Improving the legal basis for the participation of political parties in the activities of the legislative chamber of the Oliy Majlis

Abstract

During the period of democratization of state administration and reforms in all spheres of society, the most important tasks are to increase the role of representatives of civil society institutions, especially political parties in society, to accelerate their participation in representative bodies, and to strengthen the responsibility of deputies to voters. This article analyzes our legislation in this field with a deep scientific basis along with the experience of modernizing the legal bases of the participation of political parties in the activities of higher representative bodies in developed countries such as the USA, Denmark, Finland and Germany.

Source type: Journals
Years of coverage from 2020
inLibrary
Google Scholar
HAC
elibrary
doi
 

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

During the period of democratization of state administration and reforms in all spheres of society, the most important tasks are to increase the role of representatives of civil society institutions, especially political parties in society, to accelerate their participation in representative bodies, and to strengthen the responsibility of deputies to voters. This article analyzes our legislation in this field with a deep scientific basis along with the experience of modernizing the legal bases of the participation of political parties in the activities of higher representative bodies in developed countries such as the USA, Denmark, Finland and Germany.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Improving the legal basis for the participation of political
parties in the activities of the legislative chamber of the

Oliy Majlis

Ikhtiyor BEKOV

1

Tashkent State Law University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2022
Received in revised form

20 June 2022
Accepted 25 July 2022

Available online

15 August 2022

During the period of democratization of state administration

and reforms in all spheres of society, the most important tasks

are to increase the role of representatives of civil society
institutions, especially political parties in society, to accelerate

their participation in representative bodies, and to strengthen

the responsibility of deputies to voters. This article analyzes our

legislation in this field with a deep scientific basis along with the

experience of modernizing the legal bases of the participation of
political parties in the activities of higher representative bodies

in developed countries such as the USA, Denmark, Finland and

Germany.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss7/S-pp75-86

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

political party,

party group,

supreme representative
div,

faction,

law-making,

parliamentary inquiry.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси фаолиятида

сиёсий партиялар иштирокининг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

сиёсий партия,

партия гуруҳи,

олий вакиллик органи,

фракция,

қонун

ижодкорлиги,

депутат сўрови.

Давлат

бошқарувини

демократлаштириш

ҳамда

жамиятнинг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳот

-

лар даврида фуқаролик жамияти институти вакиллари,

хусусан, сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини
ошириш, вакиллик органларидаги иштирокини жадаллаш

-

тириш,

депутатларнинг

сайловчилар

олдидаги

масъулиятини кучайтириш энг муҳим вазифалардан

ҳисобланади. Мазкур мақола АҚШ, Дания, Финляндия,
Германия каби ривожланган давлатларда олий

вакиллик

1

Professor of Tashkent State Law University. E-mail: ikhtiyorbekov@gmail.com. Orcid: 0000-0001-5367-7523.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

76

органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокининг

ҳуқуқий асосларини модернизация қилиш бўйича
тажрибаси билан бирга ушбу соҳадаги қонунчилигимиз

чуқур илмий асослар билан таҳлил қилинган.

Совершенствование

правовой

основы

участия

политических

партий

в

деятельности

законодательной палаты Олий Мажлиса

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

политическая партия,

партийная группа,
высший
представительный орган,

фракция,
законотворчество,
парламентский запрос.

В период демократизации государственного управления

и реформ во всех сферах общества важнейшими задачами
являются повышение роли представителей институтов

гражданского общества, особенно политических партий в

обществе, ускорение их участия в представительных

органах, усиление ответственность депутатов перед
избирателями. В настоящей статье анализируется наше

законодательство в данной сфере с глубокой научной

базой наряду с опытом модернизации правовых основ

участия политических партий в деятельности высших
представительных органов

в развитых странах, таких как

США, Дания, Финляндия, Германия.

Олий

вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокининг

ҳуқуқий асосларини янада модернизация қилиш масаласи сўнгги йилларда кўплаб
олимларнинг диққат марказида бўлиб турибди. Бунинг сабаби сиёсий тизимни
модернизациялаш, бошқача айтганда, рақамлаштириш, “ақлли бошқарув”ни
жорий этиш ва бошқа устувор вазифаларни амалга ошириш сиёсий ислоҳотларга
яхлит ёндашувни тақозо этмоқда.

А.

Сайтбеков [1], С.

Громыко, М.

Курячая [2], Ю.

Тома [3], Г.

Вальдемар,

Ю.

Матвеенко [4] Ж.

Ла

Паломбара, М.

Вайнер [5] ва бошқа

кўплаб тадқиқотчи

олимлар сиёсий партияларнинг олий вакиллик органларидаги фаолиятини
модернизациялашни тадқиқ этган.

Ўзбекистонда бу борада ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан,

“Янги Ўзбекистон –

янги сайловлар” шиори остида 2019 йилда парламентнинг

қуйи палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтган

сайловдан кейин вакиллик ҳокимияти имкониятлари, ваколатлари сезиларли

даражада кенгайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг

2021 йил 5 февраль куни бўлиб ўтган ўн иккинчи ялпи мажлисида таъкид

-

лаганидек, 2020 йил мобайнида жами 71 та қонун кўрилиб, унинг 65 таси

маъқулланган. Бунда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Халқ депутатлари

маҳаллий Кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш йўналишида 13 та қонунга

тегишли ўзгартиш ва

қўшимчалар киритилиб, маҳаллий Кенгашларнинг

ваколатлари кенгайтирилди, қарорлар қабул қилишда партия гуруҳлари

иштирокини кучайтирувчи ҳамда фаоллаштирувчи нормалар киритилди. Илк

маротаба бутун ҳукумат таркиби, барча вазирлик ва республика идоралари

раҳбарлигига номзодлар парламент тасдиғидан ўтиши бўйича амалиёт жорий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

