Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The issue of evidence and proof in cases concerning
compensation for moral harm
Anvar ADKHAMOV
1
Department at the General Prosecutor's Office
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2024
Received in revised form
15 November 2024
Accepted 15 December 2024
Available online
25 January 2025
This article examines the role and significance of evidence
and proof in cases of moral damage compensation. The author
analyzes the subject of proof, the burden of proof for the parties
in court proceedings, and the types of evidence that
substantiate claims for moral damage compensation. Special
attention is given to the criteria for determining compensation
for moral damage under Uzbek legislation, challenges in judicial
practice, and possible solutions. The article also explores the
judicial experience of various countries and provides
recommendations for improving Uzbek legislation.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Moral damage,
proof,
judicial evidence,
civil procedural law,
judicial practice,
subject of proof,
criteria for moral damage
compensation.
Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар
бўйича исботлаш ва далиллар масаласи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
аънавий зарар,
исботлаш,
суд далиллари,
фуқаро процессуал ҳуқуқи,
суд амалиёти,
исботлаш предметлари,
маънавий зарар ундириш
мезонлари.м
Мазкур мақолада маънавий зарарни ундириш бўйича
ишлар доирасида исботлаш ва далилларнинг ўрни
ҳамда аҳамияти таҳлил қилинади. Муаллиф исботлаш
предметини, суд жараёнида томонларнинг исботлаш
мажбуриятларини ва маънавий зарар даъволарини
тасдиқловчи далилларни кенг муҳокама қилади.
Шунингдек,
мақолада
Ўзбекистон қонунчилигида
маънавий зарар учун тўловни белгилаш мезонлари, суд
амалиётидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш
йўллари кўриб чиқилади. Турли давлатларнинг суд
1
Doctor of Philosophy (PhD) in Legal Sciences, Senior Prosecutor of the Department at the General Prosecutor's
Office, Justice Counselor
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
510
тажрибаси ўрганилиб, Ўзбекистон қонунчилигига
таклифлар илгари сурилади.
Вопрос доказывания и доказательств по делам о
взыскании морального вреда
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
моральный вред,
доказывание,
судебные доказательства,
гражданский
процессуальный закон,
судебная практика,
предмет доказывания,
критерии взыскания
морального вреда
.
В статье рассматриваются вопросы доказывания и
доказательств в делах о взыскании морального вреда.
Автор
анализирует
предмет
доказывания,
бремя
доказывания сторон в судебном процессе, а также виды
доказательств, подтверждающих исковые требования о
возмещении
морального
вреда.
Особое
внимание
уделяется критериям определения компенсации за
моральный вред в законодательстве Узбекистана,
проблемам судебной практики и путям их решения.
Рассматривается опыт судов различных государств и
предлагаются рекомендации по совершенствованию
узбекского законодательства.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролик судлари томонидан
кўрилаётган маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар ўз мазмун ва
моҳияти билан бирмунча ўзгарганлигини кузатиш мумкин. Хусусан, ушбу
тоифадаги ишларни ҳал этиш бўйича низоли юридик фактларнинг мавжуд бўлиш
ёки бўлмаслигини исботлаш борасида янгича нуқтаи назар шаклланаётганлиги
шулар жумласидандир. Бинобарин, маънавий зарар учун тўлов ундириш
масалалари фақатгина битта қонунчилик билан эмас, балки бир неча ҳуқуқий
муносабатларни тартибга соладиган турли қонун ҳужжатлари билан тартибга
солиниши, субъектлар таркибининг турли
-
туманлиги юқоридаги нуқтаи назарни
шаклланишига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, фуқаролик қонунчилигида (ФКнинг 1022
-
моддаси) [1]
маънавий зарар жабрланувчига етказилган жисмоний ва
маънавий азоблардан
иборат эканлигининг эътироф этилиши муносабати билан ҳуқуқни қўллаш
амалиётида муайян ҳуқуқлари бузилган тақдирда фуқаролар асосий талаблар
билан биргаликда ўзига нисбатан етказилган маънавий зарарни ҳам ундириш
тўғрисидаги қўшимча талабни илгари суриш ҳолатлари ушбу тоифадаги ишлар
бўйича исботлаш ва далиллар масаласини чуқур тадқиқ этишни тақозо этмоқда.
Маълумки, маънавий зарар учун тўлов ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича
далиллар, яъни исботлаш воситаларидан иш юзасидан ҳақиқатни, фактик
ҳолатларни аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Суд ушбу тоифадаги ишларни
ундаги мавжуд ҳолатларни аниқламасдан туриб ҳал этиши мумкин эмас. Зеро,
профессор М.М.Мамасиддиқов таъкидлаганидек, қатъий процессуал шаклда
амалга ошириладиган фаолият бўлмиш одил судловнинг зарурий шарти суд ҳал
қилув қарорининг суд мажлисида исботлаш воситалари орқали аниқланган
ҳолатларгагина
асосланишидадир.[2]
Бинобарин, суд ФПКнинг 2
-
моддасидан келиб чиқиб, фуқароларнинг
шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини, эркинликлари ва
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
511
манфаатларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат
бирлашмалари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари
ҳамда
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
фуқаролик ишларини тўғри, ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этиш вазифасини
бажарар экан, [3] иштирок этувчи тарафларнинг ўзаро ҳуқуқий муносабатлари
мазмунини белгилаши, даъвогарнинг талаблари, жавобгарнинг даъвога қарши
эътирозлари асосли бўлишлигини текшириши, даъвогарнинг ҳуқуқи бузилган
-
бузилмаганлигини, даъвогарнинг бузилган ҳуқуқини жавобгар деб фараз
қилинган
шахс тиклашга мажбур бўлиш
-
бўлмаслигини аниқлаши лозим. Бу
масалаларнинг ҳаммасини низоли ҳуқуқий муносабатга оид бўлган фактик
ҳолатлар
белгилангандан сўнггина ҳал қилиш мумкин
бўлади.
