Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of improving the preliminary investigation: foreign
experience
Bakhtiyar KHIDOYATOV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
25 February 2024
This article discusses current issues of conducting
preliminary investigations in criminal cases. In the world
practice of criminal proceedings, the preliminary investigation
is considered as a mandatory procedure, in which special
attention is paid to maintaining reasonable deadlines,
effectively organizing the investigation, completing the criminal
case, and transferring it to court. This emphasizes the need to
improve the institution of preliminary investigation in the
national criminal procedural system by modern trends.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp275-282
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
personal rights,
justice,
procedural forms,
preliminary investigation,
investigation,
procedural deadlines,
suspension of a criminal
case,
resumption of a case,
completion of an
investigation,
bringing to court.
Дастлабки тергов фаолиятини такомиллаштириш
масалалари: хориж тажрийбаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
шахс ҳуқуқи,
адолат,
процессуал шакллар,
дастлабки тергов,
тергов қилиш
,
процессуал муддатлар,
жиноят ишини тўхтатиш,
ишни қайта тиклаш,
терговни тамомлаш,
ишни судга ошириш.
Ушбу
мақолада
жиноят
иши
бўйича
дастлабки
тергов
ўтказишнинг
долзарб
масалалари
кўриб
чиқилади
.
Жаҳон
жиноят
процессида
дастлабки
тергов
шартли
равишда
ўтказиладиган
жараён
сифатида
қабул
қилиниб
,
унда
оқилона
муддатларга
риоя
этиш
,
терговни
самарали
ташкил
этиш
,
жиноят
ишларини
тамомлаш
ва
судга
ошириш
масалаларига
алоҳида
эътибор
қаратилмоқда
.
Шу
муносабат билан миллий жиноят
-
процессида дастлабки
тергов институтини замон тенденцияларига мос равишда
такомиллаштиришга эҳтиёж мавжуд.
1
Candidate of Legal Sciences, Professor, Department of Criminal Procedure Law, Tashkent State University of Law.
Е
-mail: b.khidoyatov@tsul.uz
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
276
Вопросы
совершенствования
предварительного
следствия: зарубежный опыт
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
права личности,
правосудие,
процессуальные формы,
предварительное
следствие,
расследование,
процессуальные сроки,
приостановление
уголовного дела,
возобновление дела,
окончание следствия,
доведение до суда.
В данной статье рассматриваются актуальные вопросы
проведения предварительного следствия по уголовным
делам. В мировой практике уголовного процесса
предварительное
следствие
рассматривается
как
обязательная процедура, при которой особое внимание
уделяется соблюдению разумных сроков, эффективной
организации расследования, завершению уголовного дела
и его передаче в суд. Это подчеркивает необходимость
совершенствования
института
предварительного
расследования в национальной уголовно
-
процессуальной
системе в соответствии с современными тенденциями.
Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиз жиноят
-
процессуал қонун
ҳужжатларида
унинг нормаларини такомиллаштиришга, жиноят процессига жалб
этиладиган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини сўзсиз таъминлаш
мақсадида илғор халқаро стандартлар ва хорижий амалиётни имплементация
қилишга
қаратилган сезиларли ўзгаришлар юз берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2023 йилдаги ПФ–
158-
сон
фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон –
2030» стратегияси бу соҳадаги
ислоҳотларнинг мазмуний давоми бўлди деб айтишимиз мумкин. Ушбу
стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш учун
барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги энг устувор вазифа этиб
белгилангани, мамлакатимизнинг бу соҳага қанчалик даражада эътибор
қаратилаётганидан
далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси тергов тизимида оғир ва кўп эпизодли
жиноятларни очиш ва тергов қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
тезкор
-
қидирув ва тергов бўлинмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муҳим ўрин
тутади.