77

этилди. Депутатлар, сиёсий партиялар фракциялари устувор йўналиш ва

вазифалар бўйича номзодларнинг позицияси, фикр

-

мулоҳазаларини билиш

имкониятига эга бўлмоқда, ўз саволларига жавоб олиб,

таклифларини йўллаш

имконияти таъминланмоқда. Бу амалиётни янада ривожлантириш ва унинг

самарали ҳуқуқий механизмларини яратиш кун тартибидаги долзарб масала

-

лардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июль ҳамда

2020 йил 20 январдаги нутқларида депутатлар, халқ вакиллари, сиёсий партиялар

ҳамда уларнинг фракциялари билан бамаслаҳат иш тутиш, уларнинг таклиф

-

ларини тинглаб, қўллаб

-

қувватлаш бўйича, республика ва маҳаллий даражада

сиёсий партияларнинг ролини оширишга оид кўплаб эътиборга молик долзарб

масалалар ўртага ташланди.

Булар жамият ҳаётининг барча соҳаларини демократлаштириш ва

модернизация қилиш жараёнлари изчил давом этаётган шароитда сиёсий

партиялар вакилларининг, депутат ва сенаторларнинг роли ва масъулиятини

ошириш, ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар ҳамкорлигини янги

босқичга кўтариш, партияларнинг қонунчиликни такомиллаштиришдаги

таъсирини кучайтириш билан боғлиқ масалалардир.

Шунингдек, маҳаллий кенгашлар фаолиятига илғор демократик тамойиллар

жорий этилиши, депутатлар орқали маҳаллий ҳокимликлар ва ўша ҳудудлардаги

аҳоли ўртасида амалий мулоқот, қайта алоқа муҳити юзага келтирилишига оид

муҳим аҳамиятга эга бўлган масалаларга ҳам жиддий эътибор қаратилди[6].

Давлатимиз раҳбари, хусусан, сиёсий партиялар

нуфузини кучайтириш

масалаларига тўхталиб, шундай деди: “Ҳар қандай сиёсий партия замон билан

ҳамнафас

бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч

сифатида яшай олади” [7].

АҚШ, Дания, Финляндия, Германия каби ривожланган давлатларда олий

вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштирокининг ҳуқуқий

асосларини модернизация қилиш бўйича тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бу борада

ислоҳотларни қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш мақсадга мувофиқ:

Биринчидан,

сиёсий партиялар тузилмаларининг парламент доирасидаги

баҳс

-

мунозараларини махсус телеканаллар орқали мунтазам равишда онлайн

намойиш этиб бориш. Масалан, Германиянинг Бундестагида фракциялар ва

партия гуруҳлари доимий равишда парламент фаолиятига оид масалаларни кенг

жамоатчиликка етказиб боради.

Шунингдек, Финляндияда депутатлар гуруҳлари ва партиявий фракция

-

ларнинг семинар

-

тренинглари, қонунлар лойиҳаларининг муҳокамаси жараёни

-

даги иштироки телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали

доимий тарзда ёритилиб, шарҳловчилар томонидан таҳлил этиб борилади.

Иккинчидан,

парламентда сиёсий партия фракцияларининг фуқаролик

жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлиги. Масалан, Дания, Швеция ва

бошқа бир қатор давлатларда Ёшлар парламенти самарали фаолият олиб боради.

Ёшлар парламенти сиёсий партияларнинг келгусида парламент мактабига

айланиши учун кадрлар захирасини шакллантириш, таъсирчан ва халқчил

қонунларни

ишлаб чиқишда ёшлар муаммоларини ўрганиш, фракциялар ҳузурида

ташкил этиш таклиф этилаётган экпертлар кенгашига ёшларни жалб этиш каби

мақсадларга хизмат қилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

78

Илмий таҳлиллар кўрсатишича, сиёсий партияларнинг жамиятимиз

ҳаётидаги

роли, шунингдек, партиявий фракцияларнинг (гуруҳларнинг)

парламент ва маҳаллий вакиллик органлари фаолиятидаги иштироки соҳасида
айрим муаммо ва камчиликлар тўпланиб қолган. Мазкур муаммоларни ўрганиш
асносида сиёсий партияларнинг олий

вакиллик органлари фаолиятида иштироки

-

нинг ҳуқуқий асосларини модернизация қилиш бўйича устувор вазифаларни
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, аҳоли ўртасида сиёсий партияларнинг

вакиллик органидаги фаолияти юзасидан асосий эътирозлар депутатлар ўзлари
берган ваъдаларнинг устидан чиқиши билан боғлиқ. Бу борада Президентимиз
Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Бугунги кунда

сиёсий партиялар ўз электоратига

берган ваъдаларини, сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажармоқда, деб
айтолмаймиз”

[8].

Партия фракцияларининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаоллиги ҳам

кўнгилдагидек эмас. Зотан, биз ўтказган ижтимоий сўровда ҳам фракцияларнинг
бу борадаги фаоллиги масаласи ўрганишларимиз диққат марказидаги асосий
мавзу бўлди. Шу боис уларни янада фаоллаштирувчи ва рағбатлантирувчи янги,
замонавий ҳуқуқий механизмларни қонунчилигимизга жорий этиш лозим.
Башарти, партия ва уларнинг фракциялари фаолиятини такомиллаштиришга оид
фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказилмаяпти. Партиялар мазкур соҳага
устувор йўналиш сифатида эътибор бермас ва стратегик режалаштириш асосида
ишни

ташкил этмас экан, сиёсий тизимнинг демократлашувини тизимли

амалга

оширишда изчиллик йўқолиб боради.