Фуқаролик процессида исботлаш ва далиллар масаласининг долзарблигини
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 2020 йил 19 декабрда
“Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун
нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилинганлигида
ҳам кўриш мумкин. Мазкур Пленум қарорининг 1
-
бандида фуқаролик иши бўйича
далиллар деганда, тарафлар ўз талаблари ва эътирозларини асослаётган ҳолатлар,
шунингдек ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳар
қандай ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини суд қонунда белгиланган
тартибда аниқлаши учун асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумотлар
тушунилиши, бу маълумотлар тарафлар ва учинчи шахслар тушунтиришларидан;
гувоҳлар кўрсатувларидан; ёзма ва ашёвий далиллардан; аудио
-
ва
видеоёзувлардан; экспертлар хулосаларидан; мутахассислар маслаҳатлари
(тушунтиришлари)дан олиниши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. [4]
Даъвогарлар томонидан илгари сурилаётган маънавий зарар учун тўлов
ундириш тўғрисидаги талабларнинг аксариятида даъвогар етказилган маънавий
зарарнинг хусусияти ва даражасига эътибор бермайди ҳамда маънавий зарарни
қоплаш
учун талаб қилинаётган суммани етарлича асослантира олмайди. Бу эса ўз
навбатида амалиётда судлар томонидан белгиланадиган тўлов миқдори баҳосини
камайтирилишига ёки аксинча кўпайтириб ҳисобланиши каби оқибатларга олиб
келади. Мазкур ҳолатнинг асосий сабаби
даъвогарнинг маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талабининг
асосини нотўғри тушуниши ёки умуман билмаслиги, шунингдек, ўз талабларини
исботлаш учун қандай воситалардан фойдаланиш ва суд процессида улардан
қандай
тартибда фойдаланиш қоидаларини билмаслигидадир. Ўтказилган сўров
натижалари ҳам бу фикримизни тўлиқ тасдиқлаган. Бинобарин, диссертация
тадқиқоти
бўйича
ижтимоий
сўровда
иштирок
этган
2046
нафар
респондентларнинг 711 нафари даъвогарлар томонидан илгари сурилаётган
маънавий зарар учун тўлов ундириш тўғрисидаги талаблардаги камчиликлар
сифатида маънавий зарарни қоплаш учун талаб қилинаётган суммани етарлича
асослантира олмаслигини кўрсатган бўлса, 440 нафари даъво талабининг асосини
нотўғри тушуниши ёки умуман билмаслигини, 446 нафари эса даъвогарлар ўз
талабларини исботлаш учун суд процессида исботлаш воситалардан қандай
тартибда фойдаланиш қоидаларини билмаслигини кўрсатишган, 449 нафари эса
барчаси тўғри деган жавобни белгилаган. [5]
Судга оид далиллар нафақат даъвогар, балки жавобгарнинг ҳам ҳуқуқларини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
512
ҳимоя
қилиш воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этади.
