Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Theoretical aspects of improving the civil-legal basis of
privatization of non-agricultural land plots
Jasurbek RAKHMATILLAEV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2025
Received in revised form
28 February 2025
Accepted 20 March 2025
Available online
15 April 2025
This article examines the origins of privatization,
privatization in European countries, the application of
privatization in legal and economic terms, the implementation
of privatization in the research of lawyers, the emergence of
property rights through privatization, and issues related to the
obligation to use land rationally.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Privatized land plots,
protection of property
rights,
owner's rights,
privatization in legal sense,
privatization in economic
sense, property right.
Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини
хусусийлаштиришнинг фуқаролик
-
ҳуқуқий асосларини
такомиллаштиришнинг назарий жиҳатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
хусусийлаштирилган ер
участкалари,
мулк ҳуқуқлари ҳимояси,
мулкдорнинг ҳуқуқлари,
юридик маънода
хусусийлаштириш,
иқтисодий маънода
хусусийлаштириш,
мулк ҳуқуқи.
Ушбу мақолада хусусийлаштиришнинг келиб чиқиши,
Европа
мамлакатларида
хусусийлаштириш
амалга
оширилиши,
хусусийлаштиришнинг
юридик
ва
иқтисодий маънода қўлланилиши, ҳуқуқшуносларнинг
тадқиқотларида хусусийлаштириш амалга оширилиши,
хусусийлаштириш йўли билан мулк ҳуқуқи вужудга
келиши, ердан оқилона фойдаланиш мажбурияти билан
боғлиқ масалалар очиб берилган.
1
Senior Lecturer, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. E-mail: j.raxmatillayev92@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
422
Теоретические аспекты совершенствования гражданско
-
правовых основ приватизации земельных участков
несельскохозяйственного назначения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Приватизированные
земельные участки,
защита права
собственности,
права собственника,
приватизация в
юридическом смысле,
приватизация в
экономическом смысле,
право собственности
.
В статье рассматриваются истоки приватизации,
приватизация в европейских странах, применение
приватизации в правовом и экономическом плане,
реализация приватизации в исследованиях юристов,
возникновение права собственности путем приватизации,
а
также
вопросы,
связанные
с
обязанностью
рационального использования земли.
Жаҳонда ҳар бир давлатнинг иқтисодий муносабатларида рақобатни
таъминлаш, талаб ва таклиф каби қонуниятлар ишлашига етарли шароит
яратишнинг ўзига хос механизмларидан бири хусусийлаштириш ва уни
фуқаролик
-
ҳуқуқий асосларини яратиш, тадқиқотчилар томонидан назарий
қисмини бойитиш муҳим ҳисобланади. Хусусийлаштириш сўзининг ўзагида
“хусусий” сўзи ётади ва бу сўз ўзбек тилининг изоҳли луғатида “алоҳида, махсус,
шахсий” маъноларида ифодаланса, “хусусийлаштириш” термини “давлат мулкига
эгалик ҳуқуқининг давлатдан хусусий субъектларга ўтиши” сифатида талқин
этилади. “Хусусийлаштириш” терминининг иқтисодий тушунчаси дастлаб
1983-
йилдаги нашрда ифодаланган ва “бошқарувчининг жамоатчилик шаклига
ўзгариши” ёки “алоҳида корхона ёки соҳанинг мулкини хусусийга ўтиши” тарзида
талқин этилган.
Мери Шерли ва Джон Ниллислар ривожланаётган мамлакатларда
хусусийлаштириш
жараёнларини
тадқиқ
қилишда
муваффақиятли
хусусийлаштиришнинг шарти сифатида давлат ва хусусий сектор учун
самарадорлиги ошишига кўмаклашадиган макроиқтисодий бозорга мўлжалланган
сармояларнинг мақбул бозори ва сотиб олувчи учун сезиларли ва асосланмаган
имтиёзларга берилмаган ҳолда сотиладиган фирмаларни аниқлашнинг етарли
муддатини
белгилашни
кўрсатиб
ўтади.
Инглиз
ҳуқуқшуносларининг
тадқиқотларида хусусийлаштириш “давлат мулкини хусусий, нодавлат мулкига
трансформация”
қилиш
сифатида
келтирилади.
