Авторы

  • Анвар Адхамов
    Доктор философии (PhD) по юридическим наукам, старший прокурор управления Генеральной прокуратуры, советник юстиции

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1/S-pp309-318

Ключевые слова:

моральный вред иск судебный процесс правовые отношения гражданское процессуальное право государственная пошлина судебная практика виды исков

Аннотация

В статье рассматриваются процессуальные особенности возбуждения дел о взыскании морального вреда в суде. Автор анализирует понятие и правовую природу иска, а также различные подходы к его толкованию. Особое внимание уделено видам исков о взыскании морального вреда и их значению в судебной практике. Также обсуждаются требования к содержанию искового заявления, размер государственной пошлины и другие процессуальные аспекты. Автор предлагает решения проблем, возникающих в судебной практике, и пути их устранения.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Distinctive features of initiating cases for the recovery of
moral damages in court

Anvar ADKHAMOV

1


The General Prosecutor's Office

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2024

Received in revised form

15 December 2024
Accepted 20 January 2025

Available online

15 February 2025

This article explores the procedural aspects of initiating

cases on moral damage compensation in court. The author

analyzes the concept and legal nature of claims, as well as

different interpretations of the term. Special attention is given

to the types of claims related to moral damage compensation
and their significance in judicial practice. The paper also

discusses the requirements for claim applications, the amount

of state duty, and other procedural aspects. The author

highlights common issues in judicial practice and suggests
solutions for their resolution.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1/S-pp

309-318

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Moral damage,

claim,

judicial process,

legal relations,

civil procedural law,

state duty,

judicial practice,

types of claims.

Судда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги
ишларни қўзғатишнинг ўзига хос хусусиятлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маънавий зарар,

даъво,

суд процесси,

ҳуқуқий

муносабатлар,

фуқаро процессуал ҳуқуқи,

давлат божи,

суд амалиёти,

даъво турлари

.

Мазкур мақолада судда маънавий зарар ундириш бўйича

ишларни қўзғатишнинг процессуал хусусиятлари ёритилган.
Муаллиф даъво тушунчасини, унинг ҳуқуқий моҳиятини ва

турли талқинларини таҳлил қилади. Мақолада маънавий

зарар ундириш бўйича даъво турлари ва уларнинг суд
амалиётидаги аҳамияти кўриб чиқилади. Шунингдек, даъво

аризасининг мазмуни, унга қўйиладиган талаблар, давлат

божи миқдори ва бошқа процессуал жиҳатлар ҳам муҳокама

қилинади. Муаллиф суд амалиётида учрайдиган муаммолар ва

уларни ҳал қилиш бўйича таклифларни илгари суради.

1

Doctor of Philosophy (PhD) in Legal Sciences, Senior Prosecutor of the Department at the General Prosecutor's

Office, Justice Counselor.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2025) / ISSN 2181-1415

310

Особенности возбуждения в суде дел о взыскании

морального ущерба

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

моральный вред,

иск,

судебный процесс,

правовые отношения,

гражданское

процессуальное право,

государственная пошлина,

судебная практика,

виды исков

.

В статье рассматриваются процессуальные особенности

возбуждения дел о взыскании морального вреда в суде.

Автор анализирует понятие и правовую природу иска, а

также различные подходы к его толкованию. Особое

внимание уделено видам исков о взыскании морального

вреда и их значению в судебной практике. Также

обсуждаются

требования

к

содержанию

искового

заявления, размер государственной пошлины и другие

процессуальные аспекты. Автор предлагает решения

проблем, возникающих в судебной практике, и пути их

устранения.

Маълумки, суддаги фуқаролик ишларининг асосий қисми даъво ишларини

юритиш тартибида кўрилади. Суд томонидан даъво ишини юритиш тартибида

кўриладиган ишларга, агар қонун хужжатларида уларни кўришнинг бошқача

тартиби назарда тутилмаган бўлса, фуқаролик, меҳнат, оилавий, уй

-

жой ва бошқа

ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган даъволар бўйича ишлар киради

(ФПКнинг 182

-

моддаси).[1]

Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар ҳам даъво тартибида

кўриладиган ишлар сирасига киради. Шу сабабли, юридик адабиётларда даъво

тушунчасига берилган таърифларга тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Даъвони кўпчилик олимлар бузилган ёки низоли ҳуқуқни судда ҳимоя қилиш ва

судда иш қўзғатишнинг процессуал воситаси эканлигини эътироф этади.