Адабиётларда айрим ҳуқуқшунос
-
амалиётчи олимлар маънавий зиён
етказилганлиги фактини исботлашга доир бир қатор илмий тавсияларни илгари
суришади. Хусусан, ю.ф.д. Б.Ҳамроқуловнинг тавсиясига мувофиқ, даъвогарга
маънавий зарар ёки жисмоний азоблар етказилгани фактини исботлаш учун
қуйидаги
далилларни тақдим этиши мумкин: суднинг оқлов ҳукми нусхасини;
жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини; маъмурий жавобгарликка
тортилган қарорнинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарор нусхасини; олди
-
сотди шартномасини; маҳсулот чекини; касса чекини; гувоҳларнинг ёзма ва оғзаки
кўрсатмаларини; эксперт хулосасини; ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса содир
бўлганлиги ҳақидаги далолатнома нусхасини; йўл ҳаракати ҳодисаси содир
этилганлиги тўғрисидаги баённома нусхасини; жиноят ишлари бўйича суднинг
ҳукми
нусхасини; вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахслар ва унинг оила
аъзолари тўғрисида маълумотномани; оммавий ахборот воситасида чоп этилган
маълумотларни; телевидение кўрсатувининг ёзувларини; иш жойидан
тавсифномани; меҳнат жамоаси йиғилиши баённомасини; давлат
бошқаруви,
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг, жамоат бирлашмалари мансабдор
шахсларининг актлари нусхасини; даъвогарнинг бирор бир ҳаракатни содир этиш
тўғрисида ёзма мурожаатини; жавобгарнинг бундай ҳаракатни содир этишни рад
этиш тўғрисидаги ёзма жавобини; агар рад жавоби оғзаки бўлса –
томонларнинг
тушунтиришлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини; рад жавоби ҳам берилмаган ва
ҳаракат
ҳам содир этилмаганда –
томонларнинг тушунтиришларини. [6]
Дарҳақиқат, бу каби тавсиялар ҳуқуқни қўллаш амалиёти учун жуда ҳам
муҳим. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумнинг
2023 йил 20 ноябрдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор
қилишни
тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 26
-
сонли Қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил
28 апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорида маънавий зарарни ундириш
тўғрисидаги ишларда далилларга доир тушунтиришлар берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил
19 декабрдаги “Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан
ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича
суд амалиёти ҳақида”ги 18
-
сонли Қарорининг 7
-
бандида майиб бўлиш ёки
соғлиққа етказилган бошқа шикастланиш ёхуд боқувчиси вафот этганлиги
натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш ҳақидаги ишларда иш берувчининг
етказилган зарарда айбдорлиги ва жавобгарлигини исботловчи далил сифатида
қуйидаги
ҳужжатлар ишга қўшилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилади:
“Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома, суд ҳукми ва
қарори, прокуратура, суриштирув ва дастлабки тергов органининг қарори, меҳнат
-
техника инспекторининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат ҳақидаги
қонунчиликка
риоя этилишини, саломатликка етказилган зарар сабабларини
назорат қилишни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг
хулосаси; касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса; айбдор шахсларга маъмурий
ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор; меҳнат жароҳати туфайли ходимга
вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотганлик учун нафақа тўлови билан боғлиқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
513
харажатларни қоплаш учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғурта
бюджетига пул ўтказиш тўғрисидаги касаба уюшма қўмитасининг, туман (шаҳар)
солиқ инспекцияларининг қарорлари ҳамда ишни тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа далиллар”. [7]
Агар эътибор берадиган бўлсак, мазкур Пленум қарорида ҳам маънавий
зарарни ундириш тўғрисидаги ишларда айнан қайси далиллар ишга қўшилиши
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилмаган.
Бироқ, таҳлиллар шундан далолат берадики, айрим давлатларда, масалан,
Қозоғистон Республикаси Олий суднинг 2015 йил 27 ноябрдаги “Судлар
томонидан маънавий зарар учун компенсация тўлаш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини
қўлланилиши тўғрисида”ги 7
-
сонли норматив қарорида маънавий
зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича исботлаш
предметига
қандай юридик фактлар кириши юзасидан тушунтиришлар берилган. Унга кўра,
“Маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича исботлаш
предметига қуйидаги юридик фактлар киради:
-
судланувчининг даъвогарга маънавий ёки жисмоний азоб
-
уқубатлар
келтирган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўлганми, улар нимада ифодаланганлиги
ва ким томонидан етказилганлиги;
-
даъвогарнинг ушбу ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан қандай шахсий
номулкий ҳуқуқлар бузилганлиги ва улар қандай номоддий манфаатларга тажовуз
қилганлиги;
-
даъвогарнинг маънавий ёки жисмоний азоблари қандай ифодаланганлиги;
–
зарар етказувчининг айбдорлик даражаси;
-
компенсация миқдори. [8]
Маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишларда преюдициал
(аввалдан аниқланган) фактларни исботлаш предметидан чиқариб ташланиши
керак. Ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда шахс илгари айбдор деб топилган
ҳаракатлар
содир этилганми ёки бу ҳаракатлар шу шахс томонидан содир
этилганми ёки йўқми, деган масалалар бўйича оқлов ҳукмларнинг
чиқарилганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Исботлашдан озод қилишнинг иккинчи
асоси фактнинг преюдициаллиги (муқаддам ҳал этилганлиги) ҳисобланиб, унга
кўра, бир фуқаролик иши бўйича қонуний кучга кирган суд қарори билан
аниқланган фактлар, айнан шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик иши
кўрилишида қайта исботланмайди.
ФПКнинг 75
-
моддасига мувофиқ, “Суд ҳаммага маълум деб топган ҳолатлар
исботлашга муҳтож эмас. Бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган фактлар худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа фуқаролик ишлари муҳокамасида янгидан исбот қилинмайди.
Иқтисодий ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори
бошқа ишни кўраётган суд учун иқтисодий ёки маъмурий суднинг ҳал қилув
қарори
билан аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган
ҳолатлар тўғрисидаги масалалар бўйича мажбурийдир.
Жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми суд томонидан ҳукм
этилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик
-
ҳуқуқий оқибатлари тўғрисидаги ишни
кўриб чиқаётган
суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир
этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилганлиги ёки
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
514
этилмаганлиги масалалари юзасидан мажбурийдир”.
