Авторы

  • Анвар Адхамов
    Старший прокурор управления, Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp585-597

Ключевые слова:

моральный вред взыскание зарубежный опыт сравнительный анализ критерии

Аннотация

В статье рассматриваются особенности возмещения морального вреда в гражданском праве нашей страны, законодательный опыт развитых зарубежных стран, в частности, Великобритании, США, Франции и Германии. Также в статье анализируются содержание иска о возмещении морального вреда, критерии возмещения морального вреда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Features of compensation for moral damage: comparative
legal analysis

Anvar ADKHAMOV

1

The General Prosecutor's Office of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form

28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online

15 April 2022

The article discusses the features of compensation for moral

harm in the civil law of our country, the legislative experience of

developed foreign countries, in particular, Great Britain, the
USA, France and Germany. The article also analyzes the content
of the claim for compensation for moral damage, the criteria for

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp585-597

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

moral damage,

recovery, foreign
experience, comparative
analysis, criteria.

Маънавий зарар учун тўлов ундириш хусусиятлари:

қиёсий

-

ҳуқуқий таҳлил

ANNOTATSIYA

Kalit so‘zlar

:

маънавий зарар, тўлов
ундириш, хорижий

тажриба, қиёсий

-

ҳуқуқий таҳлил,
меъзонлар

.

Мақолада

мамлакатимиз

фуқаролик

қонунчилигида маънавий зарар учун тўлов ундириш
хусусиятлари, маънавий

зарарни

ундириш

бўйича

ривожланган хорижий давлатлар, хусусан, Англия, АҚШ,
Франция ва

Германиянинг қонунчилик тажрибаси кўриб

чиқилган. Мақолада

шунингдек,

маънавий

зарарни

ундириш билан боғлиқ даъво талабларининг мазмуни,
маънавий зарарни қоплаш бўйича меъзонлар таҳлил
қилинган.

1

Senior prosecutor, The General Prosecutor's Office of the Republic of Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

586

Особенности

возмещения

морального

вреда:

сравнительно

-

правовой анализ

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

моральный
вред, взыскание,
зарубежный опыт,

сравнительный анализ,
критерии

Данная статья посвящена прокурорскому надзору

за исполнением

законодательства

по

противодействию наркотикам, в которой разъясняются
понятия по данной теме и их правовая природа, взгляды
ученых

-

правоведов на толкование этих понятий

.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13

-

моддасида Ўзбекистон

Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра
инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр

-

қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари

олий қадрият ҳисобланиши кафолатланга[1]н. Мазкур конституциявий норманинг
ўзи фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи нақадар долзарб аҳамият касб
этишидан далолат беради. Айнан фуқароларнинг шахсий

-

номулкий ҳуқуқларини

ҳимоя қилишнинг фуқаролик ҳуқуқий воситаси бўлган маънавий зарарни ундириш
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган
муҳим ҳуқуқларидан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида маънавий зарарни ундиришга

доир янги ҳуқуқий нормалар киритилиб, унда маънавий зарарни қоплашнинг
умумий қоидалари, зарарни қоплаш усусли ва миқдори ўз ифодасини топди. Шу
ўринда фуқаровий ҳуқуқий жавобгарликнинг муҳим

тури сифатида маънавий

зарарни қоплаш бўйича жавобгарлик мустақиллигимиз қўлга киритилганидан сўнг
фуқаролик қонунчилигида мустаҳкамланган янги норма бўлиб, ушбу институтни
тадбиқ

этиш

аввало

фуқароларнинг

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституциясида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини қўшимча тарзда
кафолатлаш зарурияти туфайли вужудга келганлигини яна бир бор таъкидлаш
лозим бўлади.

Мустақил Ўзбекистон қонунчилигида биринчи маротаба ўз ифодасини топган

маънавий зарарни қоплашга доир ҳуқуқий нормада маънавий зарар жабрланувчига
етказилган жисмоний ва маънавий азоблардан иборат эканлиги эътироф этилди
(ФКнинг 1022

-

моддаси)[2]. Шунингдек, маънавий зарарни қоплашга қаратилган

ҳуқуқий нормалар турли вақтларда кучга кирган қатор қонунларда ҳам ўз ифодасини
топди. Ўз навбатида маънавий зарарни тартибга солувчи моддий ҳуқуқ нормалари
мазкур ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилган процессуал шаклга ҳам ўз таъсирини
кўрсатади. Бу эса маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларни судда
кўришнинг ўзига хос процессуал хусусиятларини аниқлаш, маънавий зарар
миқдорини аниқлаш ҳамда бу борада ривожланган хорижий давталарнинг
қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини чуқур таҳлил қилиш заруратини юзага
келишига олиб келади.

Шу ўринда ўрганилган Англия, АҚШ, Франция ва Германия тажрибаси бу

борада ижобий тажрибалар мавжудлигини кўрсатади. Мисол учун, ҳуқуқий
тизимларининг умумийлиги билан ажралиб турадиган Англия ва АҚШда маънавий
зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган муносабатларни тартибга
солишда ҳам умумийликлар намоён бўлади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

587

АҚШдаги маънавий зарар етказганлик учун жавобгарлик асослари, умуман

олганда, инглиз ҳуқуқи билан деярли бир хилдир. Бироқ АҚШда ҳар бир штат
ўзининг ҳуқуқий тизимига эгалиги туфайли маънавий зарарни қоплашга бўлган
ёндошув муайян штатнинг ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда, баъзи ҳолларда анча
жиддий фарқланиши мумкин.

Шундай бўлса

-

да, маънавий зарар етказганлик учун жавобгарлик асослари

мавжудлигини аниқлашда барча штатлар учун қуйидаги мезонлар умумийдир:

ҳуқуқбузарликнинг

субъектив томони, бунда ҳуқуқий оқибатлардаги асосий

фарқлар зарар етказувчининг қилмишида қасднинг мавжуд бўлиши ёки бўлмаслиги
билан белгиланади;

маънавий зарар жабрланувчининг қўрқув ёки ҳавотирлари натижаси

бўлганлиги;

маънавий зарар жабрланувчига тан жароҳатини етказиш ёки унга жисмоний

тазйиқ ўтказиш билан боғланганлиги;

маънавий зарар етказиш текширув ўтказилаётган жисмоний ёки руҳий

бузилишни келтириб чиқарганлиги.