Сўнгги йилларда республикамиз суд
-
ҳуқуқ тизимида ва қонунчилигида
кечаётган ислоҳотлар, хусусан, жиноят ва жиноят
-
процессуал қонунчилигининг
такомиллаштирилаётганлиги, Жиноят
-
процессуал кодексига терговга қадар
текширув институтининг киритилиши, суриштирув институтининг моҳияти
ўзгарганлиги [1], Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор
-
қидирув фаолияти
тўғрисида”ги [2] Қонуни, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
фаолиятига доир, хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар органлари
тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати
тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона органлари
тўғрисида”ги [3] қонунларининг қабул қилиниши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар тергов (суриштирув) ва тезкор
-
қидирув бўлинмаларининг жиноятларни
фош қилиш ва тергов қилиш йўналишида ўзаро ҳамкорлик масаласини қайта
кўриб чиқишни тақозо қилмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
277
Бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш қонунчиликдаги
мавжуд муаммоли масалаларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқишга ва судга
қадар
жиноят ишларини юритиш босқичида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
куч ва воситаларидан самарали фойдаланишиш бўйича чора
-
тадбирларни ишлаб
чиқишга хизмат қилади.
Жиноий одил судловни амалга оширишда тезкор
-
қидирув ва жиноят
-
процессуал функциялари яқинлашувининг яққол ифодасини АҚШда кузатиш
мумкин. АҚШ давлатчилигининг федерализм принципига қурилганлиги тезкор
-
қидирув
ва тергов органлари фаолиятида ҳамкорлик масалаларида ўзига
хосликни ва бири
-
бирига боғлиқ бўлмасликни келтириб чиқарган. АҚШда тезкор
-
қидирув
ва тергов фаолиятини амалга ошириш: ушлаш, ҳибсга олиш, жиноий
таъқибни олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари ҳуқуқни қўлловчи
органлар(law enforcement agencies) деб номланади.
АҚШда Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ, прокуратура органлари ёки
Давлат божхона қўмитаси каби бирор йўналишда марказлашган терговни
(суриштирувни) олиб бориш функцияси юклатилган давлат органлари мавжуд
эмас. Федерал миқёсда 40 дан ортиқ тезкор
-
тергов органлари фаолият юритади,
улар бирор вазирлик ёки идоранинг таркибий қисмига киритилган, жиноятлар
йўналиши ва ижтимоий хавфига қараб улар терговга тегишлилик бўйича
бўлинган.
Жиноий одил судлов ишларида АҚШда терговчи деган махсус процессуал
субъект бўлмаганлиги учун, унинг иштирокисиз ёки ёрдамисиз ҳам жиноят иши
бўйича далилларни қидириш ва мустаҳкамлаш мумкин. Судга қадар босқичда
жиноят ишининг ҳақиқий эгаси полиция ходими ҳисобланади [4]. Жиноятлар
кўпчилик қисмини тергов қилиш штатлар ва маҳаллий полиция ҳиссасига тўғри
келади, уларнинг терговларини округ прокурорларининг ёрдамчилари тўлдиради
ва ёки улар оғир жиноят ишларини тергов қилади.
Полиция суриштируви жиноят ҳақида келиб тушган ариза ва хабарларни
ошкора ва ноошкора усуллар орқали текширишни англатади [5]. Полиция тезкор
-
қидируви
қоидалари қонунчилик билан тартибга солинмаган, асосий вазифа
тинтув ва ҳибсга олиш учун маълумотлар, жиноят ва уни содир этган шахс ҳақида
маълумотларни йиғиш ҳисобланади. Полиция мазкур мақсадларда ноошкора
тезкор тадбирларни ўтказади, тушунтиришлар, зарур материалларни олади,
ҳисоботлар
тузади. Жиноят иши бўйича ҳужжатлаштириш ёзувлар, ҳисоботлар,
схемалар, режалар ва видеоёзувлар шаклларида тўпланади [6].
Судга қадар ишни юритиш босқичида терговни амалга оширадиган
шахснинг ноошкора фаолияти марказий ўринга эга, яъни полиция тергови
жараёнида процессуал шаклга риоя қилмаган тарзда далилларни йиғиш амалиёти
кенг қўлланилади. Шу мақсадда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими
(полиция ходими, детектив, ФБР агенти ва б.) жиноят белгилари бўлган
маълумотлар бўйича тезкор
-
қидирув фаолиятини ҳам, тергов фаолиятини ҳам
олиб бориши мумкин [7].