Бироқ, юридик адабиётларда даъво тушунчаси борасида кўплаб баҳс

-

мунозаралар илгари сурилади. Бу борадаги айрим масалаларга тўхталишдан аввал

“даъво” сўзининг луғавий маъносини англаб олишимизга тўғри келади. “Даъво”

асли арабча сўз бўлиб, у ўз ҳақ

-

ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида суд орқали ёки

бошқа йўллар билан қўйилган талабни англатади.[2] “Мухтасар” асарида эса, даъво

сўзининг луғавий маъноси “талаб қилмоқ“, деб талқин қилинади. Шариатда даъво

бировнинг устида ҳақи борлигини қози ҳузурида ёки ҳукм арафасида хабар

беришдир. Даъвогар шундай бир шахски, даъво қилиш учун мажбур қилинмайди.

Жавобгар шундай бир шахски, у жавоб бериш учун мажбур қилинади.[3]

Юридик адабиётларда айрим муаллифлар даъвони бир вақтда ҳам моддий

ҳуқуқий, ҳам процессуал ҳуқуқий бўлган ягона тушунча деб таъкидлайдилар.[4]

Бироқ, бир вақтнинг ўзида ҳам моддий, ҳам процессуал ҳуқуқнинг институти

бўла олмайди ва даъво фуқаролик процессуал ҳуқуқига оид тушунча ва

институтдир. Бу борада Э.Эгамбердиевнинг фикри эътиборга лойиқ. Унинг

фикрича, даъво

-

бу судда фуқаролик ишини қўзғатиш асоси

ва бузилган ҳуқуқни ҳамда қонуний манфаатни ҳимоя қилишнинг асосий

процессуал воситаси ҳисобланади.[5] Шунга ўхшаш фикр В.М.Семенов томонидан

ҳам илгари сурилган. Унинг фикрича, даъвога даъвогарнинг ўзи ёки у ваколат

берган шахсларнинг судга қилган мурожаати ҳисобланади.[6]


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2025) / ISSN 2181-1415

311

Бироқ, В.М.Семенов юқоридаги таърифда даъво нафақат даъвогарнинг

жавобгарга нисбатан, балки жавобгарнинг ҳам даъвогарга нисбатан ўзининг

бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида биринчи

инстанция судига қилган мурожаати (қарши даъво назарда тутилмоқда)

ҳисобланишини

эътибордан қочирган кўринади. Шунинг учун даъво нафақат

даъвогарнинг, балки қарши даъво тақдим этилган ҳолларда жавобгарнинг ҳам

қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг процессуал воситаси ҳисобланади ва

даъво ўз навбатида, судда даъво тартибида иш юритишни бошлаб беришдан

ташқари, қўзғатилган фуқаролик ишида қарши даъво талабини илгари суриш

орқали бошланган ишда бошқа бир низоли ишнинг судда кўрилишини

таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Юридик энциклопедияларда даъвога нисбатан қуйидагича таъриф

берилади:

даъво

бузилган ёки чекланган ҳуқуқни ёки қонун томонидан

муҳофаза

қилинадиган манфаатни суд (иқтисодий суди) орқали ҳимоя қилиш

воситаси. Даъвонинг икки томони фарқланади: моддий ҳуқуқий ва процессуал

ҳуқуқий. Биринчи ҳолатда сўз талабнинг мазмуни бўйича аниқланган фактлар ва

фуқаролик, меҳнат, оила ҳуқуқининг юридик нормалари асосида қондириш

имконияти тўғрисида бормоқда. Иккинчисида эса, сўз судга, суд қарорини олиш

мақсадида мурожаат қилиш қонунийлиги тўғрисида бормоқда. Қонунда суд

даъвони қабул қилишни рад қилиши, ишни юритувдан тўхтатиши ва даъвони

кўрмасдан қолдириши мотивлари аниқ кўрсатилган.[7]

Юқоридан келиб чиқиб,

даъвони аниқ тавсифлайдиган бўлсак

, даъво

даъвогарнинг жавобгарга нисбатан, қарши даъво қўзғатилганда эса жавобгарнинг

даъвогарга нисбатан ўзининг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини

ҳимоя

қилиш

мақсадида биринчи инстанция судига қилинган мурожаати,

даъвогарнинг (қарши даъво тақдим этилганда жавобгарнинг) қонуний

манфаатларини ҳимоя қилишнинг процессуал воситаси ҳисобланиб, у ўз

навбатида, судда даъво

тартибида иш юритишни бошлаб беради ва шу орқали низонинг судда

кўрилишини таъминлайди.

Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича судга даъвони

тақдим этиш шартлари ва судда даъво тартибида ушбу фуқаролик ишларини

қўзғатилиши

процессуал ҳуқуқий тартиб орқали амалга оширилади, бу эса даъво

фуқаролик процессуал ҳуқуқининг тоифасига киришидан далолатдир.

Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъво турларини

аниқлаш масаласи жуда долзарб ҳисобланади. Ўз навбатида ушбу тоифадаги

ишлар бўйича даъво турларини тўғри аниқлаш судда даъво ишини тўғри

қўзғатишга, судловга тегишлилик қоидаларига риоя қилишга, давлат божи

суммасини аниқлашга замин яратади.

Юридик энциклопедияларда таъкидланишича, даъвогар томонидан

жавобгарга қилинаётган даъво характеридан даъвонинг тури аниқланади:

у

жавобгарга маълум бир ҳаракатларни содир қилишни мажбур этишга ёки

ноқонуний ҳаракатларни (мол

-

мулкни қайтариш, зиённи қоплаш, неустойка,

алиментни тўлаш, мол

-

мулкдан фойдаланишга халақит бериш) содир қилишдан

сақланиб туришга;

томонлар ўртасида ҳуқуқий муносабатларнинг бор йўқлигини (шартно

-

мани

тасдиқлаш ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш) аниқлашга, ўзгартиришга (умумий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2025) / ISSN 2181-1415

312

мол

-

мулкдан ўзининг ҳиссасини ажратиб олиш) ёки ҳуқуқий муносабатларни

тугатишга (умумий мол

-

мулкни бўлиш) йўналтирилган бўлиши мумкин.[8]

Ш.Ш.Шорахметовнинг фикрича, даъво даъвогарнинг қандай мақсадни

кўзлашига, нима тўғрисида қарор чиқарилишини суддан илтимос қилишига қараб

икки турга: ундириш (олиб бериш) ва тан олиш тўғрисидаги даъволарга

бўлинади.[9]

Дарҳақиқат, фуқаролик процессуал ҳуқуқи назариясида ҳам даъволар ўз

процессуал хусусиятига қараб ундириш ва тан олиш тўғрисидаги даъволарга

бўлинади. Ундириш (олиб бериш) ва тан олиш тўғрисидаги даъволар

даъвогарнинг қандай мақсадни кўзлашига, нима тўғрисида қарор чиқарилишини

суддан илтимос

қилишига қараб турларга ажратилади.

Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича судга тақдим

этилган даъволар процессуал хусусиятларига кўра, ундириш тўғрисидаги

даъволар турига мансуб ҳисобланади. Чунки маънавий

зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича судга тақдим этилган даъвода

судга мурожаат қилган даъвогар, биринчидан, низоли ҳуқуқни, унинг фойдасига

ҳал

қилиб беришни сўраса, иккинчидан, ҳуқуқни тиклашни ёки йўл қўйилган

қонун бузилишини бартараф қилиш учун жавобгарни маълум ҳаракатларни

қилишга мажбур этишни сўрайди. Бошқача қилиб айтганда, маънавий зарарни

ундириш тўғрисидаги даъвода даъвогар ўзига маълум субъектив ҳуқуқни тан

олинишини, жавобгарни бу тан олинган ҳуқуққа мувофиқ маълум ҳаракатларни

амалга оширишни –

пул маблағлари ёки мулкни бериш каби ҳаракатларини

амалга оширишни талаб қилиши билан тавсифланади.

Юридик тавсифига кўра, ундириш ҳақидаги даъволарнинг қамрови кенгроқ.

Чунки даъвогар суддан маълум ҳуқуқни тан олишни ва уни мажбурий амалга

ошириш бўйича муайян ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилади, масалан,

пул маблағларини ундириш, зиённи қоплаш, мулкни олиш ва ҳоказо. Аксарият

ҳолларда

маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъвода тан олиш ва ундириб

бериш ҳақидаги даъво талаблари битта даъво аризасида бўлиши ҳам мумкин,

масалан, муаллифлик ҳуқуқини тан олиш ҳақида ва маънавий зарар учун тўлов

ундириш ҳақидаги даъво. Ундириш тўғрисидаги даъволар баъзида ижро қилиш

даъволари деб ҳам юритилади, яъни бунда жавобгар даъвогар фойдасига

белгиланган ҳаракатларни бажаришга мажбур бўлади. Бундай даъволи ишлар

юзасидан ижро варақаси берилади, яъни ижро тартибида иш юритиш қўзғатилади.

