Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Inspection procedure and its tactical aspects
Lazizjon BARAKAEV
Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
25 February 2024
The article describes the forensic aspects of conducting a
revision, the circumstances that should be paid attention to
when conducting it. The bodies authorized to conduct audits are
analyzed, the errors and shortcomings they made are analyzed,
and ways to eliminate them are described.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp168-181
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
revision,
revising bodies,
stages of the revision,
timing of the revision,
tactics for conducting
the revision.
Тафтиш ўтказиш тартиби ва унинг тактик жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тафтиш,
тафтиш ўтказувчи
органлар,
тафтиш ўтказиш
босқичлари,
тафтиш ўтказиш
муддатлари,
тафтиш ўтказиш
тактикаси.
Мақолада
тафтиш
ўтказишнинг
криминалистик
жиҳатлари, уни ўтказишда эътибор қаратиши лозим
бўлган ҳолатлар изоҳланган. Тафтиш ўтказиш ваколатига
эга бўлган органлар ва улар томонидан йўл қўйилаётган
хато ва камчиликлар таҳлил қилинган ва уларни бартараф
этиш йўллари баён қилинган.
1
PhD, Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
169
Процедура ревизии и ее тактические аспекты
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
ревизия,
органы проводящие
ревизию,
этапы ревизии,
сроки проведения
ревизии,
тактика проведения
ревизии.
В статье описаны криминалистические аспекты
проведения ревизии, обстоятельства, на которые следует
обратить внимание при ее проведении. Проанализированы
органы, уполномоченные на проведение ревизий,
анализированы
допущенные ими ошибки и недостатки и
описаны пути их устранения.
Тафтиш ўтказиш тафтиш далилларни тўплаш усулларининг энг муҳим
босқичи бўлиб, у ҳақида адабиётларда жуда кўп маълумотлар берилган ҳамда
ушбу босқичнинг сифатли амалга оширилиши жиноятларни очишда самарали
восита ҳисобланади.
Тафтиш тайинлаш ҳақидаги қарор ёки ажримда кўрсатилган масалаларни
қайси
ваколатли орган мутахассислари томонидан текширилиши аниқ кўрсатилиши
лозим. Бунда тафтиш жараёнида тафтишда қатнашиши мумкин бўлган ваколатли
органлар қуйидаги йўналишда текширишларни ўтказиши мумкин:
1)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари солиқ ва валюта оид
қонунчилик
ҳужжатларига риоя қилинишига доир текширувларни ўтказиши;
2)
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органи ходимлари
ваколати доирасида солиқ ва валюта қонунчилигига риоя қилишга доир
текширувларни ўтказиши;
3)
Молия вазирлигининг ҳамда унинг ҳудудий органлари мутахассислари
томонидан маҳаллий ва Республика бюджетининг, мақсадли жамғармалари
бюджетининг
ва
бюджет
ташкилотларининг
бюджетдан
ташқари
жамғармаларининг шакллантирилиши ҳамда бажарилиши юзасидан текшириши;
4)
Бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг мутахассислари ҳам
ўзларининг вазифалардан келиб чиққан ҳолда қонунчиликда белгиланган
ваколатларидан келиб чиққан ҳолда текширувларни ўтказиши.
ЖПКдан ташқари, Давлат солиқ хизмати органи томонидан тафтиш ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2021 йилдаги “Солиқ
хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ
агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш
тўғрисида”ги 1
-
сонли қарорига асосан ҳам тартибга солинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2022 йилдаги 431
-
сон қарорига асосан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат
молиявий назорати инспекцияси тўғрисида”ги низомга асосан, бюджет тизими
бюджетлари маблағларининг мақсадли сарфланишини, молиявий назорат
объектлари томонидан бюджет қонунчилигига, шунингдек, бюджет ва смета
-
штат
интизомига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий
бошқармалари томонидан амалга оширилади”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
170
Лекин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорлари
ҳамда
бошқа норматив ҳужжатларда ҳам тафтиш ўтказиш, ҳужжатларни
расмийлаштириш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, тафтиш ўтказиш тартиби
бўйича умумий услубиёт шакллантирилмаган.
Шу ўринда алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси
Бюджет кодексининг 171
-
моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб
палатаси ҳам Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий ваколатли органлар билан бирга
молиявий
назорат
органи
сифатида
белгиланган.
Лекин,
ЖПКнинг
1873-
моддасида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тафтиш ўтказиш
тайинланадиган давлат органлари доирасига киритилмаган. Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодексининг 174
-
моддасида Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб
палатасининг бюджет ва махсус жамғармалар маблағларининг сарфланиши
бўйича асосий давлат молиявий назоратини амалга оширувчи орган сифатидаги
ваколатлари кўрсатилган.
Шу сабабли, ЖПК нинг 1873
-
моддасига ўзгартириш киритиб,
Ўзбекистон
Республикаси Ҳисоб палатасини ҳам унинг ваколатлари доирасидан келиб чиққан
ҳолда
тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар тоифасига ушбу органни
ҳам киритиш мақсадга мувофиқ.
Агарда тафтиш ўтказиш бир нечта ваколатли орган ходимлари ва
мутахассислар томонидан ўтказилиши лозим бўлса, у ҳолда тафтиш натижалари
қайси
ваколатли орган умумлаштиришга масъул эканлиги ва тафтиш
материалларини кимга тақдим этилиши кўрсатилиши лозим. Одатда
умумлаштириш учун масъул бўлган орган биринчи кўрсатилади.
Б.А.
Мўминовнинг фикрича “тафтишнинг тайёргарлик босқичида тафтиш
ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект ҳақида умумий маълумотлар йиғилади,
хўжалик юритувчи субъект раҳбари тафтиш тайинлаш ҳақида қарор билан
таништирилиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади, тафтиш предметига
тааллуқли ҳужжатлар тақдим этиш талаб қилинади, тафтиш ҳажми ва жалб
қилинадиган
мутахассислар, ўтказиладиган назорат тадбирлари аниқланади”.