Фикримизча, бу борада сиёсий партиялар фаолияти бўйича фундаментал ва

амалий тадқиқотлар ўтказиш ва мувофиқлаштириш бўйича “ақл маркази”ни
ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020

йил 16 апрелдаги

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини
ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига [9] асосан Жамоатчилик палатаси
фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштириш бир
қатор

вазифаларни амалга ошириш, фуқаролик жамияти институтларининг

жамият ва давлат ривожига қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларини
ишлаб чиқиш ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривож

-

ланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтларининг амалий ва
самарали ҳамкорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш каби муҳим мақсадларда
тузилди.

Юқорида таклиф этилган “ақл маркази”ни айнан Жамоатчилик палатаси

тузилмасига киритиш мазкур ташкилотнинг юридик табиатига ҳам мос келади.

Бундан ташқари, сиёсий партиялар ёки

фракциялар томонидан бугунги кун

тартибидаги энг муҳим масалалар ечимини ҳал этиш юзасидан асослантирилган
таклифлар деярли билдирилмаяпти. Худди шу ёндашув парламент қуйи
палатасининг қонун ижодкорлик соҳасида ҳам кўзга ташланмоқда.

Аслида эса, парламентда фаолият юритаётган партиялар фракциялари

ўртасида соғлом рақобат, фикрлар ҳамда позициялар хилма

-

хиллигининг шакл

-

ланиши, чинакам манфаатли баҳс

-

мунозара ва тортишувларнинг асосий омилига

айланиши лозим.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

79

Таҳлиллардан маълумки, партия фракциялари ва депутатларнинг қонун

-

чилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича кўрсаткичи ҳам мақтарли

даражада эмас. Ўтган чақириқда Қонунчилик палатасига кирган қонунларнинг

16,8 фоизи фракция ва депутатлар ҳиссасига тўғри келган. Анчагина танқидлардан

кейин 2017 йилга келиб, ушбу кўрсаткич 27

тани ташкил этган бўлса, 2019 йилда

яна бу соҳада пасайиш кузатилиб, киритилган қонун лойиҳалари сони 19 тани

ташкил этган.

Айни пайтда сиёсий партиялар фракциялари фаолиятининг самарадор

-

лигини оширишда партия фракциялари томонидан фракция аъзоларининг ҳуқуқ

ва мажбуриятлари, фракция раҳбарий органларини тузиш, фракция иш тартиби

каби масалалар тартибга солинмаган. Бу борада низом ёки регламентларнинг

ишлаб чиқилмаганлиги ва аниқ тартибнинг йўқлиги фракциялар фаолиятини

тизимли равишда ташкил этишга тўсиқ бўлмоқда.

Маълумки, вакиллик органлари фаолиятига баҳо беришнинг бир кўриниши

унда фаолият юритувчи депутатлар фаоллиги ва самарадорлигига боғлиқ.

Депутатлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича олимлар турлича фикр

билдиришади. Тадқиқотчилардан М.

Кулова [10], О.

Чепунов

[11],

З.

Исраилова

[12],

М.

Хуф, С.

Мариен [13] депутатларнинг вакиллик органларида фаолиятини баҳо

-

лашнинг муайян кўрсаткичларини белгилашни таклиф этган.

Хорижий мамлакатларда депутатлар фаоллиги коэффицентини аниқлаш

-

нинг турли хил мезонлари мавжуд. Уларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:

аҳоли билан ишлаш, оммавийлик, ташаббускорлик, интизом

[14];

сайловчиларнинг фикри, қонун ижодкорлиги фаолияти, ОАВдаги

фаоллиги, экспертларнинг депутат ҳақидаги фикрлари

[15].

Фикримизча, яқин келажакда депутатлар фаолиятини баҳолашнинг

мақсадли кўрсаткичлари сифатида асосий урғу қонун ижодкорлиги соҳасидаги

фаоллик даражаси олинишига қаратилиши мувофиқ. Сиёсий партия томонидан

кейинги сайловларда номзод сифатида илгари сурилишида мазкур кўрсаткичлар

асос қилиб олиниши мумкин. Яъни эътибор қаратиш лозим бўлган хусусият

депутатлар фаолиятини баҳолаш фақат сиёсий партиянинг электорал фаолиятини

янада такомиллаштиришига хизмат қилиши шарт.

Яна бир масала, фракция аъзоларининг ижро интизоми масаласи. Бугунги

кунда фракция аъзоларининг ижро интизоми масаласи бирор

-

бир норматив

ҳужжатда

аниқ тартибга солинмаган. Фракция аъзоси йиғилишларда сабабсиз

қатнашмаса, Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида ўз фракцияси позициясига

қарши

овоз берса, мазкур депутатга нисбатан қандайдир чора кўриладими, деган

масалага аниқ жавоб йўқ.

Агар вакиллик органлари депутати мақомини ҳуқуқий тартибга солувчи

қонун

ҳужжатларига мурожаат қиладиган бўлсак, унда Қонунчилик палатаси

депутатининг палата ва қўмита мажлисларида иштирок этиши, маҳаллий кенгаш

депутатининг эса сессия ҳамда доимий комиссиялар йиғилишида иштирок этиши

мажбурият сифатида мустаҳкамланган. Лекин, энг қизиғи, фракция ёки партия

гуруҳи йиғилишида иштирок этиши масаласининг ихтиёри ёки мажбурийлиги

масаласи очиқ қолдирилган. Биз юқоридагилардан келиб чиқиб, депутатнинг

вакиллик органидаги унинг номзодини кўрсатган партия тузилмаси (фракция ёки

партия гуруҳи) йиғилишларида иштирок этишини мажбурият сифатида қонун

-

чиликка

мустаҳкамлашимиз лозим.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

80

Хорижий мамлакатлар амалиётини кўрадиган бўлсак, айниқса, Вестминстр

тизими амал қилувчи парламентларда (Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия)

сиёсий партияларнинг фракциялари ижро интизоми учун масъул бўлган алоҳида

“фракция мувофиқлаштирувчиси”, “кнут” (Whip) каби лавозимлар ташкил этилган.