Тинтувга ёки ҳибсга олишга ордер олиш жиноий таъқибни бошлашни
англатади, иш бўйича дастлабки расмий ҳужжат ҳисобланади. Полиция тергови
натижасида далилий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар аниқланиб, кейинчалик
судга тақдим этилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
278
Тергов ҳаракатларида холислар иштирок этмайди ва баённомалар
тузилмайди, балки ҳисоботлар тайёрланади. Шуни таъкидлаш керакки, АҚШ
амалиётидаги мавжуд бўлган холислар иштирокисиз амалга ошириладиган
процессуал ҳаракатлар бир қатор афзалликларга эгадир. Масалан, тинтувга рухсат
олиш тўғрисидаги ордерда ушбу ҳаракатни ўтказишда олиниши лозим бўлган
нарсалар баён этилади, бу гумон қилинувчида ҳақиқатан ҳам жиноятга алоқадор
нарса, унда ёки унинг уйида бўлганлиги ҳолатларини кафолатлашга қаратилган.
Бу маълумотлар суд муҳокамасида полиция офицерининг шахсан иштироки
гувоҳи сифатида эксперт мақомида ходим сўроқ қилингандан сўнг далил сифатида
баҳоланиши мумкин.
Бу ўринда айтиш мумкинки, судга қадар босқични тўлиқ тартибга
солинмаганлиги полиция томонидан дастлабки тергов босқичида исболашни
амалга ошириши, тўпланган далилий аҳамиятга эга маълумотларни суд
муҳокамасига олиб боришда процессуал тўсиқларни олиб ташлаган.
Дастлабки терговда жиноят иши бўйича полиция томонидан тўпланган
далиллар фақат айбни исботлаш учун хизмат қилади, лекин уларни далил
сифатида тан олиниши суд муҳокамаси жараёнида амалга оширилади.
Демак, полиция тергови тартибга солишнинг қидирув методига бўйсунади.
Бошқа сўз билан, дастлабки тергов жараёнида тўпланган маълумотлар якуний
равишда далил сифатида баҳоланмайди. Уларга баҳо бериш, асосан суд ваколати
доирасига киради.
Эндиликда дастлабки тергов институтининг ўзига хос хусусиятларини
таҳлил қилишда француз қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига эътибор
қаратамиз. Дастлабки терговни олиб бориш соҳасидаги Франция тажрибаси АҚШ
давлатидан анча фарқ қилади. Дастлабки терговни олиб боришга суд
полициясининг барча комиссар ва офицерлари, шунингдек жандармериянинг
офицерлар ва беш йилдан ортиқ хизмат қилган оддий ходимлари ваколатли
ҳисобланади
.
Прокуратура жиноят процессининг барча босқичида жиноят ишлари бўйича
таъқибни амалга оширади, суд полициясининг фаолиятига раҳбарликни амалга
оширади ва шу тариқада оммавий даъвони (жиноят ишини) қўзғатиш тўғрисида
қарор
қабул қилади. Эътиборли жиҳати шундаки, прокуратура жиноят ишини
қўзғатишга ваколатли ягона давлат органи ҳисобланади [8].
Францияда дастлабки тергов суриштирув шаклида олиб борилади, унга
тезкор
-
қидирувнинг ҳам, жиноят
-
процессуал фаолиятнинг ҳам элементлари хос
бўлиб, мамлакат Жиноят
-
процессуал кодексида ушбу институтлар ўртасида аниқ
чегара белгиланмаган [9].
Суд полицияси томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар қонунчиликда
белгилаб берилмаган, лекин улар прокурорнинг назорати остида амалга
оширилади. Суриштирув жараёнида тинтув, олиб қўйиш, сўроқ, экспертиза
ўтказиш, ушлаб туриш ва ҳибсга олиш кўпроқ қўлланади. Тинтув ва олиб қўйиш
ошкора содир этилган жиноятларда ва суриштирувнинг дастлабки босқичида
амалга оширилиши мумкин. Ошкора содир этилган жиноятларда тинтув ва олиб
қўйиш
фақат суд полицияси офицерлари томонидан амалга оширилиши ҳам
франсуз жиноят процессининг ўзига хос хусусиятлари сирасига киради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
279
Франция жиноят
-
процессуал қонунчилигида шахсий тинтув, сўроқ,
юзлаштириш, экспертиза кўрсатиб ўтилмаган бўлса
-
да, мазкур процессуал
ҳаракатлар
амалиётда кенг қўлланилади.