Умуман
олганда
хусусийлаштириш “давлат –
бозор (бизнес, иқтисодиёт) –
хусусий сектор”
формуласида давлатнинг позициясини “мақбул ва лозим даража”да юмшатиш ва
аксинча хусусий секторнинг улушини бир оз ошириш мақсадини кўзлайди.
“Хусусийлаштириш”ни анъанавий тушунишда моддий неъматнинг давлат
тасарруфидан хусусий шахслар эркига ўтказиш қайд этилади. Уларнинг умумий
мезони давлат секторининг улуши ва функцияларини чеклаш ҳисобланади.
Европа мамлакатларида хусусийлаштириш саноат ва ишлаб чиқариш
воситаларининг муайян турлари ва қисмларини сотиш орқали хусусий секторни
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бунда саноат корхоналари,
акциялар ва улушларни сотиш ҳамда иқтисодиётнинг муайян секторида давлат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
423
корхоналарига рақобат муҳитини яратиш мақсадида турли стратегик аҳамиятга
эга бўлган корпорацияларни хусусийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Айни пайтда электр энергияи, транспорт хизматлари ҳамда саноатнинг бошқа
йўналишларида хусусий сармояни жалб этиш, тегишли корхоналарни ижарага
бериш ва кейинчалик сотиб олиш тизимлари ҳам йўлга қўйилмоқда.
В.М.
Игнатов хусусийлаштиришнинг моҳиятини кенг ва тор маънода
қуйидагича талқин қилади: кенг маънода хусусийлаштириш иқтисодиётда давлат
секторини қисқартириш ва хўжалик ривожланишида хусусий сектор улушини
ошириш орқали тартибга солиш усули ҳисобланади. Тор маънода
хусусийлаштириш деганда сармояни муайян жисмоний ва юридик шахсларнинг
мулкига тўлиқ ёки қисман ўтказиш тушунилади.
Хусусийлаштиришнинг юридик маънодаги талқини иқтисодий тушунчага
қараганда
кенгроқ маъно касб этади. Чунки иқтисодий маънода хусусийлаштириш
фақат мулк шакли ва субъектини ўзгартиришни англатса, юридик маънода
хусусийлаштириш муайян тартибот ва асосларни, тегишли жараёнлар ва
шартларга риоя этишни қамраб оладиган ҳамда якун сифатида ҳуқуқларни
расмийлаштиришни тақозо этадиган муносабатлар жамланмаси ҳисобланади.
Зеро, хусусийлаштириш аукцион
ёки танлов шаклида ўтказилар экан, уни
тушуниш ва талқин этишда юридик таомиллар ва тартиботнинг таъсири ҳам
мавжуд бўлади.
В.
Ергашевнинг фикрича, “Хусусийлаштириш ўз моҳиятига кўра давлат
мулки ҳисобланувчи объектларни хусусий шахсларга топшириш ҳисобланади”.
И.Б.
Зокировнинг ёзишича, “хусусийлаштириш жисмоний шахслар ва
давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулки, объектларини
ёки давлат акциядорлик жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олиши
ҳисобланади”.
Д.А.
Чинийев “хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш давлат
мулкини хусусий сектор вакилларига ўтказиш ва шу орқали мулкнинг ҳуқуқий
режими ва шаклини ўзгартириш шакли” эканлигига эътибор қаратади.
Д.А.
Герсевнинг ёзишича, “ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган давлат
ёки муниципал мулк ҳисобланган мол
-
мулкни жисмоний ёки юридик шахсларнинг
мулкига ўтказиш тушунилади, бу хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда
белгиланган шаклда амалга ошириб, қуйидагиларни назарда тутади ва бу мол
-
мулкни хусусий мулкка ўтказиш тўғрисидаги қарорни, кўрсатилган мол
-
мулк
бўйича битим тузишни, ушбу битимни ижро этишни назарда тутадиган ваколатли
давлат органи томонидан норматив тусда бўлмаган ҳужжатни чиқариш йўли
билан амалга оширилади”.