Ушбу лавозимдаги шахснинг асосий вазифаси фракция ички интизомини

таъминлаш, фракция аъзоларининг йиғилишларда иштирокини назорат қилиш

ҳамда

палата мажлисларида фракция позицияси учун овоз беришни ташкил

этишдан иборат.

Маълумки, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракциялари

ишини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида “фракция ижрочи котиби”

лавозими ташкил этилган. Ушбу лавозимни молиялаштириш сиёсий партия

томонидан амалга оширилади. Мазкур лавозимда фаолият

юритаётган шахслар

фракция ижро интизомини таъминлаш каби масъулиятли вазифани таъминлай

олмаётганлигини амалиётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Қандай

қилиб ижрочи котиб

халқ вакили бўлган депутатнинг ижро интизомига риоя қилиш масаласини талаб

қилиши

мумкин? Бизнингча, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фаолият

юритаётган “фракция ижрочи котиби” лавозимини тугатиб, “фракция мувофиқ

-

лаштирувчиси” лавозимни жорий қилиш таклиф этилади. Ушбу лавозимга

фракция аъзолари орасидан катта тажрибага эга бўлган Қонунчилик палатаси

депутати сайланиши назарда тутилиши мақсадга мувофиқ.

Яна бир масала бу депутатнинг бир фракциядан иккинчи фракцияга кўчиб

юриши масаласи. Хориж тажрибаси таҳлил қилинса, бу масалада ҳам турли

давлатларда турлича ёндашув борлигини кўриш мумкин. Дунёдаги 40 дан ортиқ

мамлакатда, шу жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам депутатнинг фракцияни

алмаштириш ҳуқуқи тўғридан тўғри қонунчиликда таъқиқланган. Европа

Кенгаши мамлакатларида ушбу ҳуқуқ таъқиқланмаган бўлса

-

да, асосий муаммо

-

лардан бири сифатида қаралади. Франция, Австрия, Канада каби мамлакатларда

фракция таркибидан чиққан депутатлар маълум бир мансабларни эгаллаш

ҳуқуқидан

маҳрум бўлади.

Бизнингча, депутатнинг фракциядан чиқиш ҳуқуқини чеклаш

нотўғри

ёндашув. Депутатга ҳар қандай шароитда фракциядан чиқиш ҳуқуқини бериш

тарафдоримиз. Ушбу ҳуқуқни ҳамда уни амалга оширишнинг аниқ механизми ва

тартиби миллий қонунчилигимизда ҳам белгиланиши

зарур. Бу масаланинг бир

томони. Лекин фракциявий кучли интизом ва “фракцияга содиқлик” принципини

таъминлаш мақсадида фракция аъзосининг унинг таркибидан чиқиши, депутат

-

нинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш учун асос бўлувчи қоидани қонун

-

чиликка киритиш таклиф этилади.

Қонун

лойиҳаларини қуйи палатада сиёсий партиялар фракциялари томони

-

дан ҳар томонлама ва ўз партияси манфаатларидан келиб чиққан ҳолда муҳокама

этиш қонунчилик жараёнининг асосий шарти ҳисобланади. Айниқса, парламент

-

даги кўпчилик ёки парламентдаги мухолифат институтларининг мавжудлиги

ушбу жараённинг янада самарали ўтишига асосий

омил бўлиб хизмат қилади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ўзини парламентдаги мухолифат деб

эълон қилган фракцияда алоҳида ҳуқуқ сифатида муҳокама қилинаётган бирор

-

бир қонуннинг муқобил вариантини киритиш ваколати мавжуд. Ушбу ҳуқуқдан

фойдаланиш бўйича кўрсаткичлар қанча танқидга учрашига қарамасдан, амалдаги

чақириқда ҳам ижобий ўзгаришни кўрсатиш имкони йўқ.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

81

Қонунчиликда

ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган

фракцияга берилган ҳуқуқлар ва кафолатларнинг етарли эмаслиги боис

парламентда қарорлар

қабул қилишда уларнинг ўрни деярли сезилмайди.

Хорижий давлатларда парламент мухолифатига қўшимча ҳуқуқ сифатида

парламент текширувини ўтказишни талаб қилиш (Германия), ўз вакилларининг
мутаносиблик принципи асосида барча қўмиталарга сайланиши (Дания, Туркия),
Бюджет қўмита раиси (Буюк Британия, Қирғизистон) ҳамда парламент (палата)
раиси ўринбосарларидан бири (Австралия, Словения, Сингапур, Қирғизистон)
бўлиши ҳуқуқи кафолатланган.

Сиёсий партияларнинг парламентдаги фракцияларида фаолият юритадиган

депутатларининг барчаси, аслида, халқ вакиллари бўлиб, унинг номидан иш
кўрадилар. Шу боис улар халқдан олган ваколатларига таяниб, жасур, талабчан,
шижоатли ва қатъиятли бўлиши, фуқароларнинг манфаатларига хизмат қилмай

-

диган қонунлар қабул қилинишига йўл қўймасликлари лозим. Ана шундай ишонч
ва қатъият билан иш юритиш учун, бизнинг фикримизча, парламентдаги партия
фракциялари ўз ҳузурида тажрибали ҳуқуқшунос ва мутахассисларнинг интел

-

лектуал ютуқларидан фойдаланиш амалиётини жорий этиши, юридик муассасалар
ва

олий ўқув юртлари билан яқин амалий ҳамкорликни йўлга қўйиши мақсадга

мувофиқ бўлар эди.

