Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Regarding the historical roots of national-spiritual
education in the Uzbek family
Farrukh AKCHAEV
1
, Jamshidjon SHERALIEV
2
Jizzakh State Pedagogical University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2023
Received in revised form
15 April 2023
Accepted 25 April 2023
Available online
15 May 2023
This article describes the author's opinion about the
historical roots of national-spiritual education in the Uzbek
family. In particular, it mentions that certain methods of
national-spiritual education, the example of adults and parents
in the spiritual-moral education of children in the family are of
great educational value as a national value.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss3/S-pp294-298
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
family,
Uzbek family,
parents,
child,
teenager,
spirituality,
Zoroastrianism,
“
Avesta
”
,
Islam,
Muhammad
(peace be upon him),
Hadith,
Koran,
independence.
Миллий
-
маънавий тарбиянинг ўзбек оиласидаги
тарихий илдизлари хусусида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
оила,
ўзбек оиласи,
ота
-
она,
фарзанд,
ўсмир,
маънавият,
Зардушт,
зардуштийлик,
Мазкур мақолада муаллифнинг ўзбек оиласидаги
миллий
-
маънавий
тарбиянинг
тарихий
илдизлари
хусусида фикр
-
мулоҳазалари баён қилинган. Хусусан, унда
миллий
-
маънавий тарбиянинг муайян услублари, оилада
болаларни маънавий
-
ахлоқий тарбиялашда катталарнинг,
ота
-
оналарнинг ибрати миллий қадрият сифатида катта
тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги ҳақида сўз юритилади.
1
Doctor of Philosophy in History, Docent, Vice-Rector, Jizzakh State Pedagogical University.
2
Student, Faculty of History, Jizzakh State Pedagogical University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
295
“Авесто”,
Ислом,
Муҳаммад
(
с
.
а
.
в
),
Ҳадис
,
Қуръон
,
истиқлол.
Об исторических корнях национально
-
духовного
воспитания в узбекской семье
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
семья,
узбекская семья,
родители,
ребенок,
подросток,
духовность,
зороастризм,
«Авеста»,
Ислам,
Мухаммед
(
с
.
а
.
в
.),
хадисы,
Коран,
независимость
В данной статье изложено мнение автора об
исторических корнях национально
-
духовного воспитания в
узбекской семье. В частности, отмечается, что отдельные
методы национально
-
духовного воспитания, пример
взрослых и родителей в духовно
-
нравственном воспитании
детей в семье имеют большое воспитательное значение
как национальная ценность.
Мустақил Ўзбекистон жамиятининг халқаро миқёсдаги нуфузи нафақат
моддий неъматлар мўл
-
кўллиги билан, балки фуқароларнинг маънавий етуклиги
билан ҳам белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
нутқ ва рисолаларида маънавий тарбияга алоҳида эътибор берилиб, маънавият ва
иқтисод бир
-
бирини қувватлаб, ўзаро таъсирланиб, ривожлана бориши, бу эса
–
миллий камолот йўли эканлиги таъкидланади.
Оила мустаҳкамлиги
–
инсониятнинг энг муҳим ижтимоий муаммоларидан
бири бўлиб келган. Чунки инсон ва миллат, давлатни бир
-
бирига боғловчи
ижтимоий восита, халқа оиладир. Бу ўзбек оилаларида яққол намоён бўлади.
Бизга маълумки, ўзбек оиласи болалар тарбиясида тарихан марказий омил
вазифасини бажариб келган. Ўсмирларни “яхши ўғил”, “яхши қиз”, “яхши фарзанд”,
“яхши куёв”, “яхши келин”, “яхши ота”, “яхши она” ролларига тайёрлаш изчил
амалга ошира борилган. Бу туркий халқларнинг қадимий ёзма обидаларида ҳам
аниқ қайд этилган. Масалан, Ўғдулмиш Ўзғурмишга хотиннинг қанақасини олмоқ
кераклигини айтади:
–
Асли, уруғи ҳамда тарихи, зоти яхши бўлсин, хотиннинг уятли, андишали,
покизасини истагин;
–
Имкони бўлса, қўл тегмаган уй қизини олгин, сендан бўлак эр юзини
кўрмаган бўлсин;
–
Фақат сени севади, сендан бўлак билмайди, ярамас ёки ножўя ҳаракат
содир бўлмайди;
–
Юзи чиройлисини истама, хулқи яхшисини иста, феъл
-
атвори яхши бўлса,
сенинг юзингни ёруғ қилади;
–
Эй чиройли хотин истовчи, буни истамаган, ўз қизил юзингни сариқ
қилмагин ва ҳк.лар
[1].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
296
Азалдан халқимизда фарзандлар “ёмон”, “яхши” деган намуналарга қиёслаб
баҳоланган. Баҳолаш мезонлари ўзбек маънавиятининг барча икир
-
чикирларини
ўзига қамраб олган. Оталар –
ўғил, оналар –
қиз тарбияси учун масъул ҳисобланган.