Фикримизча, хусусийлаштириш юридик нуқтаи назардан мулк шакли
ўзгаришини расмийлаштириш тартиботи саналади. Шунингдек, хусусийлаштириш
орқали мулкнинг бегоналашуви ҳам содир бўлади. Яъни хусусийлаштириш қоида
тариқасида мулкни бегоналаштиришга оид шартномалар (олди
-
сотди, ҳадя,
айирбошлаш, кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижара ва ҳоказолар) тузиш
йўли билан амалга оширилади. Айни пайтда хусусийлаштириш йўли билан мулк
ҳуқуқи вужудга келишини ҳам инобатга олиш лозим. Зеро, ФКнинг 182
-
моддасида
хусусийлаштириш мулк ҳуқуқи вужудга келиши асосларидан бири сифатида
кўрсатилган. Бунда хусусийлаштириш субъектлари бўлиб жисмоний ва юридик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
424
шахслар ҳисобланади ва давлат мол
-
мулки хусусийлаштириш якунида уларга мулк
сифатида расмийлаштириб берилади. Бинобарин, ҳуқуқий жиҳатдан ер
участкалари, аниқроғи қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини
хусусийлаштириш эса ер тузиш, уни баҳолаш, аукционга чиқариш, аукционни
ўтказиш, ғолибни аниқлаш, тегишли баённомани тузиш, ер участкасига нисбатан
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (кадастр)ни бериш каби ҳаракатлар
йиғиндиси сифатида тушунилади.
Таъкидлаш лозимки, “инсон доим ерга эгалик қилиш, ундан хўжалик
мақсадларида фойдаланиб даромад манбаига эга бўлиш учун ҳаракат қилган
ҳамда курашиб келган”. Ерга оид масала, яъни ерга нисбатан мулкчилик ҳар доим
жамият аъзоларининг диққат марказида бўлган. Зеро инсоният тарихининг катта
даврида ер асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида эътироф этилган. Бугунги
кунда ҳам ернинг юқори иқтисодий
-
ижтимоий қиймати ва аҳамиятидан келиб
чиқиб ер участкаларини хусусийлаштириш бир қатор ўзига хос жиҳатлари билан
ажралиб туришига эътибор қаратиш лозим. Чунки, ер участкасининг
хусусийлаштирилиши билан унинг давлат мулки, умуммиллий бойлик сифатида
режими ўзгаради ва ўз
-
ўзидан хусусий мулкка айланади. Бу эса ернинг фуқаролик
муомаласининг бугунги ҳуқуқий режими тубдан ўзгаришига олиб келади. Шундай
экан, ер участкасини хусусийлаштириш давлатнинг ерга нисбатан мутлақ монопол
мулкдорлик мавқеи ўзгаришига сабаб бўлади.
Конституциянинг 68
-
моддасида белгиланганидек, “қишлоқ хўжалиги учун
мўлжалланмаган ерлар хусусийлаштирилганидан сўнг –
хусусий мулк сифатида
мулкдор шахс ундан оқилона фойдаланиш мажбуриятини ҳам зиммасига олади ва
бу ўз навбатида фуқаролик ҳуқуқидаги мол
-
мулкни сақлаш “юки” мулкдорнинг
вазифаси эканлигидан келиб чиқади”. Зеро, ФКнинг 174
-
моддаси “мол
-
мулкни
сақлаш мулкдор зиммасидадир” деган қоидани белгилайди. Шу жиҳатдан қишлоқ
хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштиришнинг шарти ҳам аввало
ер участкасидан “оқилона фойдаланиш”га қаратилади ва бунда мулкдорга
айланган шахс оқилона фойдаланишни таъминлаши учун ер участкасини сақлаш
мажбуриятини ҳам зиммасига олади”.
Конституциянинг 68
-
моддасида белгиланган ернинг хусусий мулк бўлиши
ҳақидаги
қоида айни пайтда хусусийлаштириш жараёнининг ҳам асосий мезони
ҳисобланади.
Хорижий мамлакатлар қонунчилигига эътибор қаратадиган бўлсак, уларда
ушбу термин ҳуқуқий жиҳатдан анча асосли ва тўғри ифодаланганлигини
кўришимиз мумкин. Масалан, Россия Федерациясининг 2001
-
йил 21
-
декабрдаги
№178
-
ФЗ “Давлат ва муниципал мол
-
мулкни хусусийлаштириш тўғрисида”ги
Қонунининг 1
-
моддасига кўра, “хусусийлаштириш деганда давлат мулкида бўлган
мол
-
мулкни ҳақ эвазига жисмоний ёки юридик шахсларнинг мулкига ўтказиш
(бегоналаштириш)” тушунилади.