Юқоридагиларнинг барчаси, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги
талаблар юзасидан исботлаш предметини аниқлаш, исботлаш воситалари
сифатида хизмат қиладиган далиллар билан боғлиқ тушунтиришларни
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маънавий зарарни қоплаш
ҳақидаги
қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида
белгилашнинг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади.
Диссертация тадқиқоти бўйича ижтимоий сўровда иштирок этган
2046 нафар прокуратура ходимлари ва 81 нафар судьяларнинг кўпчилик
қисми
яъни, 80 фоизга яқини Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2000 йил 28
апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида маънавий зарарни
ундириш тўғрисидаги ишларда исботлаш воситалари (далиллар) сифатида
нималар назарда тутилиши тўғрисида тушунтиришлар берилишига ижобий
муносабат билдиришган.
[9]
Юридик адабиётларда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги талаблар
мавжуд бўлган фуқаролик ишларида исботлаш предмети нималарда намоён
бўлиши тўғрисида турли баҳс
-
мунозаралар илгари сурилади.
Маълумки, суд томонидан аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар исботлаш
предмети деб аталса, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни исботлаш амалга
ошириладиган воситалар судга оид далиллар дейилади.
Судга оид далиллар ва умуман, исботлашнинг барча жараёнлари иш
юзасидан моддий
-
ҳуқуқий ва процессуал
-
ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган
ҳолатларни аниқлашга қаратилган бўлади.
Фуқаролик процесси тарафларнинг тортишуви асосида қурилганлигини
эътиборга оладиган бўлсак, “Ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига
асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт” (ФПКнинг 72
-
моддаси
биринчи қисми). Профессор М.М.Мамасиддиқов тўғри таъкидлаганидек, айнан
мазкур фактлардан иш бўйича исботлаш предмети юзага келади. Суд исботлаш
предметини тарафларнинг талаб ва эътирозлари ҳамда ишда қўлланилиши лозим
бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига амал қилган ҳолда белгилайди.
[10]
Таъкидлаш керакки, исботлаш предметига мансуб бўлган фактлар таркиби
ҳар
бир фуқаролик иши бўйича турлича бўлади. Масалан, Е.В.Козыреванинг
фикрича, биргина маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича
исботлаш предмети, ўзида маънавий зарар учун тўлов миқдори, жавобгарнинг айб
даражаси ва унинг ҳуқуққа хилоф ҳаракати (ҳаракатсизлиги), жавобгарнинг
жисмоний ва руҳий азоблари ва уларнинг нималарда ифода этилишини мужассам
этувчи
мураккаб
юридик
таркиб
ҳисобланади.[11]
В.В.Ярков
ва
И.В.Решетниковалар маънавий зарарни ундириш ҳақидаги ишлар бўйича
исботлаш предметига қуйидаги юридик фактларни киритади:
1) даъвогарга жисмоний ва маънавий азоб етказишда жавобгарнинг
ҳаракати
(ҳаракатсизлиги) сабаб бўлганлиги, у нималарда ифодаланиши, қачон
содир этилганлиги;
2) жавобгарнинг мазкур ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан даъвогарнинг
қандай
шахсий номулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ва қандай номоддий
неъматларга тажовуз қилинганлиги;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
515
3)
даъвогарнинг
жисмоний
ва
маънавий
азоблари
нималарда
ифодаланганлиги;
4) зарар етказувчининг айб даражаси;
5) тўлов миқдори. [12]
М.А.Степанов ва А.М.Эрделевскийнинг фикрича, маънавий зарарни ундириш
тўғрисидаги ишлар бўйича жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳам исботлаш
предмети бўлиши лозим. [13]
Меҳнат низолари бўйича исботлаш предметини нималар ташкил этиши
юзасидан прокуратура ва судьялар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров
натижаларига кўра, исботлаш предмети қуйидагилардан иборат:
-
жавобгарнинг даъвогарга маънавий зарар ёки жисмоний азоб
-
уқубатлар
келтирган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги),
-
ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг
нимада ифодаланиши; маънавий зарар ёки жисмоний азоб
-
уқубатлар ким
томонидан етказилганлиги;
-
ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик) орқали даъвогарнинг
қандай шахсий номулкий ҳуқуқлари бузилганлиги;
-
улар қандай номоддий
манфаатларга тажовуз қилганлиги;
-
даъвогарнинг руҳий азобланиши ва ушбу
азобланиш қандай ифодаланганлиги;
-
зарар етказувчининг айбдорлик даражаси;
-
тўлов миқдори.
[14]
Бизнинг фикримизча, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги талаблар
мавжуд бўлган ишларда исботлаш предметига, аввало, даъвонинг асосига
қўйилган
фактлар, яъни даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган
ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган
далиллар киради. Профессор
М.М.Мамасиддиқовнинг фикрича, исботлаш предметига, шунингдек жавобгар
томонидан даъвога қарши билдирилган эътирозларни асослайдиган фактлар ҳам
киради. [15]
Шу ўринда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларда исботлаш
предметига қуйидагилар кириши ҳақида хулоса қилиш мумкин:
Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича исботлаш
предметига жавобгарнинг даъвогарга маънавий зарар ёки жисмоний азоб
-
уқубатлар келтирган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)нинг ҳуқуққа хилоф эканлиги,
унинг нимада ифодаланиши, маънавий зарар ёки жисмоний азоб
-
уқубатлар ким
томонидан етказилганлиги; унинг айб даражаси, даъвогарнинг жисмоний ва
маънавий азобининг даражасини, ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик) орқали
даъвогарнинг қандай шахсий номулкий ҳуқуқлари бузилганлиги, зарар
етказувчининг айбдорлик даражаси ва тўлов миқдори киради.
