Авторы

  • Абдурахмон Абдухалимов
    PhD, доцент, начальник отдела работы с молодежью, духовность и образования, Андижанский государственный медицинский институт

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp336-340

Ключевые слова:

Андижанская область матери дети медицинское обслуживание реабилитация

Аннотация

В статье анализируется охрана здоровья матерей и ребенка, оказание им медицинских услуг, рождаемость и смертность в Андижанской области.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Mother and child health care issues in Andijan Province in
the years of independence

Abdurakhmon ABDUKHALIMOV

1


Andijan State Medical Institute

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2023

Received in revised form

15 July 2023

Accepted 25 July 2023

Available online

15 August 2023

The article analyzes the health care of mothers and children,

the provision of medical services to them, birth rates and death

rates in the Andijan region.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6/S-pp336-340

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Andijan region,

mothers and children,

medical service,

rehabilitation.

Мустақиллик йилларида Андижон вилоятида оналар
ва болалар соғлиғини сақлаш масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Андижон вилояти,

оналар ва болалар,

тиббий хизмат,

соғломлаштириш.

Мақолада Андижон вилоятида оналар ва болалар

соғлиғини сақлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатилиши,

чақалоқлар туғилиши ҳамда ўлими кўрсаткичлари таҳлил
қилинган.

Вопросы охраны здоровья матери и ребенка в
Андижанской области в годы независимости

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Андижанская область,

матери,

дети,

медицинское

обслуживание,

реабилитация.

В статье анализируется охрана здоровья матерей и

ребенка, оказание им медицинских услуг, рождаемость и
смертность в Андижанской области.

1

Head of the Youth Department, Spirituality and Education, PhD, Associate Professor, Andijan State Medical Institute.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

337

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш жамиятнинг энг муҳим ижтимоий

вазифаларидан бири ҳисобланади. Инсон –

барча нарса ва қадриятларнинг бош

мезони. Муаммонинг айнан мана шу жиҳати ижтимоий муносабатлар тизимида

муҳим аҳамият касб этади.

Истиқлол шарофати туфайли республикамиз жаҳон мамлакатлари билан

тўғридан

-

тўғри алоқалар ўрнатди. Ўзбекистонга кўрсатилган инсонпарварлик

ёрдамлари орасида тиббиётга алоҳида эътибор қаратилди. Бу

борада оналар ва

болалар саломатлигини асраш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Мустақиллик йилларида бутун мамлакатда бўлгани сингари Фарғона водийси,

жумладан, Андижон вилоятида ҳам оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан

сезиларли ишлар амалга оширилди.

1993 йилда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва

касалликларнинг олдини олиш мақсадида 2 ёшгача бўлган нимжон болаларнинг

озиқ

-

овқатига 199 млн 337 минг сўм, камқон ҳомиладор аёлларнинг дори

-

дармонлари учун 1 млн 925 минг сўм ва озиқ

-

овқати учун 199 млн 533 минг сўм

маблағ сарфланиши натижасида 1 ёшгача бўлган болаларнинг нобуд бўлиши

34,1 нафардан 22,8 нафарга камайган [2:30].

1994

–1995 йилларга мўлжалланган “Экология ва саломатлик” дастури

тадбирларида соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт

-

шароитлар яратиш, атроф

-

муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ишларига катта эътибор қаратилди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида аёлларни соғломлаштириш Давлат дастури

доирасида тиббий кўрикдан ўтказиш, айниқса, туғруқ ёшидаги аёлларда

экстрагенитал хасталиклар аниқланганда, уларни алоҳида рўйхатга олиб,

соғломлаштириш борасида тезкор ишлар амалга оширилди. Минтақада нафас

йўлларининг қисиши, овқат ҳазм қилиш органларининг касалланиши, қон ва қон

ишлаб чиқарувчи органлар касалликлари (камқонлик –

анемия) аниқланди. Юқумли

касалликлар ўртасида вирусли гепатит касаллиги 1995 йилда айниқса кучайди [2:28].

Айни шу даврда вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш ташкилоти ва

муассасалари аҳолига сифатли ҳамда талаб даражасида тиббий ёрдам кўрсатиш,

қишлоқ

инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ижобий ишларни амалга

оширди. Тиббий хизмат кўрсатиш соҳасининг асосини давлат таъминотидаги

муассасалар ташкил этди, шу билан бир қаторда, бу борадаги имкониятлар

даражасини пулли тиббиёт ёки суғурта тиббиёти кенгайтирди ва бу ҳақда

республика Олий Кенгашида қонун қабул қилинди.

Аҳоли сонига нисбатан туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш жараёнларида

мутаносиб ҳолат юзага кела бошлади. Истиқлолга эришилган дастлабки даврдан

“Соғлом авлод учун” дастурининг қабул қилиниши

ва бу йўлда тинимсиз ҳаракатлар

олиб борилганлиги ўз самарасини кўрсатди. Миллатни соғломлаштириш, аҳоли

умрини узайтириш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш, келажак авлодларга

соғлом ва иқтидорли зурриёт қолдириш борасидаги изланишлар бу соҳада тўғри йўл

тутилганлигини исботлади.