Депутатларнинг қонунчилик техникаси борасидаги кўникмаларини такомил

-

лаштириш учун эса фракциялар Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммо

-

лари ва парламент тадқиқотлари институти билан узвий ҳамкорликни йўлга
қўйишлари лозим, деб ҳисоблаймиз.

Парламентнинг қонун ижодкорлик фаолиятида халқнинг, кенг жамоат

-

чиликнинг, сайловчиларнинг фаол иштирокини таъминлашда сиёсий партиялар,
уларнинг фракциялари муҳим роль ўйнашлари лозим. Уларда бу борада катта
салоҳият ва ишга солинмаган имкониятлар мавжуд. Давлатимиз раҳбари эътироф
этганидек: “Сиёсий партиялар парламентдаги ўз фракцияларини доимий равишда
жойлардаги вазият, электоратнинг кайфияти ҳақида хабардор этиши, мавжуд
муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар киритиб бориши” [16] ижобий
самаралар бериши тайин.

Шунингдек, муҳокама этилаётган қонун лойиҳаларини янада такомил

-

лаштириш, қабул қилинган қонунлар қанчалик самарали ишлаётганини аниқлаш
ҳамда

амалдаги қонунларнинг ижро механизмларини янада мукаммаллаштириш

мақсадида партияларнинг фракциялари ўз электоратини жалб этган ҳолда
жамоатчилик муҳокамаларини, ўта муҳим қонунлар юзасидан эса ижтимоий
сўровлар ўтказишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. Уларнинг жамият кенг
қатламларининг

туб манфаатларига дахлдор қонунларининг ижтимоий ҳаётдаги

ўрни ва аҳамиятини жиддий ошириш мақсадида кенг қамровли социологик
тадқиқотлар ўтказиш ташаббуси билан чиқишлари ҳам фойдали бўлади, деб
ўйлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.

Мирзиёев

амалдаги чақириқ

Олий

Мажлиснинг Қонунчилик палатаси биринчи мажлисидаги нутқида қуйидаги

фикрни илгари сурган эди: “Бирон

-

бир қонун лойиҳасини қабул қилишда

ташаббускор бўлган парламент фракцияси шу қонунни амалга ошириш бўйича

“Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши мақсадга мувофиқ бўлар эди” [17]. Табиийки,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

82

бундай ҳужжатларни ишлаб чиқишда сиёсий партиялар томонидан ўз электорати

ўртасида

ўтказилган ижтимоий сўровномалар ҳамда жиддий социологик тадқи

-

қотларнинг

натижаларига таяниш ижобий самара беради.

Бундай таҳлил ва тадқиқотлар парламент билан аҳоли, сайловчилар

ўртасида тўғридан

-

тўғри ва қайта алоқаларда фаол бўлишида ниҳоятда улкан

самаралар бериши шубҳасиз. Айнан шу механизм орқали қабул қилиниб, амалга

киритилган ҳар қайси қонун халқ томонидан қандай баҳолангани, қай бир қонун

аҳолига наф келтираётганини, қайси қонун эса ишламаётганини аниқ таҳлил

қилиш

ва хулоса чиқаришга тўлақонли асос беради

[17].

Бу эса сиёсий партиялар

фракцияларининг электорат билан таъсирчан мулоқотини йўлга қўйишга ва

пировардида парламент фаолияти самарасини оширишга кўмаклашиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, алоҳида қайд этиш лозимки, “қонунлар

қабул

қилиниши билан халқимизнинг оғири енгил бўлдими, унинг ҳаётидаги муаммо

-

лари ҳал бўлдими, деган саволлар”

[18] бутун парламентимизни, унинг барча

депутат(сенатор)ларини, партиявий фракциялари аъзоларини мунтазам равишда

қизиқтириши

зарур. Акс ҳолда, парламент ҳаётга жорий этилаётган қонунлар

жамият ва давлат ҳаётидаги ижтимоий муносабатларни қай даражада самарали

ҳуқуқий

тартибга солинишини таъминлаётганлиги (ёки таъминламаёт

-

ганлиги

ёхуд улар умуман ишламаётганлиги) ҳолатидан бехабар бўлиб қолади, халқдан

узилиб қолади. Бундай салбий воқеликка асло йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, бундай

номаъқул вазият нафақат парламентнинг нуфузига жиддий путур етказади, балки

қонунларнинг

қадрсизланишига (қонунчилик инфляциясига) олиб келиши

мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиёсий партиялар фракциялари иши самара

-

дорлигини ошириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни жорий

этиш таклиф этилади:

фракция аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фракция раҳбарий

органларини тузиш, фракция иш тартиби каби масалаларни белгиловчи фракция

-

ларнинг намунавий регламентини Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан

тасдиқлаб, ҳар бир сиёсий партия фракцияси томонидан қабул қилиш учун тавсия

этиш;

фракция регламентида фракция раҳбарини сайлаш ва лавозимдан озод

этиш, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, уни мақоми бўйича

Спикер ўринбосарларига тенглаштириш;

ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракцияга (фракция

-

ларга) қўшимча равишда парламент текширувини ўтказишни талаб қилиш, ўз

вакилларининг мутаносиблик принципи асосида барча қўмиталарга сайланиши ва

Қонунчилик палатасининг Бюджет масалалари қўмитаси раиси лавозимига

сайланиши бўйича кафолатли ҳуқуқлар бериш.

Парламент фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши –

назорат функциясини

амалга оширишдир. Бу борада партия фракциялари фаолиятини янги босқичга

олиб чиқишда инновацион усул ва услублардан кенг фойдаланиш талаб этилади.