Агарда маънавий зарар эҳтиётсизлик натижасида содир этилган ва тан

жароҳатини етказиш билан боғланган бўлса, у қопланиши лозим. Агарда ҳуқуққа
хилоф бўлган эҳтиётсиз ҳулқ жабрланувчига фақатгина маънавий зарар етказса,
қоида бўйича, бу зарар қопланмайди.

Юқорида кўриб ўтилган умумий қоида суд амалиёти томонидан қуйидаги бир

қатор объектив ва субъектив сабабларга биноан ўрнатилган: маънавий зарар
етганликни сохталаштириш осонлиги туфайли маънавий зарар етганлик тўғрисида
судга фирибгарона даъво қилиш имкониятини чеклаш зарурати; маънавий зарарни
етказганлик ва бундай зарарнинг келиб чиқмаганлиги ҳолатини исботлашнинг
мураккаблиги; маънавий зарар етказиш имкониятини олдиндан кўра олмаслик.

Шунинг учун ҳам судьялар эҳтиётсизлик натижасида маънавий зарар етказган

шахсни, башарти унинг қилмиши жабрланувчига жисмоний зарар етказиш билан
ёҳуд ҳиссий (эмоционал) ҳавотир жисмоний бузилиш (юрак хуружи, қон босимининг
ошиб кетиши, экзема ва б.) орқали намоён бўлган бўлса жавобгарликка тортишни
маъқул деб топадилар.

Қасд

билан ёки қўпол бўлган эҳтиётсизлик билан ҳаракат қилган,

жабрланувчига жиддий маънавий

зарар етказган шахсларни жавобгарликка тортиш

мақсадида судлар жавбрланувчига жисмоний таъсир этиш тушунчасини
кенгайтириб бориб, унинг таркибига жавбрланувчининг танаси соҳасига
кирмайдиган қуйидаги объектларга таъсир ўтказишни ҳам киритадилар:

жавбрланувчининг кийим

-

кечаги;

унинг қўлидаги предмети;

у ўтирган

машина;

у истиқомат қиладиган уй

-

жой.

Жисмоний тазйиқ остида шунингдек, чанг, тутун, газ портлаши, электр

кучланиши билан таъсир этиш тушунилади. Ҳар қандай тан жароҳати ёки жисмоний
таъсир эмоционал ҳавотир учун моддий компенсация талаб қилиш учун етарли асос
бўлиши мумкин.

АҚШнинг айрим Штатларида маънавий зарар оқибатида жисмоний

ифодаланишларни тақдим этиш талаби бевосита жабрланувчига қўйилмайди.
Агарда жабрланувчи маънавий зарарни ўзининг ўта таъсирчанлик табиати туфайли


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

588

кўрса, компенсацияга ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик
оқибатида содир этилгандагина йўл қўйилади.

Умуман олганда америка ҳуқуқи оддий эҳтиётсизлик оқибатида маънавий

зарар кўрган ва шу учун жавобгардан компенсация талаб қилаётган даъвогар учун
етарлича тўсиқларни назарда тутади.

Қасддан

ёки қўпол эҳтиётсизлик оқибатида етказилган маънавий зарар

масаласида бошқача ҳолат намоён бўлади. Аксарият ҳолларда, мутлақ ҳуқуқ
бузилган тақдирда, жабрланувчи бундай

ҳуқуқни ҳимоя қилиш талабидан ташқари,

ҳуқуқбузарлик оқибатида келиб чиққан эмоционал ҳавотир учун компенсация
талаби билан чиқиши мумкин. Бундай ҳолларда даъвогар эмоционал ҳавотир учун
компенсация талаб қилиш йўлида нисбатан камроқ тўсиқларга учрайди.
Бундайларга мисол қилиб қуйидагиларни келтириб ўтса бўлади:

шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш –

бунда ҳуқуқбузарлик оқибатида

фақатгина эмоционал ҳавотир келиб чиққан бўлса ҳам етказилган зарар қопланади;

ҳужум

бунда маънавий зарар қопланиши учун жисмоний

контакт содир

бўлганлигини исботлаш талаб этилмайди;

дискриминация ва давлат хизматчиларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари –

бунда маънавий зарар компенсацияси учун жинсий, ёш, ирқий, оилавий аҳволи
мотивлари бўйича дискриминация ҳолатини ёҳуд полиция ёки бошқа давлат
органлари хизматчиларининг қонунга хилоф ҳаракатларини исботлаш етарли
бўлади;

мулкни эгаллаб олиш ва мулк ҳуқуқини бузиш –

бунда ашёвий ҳуқуқнинг

бузилганлиги муносабати билан руҳий бузилиш ёки асаб шоки учун зарар
қопланиши мумкин;

ҳақоратли

хулқ бунинг натижасида келиб чиққан қаттиқ руҳий ҳаяжонланиш

етказилган зарарни қоплаш учун мустақил ва ягона асос бўлиши мумкин.

Маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги давъволарда кўплаб муаммолар даъво

муддатининг ўтиб кетганлиги масаласи билан боғлиқ бўлади. Маънавий зарарни
қоплаш тўғрисидаги даъволарга нисбатан даъво муддатининг ўтилиши
қўлланилмайдиган мамлакатимиз қонунчилигидан фарқли равишда, инглиз ва
америка ҳуқуқларида даъво муддати бу масалада татбиқ этилади. Бундай муаммолар
асосан қон аралашуви

(инцест) дан ёки ота

-

онанинг ўз фарзандларига нисбатан

бошқа хил жинсий тажовузларидан келиб чиқадиган даъволарни кўриб чиқишда
келиб чиқади.

Франция Республикаси қонунчилигида маънавий зарарни қоплаш масалалари.

