Авторы

  • Лазизжон Баракаев
    Независимый исследователь, Академия правоохранительных органов Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss4/S-pp349-359

Ключевые слова:

специальные знания ревизия эксперт-экономист бухгалтер-специалист ограбление

Аннотация

В данной статье отражено значение контрольно-ревизионного учреждения в процессе предварительного следствия, значение контрольно-ревизионного учреждения в банковских, налоговых и финансовых вопросах, а также вопросы выяснения, сбора (сбора), проверки и решения вопросов информационного характера.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Improving the performance of participants in criminal

processing

Lazizjon BARAKAEV

1

Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2023
Received in revised form

15 May 2023
Accepted 25 May 2023

Available online

15 June 2023

This article reflects the importance of the control and audit

institution in the process of preliminary investigation, the

importance of the control and audit institution in banking, tax

and financial matters, as well as questions of clarification,

collection (collection), verification and resolution of

informational issues.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss4/S-pp349-359

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

special knowledge,

audit,

expert economist,

specialist accountant,

robbery.

Тафтиш ўтказувчи жиноят процесси иштирокчилари

фаолиятини такомиллаштириш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

махсус билимлар,

тафтиш,

мутахассис

-

иқтисодчи,

мутахассис

-

бухгалтер,

талон

-

торож.

Ушбу мақолада дастлабки тергов жараёнида тафтиш

тайинлаш, банк, солиқ, молия масалаларида тафтиш

институтининг

аҳамияти

ва

мутахассис

-

иқтисодчи

бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларини топиш, йиғиш

(тўплаш), текшириш, маълумот хусусидаги муаммоларни

ҳал этиш масалалари акс этган.

Повышение эффективности участников уголовного

производства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

специальные знания,

ревизия,

эксперт

-

экономист,

бухгалтер

-

специалист,

ограбление

.

В данной статье отражено значение контрольно

-

ревизионного учреждения в процессе предварительного

следствия, значение контрольно

-

ревизионного учреждения

в банковских,

налоговых и финансовых вопросах, а также

вопросы выяснения, сбора (сбора), проверки и решения

вопросов информационного характера.

1

Independent researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

350

Жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланиш жуда ҳам

самарали ҳисобланади. Ушбу далилларни тўплаш усулидан фойдаланиш жиноят
ишини асосли қўзғатиш ва тергов қилиш учун муҳим аҳамият касб этади.

ЖПКда махсус билимлардан фойдаланишнинг куйидаги уч шакли қайд

этилган:

1.

Дастлабки терговда ва суд муҳокамасида мутахассиснинг иштироки;

2.

Тергов ва судда кўрилаётган жиноий ишлар бўйича ҳужжатли тафтиш

ўтказиш;

3.

Суд бухгалтерия экспертизаси.

Тафтишни тайинлаш масалаларига терговчи турли мутахассисларни –

товаршунослар, технологлар, иқтисодчилар, муҳандис ва бошқаларни тафтиш
жараёнида ўрганилиши ёки ҳал этилиши лозим бўлган саволларни шакллантириш
ёки хулосаларни текшириш учун жалб қилинадилар.

Махсус бухгалтерия ҳисоби билимлардан фойдаланишнинг у ёки бу шаклини

амалда қўллаш

тергов ўтказилаётган жиноий ишнинг мураккаблиги ва аниқ

вазиятларга боғлиқдир.

Мутахассис

-

иқтисодчи –

молия

-

хўжалик фаолияти, бухгалтерия ҳисоби

соҳасида билимдон, тергов ва суд ишларини ўтказишда уларга маслаҳатчи ёки
ёрдамчи сифатида таклиф этилган шахсдир. Мутахассислардаги имкониятларни
билмаслик ва тушунмаслик салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Зарурат туғилиб қолса, ҳам мутахассис

-

иқтисодчидан фойдаланилади, ҳам

эксперт ва тафтишчиларни ишга жалб этилиб, тафтиш тайинланади ёки
экспертиза ўтказилади.

Мутахассиснинг тергов ва суд ишларида қатнашишдан мақсад далилларни

излаб топишда, мустаҳкамлашда ва очишда терговчига яқиндан ёрдам
кўрсатишдир. Мутахассис терговчи маслаҳатчиси сифатида иш кўради. Эксперт ва
тафтишчидан фарқ қилиб мутахассис ўзи далилларни излаб топмайди, балки
жиноий ишга аҳамияти бор ҳақиқий маълумотларни тўплашда терговчига ёрдам
беради.

Мутахассис

-

иқтисодчи бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларини топиш, йиғиш

(тўплаш), текшириш, маълумот хусусидаги масалаларни ҳал этишда, шунингдек,
тафтиш тайинланмасдан мутахассис

-

иқтисодчи ёрдамида суд бухгалтерия

экспертизасини ўтказиш учун зарур материалларни тўплашда ёрдам беради [1].