Қозоғистоннинг
1995-
йил 23
-
декабрдаги “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги
2721-
сонли Қонунининг 1
-
моддасига биноан, “хусусийлаштириш мулкдор
сифатида давлатнинг эрки бўйича қонунда белгиланган махсус таомиллар
доирасида ёки қонун билан аниқланадиган тартибда амалга ошириладиган давлат
мол
-
мулкини жисмоний, нодавлат юридик шахслар ва чет эл юридик шахсларига
мулк қилиб сотишни англатади”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2025) / ISSN 2181-1415
425
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган
ер участкаларини хусусийлаштириш деганда, бўш турган ер участкасини ёки
доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган
умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкасини ҳақ
эвазига, қонунчиликда белгиланган асослар, тартиб ва таомилларга мувофиқ
битим тузиш ҳамда ушбу битимни бажариш орқали амалга ошириладиган
фуқаролар ёки юридик шахсларнинг мулкига ўтказиш ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Экономика: Учебник / Под ред. А.С. Булатова. –
М.: Изд
-
во «Бек», 1997. –
755 с.
2.
Шерли М., Ниллис Дж. Реформа и приватизация государственных
предприятий: обобщение опыта / Мэри Шерли, Джон Ниллис. –
Мировой банк.
Институт
экономического
развития
.
–
Тбилиси
:
Изд
-
во
«КОКА», 1992. –
129
с
.
3.
Seven B. Legal Aspecs of Privatization: A Comparative Study of European
Implementations.
–
Chicago: University Of Chicago Press 3.
–
2002.
–
P. 33
–
56.
4.
Камышанский В.П. Приватизация предприятий. Право собственности. –
М.:
2009.
–
192 с.
5.
Игнатов В.М. Приватизация государственной собственности в РФ: проблемы
правового регулирования: Автореф. дис. ...канд. юрид. наук. –
М., 2002. –11 с
6.
Эргашев В.Й. Ўзбекистон Республикасида мулк ҳуқуқининг долзарб
муаммолари ва ривожланиш истиқболлари. –
Т.: ТДЮИ, 2008. –
107 б.
7.
Зокиров И.Б. Фуқаролик ҳуқуқи: Дарслик. И қисм. И.Б.Зокиров; Масъул
муҳаррир: Ҳ.Раҳмонқулов: Қайта ишланган ва тўлдирилган бешинчи нашр. –Т.:
ТДЮИ, 2009. –
383 б.
8.
Чиниев Д.А. Гарантии осуществления права собственности в Республике
Узбекистан. Монография. –
Ташкент, 2014. –
100 с.
9.
Герцев Д.А. Гражданско
-
правовое регулирование отношений по
приватизации предприятий, находящихся в государственной собственности: дис. ...
канд. юрид. наук. –
М.: 2008. –
15 с.
10.
Эгамбердиева.Н.Х., Эгамбердиева Х.Э. Ўзбекистон Республикасида
ерларни хусусийлаштириш асослари ва тартиби // https://cyberleninka.ru/
article/n/zbekiston-respublikasida-erlarni-hususiylashtirish-asoslari-va-tartibi
11.
Усмонов М.Б. Тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи.
-
Тошкент:
Адолат, 2001. –
24 б.
12.
Рахматиллаев, Ж., & Илесова, Д. (2022). Ер участкаларини
хусусийлаштириш тушунчаси ва ер хусусий мулк сифатида. Zamonaviy dunyoda
innovatsion tadqiqotlar: Nazariya va amaliyot, 1(24), 112-119.
13.
Рахматиллаев, Ж. (2022). Хусусийлаштирилган ер участкаларининг
ҳуқуқий
мақоми. Общество и инновации, 3(8), 192
-201.
14.
Raxmatillayev, J., & Yusupjonova, M. (2022). Shanxay Hamkorlik tashkiloti
uchrashuvi natijalari. Eurasian Journal of Academic Research, 2(11), 66-69.
15.
Рахматиллаев, Ж. (2022). Кўчмас мулк объектлари жойлашган ер
участкаларини хусусийлаштириш асослари ва тартиби. Общество и инновации,
3(6), 102-107.
16.
Рахматиллаев, Ж. (2022). Ер участкаларини хусусийлаштиришни ҳуқуқий
тартибга солишнинг айрим масалалари. Общество и инновации, 3(11), 150
-157.
17.
Рахматиллаев, Ж. (2023). Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер
участкаларини хусусийлаштириш тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
Наука, общество, образование в современных реалиях, 1(1), 58
-64.