Профессор О.З.

Муҳаммаджонов ўзининг “Парламент демократик тараққиёт

йўлида” монографиясида парламент назоратининг табиатини таҳлил қилиб,

конституциявий қонунчиликка мувофиқ, фракциялар ва депутатлар гуруҳлари

ҳукумат

аъзоларини уларнинг фаолиятига оид масалалар юзасидан палата

мажлисларида тинглаш масаласини қўйишга ҳақли, деб таъкидлайди [19]

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

83

Сўнгги йилларда парламент назоратининг янги шакл ва механизмлари

амалиётга жорий қилинди, аниқроқ қилиб айтганда,

парламент назоратининг

янги тури

“Ҳукумат

соати”

жорий қилинди. Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни Қонунчилик палатаси мажлисида

кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилди. Мазкур қоида 2018 йил 9 январдаги

қонунга асосан, “Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Регламенти

тўғрисида”ги Қонуннинг [20] 332

-

моддасида мустаҳкамланган. Фикримизча, ушбу

моддага партиявий фракциялар ролини ифодаловчи қоидани киритиш лозим.

Айниқса, Ҳукуматнинг курсига нисбатан ўзини мухолифат деб эълон қилган

фракция томонидан масала киритиши ва “Ҳукумат

соати”ни ўтказиш бўйича

таклиф киритиши ҳақидаги қоидани акс эттириш муҳим деб ҳисоблаймиз.

Халқ вакиллари, партиявий фракциялар ўз ваколатлари доирасида

таъсирчан назорат ўрнатса, уларнинг ҳам, парламентнинг ҳам обрў–эътибори

юксалади. Энг муҳими, бундан давлатга, жамиятимизга амалий фойда бўлади.

Парламент назорати тизимида партия фракциялари томонидан амалга

ошириладиган назорат–таҳлил механизмларини янада такомиллаштириш,

тегишли фаолиятни фаоллаштириш бугуннинг талабидир. Шу боис ҳар бир сиёсий

партия фракцияси парламент қўмиталари қатори чорак иш режалари асосида ўз

фаолияти йўналишидаги давлат органлари (мутасадди раҳбарлари) олдига аниқ

вазифаларни қўйиб, улардан қонун ва қарорлар, давлат дастурлари ижроси бўйича

конкрет сўровлар қилса, мақсадли эшитувлар ва муҳокамаларни ташкил этса, айни

муддао бўлар эди. Айни вақтда ушбу ваколатлардан самарали фойдаланилиши

-

нинг ҳуқуқий

механизмларини мустаҳкамловчи ва кафолатловчи нормаларни

қонунчиликка киритиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фикримизча, сиёсий партия фракциялари фаолиятини янги сифат босқичига

чиқариш мақсадида, “e

-

fraction” электрон платформасини ишлаб чиқиш мақсадга

мувофиқ. Мазкур платформа фракцияларнинг парламентдаги норма ижодкорлиги,

парламент назорати фунцияларини амалга ошириш бўйича электорат –

сиёсий

партия –

фракция ҳамкорлигини таъминлашга хизмат қилади. Платформа орқали

электорат фракцияга видео ва аудиомурожаат қилиш имконияти яратилади.

Фракция ҳузуридаги ташкил этилиши кутилаётган Жамоатчилик кенгаши

фаолияти ҳам мазкур платформага интеграция қилинади.

Бундан ташқари, ҳар бир фракция ўз электорати манфаатларидан, улар

тегишли бўлган сиёсий партияларнинг дастурий мақсад ҳамда вазифаларидан,

ўзларига тегишли соҳа йўналишидан келиб чиқиб, назорат

-

таҳлил фаолиятини

йўлга қўяди.

Санаб ўтилган муҳим ижтимоий

-

сиёсий соҳаларни ўрганиш, ҳолатга оид

ахборотларни эшитиш ва муҳокама қилиш асосида чиқарилган хулосалар,

аввало,

фракцияларнинг амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар

ишлаб чиқишида фойдаланилади, иккинчидан, назорат тартибида ўрганилган

соҳа мутасаддиларига тегишли тавсия ҳамда таклифлар йўлланади. Табиийки,

парламент даражасида йўлланган ушбу тавсия

-

таклифлар юқорида саналган

тармоқлар, органлар ишининг қайта кўриб чиқилишини, аниқланган камчилик ва

лоқайдликлар бартараф этилишини таъминлайди.

Ва ниҳоят, Қонунчилик палатасининг халқаро алоқалари билан боғлиқ

фаолиятида ҳам фракцияларнинг фаол иштирокини кафолатловчи қонунчилик

қоидалари бўлиши лозим. Шунга кўра, “Қонунчилик палатаси Регламенти


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

84

тўғрисида”ги Қонуннинг 341

-

моддасига халқаро ҳамкорлик бўйича парламент

-

лараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмаларда

партиявий фракциялари таклифлари асосида улар вакиллари иштирокини

таъминловчи қоидалар киритилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Парламенти

-

мизнинг халқаро расмий делегациялари таркибида фракциялар аъзоларининг

бўлиши уларнинг хорижий парламентлар партиявий фракциялари билан

ҳамкорлигига қонуний йўл очиб беради, деб ўйлаймиз.

Парламент қуйи палатаси фаолиятининг яна бир муҳим жабҳасига эътибор

қаратайлик. Юқоридаги қонунда палата томонидан мансабдор шахсларни
тайинлаш (сайлаш) масалалари назарда тутилган. Бу Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири номзодини, Ҳукумат аъзолигига номзодларни тасдиқлаш, Инсон
ҳуқуқлари

бўйича вакил (омбудсман) ва унинг ўринбосарини сайлаш, Марказий

сайлов комиссиясини тузиш (22

-, 221-, 23-, 24-

моддалар) масалаларидир. Уларда

ҳам партия фракцияларига оид қоидалар мавжуд.