Талон

-

торож ва суиистеъмолликлар тўғрисидаги тергов органларига келиб

тушган материаллар аксарият холларда тафтиш далолатномалари, унга илова
қилинган

моддий бойликлар ҳаракати тўғрисидаги қайдномалар, инвентаризация

далолатномалари ва моддий жавобгар шахсларнинг тушунтириш хатларидан
иборат бўлади. Мазкур ишлар бўйича яширин далил бўлган, шунингдек, ҳисоб
регистрида ва текшириш

тафтиш далолатномаларида қайд этишга асос бўлган

дастлабки ҳужжатлар камдан

-

кам тақдим этилади.

Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоб ҳужжатлари турли хўжалик

операцияларини қайд этиш воситаси бўлиб ташкилот ва корхоналарда сақланади
ҳамда

ишлатилгандан сўнг йўқолиши ҳам мумкин.

Бундай вазиятларда мутахассис ёрдами зарур, чунки ҳужжатларни ўз

вақтида текшириш ва хўжалик юритувчи субъект бухгалтериясидан олишда

мутахассиснинг қатнашиши ишга алоқадор ҳужжатларни йўқотиш ёки жиноят


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

351

изини яшириш мақсадида уларга ўзгартиришлар киритиш имкониятларини

олдини оладилар. Мутахассис

-

иқтисодчи

ҳужжатларини текшириш услублари ва

сақлаш шартлари тўғрисида терговчига тавсия бериши мумкин.

Жиноий иш материалларини текширишда, тинтув ўтказишда мутахассис

-

иқтисодчининг амалий ёрдами қуйидаги мазмундаги масалаларни очишга

қаратилган

:

тегишли хўжалик операцияларни таҳлил қилиш учун қайси бухгалтерия

ҳужжатлари ва ҳисоб регистрлари маълумотларидан фойдаланиш мумкинлиги;

тегишли ҳужжатларни айнан нусхасини ва иккинчи нусхасини қаердан

топиш мумкинлиги;

айрим ҳужжатларни ўрганишда мутахассис текширилаётган ҳужжатларни

жиноий ишга аҳамияти бор қисмига терговчининг эътиборини қаратади.

Мутахассис

-

иқтисодчининг ҳужжатларни текшириш ва олишда қатнашиши

терговчига турли хатолардан, яъни ҳужжатларни нотўғри танлаш ёки бўлмаса

жиноий ишга ҳақиқатдан дахли бўлган ҳужжатларни қўшмай қўйишдан ва

бошқалардан сақлайди.

Ҳужжатларни

текшириш ва олишни муваффақиятли ўтказиш учун терговчи

ушбу ишларга тайёргарлик кўриш имконини берувчи баъзи маълумотлар билан

мутахассис

-

иқтисодчини олдиндан таништириши мақсадга мувофиқдир. Жумладан,

мутахассисга текширилаётган мазкур корхона халқ хўжалигининг қайси тармоғига

тегишли эканлиги; мазкур корхонада бухгалтерия ишлари қайси шаклда

юритилиши; текширилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг намунавий доираси ва

уларнинг тўлдирилиши даври ва бошқалар.

Мутахассис

-

иқтисодчи терговчига биринчидан –

кўп сонли далолатнома ва

ҳужжатлар

орасидан тергов ишига алоқадор бўлганларини танлаб топишга ёрдам

беради.

Иккинчидан –

алоҳида ҳужжатларни текшириш натижасида мутахассис

терговчининг эътиборини ҳужжатнинг ишга алоқадор бўлган қисмига жалб қилади.

Терговчи суд бухгалтерия экспертизасини тайинлаш учун қарор ёзишда,

айниқса саволларни тузишда мутахассисни жалб қилиб ундан маслаҳат олиш

мумкин. Бундан ташқари, мутахассис бухгалтер

-

ҳисоб ходимлари ва моддий

жавобгар шахс бўлган айбланувчи ва гувоҳларни сўроқлашга тайёргарлик кўриш

ишларида терговчига ёрдам бериши ҳам мумкин.

Дастлабки тергов жараёнида тафтиш тайинлашда ва унинг натижалари

бўйича тузилган далолатномаларни баҳолашда мутахассис

-

иқтисодчининг ёрдами

жуда серқиррадир.

Масалан, мутахассис

-

иқтисодчи гумон қилинувчилар, айбланувчилар,

гувоҳлар ва бошқа шахсларни сўроқ қилишда қатнашиб, қуйидаги вазифаларни ҳал

қилиш

имконини беради:

терговчи жиноий иш материалларини чуқурроқ ўрганади; сўроқ қилинувчи

жавоб бериши лозим бўлган саволлар доираси кенгроқ белгиланади:

сўроқнинг мақсадга мувофиқ тактикаси танланади;

махсус билимлар ёрдамида тушунилиши лозим бўлган ҳолатлар

аниқланади;

тўлақонли, аниқ ва ҳақиқий кўрсатмалар олинади;

уларнинг далилий аҳамияти холис баҳоланади, такрорий сўроқ

ўтказишларни камайтириш ёки барҳам топтириш мумкин бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

352

Терговчи мутахассисга у қандай тергов ҳаракатида ва унинг қайси

босқичида иштирок этишини, шунингдек тергов қилинаётган талон

-

торожнинг

ҳолатларини, сўроқ қилинаётган шахснинг процессуал ҳолатини, унинг жиноятга
алоқадорлик даражасини ва терговга қадар эгаллаб турган лавозимини ва
мавқеини, сўроқ моҳияти ва унда махсус иқтисодий билимлардан
фойдаланишнинг мақсадини тушунтиради.