Диссертация тадқиқоти бўйича ижтимоий сўровда иштирок этган
2046 нафар прокуратура ходимлари бўлган респондентлардан “Маънавий
зарарни ундириш тўғрисидаги ишлари бўйича исботлаш предметини нималар
ташкил этади?” деган саволга қуйидагича жавоб олинган:
•
жавобгарнинг даъвогарга маънавий зарар ёки жисмоний азоб
-
уқубатлар келтирган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), ушбу ҳаракат
(ҳаракатсизлик)нинг нимада ифодаланиши –
465 нафари;
•
маънавий зарар ёки жисмоний азоб
-
уқубатлар ким томонидан
етказилганлиги –
635 нафари;
•
ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик) орқали даъвогарнинг қандай шахсий
номулкий ҳуқуқлари бузилганлиги –
360 нафари;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
516
•
улар қандай номоддий манфаатларга тажовуз қилганлиги –
117
нафари;
•
даъвогарнинг руҳий азобланиши ва ушбу азобланиш қандай
ифодаланганлиги –
73 нафари;
•
зарар етказувчининг айбдорлик даражаси –
38 нафари;
•
тўлов миқдори –
58 ;
•
юқоридагиларнинг барчаси –
300 нафари.
[16]
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги
ишлар бўйича экспертиза имкониятларидан кам фойдаланилади. Холбуки,
маънавий зарар учун тўлов суммасини аниқлаш учун ходимнинг шахсий
хусусиятлари ва унинг ишчанлик обрўсини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Шунинг учун ҳам маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъвони кўриб чиқишда
психологик, тиббий ёки психиатрик экспертиза турларидан фойдаланиш,
даъвогарнинг рухий ҳолатини аниқлаш мақсадида суд
-
руҳий экспертизасини
тайинлаш масаласига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ.
Қолаверса, ишда гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Айниқса, судда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан тўлов
ундириш масаласини ҳал қилишда жабрланувчининг жисмоний ва маънавий
азобларининг даражасини белгилаш жараёнида унинг шахсини, жамиятда тутган
ўрни, обрўси ва бошқа шахсий хусусиятларини ҳам эътиборга олиш, бу борада
гувоҳ кўрсатувларини олиш муҳим ҳисобланади. Шу муносабат билан
тарафларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувларига кўпроқ мурожаат
қилинади. Бироқ, юридик адабиётларда, айниқса, меҳнатга оид ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган низоли ишларни судда кўришда гувоҳлардан
холис гувоҳлик олиш борасида айрим муаммолар мавжудлиги таъкидланиб
келинади. Масалан, ҳуқуқшунос олим ва амалиётчи Қ.Ҳ.Мирсагатовнинг
таъкидлашича, “ .. ишга тиклаш тўғрисидаги суд ҳал қилув қарорлари адолатли
бўлиши кўп жиҳатдан ишда иштирок этувчи тарафлар, яъни даъвогар бўлмиш
ходим ва жавобгар бўлган иш берувчининг суд муҳокамасида тенг ҳуқуқлилигини
таъминлаш, уларга суд процессида бир хил имкониятларнинг яратилиши жуда
муҳим.
Бироқ, ҳеч кимга сир эмаски, ушбу шахслар суд процессида тенг ҳуқуқли
бўлгани билан иш бўйича муҳим аҳамиятга эга бўлган далилларни тўплашда
(қўлга киритиш), иш бўйича гувоҳларни аниқлаш ва уларнинг холислигини
таъминлашда (одатда гувоҳлар иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган
ходимлар ташкил этади) ўзига муаммолар пайдо бўлади. [17]
Бу каби муаммоли масалалар профессор М.М.Мамасиддиқовнинг илмий
ишларида ҳам тадқиқ этилган. Хусусан, олимнинг фикрича, “меҳнатга оид
етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги низолар бўйича тарафларнинг
тортишуви бўйича имкониятларнинг тенг эмаслиги ушбу тоифадаги ишларни
судда кўришда гувоҳлар асосан ушбу ташкилотда ишлайдиган турли даража
-
даги
раҳбарлар, меҳнат ташкилотининг бўлим мутахассислари, бухгалтерлар ва бошқа
ходимлар бўлиши мумкинлиги билан ҳам изоҳланиши мумкин. Аксарият
ҳолатларда
иш берувчи судда ходимнинг даъво талабларига қарши ўз
эътирозларини хизмат юзасидан тобе бўлган юқоридаги гувоҳларнинг
кўрсатмалари билан асослашга ҳаракат қилади. Чунки меҳнат низоси бўйича юзага
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
517
келган мавжуд ҳолатга шоҳид бўлган деярли барча шахслар иш берув
-
чининг
таъсирида бўлиши табиий. Бошқа ходимлар эса маълум сабабларга кўра,
маъмуриятга қарши гувоҳлик беришни хоҳламаслиги аниқ”. [18]
Юқоридагилар ўз навбатида маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар
бўйича судлар гувоҳ сифатида кўрсатилган шахс аслида иш юзасидан ҳақиқий
гувоҳ бўлавермаслигига, айниқса меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқадиган
маънавий зарарни ундириш масаласини ҳал қилиш жараёнида алоҳида эътибор
беришлари керак. Шундай экан судлар гувоҳларнинг холислигига, уларнинг иш
берувчига хизмат юзасидан қарам бўлмаслигига эътибор қаратишлари лозим.
Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларнинг ўзига хос
хусусиятларидан бири иш бўйича даъвогарнинг тушунтиришлари орқали суд
унинг азобланиш даражаси ҳақида маълумотларга эга бўлишидир. Шунинг учун
ҳам
маънавий зарар учун тўлов миқдорини аниқлаш мезонлари ичида “азобнинг
чин юракдан эканлиги” [19] ҳозирги кунда ҳам долзарб. Чунки даъвогарнинг
ўзгагина хос бўлган шахсий хусусиятларини аниқлашда унинг руҳий ҳолати, унинг
таъсирчанлиги, бошқа ҳулқ
-
атвори ва табиатига ойдинлик киритиш муҳим
саналади. Қолаверса, юқоридаги ҳолатлар жавобгарнинг хатти
-
ҳаракатларига
даъвогар томонидан тўғри баҳо берилаётганлиги ҳақидаги суд хулосалари
базасини яратишга замин яратади. Суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики,
маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талабни илгари сураётган даъвогарлар
ҳақиқатда
жисмоний ва маънавий азоб чекмаса
-
да, лекин асл мақсади пул
суммасини ундириш эканлигини ҳам истисно эта олмаймиз. Бу эса ишнинг
ҳақиқий
ҳолатларини аниқлаш, пировардида маънавий зарар учун тўлов
миқдорини белгиловчи қонуний, асосли ва адолатли суд ҳал қилув қарорларининг
чиқарилишига замин яратади.
Юридик адабиётларда ҳам қатъий процессуал
шаклда амалга ошириладиган фаолият бўлмиш одил судловнинг зарурий шарти
-
суд ҳал қилув қарорининг суд мажлисида исботлаш воситалари орқали
аниқланган ҳолатларгагина асосланишида эканлиги таъкидланади. [20]
Маълумки, фуқаролик процессида тарафлар ўз манфаатлари нуқтаи
назаридан бир
-
бирлари билан қарама
-
қарши позицияда бўлиши ишнинг ҳақиқий
ҳолати, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг судлар томонидан
аниқланиши тамойилининг нақадар муҳимлигини кўрсатади.
Муқаддам амалда бўлган фуқаролик процессуал қонунчилигида суд тақдим
этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий
ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва
холисона аниқлаш учун қонунга асосланган ҳолда чоралар кўришга мажбур
эканлиги белгиланган эди. [21] Ҳозирда суд тақдим этилган материаллар ва
тушунтиришлар
билан
чекланмасдан,
ишнинг
ҳақиқий
ҳолатларини,
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона
аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли эканлиги мустаҳкамлаб
қўйилди (ФПКнинг
15-
моддаси).[22] Бу эса ишни кўраётган судьянинг ишни ҳақиқий ҳолатини
аниқлашга қаратилган чораларни кўриш мажбуриятидан озод қилиб, ҳар бир
тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни
исботлаши шартлигини белгиловчи ФПКнинг 72
-
моддаси таъсирини кучайтирди.
Бироқ, хорижий давлатлар фуқаролик процессуал ҳуқуқи назарияси ҳамда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
518
қонунчилик
тажрибасида суд процессуал исботлашнинг “фаол” иштирокчиси
сифатида гавдаланади. Х.Снайдерснинг ёзишича, “Ҳозирги замон судлари
фуқаролик процессида жуда фаол бўлишлари талаб этилади. Судья ўз ташаббуси
билан гувоҳларни сўроқ қилишга, экспертиза тайинлашга, тарафларни процессда
шахсан иштирок этишини талаб қилишга, тарафларга саволлар бериш ва ишга
дахлдор бўлган далилларни талаб қилишга тўла ҳақли бўлиши лозим.