Франция Республикасининг фуқаролик қонунчилигига мувофиқ, маънавий зарар
алоҳида зарар тури сифатида ажратилмаган бўлиб, маънавий зарар тушунчаси суд
амалиётида юзага келган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Франция Республикаси
Фуқаролик кодексининг 9, 1382, 1383

-

моддалари номулкий ҳуқуқларни ҳимоя

қилишнинг қонунчилик асослари ҳисобланади. Юқорида таъкидланганидек,
Франция фуқаролик қонунчилигида маънавий зарар алоҳида зарар тури сифатида
белгиланмаганлиги сабабли маънавий зарар етказилганлиги учун жавобгарлик
асослари таркиби зарар етказилганлиги учун жавобгарликнинг қуйидаги умумий
асосларига тўғри келади:

маънавий зарарнинг мавжудлиги, яъни шахсий номулкий манфаатларнинг

камситилганлиги;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

589

зарар етказган шахснинг айбли ҳуқуққа хилоф хаттиҳаракати мавжудлиги;

ҳуқуққа

хилоф хаттиҳаракат ва унинг оқибатида келиб чиққан маънавий

зарар ўртасида сабабий боғланишнинг мавжудлиги.

Франция қонунчилиги ва суд амалиёти маънавий зарар ундиришни назарда

тутадиган шахсий номулкий ҳуқуқ ва манфаатларни муайян бир рўйхат билан
чекламайди ҳамда маънавий зарар ундириш

мумкин бўлган ҳолатларнинг жуда кўп

бўлишини назарда тутади. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги
қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5

-

бандидаги

«етказилган маънавий ва жисмоний азоблар учун зарар ундириш имконияти қонун
ҳужжатида тўғридан тўғри кўрсатилмаганлиги ҳамма вақт ҳам жабрланувчи
маънавий зарар ундиришга ҳуқуқи йўқ деган хулосани билдирмайди»[3] деган
тушунтиришга ўхшаш.

Маънавий зарар ундириш мумкин бўлган ҳолатларнинг муайян рўйхат билан

чеклаб қўйилмаганлиги судьяларга шундай қулайлик туғдирадики, улар аниқ бир
ҳуқуқбузарликларни маънавий зарар ундириш учун асос сифатида белгилашда
иккиланмайдилар.

Шунинг учун ҳам

Франция

қонунчилиги Германия

қонунчилигидан

фарқ қилган ҳолда “шахснинг умумий ҳуқуқлари” каби тузилмага

муҳтож эмас. Шахснинг ҳуқуқларига етказилган ҳар қандай зарар, агар унинг
оқибатида шахс маънавий азоб

-

уқубат чекса, номоддий зарар етказилганлиги учун

товон ундиришга асос бўлади.

Бу Франция фуқаролик қонунчилиги шахсий

номулкий ҳуқуқ ва манфаатлар юқори даражада муҳофаза қилинганлигини
кўрсатади.

Франция фуқаролик қонунчилигида муҳофаза қилинадиган шахсий номулкий

ҳуқуқлар ва манфаатлар кенг бўлса

-

да, суд амалиётида улар асосан қуйидагилардан

иборат:

шахснинг шаъни ва қадр

-

қиммати;

исмга бўлган ҳуқуқи;

шахсий ҳаёт дахлсизлиги;

жиноий қилмишлар объекти бўлган шахснинг ҳаёти, соғлиғи ва

обрўэътибори.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг юқорида эслатилган

қарорида таъкидланишича, маънавий зарар етказиладиган ғайриқонуний
ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти бўлиб, фуқарога туғилган вақтидан
бошлаб ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган номоддий манфаатлари (ҳаёти, соғлиғи,
шахснинг қадр

-

қиммати, ишчанлик обрў

-

эътибори, шахсий ҳаёт дахлсизлиги,

шахсий ва оилавий сири), шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш
ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа номулкий ҳуқуқларни, интеллектуал фаолият
натижаларини қонунга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй

-

жой

дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва бошқалар)нинг бузилиши бўлиши мумкин.

Шаън ва қадр

-

қимматини, исмга бўлган ҳуқуқни, шахсий ҳаёти дахлсизлигига

бўлган ҳуқуқни, яъни «классик» номулкий ҳуқуқ ва манфаатларни маънавий зарар
ундириш йўли билан муҳофаза қилишда Франция қонунчилиги Германия
қонунчилигига ўхшаб кетади. Франция Фуқаролик кодексининг 1382

-

моддасида

телефон сўзлашувлари сирини ошкор қилиш орқали етказилган маънавий зарар
учун товон ундириш асослари ифодаланган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

590

Фуқароларнинг шаъни ва қадр

-

қимматини маънавий зарар ундириш йўли

билан фуқаровий

-

ҳуқуқий ҳимоя қилиш Франция Фуқаролик кодексининг 1382

-

моддаси қўлланилишига ҳам асосланади. Суд амалиётида мазкур

-

модданинг

қўлланилиши оммавий равишда ҳақорат қилганлик ва ноаниқ маълумотларни
тарқатганлик учун жавобгарлик назарда тутилган 1981 йил 29 июлдаги “Ноширлик
тўғрисида”ги қонуннинг 29

-

моддасидаги жиноят таркиби билан боғлиқ.

Ҳақорат

қилиш оқибатида етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги

талаб одатда жиноий иш юритиш жараёнида фуқаровий даъво кўринишида тақдим
этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги

қарорига мувофиқ, жиноят туфайли маънавий зарар кўрган шахс, яъни жабрланувчи
жиноят иши юритилиши жараёнида маънавий зарарни қоплаш ҳақида фуқаролик
даъвосини қўзғатиш ҳуқуқига эга. Агар жиноят иши кўрилаётганда маънавий
зарарни қоплаш ҳақидаги даъво арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига мувофиқ бундай даъво
фуқаролик иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин. Реабилитация этилганнинг
маънавий зиённи ундиришга бўлган ҳуқуқи оқлов ҳукми чиқарилганидан ёки
жиноят иши тугатилганидан кейин вужудга келади. Реабилитация этилган шахсга
етказилган маънавий зиённи ундириш ҳақидаги даъво фуқаролик иш юритиш
тартибида кўрилади.

Франция Республикасининг 1981 йил 29 июлдаги “Ноширлик тўғрисида”ги

қонунининг 13

-

моддасида ноаниқ маълумотларга нисбатан раддия бериш

институти мукаммал тартибга солинган. Франция фуқаролик қонунчилигида раддия
ҳуқуқи деганда жавоб эълон қилиш

ҳуқуқи тушунилади. Шу маънодаги раддия

бериш ҳуқуқи оммавий ахборот воситаларида тарқатилган ахборот ўз шахсига
тегишли деб ҳисоблаган ҳар бир шахсга берилган. Бунда мазкур маълумотларнинг
муайян фактларни ифодалаганлиги ёки мустақил фикрни ифодалаганлиги, бу
маълумотларнинг ахборот ёки танқидий характерга эга бўлганлиги, ахборотда
жабрланувчининг исми эслатилганлиги аҳамиятга эга эмас.

Раддия бериш ҳақидаги жавоб фақатгина қуйидаги ҳолларда қабул

қилинмаслиги мумкин:

Раддия бериш ҳақидаги жавоб қонунга ёки эзгу ҳуқуқларга зид бўлса;

Раддия бериш ҳақидаги жавоб учинчи шахсларнинг қонуний манфаатларига

ёки журналистнинг шаъни ва қадр

-

қимматига зиён етказса;

раддия ҳақидаги маълумот ҳажм жиҳатидан раддия қаратилган маълумотдан

кўпроқ бўлса.

Франция суд амалиёти жабрланувчи вафот этган ҳолатда унинг яқинларининг

маънавий зарар учун товон ундириш ҳуқуқини тан олади. Суд амалиётида маънавий
зарар учун тавон ундириш мақсадида “яқинлар”

тушунчасига кирадиган шахслар

доираси аниқлаштириб борилмоқда. Бу кишилар вафот этган жабрланувчи билан
қариндошлик ёки эрхотинлик муносабати асосида боғланган бўлади. Маънавий
зарар учун товон оладиган бундай шахслар доираси муттасил кенгайиб бормоқда.

Суд амалиёти 1935 йил олиб сақланган болалар ва тарбияланувчиларни, 1956

йил

унаштирилган йигит ва қизни, 1970 йил бирга яшовчиларни (улар турмуш

қуришганидан қатъи назар) яқин кишилар доирасига киритди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

591

Таъкидлаш жоизки, агар қариндошлар ва эрхотинларга маънавий зарар

етказилиши гумон қилинса, бу шахслар маънавий зарарга нисбатан

товон ҳуқуқи

юзага келиши учун жабрланувчи вафоти оқибатида муайян азоб

-

уқубат

чекканлигини исботлаб беришлари лозим. 1964 йил суд амалиёти яқин
кишиларнинг жабрланувчи ўлими билан боғлиқ тарздаги тавон олишлари билан
бирга жабрланувчи соғлиғига оғир шикаст етказилиши билан боғлиқ тарзда
маънавий зарар учун товон олиш ҳуқуқини ҳам тан олди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги

қарорида ҳам яқин қариндошини йўқотиш (ўлими) сабабли маънавий қайғуриш
оқибатида етказилган номулкий зарар учун товон ундириш ҳуқуқи эътироф этилган.
Аммо мазкур қарорда “яқин қариндошлар” ёки “яқинлар” тушунчасига кимлар
кириши кўрсатиб ўтилмаган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг “Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси”
деб номланган саккизинчи бўлимида яқин қариндошларга кимлар кириши
кўрсатилган, аммо мазкур қоидани фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга тўлиқ татбиқ
этиш унчалик тўғри бўлмаса керак.

Франция суд амалиёти маънавий зарар учун товон миқдорини белгилашда

асосан Германия суд амалиётига ўхшаш бўлиб, бу жараёнда жабрланувчининг ички
руҳий изтироблари, жисмоний жиҳатдан тортган азоблари, ғайриқонуний
хаттиҳаракат оқибатларининг оғирлик даражаси, жабрланувчининг индивидуал
хусусиятлари, зарар етказувчи айбининг шакли, унинг мулкий ҳолати ва бошқа
кўпгина жиҳатлар эътиборга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги

қарори 13

-

бандида “маънавий зарарнинг миқдорини белгилашда судлар

жабрланувчининг унга етказилган маънавий зарарнинг оғирлигига берган
субъектив баҳосини, шунингдек даъвогарга етказилган маънавий ва жисмоний
азобларнинг даражасини кўрсатувчи объектив маълумотларни, тажовуз қилинган
объектнинг ҳаёт учун муҳимлиги, фойдаси (ҳаёти, соғлиғи, қадр

-

қиммати, шахсий

эркинлиги, уй

-

жойининг дахлсизлиги, катта қимматга эга бўлган мулклари ва

бошқалар), ҳуқуқбузарликнинг оғирлиги ва оқибати (яқин қариндошларининг
ўлдирилиши, ногиронликка олиб келган тан жароҳати етказилиши, озодликдан
маҳрум қилиш, ишдан ёки турар жойдан ва бошқалардан маҳрум қилиш),
уялтирадиган нотўғри маълумотларнинг характери ва уларнинг қанчалик даражада
(доирада) тарқатилганлиги, жабрланувчининг яшаш шароитлари, шахсий
хусусиятлари (хизмат, оилавий, маиший, моддий томонлари, соғлиғининг ҳолати,
ёши ва бошқалар), зарар етказувчининг ва жабрланувчининг айб даражалари, зарар
етказувчи шахснинг моддий аҳволи ва бошқа эътиборга молик ҳолатларни ҳисобга
олишлари лозим”[4] лиги кўрсатиб ўтилган. Демак, етказилган маънавий зарар учун
товон миқдорини мулкий ва бошқа моддий

зарарни ундириш даъво талабининг

қопланиш ҳажмига қараб белгилаш мумкин эмас ҳамда судлар бу жараёнда аввало
оқилоналик ва адолатлилик талабларига риоя этишлари лозим.

Германия қонунчилигида маънавий зарарни қоплаш масалалари. Германия

Фуқаролик қонунлари мажмуи (ГФҚМ)нинг 847§ билан тартибга солинади ҳамда
доктринада “Shmerzensgeld” “азоб

-

уқубат чекканлик учун пуллар” ёки “азобуқубат

чекканлик учун пул товони” деб юритилади. Бу тушунча немис ҳуқуқий доктринаси
ва суд амалиётида юзага келган бўлиб, ГФҚМ 847§ ва бошқа қоидаларида мазкур


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

592

тушунча мавжуд эмас. ГФҚМнинг 847§ иккинчи хатбошисида маънавий зарар
етказганлик учун товон тўлашнинг мустақил асоси сифатида никоҳда бўлмаган
ҳолда

зўрлик ишлатиб жинсий ҳаракатлар содир этиш кўрсатиб ўтилган. Кўпчилик

немис ҳуқуқшунос

-

ларининг таъкидлашича, мазкур асос мустақил аҳамиятга эга

эмас, чунки бу асос назарда тутилмаган ҳолатда ҳам ГФҚМнинг 847§ биринчи
хатбошисига мувофиқ жисмоний дахлсизликка тажовуз қилганлик ҳаракати учун
товон ундириб берилади.

Германия ҳуқуқи бўйича товон тўланиши лозим бўлган азоб

-

уқубат деганда

нафақат жисмоний, шунингдек руҳий азоблар ҳам тушунилади. Таъкидлаш жоизки,
немис юридик адабиётларда “азоб

-

уқубат” атамаси билан биргаликда “ҳис

-

туйғуларга етказилган зарар” атамаси ҳам қўлланилади.

Етказилган маънавий зарар учун товон тўлаш шахсга тегишли номулкий ҳуқуқ

ва манфаатларни камситиш кўринишидаги номулкий зарар билан узвий боғлиқ.
ГФҚМнинг 847§ номулкий зарар етказилиши билан боғлиқ тарзда юзага келувчи
муносабатларни тартибга солувчи

махсус норма ҳисобланади.

Зарар етказилиш билан боғлиқ тарзда юзага келувчи муносабатларни

тартибга соладиган умумий нормалар ГФҚМнинг 823§ да ифодаланган. Унда
таъкидланишича, “кимки ҳуқуққа хилоф тарзда қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида
бировнинг ҳаётига, жисмоний дахлсизлигига, соғлиғига, эркинли

-

гига, мулк

ҳуқуқига ёки бошқа бирон ҳуқуқига тажовуз қилса, шу шахс етказилган зарарнинг
ўрнини қоплашга мажбур; бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилишга йуналтирилган тарзда қонунни бузиш ҳам тенг жавобагрликка эга. Бундай
ҳолда шахснинг айби бўлгандагина етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юзага
келади”[5].

Жисмоний дахлсизликка тажовуз қилиш деганда нафақат шахс баданининг

яхлитлигига зарар етказиш тушунилади, шунингдек бу тушунча шахс ташқи
дахлсизлигига бўлган ҳар қандай бошқа таъсир кўрсатишларни ҳам англатади
(масалан, шахснинг бошидаги сочини қирқиб ташлаш).

Соғлиққа зарар етказиш деганда инсон организмидаги жисмоний ва руҳий

кўринишдаги ҳаётий жараёнларга тажовуз қилиш тушунилади. Шахснинг

муайян

доридармонлар воситасида даволанганлиги, қоида тариқасида, соғлиққа зарар
етказилганлигининг эгри (билвосита) далили ҳисобланади.

Германия суд амалиётида кам аҳамиятли ҳаракатлар натижасида келиб чиққан

маънавий зарарни қоплашнинг суд тартибида ҳал

қилинмаслиги анъанасиси

кучайиб бормоқда. Аммо бу жараёнда етказилган зарарни кам аҳамиятли деб топиш
ёки топмаслик масаласи муаммо бўлиб турибди.

Эркинлигидан махрум қилиш деганда шахснинг жисмоний эркинлигини

чеклаш, уни муайян бир хонада қамаб қўйиш ёки боғлаб қўйиш тушунилади. Аммо

шахснинг эркинлигини чеклаш унчалик аҳамиятли бўлмаса (масалан, шахсни бир
неча минут мобайнида ушлаб туриш), бу етказилган зарар учун товон тўлаш
мажбуриятини келтириб чиқармайди.

ГФҚМнинг 823§ ҳам, 847§ ҳам етказилган зарар учун товон тўланиши лозим

бўлган ўзга ҳуқуқ ва манфаатлар бузилиши ҳолатларини кўрсатиб ўтмаган. Суд
амалиёти ГФР Конституциясининг 1 ва 2

-

моддаларини шарҳлаш асосида етказилган

зарар учун товон тўлаш воситасида ҳуқуқий ҳимоя қилинадиган бир қанча ҳуқуқий
манфаатларни эътироф этади. ГФР Конституциясининг 2

-

моддаси биринчи абзацида


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

593

таъкидланишича, “ҳар бир шахс ўз шахсини камолга етказиш ҳуқуқига эгадир, чунки
у бошқаларнинг ҳуқуқларига ва конституциявий тартибга ёки ахлоқий қонунга
тажовуз қилмайди”[6]. Шу қоидадан келиб чиқиб суд амалиёти шахсий камолот учун
хизмат қилувчи шахснинг умумий ҳуқуқлари ҳақида хулоса чикаради. Шахснинг
умумий ҳуқуқларига тажовуз қилувчи барча ҳуқуққа хилоф ҳаракат етказилган зарур
учун товон тўлаш асоси сифатида қабул қилинади. Бунда суд амалиёти ГФҚМнинг
823§ мазмунига ҳам таянади. Германия суд амалиётида шахснинг умумий
ҳуқуқларига

тажовуз қилувчи турли хил ҳуқуқбузарликлар эътироф этилган. Бу

ҳуқуқбузарликлар

албатта етказилган номулкий зарар учун товон тўланишини

талаб қилади. Шундай ҳуқуқбузарликлар қаторига махфий характердаги ўзаро хат
ёзишувлар сирини ошкор қилиш, рухсат этилмаган суратлар олиш йўли билан
шахсий ҳаётга аралашиш, шахсий ҳаёт ҳақида турли хил маълумотларни тарқатиш,
шахснинг розилигини олмасдан унинг исмидан реклама мақсадларида фойдаланиш
каби ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни киритиш мумкин.