Ўзбек фольклорида бундай намуналарнинг кўпини учратишимиз мумкин:
Қизил
-
қизил олма тердим, тепа шохдан эгилиб,
Қизларжон
ўтиб борадир, сочбоғи ерга тегиб.
Салом берсам, алик олди тол хивичдек эгилиб,
Ўстирган онангга раҳмат, ўлмагайсан кўз тегиб.
Ўсмир қизлар маҳалла
-
куйда фаол ижтимоий муносабатларга киришмаган.
Шу туфайли улар миллий
-
маънавий тарбияланганлик “имтиҳони”дан келин
бўлганларида ўтишган. Келинлар “намунавий ўзбек қизи” моделига тўғри
келмаган ҳолларда уларга атаб кинояли шеърлар тўқилган:
Икки юзинг пишган олма,
Ноз этиб ҳаргиз буралма.
Ишдан ҳеч бўйин товлама,
Чиройлисан, кўрдик, келин.
Онанг сени ўстирган хом,
Сўзларимни уққин тамом.
Катталарга бергил салом,
Шунда қадринг ортар, келин.
Бундан кўринадики, миллий
-
маънавий тарбия ўзининг муайян услублар
тизимига эга бўлган. Бу ҳақда “Ўзбек педагогикаси антологияси”да тушунтириш,
намуна кўрсатиш, одатлантириш (ўргатиш, машқ қилдириш), илтимос қилиш,
тилак
-
истак билдириш, маслаҳат бериш, ундаш, маъқуллаш, рахмат айтиш, дуо
қилиш
,
олқиш(ок йўл тилаш) тақиқлаш, таъна(гина, ўпка) қилиш, танбеҳ бериш,
койиш, қарғаш, қўрқитиш, узр сўраш, лаънатлаш, уриш, калтаклаш сингарилар
махсус қайд этилган [2]. Фарзандни оқ қилиш
–
ўзбек миллатида қарғишларнинг
энг кучлиси ва сўнггиси бўлган.
Қадимда оналар “Ҳай болам, отангни гапини икки қилма, икки дунёинг
куйиб кетади”, деб фарзандларини диёнатга, иймону эътиқодга, хулқу
одобга
чақирганлар.
Ҳаёт
тажрибаси кўрсатишича, отани норози қилган фарзанд ҳеч қачон униб
-
ўсмаган. Шунинг учун ҳам ўзбеклар таомилига кўра, оталар ўз фарзандларини
қарғамайдилар, агар фарзанд ҳар қанча гуноҳ иш қилса
-
да, уни кечиради. Худди шу
фикрнинг асл моҳиятини, оқибатини Низомий Ганжавийнинг “Хисрав ва Ширин”
достонида “...падаркуш тахта талашиб отасини ўлдирган бўлса, у олти ой ҳам
тахтда сақлана олмайди, интиқомга дуч келади” деган ҳикматли фикри бунга
тасдиқ бўлади ёки бўлмаса бутун жаҳонга маълуму машҳур Улуғбек Мирзонинг
ўғли Абдуллатиф фатвоси билан ваҳшийларча ўлдирилиши каби мисолларни
нафақат тарих, балки ҳозирги ҳаётимизда ҳам учратишимиз мумкин. “Отанг
тўнғиз қавмидан бўлса ҳам иззат қил”, бу Муҳаммад алайҳиссаломнинг Ҳадисларда
барча фарзандларга қарата айтган насиҳатларидир [3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
297
Миллий бирлик ғояси аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган.