“Соғлом авлод йили”да вилоят ҳокимининг ташаббуси билан оналар ва

болаларни соғломлаштириш йўналиши бўйича қўшимча 95 млн 280 минг сўм маблағ

ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобига болалар муассасалари моддий

-

техник

базаларининг сифати яхшиланди. Вилоятда мазкур йўналишда амалга оширилган

ишлар натижасида 1995 йилга нисбатан 2000 йилда 18 минг 670 нафар касалманд

болалар туғилишининг олди олинди [2:23].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

338

Соғлиқни сақлаш бўлими томонидан олиб борилган ишлар натижаси ўлароқ,

қишлоқларда малакали шифокорларнинг хизмати йўлга қўйилди. Оналар ва болалар

ўлими ва умумий ўлимнинг камайиши кузатилди. Аҳолининг мунтазам равишда

диспансеризация кўригидан ўтказилиши, айниқса, бунга яхши замин яратди.

Аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом авлодни камол топтиришга

қаратилган кенг қамровли кураш ўзининг дастлабки самараларини берди.

Вилоятнинг Избоскан тумани бўйича олинган кўрсаткичлар бунинг яққол

далилидир [3:131].

Андижон вилояти ҳокимининг 1998 йил 16 июлдаги “Андижон вилоятида туғиш

ёшидаги аёлларни соғломлаштириш ишларини тубдан яхшилаш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги 112

-

сонли фармойиши чиқарилиб, унга асосан соғлиқни сақлаш

тизимига бюджетдан ташқари 30 млн 330 минг сўм қўшимча маблағ ажратилди.

Аёллар кўчма маслаҳатхонаси ташкил этилиб, камқон аёлларни бепул даволаш учун

1 млн 600 минг сўмлик темир моддали дори

-

дармон сотиб олинди [2:32].

“Соғлом авлод учун” дастурининг қабул қилинганлиги ва бу йўлда тинимсиз

кураш, миллатни соғломлаштириш, аҳоли умрини узайтириш, оналар ва болалар

ўлимини камайтириш, келажак авлодларга соғлом ва иқтидорли зурриёт

қолдириш борасидаги изланишлар бу соҳада тўғри йўл тутилганлигини яна бир

бор исботлади.

2000 йилда “Соғлом авлод” Давлат дастурига 6 та йўналиш бўйича Андижон

ҳудудида

вилоят ўсмирлар поликлиникаси ҳамда “Она ва бола” скрининг маркази

ташкил этилиб, 26 минг 694 нафар чақалоқ текширилди ва уларнинг 51 нафарида

туғма нуқсон борлиги аниқланди. Ёшларнинг турмуш қуришдан олдин 10 минг

793 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, 7 952 нафар ёш оналар диспансер

назоратига олинди. 2000 йилда вилоятдаги 3 та туғруқ комплекси “Болаларга

дўстона муносабатда бўлувчи шифохона” халқаро сертификатини олиш шарафига

муяссар бўлди. Ушбу йўналишда олиб борилган ишлар Вазирлар Маҳкамасида

кўриб чиқилиб, Андижон тажрибасини бошқа

вилоятларда ҳам тарғиб қилиниши

тавсия этилди.

2016 йилда вилоятда 66 минг 831 нафар чақалоқлар туғилган бўлиб,

ҳар

1 минг нафар аҳолига туғилиш интенсив кўрсаткичи 2015 йилга нисбатан

23,8 дан 22,8 га камайди. Ушбу кўрсаткич Андижон, Асака, Шаҳрихон, Олтинкўл,

Пахтаобод, Марҳамат, Хўжаобод ва Избоскан туманларида ўртача 24,1 ни ташкил

қилиб, вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган.

Туғилиш интенсив кўрсаткичи Андижон, Қорасув шаҳарлари Балиқчи,

Бўз (ҳозирги Бўстон), Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида ўртача 22,6 дан 21,3 га

сезиларли даражада камайган.

Бу даврда Андижон шаҳри, Асака, Жалолқудуқ ва Қўрғонтепа туманларида

1 нафардан, Андижон туманида 3 нафар,

-

жами 7 нафар оналар ўлими қайд

этилган бўлиб, ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоқларга нисбатан интенсив

кўрсаткичи 11,7 дан 10,5 га камайган.

1 ёшгача бўлган гўдаклар орасида жами 889 нафар ўлим кузатилган бўлиб,

ҳар

1 минг тирик туғилганларга нисбатан интенсив кўрсаткичи 13,3 ни ташкил

қилган. Бу кўрсаткич Хонобод, Қорасув шаҳарлари, Андижон, Балиқчи, Олтинкўл,

Улуғнор ва Пахтаобод туманларида ўртача 11,1 га камайган бир вақтда Андижон

шаҳри, Булоқбоши, Марҳамат, Хўжаобод ва Шаҳрихон туманларида ўртача

15,7 га ортганлиги кузатилган [4].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

339

2017 йилда вилоят бўйича 66 минг 419 нафар чақалоқлар туғилган бўлиб,

ҳар 1 минг нафар аҳолига туғилиш интенсив кўрсаткичи ўтган йилнинг мос

даврига нисбатан 22,8 дан 22,2 га камайди. Ушбу кўрсаткич Асака, Марҳамат, Бўз

(ҳозирги Бўстон), Избоскан, Шаҳрихон ва Пахтаобод туманларида ўртача 20,3 ни

ташкил қилиб, вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган.