Ҳозирги

кунда Германия суд амалиётида мазкур йўналиш тараққий этмокда ва

бундай қарорлар қабул килинишининг конституцияга мувофиқлиги Германия
Федерал конституциявий суди томонидан эътироф этилган.

ГФҚМнинг 847§ га мувофиқ азоб–уқубат етказганлик натижасида пул товони

олиш ҳуқуқи юзага келиши учун ҳуқуқбузарлик таркибининг объектив ва субъектив
элементлари бўлиши талаб қилинади. Азоб–уқубат етказганлик учун жавобгарлик
асослари таркиби ГФҚМнинг 823§да назарда тутилган зарар етказганлик учун
жавобгарлик асослари умумий таркиби билан тўғри келади:

шахсий номулкий характердаги ҳуқуқий манфаатларни камситиш оркали

етказилган азоб

-

уқубатнинг мавжудлиги;

зарар етказувчи ҳаракатининг

ҳуқуққа хилофлиги; ҳуқуққа хилоф ҳаракат

билан келиб чиққан азоб–уқубат кўринишидаги оқибат ўртасида тўғридан–тўғри
сабабий боғланишнинг мавжудлиги; зарар етказувчининг айби бўлиши[7].

Зарур етказувчининг айби бўлиши, қоида тариқасида, етказилган номулкий

зарар учун жавобгарлик асослари таркибининг зарурий элементи ҳисобланади.
Баъзи ҳолларда (масалан, ГФҚМнинг 829§ да назарда тутилган ошиқча хавф манбаи
воситасида зарар етказилган ҳолларда) айб бўлмасада, етказилган маънавий зарар
учун жавобгарлик юзага келади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик қонунчилигига кўра, маънавий зарар

умумий қоида бўйича уни етказган шахснинг айби бўлган ҳолатларда қопланади.
Шунингдек қонунчиликда қуйидагича истисно ҳам мавжуд. Унга кўра маънавий
зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар қуйидаги ҳолларда қопланади, агар:

зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан

етказилган бўлса;

зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда

жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки
муносиб хулқатворда бўлиш ҳақида тилхат қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга
хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш
натижасида етказилган бўлса;

зарар орномус,қадрқиммат ва ишчанлик

обрў

-

эътиборини ҳақоратловчи

маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса;

қонунда

назарда тутилган бошқа ҳолларда[8].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

594

ГФҚМ 847§ маънавий зарар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи

махсус норма бўлиб, у аналогия бўйича қўлланилиши мумкин эмас. Агар бир
вақтнинг ўзида ГФҚМ 847§да назарда тутилган мутлақ ҳуқуқлар бузилиши содир
бўлмаса, 847§ қоидалари шартнома мажбуриятлари бузилиши ҳолларига нисбатан
қўлланилмайди. Чунки ГФЛМ 847§да шартномадан ташқари муносабатлардан келиб
чиққан маънавий зарар учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Етказилган зарар учун жавобгарлик фақат жабрланган шахс олдида юзага

келади. Бундай шахс сифатида ҳуқуқий манфаатига зарур етказилган ҳар қандай
шахс эътироф этилади. Билвосита жабрланувчилар ҳуқуққа хилоф ҳаракат содир
этилишининг гувоҳи бўлган шахслар бўлиб, улар бевосита жабрланувчи билан якин
муносабатда бўлган ҳолатдагина етказилган зарур учун пул товони олиш ҳуқуқига
эга бўладилар. Бундай ҳолатда улар ҳам бевосита жабрланувчилар сифатида
эътироф этилади.

Билвосита жабрланувчиларнинг ҳам маънавий зарар ундиришга бўлган

ҳуқуқи фуқаролар номулкий манфаатларини ҳимоя қилишнинг юксак кафолати
бўлиб, мазкур тажрибадан қонунчиликда ва суд амалиётида ижодий фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир.

Баъзи немис ҳуқуқшунослари жабрланувчининг ўлими билан боғлиқ тарзда

етказилган номулкий зарур учун пул товони олиш ҳуқуқини унинг яқинларига
бериш лозимлигини қонунчиликка киритишни таклиф этишади. Мазкур ҳолат
Ўзбекистон Републикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелда қабул
килинган “Маънавий зарарни қоплаш ҳакидаги қонунларни қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги қарорининг 2

-

бандида ўз аксини топган бўлиб, унга кўра

яқин қариндошини йўқотиш (ўлими) сабабли маънавий қайғуриш оқибатида
етказилган зарар учун пул товони ундириш мумкин.

ХХ аср ўрталаригача бўлган даврда ундириладиган товоннинг бадал

функцияси ҳақидаги қарашлар кенг тарқалган эди. Унга кўра тўланадиган пул
миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларни юмшатиш
ҳамда

таъсирини камайтиришга

қаратилган. Ундириладиган товоннинг

қаноатлантирувчи функциясига кўра тўланадиган пул миқдори жабрланувчининг
ҳуқуқ ва манфаатларига етказилган зарарни қоплаши билан боғлиқ тарзда
жабрланувчида руҳий қониқиш ҳиссини уйғотади. Германия суд амалиётида шундай
тенденция кузатилмоқдаки, охирги пайтларда ундирила

-

диган товон миқдорини

белгилашда судлар кўпроқ товоннинг бадал функциясига эътибор қаратмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, ГФҚМнинг 847§ номулкий зарарнинг мазмунмоҳиятини

аниқ ифодалаб бермаган. Бу Германия суд амалиётига етказилган номулкий зарарни
кенгроқ маънода тушуниш имконини берган.