Давлат корхоналарида тафтиш ўтказиш билан тадбиркорлик субъектларини
тафтиш қилишнинг фарқли томонлари мавжуд бўлиб, иккинчисида тафтиш
ўтказиш текширувчига қўшимча равишда масъулият юклайди. Тадбиркорлик
субъектларини тафтиш қилишнинг ўзига хос алоҳида хусусиятлари мавжуд бўлиб,
бу унда албатта юридик хизмат вакилларининг иштироки таъминланиши
шартлигидир. Тадбиркорлик субъекти томонидан тафтишда иштирок этиш учун
адвокатларни ҳам жалб этишлари мумкин. Тадбиркорлик субъектлари тафтиш
давомида ҳуқуқшуноснинг ва (ёки) адвокатнинг хизматидан воз кечишга ҳақли.
Лекин, бу унинг тафтиш ўтказилиши давомида бундай хизматдан фойдаланиш
ҳуқуқидан
маҳрум этмайди.
Жиноят
-
процессуал кодекс талабларига кўра, тафтишчига тафтиш ўтказиш
бошлангунга қадар тадбиркорлик субъектининг раҳбарига ёки бошқа ваколатли
шахсларига уларнинг тафтиш жараёнида юридик хизматдан фойдаланиш ёки
уларнинг иштироки этишидан воз кечишга доир ҳуқуқларини ёзма равишда
тушунтириш мажбурияти юкланган.
Тадбиркорлик субъектлари мансабдор шахслари ёки бошқа ваколати
шахслари томонидан агарда бундай ҳуқуқлардан фойдаланмаслигини билдирса,
тафтишчи корхона ҳуқуқшуноснинг ва (ёки) ёлланган адвокатнинг келиши учун
етарли имконият яратиб, тафтиш ўтказишнинг бошланишини кўпи билан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
171
24 соатга кечиктириб туриши зарур. Ушбу вақт давомида жалб этилган адвокат ва
(ёки) юридик хизмат вакили етиб келмаса, тафтишчи томонидан тафтиш ўтказиш
бошланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 1874
-
моддасига асосан, “тафтиш
ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи қуйидаги ҳужжатларнинг мавжуд
бўлиши тадбиркорлик субъектини тафтишдан ўтказишнинг мажбурий шартидир,
яъни тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим; ваколатли органнинг
тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи; тафтиш ўтказувчи шахснинг хизмат
гувоҳномаси; тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома”.
Тафтиш ўтказувчи ваколатли органнинг
“Тафтиш ўтказиш (ёки тафтишда
қатнашиш) ҳақида” буйруғи тафтишни амалга ошириш учун белгиланган
шахсларни кўрсатилган ҳолда қарор ёхуд ажрим олинган вақтдан бошлаб, икки иш
куни ичида қабул қилиниши лозим.
Буйруқда қуйидагилар кўрсатилиши мақсадга мувофиқ: тафтиш тайинлашга
ваколатли бўлган давлат идорасининг алоқа хати ёки қарори ёхуд ажрими ҳамда
жиноят ишининг санаси ва хос рақами каби тафтиш ўтказиш ёхуд тафтишда
қатнашиш
учун асослар; текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ
номланиши ва ташкилий
-
ҳуқуқий шакли, якка тартибдаги тадбиркорнинг эса
фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР; тафтиш ўтказувчи (тафтишда
қатнашувчи) шахсларнинг тўлиқ исми шарифи ва лавозими; тафтиш ўтказиш
чоғида ўрганиладиган масала ёки масалалар доираси; тафтиш ўтказиш муддати;
тафтиш ўтказилиши лозим бўлган давр.
Тафтиш ўтказувчи шахслар томонидан тафтиш ўтказилиши белгиланган
хўжалик юритувчи субъектининг раҳбари ёки бошқа ваколатли ходими тафтиш
бошлангунга қадар уни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар билан таништириши
ҳамда
текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобига тафтиш ҳақида тегишли ёзув
киритиши лозим.
Текширувни ўтказиш учун зарур бўлган даврни аниқлаш муайян
қийинчиликларни
келтириб чиқаради, чунки унга кўплаб омиллар таъсир қилади:
текширилаётган ташкилотдаги бухгалтерия ҳисоби ҳолати, қарши текширувларга
бўлган эҳтиёж ва бошқалар. Ушбу ҳолатларга қарамай, амалиётда тафтишни
тугатиш муддатини белгилаш асосли эмас, деган позицияга қўшилиб бўлмайди.
Шунинг учун терговчи текширув ўтказиш тўғрисида илтимоснома билан
мурожаат қилган ташкилот раҳбари томонидан идоравий ҳужжатларда назарда
тутилган уни амалга ошириш муддатларга риоя этилишини назорат қилиши шарт.
Аксинча, тафтишнинг тугаш муддатини белгилаш “муассаса раҳбаридан
тафтишни имкон қадар тезроқ ташкил этишни, зарур миқдордаги
тафтишчиларни, ёрдамчи кучлар ва воситаларни ажратишни, текширув иши учун
нормал шарт
-
шароитларни яратишни ва бошқа томондан тафтишчиларни
интизомга солишни талаб қилади”.
Бундан ташқари, текширувчининг олдига тафтишни идоравий ҳужжатларда
назарда тутилган муддатдан анча олдин якунлашга имкон берадиган саволлар
берилиши мумкин. Юқоридаги позициядан келиб чиққан ҳолда, гарчи аслида
тафтишни аввалроқ якунлаш мумкин бўлсада, ташкилот раҳбари (назорат органи)
материалларни норматив муддатларда тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
172
З.П.
Климованинг фикрича, у “тергов жараёнида терговчининг илтимосига
биноан тайинланган текширув муддатларини тўғри тайинлаш ва уларни назорат
қилишнинг
ҳақиқий имкониятлари ушбу фаолият самарадорлигини таъминлашга
боғлиқ бўлган муҳим масалалардир” деган фикрга қўшилмаслик мумкин эмас.
Миллий қонунчилигимизда тафтиш ўтказишнинг бошланиши ҳамда
тугалланиш вақти аниқ белгилаб қўйилган бўлиб, бу турли низоли ҳолатларни
келиб чиқишини олдини олади.
