Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of jurisdiction and admissibility of claims for moral
damage compensation in court proceedings
Anvar ADKHAMOV
1
Prosecutor General's Office
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
25 February 2025
This scientific article examines issues of jurisdiction and
competence in the judicial collection of compensation for moral
damage. The legislation of the Republic of Uzbekistan has
introduced new legal norms governing the compensation for
moral damage, and the article analyzes their application, as well
as the challenges arising in judicial practice. Additionally, the
study explores jurisdictional and procedural aspects of moral
damage claims and provides scientifically grounded
recommendations for improving this legal field.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
moral damage,
compensation,
judicial procedure,
jurisdiction, c
ivil law,
procedural law,
judicial practice.
Суд тартибида маънавий зарар учун тўлов ундиришнинг
тааллуқлилиги ва судловга тегишлилиги масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
маънавий зарар,
компенсация,
суд тартиби,
судловга тегишлилик,
фуқаролик ҳуқуқи,
процессуал ҳуқуқ,
суд амалиёти.
Ушбу
илмий
мақолада
суд
тартибида
маънавий
зарар
учун
тўлов
ундиришнинг
тааллуқлилиги
ва
судловга
тегишлилиги
масалалари
таҳлил
қилинади
.
Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигида
маънавий
зарар
учун
компенсация
тўлашга
оид
янги
ҳуқуқий
нормалар
жорий
этилган
бўлиб
,
ушбу
мақолада
мазкур
нормаларнинг
қўлланилиши
ва
суд
амалиётидаги
муаммолар
ёритилади
.
Шунингдек
,
маънавий
зарар
учун
тўлов
ундириш
билан
боғлиқ
судловлик
ва
процессуал
хусусиятлар
кўриб
чиқилади
ҳамда
ушбу
соҳада
такомиллаштириш
бўйича
илмий
асосланган
таклифлар
берилади
.
1
Doctor of Philosophy (PhD) in Legal Sciences, Senior Prosecutor of the Department at the General Prosecutor's
Office, Justice Counselor
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
158
Вопросы подведомственности и подсудности взыскания
компенсации морального вреда в судебном порядке
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
моральный вред,
компенсация,
судебный порядок,
подсудность,
гражданское право,
процессуальное право,
судебная практика.
В данной научной статье рассматриваются вопросы
подсудности и юрисдикции взыскания компенсации за
моральный вред в судебном порядке. В законодательство
Республики Узбекистан введены новые правовые нормы,
регулирующие возмещение морального вреда, и в статье
анализируется их применение, а также возникающие в
судебной практике проблемы. Кроме того, исследуются
вопросы юрисдикции и процессуальные особенности
рассмотрения исков о взыскании морального вреда,
предлагаются научно обоснованные рекомендации по
совершенствованию данной сферы.
Ўзбекистон
Республикасининг
қонунчилигида
маънавий
зарарни
ундиришга доир янги ҳуқуқий нормалар киритилиб, унда маънавий зарарни
қоплашга доир умумий қоидалар, зарарни қоплаш усули ва миқдорига оид
нормалар ўз ифодасини топди.
Шу ўринда юридик адабиётларда мамлакатимиз қонунчилигида маънавий
зарар учун тўлов ундириш тўғрисидаги нормаларнинг киритилиши ижобий
баҳоланган ҳолда “Меҳнат қонунчилигида ходимларнинг меҳнатга оид
ҳуқуқларининг бузилиши натижасида унга тўланиши лозим бўлган зарарлар
қаторига маънавий зарар учун компенсация тўлашнинг киритилиши
ходимларнинг
ҳуқуқларини
қўшимча
равишда
кафолатлаш
имконини
яратганлиги, аксарият ходимлар суддан меҳнат ҳуқуқларининг тикланишини
талаб қилиш билан бир вақтда ўзларига етказилган маънавий зарар учун тўлов
ундириш ҳақидаги талабни ҳам илгари сурмоқдалар. Эндиликда судлар ходимнинг
шахсий номулкий ҳуқуқлари бузилганлиги натижасида етказилган маънавий
зарар учун тўлов ундириш масаласини ҳал этиш мақсадида бевосита фуқаролик
ҳуқуқи нормаларига ҳам мурожаат қилмоқдалар. Бу эса меҳнатга оид ҳуқуқий
муносабатлар учун фуқаролик ҳуқуқи нормаларини қўллаш масалаларини чуқур
ўрганишни, маънавий зарарни қоплаш билан боғлиқ меҳнат ва фуқаролик ҳуқуқи
нормаларини қиёсий таҳлил қилишни ҳамда улар ўртасидаги ўзаро
номувофиқликларни
аниқлаш ва уларни бартараф этишни тақозо этади” деган
фикрлар билдирилиб ўтилади [1].
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, судларга маънавий зарар учун тўлов ундириш
тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бунинг асосий
сабабларидан бири
маънавий зарар учун тўлов ундириш фуқароларнинг номулкий
ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим воситаси эканлиги ва турли
қонунларимизда маънавий зарар учун тўлов ундиришнинг кафолатланиши билан
изоҳланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2000 йил 28 апрелдаги 7
-
сонли “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорида ҳам мазкур Пленум
қарорини қабул қилиш зарурати сифатида маънавий зарар етказиш билан боғлиқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
159
бўлган муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг турлилиги ва
уларни кучга кириш муддатларининг ҳар
хиллиги
кўрсатилган [2].