Шу ўринда партия фракцияларининг парламент фаолиятидаги иштирокини

янада кенгайтиришга йўналтирилган қуйидаги таклифни Қонуннинг 23

-

модда

-

сига киритишни асосли деб биламиз. Яъни: «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари
бўйича вакили (омбудсман) номзодини сиёсий партияларнинг фракциялари
муқобиллик асосида таклиф этади ва у яширин овоз бериш тарзида сайланади».
Ўйлашимизча, парламентнинг бундай муҳим тузилмаси (омбудсман)ни сайлаш
жараёнидан фракциялар четда қолмаслиги лозим.

Шунингдек, “Парламент қуйи палатасининг Регламенти тўғрисида”ги

Қонуннинг 30

-

моддасида палата депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш

масаласи мустаҳкамланган. Нима учундир бу борада фракцияларнинг роли ва
иштироки эътибордан четда қолган. Ваҳоланки, ҳар бир депутат

қайсидир

партия(фракция)нинг аъзоси. Башарти, уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш
масаласи юзага келар экан, бунда партия фракцияси бетараф туриши мақбул эмас.
Бунга фракция, албатта, ўз муносабатини билдириши лозим. Демак, бу ҳақдаги
қоида

Қонуннинг 30

-

моддасида акс эттирилиши муҳим саналади. Шунга ўхшаш

қоидани “Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилни (омбудсманни) дахлсизлик ҳуқуқидан
маҳрум этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 301

-

моддасига ҳам киритиш мақсадга

мувофиқ.

Парламент ва депутат сўрови институтининг таъсирчанлигини ошириш,

унинг замонавий инновацион усул ҳамда механизмларини жорий этишда ҳам
фракциялар иштироки самарали бўлишига эътибор қаратиш лозим. “Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги
Қонуннинг

32-

моддасига мувофиқ,

давлат органлари, хўжалик бошқаруви

органларининг мансабдор шахсларига қонунлар ижроси ҳамда бошқа тегишли
масалалар бўйича тушунтиришлар бериш талаби билан парламент сўрови юбориш
таклифи фракциялар томонидан ҳам киритилиши мумкин. Бунда, албатта, ҳар бир
фракция ҳам давлат манфаатлари, ҳам ўз электорати манфаатларидан келиб
чиқади ва уларни ҳимоя қилади.

Айни вақтда таъкидлаш ўринлики, ахборот технологиялари жадал

ривожланаётган ҳозирги кунда депутатларнинг, фракция аъзоларининг ўз

сайловчилари билан тезкор боғланишига имкон берадиган электрон портал ва

мобил иловаларни ишга тушириш ҳамда улар асосида мурожаатлар умумлаш

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

85

тирилиб, тегишли орган ёки муассасаларга парламент ва депутатлик сўровларини

йўллашни янада фаоллаштириш муҳим деб

ўйлаймиз. Айни шу тизим орқали

қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш, улар бўйича сайловчилар (электорат)

фикрини олиш мумкин.

Шунингдек, қонунчиликка очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг

йиллик ҳисоботини сиёсий партиялар расмий сайтларида жойлаштиришга оид

мажбурий нормаларни киритиш орқали сайловчи ва фуқароларимиз учун

уларнинг фаолиятига оид маълумотлар билан танишиш имконияти кафолат

-

ланган бўлар эди.

Сиёсий партиялар фракциялари томонидан агар бирор

-

бир норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат Конституцияга зид равишда қабул қилинган деб ҳисобласаю, уни

Конституциявий судга масала сифатида киритмоқчи бўлса, у ҳолда умумий

депутатлар сонининг 1/4 розилиги талаб этилади. Ушбу жараённи осонлаштириш

мақсадида сиёсий партияларнинг парламентдаги фракцияларига Конституциявий

судга масала киритиш ҳуқуқини бериш ҳам ўринли бўлар эди (бундай тажриба

Арманистон қонунчилиги амалиётида мавжуд).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таркибида

фаолият олиб бораётган партиявий фракциялар аъзоларининг фаоллигини янада

ошириш, уларнинг ташаббускорлиги ва тажрибасини юксалтириш учун хорижий

амалиётда ижобий самара бераётган усуллар асосида махсус ўқув, конференция ва

семинар

-

тренингларни

мунтазам йўлга қўйиш фойдали холи бўлмайди.

Шунингдек, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти,

Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа

муассасаларни жалб этган ҳолда депутатларнинг, фракциялар аъзоларининг

қонун ижодкорлиги, қонунчилик техникаси, парламент (депутат) назорати ва

бошқа тегишли йўналиш ҳамда жабҳаларда малакасини оширишнинг мунтазам

тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Сайтбеков Айдар Муталикович Цели и основные направления

модернизации // Символ науки.

2016.

№3

-4. URL: https://cyberleninka.ru/

article/n/tseli-i-osnovnye-napravleniya-modernizatsii (

дата

обращения

: 28.06.2021).

2.

Громыко

С.В., Курячая

М.М. Институты избирательного права как факторы

модернизации политической системы и развития гражданской активности

//Конституционное и муниципальное право. –

2021.

№. 3. –

С. 58–

62.

3.

Тома

Ю.П. Политическая модернизация в современной России: место и

роль политических партий //

Российская государственность в XXI веке: модели и

перспективы социально

-

политического развития. –

2017.

С. 287–

290.

4.

Вальдемар

Г., Матвеенко

Ю.И. Роль политических партий в модернизации

государства //Известия Тульского государственного университета. Гуманитарные

науки. –

2019.