Текширилаётган субъектнинг раҳбари
ёки бошқа ваколатли вакилига
суриштирувчи, терговчининг тафтиш тайинлаш ҳақидаги қарори ёхуд суднинг
ажрими ва “Тафтиш ўтказиш (ёки тафтишда қатнашиш) ҳақида” тафтиш ўтказувчи
ваколатли орган раҳбарининг буйруғидан кўчирма нусхалари имзо қўйдирилган
ҳолда
топширилган ҳамда тафтишчининг хизмат гувоҳномаси ва махсус
гувоҳномаси билан таништирилган вақтдан бошлаб, тафтиш ўтказиш бошланган
ҳисобланади
.
Агарда текширилаётган субъектнинг вакиллари мазкур ҳужжатларни олиш
ва танишишдан бош тортган тақдирда, тафтишчи томонидан ушбу ҳолат
тўғрисида баённома тузилади. Текширилаётган субъектнинг вакиллари
томонидан мазкур баённомани имзолашдан ҳам бош тортилган тақдирда унга
тегишли ёзув киритилади ва фақатгина тафтишчи томонидан имзоланади ҳамда
баённома имзоланган вақт тафтиш бошланган вақт ҳисобланади. Шуни ҳам
инобатга олиш керакки текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки бошқа
ваколатли ходими томонидан бу каби бош тортиши ушбу корхонада тафтиш
ўтказилишини бекор қилинишига олиб келмайди.
Тафтишни бошлашдан олдин текширилаётган ташкилот учун тақдим
этилган бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа материалларнинг мавжудлиги ҳамда
етарлилиги билан танишиб чиқиш керак.
Суриштирувчи ёки терговчи тафтишчи олдинги текширувлар ҳужжатлари,
солиқ маълумотлари, бухгалтерия ҳужжатлари, шу билан бирга жиноий ишларга
қилинган
ҳаволалардан
ҳам фойдаланишини таъминлаши зарур.
Ўз навбатида текширилаётган субъектнинг раҳбари ёки бошқа ваколатли
ходими тафтиш ўтказишга асос бўлган тегишли ҳужжатлар билан танишиб
чиққанидан сўнг тафтиш ўтказиш учун керакли ҳужжатларни, маълумотларни ва
бошқа зарурий материалларни текширувчига тақдим этиши керак.
Тафтишчи текширилаётган шахслардан тушунтиришларни талаб қилишга,
улардан текширилаётган операцияларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва сертификатларни
олишга ҳақли.
Тафтишчи олинган тушунтиришларни бухгалтерия ҳужжатлари билан
таққослаши ва тадқиқот охирида ўз хулосаларини ёзма равишда баён қилиши керак.
Ташкилот раҳбари ўрганиш учун зарурий ҳужжатларни тақдим этмаган
тақдирда, текширув далолатномаси тузилиб, унда зарур ҳужжатлар мавжуд
бўлмаганлиги сабабли алоҳида саволларга жавоб олишнинг иложи йўқлиги қайд
этилади. Талаб қилинган ҳужжатлар текширувчига топширилганда, текширув
далолатномасига қўшимчалар киритилади.
Топшириқда текширувни ўтказадиган шахсни белгилашнинг мақсадга
мувофиқлиги масаласи тафтиш кимга топширилганига қараб ҳал қилиниши керак.
Уни ишлаб чиқаришга мустақил мутахассисларни ёки бухгалтерия ҳисоби
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
173
соҳасида билимга эга бўлган шахсларни жалб қилиш режалаштирилганда,
терговчи молиявий
-
хўжалик фаолиятини ўрганишни амалга оширадиган шахсни
аниқ кўрсатиши керак.
Шу билан бирга, агар текширув текширилаётган ташкилотда ўтказилаётган
бўлса, терговчи корхона, ташкилот раҳбарига юборилган сўровда тафтишчига
ҳужжатларни
тақдим этиш ва уни хона билан таъминлаш зарурлиги тўғрисида
кўрсатма беришга ҳақлидир. Ташкилот ёки юқори ташкилот раҳбарига терговчи
тафтиш
тайинлаш
тўғрисидаги
қарорни
юборади
ҳамда
улардан
қонунбузилишларни
олдини олишга қаратилган чора тадбирларни кўришни талаб
қилади.
Терговчи тафтишчига тадқиқот давомида у ёки бу усулдан фойдаланишни
тавсия этишга ҳақли. Шу билан бирга, улар ноқонуний хатти
-
ҳаракатларни содир
этиш ва яшириш усули ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўлишлари мумкин.
Шу сабабли, текшириш ўтказишнинг мақбул усулларидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқлигини кўрсатиши мумкин.
Терговчи ва тафтишчи ўртасидаги муносабатлар жиноий
-
процессуал
характерга эга эканлигини ҳисобга олсак, ушбу шахслар ўртасидаги ўзаро
муносабатлар тартиби тўғрисидаги қоидалар идоравий (идоралараро)
далолатномаларда эмас, балки ЖПКда акс эттирилиши керак.
Текширилаётган шахслар томонидан содир этилган суиистеъмолчилик ва
ҳуқуқбузарликларнинг
барча фактларини аниқлаш учун терговчи ўтказилаётган
текшириш билан боғлиқ ҳар қандай маълумотни олгач, текширувчининг
фаолиятини осонлаштирадиган, ноқонуний ҳаракатлар изларини қаердан излаш
лозимлиги тўғрисида тафтишчига хабар бериши керак ҳамда бу билан тафтишни
тезроқ якунланишига ўз ҳиссасини қўшади.
Тафтишчи ҳам, ўз навбатида,
терговчига жиноят иши билан боғлиқ аниқланган фактлар тўғрисида хабар
бериши керак. Тегишли маълумотларни олгандан сўнг, у аниқланган фактлар
билан боғлиқ изларни бирлаштириш учун бир қатор тергов ҳаракатларини амалга
ошириши мумкин, бу терговнинг тўлиқлиги ва сифатига ижобий таъсир
кўрсатади.