Маълумотларга қараганда, биринчи инстанция судларида жами кўриб
тамомланган фуқаролик ишларининг сони 2021 йилда 518
087 тани, 2022 йилда
863
883 тани ва 2023 йилнинг 12 ойида 949
359 ташкил этган бўлиб [3], бу
ишларга мутаносиб равишда маънавий зарар учун тўлов ундириш мумкин бўлган
тоифадаги ишлар сони ҳам кўпайиб бормоқда.
Масалан, 2022 йилда судларда кўрилган меҳнатга оид низоли ишларнинг
умумий сони 11
113 тани ташкил этиб, 2021 йилга қараганда 6 083 тага кўпайган.
2022 йилда биринчи инстанция тартибида туманлараро судларда кўрилган меҳнат
низоларининг 3151 таси маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар
ҳисобланиб, бу кўрсаткич 2021 йилда 2606 тани ташкил этган [4]. Ундан ташқари,
Ўзбекистон судлари томонидан 2016 йилдан 2023 йилнинг декабрь ойигача
бўлган даврда 5304 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган.
2007
–2015 йиллар оралиғида эса оқланганлар 110 кишини ташкил этган [5]. Бу эса
ўз навбатида реабилитация қилинган шахсларни маънавий зарарни ундириш ва
уларга нисбатан етказилган маънавий зарар учун тўлов ундириш билан боғлиқ
ишларни келтириб чиқаради. Юридик адабиётларда реабилитация қилинган
шахсларни маънавий зарарни ундириш ва уларга нисбатан етказилган маънавий
зарар учун тўлов ундириш билан боғлиқ муаммолар ҳақида ҳуқуқшунос олимлар
томонидан муносабат билдирилиб, турли илмий тадқиқотлар амалга
оширилаётганлигини кўриш мумкин [6].
Судларда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги талаблар илгари
сурилаётган ишларнинг кўпайиб бораётанлигини кўрсатадиган яна бир муҳим
омиллардан бири фуқаронинг ҳар қандай кўринишдаги ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларининг бузилиши оқибатида маънавий зарар келиб чиқиши
мумкинлиги муносабати билан судга асосий талаб билан мурожаат қилиш вақтида
қўшимча равишда маънавий зарарни ундириш талаби ҳам илгари сурилишида
намоён бўлмоқда. Масалан, биргина меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган ишга тиклаш, соғлиғига нисбатан етказилган зарарни ундириш каби
талаблар билан мурожаат қилаётан даъвогар албатта қўшимча равишда маънавий
зарарни ундиришни ҳам илгари суради. Шунинг учун бўлса керак, мамлакатимиз
Олий суди томонидан маънавий зарарни ундириш билан боғлиқ ишларнинг
алоҳида статистикаси юритилмайди.
Бироқ, шундай бўлса
-
да, маълумотларга қараганда, маънавий зарарни
ундириш ҳақидаги қўшимча талаблар илгар сурилган тоифадаги ишлар сони
кўпайиб бормоқда. Масалан, 2022 йилда биргина меҳнатга оид низоли ишларнинг
умумий сони 11
113 тани ташкил этиб, 2021 йилга қараганда 6 083 тага кўпайган.
2023 йилнинг 1
-
ярмида эса бу тоифадаги низоли ишларнинг сони 5854 тани
ташкил этган (2022 йилнинг мос даврида 3892 та бўлган) [7].
Суд амалиётида маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги талаблар мавжуд
бўлган фуқаролик ишларининг тобора ортиб, турли кўриниш ҳосил
қилаётганлиги ҳамда мазкур масала турли қонун ҳужжатлари билан тартибга
солиниши ўз навбатида фуқаролик процессуал ҳуқуқ назариясида, шу жумладан
ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳам ҳал этилиши
зарур
бўлган
қатор
муаммоларни
юзага
келтирмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
160
Маънавий зарарни ундириш турли моддий ҳуқуқ нормаларида назарда
тутилса
-
да, лекин у даъво шаклида фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида
кўриб ҳал этилади. Суд муҳокамасининг предмети ҳисобланган маънавий зарарни
ундириш ҳақидаги
ишларда иштирок этувчи субъектлар таркибини аниқлаш,
ушбу талабларнинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини, маънавий
зарар учун тўлов миқдорини аниқлаш бўйича исботлаш ва далиллар масаласини
ҳал этиш, суд қарорларига қўйилган талаблар, буларнинг
барчаси мазкур
тоифадаги низоли ишларни судда кўришнинг ўзига хос процессуал
хусусиятларини аниқлашни тақозо этади.
Маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги ишларнинг суднинг айнан қайси
бўғинида кўрилиши кераклигини аниқлаш муҳим масалалардан ҳисобланади.
Профессор Ш.Ш.
Шорахметов таъбири билан айтганда, судларга тааллуқли бўлган
ҳамма ишларнинг суд тизими бўғинлари ўртасида тақсимланишига судловлилик
деб айтилади. Ишнинг судловлилигини белгилаш –
мазкур ишни қайси суд
кўришга ва ҳал этишга ваколатли эканлигини белгилаш демакдир [8]. Бошқа бир
ҳуқуқшунос олим Э.