№. 2.

5.

La Palombara J., Weiner M. Political parties and political development. (SPD-6).

Princeton University Press, 2015.

6.

Нариманов

Б. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар тарихи ва

ривожланишининг асосий тенденциялари /

/

Юрист ахборотномаси. –

2020.

Т. 1. –

№. 3. –

С. 18–

29.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

07 (2022) / ISSN 2181-1415

86

7.

Сиёсий партиялар демократик жараёнларнинг фаол иштирокчисига

айланиши керак // https://president.uz/uz/2819

.

8.

Парламентимиз

ҳақиқий

демократия

мактабига

айланиши,

ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак // URL:

https://old.xs.uz/.

9.

Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й.,

06/20/5980/0450-

сон

10.

Кулова

М.Р. Концептуальные подходы к оценке эффективности

законодательной власти региона //

Теория и практика общественного развития. –

2015.

№. 24.

11.

Чепунов

О.И. К вопросу об эффективности парламентской деятельности

//

Право и государство: теория и практика. –

2009.

№. 7. –

С. 139–

144.

12.

Исраилова

З.С. Анализ опыта зарубежных стран в оценке эффективности

представительных органов государственной власти на местах в Республики
Узбекистан //

приоритетные направления научных исследований. анализ. –

2020.

С

. 156.

13.

Hooghe M., Marien S. How to reach members of parliament? Citizens and

members of parliament on the effectiveness of political participation repertoires //
Parliamentary Affairs.

2014.

Т

. 67.

№. 3. –

С

. 536

560.

14.

Публичность и инициативность: определены критерии для KPI

депутатов маслихата Алматы /

inform.kz https://www.inform.kz/ru/publichnost-i-

iniciativnost-opredeleny-kriterii-dlya-kpi-deputatov-maslihata-almaty_a3783010

15.

Коэффициент полезности депутатов /

http://www.deputat.club/sites/

default/files/attach/page/6365/kpdgd5.pdf.

16.

Мирзиёев

Ш.М. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига

айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак.

“Халқ сўзи”, 2017 йил 13 июль.

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёевнинг Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқи.

“Халқ сўзи”, 2020 йил

21 январь.

18.

Ботиров

Х.И. Проблемы конституционализма в Узбекистане // Review of

law sciences. 2020. № Спецвыпуск. URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-

konstitutsionalizma-v-

uzbekistane (дата обращения: 09.08.2022).

19.

Муҳамаджонов

О.З. Парламент демократик тараққиёт йўлида. Ташкент:

ХЕГА

-

ПРИНТ, 2004. –

Б.

245.

20.

Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. 10.01.2018 й.

03/18/459/0536-

сон.

References

Сайтбеков Айдар Муталикович Цели и основные направления модернизации // Символ науки. 2016. №3-4. URL: https://cyberleninka.ru/ article/n/tseli-i-osnovnye-napravleniya-modernizatsii (дата обращения: 28.06.2021).

Громыко С.В., Курячая М.М. Институты избирательного права как факторы модернизации политической системы и развития гражданской активности //Конституционное и муниципальное право. – 2021. – №. 3. – С. 58–62.

Тома Ю.П. Политическая модернизация в современной России: место и роль политических партий // Российская государственность в XXI веке: модели и перспективы социально-политического развития. – 2017. – С. 287–290.

Вальдемар Г., Матвеенко Ю.И. Роль политических партий в модернизации государства //Известия Тульского государственного университета. Гуманитарные науки. – 2019. – №. 2.

La Palombara J., Weiner M. Political parties and political development. (SPD-6). – Princeton University Press, 2015.

Нариманов Б. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар тарихи ва ривожланишининг асосий тенденциялари // Юрист ахборотномаси. – 2020. – Т. 1. – №. 3. – С. 18–29.

Сиёсий партиялар демократик жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиши керак // https://president.uz/uz/2819.

Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак // URL: https://old.xs.uz/.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 06/20/5980/0450-сон

Кулова М.Р. Концептуальные подходы к оценке эффективности законодательной власти региона // Теория и практика общественного развития. – 2015. – №. 24.

Чепунов О.И. К вопросу об эффективности парламентской деятельности // Право и государство: теория и практика. – 2009. – №. 7. – С. 139–144.

Исраилова З.С. Анализ опыта зарубежных стран в оценке эффективности представительных органов государственной власти на местах в Республики Узбекистан // приоритетные направления научных исследований. анализ. –

– С. 156.

Hooghe M., Marien S. How to reach members of parliament? Citizens and members of parliament on the effectiveness of political participation repertoires // Parliamentary Affairs. – 2014. – Т. 67. – №. 3. – С. 536–560.

Публичность и инициативность: определены критерии для KPI депутатов маслихата Алматы / inform.kz https://www.inform.kz/ru/publichnost-i-iniciativnost-opredeleny-kriterii-dlya-kpi-deputatov-maslihata-almaty_a3783010

Коэффициент полезности депутатов / http://www.deputat.club/sites/ default/files/attach/page/6365/kpdgd5.pdf.

Мирзиёев Ш.М. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. –“Халқ сўзи”, 2017 йил 13 июль.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқи. – “Халқ сўзи”, 2020 йил

январь.

Ботиров Х.И. Проблемы конституционализма в Узбекистане // Review of law sciences. 2020. № Спецвыпуск. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-konstitutsionalizma-v-uzbekistane (дата обращения: 09.08.2022).

Муҳамаджонов О.З. Парламент демократик тараққиёт йўлида. Ташкент: ХЕГА-ПРИНТ, 2004. – Б. 245.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. 10.01.2018 й. 03/18/459/0536-сон.