Чунки, унинг ўзини
-
ўзи бартараф этиши тафтиш сифатини пасайтиради ва
текширувчи фаолиятида жиддий камчиликларга олиб келади. У тафтишчи
ишининг моҳиятини чуқур ўрганиши, тафтишни тугатиш вақти ва оралиқ
натижалар билан қизиқиши керак. Натижада, у тафтишни тўлиқ якунлашдан
олдин оралиқ далолатномани олиш ва унда мавжуд бўлган маълумотлардан
терговнинг йўналиши ва кейинги ўтказилишини аниқлаш учун фойдаланиш
имкониятига эга бўлади.
Адабиётларда терговчи ва тафтишчи, шунингдек комиссия ва комплекс
текширувларда
иштирок
этадиган
мутахассислар
ўртасидаги
ўзаро
муносабатларнинг психологик жиҳатларига кам эътибор берилади, ҳолбуки,
тафтиш ўтказиш жараёнида бу жиҳат катта аҳамиятга эга.
Ю.A.
Бабаев, Н.Г.
Гаджиев тафтишчилар иш амалиётини ўрганиш асосида
текширувчиларнинг психологик тайёргарлиги туфайли кўпгина энг мураккаб
тафтишларнинг сифати паст деган хулосага келишди. Муаллифларнинг фикрига
кўра, тафтиш гуруҳи аъзолари ўртасида ўзаро тушунишни таъминлаш учун
муайян шарт
-
шароитларни яратиш, хусусан, ўзаро фаолият юритувчи
тафтишчиларнинг вазифаларини оқилона тақсимлаш; шахсий имкониятларнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
174
амалга оширилаётган фаолиятнинг тузилиши ва мазмунига мувофиқлигини
аниқлаш; мутахассисларга турли хил индивидуал имкониятларни яратиш;
мақсадлар ва уларга эришиш йўлларини тушунишда бирликни таъминлаш; ўзаро
ишонч ва бошқалар зарур.
Тафтишчилар ўзларининг фаолиятига турли хил тўсиқлар яратиш,
шунингдек тафтиш натижаларига таъсир ўтказиш орқали психологик босимга
дучор бўлган шароитларда ҳаракат қилишади. Буни тадқиқотларимиз натижалари
тасдиқлайди. Шу муносабат билан, текширув ўтказиш учун қулай шарт
-
шароитларни яратишда ва текширувчиларга таъсирни бартараф этишда терговчи
маълум роль ўйнаши керак.
Бундай ҳолда, тегишли шахслар топшириқнинг кўламига, тафтишчиларнинг
иш билан бандлигига, шунингдек текширилаётган ташкилот фаолиятининг ўзига
хос хусусиятларини билишга қараб бухгалтерия ҳисоби соҳасида мутахассисларни
ажратиш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Аммо, айни пайтда, унинг таркиби терговчи билан келишилган бўлиши
керак. Б.Х.
Толеубекова таъкидлаганидек, “Тафтиш ўтказувчи шахснинг
текширилаётган субъектнинг ҳудудига ва биноларига (турар жойлар бундан
мустасно) киришига тўсқинлик қилинган, шунингдек тафтишни амалга ошириш
учун унинг мол
-
мулкини инвентаризациядан ўтказиш рад қилинган тақдирда,
тафтиш ўтказувчи шахснинг ўзи ва текширилаётган субъектнинг мансабдор
шахси ёки вакили томонидан имзоланадиган баённома тузилади”.
Агар текширилаётган шахслар ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортса
ёки тафтишни ўтказишни қийинлаштирадиган бошқа тўсиқлар юзага келса,
тафтишчи ушбу фактлар тўғрисида тезкор ходим ёки терговчини хабардор
қилиши
керак, у камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатларни
олиб қўйиш зарурияти пайдо бўлганда, терговчи қарор, суд эса
ажрим чиқаради. Агарда зарурий ҳужжатлар тафтишчига тақдим этилмасдан
корхонага тегишли бино, иншоот ёки бошқа бирор бир жойда ёхуд ўзига нисбатан
жиноят иши қўзғатилган корхона мансабдор шахсининг яшаш
манзилида
сақланаётганлиги тўғрисида етарли маълумотлар мавжуд бўлса,
суриштирувчи,
терговчи, прокурор томонидан тафтиш ўтказиш учун зарур ҳужжатларни олиб
қўйиш
мақсадида ушбу манзилларда тинтув тергов ҳаракатини амалга
оширилишига йўл қўйилади. Лекин, тинтув терговга қадар текширув давомида
ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Тафтиш ўтказувчи шахс зарур ҳолларда мол
-
мулк қолдиғи Ўзбекистон
Республикаси бухгалтерия ҳисобининг 19
-
сонли миллий стандартига биноан мол
-
мулкини тўлиқ ёки танлов йўли билан инвентаризациядан ўтказиши мумкин.
Текширувчилар ушбу шартлар доирасида бухгалтерия, солиқ ҳужжатларини талаб
қилиш
ҳуқуқига эга.
Бироқ, тадбиркорлик субъектлари ҳужжатларни ҳар доим ҳам қонун
ҳужжатларида
белгиланган муддатларда сақламайдилар. Айрим шахслар
ноқонуний хатти
-
ҳаракатлар изларини яшириш мақсадида аниқ бир жиноятни
аниқлаш мумкин бўлган ҳужжатларни йўқ қилишга интилишади.
Миллий қонунчилигимиз талабларидан келиб чиққан ҳолда солиқлар ва
бошқа йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда уларни тўлаш учун керакли ўзга
ҳужжатларни
тақдим этмаслик МЖтКга асосан маъмурий жавобгарлик тортишга
ва ҳуқуқбузар шахсга жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
175
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227
-
моддасида эса
“корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатлар,
штамплар, муҳрлар, бланкаларни эгаллаш, худди шунингдек уларни нобуд қилиш,
уларга шикаст етказиш, уларни яшириш ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда
содир этилган бўлса”, жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, бошқарув
тартибига қарши жиноят сифатида қаралади.
Фикримизча, бухгалтерия ҳисоби қоидаларини қасддан нобуд қилганлик
учун хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноят алоҳида жиноий жавобгарликни
назарда тутиш керак ва тегишли меъёр қуйидагича: “жиноий фаолият изларини
яшириш мақсадида, бухгалтерия ҳисоби ва бухгалтерия ҳисоботларини тақдим
этиш қоидаларини, шунингдек ҳужжатларни сақлаш тартиби ва муддатларини
қасддан
бузиш” кўрсатилиши мақсадга мувофиқ.