Бу эрамизгача бўлган 598–512 йилларда яшаган, Шарқнинг биринчи файласуфи,
нотиғи, шоир ва донишманди Зардуштнинг ижтимоий
-
педагогик (халқни
тарбиялаш) фаолиятида яққол кўринади. У қишлоқма
-
қишлоқ, овулма
-
овул юриб,
қабилачилик, уруғчилик эътиқодларига қарши яккахудо Ахурамаздани тарғиб
этади. Бу ғоя бевосита оила тарбиясига сингдирилганлиги туфайли то ислом қабул
қилдирилганига
қадар яшаб келди.
Зардушт таълимотида 15 ёш балоғат ёши саналган. Ўсмир балоғат ёшига
етганида Зардушт қонунлари, ахлоқий йўриқлари ўргатилган. Ўсмирларнинг
художўй, меҳнаткаш, адолатли, ўй
-
ниятлари, сўзлари, ишларидаги ҳалолликка
алоҳида эътибор берилган. Мазкур диннинг ахлоқий йўриқларига биноан
инсоннинг ўз бурчини ҳис этишининг энг биринчи белгиси маънавий поклик
ҳисобланган
[4. 18
б
.].
Бунда айниқса, аёлларга, жумладан ҳомиладор аёлларга ғамхўрлик қилиш
асосий инсоний бурч ҳисобланган. Тозаликка риоя қилиш
-
инсоннинг ўз
тозалигига риоя қилиши, каналлар, кўллар, сув ҳавзаларининг тозалигига алоҳида
эътибор берилган.
Зардуштийликда овқатланиш қоидалари ҳам
қатъий белгиланган. Чунки
инсон овқатланмаса ҳам фуқаролик бурчини, ҳам хизмат бурчини, ҳам ахлоқий
бурчини бажара олмайди. Зеро, инсоннинг маънавий ҳаёти моддий ҳаёти билан
чамбарчас боғлиқ. “Еб
-
ичмайдиган инсоннинг тоат
-
ибодат қилишга қуввати
етмайди!”
-
дейилади “Ясна”ларда (Ясна, 33, 3
-
боб)
[4. 19
б
.].
Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”да оила тарбияси, хусусан
нотинч оилаларга танқидий фикрлар баён килинган. Унда аёл ва фарзандлари
сарсон ва саргардон юрадиган эр энг ёмон эр дейилган. Бунинг устига, уйланмаган
эркакларга тамға босилган ёки белига занжир боғлаб юриш талаб қилинган. Баъзи
ҳолларда
эса қопга солиб калтакланган. Қариндошлар орасидаги никоҳ нуқсонли
фарзандларга сабаб бўлиб, ажралишга, нотинч оилаларга олиб келишини билиб,
қариндошлар
орасидаги никоҳ тақиқланган
[5].
Ислом динида оила, оилада фарзандлар тарбиясига фавқулодда аҳамият
берилади. Қуръон оятлари ва Муҳаммад пайғамбар Ҳадисларида ҳам оила, етим,
сағир, бева мақомидаги ўсмирлар, ота
-
оналар ҳуқуқлари пухта очиб берилади.
“Аввало онангга, яна онангга ва яна онангга, сўнг отангга яхшилик қил!”,
“Икки заиф тоифа, яъни етим ва аёл ҳаққини емоқликни сизларга ҳаром қиламан”,
“Мен етимнинг кафиллигини олган одам билан жаннатда бирга бўлурман”, “Қўшни
билан яхши алоқада бўлинглар!”, “Оила нафақасидаги тежамкорлик тирикчиликнинг
ярмига тенг”, “Савол сўраш одобларини билиш илмнинг ярмига баробар”,
“Хотинларнинг яхшиси эрининг кўзини қувонтирадиган, амрига итоат қиладиган ва
у ёқтирган нарсасини ёқтирадиган ва ёқтирмайдиганини ёқтирмайдиган бўлади”,
“Ота
-
оналарининг кексалик вақтида ҳар иккисини ёки бири бўлмаганида бошқасини
рози қилиб, жаннатий бўла олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор
бўлсин”, “Икки қиз фарзандни боқиб, тарбиялаб вояга етказган одам билан Мен
жаннатда бирга бўлурман”, “Уч кундан ортиқ аразлашиб юриш исломда йўқ” каби
Ҳадислар
оилавий садоқатни мустаҳкамлашга, ажралишларнинг, яъни нотўлиқ
оилаларнинг пайдо бўлишининг олдини олишга қаратилгандир [6].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2023) / ISSN 2181-1415
298
Бугунги кундаги ҳаётимиз, умргузаронликнинг кўп соҳаларида Ислом
этикасига хос инсоний алоқалар анча
-
мунча издан чиққанлигини кўрсатмоқда.