Тан олиш ҳақидаги даъволарда эса, даъвогар суддан низоли ҳуқуқий

муносабатнинг мавжудлигини ёки йўқлигини тасдиқлашни ёхуд низоли

ҳуқуқнинг

ўзига тегишли эканлигини тан олишни сўрайди.

Бироқ, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво тан олиш даъво

турига мансуб бўлган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш каби субъектив ҳуқуқ,

қонуний

манфаатни тан олиш натижасида келиб чиқса, иккита даъво биргаликда

қўшилган ҳолда ундириш тўғрисидаги даъво турига мансуб бўлиши лозим. Ўз

навбатида юқоридаги икки хил даъво бирлаштирилганда ундириш тўғрисидаги

даъво турига киритилишининг бир қатор афзалликлари мавжуд ва амалиётда

учрайдиган айрим муаммоларни олдини олади.

Буни қуйидаги мисолларда кўриб чиқамиз: бизга маълумки, тан олиш

ҳақидаги даъволарни умумий тавсифловчи характери даъвогар суддан ўзига бир

нарсани олиб бериш ёки ундириб беришни эмас, балки субъектив ҳуқуқ,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2025) / ISSN 2181-1415

313

манфаатни тан олиш ёки уларни рад этишни талаб қилишидан иборат. Бироқ,

ушбу турдаги даъволар бўйича суд томонидан қабул қилинган ҳал қилув

қарорининг

ижро этилишида муайян муаммолар мавжуд. Масалан, тан олиш

ҳақидаги даъво талаблари суд томонидан қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори

чиқариладиган бўлса, суд томонидан ижро варақаси берилмайди. Бу эса ушбу

тоифадаги ишлар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳал қилув қарорларининг

ижро этилмаслиги каби муаммоларни юзага келтиради.

ФПКда суд томонидан чиқариладиган ҳал қилув қарорлари бўйича ижро

варақаси берилишини тақозо қилар экан, бу ҳақда ҳал қилув қарори хулоса

қисмида албатта суд кўрсатмасини батафсил ёзиш керак бўлади.

Назаримизда биринчидан, фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилган шахс ҳам,

шунингдек зарарига ҳал қилув қарори чиқарилган шахс ҳам ижро варақаси қачон

берилиши тўғрисидаги маълумотдан айнан суд ҳужжати орқали хабардор бўлиши

керак;

иккинчидан, бу ҳолат судьянинг ўзи учун ёки унинг ёрдамчиси учун ҳам

муҳим бўлиб, улар ижро варақаси берилиши муддати билан боғлиқ масалани

ўзларининг назоратида олиб туришларига имконият яратади;

учинчидан, манфаатдор шахс томонидан ҳал қилув қарори кучга киргандан

сўнг, судга яна бир марта ижро варақаси берилишини сўраб мурожаат

қилинишининг

олди олинади. Энг асосийси, бу фуқароларнинг судга бўлган

ишончига ижобий таъсирини кўрсатади, суд қарорининг мукаммаллигига

эришилади, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширади.

Бинобарин, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмига “мазкур қарор қонуний кучга

киргандан сўнг ижро варақаси берилсин”, деган ёзувнинг киритилиши билан ушбу

муаммолар ўз ечимини топади”.[10]

Кўриб, гувоҳи бўлганимиздек, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги

ундириш ҳақидаги даъво тури билан тан олиш даъво турига мансуб бўлган

никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво тури биргаликда қўшилган

ҳолда ундириш тўғрисидаги даъво турига мансуб бўлиши судлар томонидан ижро

варақаси берилишига хизмат қилади.

Фуқаролик процессуал ҳуқуқ назариясида шунингдек даъволар моддий

-

ҳуқуқий

таснифига қараб турларга ажратилиши ҳам назарда тутилганки, бу ҳолат

маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъволарда алоҳида аҳамиятли

ҳисобланади. Чунки маънавий зарарни ундириш бир неча қонун ҳужжатларида

назарда тутилганлиги, бу қонун ҳужжатлари бир қатор ҳуқуқий муносабатларни

тартибга солиши даъволарни туркумлаштириш борасида мураккабликлар ва

ўзига хосликларни юзага келтиради.