Текширилаётган корхонанинг ҳужжатлари, зарурий маълумоти ва бошқа
ҳужжатлари
йўқотилган, йўқ қилиб юборилганлиги ёхуд мавжуд бўлмаганлиги
аниқланган тақдирда, тафтишчи тафтишни тайинлаш ҳақидаги қарорда ёки
ажримда кўрсатилган масалалар бўйича тўлақонли тафтиш ўтказиш имконияти
бўлмаган тақдирда бухгалтерия, валютага оид, солиқ тўғрисидаги қонунчилик
ҳужжатларига
мувофиқ ўтказиши, тафтиш ўрнига ваколатли органда мавжуд
бўлган ички ва ташқи манба маълумотлари ва иш материалларидан фойдаланган
ҳолда
ўрганиш ўтказиши мумкин.
Агарда ўтказилган тафтиш ёки ўрганишдан кейин ҳужжат ва маълумотлар
қўшимча
тақдим этилган ҳолларда тафтиш ёки ўрганиш материалларига қўшимча
ва ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Шу билан бирга, тафтишнинг муваффақияти нафақат уни амалга оширишга
тайёргарлик сифатига боғлиқ. Терговчи ва тафтишчи ўртасида ишбилармонлик
алоқаларини ўрнатиш муҳим ўрин тутади.
Шунинг учун биринчи навбатда тафтиш текширувини ўтказадиган комиссия
тузилган пайтдан бошлаб текширувчилар билан муносабатларни ўрнатишга
интилиши керак.
Текширув давомида ушбу шахслар ўртасида алоқанинг мавжудлиги ноқонуний
ҳаракатлар
содир этилганлигининг барча фактларини аниқлашга ёрдам беради ва
унинг йўқлиги эса иш учун муҳим бўлган ҳолатларни акс эттирилмай қолган, сифатсиз
далолатномаларни тақдим этилишига олиб келиши мумкин.
Аммо, Л.A.
Сергеевнинг таъкидлашича, кўп ҳолларда бу шахслар ўртасида
тегишли алоқа ўрнатилмайди, бу эса ушбу соҳада ҳуқуқий тартибга солишнинг
йўқлиги билан боғлиқдир.
Текширув давомида терговчи уни якунлаш муддати билан доимо қизиқиб
туриши керак. Агар унинг тугалланиши у томонидан белгиланган муддатни
бажаришга имкон бермаса, у ташкилот раҳбари (назорат органи) олдида, агар
бунинг учун тегишли имкониятлар мавжуд бўлса, қўшимча мутахассисларни
ажратиш зарурлиги тўғрисида масалани қўйиш керак.
Терговни
ўтказиш жараёнида текширувчи текширувни белгиланган
муддатда якунлаш мумкин эмас деган хулосага келган тақдирда, у терговчига уни
ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома тақдим этган ҳолда
мурожаат қилиши мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
176
Текширув материалларининг таҳлили шуни кўрсатадики,
2018
–2022 йиллар
ва
2023 йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган тафтишларнинг 6,7 фоизи бўйича
тафтиш ўтказиш муддати узайтирилган бўлиб, шундан 54,5 фоиз тадбиркорлик
субъектларида ҳамда 45,5 фоиз давлат органлари, ташкилоти, устав фондида
50 фоиз ва ундан ортиғи давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларда
ўтказилган тафтишлар ҳисобига тўғри келади. Тафтиш муддатини узайтириш
аксарият ҳолатларда, яъни 65 фоиз Давлат солиқ органлари томонидан
ўтказилган тафтишларда кузатилади. Бу кўрсаткич Молиявий назорат
органларида 23,3 фоиз ва Департамент органларида 11,7 фоиз ташкил этади
Тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига
нисбатан прокуратура органлари терговчилари томонидан тафтиш тайинланиши
ва ўтказилишида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши аҳволи ўрганилиб, таҳлил
қилинганида, бу борада
прокурор
–
тергов ходимлари томонидан дастлабки
тергов ҳаракатлари жараёнида кўплаб қонун бузилиши ҳолатларига йўл
қўйилаётганлигини
кўрсатди.
Хусусан, Жиноят
-
процессуал кодексининг 1877
-
моддасида тафтиш ўтказиш
муддати 30 календарь кундан иборатлиги қатъий белгиланган.
Зарур бўлган тақдирда, тафтиш муддати тафтишчининг асосли
илтимосномаси мувофиқ ваколатли тергов органи қарори билан Бош прокурор
розилиги ёхуд унинг
ўринбосарининг розилигига
асосан ёхуд суднинг ажрими
билан
узайтирилишига йўл қўйилади.
Бироқ, амалиётда тафтиш муддатини узайтириш борасида қонуннинг ушбу
талаби бузилиб, муддатлар ноқонуний тарзда узайтирилган
ҳолда
тафтиш
ўтказиш ҳолатлари кузатилади..
Жойларда
тафтишлар
бўйича
муддатларни
узайтириш
тартиби
ўрганилганида, муддатларни прокурор
-
тергов ходимларнинг ўзбошимчалик
билан (розилик олинмаган) қабул қилган қарорлари ёхуд терговчи (прокурор)
томонидан мутахассисларни хизмат сафари муддатларини узайтириш тўғрисидаги
тафтиш ўтказувчи органга қилинган мурожаатлари (хат) асосида узайтириш каби
салбий амалиёт
шаклланган.
Прокурор
-
тергов ходимлари томонидан аксарият муддати узайтирилган
тафтишлар мутахассисларнинг хизмат сафарини муддатини узайтириш
тўғрисидаги хатларга асосан ноқонуний узайтирилиб, ЖПКнинг 1877
-
моддаси
талабларини бузиш ҳоатлари учрайди.