Бир ҳуқуқ оиласига мансуб бўлган давлатлар сифатида Германияда
Федератив Республикасида ҳам дастлабки тергов Франциядаги каби суриштирув
шаклида олиб борилади, яъни у қидирув характерига эга. Жиноий таъқибни
амалга ошириш прокуратуранинг компетенциясига тегишли бўлиб, полиция
органлари фақат тезкор
-
қидирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини амалга
ошириши мумкин, уларнинг вазифаси “хавфни бартараф этиш” холос. Шу билан
бирга, ҳар бир полиция ходими жиноятларни аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши
ва улар содир этилган жойда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини
амалга ошира олиши лозим [10].
Прокуратура органлари жиноят ишининг барча ҳолатларини, айбловчи ва
оқловчи ҳолатларни текширади. Шу мақсадда прокурор барча органлардан турли
маълумотларни талаб қилиб олиш, мустақил ёки полиция ходимлари ёрдамида
терговни юритиш ҳуқуқига эга. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тинтув, олиб
қўйиш, ушлаб туриш, айбдор шахсни қидириш, телефон сўзлашувларини эшитиш
бўйича қарор чиқариши, судга айбдор шахсни қамоққа олиш бўйича илтимоснома
киритиши мумкин. Полиция ходимлари прокурорнинг топшириқлари ва
талабларини бажаришлари шартлиги белгиланганлиги Ўзбекистоннинг жиноят
-
процессуал қонунчилиги билан ўхшаш жиҳат дейиш мумкин. Расмий равишда
полиция суриштирув органи ҳисобланмайди, улар жиноят ҳолатларини ўрганиш
ва далилларни йўқолишига йўл қўймаслик чораларини кўради.
Буюк Британия
да ҳам тергов жиноят
-
процессуал тарзда эмас, балки
маъмурий тартибда амалга оширилади. Полиция фаолияти далилларни истисно
қилишни
тартибга солувчи “лозим даражадаги процедура”га асосланади. Полиция
ва прокурор суд муҳокамаси учун материаллар тайёрлаб берувчи томон сифатида
ҳаракат
қилади
[11]
. Бошқача айтганда, жиноят процесси ушбу давлатда фақат
судда бошланади, унга қадар босқич нопротсессуал муносабатлар ҳисобланади.
Шу билан бирга, полиция ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
нафақат тезкор
-
қидирув тадбирларини, балки далилларни йиғиш ва текшириш
бўйича ҳибсга олиш, сўроқ, тинтув, таниб олиш учун кўрсатиш ва бошқа
ҳаракатларни
амалга оширади [12] ва бунда суд амалиётида (прецедент) келиб
чиққан қоидаларга асосланади. Яъни полиция жиноят ишини тергов қилиш билан
боғлиқ процессуал қарорларни қабул қила олади. Полициянинг фаолияти
ҳақиқатни
аниқлашга эмас, балки жиноят содир этган шахсни топишга, унга
қарши исботловчи материалларни тўплашга қаратилган [13]. Ҳибсга олиш ва
тинтувга магистрат
-
судьялар санкция бера олади.
Демак, англо
-
саксон ҳуқуқ тизимига кирувчи давлатларда судга қадар ишни
юритиш қонунлар билан тўлиқ тартибга солинмаган ва улар асосан қонуности ва
идоравий ҳужжатлар билан тартибга солинади, бу эса ўз навбатида тезкор
-
қидирув
тадбирлари ва дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш борасида
маъмурий ва процессуал тўсиқларни камайтирган. Хусусан, бундай фаолиятнинг
бўлинмаганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор ва тергов
бўлинмалари ўртасида келиб чиқувчи тушунмовчиликлар ёки низоли
вазиятларни, жиноят ишларини самарасиз тергов қилинишини олдини олади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
280
Жиноят ишини қўзғатишнинг расмий босқичи мавжуд эмаслиги
жиноятларни тез ва самарали тергов қилишга ёрдам беради. Жиноятларни тергов
қилишда
юқори даражадаги рационалликка, куч ва воситаларни асрашга
йўналганлиги, такрорийлик ва параллель ҳаракатлар камлигини кузатиш мумкин.