Маълумки, фуқаролик, меҳнат, оила, уй

-

жой ва бошқа ҳуқуқ соҳаларининг

низоли моддий ҳуқуқий муносабатлар тусига боғлиқ равишда фуқаролик, меҳнат,

оила, турар

-

жой ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган даъволар

бўйича ишларга ажратилади. Шунга мос равишда маънавий зарарни ундириш

тўғрисидаги даъволар низоли ҳуқуқий муносабатларнинг хусусиятига қараб

фуқаролик, экологик, оммавий, жиноий ҳуқуқбузарликлардан келиб чиқадиган

даъволар ҳамда

меҳнат қонунчилиги бузилишидан келиб чиқадиган даъволарга

туркумланади. Бунинг асосий сабаблари юқорида қайд этилганидек, маънавий

зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талаблари нафақат фуқаролик, меҳнат, оила,

уй

-

жой ва бошқа ҳуқуқ соҳаларининг низоли моддий ҳуқуқий муносабатлар, балки


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2025) / ISSN 2181-1415

314

оммавий

-

ҳуқуқий ва жиноий

-

ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган

қонунчиликнинг

бузилишидан келиб чиқадиган даъволар билан ҳам бевосита

боғлиқ ҳисобланади. Масалан, ЖПКнинг 57

-

моддасига мувофиқ, жиноят туфайли

маънавий зарар кўрган шахс, жиноят иши юритилиши жараёнида маънавий

зарарни қоплаш ҳақида фуқаролик даъвосини қўзғаш ҳуқуқига эга.

Агар маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво билан жиноят иши

кўрилаётганда арз қилинмаган бўлса ёхуд ушбу масала жиноят процессида суд

томонидан ҳал қилинмаган тақдирда, бундай даъво ФПКнинг 38

-

моддасига

мувофиқ фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида фуқаролик судлари

томонидан кўрилади. Шунингдек, суд амалиётида турли хил амалиёт ёки

ёндошувларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Пленумининг “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг

айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида реабилитация этилганнинг маънавий

зарарни ундиришга бўлган ҳуқуқи оқлов ҳукми чиқарилганидан ёки жиноят иши

тугатилганидан кейин вужудга

келишини назарда тутиш лозимлиги,

реабилитация этилганга етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво

талаби фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида кўрилиши тўғрисида

тушунтириш берилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Қонун

фуқароларга, ташкилотларга суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини

беради. Улар бу ҳуқуқдан аввало, белгиланган тартибда даъво қўзғатиш йўли

билан фойдаланадилар. Даъво қўзғатилиши муҳим процессуал акт бўлиб, даъво

муддатининг ўтишини узади (ФКнинг 157

-

моддаси). Бу қонунда белгиланишича,

даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан,

шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни

қилиши

билан узилади.[11] Шу пайтдан эътиборан фуқаролик ишининг ҳаракати

бошланади. Суднинг тарафлар ўртасидаги низони кўриш ва бу тўғрида қарор

чиқариш бурчи вужудга келади.[12]

Фуқаролик процессуал қонунчилик судда иш қўзғатиш босқичида бир қатор

шартлар ва талабларни белгилайди. Ушбу талаблар фуқаролик суд ишларини

юритишнинг вазифаларини тўлиқ амалга оширилишида муҳим

аҳамият касб

этади.

Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларни судда қўзғатиш

жараёнида қонунчилик даъво аризаси билан мурожаат қилувчи шахсларга бир

қатор

талабларни белгилайди. Мазкур талаблар судда ишларни ўз вақтида ва

тўғри кўриш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашади.

Бинобарин, даъво аризаси (ариза)да даъвогарнинг талаблари ва

илтимослари кўрсатиб ўтилган бўлади. Тарафлар ўртасида келиб чиққан моддий

-

ҳуқуқий

низони судда кўриб ҳал қилиш мақсадида судга тақдим этилган

даъвогарнинг даъво аризаси судда бир вақтнинг ўзида ҳуқуқ ҳимоясининг

процессуал воситаси бўлиш билан бирга судда иш қўзғатишнинг процессуал

воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади.

Судга тақдим этилаётган даъво аризаси (ариза) аввало ёзма шаклга амал

қилган

ҳолда расмийлаштирилади. ФПКнинг 188

-

моддасида ҳам судда ишлар ёзма

шаклда, шу жумладан почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ариза бериш

йўли билан қўзғатилиши назарда тутилган.

Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича судга тақдим

этилаётган даъво аризасининг мазмунига ҳам албатта эътибор бериш лозим. Зеро,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2025) / ISSN 2181-1415

315

ФПКнинг 189

-

моддасида аризанинг мазмунига қўйилган талаблар назарда

тутилган бўлиб, ариза ушбу моддада белгиланган талабларга риоя этилмаган

ҳолда

берилган бўлса, судья аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни

қайтаради (ФПКнинг 155

-

моддаси).

Аризада даъвогарни ёки унинг вакилининг, шунингдек бошқа тарафнинг

телефонлари ва факс рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.

Аризада электрон манзили кўрсатилганлиги аризачининг суд чақирув

қоғозларини

ва бошқа хабарномаларни, суд ҳал қилув қарорларининг ҳамда

ажримларининг кўчирма нусхаларини электрон ҳужжат тарзида олишга бўлган

розилигидир.

Аризага қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:

1) арз қилинаётган талабларга асос бўлган ҳолатларни;

2) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя

этилганлигини, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

3) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда

тўланганлигини;

4) аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни, агар ариза

вакил томонидан имзоланган бўлса.

Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича судга тақдим

этилаётган даъво аризаси учун ундириладиган давлат божининг миқдори ушбу

тоифадаги ишлар учун қонунчиликда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга

олган ҳолда

белгиланади. Масалан, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги

ишлар бўйича даъвогарлар давлат божини тўлашлари талаб этилсада, лекин

давлат божининг миқдори одатдагидек даъво миқдорининг суммасидан келиб

чиқмайди, балки номулкий тусдаги даъво аризалардан ундириладиган миқдорда

ундирилади. Хусусан, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунига

илова сифатида тасдиқланган Давлат божи ставкалари миқдорларининг

е

-

бандига кўра, мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) даъво

аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 2 баравари миқдорида

давлат божи ундирилади.[13]

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил

24 ноябрдаги “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш

амалиёти тўғрисида”ги 14

-

сон қарорининг 5

-

бандига

кўра, “бир вақтнинг ўзида

мулкий ва номулкий характерга эга бўлган мустақил талаблардан иборат бўлган

аризалардан давлат божи ҳар бир талаб алоҳида, мулкий ва номулкий

характердаги аризалар учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича ундирилади.

Масалан, никоҳдан ажратиш ва мол

-

мулк ҳақидаги талаб битта даъво аризасида

қўйилганда ёки битта ишга бирлаштирилганда, давлат божи ҳар бир талаб бўйича

алоҳида ундирилади.

Даъво суммаси кўпайтирилганда, давлат божининг етишмаётган суммаси

даъво миқдорининг кўпайтирилганлиги инобатга олинган баҳосига мувофиқ

ундирилиши лозим, даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилганда эса,

давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди”.[14]

Судда фуқаролик ишларини қўзғатиш босқичида суд томонидан аризани

қайтариш

билан боғлиқ хорижий

давлатлар қонунчилик тажрибаси ўрганилганда,

Қозоғистоннинг Фуқаролик процессуал кодексида ушбу босқичда даъвогарлар

учун айрим имкониятлар мавжудлиги аниқланди. Масалан, Қозоғистон ФПКнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2025) / ISSN 2181-1415

316

аризани қайтариш асослари назарда тутилган 152

-

моддасининг 3

-

бандида даъво

унинг мазмунига қўйилган талабларга жавоб бермаса ёки аризага илова

қилинадиган

ҳужжатлар рўйхати тўлиқ бўлмаган ҳолларда агар бу камчилик ишни

судда кўришга тайёрлаш босқичида бартараф этиш имкони бўлмаган

тақдирдагига қайтарилиши назарда тутилган.[15]

Яна бир ҳолат, мамлакатимизнинг 1997 йил 30 августдаги ФПКнинг 154

-

моддасида аризани ҳаракатсиз қолдириш институти мавжуд бўлиб, бу институт

ҳозирги

аризани қайтариш билан асослари ўхшаш бўлган. 1997 йил 30 августдаги

ФПКнинг 154

-

моддасига кўра, судья ариза ушбу Кодекснинг 149 ва 150

-

моддаларида баён этилган талабларга, яъни аризанинг шакли ва мазмунига

қўйилган

талабларга риоя қилинмай берилганлигини ёки давлат божи

тўланмаганлигини аниқласа, аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида ажрим

чиқариб, бундан даъвогарни хабардор қилар ва камчиликларни тузатиш учун унга

муҳлат берар эди. Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатмаларига

мувофиқ юқоридаги талабларни бажарса ва давлат божини тўласа, ариза судга

дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланар эди. Акс ҳолда, ариза

берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилар ва бу ҳақда ажрим чиқарилар эди.

Эндиликда эса бу жараён бир мунча мураккаблашганини кўриш мумкин.

Яъни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ФПК 155

-

моддаси иккинчи қисмига

кўра, аризани қайтариш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажрим устидан шикоят

қилиниши (протест келтирилиши) мумкин ва агар ажрим бекор қилинган

тақдирда, ариза судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб

ҳисобланади. Муқаддам судья камчиликларни баратараф этиш учун даъвогарга

муддат берар, даъвогар ушбу муддатда судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ

юқоридаги талабларни бажарса, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни

берилган ҳисобланар эди. Шу ўринда даъвогар томонидан талабнинг бажарилиши

сифатида судга тегишли ҳужжатларни тақдим этилиши эътироф этилган. Ҳозирда

эса жараён бир мунча мураккаблашиб, даъвогар ажрим устидан шикоят қилиши

(прокурор протест келтириши) талаб этилади. Ваҳоланки, камчиликка йўл қўйган

даъвогар суднинг асосли ажрими устидан шикоят қилиши, прокурорнинг эса

протест келтириши мантиққа тўғри келмайди. Агар ажрим бекор қилинса, ариза

судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланиши

белгиланган.

Бу борада ўрганилган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики,

масалан, Россия ФПКнинг 136

-

моддасида муқаддам мамлакатимиз ФПКнинг 154

-

модасида белгиланган нормага ўхшаш қоида назарда тутилган. Худди шундай

норма Украина ФПКнинг 185

-

моддаси 3

-

бандида ҳам мавжуд.[16]

Шундай экан, фикримизча, амалдаги ФПКнинг 155

-

моддаси учинчи қисми

қуйидаги

таҳрирда баён этилиши таклиф қилинади:

“Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ

ушбу Кодекснинг 188

-191-

моддаларидаги талабларни бажарса ва давлат божини

тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда,

ариза берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим

чиқарилади. Ариза ва ажрим имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд

ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади."

ФПКнинг 38

-

моддасига кўра, судда ўз ҳуқуқ ва

мажбуриятларини амалга

ошириш лаёқати вояга етган фуқаролар ва ташкилотларга тегишлидир. Демак,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2025) / ISSN 2181-1415

317

ходим даъво қўзғатиш учун судда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш

лаёқатига (фуқаролик процессуал муомала лаёқатига) эга бўлиши лозим.

Маънавий зарарни

ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича судда ўз ҳуқуқ ва

мажбуриятларини амалга ошириш лаёқатига вояга етмаган шахслар ҳам эга

бўладилар. Масалан, вояга етмаган шахс иш берувчи билан меҳнат

муносабатларига киришиб, иш ҳақини ундириш тўғрисидаги талаб билан

мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Иш ҳақини ўз вақтида тўланмаслиги эса

ходимга маънавий зарар етказиши мумкин. Шундай экан вояга етмаган ходим бир

вақтнинг ўзида иш ҳақини ундириш тўғрисидаги талаб билан бирга ўзига

нисбатан етказилган маънавий зарарни ундиришни ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эга

бўлади. Чунки ФПКнинг 42

-

моддаси учинчи қисмига кўра, ота

-

оналардан алимент

ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий

муносабатлардан ва олинган иш ҳақини ёки бошқа даромадни тасарруф этиш

билан боғлиқ битимлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича вояга етмаганлар

судда ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини шахсан ҳимоя

қилиш

ҳуқуқига эга.[17] Шу ўринда вояга етмаган ходимнинг маънавий зарарни

ундириш ҳақидаги талаблари ҳам меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан

келиб чиқадиган талаблар доирасига киритилганлиги унинг маънавий зарарни

ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиши учун асос бўла олади.

Таъкидлаш керакки, судга мурожаат қилаётган шахс албатта судда даъво

қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлиши, яъни фуқаролик процессуал муомала лаёқатига эга

бўлиши шарт. Бинобарин, фуқаролик процессуал муомала лаёқатига эга

бўлмаслик, яъни ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилганлиги суд

томонидан даъво аризасини қайтариш каби ҳуқуқий оқибатларга олиб келади

(ФПКнинг 195

-

моддаси). Лекин судьялар ушбу тоифадаги ишларни қўзғатиш

жараёнида қонунчиликдаги юқоридаги ўзига хос процессуал хусусиятларни

назарда тутишлари талаб этилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси //

https://lex.uz/docs/3517337#3522070

2. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1

-

жилд. М. «Рус тили» нашриёти. 1981.