Ваҳоланки, текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳужжатлари
кўлами, фаолиятининг тури инобатга олинган олинган ҳолда, тафтиш ўтказиш
муддати тафтишчининг асослантирилган илтимосномаси кўра,
ваколатли
шахснинг розилиги ёки суднинг ажримига асосан: ўттиз календарь кунга
(тадбиркорлик субъектларига нисбатан); бошқа субъектлар учун эса жиноят иши
терговчи ва судда кўриб чиқишнинг ЖПКда белгиланган муддатларидан ортиқ
бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
*
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 21 июндаги 9/3
-1506-
23сонли хати
(Бош прокуратуранинг 2023 йил 15 июндаги 15/05а
-23-
сонли хатига жавобан). Солиқ қўмитасининг 2023 йил 24
июндаги 20/4
-67502-
сонли хати (Бош прокуратуранинг 2023 йил 15 июндаги 15/05а
-23-
сонли хатига жавобан).
Давлат молиявий назорат инспекциясининг 2023 йил 23 июндаги 14/8
-01549-
сонли хати Бош прокуратуранинг
2023 йил 15 июндаги 15/05а
-23-
сонли хатига жавобан)
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
177
Тафтиш тайинлаш билан боғлиқ жиноят ишлари ўрганилганда, амалиётда
тафтиш ўтказиш муддати давомида тафтиш тўлиқ якунланмасдан, тафтишчи
томонидан якуний далолатнома расмийлаштирилмасдан, “оралиқ далолатнома”
тузилган ҳолда тафтиш ҳужжатлари терговчига тақдим этилиши, ўз навбатида
терговчи томонидан ушбу “оралиқ далолатнома” ларга асосида қарорлар қабул
қилиш
ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Ваҳоланки, ЖПК да “оралиқ далолатнома” тушунча мавжуд эмас. Мазкур
соҳада ўтказилган тадқиқот давомида “Жиноят иши юзасидан юзасидан тафтиш
тайинлаш, ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш бўйича йўриқнома”
лойиҳаси тайёрланиб, унда тафтиш ўтказиш тўлиқ якунланмасдан “оралиқ
далолатнома” тузиш қатъиян тақиқланиши тўғрисидаги норма киритилди.
Таҳлиллар ва илмий изланишлар натижаларига кўра, Бош прокуратуранинг
ваколатли мансабдор шахси томонидан тафтиш муддатини узайтириш
ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент
шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларга бериш бўйича
ЖПКга тегишли ўзгартиш киритиш лозим деган фикрни илгари сурамиз.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларда тафтиш
ўтказиш муддати 30 календарь кун қилиб белгиланган бўлиб, ушбу муддатда
ҳақиқий
иш куни ўртача (шанба, якшанба кунлари ва дам олиш кунларидан
ташқари) ўртача 20
-
22 кунни ташкил қилади. Шуни эътиборга олиш зарурки,
амалдаги ЖПК да алоҳида таъриф берилмаган бўлсада, иш куни тушунчаси
мавжуд ушбу муддат йирик салоҳиятга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар
молия хўжалик фаолиятини тўлақонли тафтишдан ўтказиш имкониятини
чегараланишига сабаб бўлиши эҳтимоли юзага келади.
Шу сабабли ўтказилаётган тафтиш муддатини 30 иш куни этиб белгилаш
тўғрисида амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилса, тафтишни сифатли ва тўлақонли ўтказиш имконияти янада кенгайиб,
қўшимча
тафтиш тайинлаш ёки тафтиш муддатини узайтириш зарурати пайдо
бўлишини олди олинади.
Амалдаги ЖПК, МЖтК, ФПК, ИПК, Бюджет кодекси, Меҳнат кодексларида ҳам
муддатларни ҳисоблашда алоҳида таъриф берилмаган бўлсада “иш куни” атамаси
қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 5
-
моддасида солиқ
тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларни ҳисоблаш тартиби
белгиланган бўлиб, ушбу модданинг еттинчи қисмида “кунлар билан ҳисобланадиган
муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари
билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни
бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади”.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
07.01.2021 йилдаги 1
-
сонли қарорига асосан тасдиқланган “Солиқ хавфини
бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини)
аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисида”ги
низомнинг 133
-
бандида солиқ аудитини ўтказиш муддати ўттиз иш кунини
ташкил қилишлиги белгиланган.
Фикримизча юқоридагилардан келиб чиқиб, ЖПК нинг 1871
-
моддасини
тадқиқот ишининг ишининг иловасида келтирилган қонун лойиҳасига асосан
ўзгартириш
мақсадга
мувофиқ.
Шунингдек,
таҳлилий
маълумотларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
178
умумлаштириш ва сўров натижаларига кўра, тафтиш муддатини қонунга
асосланмаган ҳолда узайтириш ҳолатларини бартараф этиш, тафтиш давомида
юзага келиши мумкин бўлган қаршиликларни инобатга олган ҳолда тафтиш
муддатини тўхтатиб туриш бўйича ҳам иловага
мувофиқ ЖПКнинг 1877
-
моддаси
3-
қисм билан тўлдириш таклифини илгари сурмоқдамиз.
Тафтиш натижалари ҳақидаги далолатнома тафтиш ўтказиладиган хўжалик
юритувчи субъектнинг раҳбарига ёки ваколатли ходимига топширилган кун ёки
шу субъектнинг юридик манзилига ёки корхона раҳбарининг яшаш манзилига
буюртма хатлар орқали юборилган кун тафтиш ўтказиш якунланган кун деб
ҳисобланади
.
Айрим ҳолларда тафтиш ўтказиш тўғри ташкиллаштирилмаганлиги,
тафтишнинг бориши ва мутахассислар фаолияти назорат қилиб борилмаганлиги,
мутахассис олдига саволлар аниқ қўйилмаганлиги тафтиш муддатини такрор
-
такрор узайтирилишига, қайта ёхуд қўшимча тафтиш
тайинланишига
олиб
келиши мумкин.
Қўшимча
тафтиш иш юзасидан янги ҳолатларни аниқлаштириш,
далолатномадаги камчиликларни тўлдириш мақсадида тайинланади.