Сўроқ натижасида ижобий натижага эришиш кўп жиҳатдан унга пухта

тайёргарлик кўришдан иборатдир. Тайёргарлик жараёнида мутахассис

-

иқтисодчи

терговчига сўроқ мақсади, вазифаси, моҳияти ҳамда тактикасини белгилаш ва
аниқлаштиришда катта ёрдам бериши

мумкин.

Сўроқ муносабати билан жиноят ишининг материалларини ўрганиш

ва улардаги далилларни таҳлил қилиш чоғида терговчи мутахассисдан молия

-

хўжалик фаолияти, бухгалтерия ҳисоби бўйича зарур тушунтиришлар,
маслаҳатлар олади ва шу тахлит тергов қилинаётган жиноий ҳодиса
манзарасидаги бўшлиқларни тўлдиради. Чунончи, мутахассис талон

-

торожда

гумон қилинаётган (айбланаётган) шахсни сўроқ қилиш билан боғлиқ
масалаларда тушунтиришлар, изоҳлар бериши мумкин –

талон

-

торож юз берган

ташкилотдаги ҳисоб

-

китоб, ҳисобдорлик ва назорат тартиби, унинг хусусиятлари

ва ҳақиқий аҳволи; ишга алоқадор шахсларнинг моддий қийматга эга буюмлар
ҳамда

пул маблағларини сақлаш, ишлатиш, уларнинг ҳаракатини назорат қилиш

борасидаги вазифалари; ташкилий

-

хўжалик фаолияти ҳамда бухгалтерия ҳисоби

ва назоратидаги қандай бузилишлар талон

-

торожга сабаб бўлганлиги; талон

-

торожда қандай хўжалик операцияларидан жиноий мақсадда фойдаланилган;
ушбу хўжалик операциясида ишлатиладиган ҳужжатлар ва уларни тайёрлаш учун
масъул бўлган ходимлар; сохта ҳужжатлар ва уларга алоқадор бошқа ҳужжатларни
қаерларда топиш мумкин; хўжалик операцияси ҳақидаги ҳужжатларнинг ҳақиқий
ёки сохта эканлигини қандай таҳлил усуллари билан аниқлаш мумкин; гумон
қилинаётган

(айбланаётган) шахсларнинг сохта ҳисоб

-

китоб ҳужжатлари тузишга

лавозими жиҳатидан нечоғлик алоқадор эканлиги; мутахассис бухгалтерия ҳисоби
назарияси ва амалиётига таянган ҳолда мазкур ишдаги, кўрсатмаларнинг
қанчалик

тўғри, тўлақонли эканлиги; бошқа яна қандай шахсларни қандай

тартибда терговчи чақириш

ва сўроқ қилиш лозимлиги ҳақида ўз фикрини

билдиради. Чунончи гуруҳ бўлиб содир этилган, кўплаб эпизодларга эга бўлган
талон

-

торож ҳолларида корхона (ташкилот)нинг хўжалик операцияларини

расмийлаштиришга алоқадор кўплаб ходимларни сўроқ қилишга тўғри келади.

Ана шундай пайтда мутахассис терговчига айнан қандай лавозимдаги ходим

қайси

хўжалик операциясини бажариш ва ҳужжатлаштиришга алоқадор эканлиги

ва бу ҳақда аниқ кўрсатувлар бериши мумкинлигини айтиб беради.
Кўрсатувларнинг нечоғлик тўла, ишончли бўлиши

қатор омилларни, жумладан,

мутахассиснинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг қайсисини қачон
сўроқ қилишга ҳам маълум даражада боғлиқдир.

Терговчи мутахассисни ишга тикилган ҳужжатлар ҳамда уларга алоқадор

материаллар билан таништириши ва улардаги маълумотлардан сўроқда
фойдаланиши керакми ёки керак эмаслиги хусусида маслаҳатлашиши мумкин.
Мутахассис сўроқ режаси билан танишиб, бухгалтерия ҳисобига оид саволларни
равшанлаштириши, қўшимча саволлар қўшиши, уларни қайси тартибда беришни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

353

белгилаши, сўроқ

қилинувчига кўрсатиладиган ҳужжатлар рўйхатини янада

кенгайтириш зарурлиги ҳақида маслаҳат бериши мумкин. Терговчи сўроқда
ишдаги ҳисоб

-

китоб билан боғлиқ ҳужжатлар, улардаги маълумотларни тайёрлаш

ва фойдаланишга алоҳида аҳамият бериши керак. У мутахассис ёрдамида уларнинг
мазмуни ва талон