Полиция ходимлари учун жиноят иши бўйича далилларни процессуал тарзда
мустаҳкамлаш,
белгиланган
шаклга
риоя
килиш
ва
хужжатларни
расмийлаштириш асосий вазифа эмас. Бунинг аксини: жиноятларни шаблон
бўйича тергов қилинишини, жиноятчи шахсини аниқлашдан кўра, ишга алоқадор
фактларни қоғозга ҳужжатларда қайд этиш, далиллар йиғишда баённомлар ва
далолатномалар тузишда адашмаслик, холислар иштирокини таъминлаш
муҳимлигини республикамиз қонунчилигида кузатиш мумкин.
Мазкур давлатларда тезкор
-
қидирув ва тергов фаолияти бир
-
биридан
қатъий
равишда ажратилмаганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг мансабдор шахслари бир пайтнинг ўзида ҳам тезкор
-
қидирув ва
дастлабки (кечиктириб бўлмайдиган) тергов ҳаракатларини амалга ошириш
ваколатига эга. Жиноят ишининг терговини олиб бораётган ходим (АҚШ, Буюк
Британия) муайян жиноят иши бўйича терговни олиб бориш тактикасини
мустақил танлайди ва “терговчи” институти бўлмаганлиги сабабли ишни судга
қадар
олиб боришгача шахсан масъул ҳисобланади. Полиция ходимлари жиноят
иши бўйича айблов тарафида туриб унга алоқадор фактлар ва предметларни
йиғиш билан шуғулланади, уларга баҳо бериш, яъни жиноят ишида далил
сифатида тан олиш суд томонидан берилади.
Юқорида кўриб чиқилган давлатлар тажрибасига асосланиб миллий
қонунчилигимизга
қуйидагича ўзгартиришлар киритиш лозим деб ҳисоблаймиз:
Биринчидан, дастлабки тергов бутун мамлакат ҳудудида битта орган
тизимида фаолият юритаётган терговчилар томонидан амалга оширилиши
мақсадга мувофиқ. Ушбу тизим Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
томонидан назорат қилинадиган, “Давлат тергов қўмитаси” ташкил этилиши
лозим.
ЖПК нинг 35 ва 344
-
моддаларига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича
дастлабки терговни прокуратура, ИИВ ва ДХХ терговчилари олиб боради.
ЖПК 345
-
моддасига мувофиқ, жиноят ишини терговга тегишлилигидан келиб
чиқиб, таҳлил қиладиган бўлсак, прокуратура органлари терговига ЖК да
белгиланган жиноятларнинг –
31.7%, шу жумладан, ҳарбий прокуратура терговига
–
11.7%, ДХХ терговчилари терговига –
8.3%, ИИВ терговчилари терговига
60% жиноят ишлари тегишлилигини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, вояга
етмаганлар томонидан содир этилган барча жиноятларга доир ишлар бўйича
дастлабки тергов ИИВ терговчилари томонидан олиб борилишини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикасида жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни олиб
бориш бўйича асосий юк ИИВ терговчилари зиммасига тушаётганлигини
кўришимиз мумкин.
Дастлабки тергов Жиноят
-
процессуал кодексининг 345
-
моддаси иккинчи –
еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича, шунингдек
терговчи суриштирув шаклида ўтказиладиган жиноят ишлари терговнинг ҳар
томонлама, холисона ва тўла ўтказилишини таъминлаш мақсадида Жиноят
-
процессуал кодексининг 381
5
-
моддасига мувофиқ прокурорнинг асослантирилган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
281
қарорига
кўра дастлабки тергов олиб бориш учун топширилиши мумкин.
Суриштирув эса Жиноят
-
процессуал кодексининг 381
2
-
моддаси биринчи
-
учинчи
қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича ўтказилади. Шунинг учун
мамлакатимизда дастлабки тергов бутун мамлакат ҳудудида битта орган
тизимида фаолият юритаётган терговчилар томонидан амалга оширилиши
мақсадга мувофиқ. Ушбу тизим Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
томонидан назорат қилинадиган, «Давлат тергов Қўмитаси» ташкил этилиши
лозим.