ЖПК талабларига кўра, “кайта тафтиш қуйидаги ҳолларда тайинланади:
тафтиш хулосалари ва натижаларига рози эмаслик тўғрисида текширилган
субъект, айбланувчи ёки судланувчи томонидан тақдим этилган эътирозлар
асосли деб топилганда; тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада тафтиш
материаллари ва жиноят ишининг бошқа материаллари билан қарама
-
қаршиликлар
мавжуд бўлганда, шунингдек тафтиш натижалари тўғрисидаги
далолатномадаги хулосаларга асос бўлган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар
нотўғри деб топилганда; тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада
кўрсатилган хулосалар асоссиз бўлганда ёки уларнинг тўғрилиги шубҳа
туғдирганда. Дастлабки тафтишни ўтказган шахслар қайта тафтиш ўтказиш учун
тайинланиши мумкин эмас”
ЖПКнинг 18710
-
моддасида текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг
раҳбарлари ёки бошқа вакиллари ҳуқуқлари ҳамда 18711
-
моддасида эса тафтишчининг
ҳуқуқ
ва мажбуриятлари батафсил баён этилган.
“Тафтишнинг
якуний
босқичи
далолатнома
тузиш
ҳисобланади.
Далолатнома мутахассис фаолиятининг натижаси ва тафтиш тайинловчи
органнинг баҳолашига ҳавола қилинадиган якуний ҳужжат саналади.”
“Далолатнома расмий ҳужжат сифатида тан олиниши учун процессуал талабларга
жавоб бериши зарур”.
Тафтиш ўтказувчи шахслар ўтказилган тафтиш натижаларига кўра, тафтиш
натижалари тўғрисида камида уч нусхада далолатнома тузади. ЖПК талабларига
кўра, “Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
тафтиш ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана; тафтиш ўтказиш учун
асослар; тафтиш ўтказилган муддат; тафтиш ўтказган шахсларнинг фамилияси,
исми, отасининг исми; юридик шахснинг тўлиқ номи, текширилаётган даврда
унинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув
вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларининг фамилияси, исми,
отасининг исми (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг
*
Тадқиқот ишининг иловасига қаралсин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
179
исми); текширилаётган субъектнинг жойлашган ери (почта манзили), банк
реквизитлари, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;
текширилаётган субъект молия
-
хўжалик фаолиятининг илгариги текширувлари
тўғрисидаги маълумотлар; текширилаётган давр ҳамда тафтиш ўтказиш учун
тақдим этилган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар тўғрисидаги умумий
маълумотлар;
қонунчиликнинг
аниқланган бузилишларининг (улар мавжуд
бўлган тақдирда) батафсил тавсифи қонунчиликнинг бузилган нормаларига
ҳавола
қилинган ҳолда; ўтказилган тафтиш натижаларига доир, шу жумладан
қонунчиликнинг бузилишлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосалар”.
Тафтиш натижалари ҳақидаги далолатномага албатта тафтишни тайинлаш
ҳақидаги
қарорнинг ёки ажримнинг нусхаси ҳамда тафтиш ўтказиш тўғрисидаги
буйруқнинг кўчирмаси, тафтиш давомидаги ҳаракатлар ҳақидаги тегишли
баённомалар, шунингдек, инвентаризация далолатномалари,
текширув жараёнида
олинган материаллар, тафтишга тааллуқли бошқа ҳаракатларни тасдиқловчи
тегишли ҳужжатлар қўшиб қўйилиши лозим.
Шунингдек, текшириш далолатномасига текшириш давомида аниқланган
қонунчилик
бузилишлари ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Агар текшириш натижасида қонунчиликнинг бузилишлари аниқланмаган бўлса,
бу ҳақида текшириш далолатномасида қайд этилади.
Тафтиш натижалари ҳақидаги далолатноманинг ҳамма нусхаларини
тафтишчилар имзолайди. Текширилаётган субъект раҳбари ёки бошқа
вакилининг мазкур далолатномадаги имзоси уларнинг тафтиш якунидан рози
эканлигини англатмайди. Тафтиш натижалари ҳақидаги далолатноманинг бир
нусхаси корхона раҳбарига ёки вакилига топширилади ва улар далолатноманинг
ҳамма
нусхаларига қабул қилиб олганлиги ҳақида ўша кундаги санани кўрсатиб,
имзо ўйиши лозим.
Агарда далолатномани олишдан ёки имзо қўйишдан бош тортган ҳолда
тафтиш ўтказувчи шахс томонидан далолатномага ушбу тўғрисида тегишли ёзув
ёзилади. Бундай ҳолда далолатномасининг бир нусхаси тафтиш ўтказилган
субъект манзилига почта хизмати орқали буюртма хати асосида юборилади ва
почта квитанцияси тафтиш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Тафтиш натижалари ҳақидаги далолатноманинг бошқа нусхалари тафтиш
якунланган кундан кейинги иш куни белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилиши ҳамда бир нусхаси тафтиш ҳужжатларига қўшиш учун тегишли тергов
органига ёки судга йўналтирувчи хатга илова қилиб, юборилиши лозим.
Агарда солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича тафтиш департамент
органлари ходимлари томонидан ўтказилган тақдирда, тафтиш натижасида
расмийлаштирилган далолатнома иловалари билан бир иш куни мобайнида
рўйхатдан ўтказиш, кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш учун
солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган солиқ органига алоқа хати орқали юборилади.
Солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тафтиш
материалларини кўриб чиқиш ва натижаси юзасидан қарор қабул қилиш Солиқ
кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади ва қабул қилинган қарор 3
иш
кунида тафтиш тайинлаган органга алоқа хати орқали юборилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
180
Ҳозирда
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодексида
тафтиш тайинлаш ва уни ўтказилишига доир нормалар қатъий белгиланган
бўлсада, тафтишнинг процессуал мақоми тўғрисида турли қарашлар мавжуд.
Б.А.
Мўминовнинг фикрича тафтишчи (мутахассис
-
иқтисодчи) томонидан
билдирилган фикрнинг тан олинмаслиги ва далилий аҳамиятга эга эмаслигини
келтириб чиқаради. Лекин, ЖПКнинг 87
-
моддасида далиллар тўпланадиган усуллар
орасида экспертиза ва тафтиш алоҳида кўрсатиб ўтилган. Юқоридагиларни таҳлил
этиш қонунда бир масалага икки хил ёндашув мавжудлигини юзага чиқаради
.