-

торожчиларни фош этишдаги ролини белгилайди,

ҳужжатларнинг

ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилади, уларни қайси тартибда

кўрсатиш, қанақа ҳужжат юзасидан қандай саволлар беришини аниқлайди, гумон
қилинувчи

(айбланувчи)нинг бухгалтерия ҳисобига оид ёзма далилларни йўқ

қилишга қаратилган уринишларини асосли бартараф қилишга тайёргарлик
кўради. Шу муносабат билан сўроққа тайёргарлик пайтида мутахассис тергов
позициясини мустаҳкамлаш учун баъзи қўшимча хислатларни аниқлаштиришни
маслаҳат бериши мумкин. Одатда сўроқ гумон қилинаётган ва айбланаётган
шахсларни сўроқ қилиш давомида терговчи далиллар камлигини яширибгина
қолмасдан, уларни тўлдиришга ҳаракат қилади ва бунда сўроқ қилинувчида
далиллар

кўплиги

ҳақида

тасаввур

ҳосил

этиш

тактик

услубидан

фойдаланиладики, бу сўроққа олдиндан пухта тайёргарлик кўришни тақозо этади.
Талон

-

торож билан боғлиқ ана шундай сўроқларга мутахассисни жалб этиш

мақсадга мувофиқдир. У талон

-

торожнинг терговчи томонидан тузилган

“сценарий”сига бухгалтерия ҳисоби қоидаларидан келиб чиққан ҳолда зарур
тузатишлар киритади. Бу “сценарий” ишончли чиқса, талон

-

торожчиларда

терговчи воқеанинг моҳиятидан хабардор экан, деган тасаввур ҳосил бўлади ва
кўпинча улар ўз айбларини тан оладилар.

Талон

-

торож билан боғлиқ

ишларда бошқа ҳудуддаги гумон қилинувчи

(айбланувчи)ларни сўроқ қилиш зарур бўлиб қолса, терговчи сўроқни тегишли
суриштирув ва тергов органига юклаши мумкин. Сўроқ қилинувчига кўрсатиш
учун кўп миқдордаги ҳисоб

-

китоб ҳужжатлари ёки уларнинг нусхаларини юбориш

зарур бўлиб қолган ҳолларда бунинг учун алоҳида талабнома тузиш, яъни сўроқни
тайёрлашнинг бу ўзига хос босқичига мутахассис

-

иқтисодчини жалб қилиш керак.

Мутахассис терговчига ҳужжатларни танлаш, алоҳида талабномадаги саволларни
тўғри тузишга ёрдам беради.

Мутахассис

-

иқтисодчининг сўроқда бевосита иштирок этиши юз берган

жиноят ҳолатларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган тўғри ва тўлақонли
кўрсатмаларни олиш ҳамда қайд этишга ва жиноий ишни тўғри ҳал қилишга
қаратилгандир

.

Гувоҳлар, гумон қилинувчилар

ва айбланувчиларни сўроқ қилишда

мутахассис

-

иқтисодчи қатнашишининг ўзига хос хусусиятлари зиддиятсиз ва

зиддиятли ҳолатларда ҳамда юзлаштириш чоғида айниқса яққол кўринади. Ушбу
хусусиятлар ҳақида алоҳида тўхталамиз.

Талон

-

торож билан боғлик

ишлардаги ҳар қандай сўроқда, унда

қатнашаётган мутахассис

-

иқтисодчи сўроқ қилинаётган шахсни тўла, тўғри, аниқ

кўрсатмалар беришга йўналтиришга кўмаклашади; терговчининг эътиборини
улардаги нотўғри, баҳсли, зиддиятли ҳолатларга қаратади; саволларнинг аниқ

,

молия

-

хўжалик ва ҳисоб

-

китоб фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари нуқтаи

-

назаридан саводли ҳамда изчил бўлишига ёрдамлашади; сўроқ давомида ҳисоб

-

китоб ҳужжатларидан фойдаланишади кўмаклашади, сўроқ қилинувчи томонидан
ишлатилган махсус терминларнинг маъносини тушунтиради; маълумот


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

354

характеридаги айрим саволларга жавоб беради; бухгалтерия, ҳисобот ва назорат
соҳасига оид кўрсатмаларни шарҳлаб беради; гумон қилинувчи (айбланувчи) ёки
гувоҳга қўшимча саволлар беришни тавсия этади; бухгалтерия ҳисобига оид
кўрсатмаларни сўроқ баёнида тўғри, тўла ва холисона қайд этишга ёрдам беради.