Эгамбердиев фуқаролик ишларининг судловлилиги
тушунчасига “Судларга тааллуқли бўлган ишларни бир бутун суд тизимига
кирадиган турли бўғиндаги судлар ўртасида тақсимланиши” деб таъриф берган.
Судловлилик
бу –
фуқаролик ишини кўриб ҳал қилишга оид турли суд
органларининг ваколатидир [9].
Амалиётчи мутахассис ва олим Э.К.
Сабировнинг фикрича, фуқаролик
процессида судловлилик
–
бу фуқаролик иши муайян фуқаролик судига
тегишлилигини билдиради. Бу судловлиликнинг объектив томонини ташкил
қилади. Судловлиликнинг субъектив томони эса, бу суднинг муайян фуқаролик
ишини ўз иш юритувига қабул қилиш ва қарор чиқаришга бўлган ваколатидир.
Шундай экан, судловлилик муайян фуқаролик иши бўйича қарор чиқариш
ваколатини ҳамда мазкур иш бўйича манфаатдор бўлган шахсларни ушбу судга
бўйсуниш мажбуриятини белгилашни ўз ичига олади [10].
Профессор М.М.
Мамасиддиқов “Фуқаролик ишларининг судловлилиги
деганда, судларга тааллуқли бўлган ишларнинг турлари ҳамда жойлашган
ҳудудига қараб
бир тизимдаги суд бўғинлари ўртасида тақсимланишини белгилаб
берувчи фуқаролик процессуал ҳуқуқи нормалари мажмуи”ни тушунади [11].
Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, фуқаролик
ишлари бўйича судлар томонидан кўриладиган ҳамда ишнинг
мураккаблиги, унда
иштирок этувчи шахслар таркибидаги ўзига хослик, тарафларнинг яшаш жойлари
ёки низоли мулкнинг жойлашган ерини инобатга олган ҳолда фуқаролик ишининг
турли инстанция судлари ўртасида тақсимланишига фуқаролик ишининг судловга
тегишлилиги
деб атасак тўғри бўлади.
Маълумки, фуқаролик ишларининг қайси суднинг судловига тегишлилиги
фуқаролик процессининг асосий институтларидан бири ҳисобланади. Ўз
навбатида, фуқаролик ишининг судловга тегишлилигининг тўғри белгиланиши
манфаатдор шахсларнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга оширишнинг
зарур шарти ҳисобланади.
Судловга тегишлилик масаласи ва унга тегишли бўлган ҳуқуқий нормаларни
мукаммал билиш суд ишларини юритишнинг барча турларига оид бўлган ва
процессуал қонунчилик бўйича судларга тааллуқли бўлган ишларни, бир бутун суд
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
161
тизимига кирадиган турли бўғиндаги судлардан қайси бирини кўриб ҳал қилиши,
бу судларнинг ўзларига тегишли бўлган ваколатларининг нималардан иборат
эканлиги ва уларнинг ваколатларини бир
-
бирини ажратиб олишда чуқур аҳамият
касб этади.
Шунингдек судловга тегишлилик фуқаролик ишларининг қайси судларда
мазмунан кўриб ҳал қилиниши, бузилган ёки низолашилаётган субъектив
ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини процессуал қонунчиликда
кўрсатилган муддатларда судлар томонидан тўғри
ва ўз вақтида кўриш ва ҳал
қилиш каби вазифаларни амалга ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Судлар нафақат фуқаролик ишлари, шу билан бирга жиноят, маъмурий ва
иқтисодий ишларни ҳам мазмунан кўриш ва ҳал қилиш орқали одил судловни
амалга оширадилар ва суд ҳокимиятининг вазифаларини адо этадилар.
Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъволар, қоида тариқасида,
қўшимча
талаблар тоифасига киришини ҳисобга оладиган бўлсак, суднинг ушбу
тоифадаги низоли ишларни кўришга ваколатли бўлиши мезони сифатида
маънавий зарар ундириш тўғрисидаги талабнинг асосий даъво талаби билан ўзаро
ҳуқуқий боғланишини кўрсатиш мумкин. Шундай қилиб, агар дастлабки даъво
талабини кўриш суднинг ваколатига кирса, у ҳолда асосий даъводан келиб чиққан
маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво талаблари ҳам суднинг ваколатига
киради ва аксинча.
Юридик адабиётларда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар
бўйича ишларнинг тааллуқлилигини, бошқача айтганда, судларнинг ваколатини
чегаралаш анъанавий равишда низонинг субъектив таркиби ва
низонинг
иқтисодий тусга эга эканлиги каби мезонларга асосланади. Унга кўра, ҳуқуқшунос
олим Н.Ш.
Гаджиалиева шундай фикр билдирадики, унга кўра, агар шахсга
жисмоний ва маънавий азоб
-
уқубатлар хўжалик юритувчи субъектнинг ишчанлик
обрўси каби номоддий неъматларга тажовуз натижасида келиб чиққан бўлса,
маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво иқтисодий суднинг ваколатига
киради [12].
Мамлакатимиз Иқтисодий процессуал кодексининг 26
-
моддасига кўра,
иқтисодий суд ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал
қилади. Бироқ таҳлиллар шуни кўрсатадики, агар юридик шахснинг ишчанлик
обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво билан бир вақтда юридик шахс раҳбари
томонидан шу бадном қилувчи маълумотлар тарқатилганлиги оқибатида
етказилган маънавий зарарни ундириш
тўғрисида талабни илгари сурса, бу иш
иқтисодий суд томонидан кўрилиши мумкинлиги ўз ечимини топмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд амалиётида фуқаро ва
ташкилотларнинг шаъни, қадр
-
қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш
ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида”ги Қарорининг 13
-
бандига кўра, суд бу
талабни ФКнинг 985
-
моддасига мувофиқ ҳал этади. Бу ўринда бу талабни
фуқаролик ишлари бўйича суд ҳал қиладими ёки иқтисодий судми?
Бу
саволга
аниқ
жавоб
мавжуд
эмас.
С.Д.
Маткаримованинг фикрича, компания (ташкилот) раҳбари мазкур
компаниянинг ишчанлик обрўсига нисбатан етказилган зарар учун моддий зарар
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади,
бироқ маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги талаб билан эмас. Унинг фикрича,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
162
агар компания (ташкилот) раҳбари маънавий зарарни қоплашни талаб қилса,
судга даъво компания (ташкилот)нинг номидан эмас, балки раҳбар сифатида
ўзининг номидан берилиши керак [13]. Бу дегани ишда даъвогар компания
(ташкилот) эмас, балки жисмоний шахс сифатида компания (ташкилот) раҳбари
гавдаланади. Бу ерда даъвогар сифатида юридик шахс эмас, фуқаро иштирок
этади. Даъвогарнинг талаби эса юридик шахсга етказилган маънавий зарарни
ундириш эмас, балки ўзига нисбатан етказилган маънавий зарарни ундириш
ҳисобланади. Бу ўринда даъвогар судда ўзига нисбатан етказилган руҳий ва
жисмоний азобларни исботлаб бериши шарт. Агар компаниянинг ишчанлик
обрўсига путур етиши муносабати билан руҳий ва жисмоний азобларни бошидан
ўтказганлигини исботлаб бергудек бўлса, у ҳолда суд даъво талабини
қаноатлантириши ҳам мумкин. Шунда ҳам маънавий зарар юридик шахсга
эмас,
жисмоний шахга нисбатан ундириб берилади.
Юридик адабиётларда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги барча
турдаги даъволарда даъвогар фақат жисмоний ёки маънавий азоб
-
уқубатларга
дучор бўлган шахс бўлиши мумкинлиги, юридик шахслар ушбу тоифадаги ишлар
бўйича даъвогар бўла олмаслиги ҳақида фикрлар билдириб
келинади [14].
Маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволарнинг ташқи юрисдикцияси
тўғридан
-
тўғри қонун
ҳужжатларида тартибга солинмаганлиги сабабли, ушбу
тоифадаги даъволарни кўриб чиқиш борасида суд органларининг ваколатларини
чегаралашга доир доктринада бир хил ёндошув шакллантирилмаган. Илмий
адабиётларда ўрганилаётган масалани ҳал қилишда иккита ёндашув мавжуд.
Бу ўринда олимларнинг позициялари маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш
ҳуқуқи кимга тегишли эканлигига қараб фарқланади.
Биринчи ёндашув маънавий зарарни талаб қилиш ҳуқуқи субъекти
сифатида фақат фуқаро бўлиши мумкинлигига асосланади. Ушбу қараш
тарафдорлари ФК 24
-
моддасида назарда тутилган қуйидаги қоидани важ қилиб
кўрсатадилар: “Фуқароларнинг юридик шахс ташкил этмасдан амалга
ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан, агар қонунчиликдан ёки
ҳуқуқий муносабат моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, ушбу кодекснинг
қоидалари қўлланилади.
Юридик шахс ташкил этмасдан ушбу модданинг биринчи қисми
талабларини бузган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро
тузган битимлар хусусида ўзининг тадбиркор эмаслигини важ қилиб кўрсатишга
ҳақли эмас. Суд бундай битимларга ушбу Кодекснинг тадбиркорлик фаолиятини
амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги қоидаларини қўллаши
мумкин” [15].
Бундай ёндашув суд амалиётида тез
-
тез учрайди. Шу ўринда қуйидаги
мисолни келтириб ўтамиз. Кассация инстанцияси судининг апелляция
инстанцияси судининг иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримини ўз кучида
қолдиради. Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркор Ш.нинг даъвоси бўйича
маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги талаб бекор қилинган. Суд тадбиркорлик
фаолияти соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар субъекти юридик шахсларга
тенглаштирилишини ва ФКнинг 1021
-
моддаси фақат фуқароларга нисбатан
қўлланилишига асослаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
163
Шундан келиб чиқиб, кассация инстанцияси томонидан апелляция
инстанциясининг етказилган маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъвонинг
иқтисодий судда кўришга тегишли эмаслиги тўғрисидаги хулосаси қонуний, деган
хулосага келган [16].
Якка тартибдаги тадбиркорларга маънавий зарар учун тўлов тўлашдан бош
тортиш учун бошқа асослар ҳам учраб туради. Хусусан, тадбиркорнинг
тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқларининг бузилганлиги муносабати билан маънавий
зарар учун тўлов ундириш назарда тутилмаган. Шу ўринда суд амалиётидан яна
қуйидаги мисолни келтирамиз: иқтисодий суднинг апелляция инстанцияси суди
маънавий зарар учун тўлов ундириш тўғрисидаги даъвони судга тааллуқли
бўлмаганлиги боис иш юритишни тугатиш ҳақидаги биринчи инстанция судининг
ажримини ўз кучида қолдирди. Маълум бўлишича, судга электр тармоқларига
уланиш бўйича технологик ишларни амалга ошириш бўйича
шартномани
бажариш мажбуриятини юклаш, неустойка ва маънавий зарарни ундириш
тўғрисида ариза билан мурожаат қилган якка тартибдаги тадбиркор Б.га
маънавий зарар етказилган.
Рад этиш тўғрисидаги биринчи инстанция судининг фикрига қўшилган
апелляция инстанцияси суди маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъвони
қаноатлантиришни рад этишда “Даъвогарга маънавий зарар даъвогарнинг
тадбиркорлик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган қонунга хилоф
хатти
-
ҳаракатлари, яъни даъвогарнинг мол
-
мулкининг бузилиши натижасида
етказилган”лигини кўрсатган. Бундай иш учун маънавий зарарни қоплаш қонун
ҳужжатларида назарда тутилмаган.
Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларнинг ўзига хос процессуал
хусусиятлари ҳақида гапирадиган бўлсак, энг аввало ушбу тоифадаги ишлар турли
ҳуқуқий
муносабатлардан, хусусан, фуқаролик, меҳнат, оммавий ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқишини таъкидлаш ўринли бўлади. Шу муносабат
билан назария ва амалиётда маънавий зарарни ундириш учун процессуал тартиб
-
таомил бир хилми ёки ҳуқуқий муносабатнинг хусусиятидан келиб чиқиб алоҳида
тартиб назарда тутиладими, деган ҳақли савол туғилиши табиий. Бу эса маънавий
зарарни ундириш тўғрисидаги ишларнинг тааллуқлилигига оид масалаларни
таҳлил этишни тақозо этади.
Юридик адабиётларда қайд этилишча, тааллуқлилик
деганда, фуқаролик
ишларини кўриш ва ҳал қилиш вазифаси қонун билан муайян давлат
органи ёки жамоат ташкилоти зиммасига юклатилганлиги тушунилади [17].
М.
Мамасиддиқов фикрича, тааллуқлилик деганда субъектив ҳуқуқнинг мазмуни
ва ишда иштирок этувчи шахслар таркиби хусусиятидан келиб чиқиб, фуқаролик
ишларини кўриш ва ҳал қилиш вазифаси қонун ҳужжатлари билан муайян давлат
органлари, жамоат ташкилотлари ёки бошқа ваколатли органлар зиммасига
юклатилганлиги тушуниладиган фуқаролик процессуал ҳуқуқи фанига оид илмий
тоифа ҳисобланади [18].
Миллий қонунчилигимизни таҳлил этиш шуни кўрсатадики, маънавий
зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар фақат судларга тааллуқли ҳисобланади.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 558
-
моддаси 4
-
бандида
белгиланишича,
иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий
зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги меҳнат низолари бевосита судда кўриб
чиқилади [19]. Шунингдек, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
164
тўғрисида”ги Қонуннинг 22
-
моддасига кўра, истеъмолчининг ҳуқуқлари
бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс,
башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ
миқдорини суд белгилайди [20].
“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 5
-
моддасига мувофиқ, журналист ўз касбига доир
фаолиятни амалга ошириш чоғида тақдим этган хабарининг мазмунини оммавий
ахборот воситаси бузиб эълон қилиши оқибатида ўзига етказилган маънавий
зарар ва моддий зиён қопланишини суд орқали талаб қилиш ҳуқуқига эга [21]
.
Бизга маълумки, ЖПКнинг “Реабилитация этилишнинг мулкий ва бошқа
оқибатлари” номли 302
-
моддаси биринчи қисмига кўра, реабилитация этилган
шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қонунга
хилоф равишда қамоқда сақлангани ёки уй қамоғига
жойлаштирилгани,
паспортининг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилиши қонунга хилоф равишда
тўхтатиб турилгани, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб
қилингани
туфайли вазифасидан қонунга хилоф равишда четлаштирилгани ёхуд
тиббий муассасага қонунга хилоф равишда жойлаштирилгани натижасида унга
етказилган мулкий зарарни ундириш ҳамда маънавий зиён оқибатлари бартараф
этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга [22]
.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маънавий зарарни
қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
Қарори 9
-
бандида тушунтириш берилишича,
ЖПКнинг 57
-
моддасига мувофиқ
жабрланувчи, яъни жиноят туфайли маънавий зарар кўрган шахс, жиноят иши
юритилиши жараёнида маънавий зарарни қоплаш ҳақида фуқаролик даъвосини
қўзғаш ҳуқуқига эга.
Амалдаги ЖПК 275
-
моддасига кўра, бевосита жиноят туфайли ёки ақли
норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик
шахсларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, шунингдек жабрланувчини дафн
этиш ёки унинг стационарда даволаниш харажатларини ҳамда суғурта тариқасида
унга тўланган пул, нафақа ёки пенсия пулини ундириш тўғрисидаги фуқаровий
даъволар жиноят процессида кўрилади.
Фуқаровий даъвонинг судловга тегишлилиги бу даъво қўзғатилган жиноят
ишининг қайси судловга тегишлилигига қараб аниқланади.
Ёки,
амалдаги
ЖПКнинг 276
-
моддасида, жиноят туфайли ёки ақли норасо
шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида ўзини мулкий зиён кўрган деб
ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то
суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво қўзғатишга ҳақлидир.
Жиноят содир этиш ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши
натижасида мол
-
мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда
унинг меросхўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш
ва уни
қувватлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши мумкин.
Оғзаки даъво аризаси баённомага ёзиб қўйилади.
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал
қилиш
учун давлат божи ундирилмайди.
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек даъвоси
кўрилмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида
қўзғатишга ҳақлидир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
165
ЖПКнинг 277
-
моддасида эса, фуқаровий даъво қўзғатилган ҳолларда содир
этилган қилмиш оқибатида шахсга мулкий зиён етказилган деб ҳисобласа, уни
фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор,
суд эса ажрим чиқаради. Қарорнинг ёки ажримнинг нусхаси даъвони қўзғатган
шахсга ёки унинг вакилига тақдим этилади.
Бунда фуқаровий даъвогарга ушбу
Кодекснинг
57-
моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, фуқаровий
даъвогар деб эътироф этиш рад қилинган шахсга эса, қарор устидан шикоят
қилиш тартиби тушунтирилиши белгиланган.
Агар жиноят иши кўрилаётганда маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво
арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса, ФПКнинг 38
-
моддасига мувофиқ бундай
даъво фуқаролик иши юритиш тартибида кўрилиши мумкин [23].
Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатадики, жиноят иши кўрилаётганда
жабрланувчилар томонидан маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво билан шу
судга арз қилинган тақдирда ҳам аксарият ҳолларда жиноят ишини кўраётган
судлар ушбу даъво талабини ҳал этмайдилар ва жабрланувчи ёки фуқаровий
даъвогарга ушбу талаб билан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат
қилиш ҳуқуқини тушунтириш билан чекланадилар.
Шу ўринда 2046 нафар прокуратура ходимлари ҳамда 81 нафар судьялар
иштирок этган ижтимоий сўров натижаларига кўра,
жиноят туфайли маънавий
зарар кўрган шахс жиноят иши кўрилаётганда ўзига нисбатан етказилган
маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилган тақдирда,
жиноят ишлари бўйича судлар ушбу ишларни кўриш ва ҳал этиши шартлиги
ҳақидаги норманинг ЖПКга киритилишига муносабатингиз қандай, деган саволга
прокуратура ходимларининг 1423 нафари, яъни 69,5 фоизи, судьяларнинг
67 нафари яъни, 80 фоиз респондентлар ижобий овоз беришган. Уларнинг
фикрича, жиноят туфайли маънавий зарар кўрган шахснинг ортиқча сарсон
бўлишининг олди олинади. Сўровномада иштирок этган прокуратура
ходимларидан 623 нафар, яъни 30,5 фоизи,
судьяларнинг 14 нафари ёки 20 фоизи
бу борада салбий фикр билдиришган. Уларнинг фикрича, жиноят ишлари бўйича
судлар маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги фуқаролик ишларини кўриш ва
ҳал этишга тўлиқ малакава ихтисосликлари етарли эмас
[24].
Кўриб турганимиздек, ижтимоий сўровда иштирок этган кўпчилик
прокуратура ходимлари
ва судьялар жиноят туфайли маънавий зарар кўрган
шахснинг
маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талаби жиноят ишлари
бўйича судлар томонидан жиноят ишини кўриш жараёнида ҳал этилиши
шартлиги ЖПКга норма сифатида киритилишини ёқламоқдалар.
Юқорида қайд этилган Пленум қарорининг 9
-
бандида берилган тушунтириш
мазмунига кўра, реабилитация этилганнинг маънавий зиённи ундиришга бўлган
ҳуқуқи оқлов ҳукми чиқарилганидан ёки жиноят иши тугатилганидан кейин вужудга
келади (ЖПК 302, 303, 306, 309 ва 3
10-
моддалари). Шундай экан, реабилитация
этилганга етказилган маънавий зиённи ундириш ҳақидаги даъво фуқаролик иши
юритиш тартибида кўрилиши (ФК 1021
-
моддаси) тўғри бўлади.
Эътибор қилган бўлсангиз, Пленум қарорининг 9
-
бандидаги тушунтириш ҳам
юқорида илгари сурган таклифимиз, яъни жиноят туфайли маънавий зарар кўрган
шахснинг маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талаби жиноят ишлари
бўйича судлар томонидан жиноят ишини кўриш жараёнида ҳал этилиши шартлигини
назарда тутувчи нормани ЖПКга киритилишини
тўғрилигидан далолат беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
166
Шундай қилиб, умумий қилиб айтганда, маънавий зарарни ундириш
тўғрисидаги ишлар судга тааллуқли низолар ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида
маънавий зарарни ундиришга қаратилган суд тартибидан ташқари бошқа махсус
тартиб назарда тутилмаган. Қолаверса, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги
ишларда албатта бир тараф (даъвогар) жисмоний шахс бўлганлиги туфайли ушбу
тоифадаги ишлар фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқли бўлади. Зеро,
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 26
-
моддасига кўра, фуқаролик, оила, меҳнат,
уй
-
жой, ер тўғрисидаги ва бошқа муносабатлардан юзага келадиган низолар
бўйича ишлар, агар тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлса, бундан
қонунда шундай низоларни ҳал қилиш бошқа судларга ёки бошқа органларга
топшириладиган ҳоллар мустасно, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлидир.