ЖПКда аниқ қоида белгиланмаган бўлсада, И.Р.
Астановнинг фикрича
“далолатномани ҳам далил турига киритиш мақсадга мувофиқ”. “Чунки унга
асосланиб жиноят иши қўзғатилади, шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
берилади, бир сўз билан айтганда юридик факт (ҳуқуқий оқибат) вужудга келади”.
Бизнинг фикримизча ҳам ЖПКнинг 81
-
моддаси иккинчи қисмида баён
этилган “экспертнинг хулосаси” сўзларидан сўнг “тафтиш далолатномаси”
сўзларини ҳам киритиш ва бу билан тафтиш натижалари юзасидан тузилган
далолатномани ҳам далил сифатида тан олиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Шу билан бирга тафтиш ўтказилишидан олдин тафтиш ўтказувчи шахслар ҳам
экспертлар каби огоҳлантирилиши, бунинг учун ЖК нинг 238, 240
-
моддаларига
тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши лозим деб ҳисоблайман.
Шунингдек, ЖПК нинг 18711
-
моддаси қуйидаги мазмундаги 4
-
қисм билан
тўлдирилиши таклиф этилади: “Тафтиш ўтказиш натижаларига доир ҳужжатларда
баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлиги тафтиш
ўтказувчи мансабдор шахслари томонидан таъминланади”.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Еремин С.Г. Судебная бухгалтерия. Учебник –
М.: ЦОКР МВД России, 2005. –
С. А5
-
12, Дубоносов Е.С. Судебная бухгалтерия: Учеб.
-
практ. пособие. –
М.: Книжный
мир, 2005. –
С. 116
-141.
2.
Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2022 йилдаги 431
-
сон қарорига асосан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат
молиявий назорати инспекцияси тўғрисида”ги низом. //www.lex.uz
3.
Мўминов Б.А. “Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан
фойдаланишни такомиллаштириш” Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини олиш учун ёзилган тайёрланган диссертация –Т.: 2018. –
Б. 70.
4.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 1874
-
моддаси
6-
қисми. //www.lex.uz
5.
Джумамуратов Ш.Я. Организация и проведение документальных ревизий
и судебно
-
бухгалтерских экспертиз при расследовании хищений государственного
и общественного имущества. –
С. 13; Грамович Г.И. Указ. соч.
-
С.43.
6.
Козицин Я.М. Расследование и рассмотрение дел о хищениях,
совершённых с использованием служебного положения. –
С. 110.
7.
Климова З.П. Пути совершенствования ревизии в процессе расследования
// Выявление скрытых хищений средствами экономического анализа, а также
путём совершенствования деятельности контрольно
-
ревизионных аппаратов. –
М.,
1978.-
С. 223.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5 № 1 (2024) / ISSN 2181
-1415
181
8.
Гаритовская Э.В., Толеубекова Б.Х. Оказание специалистом
-
бухгалтером
помощи следователю при назначении документальной ревизии и судебно
-
бухгалтерской экспертизы И Деревягин Ю.Т., Гаритовская Э.В., Толеубекова Б.Х.
Участие специалиста
-
бухгалтера в проведении следственных и не процессуальных
действий по делам о хищениях социалистического имущества: учебное пособие. –
М.: ВНИИ МВД СССР, 1989.
9.
Мадогоев А.А., Цветков С.И. Криминалистическая методика расследования
экономических преступлений // Мадогоев А.А., Цветков С.И. Организация и
криминалистическая методика расследования экономических преступлений. –
М.,
1990.
–
С. 22.
10.
Бабаев Ю.А., Гаджиев Н.Г. Контроль и ревизия в условиях аренды. –
М.:
Финансы и статистика, 1992. –
С. 87
-88.
11.
Толеубекова Б.Х. Ревизия и оценка её результатов // Опарин Н.В.,
Гаритовская Э.В., Пуляхин В.Л. и др. Расследование хищений социалистического
имущества в строительстве: пособие. –
М.: ВНИИ МВД СССР, 1987. –
С. 52.
12.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
1877
-
моддаси
10
-
қисми.
//www.lex.uz
13.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175
-
моддаси 1
-
қисми. //www.lex.uz
14.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227
-
моддаси. //www.lex.uz
15.
Воробьёва И.Б. Типичные ситуации взаимодействия следователя с
контролирующими органами, возникающие при выявлении и расследовании
преступлений // Теория и практика криминалистики и судебной экспертизы:
межвузовский сборник научных трудов. –
Вып. 8. –
Саратов: Издательство
Саратовского университета, 1989. –
С. 23
-29.
16.
Ордынский С.С. Расследование хищений в торговых организациях:
методическое пособие для следователей. –
М.: Государственное издательство
Юридической литературы, 1954. –
С. 27.
17.
Выявление хищений экономико
-
криминалистическими средствами:
учебное пособие / под общ. ред. С.П. Голубятникова, Г.В. Дашкова, В.Г. Танасевича. –
Горький: Всесоюзный институт по изучению причин и разработке мер
предупреждения преступности; ГВШ МВД СССР, 1983. –
С. 55.
18.
Сергеев Л.А. Некоторые проблемы ревизионного контроля и борьба с
хищениями социалистического имущества // Борьба с хищениями государственного и
общественного имущества. –
М.: Юридическая литература, 1971. –
С. 42.
19.
Ўзбекистон Республика Солиқ кодекси. 5
-
моддаси. //www.lex.uz
20.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси
1879-
моддаси.
//www.lex.uz.
21.
Астанов И.Р. “Жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг
процессуал ва криминалистик жиҳатлари” Юридик фанлар доктори (DSc) илмий
даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. –Т.: 2020. Б. 179.
22.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси 1878
-
моддаси.
//www.lex.uz
23.
Мўминов Б.А. “Судга қадар иш юритувида махсус иқтисодий билимлардан
фойдаланиш” Монография. –
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Т.: 2018. –
Б. 105.
24.
Астанов И.Р. “Жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг
процессуал ва криминалистик жиҳатлари” Юридик фанлар доктори (DSc) илмий
даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. –Т.: 2020. –
Б. 179.