Мутахассис

-

иқтисодчининг зиддиятсиз вазиятдаги сўроқда қатнашуви

Тергов қилинаётган талон

-

торож ҳолатларини холис, аниқ

-

равшан акс эттирувчи

кўрсатмалар олишнинг муҳим шартларидан бири сўроқ жараёнида зиддиятсиз
вазиятнинг юзага келишидир. Бундай ҳолат гувоҳ, гумон қилинувчи ёки
айбланувчининг қўйилган саволларга тўғри жавоб беришни хоҳлаши, яъни
томонларнинг мақсад ва манфаатлари мос келиши билан характерланади. Бундай
ҳолатда

терговчи ва сўроқда қатнашаётган мутахассиснинг вазифаси гувоҳга,

гумон қилинувчи ёки айбланувчига жиноят воқеаси ва у билан боғлиқ ҳолатлар
ҳақида

ҳаққоний ва мантиқан изчил сўзлаб беришга ёрдамлашишдан иборатдир.

Йирик, давомли талон

-

торожларни тергов қилиш чоғида терговчи

-

мутахассис билан келишган ҳолда сўроқ қилинувчига ҳар бир эпизод бўйича унга
маълум бўлган ҳолатларни бир бошдан сўзлаб бериши, жиноий мақсадда
фойдаланилган ҳужжатларни ва уларни сохталаштиришга алоқадор шахсларни
номма

-

ном айтишни таклиф этиши мумкин. Тактика нуқтаи назаридан тавсия

этиш мумкинки, сўроқ қилинувчидан аввало бир ҳодиса бўйича имкони борича
кўпроқ маълумот олиш ва шундан кейингина навбатдагисига ўтиш зарур.
Сўроқдаги ана шундай босқичларнинг ҳар бирида гувоҳ, гумон қилинувчи ёки
айбланувчига ҳисоб

-

китоб ҳужжатларини кўрсатиш, улардаги маълумотлардан

фойдаланиш лозим. Чунки ҳужжатларни кўрсатиш, уларнинг мазмуни мутахассис
томонидан

-

шарҳлаб берилиши сўроқ қилинувчига талон

-

торож билан боғлиқ

воқеаларни хотирасида тиклашга, улар ҳақида тушунарли, аниқ, батафсил,
ҳаққоний кўрсатмалар беришга ёрдамлашади.

Бундай тактик усул, шунингдек, гувоҳ ёки айбланувчи (гумон қилинувчи) ни

терговни қизиқтираётган фактларни ёритишга йўналтиради, кўрсатмаларнинг
аниқ

-

равшан бўлишига хизмат қилади.

Масалан, айбланувчидан унга кўрсатилган юк хати аслида товарсиз

эканлигини, унда кўрсатилган моддий бойликлар, нақд пулга айлантириш
мақсадида олди

-

сотди шартномаси сохта тузилганлиги ҳақида, амалда товарсиз

равишда фаолият олиб борилганлиги ҳақида кўрсатувлар олиб тасдиқлатиб олиш
мумкин. Шу тақлид талон

-

торож ҳолатлари айрим эпизод бўйича эркин баён

қилингач, терговчи сўроқ қилувчига кўрсатмаларни тўлдириш, равшанлаштириш
ва тўғрилигини текшириб кўришга қаратилган, жумладан, мутахассис томонидан
тузилган бухгалтерия ҳисобига оид саволлар бериб, уларга жавоб олади. Шу йўл
билан сўроқ қилинувчи атайлаб ёки эсига келмагани учун тилга олмаган, аслида
ғаразли

мақсад йўлида фойдаланилган айрим ҳужжатлар ҳақида маълумот олиши

мумкин. Мутахассис

-

иқтисодчининг зиддиятли вазиятдаги сўроқда қатнашиши

зиддиятли вазиятда томонларнинг сўроқдаги позицияси мос келмайди. Чунки
бунда айбланувчи, гумон қилинувчи, баъзан гувоҳлар ҳам сохта кўрсатмалар
берадилар ёки берган кўрсатмаларидан тонадилар ва шу тақлид терговчига қарши
ҳаракат қиладилар. Бундай шароитларда терговчи уларни тўғри кўрсатма беришга
ундовчи таъсир кўрсатиш тактик услубидан фойдаланади. Сўроқ чоғида ана шу
мақсадга эришишда бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассис муҳим роль ўйнайди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

355

Гумон қилинувчи ёки айбланувчи кўрсатма беришдан бош тортган ҳолларда

терговчи бу хатти

-

ҳаракатнинг бефойда эканлигини ва нохуш оқибатга олиб

бориши мумкинлигини тушунтиришини, шунингдек уларнинг айбдорлигини
кўрсатувчи далиллар, жумладан, ҳужжатларни кўрсатиши керак. Бу усул тактик
нуқтаи назардан ўзини оқлагандир. Ана шу далиллар, ҳужжатлар мазмуни ва
аҳамияти юзасидан мутахассис

-

иқтисодчининг тегишли тушунтириш бериши

мумкин. Гувоҳ гумон қилинувчи ёки айбланувчининг сохта кўрсатмаларини инкор
этиш усулларидан бири

сўроқ пайтида ишдаги ҳужжатлар ва бошқа далиллардан

фойдаланишдир. Бундай мутахассис

-

бухгалтер ёрдамида аввалдан ишлаб чиқилган

тактик усуллардан фойдаланиш зарур ва бу усуллар мавжуд ҳужжатларни ҳажмини,
уларни бир

-

бирига мослаштириш, қай тартибда кўрсатишни ўз ичига олиши керак.