ГФҚМнинг 847§га мувофиқ етказилган зарар учун ундириладиган товон

адолатли бўлиши лозим. Бунда ГФҚМнинг 249§да ўрнатилган манфаатларни
тенглаштириш принципи асос қилиб олинади. Бу норма етказилган зарарни қоплаш
кўринишлари ва ҳажмини тартибга солади ҳамда қуйидаги қоидани ўрнатади:
«зарарни қоплаши шарт бўлган шахс унинг мажбурияти юзага келишига асос бўлган
ҳаракат содир бўлгунга қадар мавжуд бўлган ҳолатни тиклаши шарт. Агар зарарни
қоплаш мажбурияти инсонга ёки ашёларга зарар етказиш оқибатида келиб чиққан
бўлса, кредитор олдинги ҳолатни тиклаш талаби билан бирга пул товони
тўланишини ҳам талаб қила олади»[9]. Бу ерда шунга эътибор қаратиш лозимки,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

595

жабрланувчининг манфаати ва зарарни тенглаштиришда уларнинг бир хил
категорияда эканлигига эътибор бериш лозим. Бошқача қилиб айтганда, мулкий
манфаат номулкий зарар билан ёки аксинча тарзда тенглаштирилиши мумкин эмас.

ГФҚМнинг 847§ биринчи абзаци зарар етказилиши натижасида келиб чиққан

барча оқибатлар учунбир марта товон тўланишини талаб қилади. Шу билан бирга суд
амалиётида товоннинг даврий тўловлар кўринишида белгиланиши ҳам кузатилади.
Бундай товон инсон организмининг ҳаётий жараёнларига таъсир этувчи соғлиққа
қарши оғир қилмишлар оқибатида етказилган маънавий зарар учун белгиланади.
Иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда бундай даврий тўловлар умрбод ёки муайян
муддатга белгиланади.Суд амалиётида товон миқдорини белгилашда судлар шундай
ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ишлар ҳал қилинишида олдинги судлар белгилаган
пул миқдорига эътибор қаратадилар. Шундай ишлар бўйича қарорлардан
кўчирмалар тизимлаштирилиб, эълон қилиб борилади. Бу бошқа судлар учун аниқ
ишлар бўйича товон миқдорини белгилашда базис бўлиб хизмат қилади. Шундай
қилиб, Германия статут

ҳуқуқий тизимида товон миқдорини белгилаш билан боғлиқ

муносабатларда амалда прецедент принципи қўлланилади. Бунда етказилган зарар
учун товоннинг ҳал қилувчи миқдорини белгилашда мамлакатда жорий йилги
умумиқтисодий ва ижтимоий вазиятдаги муҳим рол ўйнайди. Бу жараёнда иккита
мезон асос қилиб олинади:

пулнинг харид қобилияти;

жамиятдаги соғлиқнинг “баҳо”сига бўлган қараш.

Шуни таъкидлаш жоизки, судлар олдинги суд қарорларига асосланишда

иқтисодий ҳаётнинг муҳим элементи бўлмиш инфляция даражасига ҳам эътибор
қаратади. Шу муаммони ҳал қилиш мақсадида Шнайдер / Цельцнер услуби ишлаб
чиқилган.

Германия суд амалиётида етказилган маънавий зарар учун товон миқдорини

адолатли белгилашда бир қанча мезонлар юзага келган. Уларнинг асосийлари
қуйидагилардан иборат:

Жабрланувчининг жисмоний азоб

-

уқубатлари: жабрланувчининг касалликка

бўлган алоҳида ҳистуйғулари; тан жароҳатининг кўриниши ( тури ); даволанишнинг
давом этиш муддати;

даволаниш жараёнининг қандай кечиши; касаллик оқибатининг давомийлиги.

2. Жабрланувчининг

руҳий

-

маънавий азоб

-

уқубатлари:

ҳуқуқбузарликдан

қолган оқибатлар;

турли хил ҳуснни бузувчи белгилар (чандиқ ва бошқалар);

жабрланувчининг ёши;

жабрланувчининг ўз мутахассислиги бўйича келажакда ишлай олиш

имконияти; ўз аҳволининг оғирлигини англашнинг даражаси; оиласининг тақдири
ҳақида қайғуриш;

алоҳида сифатларининг ( масалан, спортчининг қўли ёки оёғига жароҳат

етказилганда ) сақланиб қолганлик имконияти;

алоҳида руҳий таъсирланувчанлик.

3.Зарар етказувчи билан боғлиқ ҳолатлар: зарар етказувчи айбининг даражаси;

зарар етказувчининг мулкий ҳолати;

зарар етказувчи билан боғлиқ бошқа ҳолатлар (масалан, зарар етказувчи

мастлигининг ҳолати).


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

596

Етказилган зарарни аниқлаш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келганда,

суд судтиббиёт экспертизаси тайинлайди. Экспертнинг вазифасига ишнинг фақат
тиббиётга тааллуқли жиҳатларини тадқиқ этиш кириб, ҳеч қандай ҳолларда
етказилган зарарнинг нисбий миқдори ҳақида фикр билдириши мумкин эмас.
Ундириладиган товон миқдорини белгилаш суднинг мутлақ ҳуқуқидир.

Етказилган зарар учун товон миқдорини белгилашда зарар етказувчи

айбининг даражаси ҳам алоҳида ўрин тутади. Бунда судьялар зарар етказувчининг ўз
хаттиҳаракатларига ва келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қандай руҳий
муносабатда бўлганлигига кўпроқ эътибор қаратадилар. Зарар етказган шахснинг
хаттиҳаракатларни қасддан, қўпол эҳтиётсизликдан ёки унча аҳамиятли бўлмаган
эҳтиётсизликдан содир этиши ундириладиган товон миқдорига ҳал қилувчи таъсир
кўрсатадиган омиллардан бири ҳисобланади.

Зарар етказган шахснинг мулкий ҳолати ҳам ундириладиган товоннинг

миқдорини белгилашда муҳим ўрин тутади. Бу жараёнда шунга эътибор қаратиш
лозимки, зарар етказган шахснинг мулкий ҳолати кўнгилдагидек бўлмаслиги
ундириладиган товоннинг миқдорини умуман камайтиришга ёки товон ундиришни
рад этишга асос бўлмайди. Зарар етказган шахснинг мулкий ҳолати кўнгилдагидек
бўлмаслиги фақатгина зарар етказган шахснинг мулкий жиҳатдан хонавайрон
бўлишига йўл қўймаслик мақсадида эътиборга олинади.