-215

б. Шорахметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал ҳуқуқи.

Дарслик.

-

Тошкент: Адолат. 2001 й,

-

150 б.

3. Мухтасар (шариат қонунларига қисқача шарҳ). –Тошкент, “Чўлпон”. 1994.

-

269 б.

4. Клейнман А.Ф. Основные вопросы учения об иске в советском

гражданском процессе.

-

М., 1959.

-

С.5

-

22.; Добровольский А.А. Исковая форма

защиты права (основные вопросы учения об иске).

-

М., 1965. гл. 1.

5. Эгамбердие Э. Фуқаролик жараёни ҳуқуқида даъво муаммолари. –Т,

Адолат, 1994.

-

8 бет.

6. Гражданское судопроизводство // Учебное пособие. Под ред. В.М.

Семенова. –Сверд

-

ловск. 1974.

-

152 с.

7. Юридик энциклопедия / Юридик фанлар доктори, профессор У.

Таджихановнинг умумий таҳририда.

-

Тошкент: «Шарқ», 2001.

-

87 б.

8. Юридик энциклопедия. Ўша жойда. 2001.

-

87 б.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2025) / ISSN 2181-1415

318

9. Шорахметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал

ҳуқуқи. Дарслик.

-

Тошкент: Адолат. 2001. –154 б.

10. Тажибоев М.М. Суд ҳал қилув қарорини ёзиш юзасидан / Илмий

-

амалий

қўлланма

.

–Тошкент, Судьялар олий мактаби. 2023. –Б. 40

-41.

11. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Биринчи қисм //

https://lex.uz/acts/111189

12. Шораҳметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал

кодексига шарҳлар. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2010.

-

344 б.

13. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи

тўғрисида”ги ЎРҚ

-600-

сон қонуни // https

://lex.uz/docs/4680944

14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24

ноябрдаги “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти

тўғрисида”ги 14

-

сон қарори // https://lex.uz/acts/1617259

15. Гражданский процессуальный кодекс Республики Казахстан (с

изменениями и дополнениями по состоянию на 01.09.2023 г.) //

https://online.zakon.kz

16. Гражданский процессуальный кодекс Украины от 18 марта 2004 года №

1618-

IV (с изменениями и дополнениями по состоянию на 03.08.2023 г.) //

https://continent-online.com

17. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси //

https://lex.uz/docs/3517337#3522600

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси // https://lex.uz/docs/3517337#3522070

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-жилд. М. «Рус тили» нашриёти. 1981. -215 б. Шорахметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Дарслик. -Тошкент: Адолат. 2001 й, -150 б.

Мухтасар (шариат қонунларига қисқача шарҳ). –Тошкент, “Чўлпон”. 1994. -269 б.

Клейнман А.Ф. Основные вопросы учения об иске в советском гражданском процессе. -М., 1959.-С.5-22.; Добровольский А.А. Исковая форма защиты права (основные вопросы учения об иске). -М., 1965. гл. 1.

Эгамбердие Э. Фуқаролик жараёни ҳуқуқида даъво муаммолари. –Т, Адолат, 1994. -8 бет.

Гражданское судопроизводство // Учебное пособие. Под ред. В.М. Семенова. –Сверд-ловск. 1974. -152 с.

Юридик энциклопедия / Юридик фанлар доктори, профессор У. Таджихановнинг умумий таҳририда. -Тошкент: «Шарқ», 2001. - 87 б.

Юридик энциклопедия. Ўша жойда. 2001. -87 б.

Шорахметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Дарслик. -Тошкент: Адолат. 2001. –154 б.

Тажибоев М.М. Суд ҳал қилув қарорини ёзиш юзасидан / Илмий-амалий қўлланма. –Тошкент, Судьялар олий мактаби. 2023. –Б. 40-41.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Биринчи қисм // https://lex.uz/acts/111189

Шораҳметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига шарҳлар. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2010. - 344 б.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сон қонуни // https://lex.uz/docs/4680944

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 14-сон қарори // https://lex.uz/acts/1617259

Гражданский процессуальный кодекс Республики Казахстан (с изменениями и дополнениями по состоянию на 01.09.2023 г.) // https://online.zakon.kz

Гражданский процессуальный кодекс Украины от 18 марта 2004 года № 1618-IV (с изменениями и дополнениями по состоянию на 03.08.2023 г.) // https://continent-online.com

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси // https://lex.uz/docs/3517337#3522600