[23]Г.Хазарднинг фикрича, европа ҳуқуқи тизимида судья процессда исботлаш
принципининг ривожлантиришга, ҳал қилув қарорлари асосига қўйиладиган
фактларнинг аниқ ифода қилинишига масъул бўлиб, бу борада умумий ҳуқуқ
тизимидаги адвокатдан устундир. [24]
Хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, масалан, Германияда суд
талабнома юбориш орқали тарафларга ишга доир моддий
-
ҳуқуқий ва процессуал
фактларни тасдиқлаш учун барча далилларни тақдим этишни таъминлашга
кўмаклашиши шарт. Суд ўз ташаббуси билан тарафлардан қўшимча далиллар
тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. [25]
Италия фуқаролик процессуал қонунчилигига кўра, судья тарафларга
саволлар беришга, эксперт тайинлашга, шахсни текшириш ҳамда мол
-
мулкининг
қаерда жойлашганлигини аниқлаш мақсадида ҳар қандай маълумотни талаб
қилиб
олиш ҳуқуқига эга. [26] Бельгияда суд ўз ташаббуси билан ишнинг ҳақиқий
ҳолатларини аниқлаш мақсадида қуйидаги чораларни кўришга, яъни гувоҳни
оғзаки сўроқ қилиш, тушунтириш бериш мақсадида тарафларни судда шахсан
иштирок этишини талаб қилиш, уларнинг яшаш жойи бўйича сўровлар юборишга
ҳақли
эканлиги белгилаб қўйилган. [27]
Бир сўз билан айтганда, Европа давлатлари фуқаролик процессуал
қонунчилигида
судларга ишга доир далилларни тўплаш ва исботлаш
масалаларида кенг ваколатлар берилган. Европа Иттифоқи Министрлар комитети
томонидан қабул қилинган фуқаролик ва савдо ишлари бўйича одил судловни
такомиллаштириш бўйича Тавсиялари (1981 йил
14 майдаги 81
(7)-
сонли тавсия, 1995 йил 7 февралдаги 95 (5)
-
сонли Тавсия)
ва Фуқаролик суд ишларини юритиш принциплари (1994 йил
28 февралдаги 84 (5)
-
сонли тавсия)да ишга оид далилларни тўплашда
суднинг фаол ваколатларга эга бўлиши ўз ифодасини топган. [28]
Қолаверса, ҳуқуқ тизими ўхшаш бўлган қўшни Қирғизистон Республикаси
ФПКнинг 10
-
моддасида, [29] Беларусь ФПКнинг
20-
моддасида[30] ҳам суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар
билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун тарафларга
кўмаклашиши белгиланган. Фақатгина Украина ФПКнинг 13
-
моддаси иккинчи
қисмида
фуқаролик ишлари бўйича далилларни тўплаш суд зиммасида эмаслиги,
суд фақат вояга етмаганларни ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб
топилган ёки муомала лаёқати чекланган шахсларни ҳимоя қилиш зарур бўлган
ҳоллардагина
ўз ташаббуси билан низо предметига оид далилларни тўплашга
ҳақли эканлиги назарда тутилган. [31]
Таъкидлаш керакки, маънавий зарарни ундириш билан боғлиқ
айрим
тоифадаги низоли ишларда бир тараф, яъни жавобгар тараф юридик шахс
бўлишини, унинг иш бўйича далиллар тақдим этишдаги имкониятининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
519
юқорилиги, айниқса меҳнат низолари билан боғлиқ маънавий зарарни ундириш
тўғрисидаги ишларда тарафларнинг тортишуви бўйича имкониятларнинг тенг
эмаслиги, ушбу тоифадаги ишларни судда кўришда гувоҳлар асосан ушбу
ташкилотда ишлайдиган турли даражадаги раҳбарлар ва бошқа ходимлар бўлиши
мумкин. Шу муносабат билан амалдаги Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
15-
моддасидаги “Суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан
чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга
мувофиқ чоралар кўришга ҳақли” жумласидаги “ кўришга ҳақли” сўзларини “
кўриши шарт” деб ўзгартириш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
//
https://lex.uz/docs/180552
2.
Мамасиддиқов М.М. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган етказилган зарарни судда ундиришнинг процессуал хусусиятлари.
-
Тошкент: АҚҲМИ нашриёти, 2011.
-
111 бет.
3.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси //
https://lex.uz/ru/docs/3517337#3519250
4.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19
декабрдаги “Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва
исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори //
https://lex.uz/docs/5185744
5.
Ижтимоий сўров натижаларидан // Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг 2023 йил 26 декабрдаги 23/08
-23-51-
сонли жавоб хати.
6.
Ҳамроқулов Б. Маънавий зиён етказилганлиги факти қандай
исботланади? // https://advokatnews.uz/xabar/1741.html
7.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумнинг 2003 йил 19
декабрдаги “Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти
ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти
ҳақида”ги 18
-
сонли қарори // https://lex.uz/acts/1454007
8.
Нормативное постановление Верховного суда Республики Казахстан
от 27 ноября 2015 года “О применении судами законодательства о возмещении
морального вреда” // https://adilet.zan.kz/rus/docs/P150000007S
Ижтимоий сўров натижаларидан // Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг 2023 йил 26 декабрдаги 23/08
-23-51-
сонли жавоб хати.
9.
Fuqarolik protsessual huquqi. Darslik // Mualliflar jamoasi. Yu.f.d., prof.
M.M.Mamasiddiqov umumiy tahriri ostida. O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi.
“Adolat” milliy
huquqiy axborot markazi. -T.: 2022. -106 b.
10.
Козырева Е.В. Процессуальные особенности рассмотрения судами
гражданских дел о компенсации морального вреда: Автореф. дисс. канд. юрид.
наук.
-
Саратов, 2003.