Агар мутахассис сўроқда бевосита иштирок этса, у муайян матнни яхлитлигича ёки
айрим ҳужжатларни шарҳлаши, терговчининг эътиборини берилаётган кўрсатма
ҳужжат

мазмунига ёинки бухгалтерия ҳисоби нормаларига мос келмаётганига

қаратиши, сўроқ берувчи ёлғон гапираётганини фош этиш учун терговчига
қўшимча, шу жумладан билвосита саволларни тузиш ва қай тартибда
жойлаштиришда ёрдам кўрсатиши керак

Терговчи (суриштирувчи)га мутахассис

-

иқтисодчининг нопроцессуал ёрдами

қуйидагиларда

акс этади:

иш материаллари билан танишиб чиққач, у юзлаштирадиган шахсларнинг

кўрсатмалари қанчалик ҳаққоний эканлиги ҳақида ўз фикрини айтади;

уларнинг кўрсатмаларидаги номувофиқ ўринларни бухгалтерия ҳисоби

нуқтаи назаридан аниқ белгилаб беради;

номувофиқ кўрсатмаларни текшириб кўришнинг бошқа йўл

-

йўриқлари

(ҳужжатларни ундириб олиш, кўздан кечириш, мансабдор шахсларни сўроқ қилиш
ва ҳ.к.) юзасидан терговчига маслаҳат беради;

юзлаштириш чоғида аниқланиши лозим бўлган масалаларни, сўроқ

қилинувчиларга

кўрсатиладиган ҳужжатлар рўйхатини белгилашда терговчига

ёрдам беради;

юзлаштириш иштирокчиларини қандай тартибда сўроқ қилиш,

саволларни қай тартибда бериш, ҳужжатларни қай тартибда кўрсатиш юзасидан
ўз мулоҳазаларини айтади.

Юзлаштириш давомида, зиддиятли вазиятдаги сўроқ пайтида бўлгани каби,

мутахассис терговчининг илтимосига биноан, маълумот характеридаги изоҳлар
беради, томонларнинг кўрсатмаларини бухгалтерия ҳисоби талаблари нуқтаи
назаридан шарҳлайди, сўроқ қилинувчиларга бериладиган қўшимча саволларни
тузишга ёрдам кўрсатади ва ҳ.к. Гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчи
берадиган кўрсатмаларнинг қиммати, жумладан юзлаштириш чоғида ҳам,
уларнинг нечоғлик сифатли қайд этиб борилишига боғлиқдир. Шунинг учун
баёнда сўроқ жараёни ва натижаларни тўлалигича, мантиқли, равшан, аниқ холис
ва саводли акс эттирилиши лозим.

Мутахассис

-

иқтисодчи терговчига юзлаштириш баённомасини тузишда ҳам

ёрдам беради. Чунончи, баён мазмуни билан танишиб чиққач, терговчи
эътиборини ҳисоб

-

китоб билан боғлиқ кўрсатмалар етарлича тўла эмаслиги,

нотўғри талқин этилган ўринлар борлигига қаратиши мумкин. Агар сўроқ
қилинувчи

мутахассиснинг мулоҳазаларига эътироз билдирмаса, терговчи баёнга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

356

тегишли тузатишлар киритиши мумкин. Зарур бўлса, у гувоҳ, гумон қилинувчи
ёки айбланувчига қўшимча тўлдирувчи, аниқлаштирувчи саволлар, жумладан
мутахассис ёрдамида тузилган саволларни бериши мумкин. Пировардида
мутахассис ёрдамидан фойдаланиш юз берган талон

-

торож ҳақидаги

маълумотларни баёнда тўлақонли, ҳаққоний, холис акс эттиришга кўмаклашади,
гувоҳлар, гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг қонуний манфаатлари ва
ҳуқуқларига

риоя қилинишига кафолат бўлиб хизмат қилади.

Сўроқ давомида, шунингдек, сўроқдан кейин терговчи мутахассис ёрдамида

кўрсатмаларни текширади ва баҳолайди. Сўроқдан кейинги иш унинг учун
нопроцессуал ҳисобланади.