Бу маънавий таназзулнинг сабаби нимада? Унинг олдини олиш мумкинми? Зеро,
бундай саволларга Исломнинг асл манбаларидан юқорида таъкидлангани каби
жавоб топгандай бўламиз. Инсоний алоқалар ичида муқаддас никоҳ алоқаси
–
эр
-
хотин ўртасидаги алоқа эканлиги қадим
-
қадим замонлардан бери маълум.
Жамоатчиликни гувоҳлиги асосида ўрнатилган оила албатта муқаддас бўлиши ҳеч
кимга сир эмас.
Оилада болаларни маънавий
-
ахлоқий тарбиялашда катталарнинг, ота
-
оналарнинг, момоларнинг дуолари ҳам миллий қадрият сифатида катта
тарбиявий аҳамиятга эга.
Шарқ тарбия усулига кўра, оилада болаларга катталарни ҳурмат қилиш,
уларни хизматига доимо ҳозир туришга ўргатиб борилади. Ахлоқий этика
юзасидан яратилган назарий асарларда баён этилишича, ҳар бир инсоннинг
қилган
иши ёки хулқига нисбатан муносабат билдиришда катталарнинг турли
дуолари билан жавоб беришлари Шарқ тарбия услубига хос хусусиятдир. Шу
маънода жуда кўп асрлардан буён бу услуб ўз қийматини йуқотмай, ёшларни
маънавий
-
ахлоқий тарбиялашда катта таъсир кучини ўтказиб келмоқда
[7].
Хулоса қилиб айтганда, одам боласининг чинакам эркинлиги иймон
-
эьтиқоднинг дахлсизлигида кўринади. Зеро, узоқ йиллар давомида миллий,
маънавий, иймон
-
эътиқод билан боғлиқ бўлган қадриятларнинг барбод этилиши
кишилар ўртасида худбинлик, ҳалол билан ҳаромни фаҳмламаслик, адолат
талабларига риоя қилмаслик, меҳнатнинг қадрига етмаслик сингари
иллатларнинг кучайишига олиб келди.
Маънавият тарбиянинг энг таъсирчан қуроли экан, ундан оқилона
фойдаланиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, ростгўйлик,
ҳақсеварликка
ўргатиш Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган бугунги
жиддий
ислоҳотлар талабидир. Жонажон Ватанимизда бозор муносабатларига асосланган
ҳуқуқий давлат томон қўйилган қадам маънавий меросимизга, хусусан, диний ва
миллий қадриятларимизга янгича муносабатда бўлиш лозимлигини кўрсатмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Юсуф Хос Ҳожиб. “Қутадғу билиг” /Қадимий ҳикматлар. Т.: “Адабиёт ва
санъат” нашриёти, 1987, 305
-307-
бетлар.
2.
Ўзбек педагогикаси антологияси: Икки жилдлик. Ж. I. Т.: “Ўқитувчи”, 1995,
464-
бет.
3.
Иномова М. Оилада болаларнинг маънавий
-
ахлоқий тарбиялашда миллий
қадриятлар. Ўз. Респ. ФА: “Фан” нашриёти, 1995, 120
-
бет.
4.
Хошимов К., Нишонова С., Иномова М., Ҳасанов Р. Педагогика тарихи. Т.:
“Ўқитувчи”, 1996, 18
-
бет.
5.
Шаамирова Ю. К. Нотўлиқ оилаларда ўсмирларни миллий
-
маънавий
тарбиялаш. Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
дисс. Тошкент: 2006, 54
-
бет.
6.
Шаамирова Ю. К. Нотўлиқ оилаларда ўсмирларни миллий
-
маънавий
тарбиялаш. Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
дисс. Тошкент: 2006, 56
-
бет.
7.
Иномова М. Оилада болаларнинг маънавий
-
ахлоқий тарбиялашда миллий
қадриятлар. Ўз. Респ. ФА: “Фан” нашриёти, 1995, 118
-119-
бетлар.
