 нафарга,
1 йилда икки маротаба фарзанд кўрган аёллар сони 217 нафарга ёки 30,0 фоизга
камайган. Бу ҳомиладор ва янги туққан аёллар ўртасида “Ёш оналар мактаби”
дастурининг фаол ишлаганлиги натижасидир. 2 йил оралиқда фарзанд кўрган
аёллар сони 128 нафар ёки 3,5 фоизга ошган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
13
2010 йил давомида 70 минг 558 нафар ёки 2009 йилга нисбатан 3,2 фоизга
кўп туғилиш рўйхатга олинган. Туғилиш кўрсаткичи ҳар 1 минг аҳоли сонига
22,2 нафарда 22,8 нафарга кўпайган. Бу кўрсаткич, Бешариқ, Боғдод, Бувайда,
Данғара, Сўх, Қувасой, Қўштепа, Учкўприк, Риштон ва Ёзёвон туманларида вилоят
кўрсаткичидан юқори бўлган. Вилоятда гўдаклар ўлими 14,7 нафарни ташкил
қилди. Лекин Қўқон шаҳри, Фурқат ва Риштон туманларида вилоят кўрсаткичидан
юқори эди. Оналар ўлими эса вилоятда 30,6 нафарни ташкил қилган бўлса,
Охунбобаев, Данғара ва Олтиариқ туманларида ўртача 66,5 нафарга тўғри келган.
Бу даврда вилоятда 11 та оналар ўлими қайд этилган бўлиб, интенсив
кўрсаткич 22,0 ни ташкил этган бўлса, 642 нафар 1 ёшгача бўлган болалар ўлими
содир бўлиб, интенсив кўрсаткич 13,2 га тенг бўлди. Йил давомида 70 минг
558 нафар ёки ўтган йилга нисбатан 3,2 фоизга кўп туғилиш рўйхатга олинган.
Туғилиш кўрсаткичи ҳар 1 минг аҳоли сонига 22,2 нафардан 22,8 нафарга
кўпайган. Бу кўрсаткич, Бешариқ, Бағдод, Бувайда, Данғара, Сўх, Қувасой, Қўштепа,
Учкўприк, Риштон ва Ёзёвон туманларида вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган.
Вилоятда гўдаклар ўлими 14,7 нафарни ташкил қилди. Лекин Қўқон шаҳри,
Фурқат ва Риштон туманларида вилоят кўрсаткичидан юқори эди. Оналар ўлими
эса, вилоятда 30,6 нафарни ташкил қилган бўлса, Охунбобаев, Данғара ва
Олтиариқ туманларида ўртача 66,5 нафарга тўғри келган [7].
2016 йили Бешариқ туманида жами 1 минг 468 та туғруқ қайд этилган бўлса,
чақалоқлар ўртасида касалланиш ва ўлим ҳолатлари 2015 йилнинг шу даврига
нисбатан 1,5 фоизга камайган [8].
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил
7 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида мамлакатда
оналик ва болалакни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган
ислоҳотларга тўхталиб, «Соғлом болани вояга етказишнинг муҳим шарти бўлган
репродуктив саломатликни яхшилаш, туғма нуқсон ва хасталиклар билан
туғилишларнинг олдини олиш, тиббиёт масканларининг моддий
-
техник базаси ва
кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш учун тизимли ишлар амалга оширилди.
Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, лекин мен фақатгина баъзи бир мисолларга
тўхталиб ўтмоқчиман.
Мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларини замонавий диагностика ва
даволаш ускуналари билан жиҳозлаш учун жорий йилда 80 миллион доллар
қийматидаги
кредит ва грант маблағлари йўналтирилди.
Дастурда белгиланган тадбирлар бўйича 9 миллионга яқин фарзанд кўриш
ёшидаги аёллар ва 10 миллионга яқин
болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб,
соғломлаштирилди.
Жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий
-
амалий
тиббиёт марказида эшитиш бўйича нуқсони бўлган 350 дан ортиқ болада кохлеар
имплантация операциялари амалга оширилди. Бунинг учун 21 миллиард сўм
маблағ сарфланди. Лекин биз учун қанча маблағ кетгани эмас, балки юзлаб
болаларимизнинг саломатлиги тиклангани муҳимдир.
Ана шундай ишлар қаторида 700 минг нафар бола пневмококк инфекцияси
ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмланди” деб таъкидлаб ўтган эди [1:112].
2019 йилда Фарғона вилоятида оналар ўлими бўйича 17 та ҳолат қайд
этилган. Бу кўрсаткич Бувайда, Данғара, Риштон, Қўштепа ва Учкўприк
туманларида вилоят кўрсаткичидан юқори бўлди. Аҳолини табиий ўсиш
кўрсаткичи ҳар 1 минг аҳоли сонига 15,3 дан 18,6 га кўпайган [7].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
14
“Она ва бола соғлиғига эътибор
–
жамиятга, келажакка эътибордир.
Шу мақсадда 2021 йилдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор
аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши
дори воситалари бепул тарқатилмоқда. Бу жараён билан 2021 йилда –
11 миллион
нафар, 2022 йилда –
17 миллион нафар аҳоли қамраб олинади.
Аёллар ва болаларни йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар ва паразитар
касалликларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш орқали аҳоли ўртасида
камқонлик 25 фоизга камайтирилади.
Бугунги кунда оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини
таъминлаш учун зарур дори ва тиббиёт воситалари (“С” витамини, сурфактант
ва бошқалар) билан қўшимча таъминлаш учун давлат бюджетидан 2021 йилда
26 миллиард сўм ажратилиши, 2022 йилдан бошлаб эса ушбу ҳаражатлар учун зарур
маблағларни давлат бюджети параметрларида кўзда тутиш белгиланди.
Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида перинатал ва
скрининг марказлари ҳамда бирламчи тиббий
-
санитария муассасаларидаги оналар
ва болалар саломатлигига масъул тузилмалар (“Аёллар маслаҳатхонаси”, перинатал
скрининг хонаси, “тиббиёт бригадалари” таркибидаги оилавий шифокор, педиатр ва
бошқалар)нинг ҳомиладор аёлни комплекс кузатуви бўйича ўзаро ҳамкорлик ва
мувофиқлаштирилишини таъминловчи ягона тизим жорий этилади.
Бундан ташқари, ҳомиладор аёлнинг энг эрта муддатларда ҳисобга
олиниши, унинг ҳар кунги ҳолатидаги ўзгаришларни комплекс назорат қилиб
бориш учун 2021 йил якунига қадар ягона электрон база яратилади” деб
таъкидлаб ўтган эди давлат раҳбари [2:212].
Хулоса қилиб айтиш мумкунки, истиқлол йилларида мамлакатда она ва бола
саломатлиги йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Кейинги йилларда оналик
ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Айниқса,
хомиладорлик ва туғиш пайтида она ва бола саломатлигини назорат қилиш, туғиш
ёшидаги аёлларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, туғруқхоналар, “Она ва бола”
соғломлаштириш марказларининг моддий
-
техник базасини мустаҳкамлаш каби
бундан 10
-
15 йил илгари жиддий муаммо бўлиб турган масалаларга ижобий ечим
топилмоқда. Бу соҳада эришилган натижа ва ютуқлар нуфузли халқаро ташкилотлар
томонидан ҳам ҳақли равишда эътироф этилган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1
-
жилд. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2017.
2.
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –
Тошкент: O‘zbekiston, 2021.
3.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
-
Тошкент: Ўзбекистон, 2019.
4.
Ўзбекистон Республикаси “Оила” кодекси. –
Тошкент: Адолат, 2007.
5.
Фарғона вилояти Давлат Архиви, 1220
-
фонд, 1
-
2 рўйхат, 60,
161 йиғмажилдлар
6.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Архиви,
975-
фонд, 20
-
рўйхат, 21
-
йиғмажилд.
7.
Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотлари.
8.
Деҳқонова О. Оналар ва болаларга шарт
-
шароит // Бешариқ тонги,
2016 йил; 18 июнь. №25(8695).