Давлат тергов Қўмитасининг тизими қуйидагилардан иборат бўлиши
мақсадга мувофиқ:
1.
Тергов қўмитасининг марказий аппарати;
2.
Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича
тергов бошқармалари;
3.
туман (шаҳар), шаҳар тергов бўлинмалари;
4.
ҳудудий
ҳарбий, транспорт ва ихтисослаштирилган тергов бўлинмалари.
Бу тизим орқали дастлабки тергов битта тизимда ягона мазмун, ягона
шаклда амалга оширилади ва прокурор томонидан дастлабки тергов органлари
устидан назоратни амалга оширилиши осонлашади. Ушбу Тергов Қўмитасида
тергов тармоқларини таҳлил қилиш, мувофиқлаштириш ва статистик ҳисобот
юритувчи бўлимлар ташкил этилиб, барча терговчилар амал қилиши лозим
бўлган йўриқномалар ишлаб чиқарилиши ва улар фаолияти доимий
мувофиқлаштирилиб борилиши керак. Тергов қўмитасининг марказий
аппаратининг тузилмаси бош идоралар, бўлимлар, бўлинмалар, тармоқлар
(гуруҳлар) ва бошқа бўлимлардан иборат бўлиши кераклиги таклиф этилади.
Иккинчидан, ушбу таклиф этилаётган «Давлат тергов Қўмитаси»да
терговчилар томонидан жиноятларни тергов қилиш терговчиларнинг билим
даражаси ва уларнинг ихтисослигига қараб квалификация қилиш керак. Масалан,
иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш, тинчлик ва хавфсизликка
қарши
жиноятларни тергов қилиш, шахсга қарши жиноятларни тергов қилиш
бўйича, жамоат хавфсизлиги ва жамаот тартибига қарши жиноятларни тергов
қилиш, ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларни тергов қилиш ва
вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш
бўлимларини ташкил этиш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Суриштирув
институти
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонуни, №
ЎРҚ
-
442, Халқ сўзи, 178
-
сон, 2017 йил7 сентябрь.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор
-
қидирув фаолият тўғрисида” ги
Қонуни, 2012 йил 25 декабрь.
3. https://lex.uz/docs/400064
4. Hartmann K., Wenzelburger G. Uncertainty, risk and the use of algorithms in
policy decisions: A case study on criminal justice in the USA //Policy Sciences.
–
2021.
–
Т
. 54.
–
С
. 269-287.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
282
5. Kuanishbaevich K. B. Issues of Improvement of the Stage of Initiation of a
Criminal Case in the Criminal Process of the Republic of Uzbekistan Based on Foreign
Experience //JournalNX.
–
Т
. 7.
–
№. 03. –
С
. 262-268.
6. Devi T., Fryer Jr R. G. Policing the police: The impact of" pattern-or-practice"
investigations on crime.
–
National Bureau of Economic Research, 2020.
–
№. w27324.
7. Ermasova N., Haumann C., Burke L. The relationship between culture and tax
evasion across countries: Cases of the USA and Germany //International Journal of Public
Administration.
–
2021.
–
Т
. 44.
–
№. 2. –
С
. 115-131.
8. Ingraham B. L. Political crime in Europe: A comparative study of France,
Germany, and England.
–
Univ of California Press, 2023.
9. Al-hargan A. Criminal Procedures in the Inquiry and Preliminary Investigation
Stages in the Saudi and French Systems: A Comparative Study //UAEU Law Journal.
–
2016.
–
Т
. 2016.
–
№. 67. –
С
. 4.
10. Bohlander M. Principles of German criminal procedure.
–
2021.
11. Sakowicz
A. Suspect’s access to a lawyer at an early stage of criminal
proceedings in view the case-law of the European Court of Human Rights //Revista
Brasileira de Direito Processual Penal.
–
2022.
–
Т
. 7.
–
С
. 1979-2014.
12. Jackson R. M. The machinery of justice in England.
–
Cambridge University
Press, 2015.
13. Davies G. Shining a light on policing of the dark web: an analysis of UK
investigatory powers //The Journal of Criminal Law.
–
2020.
–
Т
. 84.
–
№.
5.
–
С
. 407-426.