Аксарият ҳуқуқий адабиётларда муайян ишни ҳал қилиш қайси суднинг
ваколатида бўлишига қараб судловлик икки турга, яъни турдош судловлик ва
ҳудудий судловликка бўлиниши таъкидланади [25].
Профессор М.М.
Мамасиддиқовнинг
фикрича, турдош судловлилик деганда,
судларга тааллуқли бўлган фуқаролик ишларининг ижтимоий аҳамияти,
мураккаблик даражаси ва субъектлар таркибига қараб фуқаролик ишлари бўйича
судлар ўртасида тақсимланишини тушуниш лозим [26]. Унинг фикрича, муайян бир
фуқаролик иши учун турдош судловлилик қоидаларини белгилаш жараёнида ушбу
ҳуқуқий муносабатни тартибга солувчи моддий ҳуқуқ нормасида белгиланган
хусусиятлар муҳим ижтимоий
-
иқтисодий ва сиёсий аҳамият касб этиши, унда
иштирок этувчи шахсларнинг таркиби эътиборга олиниши талаб этилади.
Мамлакатимизнинг амалдаги ФПК нормаларини таҳлили маънавий зарарни
ундириш тўғрисидаги даъволарга нисбатан турдош судловга тегишлилик
қоидалари аниқ тартибга солинмаганлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маънавий зарарни
қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
Қарорида ҳам маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги низоли ишларнинг
судловга тегишлилиги борасида тушунтиришлар берилмаган.
Бироқ, айрим хорижий давлатлар Олий суди
томонидан маънавий зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво талабларининг судловга тегишлилиги борасида
раҳбарий тушунтиришлар берилганлигини кўриш мумкин. Масалан, маънавий
зарарни ундириш тўғрисидаги даъволарнинг судловга тегишлилигини белгилашда
Россия Федерацияси Олий судининг 2002 йил 1
-
чораги учун қонун ҳужжатлари ва суд
амалиётини кўриб чиқишда мавжуд бўлган кўрсатмаларга эътибор қаратадиган
бўлсак, унга кўра, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларнинг судловлилиги
маънавий зарар учун зарур бўлган компенсациядан қатъи назар, мулкий даъво
бўйича даъвонинг баҳосига қараб белгиланиши керак
[27].
Шунингдек, россиялик олимлар ҳам маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги
ишлар бўйича агар дастлабки мулкий даъвонинг нархи 50
000 рублдан ошмаса, иш
келиштирувчи суд
(мировой суд) томонидан кўриб чиқилиши, агар даъво суммаси
белгиланган миқдордан ошса, туман суди томонидан кўрилишини таъкидлайди
[28].
Я.A.
Глебовский ҳам маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъволар фақат туман
судларининг судловига тегишли бўлмай, балки келиштирувчи суд (мировой суд)
томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин, деган фикрни илгари суради
[29].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
167
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги
низоларнинг судловга тегишлилигини белгилашдаги асосий мезон мулкий даъво
бўйича даъвонинг баҳоси ҳамда мулкий даъвонинг номулкий даъво билан
ҳуқуқий боғланиши, яъни бундай даъвонинг мустақиллиги, номулкий
хусусиятдаги ҳуқуқий муносабатларга асосланганлиги ёки ножўя хатти
-
ҳаракат
натижасидан келиб чиққанлиги эътироф этилади.
Бизнинг фикримизча, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъволарга
нисбатан миллий фуқаролик процессуал қонунчилигимизда турдош судловга
тегишлилик қоидаларини назарда тутиш, яъни даъвонинг суммасига қараб
судловлилик қоидаларини белгиланиши керак.
Шунингдек, ушбу
тоифадаги низоли ишларда жавобгар сифатида иштирок
этаётган субъектлар таркибига қараб ҳам турдош судловга тегишлилик
қоидаларини назарда тутиш лозим. Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси
суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар
судлари жавобгар тариқасида давлат бошқарув
органлари, хусусан, вазирликлар, давлат қўмиталари, компаниялар ва йирик
бирлашмалар, чет эл ташкилотлари иштирок этадиган маънавий зарарни
ундириш тўғрисидаги низоли ишларни кўриши ҳақидаги нормани фуқаролик
процессуал қонунчиликка киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, судловга тегишлилик қоидаларига кўра,
маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъволар ҳам фуқаролик судлари, ҳам
иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилиши мумкин. Ушбу тоифадаги низоли
ишларни кўриб чиқиш
бўйича фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий
судлари ўртасидаги муносабатлар умумий ва махсус мезонлар орқали амалга
оширилади. Низоли ҳуқуқий муносабатларнинг табиати, низонинг предмети ва
моҳияти каби умумий мезонларни қўллаш борасида шуни айтиш жоизки, якка
тартибдаги тадбиркор
–
фуқарога унинг иқтисодий фаолияти билан боғлиқ
равишда етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъволар ИПК
тартибида иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.
Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги барча бошқа даъволар фуқаролик
ишлари бўйича судларда кўриб чиқилади. Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги
даъвонинг асосий даъво талаби билан ҳуқуқий боғлиқлиги алоҳида мезон
ҳисобланади. Aгар асосий даъво иқтисодий суднинг ваколатига кирса, маънавий
зарарни қоплаш тўғрисидагидаъво иқтисодий судда кўриб чиқилиши лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мамасиддиқов М.М. Меҳнатга оид етказилган моддий ва маънавий
зарарни судда ундиришнинг назарий ва амалий муаммолари. Монография. –Т.:
АҚҲМИ, 2008. –8 б.
2.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги
7-
сонли “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги қарори // https://lex.uz/acts/1449509
3.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий сайти.
https://stat.sud.uz/
file/2023/01.08/сайт%20фукаролик%202023%20йил%206%20ойи.pdf
4.
Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 2022 йил давомидаги иш фаолияти
тўғрисида статистик маълумотлар тўплами // Ўзбекистон Республикаси Олий
суди.
-
Тошкент, 2023 й.
5.
Сўнгги 7 йилда қарийб 5,3 минг киши оқланди. Бу камми ёки кўп?//
https://kun.uz/50359740
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
168
6.
Насриев И.И. Реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклаш:
қонунчилик
ва амалиёт // 20 Апрель 2022.
https://sudyalaroliymaktabi.uz/uz/
news/reabilitatsija-ilingan-shahslarni-ishga-tiklash-onunchilik-va-amaliet
7.
Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг 2023 йил 1
-
ярми давомидаги иш
фаолияти тўғрисида статистик маълумотлар тўплами // Ўзбекистон Республикаси
Олий суди.
-
Тошкент, 2023 й.
-
Б. 6
-7.
8.
Шорахметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал
ҳуқуқи // Дарслик.
-
Тошкент, “Адолат”.2001.
-
Б. 140 –
141.
9.
Эгамбердиев Э. Фуқаролик ишлари қайси судларга тааллуқли? // Ҳаёт ва
қонун. № 10
-11. 1996.-
Б. 40
-43.
10.
Сабиров Э.К. Фуқаролик ишларининг судловга тааллуқлилигини
белгилашга оид айрим қоидалар // Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд
-
ҳуқуқ
тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари (Мақолалар тўплами) /
Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. М.М.Мамасиддиқов. –
Тошкент, “Noshirlik yogdusi”.
2017.
–
262 б.
11.
Мамасиддиқов М.М. Фуқаролик ишларининг судловлилиги: уни
такомиллаштиришнинг айрим масалалари хусусида // O‘zbekiston Respublikasi Oliy
sudi Axborotnomasi. 2010. 2-
сон.
-
Б. 4
-7.
12.
Гаджиалиева Н.Ш. Подсудность гражданских дел о компенсации
морального вреда // Юридический вестник ДГУ. 2022. Т. 43, № 3. –
117 с.
13.
Маткаримова С.Д. Моральный вред как инструмент гражданского права
// // Ж. “Экономика и социум” 2023. №6 (109). https://cyberleninka.ru/
article/n/moralnyy-vred-kak-institut-grazhdanskogo-prava
14.
Козырева Е.В. Процессуальные особенности рассмотрения судами
гражданских дел о компенсации морального вреда: Автореф. дисс. канд. юрид.
наук.
-
Саратов, 2003.
-
24 с.
15.
Гаджиалиева Н.Ш. Судебная компетенция по защите права на
благоприятную окружающую среду // Юридический вестник ДГУ. 2020. Т. 34, № 2.
16.
Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил декабрдаги архив
материалларидан.
17.
Шорахметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал
ҳуқуқи. Дарслик.
-
Тошкент: Адолат. 2001.
-
124 б.
18.
Мамасиддиқов М.М. Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Умумий қисм / Олий
ўқув юрти талабалари учун дарслик. Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. О.Оқюлов. –
Тошкент, ТДЮИ. 2010. –
258 б.
19.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 апрелдаги Меҳнат кодекси //
https://lex.uz/acts/142859
20.
“Истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республи
-
каси Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Ахборотномаси 1996 й. 5
-6-
сон, 59
-
модда.
21.
“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси
1997 й. 4
-5-
сон, 11
0-
модда.
22.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
-
процессуал
кодекси
//
https://lex.uz/docs/111460
23.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил
28 апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 7
-
сонли қарори
// https://lex.uz/acts/1449509
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
169
24.
Ижтимоий сўров натижаларидан // Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг 2023 йил 26 декабрдаги 23/08
-23-51-
сонли жавоб хати.
25.
Шорахметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал
кодексига шарҳлар // –Тошкент, ТДЮИ. 2010.
-
335 б.
26.
Мамасиддиқов М.М. Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Умумий қисм.
Дарслик. –Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2010.
-
285 б.
27.
О применении судами законодательства о добровольном страховании
имущества граждан: Постановление Пленума Верховного Суда РФ от 27.06.2013 г.
№ 20 // «КонсультантПлюс».
28.
Гаджиалиева Н.Ш. Подсудность гражданских дел о компенсации
морального вреда // Юридический вестник ДГУ. 2022. Т. 43, № 3. –
119 с.
29.
Глебовский Я.А. Некоторые вопросы разграничения подсудности
гражданских дел между районным судом и мировым судьей // Мировой судья.
2015. № 3. С. 23–
26.