-
24 с.
11.
Гражданское
судопроизводство:
особенности
рассмотрения
отдельных категорий дел: учебно
-
практическое пособие / Отв. ред. В.В. Ярков. –М.:
Юристъ, 2001. –381 с.; Решетникова И.В. Справочник по доказыванию в
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
520
гражданском судопроизводстве. 4
-
е изд. Под ред. профессора И.В.Решетниковой. –
М.: Норма, 2008. –С. 130
-138.
12.
Степанов М.А. Предмет доказывания по гражданским делам о
компенсации морального вреда// Закон и право. 2000. № 12,
-
35 с.; Эрделевский
А.М. Компенсация морального вреда в России и за рубежом.
-
М.: 1997. –
177 с.
13.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона ва Наманган вилояти
туманлараро судлари судьялари билан 2008 йилнинг 25
-
26 октябрида ҳамда
Республика юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари бўлган
судьялар билан 2008 йилнинг ноябрида ўтказилган сўров натижаларидан.
14.
Fuqarolik protsessual huquqi. Darslik // Mualliflar jamoasi. Yu.f.d., prof.
M.M.Mamasiddiqov umumiy tahriri ostida. O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi.
“Adolat” milliy huquqiy axborot markazi.
-T.: 2022.
–
107 b.
15.
Ижтимоий сўров натижаларидан // Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасининг 2023 йил 26 декабрдаги 23/08
-23-51-
сонли жавоб хати.
16.
Мирсагатов Қ.Ҳ. Ишга тиклаш тўғрисидаги меҳнат низоларини судда
кўришнинг процессуал хусусиятлари // юридик фанлари бўйича фалсафа доктори
(Ph
D) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
-
Тошкент, Бош
прокуратура академияси. 2022. –
136 б.
17.
Мамасиддиқов М.М. Меҳнатга оид етказилган моддий ва маънавий
зарарни судда ундиришнинг назарий ва амалий муаммолари / Масъул муҳаррир
Ш.Ш.Шорахметов. ЎзР Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик институти. –Т.:
АҚҲМИ нашриёти, 2008, 146 бет.
18.
Беляцкин С.А. Возмещение морального (неимущественного) вреда. М.,
1996. -
67 с.
19.
Гражданское процессуальное право: Учебник / С. А. Алехина, В.
В. Блажеев и др.; Под ред. М. С. Шакарян.
-
М.: ТК Велби, Изд
-
во Проспект, 2004. –
173
с.
20.
Қаранг: Ўзбекистон ССРнинг Гражданлик кодекси, Ўзбекистон
ССРнинг Гражданлик процессуал кодекси: (1986 йил 4 январгача бўлган ўзгартиш
ва қўшимчалар билан). –Т.:
Ўзбекистон, 1986.
-
39 б.
21.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси //
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари
миллий
базаси,
23.01.2018
й.
https://lex.uz/docs/3517337.
22.
Access to civil procedure abroad / Edited by Henk J. Snijders, 1996. P. 248.
23.
G. Hazard, C. Tarzia Civil litigation without frontiers: harmonization and
unification of procedural law:
Доклад
на
XI
мировом
конгрессе
процессуального
права
// Procedural Law on the threshold of a new millenium.
Вена
.
Австрия
. 23 - 28
августа
1999
г
.
24.
Deutschland Zivilprozessordnung In der Fassung der Bekanntmachung vom
05.12.2005 (BGBl. I S. 3202, ber. 2006 I S. 431, 2007 S. 1781) zuletzt geändert durch
Gesetz vom 22.12.2023 (BGBl. I S. 411) m.W.v. 30.12.2023. (§ 142
-
142, 146, § 273
Zivilprozessordnung) https://dejure.org/gesetze/ZPO
25.
Codice di procedura civile 2023 "Codice di procedura civile 2023: aggiornato
con le ultime modifiche legislative introdotte, da ultimo, dal D. Lgs. 10 ottobre 2022, n.
149, come modificato dalla L. 29 dicembre 2022, n. 197, e dal D. Lgs. 10 ottobre 2022, n.
151 ("Riforma Cartabia")." (R.D. 28 ottobre 1940, n. 1443) [Aggiornato al 16/11/2023]
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
6 (2024) / ISSN 2181-1415
521
(art. 117, 118, 191 Condice di procedura civile) // https://www.brocardi.it/codice-di-
procedura-civile/
26.
Code judiciaire Belgique (art. 916, 992, 1007 Code Judiciare) //
www.superdroit.be
27.
Юридический мир // 1998 г. август. N 8.
28.
Гражданский процессуальный кодекс Кыргызской Республики от 25
января 2017 года № 14 (с изменениями и дополнениями от 11.04.2023 г.)
//
https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=33430670
29.
Гражданский процессуальный кодекс Республики Беларусь, 11 января
1999 г. № 238
-
З // https://pravo.by/document/?guid=3871&p0=hk9900238
30.
Гражданский процессуальный кодекс Украины от 18 марта 2004 года
№ 1618
-
IV (с изменениями и дополнениями по состоянию на 31.12.2023 г.) //
https://continent-online.com/Document/?doc_id=30418564