Узоқ вақт мобайнида жабрланувчи вафот этган ҳолатда етказилган зарар учун

товон ундириш ҳуқуқининг ворислик асосида ўтиши масаласи муҳокама қилиниб
келди. Яқин вақтларгача товон ундириш ҳуқуқининг ворислик асосида ўтишига
фақат бу талаб зарар етказувчи томонидан тан олинган ёки жабрланувчи
тириклигида бу ҳақда даъво қилган ва фуқаролик иши қўзғатилган ҳолатлардагина
йўл қўйилган. Германия фуқаролик қонунчилигига киритилган ўзгаришларга
мувофиқ, ҳозирда маънавий зарарни ундириш ҳуқуқи юқоридаги иккита ҳолатдан
қатъи назар жабрланувчининг ворисларига ўтади.

Номулкий зарар етказилганлиги учун товон талаб қилиш ҳуқуқи кўп ҳолларда

йўлтранспорт ҳодисаси содир бўлиши билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Шу
жараёнда суд амалиёти етказилган зарар учун товон талаб қилишнинг бешта
мустақил гуруҳини фарқлайди:

даволаниш харажатлари; шахснинг талабэҳтиёжларини кондиришни

таъминлаш билан боғлиқ харажатлар; меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолиш билан
боғлиқ йўқотишлар; мулкий йўқотишлар ва шикатслар; азоб

-

уқубат етказилганлиги

учун товон.

Мазкур талабларнинг ҳар бири, хусусан азоб

-

уқубат етказилганлиги учун

товон ҳақидаги талаб алоҳидаалоҳида асосланиши лозим.

Маънавий зарар учун товон ҳақидаги талаб даъво муддати институти

фаолияти мобайнида билдирилиши мумкин. Маънавий зарар учун товон ҳақидаги
талабга нисбатан даъво муддати ГФҚМнинг 852§ билан 3 йил қилиб ўрнатилган.
Даъво муддати жабрланувчи номоддий зарар етказилганлигини билган ёки билиши
лозим бўлган ва зарар етказувчи ҳақида етарли маълумотлар олган ёки
қийинчиликсиз олиши мумкин бўлган вақтдан эътиборан ўта бошлайди. Қонун
етказилган зарарнинг барча тафсилотларини билиш мажбуриятини талаб қилмайди,
шунинг учун даъво муддатининг ўтиши етказилган зарарнинг ҳажми ва миқдори
қисман англашилган вақтдан бошланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

597

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 163

-

моддасига мувофиқ, шахсий номулкий

ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга
нисбатан даъво муддати жорий қилинмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно ҳисобланади.

Германия фуқаролик процессуал қонунчилиги маънавий зарарни ундириш

билан боғлиқ 3 хил мазмундаги даъво талабларининг судларга киритилишини
назарда тутади:

товон миқдорини белгилаган ҳолда етказилган маънавий зарарни ундириш

бериш ҳақидаги талаб;

товон миқдорини белгиламаган ҳолда етказилган маънавий зарарни ундириб

бериш ҳақидаги талаб;

фақат товон талаб қилиш ҳуқуқининг мавжудлигини белгилаб берилиши

ҳақидаги талаб.

Товон талаб қилиш ҳуқуқининг мавжудлигини суд томонидан белгилаб

берилиши ҳақида талаб билдирилганда, суд даъвонинг асослилиги тўғрисида қарор
чиқаради. Шундан сўнг

тарафлар товон миқдорини суддан ташқари тартибда ўзаро

келишиб олишлари мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси //

http://lex.uz/docs/35869

2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. –Т.: Адолат. 2021 йил.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги

“Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги қарори //

http://lex.uz/docs/1449509

4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги

қарорлари. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 2000. 22 б.

5. Эрделевский

А.М. Компенсация морального вреда: анализ и комментарий

законода

-

тельства и судебной практики. –

2-

е изд., испр. и доп. –

М.: Издательство

Бек, 2000. –С.11

-12.

6. Жаҳон конституциялари (Жахон давлатлари конституциялари тўплами, 1

-

жилд). Тузувчилар, муқаддима ва кириш сўзларининг муаллифлари У.Тожихонов ва
А.Х.Саидов. –

Т.: Уз.Р..ИИВ Академияси, 2001. 374 б.

7. Эрделевский А.М. Компенсация морального вреда: анализ и комментарий

законодатель

-

ства и судебной практики. –

2-

е изб., испр. и доп. –

М.: Издательство

БЕК, 2000.

-

с. 55.

8. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2020.

-

411 б.

Расмий

нашр. –Т.:

9. Эрделевский А.М. Компенсация морального вреда: анализ и комментарий

законодатель

-

ства и судебной практики. –

2-

е изб., испр. и д оп. –

М.: Издательство

БЕК, 2000.

-

с.59.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // http://lex.uz/docs/35869

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. –Т.: Адолат. 2021 йил.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори // http://lex.uz/docs/1449509

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги қарорлари. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 2000. 22 б.

Эрделевский А.М. Компенсация морального вреда: анализ и комментарий законода-тельства и судебной практики. – 2-е изд., испр. и доп. – М.: Издательство Бек, 2000. –С.11-12.

Жаҳон конституциялари (Жахон давлатлари конституциялари тўплами, 1-жилд). Тузувчилар, муқаддима ва кириш сўзларининг муаллифлари У.Тожихонов ва А.Х.Саидов. – Т.: Уз.Р..ИИВ Академияси, 2001. 374 б.

Эрделевский А.М. Компенсация морального вреда: анализ и комментарий законодатель-ства и судебной практики. – 2-е изб., испр. и доп. – М.: Издательство БЕК, 2000. -с. 55.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси Расмий нашр. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2020. -411 б.

Эрделевский А.М. Компенсация морального вреда: анализ и комментарий законодатель-ства и судебной практики. – 2-е изб., испр. и д оп. – М.: Издательство БЕК, 2000. -с.59.