Ана шу босқичда мутахассис терговчига қуйидагиларда: амалдаги қоидалар

ва талон

-

торож юз берган ташкилотдаги бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос

хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда мутахассис иштирокида ёки иштирокисиз
сўроқ

қилинган

шахсларнинг

кўрсатмаларини

баҳолашда;

мутахассис

иштирокисиз ўтказилган сўроқ натижасини баҳолашда унга тегишли ҳужжатлар
билан танишиш имкони берилади; сўроқ баёнидаги, бир ёки бир неча кишилар
кўрсатмаларидаги чалкашликларни, сўроқ натижаси ва бошқа ҳужжатлар
ўртасидаги номувофиқликларни аниқлашда ҳамда уларни бартараф этишда; юз
берган талон

-

торож ҳолларини аниқлашда кўрсатмаларнинг аҳамиятини

баҳолашда; тергов қилинаётган талон

-

торожда гумон қилинаётган (айбланаётган

шахсларнинг роли ва иштирок этиш даражасини аниқлашда; бошқа моддий
жавобгар шахсларнинг жиноятга алоқадорлиги ҳақидаги тахминларни ишлаб
чиқиш ва буни текшириб кўриш йўлларини белгилашда; кўрсатмалар таҳлил
асосида аниқлаштириш лозим бўлган ҳолатлар доирасини кенгайтиришда

;

қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказишни режалаштиришда; гувоҳ гумон
қилинувчи

ва айбланувчининг қаққоний кўрсатма беришдан бош тортишининг

чинакам сабабларини аниқлашда ёрдам беради.

Мутахассис

-

иқтисодчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1.

Мутахассис ўзининг қандай мақсадга чақирилганлигини билиши, башарти

тегишли билимларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан бош тортиш;

2.

Ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга оид иш материаллари

билан танишиш;

3.

Ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга алоқадор арз ва

мулоҳазалар билдириш;

4.

Тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасида иштирок этаётган шахсларга

суриштирувчининг, терговчининг, прокурор ва суднинг рухсати билан саволлар
бериш;

5.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари устидан

имкониятлар келтириш ҳуқуқига эгадир.

Мутахассис

-

иқтисодчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади, риоя

этиш шарт:

1.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир

бўлиши.

2.

Тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасини юритишда далилларни топиш ва

мустаҳкамлаш учун илмий техника воситалари, махсус билим ва малакасидан
фойдаланган ҳолда иштирок этиши;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

357

3.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга

суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг эътиборини қаратиш;

4.

Ўзи бажараётган ҳаракатлар бўйича тушунтиришлар бериши;

5.

Жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, содир қилинишга имкон берган

шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда
суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериши

;

6.

Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатсиз суриштирувнинг

дастлабки тергов материалларини ошкор этмаслиги;

7.

Ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида ўрнатилган тартибга риоя этиши

шарт.

Амалиётда ҳар қандай тафтишни амалга оширишдан олдин махсус дастур

қабул қилиниб, унинг таркибида тафтиш мақсади, объекти, мавзуси ва
вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган асосий масалалар акс эттирилади.

Тафтишнинг мақсадидан келиб чиқиб, турли хил ёндашишлар қўлланилади,

жумладан, режа ва ҳисоботдаги маълумотларни қиёслаш, нақд пулларни
текшириш, ҳужжатли ва қарама

-

қарши текширишлар, моддий товар

бойликларини инвентаризация қилиш ва шунга ўхшашлар. Тафтиш сўнггида
тафтишни амалга оширган мутахассислар томонидан далолатнома тузилади.

“Тафтиш” термини лотинча “revizor” сўзидан олинган бўлиб, қайта кўриб

чиқиш маъносини билдиради. Ҳар бир хўжалик операцияси ҳужжатлар билан
расмийлаштирилиши сабабли бу ёзувларни назорат қилиб бориш учун уларни
қайта

текшириб чиқиш зарур.

Тафтиш тергов ҳаракати бўлмасдан терговчининг топшириғига биноан

ўтказилиши ва натижаларининг

олиниши нарса ва ҳужжатларни тақдим қилиш

тергов ҳаракати сифатида расмийлаштирилади.

Тафтиш жиноят ишини

қўзғатишдан олдин

ўтказилиши мумкин ва аксарият ҳолларда жиноят ишини

қўзғатишнинг сабаби сифатида ҳисобга олинади. Тафтиш далолатномаси эксперт
хулосасидан фарқланади ва далилларнинг мустақил манбаи бўлмасдан, бошқа
ҳужжатлардан

бири бўлиб ҳисобланади. Тафтишчи ва экспертнинг процессуал

мақомлари ҳам турлича. Тафтишчи тафтиш ўтказишдан бош тортганлик ва ёлғон
хулоса берганлик учун ЖКнинг 237

-

240 моддалари билан жиноий жавобгарликка

тортилиши тўғрисида

огоҳлантирилмайди, ҳамда умуман олганда у муайян ҳуқуқ

ва мажбуриятларга эга процесснинг иштирокчиси ҳам эмас. Лозим деб топилган
ҳолларда у

иш бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин. Тафтишчи

экспертдан фарқли тарзда, ўз ихтиёрига кўра лозим бўлган ҳужжатларни олиб
қўйиши

,

фаолияти текширилаётган шахслар билан суҳбатлашиши мумкин,

эксперт эса унга терговчи (суд) томонидан тақдим этилган ҳужжатлар,
материаллардан фойдалана олади. Унинг иш бўйича фаолияти тергов қилинаётган
шахслар билан (гумон қилинувчи, айбланувчи ёхуд гувоҳлар) билан фақат
терговчининг рухсати билан қонунда белгиланган тартибда олиб борилишига йўл
қўйилади. Суд экспертизаси жараёнида бухгалтерлик ва моддий ҳисоб
ҳужжатларидан ташқари жиноят ишининг материаллари ҳам (айбланувчи ёки
гувоҳларнинг кўрсатмалари баённомалари, бошқа экспертизаларнинг хулосалари
ва ҳ.к.) ишлатилиши мумкин

[2].

Бундан ташқари, улар фойдаланиладиган

услубларга кўра ҳам фарқланади, масалан тафтишда инвентаризация қилиш
услуби қўлланилади, экспертизада эса бундай услуб ишлатилмайди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

358

Экспертиза одатда корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг молия

-

хўжалик фаолиятини чуқурроқ ва махсус билимларга эга мутахассислар
томонидан текшириш талаб қилинганида тайинланади. Баъзан у тафтишдан
кейин, унинг

нотўлиқ, сифатсиз ўтказилганида ёки унинг натижалари шубҳа

туғдирганлигида ёхуд иш материалларидан келиб чиққан ҳолда корхона
фаолиятини янада чуқурроқ

ўрганиш лозимлигида ўтказилади

[3].

Тафтиш ўтказиш тўғрисидаги идоравий норматив ҳужжатларда тафтиш

ҳақидаги

далолатномага суд

-

тергов материалларидан олинган маълумотларни,

мансабдор

шахсларнинг

тергов

органларига

берган

кўрсатувларидаги

маълумотларни қўшиш мумкин эмаслиги ҳақида кўрсатма мавжуд. Шу сабабли
дастлабки терговда тафтиш ўтказиш жараёнида терговчи моддий жавобгар
шахсларни сўроқ қилади, тафтишчи эса айнан шу саволлар бўйича тегишли
шахслардан тушунтиришлар олади.

Агарда терговчи тафтиш тайинлашдан олдин назорат ўлчовлари,

экспериментлар ва экспертизалар хулосаларини тўплаб бўлган ҳолларда нима
қилиш

керак?

Тафтиш далолатномаси терговчи томонидан ЖПКнинг 95

-

модасига кўра

“…ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг
ички ишончлари бўйича далилларга баҳо бериши”ни ҳисобга олган ҳолда тафтиш
ўтказиш тўғрисидаги идоравий норматив Ҳужжатлардан тафтиш ҳақидаги
далолатномага суд

-

тергов материалларидан олинган маълумотларни, мансабдор

шахсларнинг тергов органларига берган кўрсатувларидаги маълумотларни
қўшиш

мумкин эмаслиги ҳақида кўрсатмани чиқариш керак деб ўйлаймиз.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, тафтишнинг объектлари қаторига

хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш, молия

-

хўжалик фаолиятини

ўзида акс эттирувчи ҳар қандай молиявий ҳужжатларда акс этган ҳолатлар, ҳамда
суд

-

тергов материалларидан олинган маълумотлар, мансабдор шахсларнинг

тергов органларига берган кўрсатувларидаги маълумотларни киритиш лозим.

Тафтиш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади ва унга

тафтиш гуруҳи бошлиғи, текширилган корхона раҳбари ҳамда бош ҳисобчи имзо
чекади. Корхона раҳбари ва бош ҳисобчи тафтиш юзасидан ўз эътирозлари ва
норозиликларини ёзма равишда баён этадилар ва у тафтиш далолатномасига
илова қилинади. Тафтиш натижалари ва далолатномаси асосида тегишли чора

-

тадбирлар кўрилади.

Агар тафтиш давомида мансабдор шахслар томонидан қўпол қонунбузарлик

ҳолларига

ва суиистеъмолликларга йўл қўйилганлиги аниқлангудек бўлса,

тафтишнинг тугаши кутилмасданоқ тафтиш давомида оралиқ далолатнома
тузилиб, материаллар тергов идораларига топширилади.

Демакки, банк, солиқ, молия масалаларида тафтиш институтининг ўрни

беқиёс ҳисобланади. Ушбу далилларни тўплаш усулидан фойдаланиш ўз ўрнида
қўлланилганда терговчида муҳим аҳамиятга эга маълумотларни олиш
имкониятини беради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2023) / ISSN 2181-1415

359

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Б.А.Мўминов, Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан

фойдаланиш. Монография. Тошкент. 2017 й

. 35.

2.

Суд экспертизаси бўйича қўлланма. Муаллифлар жамоаси. Т., 1995. –

43-46-

б.

3.

Джумамуратов Ш. Применение специальных экономических познаний на

предварительном следствии.Т., 1991. –

175 с.

Библиографические ссылки

Б.А.Мўминов, Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан фойдаланиш. Монография. Тошкент. 2017 й. 35.

Суд экспертизаси бўйича қўлланма. Муаллифлар жамоаси. Т., 1995. – 43-46-б.

Джумамуратов Ш. Применение специальных экономических познаний на предварительном следствии.Т., 1991. – 175 с.