Туғилиш интенсив кўрсаткичи эса Андижон, Қорасув шаҳарлари, Андижон,

Балиқчи ва Қўрғонтепа туманларида ўртача 23,2 дан 21,1 га сезиларли даражада

камайган.

Йил давомида Андижоннинг Балиқчи ва Марҳамат туманларида 1 нафардан,

Олтинкўл туманида 2 нафар, Асака туманида 3 нафар

-

жами 8 нафар оналар ўлими

қайд

этилган бўлиб, ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоқларга нисбатан

интенсив кўрсаткичи 10,5 дан 12,4 га ортган.

Гўдаклар орасида жами 857 нафар ўлим кузатилган бўлиб, ҳар 1 минг тирик

туғилганларга нисбатан интенсив кўрсаткичи 13,3 ни ташкил қилган.

Бу кўрсаткич Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши ва Бўз (ҳозирги Бўстон)

туманларида 10,9 га камайган бир вақтда Хонобод, Қорасув шаҳарлари, Олтинкўл

ва Жалақудуқ

туманларида 22,3 га ортган [4].

2018 йилда Андижон вилояти бўйича 72 минг 231 нафар чақалоқлар

туғилган. Бу кўрсаткич, Асака, Пахтаобод, Избоскан, Шаҳрихон, Олтинкўл,

Марҳамат ва Хўжаобод туманларида вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган.

Бу даврда Андижон ва Хонобод шаҳарлари, Балиқчи, Жалақудуқ, Избоскан ва

Марҳамат туманларида 1 нафардан, Асака туманида 4 нафар жами 10 нафар оналар

ўлими қайд этилган.

1 ёшгача бўлган гўдаклар орасида жами 1 минг 43 нафар ўлим ҳолатлари

кузатилган. Бу кўрсаткич Балиқчи, Бўз (ҳозирги Бўстон), Избоскан ва Марҳамат

туманларида 16,7 га ортган.

2019 йилда вилоят бўйича 77 минг 674 нафар чақалоқлар туғилган. Ушбу

кўрсаткич Шаҳрихон, Олтинкўл, Хўжаобод, Пахтаобод ва Избоскан туманларида

вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган. Асака, Балиқчи ва Бўз туманларида

2 нафардан, Қўрғонтепа, Улуғнор, Марҳамат, Пахтаобод ва Шаҳрихон туманларида

1 нафардан, жами 11 нафар оналар ўлими қайд этилган. 1 ёшгача бўлган гўдаклар

орасида жами 985 нафар ўлим кузатилган. Бу кўрсаткич Булоқбоши, Улуғнор,

Олтинкўл ва Пахтаобод туманларида ортганлиги маълумотларда келтирилган [4].

Бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар борасида Ўзбекистон Республикаси

Президенти Шавкат Мирзиёев “… ижтимоий соҳада аҳоли саломатлиги, оналик ва

болаликни муҳофаза қилиш, дори воситалари билан ишончли таъминлаш,

жисмоний бақувват ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни камол топтириш

масалаларига алоҳида устувор аҳамият бермоқдамиз” [1:18], дея эътироф этдилар.

Хулоса қилиб айтганда истиқлол йилларида Андижон вилоятида ҳомиладор

аёлларни

таркибида ҳаётий зарур элементлар бўлган махсус поливитаминлар

билан таъминлаш ва шу орқали аҳолининг репродуктив саломатлигини

мустаҳкамлаш борасида мисли кўрилмаган профилактик тадбирлар олиб борилди.

Шунингдек, юртимизда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бир қатор касалликлар

профилактикаси бўйича ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда

мамлакатимизнинг

барча

ҳудудларида

жумладан,

Фарғона

водийси

вилоятларидаги болаларда ҳам олдини олиш мумкин бўлган инфекцияларга

қарши

эмлаш тадбирлари ўтказилди

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2023) / ISSN 2181-1415

340

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ш.М.Мирзиёев, Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

-

интизом ва шахсий

жавобгарлик –

ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2017.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Архиви Андижон

вилояти бўлими, 4141

-

фонд, 1, 8, 19

-

рўйхат, 34, 110, 177

-

жиғма жилдлар.

3.

С.Жалилов, С.Комил, Избоскан ва избосканликлар. –

Тошкент: VEKTOR

-

PRESS, 2007.

4.

Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотлари.

Библиографические ссылки

Ш.М.Мирзиёев, Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Архиви Андижон вилояти бўлими, 4141-фонд, 1, 8, 19-рўйхат, 34, 110, 177-жиғма жилдлар.

С.Жалилов, С.Комил, Избоскан ва избосканликлар. – Тошкент: VEKTOR-PRESS, 2007.

Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотлари.